Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 220.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Май 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ижтимоий психология тўғрисидаги замонавий тасаввурлар

Купить
ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИЯ ТЎҒРИСИДАГИ ЗАМОНАВИЙ ТАСАВВУРЛАР ХХ аср 50 йй.ларнинг охири – 60 йй.ларнинг бошларида ижтимоий психология тўғрисидаги баҳс-мунозараларнинг 2- босқиқчи юзага келди. Бу муаммонинг қайтадан юзага келишига икки ҳолат сабаб бўлди. Биринчидан, амалиётда тобора кенгайиб бораётган саволлар. Иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий маммоларнинг ҳал қилиниши ҳаётдаги турли ҳолатларнинг психологик томонларини янада аниқроқ таҳлил қилиш имконини берди. Психологик, “инсоний” факторлар шунчалик аҳамият касб этаётган бир вақтда объектив жараёнлар борасидаги фаол ўзаро таъсирлар замонавий шароитда батафсил тадқиқ қилиниши лозим. Жамият ва шахснинг аниқ ўзаро таъсир механизмлари бундай шароитда нафақат ижтимоий, балки ижтимоий-психологик даражада ҳам ўрганилиши талаб этилади. Иккинчидан , мазкур Худди шу вақтнинг ўзида жамият ҳаётида ҳам ақлий, маънавий- ахлоқий, руҳий жиҳатдан ўзгаришлар содир бўлди. Шу тариқа, ижтимоий психология, унинг предмети, вазифалари, методлари, шунингдек, фанлар тизимидаги ўрни ҳақидаги зарур бўлган субъектив назарий асослар яратилди. А.Г.Ковалевнинг 1959 йилда «Вестник ЛГУ» (Ковалев, 1959) журналида чоп этилган мақоласидан баҳс-мунозара бошланди. Асосий баҳс икка масала юзасидан: 1) ижтимоий психология предмети ва унга тегишли вазифалар борасида; 2) ижтимоий психологиянинг психология, бошқа тарафдан эса социология ва бошқа фанлар билан ўзаро муносабати. Турли нуқтаи назарларнинг нюанс (нозик фарқлари)ларига қарамасдан, улариннг барчаси бир нечта асосий йўналишларга ажратилган. Ижтимоий психологиянинг предмети борасидаги масалалар 3 ёндашувни ўз ичига ол Улардан биринчиси , социологлар орасида ижтимоий психологияни “психиканинг оммавий кўринишлари” ҳақидаги фан сифатида талқин қилишади. Бу ёндашувда тадқиқотчилар турли кўринишларни ажратишади: баъзан синфлар психологияси, бошқа катта ижтимоий жамоалар, шу билан боғлиқ равишда жамоа психологиясидаги гуруҳлар, анъаналар, урф-одатларни ўрганишга кўпроқ урғу беришади. Бошқа ҳолатларда оммавий кўринишлар – мода ва шу каби жамоа фикрларини шакллантиришга кўпроқ эътибор қаратилган. Ниҳоят, мана шу ёндашувда барча бир овоздан жамоаларни ўрганиш лозимлиги ҳақидаги қарорга келишди. Кўпчилик социологлар ижтимоий психологиянинг предметини жамоа психологиясини ўрганишдан иборат эканлигини қатъий тарзда талқин қилишарди.16 0F02 3B07 2C18 301735 2A 18 27 213219 3219 3A 38 35 29 38 2C18 2E19 35 Иккинчи ёндашув , аксинча, ижтимоий психология предметининг асоси шахс эканлигини таъкидлашади. Бунда фақат шахсни қайси тарафдан ўрганиш лозим эканлиги билангина намоён бўлади. Бир тарафдан, шахснинг психологик хусусиятлари, шахс типологиясига катта эътибор қаратилади. Бошқа тарафдан, шахснинг гуруҳдаги, шахслараро муносабатлар ва мулоқотнинг бутун тизимидаги ҳолатига урғу берилади. Кейинроқ бу ёндашувнинг мунозарали томонларидан бири психологик билимлар тизимида “шахс психологияси” масаласи бўлиб қолди. Кўпинча бу ёндашувни ҳимоя қилиш учун у кўпроқ “психологияга яқинроқ”, фақат шу ёндашувда ижтимоий психологияни психологиянинг ташкилий қисми, айнан психологиянинг бир тури сифатида тасаввур қилиш мумкин, деган асослар келтирилар эди. Мазкур йўналиш психологлар орасида кенг тарқалди. Ниҳоят, баҳс-мунозаралар давомида масаланинг 3 ёндашуви келиб чиқди . Қайсидир маънода унинг ёрдамида олдинги икки ёндашувни умумлаштириш (синтезлаш)га уринишди. Бунда ижтимоий психология оммавий психик жараёнларни, шахснинг гуруҳдаги ҳолатини ўрганувчи фан сифатида ёндашилган эди. Бундай ҳолатда, табиийки, ижтимоий психология муаммолари кенг тарзда, турли ижтимоий мактабларда кўриладиган деярли барча масалаларни қамраб олди ва шунинг ўзи унинг предметига аланди. Бу ёндашув доирасида ўрганиладиган муаммоларнинг тўлиқ мундарижасини беришга уринишлар кўп бўлди. Айниқса, Б.Д.Парыгин ва Владимир Николаевич Мясищев томонидан социал психологиянинг ўрганиш предмети бўйича аниқ мулоҳазалар юритилган Агар америкалик ижтимоий психологлар Макдэвид ва Харрарилар томонидан социал психологиянинг фанлар тизимида тутган ўрни ҳақидаги фикрларига эътибор қаратилса, унда барча кўрсатилган ёндашувларни 2 интрадисциплинар ва интердисциплинар ( фанлар ўртасидаги масофа ) йўналишга ажратиш мумкин. Бошқача айтганда, ижтимоий психологиянинг ўрнини “ота- оналик” фанларидан бирининг ичидан ёки улар ўртасидаги чегарадан излашга уриниш мумкин. Буни қуйидаги схема орқали тасвирлаш мумкин Катта фарқларнинг бўлишига қарамай, барча таклиф қилинган ёндашувлар бир муаммо олдида тўхтайди: ижтимоий психологияни психологиядан, бир томондан, социология ва бошқа фанлардан ажратиб турадиган қандай “чегара” мавжуд? Ахир ижтимоий психологияни қаерга “жойлаштирмайлик”, у барибир мана шу икки фан ўртасида мавжжуддир. Агар у психологиянинг бир бўлаги бўлса, унда психологиянинг таркибидаги айнан ижтимоий- психологик тадқиқотлар қани? Ижтимоий психологиянинг юзага келиши тўғрисидаги фикрлар. Ижтимоий-психологик ғоялар тарихини ўрганиш фақатгина психолог ёки социологнинг билимини ошириш учунгина эмас, балки фаннинг моҳияти, муаммоси ва ниҳоят, унинг предметини чуқурроқ ўрганишда катта аҳамиятга эга. (Гибш и Форверг, 1972. С. 31). Ижтимоий психологиянинг мустақил фан тармоғи сифатида юзага келишида икки тарафлама – ижтимоий ва назарий ёндашув аҳамиятга эга бўлди. Б.Парыгиннинг фикрича, ижтимоий-психологик ғоялар дастлаб бошқа фан соҳаларида шаклланиб олди ва сўнгра мустақил фан сифатида ажралиб чиқиши учун замин яратди. (Парыгин, 1971. С. 21). Кўпчилик тадқиқотчилар ижтимоий-психологик билимларнинг асоси турли фалсафий концепциялардан ўсиб чиққанлигини таъкидлашади. О.Клайнберг ва Гордон Уиллард Олпорт лар ҳам ижтимоий-психологик ғоялар тарихи қадимги грек фалсафасидан, хусусан, Платон ғояларидан ва нафақат Платон, балки Аристотел ғояларидан бошланганлигини таъкидлайдилар. Гоббс, Локк, Гальвеций, Руссо, Гегелларнинг жамият ва шахс ўзаро муносабатига оид қарашларида ҳам олимлар таъкидлаган соф ижтимоий-психологик нуқтаи назарларнинг шаклланганлигини таъкидлаш мумкин. Айнан шу даврга келиб антропология, этнография, археология соҳасида ҳам қатор муваффақиятлар қозонила бошландики, улар ҳам қўлга киритган ноёб натижаларни ижтимоий психологиясиз аниқ таърифлай ва тавсифлай олмади. Инглиз олими Э.Тейлор ибтидоий жамоаларнинг маданиятига оид, америкалик этнограф ва археолог Л.Морган ҳиндуларнинг турмуш тарзи, француз социолог ва этнографи Л.Леви-Брюль ибтидоий одамнинг тафаккур тарзига оид тадқиқотларини якунлади . Бундай ҳолат америкалик ижтимоий психолог Тамотсу Шибутанига ижтимоий психологиянинг мустақил фан сифатида ажралиб чиқишини қисман турли фан соҳаларидаги мутахассисларнинг ўз соҳасини яхши билмасликларида деб хулоса чиқаришига асос бўлди (Шибутани, 1961). Бу фикрнинг ҳазилнамо эканлигига қармасдан, унда ҳеч қандай бошқа олдинги фанларнинг ҳукмронл Бошқалар таъсири натижасида бошқариладиган индивиднинг хулқ-атвори психик бошқарувга боғлиқ эканлиги аниқланди, яъни тадқиқот тўлиғича ижтимоий психологияга доир муаммоларга яқинлашди. Бугунги кунда умумий психология деб номланадиган фаннинг асосида ассоциация ғоялари ҳукмронлик қилади. Бу йўналишда иш олиб борадиган машҳур олим - Г.Гербартдир. Ижтимоий ҳодисаларнинг илдизларини психологиядан қидира бошлашди, ташқаридан қараганда бу позиция самарилироқ кўринди: кўриниш яратилди, биологик редукциядан фарқли ўлароқ психологияда ҳақиқатан ҳам ижтимоий ҳаётнинг хусусиятлари ҳисобга олинади. Ҳар бир ижтимоий ҳодисада психологик хусусиятнинг акс этиши ижтимоий ҳодисаларнинг психологик детерминацияси билан тенглаштирилар эди. Бунга дастлаб француз социологи Г.Тарднинг индивидуал психика концепция • Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки ҳар қандай фаннинг ривожланишини асосида жамиятнинг эҳтиёжи ётади. Шунинг учун методологик асос сифатида ҳам давлат қонунлари ва Давлатимиз раҳбарининг фикр мулоҳазалари ҳамда етук мутахассисларнинг концептуал фикрлари олинади. Хусусан Мустақиллигимизнинг дастлабки паллаларидаёқ муҳтарам Президентимиз томонидан билдирилган қуйидаги фикр айнан ижтимоий психологиянинг ривожи учун методологик асос сифатида хизмат қилди дейишимиз мумкин. • “ республикада вужудга келган ижтимоий- сиёсий ва социал-психологик вазият бизни жуда ташвишлантирмоқда”, деб, бу вазиятни барқарорлаштириш учун ижтимоий психологик омилларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва амалий чоралар кўришга жамоатчиликнинг диққатини тортган эди. • Шунга асосан ижтимоий психология предметига профессор В.М.Каримова томонидан ижтимоий психология – одамларнинг жамиятда ҳамкорликдаги иш фаолиятлари жараёни давомида уларда ҳосил бўладиган тасаввурлар, фикрлар, эътиқодлар, ғоялар, ҳис-туйғулар, кечинмалар, турли хулқ-атвор шаклларини тушунтириб берувчи фан, шахс ва жамият ўзаро боғлиқлигида содир бўладиган психологик ҳодисаларни таҳлил этувчи илмий йўналишдир деб таъриф берилади. • Профессор Э.Ғ.Ғозиев эса социал психология предмети гуруҳ ва жамоаларда шахсларнинг ўзаро муносабатлари жараёнида юзага келадиган психик ҳодисаларни ўрганишдан иборатдир деб таърифлаган.
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha