Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 511.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 02 Декабрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Геодезия

Продавец

Bohodir Jalolov

Инженерлик геодезияси фани, унинг вазифалари, халқ хўжалигидаги аҳамияти

Купить
Инженерлик геодезияси фани, унинг вазифалари, халқ хўжалигидаги аҳамияти 1-мавзу. Инженерлик геодезияси фани ва унинг халқ хўжалигидаги аҳамияти Адабиётлар рўйхати: 1. Абдуллаев Т.М., Инамов А.Н., Лапасов Ж. Инженерлик геодезияси, Тошкент, ТИҚХММИ, 2019 йил. 352 бет. 2. Норхўжаев Қ.Н. Инженерлик геодезияси, дарслик. Тошкент, 1983. 416 бет. 3. Қўзибоев Т. Геодезия. Дарслик. 1976 йил. Геодезияси - юнонча сўз бўлиб , гео - Ер , дезия - ўлчаш , бўлиш маъноларини билдиради. Геодезия - Ернинг шакли ва ўлчамларини аниқлаш, ер сиртини план ва карталарда тасвирлаш ҳамда ҳар хил инженерлик масалаларини ечишда бажариладиган ўлчаш усуллари тўғрисидаги фандир. Инженерлик геодезияси фанининг геодезия фанининг бир қисми бўлиб, мазкур фан қатори қўйидаги фанларни ҳам ўз ичига олади: Олий геодезия - бутун Ер сиртини ёки унинг катта қисм- ларини шакли ва ўлчамларини аниқлаш, Ер сиртида айрим нукталар координаталари ва баландликларини ягона системада топиш, ер қобиғининг горизонтал (ётиқ) ва вертикал силжишини ўрганиш каби масалаларни хал килади. Геодезия ёки топография - Ер сиртининг катта бўлмаган бўлакларининг карта ва планларини тузиш, ҳамда нуқталарни баландликларини аниқлаш, уларнинг профили (вертикал кесими) ни тасвирлаш усуллари билан шуғулланади. Инженерлик геодезияси - инженерли иншоотларни қидирув, лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишда бажариладиган геодезик ишлар усулларини ўрганиши билан шуғулланади. Фототопография ёки аэрофото геодезия - Ер сиртини суратга олиш ва топографик карта, планларни ернинг фото ва аэросуратлари орқали тузиш усулларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Картография - карталарни тузиш, нашр қилиш ва улардан фойдаланиш усулларини ўрганади Космик геодезияси - ернинг сунъий йулдошдан туриб, ер шаклини аниқлаш ва унинг сирти суратини олиш усулларини ўрганувчи фандир. Халк хўжалигидаги хар-хил масалаларни ечиш мақсадида Ер сиртидаги ўлчашлар, улар натижаларини ишлаб чиқиш, план, карта ва профиллар тузиш орқали ернинг сирти унинг шакли ва ўлчамлари ўрганиб чикилади. Шунинг учун инженерлик Инженерлик геодезияси фанининг вазифалари қўйидагиларни ташкил қилади: 1. Махсус асбоблар ёрдамида ер сиртида ўлчашларни бажариш усулларини ўрганиш . 2. Ўлчаш натижаларини замонавий техник воситалари ва ЭХМ ёрдамида ишлаб чиқиш усулларини ўрганиш 3. График чизмалар (карта, план ва профил) ни тузиш ва расмийлаштириш усулларини ўрганиш 4. Турли инженерли масалаларни ечишда ўлчаш натижалари ва график чизмаларни қўллаш Маълумки, Инженерлик геодезияси хам бошқа фанлар каби хаётий талаблар асосида вужудга келган ва ишлаб чиқариш кучларининг тараққий этиши билан тобора ривожланиб борган. Инсон қадимдан ўзи яшаган жойни ҳаёт талабига кўра ҳар томонлама билишга қизиққан ва ўрганган. Инженерлик геодезияси тарихи ҳам шундай бошланади. Археологларнинг аниклашича, Қадимий Миср, Месопотамия, Хиндистон, Хитой, Греция, Ўрта Осиё ва бошқа мамлакатлар халқлари ўз эҳтиёжлари учун дсхқончилик қилиш ва суғориш каналларини казиш, турли бино ва иншоотларни қуриш, экин майдонларини ўзаро тақсимлаш каби масалаларни ечишда геодезик ўлчашдан фойдаланган. Масалан, милоддан 4000 йил илгари Мисрдаги Нил дарёси ҳавзасида ерни ўлчаш ишлари олиб борилган. Нил дарёсини Қизил денгиз билан қўшиш мақсадида канал қурилиши милоддан VI аср Эратосфен милоддан 230 йил илгари Ер шарининг ўлчамларини аниклаган ва Инженерлик геодезиясидан махсус китоб ёзиб, меридианлар ва параллеллар кўрсатилган карта тузган. Птоломей томонидан проекциялаш усуллари жорий қилиниб, Европа ва Осиё карталарини тузишда улардан фойдаланилган. Милоддан 7 - 6 аср илгари хозирги Ироқ жанубида яшаган холдейлар Ерни шар деб фараз қилиб, унинг радиуси R узунлигини ҳисоблаб чикдилар. Милоддан 6 аср илгариёқ Пифагор Ерни шар шаклида деб айтганлиги фанга маълум. IX асрда Арабистонда маданият анча тараққий этиб, Бағдодда „Ҳикмат уйи“ номли илмий марказ тузилди. Унда Ўрта Осиёлик „Ер сурати“ номли асар муаллифи алгебра фанининг асосчиси Ал-Хоразмий хамда Ал- Фарғоний, Ал-Марвозий, Ал-Марварудий каби олимлар ҳам ишлади. Халифа Хорун Ал-Рашид ўғли Ал-Маъмун фармой Ҳоразмлик улуғ олим Абу Райҳон Беруний (973 - 1048 йй.) ўз ҳаётида ёзган 150 та асаридан 40 тасини Инженерлик геодезияси фанига бағишлаб, бой ва қимматли маълумотлар қолдирган. Беруний ҳисоби бўйича Еp радиуси 6339,58 км бўлиб , ҳозирги вақтда ишлатилаётган ( Красовский эллипсоиди ) қиймат- 6371,11 км дан фарқи атига 31,5 км ни ташкил қилади. Инженерлик геодезияси фани математика, астрономия, электроника, география, геоморфология гидрогеология ва бошқа фанлар билан чамбарчас боғлиқ. Геодезик асбоблар назарий жиҳатдан физика қонунлари асосида ясалади, ўлчаш натижалари эса математик қоидалар бўйича ҳисобланади. Ер сиртида нуқталар ўрни географик ва астрономик координаталар бўйича белгиланади. Ер шакли ва унинг ўзгаришидаги жараёнларни ўрганишида Инженерлик геодезияси ва геология каби фанлар Инженерлик геодезияси ўз тараққиётида янги маъно кашф этди, замонавий асбобларга, геодезик ўлчаш ва ҳисоблаш усулларига эга бўлди. Бошқа кўп инженерлик фанлар Инженерлик геодезияси ёрдамига муҳтож. Инженерлик геодезияси жуда кўп муҳим масалалар хал қилишда қўлланилади. План, карта, профиллар, сув йиғиладиган майдонлар чегараларини аниқлаш, уларнинг юзаларини ҳисоблаш, сув омборлари, тўғон қуриладиган жойлар ўрнини белгилаш жисмлар ҳажмини ҳисоблаш, суғориш ва заҳ қочириш билан боғлик гидротехника иншоотларини қидирув, лойиҳалаш, қуриш ва ишлатиш учун ниҳоятда зарурдир. Саноат иншоотларни (заводлар, фабрикалар, электростанциялар ва ҳ.к.) темир ва автомобил йўлларни, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларни, аэродомларни, ер ости иншоотлар (метрополитен, шахта, қувур йўлларни) лойиҳалаш ва қуриш учу Мустаҳкамлаш учун саволлар: 1.Геодезия сўзинингмаъноси 2.Геодезик ишлар босқичи ва мазмуни 3.Инженерлик геодезиясидан қайси фанлар ажраб чиққан 4. Олий годезия фани нимани ўрганади 5. Геодезия ва топографияни ўрганиш объекти 6. Инженерлик геодезияси нимани ўрганади 7.Картография - 8.Космик геодезия- Инженерлик геодезиясини вазифалари: 1. 2. 3. 4. 9. Эратосфен ва Птолемейни илм-фанга қўшган ҳиссаси- 10.Беруний хисобига кўра ер радиуси ва Беруний глобуси 11. Инженерлик геодезиясини иқтисодиёт тармоқларида аҳамияти Қўшимча саволлар 12.Океан сўзини маъноси, денгизлар сони 13.Дарё деганда мимани тушунасиз, дарё ҳавзаси ва сувайирғич нима 14.Материк ва қитъалар фарқи, Антарктидада кўмир, газ ва нефт конлари қандай пайдо бўлган 15. Параллеллар бу- 16. Мередианлар бу- 17. Топографик карта масштабл
Купить
  • Похожие документы

  • Bojxona psixologik test savollari
  • Geaxborot tizim va texnologiyalari asosida olot tumani melioratsiya elektron xaritalarni loyihalash va tuzish
  • Suv xo’jaligida zamonaviy TJABT qo'llash
  • Xo’jalik elektro texnika buyumlarini sertifikatlashtirish sinovlarini o’tkazish
  • Abu Rayhon Beruniy va geologiya faniga qo‘shgan hissasi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha