Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 930.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 14 Март 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро механизмлар

Купить
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ Б ЎЙИЧА ХАЛҚАРО МЕХАНИЗ МЛАР Инсон ҳуқуқларини халқаро ҳимоя қилиш механизмининг шаклланиши “ Халқларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаш тамойилини ҳурмат қилиш асосида миллатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ...” “ иқтисодий, ижтимоий, маданий ва гуманитар характердаги халқаро муаммоларни ҳал этишда ҳамда инсон ҳуқуқларига ва барчанинг ирқи, жинси, тили ва динидан қатъий назар, асосий эркинликларига ҳурматни рағбатлантириш ва ривожлантиришда халқаро ҳамкорликни амалга ошириш”. БМТ Устави 1-модда Инсон ҳуқуқларини халқаро ҳимоя қилиш механизмининг шаклланиши БМТ Уставида “ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” тушунчаси келтирилмаган Қуйидагича ифодаланган: “ инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни рағбатлантириш ва ривожлантириш” Инсон ҳуқуқларини халқаро ҳимоя қилиш механизмининг шаклланиши Инсон ҳуқуқларини халқаро ҳимоя қилишни янада ривожлантириш қуйидаги йўналишларда давом этди: - инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳуқуқий тамойиллар ва нормаларни ишлаб чиқиш ва ривожлантириш - уларга давлат томонидан риоя этилишини халқаро назорат органларини яратиш Умумий тавсиф БМТ тизими жуда ҳам мураккаб бўлган халқаро ташкилотлар, жамғармалар, органлар, қўмиталар, комиссиялар ва бошқа тузилмалардан иборатдир. Аммо, уларнинг барчаси ҳам инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масаласи билан бевосита шуғулланмайди. Аммо мазкур тизим ичида инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи органлар тизими шаклланган. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари Бош Ассамблея – Устав 13-модда Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш – Устав 62, 64-модда Хавфсизлик Кенгаши Халқаро суд Мазкур органларнинг ҳуқуқий мақоми БМТ Уставида белгилаб ўтилганлиги сабабли устав органлари деб аталади. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчи органлари - Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш БМТ Бош Ассамблеясининг 2006 йил 15 мартдаги №60/251 резолюцияси билан Бош Ассамблеянинг ёрдамчи органи сифатида таъсис этилган. - Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси (1993) - БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаш ўз фаолиятини бир неча йўналишда амалга оширади: ‑ универсал даврий кўриб чиқиш процедураси; ‑ махсус процедуралар; ‑ шикоятлар бўйича процедуралар. Универсал даврий кузатув процедураси: мазкур процедурага кўра белгиланган жадвалга мувофиқ, БМТнинг барча 193 аъзо-давлатлари 2008 йилдан бошлаб ҳар 4-5 йил ичида инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилган ишлари бўйича ҳисобот топширадилар. Универсал даврий кузатув босқичлари: • давлат ва бошқа манфаатдор шахслар томонидан тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни тайёрлаш; • УДК ишчи гуруҳи доирасида давлат билан мулоқот ва ишчи гуруҳ томонидан мамлакатга оид маърузани қабул қилиш; • Кенгаш томонидан УДКнинг якуний ҳужжатини қабул қилиш; • якуний ҳужжат бўйича чораларни вабул қилиш ва давлатлар ҳамда бошқа манфаатдорлар томонидан уларни амалга оширилиши. Халқаро ҳуқуқда миллий ҳуқуқдагидек, нормаларни бажарилишини таъминлаш, унинг нормаларига риоя этилиши устидан қатъий назорат олиб бориш ва бажарилмаган тақдирда, тегишли ҳуқуқий таъсир воситалари билан риоя қилинмаган, бузилган нормани тиклаш ва унинг аниқ ва бир хилда бажарилишини таъминлаб берувчи мажбурий воситалар мавжуд эмас. Халқаро ҳуқуқий тизим, унинг бирламчи субъектлари бўлмиш давлатларнинг тенг ҳуқуқли аъзолигига асосланган ва ҳеч бир субъект бошқа субъект устидан ҳокимиятга эга эмас, яъни “par in parem, non in parum” . Халқаро ҳуқуқ субъектлари ўз миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, халқаро ҳуқуқнинг асосий манбаси бўлмиш халқаро шартномага ихтиёрий равишда қўшиладилар ва бундай халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларини халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларидан бири ҳисобланган pacta sund servanda, яъни халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни виждонан бажариш тамойили (агар, янада оддийроқ қилиб тушунтирадиган бўлсак, ўзбек тилидаги “лабзи халоллик”) асосида бажарадилар. Халқаро нормалар: биринчидан, халқаро хамжамият томонидан эътироф этилган; иккинчидан, илғор хорижий тажрибага асосланган; учинчидан, давлатларнинг миллий манфаатларига мос келувчи ва миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришни кўзда тутувчи қоидаларга асосланади. Имплементация Халқаро шартнома нормаларининг ички қонун ҳужжатлари тизимига имплементацияси деганда – Ўзбекистон Республикаси иштирокида тузилган халқаро шартномалар нормаларининг ваколатли давлат органлари томонидан ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида қонунда белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда акс эттириш тушунилади. - норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш; - амалдагиларига ўзгартиш ва қўшимча киритиш; - баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш билан боғлиқ қонун ижодкорлиги фаолиятни ўз ичига қамраб олади. Қонун ҳужжатлари мониторинги биринчидан, муайян қонун ҳужжати бўйича мониторинг ўтказилганда у тартибга соладиган ижтимоий муносабатларга оид халқаро шартнома аниқланади, тизимли таҳлил этилади ва қиёсланади; иккинчидан, қонун ҳужжатини халқаро ҳуқуқ нормаларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш юзасидан илмий асослантирилган тавсиялар ишлаб чиқилади; учинчидан, ушбу соҳага оид ижтимоий муносабатларнинг шаклланиб бориш суръатлари аниқланади. “ Мониторинг” тушунчаси “ Мониторинг” лотинча “monitium” сўзидан олинган бўлиб, “огоҳ этувчи” деган маънони ифода этади. Мазмунан ушбу атама муайян ҳодиса, жараённи мунтазам ва тизимли кузатиш, ҳисобга олиш, унга баҳо бериш ҳамда истиқболини белгилашни англатади. “ Мониторинг” Халқаро шартномалар бўйича мониторингнинг мақсади тегишли соҳага оид халқаро шартномалар нормаларига риоя қилиш ва уларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти механизмининг самарадорлигини аниқлашдир. Мониторингнинг пировард мақсади кенг ахборот тарқатиш билан бирга тегишли соҳадаги ҳуқуқ нормаларига риоя этиш бўйича асосланган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. Махсус процедура: Индивидуал Ишчи гуруҳ Махсус маърузачи Мамлакат Мавзули Шикоятлар процедураси: Хабарлар Вазиятлар https:// www.ohchr.org/RU/HRBodies/HRC/ComplaintProcedure/Pages/HRCComplaintProcedureIndex.aspx Шикоятларга талаблар: - Ёзма равишда, БМТ расмий иш тилида ёзилган бўлиши; - Маълумотлар аниқ ва батафсил бўлиши, 15 саҳифадан ортиб кетмаслиги; - Сиёсий мотивларга эга бўлмаслиги; - Фақатгина оммавий ахборот воситалари хабарларига асосланмаслиги лозим; - Бошқа халқаро универсал ёки минтақавий механизмларда кўриб чиқилмаётган бўлиши; - Ички миллий ҳимоя воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлиши керак (истисно мавжуд); - Ҳуқуқий бўлмаган ёки хақорат қилувчи сўзлардан иборат бўлмаслиги лозим. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича шартномавий органлари 1. Инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмита (1976); 2. Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари бўйича Қўмита (1976); 3. Ирқий камситишларни барча турларига бархам бериш бўйича Қўмита (1970); 4. Аёлларни камситишларини барча турларига барҳам бериш бўйича Қўмита (1982); 5. Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари бўйича Қўмита (1985); 6. Қийноқларга қарши Қўмита (1988); 7. Бола ҳуқуқлари бўйича Қўмита (1990); 8. Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича Қўмита (2008). 9. Зўрлик остида ғойиб бўлишга қарши қўмита. 10. Қийноқларга қарши кичик қўмита (субқўмита) БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича шартномавий органлари - даврий ҳисоботларни кўриб чиқади; - индивидуал шикоятларни кўриб чиқади; - шикоят ва хабарлар асосида жойларда ўрганишларни олиб боради; - умумий тартибдаги мулоҳазаларни қабул қилади. Шикоятлар процедураси: - Ирқий камситишларнинг барча шаклларини тугатиш қўмитаси; - Қийноқларга қарши қўмита; - Зўрлик остида ғойиб бўлишга қарши қўмита; - Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита; - Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларини тугатиш қўмитаси; - Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича қўмита; - Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмита; - Бола ҳуқуқлари бўйича қўмита; БМТнинг ихтисослашган муассасалари Халқаро меҳнат ташкилоти; ЮНЕСКО; Бутунжаҳон интелектуал мулк ташкилоти; Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги масалалари ташкилоти; Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқалар. ХМТ асосий конвенциялари 1930 йилги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-конвенция; 1948 йилги Бирлашиш эркинлиги ва ташкил этиш ҳуқуқининг ҳимояси тўғрисидаги 87-конвенция; 1949 йилги Жамоавий музокараларни олиб бориш ва бирлашиш ҳуқуқи тўғрисидаги 98-конвенция; 1951 йилги Тенг ҳақ тўлаш тўғрисидаги 100-конвенция; 1957 йилги Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисидаги 105-конвенция; 1958 йилги Меҳнат ва иш турлари соҳасидаги камситиш тўғрисидаги 111- конвенция; 1973 йилги Ишга қабул қилишдаги минимал ёш тўғрисидаги 138-конвенция; 1999 йилги Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисидаги 182- конвенция Тавсия этиладиган адабиётлар 1. Мўминов А.Р., Тиллабоев М.А. Инсон ҳуқуқлари: дарслик. – Т.: Адолат, 2013. – Б. 135-160. 2. Юлдашева Г., Борсиева З., Гафурова Н. Права человека. Учебник. ТГЮУ. 2014. 3. Daniel Moeckli et al. International Human Rights Law. Oxford Univ. Press 2018. 4. International human rights system. Asian Pacific Forum of NHRI, 2012. [Эл. ресурс]: htps :// nhri . ohchr . org / EN / IHRS / Documents / International %20 HR %20 System %20 Manual . pdf 5. www.ohchr.org – cайт Верховного Комиссара ООН по правам человека
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha