Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 489.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Январь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Илдизмевали экинларнинг аҳамияти. Қанд лавлагининг биологияси ва етиштириш технологияси 2

Купить
1Мавзу: Илдизмевали экинларнинг аҳамияти. Қанд лавлагининг биологияси ва етиштириш технологияси 2Режа: 1. Илдизмевали экинларнинг аҳамияти 2. Қанд лавлагининг аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши, экин майдони ва ҳосилдорлиги 3. Қанд лавлагининг биологияси ва навлари 4. Қанд лавлагини илдизмева учун етиштириш технологияси 5. Қанд лавлагини уруғ учун етиштириш 3Ўзбекистонда асосан икки йиллик турлари турли мақсадлар учун экиб ўстирилади. Қанд лавлаги асосан қанд саноати учун хомашё сифатида етиштирилса, сабзи, шолғом, қанд лавлаги, турп кабилар озиқ- овқат учун, хашаки лавлаги, хашаки шолғом (турнепс), хашаки сабзи чорва моллари учун, айримлари (сачратқи) дори-дармон сифатида фойдаланиш учун экилади. 4 5Илдизмевалилар таркибида 10 фоиздан 30 фоизгача қуруқ модда бўлиб, таркибида қанд моддаси, крахмал, тузлар, С, В, В 2 , Р, РР, К, Е, Н каби витаминлар, каротин мавжуд. Бир тонна илдизмевасида 120-260 озиқ бирлиги, 8-12 кг протеин, 1 тонна баргида 100-170 озиқ бирлиги, 14-23 кг протеин бор. Таркибида сув кўп бўлганлиги учун илдизмеваларни узоқ муддат сақлаш қийин. 6Қанд лавлаги илдизмева ҳосили 40-50 т/га бўлганда, гектарига 7-8 тонна қанд моддаси тўплайди. Илдизмевадан қанд (шакар) ажратиб олингандан сўнг шинни (патока) ва жом қолади. Шиннининг қуруқ моддаси таркибида 60% қанд, 15% азотсиз экстрактив моддалар, 8-9% кул моддаси бўлади. Жомнинг таркибида 15% қуруқ модда, 10% азотсиз экстрактив моддалар, 3% клетчатка, 0,7% кул, 0,1% ёғ ва 1,2% оқсил бор. 100 кг қуруқ жомда 80 озиқ бирлиги мавжуд. 7 8 9Қанд лавлаги 100 кг илдизмеваси 25,6 озиқ бирлигига тенг бўлиб, таркибида 1,5% протеин, 75,9% сув, 0,1% ёғ ва 20,5% азотсиз экстрактив моддалар, шунингдек, 29-54 г кальций, 35-51 г фосфор, шунча миқдордаги баргида эса 11-13 озиқ бирлиги, 3,1 кг протеин, 9,6% азотсиз экстрактив моддалар, 108 г кальций ва 36 г фосфор мавжуд. 10Қанд лавлагининг ватани Ўрта ер денгизи ҳисобланади. Суғориладиган ерларда эрамиздан аввалги 2000-1500 йиллардан бошлаб сабзавот экини сифатида ўстирилган. Тахминан эрамиздан 1000 йиллар олдин Осиё қитъасининг тоғли ҳудудларида, VIII-XII асрларда Ўрта Осиё, Кавказорти, Сибирга тарқалган. XVIII-XIX асрлардан бошлаб қанд лавлаги озиқ-овқат ва қанд олиш учун экила бошланган. 11Ер юзида бу экин 7,9 млн га ерга экилиб, Канада, Дания, Швеция, Германия, Франция, Украина, Россия, Латвия, Белоруссия, Туркия, Япония, Афғонистон каби мамлакатларда кенг тарқалган. Ўзбекистонда XX асрнинг бошларида келтирилган бўлиб, ҳозирги пайтда суғориладиган ерларда 14 минг гектар майдонда етиштирилади. Дунё бўйича ўртача ҳосилдорлиги 32,8 т/га, Ўзбекистонда 10-12 т/га. 12Қанд лавлаги ўсиш ва ривожланиш шароитига жуда талабчан ўсимлик. Ўсимликнинг тўлиқ ривожланиши учун фойдали (10 0 С дан юқори) ҳарорат йиғиндиси 2000-2700 0 С бўлиши керак. Лавлаги уруғи 2- 5 0 С да униб чиқади, майсалари 6-7 0 С да пайдо бўлади, лекин 12-15 0 Сда қийғос униб чиқади. Майсалари баҳорги - 4-5 0 С совуққа чидаши мумкин, гуллаши даврида ҳарорат -1- 2 0 С бўлса, ўсимлик нобуд бўлади. 13 Лавлаги 20-22 0 С да яхши ўсиб ривожланади. Гуллаш даври ёзнинг бошларида, ҳарорат 28-30 0 С ва ҳаво намлиги энг паст бўлганда чанглари яхши етилади ва чангланиш жараёни яхши ўтади. Лавлаги узун кун ўсимлиги. Агар ёруғлик етишмаса, унинг ҳосилдорлиги ва шакарлилиги пасайиб кетади. Қанд лавлагининг ўсув даври ҳаётининг биринчи йили 160-180 кун, иккинчи йили 100-130 кун давом этади. 14 15Қанд лавлагининг транспирация коэф- фиценти 240-400, шунинг учун сувни тежаб сарфлайди. Лекин шунга қарамай намга талабчан экин. Уруғни пайдо бўлиши ҳаво ва тупроқ намлиги етарли бўлган мўътадил иқлимда яхши кечади. Уруғнинг пишиши учун аксинча, об-ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлиши қулай бўлиб, пишиш бир вақтда кечади. Уруғи униб чиқиши учун ўз вазнига нисбатан 150- 170% миқдорида сув талаб қилади. 16Қанд лавлаги ҳаётининг биринчи йили ўсишини шартли равишда ҳар қайси 50-55 кундан уч босқичга бўлиш мумкин: 1) ассимиляция сатҳи ва илдиз системасининг шаклланиши; 2) илдиз ва баргларининг асосий ўсиши; 3) шакарнинг жадал тўпланиши. 17 Бақувват ривожланган илдизлар ўсим- ликнинг қурғоқчиликка чидамлилигини таъминлайди. Транспирация коэффи-центи нисбатан паст (240-400) бўлишига қарамай кўплаб органик модда ҳосил қилганлиги учун ҳар гектардан сарфланадиган умумий сув миқдори анча юқори бўлади. Қанд лавлаги жадал ўсаётган даврда (июль- август) энг кўп сув сарфлайди. Тупроқнинг намлиги дала нам сиғимининг нисбатан 60- 70% бўлганда юқори ҳосил шаклланади. 18Қанд лавлаги учун нейтрал реакцияли ва қумоқ, органик моддаларга бой тупроқлар энг яхши ҳисобланади. Кам унумли, қумлоқ ва оғир соз тупроқларда лавлаги яхши ўсмайди. 1 тонна илдизмева ва шунга мос барг ҳосили тўплаши учун 6 кг азот, 2 кг фосфор ва 6,7 кг калий талаб этади. Шунингдек, тупроқда марганец, магний, бор, темир, олтингугурт, мис ва бошқа элементлар етарли бўлиши унинг яхши ўсиши учун зарур ҳисобланади. 19Тарқалган нав ва дурагайлари: “Ялтушковский”, “Ялтушковский односемянный”, “Львовский” дурагай-лари, “Рамонская односемянная - 32”, “Веселоподолянская односемянная”, “Астро”, “Гина”, “Клавдия”, “Флора”, “Цериз Садо”, “Касандра F1”, “Сония”, “Молдавская - 67”, “Ариана”, “Марна” ва бошқа навлар давлат реестрига киритилган. 20Қанд лавлаги алмашлаб экишда кузги дон экинлари, ем-хашак ўтлар, беда, силос ва дон учун маккажўхори ва бошқа экинлардан бўшаган майдонларга экилади. Пахтачилик хўжаликларида ғўзадан кейин, бир майдонга кетма-кет қанд лавлаги экиш ман этилади, 3-4 йилдан кейин қайтариш мумкин, чунки бунда экинлар илдиз чириш касаллиги билан касалланиб, ҳосил 30-40% камайиб кетиши мумкин. 21Асосий ишлов бериш – кузда ўтмишдош экин йиғиштириб олингандан сўнг 30-35 см чуқурликда шудгор қилинади. Агар кузда об-ҳаво яхши келса, ерни текислагич ёрдамида текисланади. Баҳорда ёғингарчилик кўп бўлиб, ер қотиб қолган бўлса, борона ва чизелланиб ер юмшатилади ҳамда енгил текисланади. 22Шўрланган ерларда шудгорлашдан сўнг, суғориш учун поллар (чеклар) олинади, декабрь-февраль ойларида шўр ювилади, сўнгра олинган поллар текисланади, дала чизелланади ва экишдан олдин текисланиб борона қилинади. Экиш март ойининг биринчи ва иккинчи ўн кунлигида, шимолий вилоятларда апрелда бошланади. Кўп уруғли лавлагининг унувчанлиги 80%, бир уруғлиники 96% дан паст бўлмаганда экилади. Тозалиги 98% бўлиши керак. 23Экиш СПЧ-6М, сабзавот ва пахта сеялкаларида қатор оралари 60,70 ва 90 см қилиб экилади. Экиш меъёри кўп уруғли навларда 8-10 кг/га, бир уруғлиларда 4-5 кг/га, экиш чуқурлиги – 3-4 см. Бир метрда 5-7 дона майса бўлса ягана қилинмайди. Ниҳоллари ўсиб чиққандан сўнг, биринчи марта қатор оралари қирқувчи ва юмшатгичлари 4-5 см чуқурликда ишлов берадиган ва ҳимоя зонасини 8-10 см қилиб ўрнатилган культиватор билан ўтказилади. 24 25 26Ўсимликларда 2 жуфт чинбарглар ўсиб чиққандан сўнг ягана қилинади ва гектарига 100-110 минг туп ўсимлик қолдирилади. Ягона қилиш кечиктирилса, ўсимлик илдизининг ўзгаришига, барги ўсиб кетишига ва илдизмеваларда қанд миқдорининг камайишига олиб келади. Экинни бегона ўтлардан сақлаш учун экин қатор ораларига тракторда ва қўлда ишлов берилади. 27 28Май ойининг охирида июннинг бошларида биринчи марта озиқлантирилади. Иккинчи марта биринчи ўсиш сувидан олдин озиқлантирилади. Ўсимликлар, айниқса, июль ва август ойларининг бошида сувга кўп талабчан бўлади. Бу даврларда экинларни ҳар 7-10 кун, кейинроқ эса 15-20 кун, сентябрь ва октябрь ойларида 1 мартадан суғорилади. 29Қанд лавлаги калий ва азот ўғитларига кўпроқ, фосфорга эса камроқ талабчан ўсимлик. Ерни ҳайдашдан олдин гектарига 90 кг фосфор, 60 кг калий ва 20-40 т чириган гўнг солинади. Азотли ўғитлар гектарига 20 кг - экиш билан бирга, 90 кг - биринчи сувдан, 90 кг-иккинчи сувдан олдин берилади. Азот билан озиқлантириш июль ойининг бошларида тугалланиши зарур, чунки кечиктирилса, пояси тез ривожланиб, илдизмеваси таркибидаги қанд моддаси камаяди ва қишда сақланиши ёмонлашади. 30Лавлаги илдизмевасини махсус комбайн-лар йўқлиги сабабли, кўпинча қўл билан йиғиштирилади. Ҳосилни йиғиштиришдан олдин (октябрь охири-ноябрь бошларида) барги КИР-1,5 ёрдамида ўрилади. Илдиз- меваси МТЗ-80 ёки МТЗ-60 тракторларига ўрнатилган махсус лавлаги куракчаларида ёки ғўзапоя кавлагичларида кавланади. Йиғиштириб олинган илдизмевалар қолган баргларидан тозаланади ва қишда сақланадиган жойларга жўнатилади. 31 Чуқурлиги 50-70 см, кенглиги 150-200 см, узунлиги илдизмевалар миқдорига қараб тайёрланган ҳандакларга кўмиб қўйиш илдизмеваларни сақлашнинг энг кўп тарқалган усулдир. Илдизмевалар яхши сақланиши учун ҳандакнинг четлари қия ва ўртаси ўйилиб, ҳар 4-5 м жойга ҳаво алмашиб туриши учун шамол парраклар ўрнатилади, сўнгра ҳандаклар сомон ёки тупроқ билан беркитилади. 32 33 34 35Уруғлик учун экиладиган лавлаги қанд олинадиган лавлагига қараганда бир ой кеч экилади. Тупроқни экишга тайёрлаш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш одатдаги экиш билан бир хил бўлади. Ўсимликнинг кўчат қалинлиги гектарига 160-180 минг туп, ҳар погон метрда ўсимликлар ягана қилингандан сўнг 10-12 та ўсимлик қолдирилади, шунинг эвазига уруғлик илдизмеваларнинг вазни 250-300 г/га тенг бўлиши таъминланади. 36Ўсимликларга ишлов бериш: 2-3 марта культивация ва 1-2 чопиқ қилинади, биринчи ва иккинчи суғоришдан олдин 75-80 кг азотли ўғит билан озиқлантирилади. Суғориш тизими илдизмеваларни озуқа учун етиштириш билан бир хил. Уруғлик илдизмевалар октябрнинг охири - ноябрнинг бошида совуқ тушмасдан олдин озуқа учун илдизмеваларни йиғиштирадиган меха- низмлар билан йиғиб олинади. 37Қўлда тозаланганда илдизмеваларнинг бошчасидаги барг бандлари 3-4 см узунликда кесилади ва сақланадиган жойга келтирилади. Уруғлик илдизмевалар сақланадиган ҳандакларнинг катталиги озуқа учун илдизмевалар сақланадиган ҳандаклар билан бир хил бўлади, лекин ҳаво алмашиши учун қўйиладиган шамоллатгичлар ҳар 2 метрда ўрнатилади. 38Соғлом, шикастланмаган, ўртача катталикдаги илдизмевалар уруғлик учун танлаб олинади, касалланган, ўлчами катта илдизмевалар ажратиб олиб ташланади. Бу вақтда апробатор блокноти тўлдирилади. Уруғлик илдизмевалари кузда саралан- ганлиги ҳақидаги акт тўлдирилгандан сўнг тайёр хандакларга жойлаштирилиб кўмилади. 39Баҳорда ҳандак очилиб илдизмевалар қайта сараланади, “Уруғликларни баҳорда саралаш” акти тўлдирилади ва шундан сўнг уруғлик илдизмевалар экиш учун жўнатилади. Уруғлик қанд лавлаги экиладиган майдонларни асосий ишлаш ва экишдан олдин экишга тайёрлаш, фосфор ва калий ўғитларини солиш миқдори лавлагининг биринчи йили етиштириш билан бир хил бўлади. 40Уруғлик учун илдизмевалар февралнинг охири ва мартнинг бошларида олдиндан қатор оралари 60 см қилиб тайёрланган эгатларнинг ҳар бир погон метрига 2-3 донадан қилиб экилади. Илдизмевалар қуриб қолмаслиги учун улар 2-3 см қалинликда тупроқ билан кўмилади, чунки ўсиш нуқтаси қуриб қолган илдизмевалардан уруғ пояси ўсиб чиқмайди ва уруғ ҳосили камаяди. 41Экилган уруғлик илдизмевалар ўсиш даврида 1-2 марта қўлда чопиқ қилинади ва 1 марта 90 кг/га азот билан озиқлантирилиб, ўсимликлар гулпоя чиқара бошлаши, гуллаши, уруғ туганаклари ривожлана бошлаганда суғорилади. Бу вақтда “Уруғлар гуллаш олдидан” апробация қилиниб, акт тўлдирилади. Уруғ ҳосили умумий уруғ туганакларидаги уруғларнинг 70 фоизи қўнғир рангга кирганда эрталаб қўлда ўрилади. 42Ўрилган уруғликлар хирмонга ёки асфальтланган жойга келтирилади ва 20-30 см қалинликда ёйиб қуритилади. Уруғликлар пояси тезроқ қуриши учун ҳар куни ағдариб турилади. Қуриган уруғлик поялари дон комбайнларида майдаланилади ва “Петкус-гигант” қурилмасида 3,5-4,5 мм ва 4,5-5,5 мм ли фракцияларга ажратилиб, тозаланади. Уруғларга ёпишиб қолган таёқчалар ва чиқитларни ажратиш учун лавлаги уруғи ОСГ-0,5 русумли тозалагичдан ўтказилади. 43 Илдизмевасини экмасдан уруғлик олиш учун эртаги экинлар (сабзавотлар, картошка, силос учун маккажўхори)дан бўшаган майдонлар суғорилиб, гектарига 90 кг фосфор ва 60 кг калий ўғитлари солиниб, ер 25-28 см чуқурликда ҳайдалади. Сўнгра майдон чизелланади, мола бостирилиб августнинг охирида ёки сентябрнинг бошларида қатор оралари 60 ёки 70 см қилиб сеялкаларда гектарига 8-10 кг уруғ сарфлаб экилади. 44Уруғ яхши униб чиқиши учун суғорилади, ниҳоллар кўкариб чиққандан сўнг культивация қилиниб, совуқ тушгунига қадар 1-2 марта суғорилади. Ўсимликлар қатор оралари культивация қилинганда усти 4-5 см қалинликда тупроқ билан кўмилади. Ўсимликларга биринчи йили азотли ўғитлар берилмайди, чунки азотли ўғит уларнинг қишда сақланишига салбий таъсир кўрсатади. 45Баҳорда уруғпоялар ўсиши билан культивация ва чопиқ қилинади. Ўсимликлар шохлай бошлаганда гектарига 90-100 кг азотли ўғит берилади. Уруғликлар 3 марта (гулпоялар чиқара бошлаганда, гуллаш, уруғ туганаклари ҳосил бўлиш даврларида) суғорилади. Бу усулда уруғ олишда илдизмеваларни кавлаш, қишда ҳандакларда сақлаш, баҳорда экиш ишлари бажарилмайди ва одатдаги усулга нисбатан уруғликлар 10-12 кун олдин пишади. Уруғ ҳосили 15-20 ц/га ни ташкил этади. 46ГОСТ 2890-82 талабига кўра кўп уруғли навларининг биринчи класс уруғлари учун уруғларнинг униши 85 фоиз, иккинчи класс уруғлари учун 75 фоиз, бир уруғли нав ва дурагайлар учун 80-75 фоизга тенг бўлиши лозим. 47Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha