Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 85.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Илдизмевали ўсимликлар аҳамияти. Қанд лавлаги етиштириш технологияси ва уруғчилиги

Купить
Илдизмевали ўсимликлар аҳамияти. Қанд лавлаги етиштириш технологияси ва уруғчилиги “ Ўсимликшунослик ва пахтачилик” фани Режа:  Илдизмевалилар аҳамияти  Қанд лавлаги - аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши  Қанд лавлаги биологияси ва навлари  Қанд лавлаги етиштириш технологияси  Бу гурухга серсув, ширали қуруқ моддаси кам бўлган илдизмевалилар киради.Бу гуруҳдаги ўсимликлар ҳар хил ботаник оилани (шўрадошлар,соябонгулдошлар,карамдошлар, мураккабгулдошлар) вакили бўлиб, уларнинг оиласида бир, икки ва кўп йиллик турлари учрайди.  Ўзбекистонда аксарият ҳолда икки йиллик турлари (қанд лавлаги,хашаки лавлаги,шолгам сабзилар) экилмоқда. Илдизмевалилар ҳар хил йўналишда қўлланилади.Қанд лавлаги қанд ишлаб чиқариш учун экилади. Қолган илдизмевалилар озиқ –овқат саноатида ва чорвага ем учун фойдаланилади.  Илдизмевалиларнинг таркибида 10% дан 30% гача қуруқ модда бўлади, уларнинг таркибида кўп миқторда қанд, крахмал,тузлар, витаминлар ( С,В,В2,Р,К,Е,Н ва бошқа), каротин мавжуд.Таркибида сув кўп бўлганлиги туфайли сақлаш қийин.  Илдизмевали ўсимликлар техник (қанд лавл Қ анд лавлаги нинг х алқ хўжалигидаги аҳамияти.  Қ анд лавлаги қанд олиш ва молларга озуқа учун етиштириладиган керакли техник экиндир. Илдизмевасида ўртача 17-20% қанд моддаси бор.  Илдизмеванинг ҳосили 40-50 т/га бўлганда гектардан 7-8 т/га қанд тўплаш мумкин, қанд заводларида қанд ишлаб чиқарилгандан кейин шинни (патока) ва жом қолади. Шиннининг қуруқ моддасида 60% қанд 15% азотсиз моддалар, 8-9% кул моддаси бўлади. Шиннидан спирт, сут ва лимон кислотаси ишлаб чиқаради. Жомнинг таркибида 15% қуруқ модда, 10% азотсиз моддалар, 3% клетчатка, 0,7% кул, 0,1% мой ва 1,2% оқсил бор. 100 кг қуруқ жомнинг тўйимлилиги – 80 озиқ бирлигига тенг. Лавлагининг ҳосили 30 т/га бўлганда жомнинг чиқиши 24 т бўлади. Барги умуман илдизмева ҳосилининг 30-35% ини ташкил этиб, тўйимлилик хусусияти бошқа ўси Экиннинг тарихи.  Ҳозирги кунда экиладиган лавлаги икки йиллик экин. Кўпчилик илмий кузатишларда кўрсатилишича, унинг ватани Ўрта ер денгизи ҳисобланади. Суғориладиган ерларда эрамизгача 2000-1500 йил олдин сабзавот ўсимлиги сифатида фойдаланиб келинган.  Илдизмевасидан Осийнинг тоғли вилоятларида, тахминан эрамиздан 1000 йил олдин фойдалана бошланган. VIII - XII асрларда Ўрта Осиё, Кавказорти, Сибир ва бошқа мамлакатларга келтирилган.  XVIII - XIX асрларга келиб лавлаги илдизмеваси хўраки, қанд ва озиқ йўналишида экиладиган бўлди. қанд лавлаги ўртача иқлим ўсимлиги бўлиб, у Канада, Дания, Швеция, Германия, Франция, Украина, Россия, Латвия, Белоруссия, Туркия, Япония, Афғонистон мамлакатларига тарқалган. Ер юзида қанд лавлаги 7,9 млн.га майдонига экилади.  Ўзбекистонга қанд лавлаги XX Систематикаси .  Қанд лавлаги -Beta vulgaris L. v.saccharifera -турига, Chenopodiaceae оиласига мансуб икки йиллик ўсимлик. Биринчи йили барг тўплами, йўғонлашган илдиз (илдизмева) ривожланади. Иккинчи йили поя, гул, мева ривожланади. Биологик ривожланиши.  Beta авлодига кирган турлар илдизмева ҳосил қилиш хусусиятига эга. Маданий қанд лавлаги – бу баргли ва илдизмевали тур хиллари ўртасидаги дурагай бўлиб, узоқ давом этган селекция ишлари натижасида анча такомиллашган.  Биринчи йили лавлаги йўғонлашган илдизмева ва 50-90 та барг ҳосил қилади. Уруғдан уруққача ривожланиш жараёни 11 кетма-кет босқичда ўтади (расм).  Уруғни униши, майсаларнинг ҳосил бўлиши, 6-8° тупроқ исиганда бошланади. Тупроқда нам, иссиқлик, ҳаво бўлганида уруғ тез униб чиқади. Тупмевадан уруғнинг бўлиниб чиқиши 3-5 кун бўлади. Униб чиққан лавлаги уруғи уруғпалласи билан юқорига ўсиб чиқади. Кейинги давр 6-10 кунни ўз ичига олиб, бу вақтда тез суръатда майсаланиш лаврида илдизи 12-15 см бўлади, 1-2 та чинбарг ривожланганда – 30 см бўлади. Шу даврдан бошлаб асосий илдиз илдиз йўғонлаша бошлайди. Камбий туқималарини доимо бўлиниб кўпайиши ҳисобига илдиз тез йўғонлашиб боради. Агротехника шароити яхши бўлса, илдизмеванинг вазни 500-600 г бўлади. Илдизмеванинг жадал ўсиши ва баргларнинг ривожланиш даврида илдизмева навга хос шаклга эга бўлади – бу июн-июл ойларига тўғри келади. Илдизи тупроққа чуқурроқ еириб боради. Ёзнинг охирида ил Ташқи муҳит омилларига эҳтиёжи  қанд лавлаги уруғи – 2-5° иссиқликда уна бошлайди, майсалари баҳорги – 4- 5° совуққа чидаши мумкин. Лавлагида фотосинтез ва ривожланиш иссиқлик 20-22° бўлганда жадал кечади. Кузда ўсимликнинг ўсиши 2-4° бўлганда мўхтайди. Оналик илдизмева 3-4° да яхши сақланади, уруғлик лавлаги 2-3° ўса бошлайди. Гуллаш даврида ҳарорат – 1-2° бўлса ўсимлик нобуд бўлади.  қанд лавлаги ҳаётининг биринчи кунидан бошлаб намга талабчан, қупғоқчиликка чидамли. Уруғ бўртиши ва униши учун юқори миқдорда сув талаб қилади. Уруғнинг оғирлигига нисбатан 150-170% сув сарфланади. Транспирация коэффициенти 240-400, шунинг учун бу экин сувни тежаб сарфлайди. Энг кўп миқдордаги сувни тез ўсиш даврида июл-август ойларида талаб қилади. Бизнинг шароитимизда энг қулай тупроқ намлиги 75- 80% ДН  Қ анд лавлагидан 1 тонна илдизмева ва тегишли барг ҳосили олиш учун кўп миқдорда, яъни 6 кг азот, 2 кг фосфор ва 6,7 кг калий элементларини талаб қилади. Бундан ташқари ўсимликларнинг нормал ҳаёт фаолияти учуе лавлаги ўсимлигига микроэлементлардан: магний, бор, темир, олтингугурт, марганц, мис ва бошқалар керак.  Қ анд лавлагини таркибида гумус миқдори кўп, механик таркиби соз бўлган тупроқларда экиш яхши натижалар беради. Таркиби оғир, лой ва енгил қумлоқ тупроқларда лавлаги ёмон ўсади.  Т арқалган нав ва дурагайлар: «Ялтушковский» дурагай, «Ялтушковский односемяннўй», Львовский» дурагайлари, «Рамонская односемянная 32», «Веселополянская односемянная», «Астро», «Гина», «Клавлия», «Элдона», «Садо» ва бошқалар синовдан ўтмоқда. Етиштириш агротехникаси.  қанд лавлаги алмашлаб экишда кузги дон экинлари, ем-хашак ўтлар, беда, силос, ва дон учун маккажўхори ва бошқа экинлардан бўшаган майдонларга экилади. Пахтачилик хўжаликларида ғўзадан кейин, бир майдонга кетма-кет қад лавлаги экиш ман этилади, 3-4 йилдан кейин қайтариш мумкин, чунки бунда экинлар илдиз чириш касаллиги билан касалланиб, ҳосил 30-40% камайиб кетиши мумкин.  Асосий ишлов бериш – кузда ўтмишдош экин йиғиштириб олингандан сўнг 30-35 см чуқурликда шудгор қилинади. Агарда кузда об-ҳаво яхши келса, ерни текислагич ёрдамида текисланади. Баҳорда ёғингарчилик кўп бўлтб, ер қотиб қолган бўлса, борона билан чизелланиб, юмшатилади ва енгил текисланади.  Шўрланган ерларни шудгорлашдан сўнг, суғориш учун поллар (чеклар) олинади, декабр-феврал ойларида шўр ювил  Лавлаги ниҳоллари ўсиб чиққандан сўнг, биринчи марта қатор оралари юмшатилади. Бунда культиваторга қирқувчи ва юмшатгичлари 4-5 см чуқурликда ишлов берадига ва ўсимликлардан ҳимоя зонаси 8-10 см қилиб ўрнатилади.  Ўсимликларда 2 жуфт чинбарглар ўсиб чиққандан сўнг ягана қилинади ва ҳар гектар ерда 100-110 минг ўсимлик қолдирилади. Ягана қилиш кечиктирилса, ўсимлик илдизининг ўзгаришига, барги ўсиб кетишига ва илдизмевалардаги қанд миқдори камайишига олиб келади. Экинни бегона ўтлардан сақлаш учун экин қатор ораларига тракторда ва қўлда ишлов берилади.  Май ойининг лхирида июннинг бошларида биринчи марта озиқлантирилади. Иккинчи марта биринчи ўсиш сўвидани олдин озиқлантирилади. Ўсимликлар, айниқса, июл ва август ойларининг бошида сувга кўп талабчан бўлади. Бу даврларда экинларни ҳар 7- Ўғитлаш тартиби.  Қ анд лавлаги калий ва азот ўғитларига кўпроқ, фосфорга эса камроқ талабчан ўсимлик. 90 Р, 60 К ва 20-40 т/га чириган гўнг ерни ҳайдашдан олдин солинади. Азотли ўғитлар учга бўлиб берилади: N 20 – экиш билан бир вақтда, N 90 – биринчи сувдан, N 90 – иккинчи сувдан олдин берилади. Ўсимликларни азот ўғити билан озиқлантириш июл ойининг бошларида тугалланиши зарур, чунки азот билан озиқлантириш кечиктирилса, пояси тез ривожланиб, илдизмеваси таркибидаги қанд моддаси камайиб, қишда сақланиш ёмонлашади. Йиғиштириш тартиби.  Ҳосилни йиғиштириш энг қийин босқичлардан ҳисобланади, чунки лавлаги илдизмевасини йиғиштирадиган махсус комбайнлар бўлмаганлиги сабабли, кўпинча қўл билан йиғиштириб олинади. Ҳосилни йиғиштиришдан олдин (октябр охири – ноябр бошларида) баргни КИР 1,5 ёрдамида ўриб олиш, илдизмевасини МТЗ 80 ёки МТЗ 60 тракторларига ўрнатилган махсус лавлаги куракчаларида ёки ғўзапоя кавлагичларида кавланади. Йғиштириб олинган илдизмеваларни қолган баргларидан тозаланди ва қишда сақаланадиган жойларга жўнатилади. Илдизмеваларни сақлайдиган энг кўп тарқалган усул чуқурлиги 50-70 см, кенглиги 150-200 см, узунлиги илдизмеваларни миқдорига қараб тайёрланган ҳандакларга кўмиб қўйилади. Илдизмевалар яхши сақланиши учун ҳандакнинг четлари қия ва ўртаси ўйилиб ҳар 4-5 м жойга ҳаво алмашиб тур Уруғчилиги.  Ўзбекистон шароитида қанд лавлагидан юқори репродукцияли уруғ олиш учун, олдин лавлаги илдизмеваси шакли ва рани бўйича баҳоланади, сўнгра экиб уруғ олинади. Ем-хашак учун олинган уруғларни лавлагини илдизмевасини экмасдан, уруғни экиб, олиш мумкин.  Уруғлик учун экиладиган лавлаги қанд олинадиган лавлагига қараганда бир ой кеч экилади. Тупроқни экишга тайёрлаш, мнерал ўғитлар билан озиқлантириш одатдаги экиш юилан бир хил бўлади. Ўсимликнинг кўчат қалинлиги гектарига 160-180 минг туп, пог.метрда ўсимликлар ягана қилингандан сўнг 10-12 та ўсимлик қолдирилади, шунинг эвазига уруғлик илдизмеваларнинг вазни 250-300 г/га тенг бўлиши керак.  Ўсимликларга ишлов бериш: 2-3 марта культивация ва 1-2 чопиқ қилинади, биринчи ва иккинчи суғоришдан олдин 75-80 кг азотли ўғит билан озиқл  Типик ҳолатдаги уруғлик илдизмевалар ажратилади, касалланган, ўлчами катта илдизмевалар ажратиб олиб ташланади. Бу вақтда апрбатор блокноти тўлдирилади. Уруғлик илдизмевалари кузда сараланганлиги ҳақида акт тўрдирилади.  Баҳорда ҳандак очилгандан сўнг, сараланган илдизмевалар қайта сараланади ва «Уруғликларни баҳорда саралаш» акти тўлдирилади ва сўнгра уруғлик илдизмевалар экилади.  Асосий ва экишдан олдин тупроқни экишга тайёрлаш, солинадиган фосфор ва калий ўғитлари миқдори лавлагининг биринчи йили етиштириш билан бир хил.  Уруғлик илдизмеваларни экиш февралнинг охири ва мартнинг бошларида олдиндан тайёрланган қатор оралари 60 см қилиб қўлда экилади. 1 пог.метр ерга 2-3 дона лавлаги илдизмеваси экилади. Илдизмевалар қуриб қолмаслиги учун 2-3 см қалинликда тупроқ билан бекитилади. Ўс  Экилган уруғлик илдизмевалар ўсш даврида 1-2 марта қўлда чопиқ қилинади ва 1 марта 90 кг/га азот билан озиқлантиридиб, ўсимликлар гулпоя чиқара бошлаши, гуллаши, уруғ туганаклари ривожлана бошлаганда суғорилади. Бу вақтда «Уруғлар гуллаш олдидан» апрбация қилиниб, акт тўлдирилади. Уруғ ҳосилининг умумий уруғ туганакларидаги уруғлар 70% қўнғир рангга кирганда эрталаб қўлда ўрилади. Ўрилган уруғликлар хирмонга ёки асфалтланган жойга келтирилади ва 20-30 см қалинликда ёйиб қуритилади. Уруғликлар пояси тезроқ қуриши учун ҳар куни ағдариб турилади. Уруғлик пояси дон комбайнларида майдаланилади ва «Петкус-гигант» қўрилмасида кўп пишли уруғ учун 3,5 мм ёки бир пишли уруғ учуе 2-3 мм фракцияларга ажратилиб тозаланади. Уруғлардаги ёпишиб қолган таёқчаларни ва чиқитлари ажратиш учун лавлаги уруғи  Экиш миқдори 8-10 кг/га, бунда уруғлик туганаклари ҳар бири 3- 5 см да экилган бўлиши керак. Уруғ яхши униб чиқиши учун суғорилади, ниҳоллар кўкариб чиққандан сўнг культивация қилиниб, совуқ тушгунига кадар 1-2 марта суғорилади. Ўсимликлар қатор оралари культивация қилинганда усти 4-5 см қалинликда тупроқ билан кўмилади. Ўсимликларда биринчи йили азотли ўғитлар берилмайди, чунки азотли ўғит уларнинг қишда сақланишига салбий таъсир кўрсатади.  Баҳорда ўсимликлардаг уруғпоялар ўсиб чиқади. Бу вақтда (апрелда) тракторда культивация, чопиқ қилиниб, ўсимликлар шохлай бошлаганда (90-100) азотли ўғитлар билан озиқлантирилади. Уруғликлар 3 марта (гулпоялар чиқара бошлаганда, гуллаш, уруғ туганаклари ҳосил бўлиш даврларида) суғорилади. Бу усулда уруғ олишда илдизмеваларни кавлаш, қишда ҳандаклар Э ЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha