Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет БЖД

Продавец

Bohodir Jalolov

Инсон меҳнат фаолиятига таъсир этувчи омиллар

Купить
L/O/G/O МАВЗУ: Инсон меҳнат фаолиятига таъсир этувчи омиллар Режа: 1. Инсон меҳнат фаолиятининг турлари. 2. Меҳнатнинг физиологик асослари. 3. Меҳнатни муҳофаза қилишда эргономиканинг аҳамияти. 4. Хавфсизликни таъминлашда психологиянинг аҳамияти. 5. Меҳнат фаолиятига таъсир этувчи хавфли ва зарарли омиллар. Инсон меҳнат фаолиятининг турлари: Жисмоний фаолликни талаб қилувчи меҳнат тури Механизациялашган меҳнат тури Ярим автоматлашган ишлаб чиқариш тури Автоматлашган меҳнат тури Конвеер меҳнат тури Ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш билан боғлиқ меҳнат тури Ақлий меҳнат шакли 0102 16 1D 1E 1F 20 0E05 1E Ақлий меҳнат шакли турлари : Оператор иши Бошқарув меҳнати Ижодий меҳнат Ўқитувчилар, савдо ва тиббиёт ходимлари меҳнати Ўқувчилар ва талабалар меҳнати Меҳнатнинг физиологик асослари • Ҳар қандай меҳнат – мураккаб физиологик жараёнлар комплексидан ташкил топади. Бу фаолиятда марказий асаб системаси асосий вазифани бажаради, яъни иш жараёнида инсон организмида содир бўладиган ўзгаришларни бошқаради. • Жисмоний меҳнат фаолиятида нафақат унинг куч-қуввати, балки физиологик аъзолар тизимида ҳам ўзгаришлар юз беради. • Сурункали ақлий меҳнат қон томирлари, айниқса мия ва юрак қон томирларининг меъёрий тонусининг ўзгаришига олиб келади. • Енгил жисмоний меҳнат, ақлий меҳнат фаолиятини қўллаб қувватлаб туради, оғир жисмоний меҳнат эса бунинг акси, жисмоний ва ақлий меҳнат фаолиятини тўхтовсиз амалга оширилиши инсон ишлаш қобилиятининг пасайишига олиб келади. Меҳнатни муҳофаза қилишда эргономиканинг аҳамияти • Эргономика - бу меҳнат қуролининг ва меҳнат шароитининг инсон талабларига мослашуви ҳақидаги фандир. Бу фаннинг мақсади инсон меҳнат қилиш жараёнида қулай, хавфсиз шароитларни яратиш, меҳнат унумдорлигини оширишга булган имкониятларни ўрганишдан иборат. Бу вазифани бажаришда инсон ва муҳит тавсифномалари аниқ ёки маълум даражада мос тушиши ўрганилади ва хавфсизлик билан боғлиқ муҳим вазифалар ечилади. Меҳнатни муҳофаза қилишда эргономиканинг аҳамияти • Эргономика доирасида беш хил мослик мавжуд: маълумот–ахборот; биофизик; энергетик; фазовий–антропометрик; техник-эстетик. Уларни таъминлаш ва амалга ошириш ишни, қўйилган вазифани муваффақиятли якунланишини кафолатлайди. Хавфсизликни таъминлашда психологиянинг аҳамияти • Инсоннинг психик фаолиятида учта асосий гуруҳ (қисм) – психик жараёнлар, хоссалар, ҳолатлар фарқланади. • Психик жараёнлар психик фаолиятнинг асосини ташкил қилади. Психик жараёнлар билиш – сезиш, ҳис-туйғу қабул қилиш, ирода, хотира ва бошқаларга фарқланади. • Психик хоссалар шахснинг ўзига хос хусусиятини, фазилатини (йўналиши, характери, темпераменти) ифодалайди. Шахснинг сифатлари (хоссалари) ичида зукколик, заковатлилик, ҳис-туйғу, ирода, одоб-ахлоқ, меҳнат ажралиб туради ва у ўзгармас ҳамда доимийдир. • Психик ҳолатлар хилма-хиллиги, вақтинча характери билан фарқланади ва психик фаолиятнинг хусусиятларини аниқлайди, психик жараёнларга фойдали ёки фойдасиз боғланиши мумкин. Хавфсизликни таъминлашда психологиянинг аҳамияти • Инсоннинг қобилияти, самарали меҳнат фаолияти унинг психик (руҳий) кучланиши даражасига боғлиқ. Психик кучланишнинг чегарадан юқори шаклида инсоннинг шахсий хусусиятлари пасаяди, ҳаракат координати ўзгаради, хулқи самарасиз ҳолатга ўтади ёки ҳаёт фаолиятида бошқа салбий ўзгаришлар намоён бўлади. • Чегарадан юқори психик кучланишни хусусиятига қараб тормозловчи (тўхтатувчи), қўзғатувчи турларга ажратиш мумкин. • Тормозлаш тури инсон ҳаракатининг пасайишига ва чекланишига олиб келиши билан ифодаланади. Касб эгаси вазифани аввалгидек шижоат билан бажаришга қодир бўлмайди, жавоб бериш ҳусусияти ва тезлиги пасаяди. Хотиралаш, фикрлаш жараёни секинлашади, ёмонлашади ва шу каби бошқа салбий омиллар кузатилади. • Қўзғатувчи хилида эса инсонда фаол Инсон меҳнат фаолиятига таъсир этувчи хавфли ва зарарли омиллар • Ишлаб чиқариш шароити - бу инсонни ўраб турган атроф муҳитнинг бир қисмини ташкил қилиб унинг таркибига табиат-иқлимга боғлиқ бўлган ҳамда инсоннинг касбий фаолиятига таъсир этувчи хавфли ва зарарли омиллар киради. • Ишлаб чиқаришдаги зарарлар деб, иш унумдорлигининг пасайиши, заҳарланиш ва касалликларнинг пайдо бўлиши, касалланишнинг ортиб кетиши, вақтинчалик меҳнат фаолиятининг йўқолиши ва бошқа салбий оқибатларга олиб келишига айтилади. • Хавфли омиллар - муайян бир шароитда инсон соғлигига зарар келтириши ёки организмни ҳалокатга олиб келиши мумкин бўлган омиллар (заҳарли кимёвий, биологик моддалар, ионлантириш хусусиятига эга бўлган нурлар ва бошқа кучли таъсир этувчи кучлар). • Зарарли омиллар - инсоннинг иш фаолиятига Ишлаб чиқариш муҳитидаги хавфли ва зарарли омиллар 4-гуруҳга бўлинади: Физикавий Кимёвий Биологик Психофизиологик 38 34 1D 32 Хавфли ва зарарли омиллар: • Физикавий – ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва ишлаб чиқариш ускуналарининг ҳимояланмаган ҳаракатланувчи элементлари, иш участкасида турли газлар тарқалиши ва чанглар кўтарилиши, электр тармоқларидаги қувватнинг, электромагнит майдонининг меъёрдан юқори бўлиши, шовқин, силкиниш ва бошқа турдаги титрашлар, нурланишлар, ёритилиш даражаси, иқлим ўзгаришлари: об-ҳаво ҳароратининг меъёрдан ортиқ исиши ёки совиб кетиши ва бошқалар. • Кимёвий - заҳарли моддаларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг инсон организмига салбий таъсир кўрсатиши. • Биологик - касалланган микроорганизмлар (бактериялар, вируслар, риккетсийлар), макроорганизмлар (ўсимликлар ва хайвонлар), микроб препаратлари, биологик пестицидлар ва бошқалар. • Психофизиологик - таъсир этиш ҳусусиятига қараб жисмоний ва психологик турларга бўлинади. • Жисмоний (статистик ва динамик) зўриқиш – оғир юкни олиб ўтиш, инсон жисмоний ҳолатининг бузилиши, инсон тана аъзоларининг катта босим остида бўлиши ва бошқалар. • Гиподинамия (суст ҳаракатланиш) – ҳаракат фаоллигининг чекланиши, мускуллар қисқариши кучининг пасайиши натижасида организм функцияларининг бузилиши (таянч- ҳаракат аъзолари, қон айланиш, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш тизимларида). • Психологик (нерв фаолиятининг) зўриқиши – ақлий фаолиятни керагидан ортиқ ишлатиш, ҳис-ҳаяжоннинг ортиб кетиши. • Толиқиш – инсоннинг иш қобилияти вақтинча пасайган ҳолати. У қизғин ёки узоқ давом этган ақлий ёки жисмоний фаолиятдан сўнг ривожланади ва унга чарчаш ҳиссини сезиш ҳамроҳлик қилади. Хавфли ва ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ
Купить
  • Похожие документы

  • Вентиляция в производственном помещении
  • Bakteriologik qurol va undan himoyalanish
  • Hayot xavfsizligini boshqarish
  • Sanitariya-epidemiologik razvedka
  • Ishlab chiqarish muhitida inson omili

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha