Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 75.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ижтимоий психологияда шахс хавфсизлиги муаммоларининг ўрганилиши

Купить
Ижтимоий психологияда шахс хавфсизлиги муаммоларининг ў рганилиши М у н д а р и ж а Кириш............................................................................................................... I -Боб. Ижтимоий психологияда шахс хавфсизлиги муаммолари ............... 1.1. Ахборот хавфсизлиги: моҳияти ва шахсни ижтимоий психологик ҳимоя қилиш муаммолари.................................................................................................... 1.2. Ахборот – психологик хавфсизлик ва унинг фалсафий – психологик таҳлили....................................................................................................................... 1.3. Инсоният учун ахборотнинг янги имкониятлари ва воқелик....................... Биринчи боб бўйича хулосалар................................ Кириш Мавзунинг долзарлиги : Муҳтарам Президентимиз И А Каримовнинг “Юксак маънавият – энгилмас куч” асарида бугунги мураккаб глобаллашув даврида маънавият соҳасида вужудга келаётган долзарб муаммолар, халқимиз маънавиятини асраш ва юксалтириш, айниқса ёш авлоднинг қалби ва онгиниг турли зарарли ғоя ва мафкуралар таъсиридан сақланиш ва ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Инсониятнинг кўп минг йиллик тажрибаси шундан далолат берадики, дунёдаги зўравон ва тажовузкор кучлар қайси бир халқ ёки миллатни ўзига тобе қилиб, бўйсундирмоқчи, унинг бойликларни эгалламоқчи бўлса, авваломбор, энг буюк бойлиги бўлмиш миллий қадриятлари, тарихи ва маъвиятидан жудо қилишга уринади. Чунки, ҳар қайси миллат ёки халқнинг маънавияти унинг бугунги ҳаёти ва тақдирини, ўсиб келаётган фарзанларин кириши, ёшларимизни ўз гирдобига тортиб кетишини, оқибатда уларнинг ота-она, оила, эл-юрт олдидаги бурчи ва масъулиятини ўйламайдиган, фақат бир кунлик ҳаёт билан яшайдиган худписанд кимсаларга айланиб қолиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Мана шу аччиқ ҳақиқатни юртимиздаги ҳар бир инсон, ҳар қайси ота-она ва устоз-мураббийлар англаб олиши, масалада хушёрликни йўқотмаслигимиз, ёшлар тарбиясида асло бепарво бўлмаслигимиз лозим. Хуллас, шу юртда яшаётган ҳар қайси инсон ўзлигини англаши, қадимий тарихимиз ва бой меросини чуқурроқ ўзлаштириши, бугунги тез ўзгараётган ҳаёт воқелигига онгли қараб, мустақил фикрлаши ва диёримиздаги барча ўзгаришларга дахлдорлик туйғуси билан яшаши зарур. Шу нуқтаи назарда битирув малакавий иш ёзиш учун биз танлаган мавзуни ҳозирги давр учун долзарб мас Битирув малакавий ишни тайёрлашда фойдаланилган тадқиқот методлари. Ҳозирги замон таҳдидлари ва унга нисбатан психологик хавфсизлик муаммолари акс этган тарихий, фалсафий, сосиологик, сиёсий ва психологик адабиётларни, журнал ва газета саҳифаларидаги ҳудди шундай манбалар таҳлили, кузатиш, суҳбат, интервю, анкета, тец методларидан фойдаланилди. Битирув малакавий ишнинг янгилиги: 1.Ижтимоий психологияда шахс хавфсизлиги муаммоларини ўрганилганлик ҳолатини психологик таҳлил қилинганлиги. 2. Шахс учун ахборотнинг янги имкониятлари юзага келганлигини ўрганиб аниқланганлиги. 3. Ҳозирги замон ахборот таҳдидларини ўрганилганлиги. 4. Жамиятда психологик хавфсизликни таъминлашга доир илмий тавсияларнинг илгари сурилганлиги. Битирув малакавий ишнинг илмий ва амалий аҳамияти. Битирув малакавий ишида 1-Боб. Ижтимоий психология ва хавфсизлик муаммолари 1.1 . Ахборот хавфсизлиги:моҳияти ва шахсни ижтимоий психологик ҳимоя қилиш муаммолари Хавфсизлик тушунчаси бевосита шахснинг жамиятдаги ижти моий, иқтисодий, техник, экологик ва биологик тизимларида нормал фаолият юритишини кафолатловчи тушунчадир. Ижтимоий тузилманинг, яъни, яхлит жамиятнинг хавфсизлиги одамлар ҳаёт тарзининг сифатини, унинг давомийлигини белгиловчи муҳим мезондир. Бу ўринда фанда бевосита хавфсизлик тушунчасига яқин ишлатиладиган бир қатор тушунчаларга изоҳ бериш жоиздир. Ижтимоий хавфсизлик - жамиятда мавжуд бўлган турли ижтимоий институтлар, жумладан, хавфсизликни таъминлаш ор-ганлари, давлат муассасалари, оила ва маҳалла томонидан аҳолининг турли эҳтиёжлари, орзу-истаклари, мақсад-муддао-ларини амалга оширишларига и Ички хавфсизлик эса мамлакат доирасида и неон консти-чуцион ҳуқуқ ва кафолатларига алоқадор бўлган иқтисодий днверсияларнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймасликка боглиқ оўлган махсус чораларни, террористик хуружларнинг олдини олиш на уларнии вақтида бартараф этт , келиб чиқиши бўйича ижтимоий, табиий, биологик ҳамда техник асосли таҳдидлардан жамият аъзоларини ҳимоя қилишни назарда тутади. Охирги йилларда дунё миқёсида ахборот технологияларининг кескин ривожланиб кетаётганлиги, Интернет тизимнинг барча давлатлар, маданий худудлар, барча ёшдаги инсонлар учун қулай ахборот алмашинуви воситасига айланиб бораётганлиги муно-сабати билан хавфсизликнинг ўзига яна бир тури ахборот хавфсизлиги пайдо бўлди. Ахборот хавфсизлиги - аслида жамиятнинг объектив, холис, ҳаққоний ахборот манбаига эга бўлиш йўналишда содир бўлиши мумкин бўлган террористик таҳдидлар, жумладан, телефон орқали, компьютер тизими оркали рўй берадиган хавфларни, шу орқали ноқонуний маблагларнинг бир манбадан иккинчисига оқим кетишига йўл қўймаслик; 4)шахсни, ташкилот ва яхлит жамиятни ахборот-психологик таҳдидлардан ҳимоя қилиш; 5)имиджни шакллантириш, турли бўҳтон, миш-мишлар ва ноўрин хабарларга қарши курашиш. Ахборот хурузклари турлича бўлгани учун унга нисбатан хавфсизлик чораларини кўриш ҳам турли соҳаларда (сиёсат, иқтисодиёт, мудофаа) ва турли жабҳаларда (давлат миқёсида, худудий, ташкилиш, шахсий) амалга оширилади. Яъни, давлат миқёсида ахборот хавфсизлигини таъминлашга алоқадор бўлган ишлар муайян бир ташкилот доирасида амалга ошириладиган ахборот хавфсизлигидан фарқ қилади. Биринчисида ran миллий манфаатл Охирги пайтларда турли хорижий ОАВ орқали тарқатиласпан турли хил асосли-асоссиз ахборотларда одамлар он гига салбий таъсир кўрсатадиган маълумотлар тарқатилмоқдаки, уларнпнг таъсирида айрим одамлар ва яхлит ижтимоий гуруҳларда бир-бирига нисбатан баъзан агрессив, очиқ девиант хатти-харакатларни келтириб чиқарувчи ҳолатлар юзага келмоқда. Буни бич чет эл ОАВнинг 2005 йил май ойида Андижонда бўлиб ўтган воқсаларни шарҳлашларида гувоҳ бўлганмиз. Ўшанда айрим хорижлик журна-листлар воқеаларнинг асл моҳиятини хаспўшлаш, нотўгри талқин қилиш орқали жамиятимиздаги барқарорликка тахдид солмоқчи бўлган эдилар. Ўзбекистон очиқ ОАВ орқали воқеаларнинг холис баён этилиши эса бундай шароитда ахборот хавфсизлигини таъминлаган муҳим манба ролини ўйнаган эди. Шу сабабли ҳам ахборот хавфсизлиги тўгрисида йўналишлардаги); 4) уюшган жиноятчилик ва қаллоб.так; 5) хакерлар фаолияти (алоҳида ва уюшган гуруҳлар). Юқори ахборот технологиялари соҳасида эса қуйидаги тоифали жиноятчилик турлари фарқланади: а) хакерлар (инглиз тилидан олинган: hackers ) - компьютерлар ва ахборот тизимларини жуда яхши биладиган одамлар; б) крекерлар (ингл. crackers ) — ахборот тизимнинг хавфсизлиги атайлаб бузиб, рухсатсиз унга ўзгартириш киритиш билан шугулланадиган инсонлар; в) фрикерлар (ингл. phreakers ) - турли хил телекоммуникация тизимларида қўпорувчилик билан шугулланадиганлар. Бу каби жиноятчилар гуруҳи одатда йирик коммуникация тармоқларида қўпорувчилик қилиб, банк ва тартибни сақлаш муассасалари тармоқларидаги ахборот тизимини бузишга ҳаракат қиладилар, чунки бу ишларни тагида ётган мақсад ҳамиша гаразли бў Ахборот тахдид ва унинг психологик моҳияти кўплаб сиёсатчилар, психологлар изланишларининг предметига айланиб бормоқда. Г.Почепцовнинг таъкидлашича, ахборот урушида энг аввало, психологик қонуниятлар инобатга олинади. Ахборот-психологик курол - бу янги турдаги қурол бўлиб, у оммавий ахборот воситалари, компьютер ўйинлари, Интернет тизими ёрдамида инсон онги орқали унинг психикасига таъсир кўрсатишга мўлжаллангандир. "Ахборот уруши" тушунчаси нисбатан янги бўлиб, у ўзига сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-маданий борлиқнинг турли жабҳа-ларини қамраб олади. Унинг асосий кўринишларидан бири -компьютер вируслари ва янги технологияларни ўгирлаш орқали зиён етказишдир. Ахборот урушининг оқибатида аввало, танлаб олинган аудитория (кўпинча бу ёшлар аудиторияси)нинг билим-лари, таълим тизимига т • Ахборот хуружларининг энг кенг тарқалган турига аввало, рекламани киритиш мумкин. Чунки яхши ишланган реклама - бу одамларнинг ишонч ва эътиқодини жуда тез ўзгартиради. Ишонч ва эътиқоднинг ўзгариши эса эгасини дадил ҳаракатларга чорлайди. • Парчалаб ташланган маълумотлар — ахборот хуружлари-ни амалган оширишнинг янги воситаларидан бири. Бунда бир қарашда аҳамиятсиз, айрим-алоҳида маълумотни ўзида мужассам этган ахборот уни идрок этганларнинг маданий савиясига бевосита таъсир қилиб қўйганини билмай қолади киши. Америкалик олимларнинг таъкидлашича, одатда ақлли мутахассислар муҳим, глобал характерли маълумотларга эътибор бериб, орада ўтказиб юборилган, қўшиб берилаётган нарсаларга эътибор қаратмайдиган. Лекин айнан ўша кичик маълумот онгости тизими орқали шахсга кучли таъсир қилиши мумкин канал тармогига бегона канал тушиб олиб, ўз "дийдиёси"ни гапириши, одамларнинг "нима бўлди экан?" қабилида қизиқиш-ларига асоланиб, бирор сиёсий лидерни ёмонлаши, ёки геноцидни тарқатиши мумкин. Мақсад - тинловчиларнинг фикрини ўзгар-тириш орқали, уларнинг хулқ-атворига таъсир кўрсатишдир. • Ахборот орқали таъмир қўрсатиш механизмы - асосли ёки асоссиз, ўринли ёки ўринсиз ахборот етказиш оркали омманинг онгини бошқаришга таянади. Чунки омма ёки "оммавий одам" теран тафаккур юритиш, ҳар бир маълумот ёки ахборотпи тахлил қилишга қодир эмас. Шунинг учун ҳам юқори технология иоси-талари орқали одамлар онгига таъсир қилиш унипг онгости тузилмасига бевосита таъсир кўрсатиш орқали, унинг идрокидаги онглиликни камайтириш, ҳар қандай янги маълумотга нисбатан табиий толерантл 1.2. AXBOROT PSIXOLOGIK XAVFSIZLIK VA UNING FALSAFIY TAXLILI Axborot asri jadal rivojlanayotgan va axborot globallashayotgan bir zamonda - axborotlashgan jamiyat tamoyillarini yo’lga qo’ymay turib dunyo hamjamiyatiga qo’shilishning iloji yo’q. Bu bevosita fan va texnologiyalar taraqqiyotini hamda ularni bo-shqarishni takomillashtirish, iqtisodiy va ijtimoiy rivojlanishda, mamlakatni modernizastiya va isloh qilishda, demokratik yangilanishda yaqqol ko’zga tashlanmokda. O’z navbatida, "jaxon iqtisodiy inqirozi ishlab chiqarishni muntazam yangilab, modernizastiya qilib borish zaruratini kun tartibiga yanada o’tkir qilib qo’ymoqda", - deb qayd qiladi Yurtboshimiz Islom Karimov. Hozirgi vaqtda ishlab chiqarishning rivojlanishini axborotsiz tasavvur qilib bo’lmaydi. Axborot maydoni jamiy etiladigan bo’ldi. Undan keyin esa, mos kurilmalar kashf etilgach, axborotni saqlash uchun fotoplyonka, gramplastinka, magnit plyonka, hozirgi vaqtda esa turli disklar (egiluvchan, qattiq, kompakt va h.k.) qo’llanila boshlandi. «Axborot» tushunchasi birinchi bor jurnalistika sohasida, ya’ni xabarlarni, yangiliklarni uzatish vositasi sifatida qo’llanilgan. Hozirgi paytda zamonaviy ilmiy adabiyotlarda axborotning ko’plab ta’riflari mavjud, ammo ularning barchasi munozarali tomonlarga ega. Axborotni tadqiq etishning ilmiy jihatlariga qarab, uning ko’plab ta’riflari mavjudligini ko’rish mumkin. Masalan, «axborot tashqi muhitga moslashish jarayonida undan olingan ma’lumot, signalning mazmunini ifodalash»; «rang-baranglikni ifodalash»; «o’ziga xoslik, yangilik, tuzilmalarning murakkabligi mezoni avvalgi evolyustiyadan ajratgan holda ko’rib chiqishadi, o’z-o’zini tashkillashtiruvchi tizimlar «Erda hayot shakllangan tarixiy davrda vujudga keladi», deya izoh berishadi, ammo ular qanday qilib vujudga kelishi, hayot nimaning hisobiga shakllanishini tushuntirib bermaydilar. Biz «axborot» tushunchasini bugun yuzaga kelgan hodisa sifatida qabul qilmasligimiz kerak, chunki axborotni o’zida ifoda etgan qarashlar Xorazmiy, Forobiy, Beruniy, Ibn Sino kabi mutafakkirlar ta’pimotlarida gnoseologik jihatdan tahlil etilgan. Biroq mazkur olim va faylasuflar axborotning ayrim masalalarini yoritib berish-ga muvaffaq bo’lganlar. Jumladan, Abu Rayhon Beruniy dunyoni bilishda informastiya(axborot)ning uchta turiga «Hindiston» asarida alohida to’xtalib o’tadi, ya’ni 1) xabar orqali bilish; 2) ko’rish or Shunday usul bilan olingan axborot tizimi atrof-muhitga o’z munssabatini bildiradi. O’tgan 100 yillik davrda axborot tushunchasi butun hayot jabhalariga shu qadar chuqur singib ketdiki, jamiyat va insonlar unga nisbatan faqat ehtiyojlari kuchaymoqda. Umuman olganda, hozirgi axborotlashtirish davrida jahon stivilizastiyasi jamiyatni hamda insonlarni axborotlarsiz yashay olmasligini ko’rsatmoqda. Yuqorida ta’kid-langanidek, axborot nutq, tekst, tasvir, raqam, formula, rasm va boshqa ko’rinishlarda namoyon bo’ladi. Bundan tashqari axborotni kelib chiqishiga, uzatish va qabul qilish hamda maqsadiga qarab ham turkumlash mumkin. Kelib chiqishiga ko’ra axborot: oddiy (boshlanғich), biologik va ijtimoiy axborotlarga bo’linadi. Oddiy axborotlar jonsiz o’zgaruvchan tabiatda paydo bo’lsa, biologik ax Axborotning yuzaga kelishi hamda rivojlanishida hisoblash texnikasi va boshqa texnik vositalarning o’rni beqiyos, chunki ma’lumotlar bevosita hisoblash texnikasi yordamida qayta ishlanadi. Aloqa va telekommunikastiya vositalarining rivojlanishi, elektron- hisoblash texnikasining vujudga kelishi va hayotning turli sohalariga kirib borishi axborotning kengroq tushunchasini ishlab chiqishni talab etdi. Umuman axborot tushunchasi keng qamrovli bo’lib, bu borada M.Yoqubova, O.M.Kostrina, O.V.Lansteva, M.A.Usmonova, Sh.S. Qo’shoqov kabi o’zbekistonlik olimlarning ushbu muammoga baғishlangan nomzodlik dissertastiyalarini keltirib o’tish mumkin. Ushbu ilmiy tadqiqot ishlarida axborot tushunchasining ba’zi falsafiy-ijtimoiy masalalari o’rganilgan. Jumladan, Sh.S.Qo’shoqovning ilmiy tadqiqoti «axbor ta’minlaydi, ammo xabarning ma’nosi va qadr-qimmati chetda qoldiriladi. Tadqiqotlar natijasida biologiya uchun axborotning miqdori emas, balki qadr- qimmati muhimligi aniqlandi. Masalaga kengroq yondashadigan bo’lsak, axborotning vujudga kelishini o’rganishda XX asrning 70-yillaridagi o’z-o’zini tashkillashtiruvchi materiya to’g’risidagi yangi ta’limot hal qiluvchi ahamiyatga ega bo’lganligiga guvoh bo’lamiz. Ya’ni aksariyat biologik tuzilmalarning tashkil topishi jonsiz materiyalar tuzilmasining paydo bo’lishidan aslo farq qilmaydi. Shu sababli ham axborotning ilmiy o’rganilishida materiyani muvozanat holatidan uzoqda o’z-o’zini tashkillashtirish hodisasining kashf etilishi muhim rol o’ynaydi deb hisoblashimiz mumkin. Chunki axborot o’z-o’zini tashkillashtiruvchi tizimlarning muhim tarkib Ushbu ta’rifda axborot aniq materiyaning ma’lum darajasi bilan boғlanmaydi, bu ta’rifga asosan axborotni materiyaning barcha tarkibiy tuzilmalariga xos deb hisoblash mumkin. Ammo ushbu olimlar fikrlarining tahlilidan axborot algoritmlari adekvat bo’lgan tasodifiy ketma-ketlikning eslab qolingan tanlovi bo’lib, bu tanlovni mustahkamlash axborotni yaratadi, degan xulosaga kelish mumkin. Axborot tadqiqot ob’ekti sifatida bir-biriga adekvat bo’lgan ketma-ketliklarning o’zaro aloqasi jarayonida paydo bo’ladi hamda jamiyat rivojlanishining evolyustiyasida qadr-qimmatli axborot, uning generastiya qilish usullari muhim rol o’ynaydi. Fanning zamonaviy yutuqlari esa axborotni inson faoliyatining barcha sohalarida qo’llash imkonini beradi. Yuqoridagilardan ko’rinib turibdiki, «axborot» tushunchasi o’ fikricha, «axborot biologik tuzilmalarning evolyustiya jarayonida o’z-o’zini tashkillashtirish qo’llanmasidir». V.Korogodin zsa axborotni ma’lum bir algoritm sifatida izohlaydi. Darhaqiqat, axborot algoritmga asoslangan bo’lib, unda ma’lum bir uzviylik aks etadi. Chunki «algoritm» tushunchasi «qatiy belgilangan qoidalarga muvofiq bajariladigan har qanday hisoblash tizimining umumiy nomlanishini, aniq vazifani bajarishda ketma-ketlik bilan amalga oshiriladigan formal qoidalar to’plamini ifodalaydi. Ammo, bizning fikrimizcha, algoritm ilmiy bilish usuli sifatida axborot kelib chiqishning mexanizmini aniqlab bermaydi. Umuman, «axborot» tushunchasiga oid tahlillarimizni yakunlar ekanmiz yuqoridagilardan quyidagi xulosalarga keldik: - «axborot» tushunchasini ilmiyf-falsafiy tahlil etish uning g 1.3. INSONIYAT UCHUN AXBOROTNING YANGI IMKONIYATLARI VA VOQELIK “Axborot jamiyati" — alohida izoh talab etadigan so’z birikmasi. U hozir nafaqat olimlar davrasida, balki matbuot sahifalarida ham bot-bot tilga olinmoqda — jamiyatning kelajagi shu tushuncha bilan boғlanayotir. Lekin jamiyat rivojida axborot texnologiyalari roli yanayam ortib borishi haqidagi ba’zi va’zlar inobatga olinmasa, bu borada hali ilgari siljish ko’zga tashlanayotgani yo’q. Qolaversa, "axborot jamiyati" atamasini har kim o’zicha tushunib, istifoda qilmoqda. Vaholanki, axborot jamiyati shundoqqina bo’saғada turibdi va uning qanday kutib olinib, qanday talqin etilishi XXI asr tamadduni mazmuniga ko’p jihatdan ta’sir ko’rsatadi. Biz hali ko’p bor bu hodisa maғzini chaqishga urinishimizga to’ғri keladi. Lekin Kompyuter texnikasi, fazoviy aloqa, axborot texnologiyalari va hokazolarning bemisl rivoj topgani shundan dalolat beradi. Bundan tamoman farq qiluvchi keyingi qarashga ko’ra esa, axborot jamiyati faqat uzoq kelajakka daxldor hodisa. Shuning uchun uning xususiyatlari haqida bahs yuritishga ham hali erta. Bu nuqtai nazar bo’yicha, axborot sohasida biz guvoh bo’lib turgan jarayonlar aslida post- industrial jamiyatning anchayin takomilidan o’zga narsa emas. Menimcha, axborot jamiyati haqida bahs ochishning mavridi allaqachon kelgan. Chunki, boya aytganimizdek, insonlar bu jamiyatni qanday tasavvur etishi ijtimoiy munosabatlar shakllanishiga va alal-oqibat sivilizastiya taqdiriga jiddiy ta’sir ko’rsatadi. Qolaversa, bu faqat mutaxassislargina muhokama etadigan masala bo’lmay, butun insoniyat bo Men axborot jamiyati haqidagi o’z qarashlarimni ifodalab berish uchun dastavval fan-texnika taraqqiyotining so’ngi holatini, uning dunyodagi iqtisodiy- siyosiy va jug’rofiy-siyosiy vaziyatga ta’sirini hamda jamoaviy umumsayyoraviy aql istilohining ma’no-mohiyatini qanday tushunishim xususida so’zlab berishim kerak bo’ladi. Bugun jamiyatni axborotlashtirish va kompyuter texnikasidan foydalanishda yutuqlar garovi bo’lgan dasturiy vositalar majmui — sun’iy intellekt haqida ko’p gapirilmoqda. Ishlab chiqarish sohasida axborotlashtirish bilan boғliq butun boshli tarmoq vujudga keldi. U ilmiy izlanishlarning yangi yo’nalishlari va, hatto, yangi madaniyat paydo bo’lishiga zamin hozirladiki, oqibatda ishlab chiqarish sohasi bilan bir qatorda ma’naviy hayot ham tubdan o’zgarmoqda. Bu jarayon borgan bartaraf etish ertangi kunning og’ir va dolzarb muammosiga aylanadi. Qolaversa, bunday falokatlarni ham axborot texnologiyalaridan foydalanmay turib hal etib bo’lmaydi. Ilg’or mamlakatlarda qaror topgan hozirgi tuzum "postindustrial jamiyat" deb atalayotgani bejiz emas. Ushbu davlatlarda energiya resurslari ishlab chiqarishning o’sishi va ishlab chiqarish hajmining orti-shidan maғrurlanish kabi industrial jamiyatga xos asosiy belgilar sekin-asta yo’qolib bormoqda. Hattoki energiyadan yuqori tejamkorlik bilan foydalanish, kam energiya talab etuvchi texnologiyalarni joriy etish evaziga bunday resurslarni ishlab chiqarish kamayishi kuzatilmoqda. Texnika va texnologiya sohasida ro’y berayotgan yuksalishlar jamiyat taqdiriga jiddiy ta’sir ko’rsatadi, uning ustun yo’nalishlari, hattoki i manfaatdor, tamom-vassalom. Shu o’rinda bundan yuz yil avval kapitalizm rivojlanib borishi bilan uning baғrida yangi ijtimoiy munosabatlar kurtak yozadi, degan fikrni aytgan E.Bernshteynni eslab o’tish joiz. Marksistlar ayni shu qarashi sababli uni "opportunistlar va renegatlar" ro’yxatiga tirkagan edi. Yuqorida tilga olingan jarayonlar Er yuzidagi jug’rofiy-siyosiy vaziyatni ham o’zgartirib yuboradi. Endilikda davlatlarning sayyoraviy ehromi cho’qqisini hozirgidek eng ko’p qurol-yaroғ ishlab chiqarayotgan ham, yer bag’ridan eng ko’p boylik qazib olayotgan ham, hattoki, eng ko’p hisoblash va boshqa elektron asboblari ishlab chiqarayotgan mamlakatlar ham ishg’ol etolmaydi. Bugun fan- texnika sohasida yuzaga kelgan ahvol quyidagicha: har qanday nou-hau bir necha yil ichida butun yer qoshidagi kollejlar talabasiga aylandi. Demakki, gap mazkur xalqqa (shuningdek, Tinch okeani mintaqasining boshqa xalqlariga ham) xos bo’lgan har bir vazifani vijdonan bajarish an’anasidagina emas. Albatta, an’analarning ahamiyatini erga urish yaramaydi, ammo boshqa bir masala ham borki, bir necha o’n-yigirma yil ichida har qanday xalq xotirasidan ko’p asrlik an’analarni o’chirib tashlash ham, unga qo’l uchida ish bajarishni "o’rgatish" ham mumkin. Qolaversa, oqilona siyosat yuritishga qodir bo’lgan hukumatsiz, hozirgi taraqqiyotning texnikaviy va jug’rofiy-siyosiy tamoyillarini ilg’ay biladigan vazirlarsiz ham biror narsaga erishish malol. Gomindan hukumatining millat oldidagi buyuk xizmati dunyo taraqqiyoti yo’nalishini to’g’ri aniqlay olgani, 1940-50 yillardagi og’ir iqtisodiy v intellekti uning tanasi hayot faoliyatida qanday rol o’ynasa, jamoaviy aql ham umumsayyoraviy organizm hayot faoliyatida xuddi shunday rol o’ynay boshlaydigan vaqt kelishiga hali bir muncha bor. Teyyar de Sharden, ayniqsa, Vladimir Vernadskiy ta’limotlarida, umumsayyoraviy aqlning hukmronlik roli haqida ba’zi fikrlar mavjud. Olimning ta’kidlashicha, XX asr boshidanoq insoniyat yer kurrasining asosiy yaratuvchi kuchiga aylandi va ayni sababga ko’ra, u biosferaning ham, odamzodning ham keyingi taraqqiyoti uchun mas’uliyatni zimmasiga olishga majbur. Demak, jamoaviy intellekt g’oyasi tasodifiy bir xomxayol emas, aksincha insoniyat omon qolishining zaruriy shartidir. Bundan kelib chiqadiki, inson yer yuzida umrguzaronlik qilishining yangi tartiboti o’rnatilishi lozim. Lekin bunday hodisa yaqin Sun’iy intellekt bilan jamoaviy intellekt mutlaqo boshqa-boshqa tushunchalar, biroq ikkisining ham insoniyat taqdiriga ko’rsatadigan ta’siri beqiyos. Sun’iy intellekt inson ixtiro etgan va barpo qilgan tizimdir. Jamoaviy i ntellekt esa tabiiy hodisa, shaxs va jamiyatning aniq maqsadni ko’zlagan aralashuvisiz hozirgacha davom etib kelayotgan murakkab tadrijiy jarayon mahsulidir. Oliy nerv tizimi, ya’ni miyaning rivojlanib va antropoidlar hayot faoliyatining murakkablashib borishi bilan ular o’rtasida axborot ayirboshlash alohida rol o’ynay boshladi. Antropogenez jarayonida bilimni boyitish, mahoratni oshirish muttasil davom etdi, jamoaviy xotira vujudga keldi. Sekin-astalik bilan atrof-tevarakni jamoa bo’lib o’rganishga kirishildi. Boshqacha qilib aytganda, jamoaviy aql nomi bilan yuritiluv Haligacha kishilik jamiyatining axborot tarixi bitilmagan, ammo bugun shusiz ham insoniyat bilimining boyish va texnika taraqqiyotining o’sish sur’ati ijodiy jarayonga jalb etilgan kishilar soni ortishi bilan birga ular o’rtasida axborot almashinuvi tezlashishiga (bunga imkon beruvchi texnologiyalar yaratilishiga) ham bog’liq ekani ayonlashmoqda. Biror kishi yoki biror guruhning (butun boshli xalqlarning ham) o’z qobig’iga o’ralib, axborot almashish tizimidan uzilib qolishi ularning tanazzulga yuz tutishi, bilim, malaka va xotirasini boy berishiga sabab bo’ladi. Xullas, jamoaviy intellekt odamlarni axborot rishtalarini bog’lovchi shunday bir tizimki, uning sharofati bilan har bir kishiga insoniyat yiqqan barcha bilimlardan bahramand bo’lish uchun ham, shu bilan birga, uning borliq haqidagi qaysidir bir bosqichida ajdodimiz atrof muhitdan ajralib chiqdi. "men"ning "men emas"dan, "biz"ning butun borliqdan farqlanishi sodir bo’ldi. Xo’sh, bu hodisa qanday ro’y berdi? Miya deb ataluvchi neyron tizimi murakkablasha borishining yuqori bir bosqichida u sifat o’zgarishiga yuz tutdi, degan faraz menga jo’yali tuyuladi. Ilmiy til bilan aytganda. bifurkastiya (ikkiga bo’linish,tarmoqlanish) hodisasi ro’y berdi. Moddalarda ham bir bosqichdan boshqasiga o’tayotganda ana shunga o’xshash holat sodir bo’ladi. Faqat inson miyasiga tatbiqan harorat yoki bosim singari tashqi omillar emas, balki neyronlarning ko’payishi va aloqalarning murakkablashishi kabi ichki omillar bosh mezon bo’lib xizmat qiladi. Darhaqiqat, jamoaviy aql deganimiz nima o’zi? U nafaqat axborotni yi dasturiga muhtoj bo’lib qoldi. Agar ta’bir joiz ko’rilsa, Er yuzida odam biologik tur sifatida omon qolishi va rivoj topishiga imkon beruvchi boshqacha yondashuvlar, boshqacha tamoyillar kerak bo’lyapti. Bugun postindustrial deb atalgan an’anaviy tamaddun zaxira imkoniyatlarini qariyb sarflab bo’lgani ayonlashmoqda. Bu tamaddun insoniyatga cheksiz kuch-qudrat tuhfa etdi, biroq, afsuski, undan foydalanish yo’lini o’rgata olmadi. Iste’mol bilan uni qondirish imkoniyatlari orasidagi nomutanosiblik hozirgi davrning asosiy ziddiyatidir. Bugun insoniyat yangi taraqqiyot istiqbolini tanlash zarurati bilan yuzma- yuz kelmoqda. Odam naslining tubsiz jarlik sari telbalarcha chopishini ayrim hududlardagi sa’y-harakati bilan to’xtatib qolish dargumon. Najot yo’li, najot chorasi butun sayyora uchun yag tamaddun o’zini o’zi takror va takror qayta yaratishida namoyon bo’ladi. Shuningdek, texnogen jamiyatga shaxs mustaqilligi va individualizm xos bo’lsa, an’anaviy jamiyatda jamoa va oila manfaati ustunlik qiladi. Texnogen stivilizastiyaga Evroamerika tamaddunini, an’anaviy stivilizastiyaga butun Sharq tamaddunini misol qilib keltirish mumkin. Bunday tasnif shartli, albatta. Zero, har bir stivilizastiya ichida o’ziga xosliklar bir talay. Biroq bunday dixotomiya haqiqatga zid emas, butun tarix shunday deyishga asos beradi. Lekin hozirda bunday tasnif kifoya qilmasligi va turli xalqlar madaniyatidagi o’ziga xosliklarni yanada teran taxlil etish zarurligi ayon bo’lib qolmoqsta. Yaponiya, Tayvan yoki Koreyadagi kabi an’anaviy jamiyatlar bugun texnikaviy taraqqiyot "cho’qqi"siga ko’tarild xudbin kishilar qo’liga o’tib ketmay, butun insoniyat manfaatiga xizmat etuvchi shart-sharoitni yaratishga qodir. "Kompyuter dini"ga oid asosiy fikrim mana shulardan iborat. Ishlab chiqaruvchi kuchlarning hozirgi holati va rivojlanish sur’ati butun hayotimizni va, avvalo, iqtisodiyot sohasini chuqur liberallashti-rishni taqozo etmoqda. Bugun biz guvohi bo’lib turgan tamoyillar postindustrial jamiyat taraqqiyotining asosiga aylanib borishi muqarrar. Liberallashtirish tashkiliy tuzilma va mulk shakllarining xil-ma-xilligi, rang-barangligini anglatadi, biroq ijtimoiy hayotning barcha sohalarini demokratlashtirmay turib, bunday talabni bajarish ilojsiz. Tashvishli tomoni shundaki, iqtisodiy hayotni demokratlashtirish va liberallashtirish raqobat munosabatlari o’ta keskin tus olishiga s birimizning qalbimiz faqat o’z davlatimizda, shuningdek, to’liq milliy suverenitet sharoitida yashash istagi bilan to’lib toshgan bo’ladi. Vaholanki, insoniyatni umumiy taraqqiyot dasturiga amal qiluvchi davlatlar uyushmasi shaklidagi sayyoraviy hamdo’stlik kutib turibdi... O’z umrini qariyb yashab bo’lgan tamaddun doirasida ajdodlardan meros tutumlar bilan hozirgi davr talablarini murosaga keltirish oson kechmaydi. Har bir millatning "biz" tuyғusi butun insoniyatning xavfsizlikka doir tasavvurlari kabi bugungi vaziyat talablaridan orqada qolmoqda. Qachonlardir kishilarning tutumlarini ham o’zgartirib yuboradigan ғoyalar apmashinuvi ro’y berishi shart. Chunki buningsiz tarix o’zanini boshqa tomonga burib yuborish mumkin emas. Hayotiy me’yorlarda yangilanish ro’y berishiga aminman — tasarrufida hozir mavjud bo’lgan vositalarda yo’naltirib turiluvchi jarayonga aylanmoғi lozim. Jamoaviy Intellektni barpo etish axborot jamiyati sari tashlangan dastlabki qadam bo’ladi. Jamoaviy Aql ishtkrokisiz umumsayyoraviy fuqarolik jamiyati ham, uning axloq me’yorlarini kundalik turmush va kishilar ongiga singdiruvchi ijtimoiy institutlar ham yuzaga kelmaydi. Jamoaviy Intellektni barpo etish borasidagi sa’y-harakatlar bugun Er yuzida keng quloch yoyayotgan integrastiya jarayonlariga hamohangdir. Integrastiya tamoyillarining namoyon bo’lishida BMTga asos solinishi alohida o’rin tutadi. Biz bu tashkilot faoliyatini tanqid qilishga har on shay turamiz-u, lekin uning vujudga kelishi naqadar olamshumul voqea bo’lganidan negadir hayratga tushmaymiz. Axborot jamiyatini bunyod etish yo’lidagi Axborot jamiyatini vujudga keltirish muammolari ustida olib borilayotgan tadqiqot natijalarini hozirdanoq mujassamlashtirishga kirishish mumkin. Shu mavzuga doir axborot va ma’lumotlar bankini yaratish, elektron pochta vositasida ularni birlashtirish, kompyuter va televidenie anjumanlari o’tkazish — bu ishlarni bugun bemalol amalga oshirsa bo’ladi. Axborot jamiyatining barpo bo’lishi stivilizastiya asoslari va ijtimoiy munosabatlar sifat jihatidan o’zgarishi tarzida ro’y beradi. Biz har qanday ijtimoiy "muhandislik"ni qat’iyan rad etish bilan birga tamadduniy yangilanish oqibatlarini, ro’y berishi mumkin bo’lgan xavf-xatarlarni tasavvur etmaslikka, chamalab ko’rmaslikka ham haqli emasmiz. Har qanday inqilobiy jarayon kabi axborot jamiyatiga o’tish ham ba’zi salbiy oqibatlarni kelti 2.1. Inson huquqlari ximoyasi va ommaviy axborot vositalari Respublikamiz mustaqillikni qo’lga kiritgandan so’ng, uning hukuqiy asoslarini mustaxkamlashga katta e’tibor qaratildi va bu borada qator islohotlar amalga oshirilmoqda. Islohotlarning eng muhim jihati — bu bozor iqtisodiyoti qonuniyatlarini tartibga soladigan yangi qonunchilik bazasini shakllan irish va uni mustahkamlab borish bilan belgilanadi. Shu ma’noda mamlakatimizda bozor munosabatlarini huquqiy tartibga solishning izchil mexanizmi yaratilmokda. Ayniqsa, O’zbekiston Respublikasi Prezidentining Oliy Majlis Qonunchilik palatasi hamda Senatning 2005 yil 28 yanvardagi qo’shma majlisidagi ma’ruzasida bayon qilingan qoida va xulosalardan kelib chiqib hamda respublikamiz aholisining mamlakat ijtimoiy hayotini yanada demokratlashti qoidalarni ijtimoiy-iqtisodiy munosabatlarga tatbiq qilish, ilmiy-nazariy tadqiqotlarni amalga oshirishni taqozo etadi. Qonunchilik turli ko’rinishdagi ommaviy axborot vositalari, ya’ni gazeta, jurnal, efir va kabel orqali ko’rsatuv hamda eshittirishlar beruvchi tashkilotlar mahsulotlaridan har qanday ko’rinishda foydalanish natijasida kelib chiqadigan munosabatlarni tartibga solar ekan, uni huquqiy jihatdan muhofaza etishga qaratilgan yangi qonunchilik tizimi yaratilmoғini davr taqozo qilmoqda. Istiqlolga erishgan O’zbekiston milliy davlatchilikni qaror toptirishning va| huquqiy tizimni shakllantirishning o’ziga xos yo’lini tanlab olganligi - fuqarolik huquqi qonunchiligida ham o’z aksini topmokda. Hozirda OAV tashkil etish va ularni huquqiy muhofaza qilish tizimini yaratish, bu turdagi s taxlil etish, unga huquqiy baho berish, uning qonunchilikdagi o’rnini belgilab olish, fuqarolik huquqi sohasi va amaliyoti uchun muhim ahamiyatga ega bo’lgan sub’ektlar xususiyatlari, sub’ektlarga tegishli huquqlarni amalga oshirishning vosita va usullari, fuqarolik-huquqiy javobgarlikning kelib chiqish asoslari, etkazilgan moddiy va ma’naviy zararni aniqlash, uni qoplash asoslari alohida kompleks tarzda tadqiqot ob’ekti bo’lmagan. Bu esa o’z navbatida respublikamiz qo’shilgan sohaga oid xalqaro konvenstiya va shartnomalardan kelib chiqadigan majburiyatlarni amalda ta’minlashda tushunmovchi-lik va qator qiyinchiliklarni keltirib chiqarishi mumkin. Mavjud yuridik adabiyotlarda ommaviy axborot vositalarining huquqiy maqomi va ular huquqlarini himoya qilish, uni fuqarolik-hukuqiy tartibga sol qonunchiligi bilan qiyoslash, uni takomillashtirish va xalqaro huquq normalariga yaqinlashtirish, mavjud muammolarni aniqlash va ularning echimini topish, ommaviy axborot vositalarini turkumlash, ularning huquqiy holatini aniqlash, bu sohada faoliyat yuritayotgan davlat organlari va nodavlat tashkilotlarining o’rnini belgilash, sohaga oid xalqaro shartnomalarning xususiyatlari, ularni qo’llash tartibi, huquqbuzarlik holatlarini va javobgarlikni o’rganish, milliy qonunchilikdagi muammolarni aniqlash hamda uni takomillashtirish masalalarini hal etish zarur. Ommaviy axborot vositalarining eng ustuvor vazifalaridan biri bu inson huquqlarini. himoya qilishda ishtirok etishdir. Shunga ko’ra mamlakatimizda o’tkazilayotgan sud-huquq islohotlarining zamirida inson va uning qonun bilan qo’riqlanadig Eng qadimiy diniy ta’limot tangrichilik, zardo’shtiylik ғoyalari hamon xalqimiz qalbida yashamokda. Barcha mutafakkirlarimizning ijodida axloqiy qadriyatlarni rivojlantirish muhim o’rin egallab kelgan. Islom dinining ma’naviy- axloqiy jihatlari ham markaziy osiyolik olimlar tomonidan takomiliga etkazilgan. Abu Lays Samarqandiyning axloqiy o’gitlari, Imom al-Motrudiyning iroda erkinligiga asoslangan Kalom ta’limoti, Imom Buxoriyning va at-Termiziyning hadislari, Burhoniddin Marғinoniyning «Hidoya»si, tasavvuf namoyandalari Ahmad Yassaviy, Abduxoliq Ғijduvoniy, Najmiddin Kubro, Bahouddin Naqshband va boshqalarning ta’limotlari tom ma’noda islom falsafasining maғzini tashkil etadi. Milliy ma’naviyatimiz ham mazmunan, ham shaklan boydir. Ammo uni kamsitishga, qadr-qimmatini erga urishga intili borada «Turkiston islom harakati», «Hizbut tahrir» singari diniy-ekstremistik partiyalar iғvogarlikni avj oldirishmokda). Mafkuraviy muxoliflarimiz mahalliy xalqning diniy e’tiqodini va tilini kamsitish asosida ularni Ғarbga yoki Sharqqa tobe qilishga urinishadi. Shu asosda bu xalqlar va dinlar orasiga nifoqsoluvchi, ularning tarixini ataylab buzib ko’rsatuvchi adabiyotlar nashr etilmokda. Masalan, tojikistonlik Rahim Masov tojik va o’zbek xalqlarining manfaatlarini bir-biriga qarama-qarshi qo’yuvchi maqola va kitoblar yozgan. Markaziy Osiyo xalqlarini turkiylar va forsiylarga ajratib, ular orasiga nifoq solib, har ikkala tomon ustidan hukmronlik qilishga da’vat etuvchi rejani rossiyalik politolog Alek-sandr Dugin o’zining «Geopolitika asoslari» («Osnovы geopolitiki») nomli asarida ro’y-ro Samarqanday; tasavvuf ta’limotida - Ahmad Yassaviy, Bahouddin Naqshband; hadisshunoslikda - Imom Buxoriy, Imom at-Termiziy; fiqh ilmida - Burhoniddin Marғinoniy, Hakim Termiziy va boshqalar alohida mavqega egadir). Bir qator taxdidlar xalqimizning diniy qadriyatlariga, muqaddas Islom dinining qadr-qimmatini pasaytirishga yo’naltirilgandir. Keyingi paytlarda Markaziy Osiyo respublikalarida prozelitizm kasal-ligi, ya’ni mahalliy dindorlarning boshqa dinlarga o’tib ketish hodisasi paydo bo’ldi. Bu hodisaning ildizida bir tomondan aholining ayrim dindor qatlamlarida diniy e’tiqodning yuzakiligi, diniy bi-limlarning sayozligi va iqtisodiy etishmovchiliklar sababchi bo’lsa, ikkinchi muhim omil bo’lib Respublikamizda har xil dinlarga mansub missionerlarning ochiq va yashirin faoliyatlari sabab bo 2.2. Шахснингўз-ўзини ҳимоя қилиш воситалари Ўз вақтида Ҳиндистоннинг таниқли сиёсий арбобн Махатма Ганди шундай ёзган экан: "Мен уйимнинг дарвоза ва шшкюрини маҳкам беркитиб ўтира олмайман. Чунки унга тоза ҳаво кириб туриши керак. Ва шу баробарида эшик ва деризаларимдан кираётган ҳаво довул бўлиб, хонадонимни агдар-тўнтар қилиб, ўзимни йиқитиб ташлашини ҳам хоҳчамайман". Бу сўзларни бугунги ахборот хуружлар ва турли хил маълумотларнинг турли йўллар билан мамлакатимизга, умуман, бошка мамлакатларга ҳам кириб келиб, у ёки бу минтақада асрлар мобайнида шаклланган қадриятлар, урф-одатлар, эътиқод шаклларига ва тарбия услубларига салбий ёки ижобий таъсири жараёнлари маъносида қўллаш ҳам мумкин. Зеро, дунёга юз очган, ёшлари дунё тилларини бемалол эгаллаб, "интернетомания" касал уларнинг ота-оналари ҳам учраган кинони кўриб, дуч келган маза-матраси йўқ китобларни ўқиб кетаётгани йўқ. Атайлаб юртимизга олиб келинаётган Ғарбнинг сунъийлаштирилган санъа-тидан, "кенг истеъмол"даги маданиятидан норозилик халқимизда бор. Бундай маҳсулотнинг илгариги "ман этилган неъмат"га хос "лаззати", жозибадорлиги деярли қолмаган. Ҳозирги кунда хорижнинг маданий қадриятларидан фойдаланишга анча жиддий ва танлаб ёндашиш эҳтиёжи кучайиб бормоқда. Лекин очиқ оммавий ахборот воситалари орқали тинимсиз маълумотлар қуюлиб келаёт-ган шароитда айнан ҳали онги шаклланиб улгурмаган фарзанд-ларимиз учун таҳдид ҳам, атайлаб уюштирилаётган мафкуравий тажовузлар ҳам бор. Шундай шароитда Президентимиз Ислом Каргшовнанг фикр-лари биз учун аҳамиятлидир: "Энг муҳими, қалбим Халқни буюк келажак ва улугвор мақсадлар сари бирлашти-риш, мамлакатимизда яшайдиган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаронинг ягона Ватан бахт-саодати учун доимо масъулият сезиб яшашига чорлаш, аждодларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизга муносиб бўлиш ига эришиш, юксак фазилатли ва комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчилик ишларига даъват қилиш, шу муқаддас замин учун фидоийликни ҳаёт мезонига айлантириш - миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадидир. Очиқ ахборот коммуникация воситалари орқали инсопнинг ахборот таҳдидларини баҳолаши ва хавфсизликни таъминлаш имкониятлари, турли мафкуравий таҳдидлардан шахснинг қандай йўллар билан сақланиши мумкинлиги хусусида мутахассислар тур-лича фикр билдирадилар. Ижтимоий психология ушбу масалага ойдинлик ки тарбияланувчи" мулоқоти тизимида кўпроқ тарбияланувчининг фазилатларига боглиқ. Бундай му-раккаб ишни ташкил этишда ҳар бир ижтимоий тоифа ёки шахснинг индивидуал психологик ҳусусиятларини инобат олиш зарурати ижтимоий психологияда исботланган. Масалан, агар ўқувчи ёки талабаларни яхлит гуруҳ деб оладиган бўлсак, уларнинг барчаси билан бир вақтда, бир хил эффект билан ишлаш ва шу орқали уларнинг мустақил тафаккурини ўстириш, соғлом эъти-қодини тарбиялашнинг иложиси йўқ. Иккинчидан, бир гуруҳ талаба ёки ўқувчи учун мақбул ва самарали деб ҳисобланган услубни бошқасида ҳам айнан жорий этишга уриниш бундай шароитларда тескари самара бериши мумкин. Шунинг учун ижтимоий психология шахснинг ижтимоий-психологик тайзиқлар-дан кутулиш йўлларига алоқадор қонуниятларни ўрганади. 2.3. Турли ахборот -психологик вазиятларда шахснинг ижтимоий хулқи Очиқ ахборот коммуникацияси жараёнида ёшлар онгига таъсир этаётган ёт гояларга қарши ҳимоя воситаларини ишлаб чиқишдан аввал ёшларнинг ижтимоий хулқ-атворини ўрганиш лозим. Ижтимоий хулкда кўзга ташланадиган энг муҳим ҳолатлардан бири ташвишланиш, нималардандир чўчиш ва шу туфайли ижтимоий муносабатлардан ўзини олиб қочишга интилиш ҳисларининг намоён бўлишидир. Чунки агар психологик ҳимоя ҳолатининг моҳиятидан келиб чиқиладиган бўлса, бу - шахс ички кечинмаларини ифодаловчи шундай ҳолатки, унда одам ички руҳий муътадилликни асраш учун ўзидаги хавотир-ланиш, кўркув ва хадиксирашларини босшига, улардан халос бўлишга 138 интилади. Психологик ҳимоя - шахсни турли салбий таъсир-лардан асрашга, психологик дискомфортни бартараф эт -ёлгизланиш - жамиятдан ўзини олиб қочиш, ўзидаги ўзгариш-ларни бошқаларга билдирмасликка интилиш, масалан, шундай шароитларда айрим талабалар ўқишга бормай қўядилар; -рационализация - мулоҳаза ва фикр юритиш оркали ўзида ҳимоя инстинктларини пайдо этиш; -конверсия - мулоқотдаги қандайдир тўсиқлар ёки барьерлар-ии олиб ташлаш учун кутилмаган усулларни қўллаш, масалан, хавотирли информацияни юмористик мавзу билан алмаштириш Нули. Очиқ ахборот хуружлари вазиятида шахснинг ўзини учи ҳимоя қилишини бошқаришда айрим жиҳатларга алоҳида эътибор бериш лозим. Аввало, таъкидланганидек, ҳар бир инсон учун мустақил фикр зарур. Мустақил фикрга эга бўлган инсонгина ўзига иисбатан каратилган яхши ёки ёмон маълумотнинг моҳиятига етиши ва унга иисбатан адекват реакция кўрсатиши, ҳимоя механизмларини ишга г Тўртинчидан, олий ўқув юртларида профессор-ўкитувчилар-нинг авторитетинп, улар айтадиган ҳар бир сўзнинг аник, мўлжалли бўлишинн таъминлаш зарур. Домла айтадиган фикрлар-дан бири - ахборот кандай бўлишидан қатъий назар, у қабул қилувчи инсоннинг измида бўлиши, унинг манфаатига хизмат қилиши керак. Бунинг учун ёвуз ниятли, ёт гояларни таргиб этувчиларнинг асл ниятларини, улар сайъи-ҳаракатларининг охир- оқибати нима билан тугашини очиқ айтавериш лозим. Шундай қилиб, ахборот хуружларига қарши туришнинг психологик йўлларини ҳар бир мураббий ва талабага етказиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун қуйидагиларни ёдда тутиш лозим: а) аслида атайлаб таъсир этишга мўлжалланган хабарни шахс дарров қабул қилмайди. Чунки, биринчидан, унда илгаридан психологик ҳимоя мавжуд ва иккинчидан, ҳар қандай янги н уни қабул қилишимиз ёки қилмаслигимизни билдирмайди. Яъни, агар биз очикдан очиқ ёшларга "бу ахборот манбаига ишонманглар, улар атайлаб ёлгон маълумот бермоқда" десак, бу нарса уларнинг шу турли ахборотни қабул қилмасликларини кафолатламайди. Лекин "огоҳлантирил-ган одам қуролланган, муҳофазаланган бўлади" дегаи тамо-йилдан келиб чиқиб, биринчи огоҳлантиришдан сўнг, яна уз фик-римизни фактлар билан асосласак, улардаги иммунитет кучлироқ бўлади. Лекин шуни назарда тутиш лозимки, огоҳлаитириш муд-датлари ҳам роль ўйнайди. Масалан, психологик эксперимеитларда бир хафта аввал огоҳлантиришнинг таъсири узоқроқ муддатдан кўра камроқ эканлиги маълум бўлган. Ёки уйда холи, комфорт шароитда кабул қилинган таъсир билан одамлар орасида, кўпчи-ликнинг ичида гализ хабарни қабул қилиш фар мазмунини сўраб олиб, уларнинг айримлари борасида ҳақ гапни айтиши: "Ҳа, дарҳақиқат буларни биз ҳам биламиз, Сен билмасмидинг?" деб, ахборотнинг асл бўхтон қисмини кейин рад этиши мақсадга мувофиқрокдир. Бундан ташқари, ўқитувчига хос бўлган усуллардан бири - ўз қарашларига нисбатан иккиланиш позицияси борлиги очиқ тан олиш: "балки мен ноҳақдирман, лекин бу масалада шундай асосларим бор эди..., деб барча холис асосларни келтириш лозим. Шундай қилиб, очиқ ахборот хуружлари шароитида шахсга турли-туман маълумотларнинг етиб келиши табиий. Бундай шароитда оилада катталарнинг, аудиторияда педагогнинг фаол ҳаётий пози цияси, теран муносабати ёшларга ижобий таъсир кўрсатади. Чунки ҳамма нарсага қизиқадиган ёшлар учун референт гуруҳнинг ёнида, оиласи даврасида ёки ўқув муассасасида бўл 2.4. Axborot sohasida milliy xavfsizlikni ta’minlash tizimining mohiyati va unsurlari. Insoniyat axborot oqimi tobora tezlashgan, Er shari aholisi kayfiyatini, ruhiyatini, maqsad va intilishlarini, qolaversa, butun tafakkur tarzini o’gartirishga qodir bo’lgan axborot texnologiyasi vujudga kelgan bir davrda yashamoqda. Bu hozirgi zamon stivilizastiyasining o’ziga xos yutuғi bo’ib, xalqlar, mamlakatlar, davlatlar o’zaro munosabatlarini toboro yaqinlashtirishga, jahon ijtimoiy- siyosiy jarayonlarini boshqarishga, dunyoviy kayfiyat, dunyoviy ruxiyat va maslakning vujudga kelishiga xizmat qiladigan mo’jizakor xodisa. Biroq stivilizastiyaning ana shunday ulkan, keng miqyosli va serqirra yutuғidan kim qanday maqsadlarda foydalanayapti? Uni beqiyos va qudratli kuchi nimalarga ishlayapti?- degan ha dunyoviy muammolarni hal etishda faoliyat samaradorligini oshirishda, vaqtni tejashda, moliyaviy xarajatlarning keskin kamayishida, qolaversa, zamonaviy axborot apmashtirish saloxiyatini namoyon qilishda katta samara bermoqda. Biroq bu jarayon bir qator muammolardan ham xoli emas.Jumladan, jahon axborot tizimidan foydalanish darajasining pastligi (5%), internet tizimining keng rivojlanmaganligi, undan foydalanish darajasining pastligi ko’zga tashlanmoqda. Ammo masalaning ikkinchi tomoni ham bor. Bu bevosita axborot bozoridan foydalanayotganda qanday axborotlarni qabul qilish, qanday axborotlardan foydalanish borasidagi salohiyatni ham taqozo etmoqda. Chunki bozorning oddiy haqiqati shundaki, har kim topganini savdoga chiqaradi. Sifati, mazasi, rangi, ta’mi, yoki foydasi jixatidan tanlash x ko’rsatayotgan O’zbekistonda millatlararo va dinlararo mojarolarni, turli siyosiy manfaatlar va buzғunchi ғoyalar ta’sirida kelib chiqishi mumkin bo’lgan siyosiy nizolarni o’rganib borish.Bu borada aniq hisob-kitoblarga, tahliliy echimlarga ega bo’lish. Uchinchidan, siyosiy konfliktologiya va psixologiya. Axborot-psixologik xavf avj olayotgan bir paytda, turli buzғunchi ғoyalar inson ongi va tafakkuriga o’z ta’sirini o’tkazayotgan bir sharoitda siyosiy mojarolar kelib chiqishi mumkin bo’lgan jamoatchilik fikri, siyosiy qarashlari, ruhiyati-ijtimoiy-siyosiy psixologiya izchil ravishda o’rganib borilmoғi lozim. To’rtinchidan, mantiqiy -tizimiy va funkstional tahlil. Axborot tizimi, xususan, axborot-psixologik ta’sir axborot siyosati tizimi va vositasining muhim qismi sifatida baholanishi loz alohida fuqarolarning dunyo axborot bozoriga bemalol kirishi va undan bemalol foydalanish imkonini beradi. Axborot soxasida milliy taxdid, taraqqiyotga to’ғanoq sifatida baholanmoғini va unga qarshi kuchli mexanizmini yaratishni taqozo etadi. Bunda davlat axborot siyosati alohida ahamiyatga ega. Albatta, Uzbekistonda axborot tizimi, uni boshqarish, undan foydalanish borasida qator qonunlar bor. Jumladan, axborot olish kafolatlari, elektron raqamli imzo to’ғrisidagi qator qonun hujjatlari qabul qilindi. Biroq bular etarli emas. Chunonchi, zamonaviy axborot texnologiyalari toboro takomillashib, rivojlanib, axborot olish, saqlash, uni ishlash va tarqatishning shakllari, usullari, uslublari toboro kengayib bormoqdaki, bu butun ko’lami bilan amaldagi qonunlarda o’z ifodasini topmagan. Masalanin -Jamiyatni, uning har bir a’zosini axborot vositalariga qiziqishini orttirish yo’li bilan yuzaga kelayotgan ruxiy tanglikka, chek qo’yish lozim.Ғoyaga qarshi ғoya, jaxolatga qarshi ma’rifat tamoyilining ustivorligiga erishmoq kerak. -Axborot sohasida milliy xavfsizlikni ta’minlash maqsadida fuqarolik jamityati institutlari- jamiyat tashkilotlari faoliyatini yanada takomillashtirish, ular so’zi va fikrining ta’sirchanligini oshirish kerak. Toki har qanday umummanfaat va umumtaraqqiyot yo’lida aytilayotgan so’z har bir tinglovchi qalbiga kirsin, onggiga singsin. Uni raғbatlatirsin, ruhlantirsin, milliy yakdillikka, milliy birlikka da’vat etsin. Albatta, axborot sohasida milliy xavfsizlikni ta’minlashning eng samarali yo’llaridan biri to’ғridan-to’ғri har qanday buzғunchi ғoyalarga, jamoatchi aytganda konfliktogen jixatlarini chuqur o’rganish lozim. Buzғunchi va hujumkor axborotlar maqsadi, muddaosi, ularning tagida yotgan manfaatlar qanchalik to’ғri o’rganilsa, ularga shunchalik to’ғri va ishonchli zarba berish mumkin bo’ladi. XXI asr stvilizastiyasi oqibatida insoniyat hayoti axborot -psixologik taxdid kuchayayotgan jarayonni boshdan kechirmokda.Bu, ayniqsa, rivojlanish yo’liga chiqib olgan O’zbekistonday yosh mustaqil davlatlarga kuchli salbiy ta’sir o’tkazishi mumkin. Chunki har qanday asossiz, buzғunchi ғoya o’tish davriga xos bo’lgan juz’iy kamchiliklar va o’tkinchi ijtimoiy-iqtisodiy nuqsonlarni bo’rttirib ko’rsatib, jamoatchilik fikrini chalғitishi, uning istiqboliga ishonchini susaytirib yuborishi mumkin. Zotan, bugun jahon siyosati tobora madaniylashib, ijtimoiy- siyo -millatidan va diniy e’tiqodidan qat’iy nazar Uzbekiston fuqarosi bo’lgan har bir shaxsning kelajak uchun ma’sulligini ta’minlash; -kelib chiqishi mumkin bo’lgan mojarolar, kelishmovchiliklar asoslarini, yo’nalishlarini, ularning rivojlanish omillarini va dinamikasini doimiy tarzda, uzluksiz ravishda o’rganib borish. Ana shu tarzda, albatta, axborot soxasida milliy xavfsizlikni ta’minlashning O’zbekiston tajribasi takomillashib bormokda. Bu bevosita axborot huruji avj olayotgan, axborot tarqatish texnologiyalari toboro takomillashib , uning usul va uslublari yangilanib borayotgan bir paytda Uzbekiston ayni ana shu stvilizastiyaviy jarayonning eng samarali, eng insonparvar usullaridan yana ham kengroq foydalanish imkoniyatlarini qidirmoqda. Xulosa. Bititiruv malakaviy ishni tayyorlash jarayonida amalga oshirgan tadqiqotlarimiz natijalari quyidagi umumlashagan xulosalarni yachiqarish imkonini berdi. 1. Axborot asri jadal rivojlanayotgan va axborot globallashayotgan bir zamonda –axborotlashgan jamiyat tamoyillarini yo’lga qo’ymay turib dunyo hamjamiyatiga qo’shilishning iloji yo’q. Chunki, axborot fanining zamonaviy yutuqlarini inson faolityaining barcha sohalarida qo’llash imkonini beradi. Inson esa jamiyat taraqqiyotining bosh omili sifatida namoyon bo’ladi. 2. Axborotlashgan jamiyatda fan texnika taraqqiyoti ta'sirda ishlab chiqarishning jadal o’sishi , ekologik vaziyatning o’zgarib borishi, iqtisodiy integrasiyaning quloch yoyishi, jamiyatning jug'rofiy –siyosiy va ijtimoiy tabiatining tubdan o’zgairb borishi baroba 6 . O’zbekiston axborot sohasida milliy xavfsizlikni ta'minlash maqsadida axborot xuruji avj olayotgan, axborot tarqatish texnologiyalarini tobora takomillashib, uning usul va uslublari yangilanib borayotgan bir paytda sivilizasiyaviy jarayonning eng samarali va eng insonparvar usullaridan yana ham foydalanish imkoniyatlarini qidirmoqda. 7. Axborot xuruji tobora avj olib har bir inson ongiga kuchli ta'sir o’tkazayotgan, jamiyat taraqqiyoti va millat taqdirini xal qilishga qodir bo’lgan, global miqyosda esa butun insoniyat hayotini kafolatlaydigan, uning taraqqiyotini yoki tanazzulini belgilashga qodir bo’lgan tig'iz axborot tizimini boshqarish, tartibga solish, me'yorlarini ishlab chiqib undan o’rinli foydalanish hozirgi zamonning eng dolzarb muammolaridan biridir.
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha