Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 130.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 22 Май 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ирода наазариялари

Купить
Ирода наазариялари Режа  Ироданинг мотивацион назарияси  Ироданинг регулятив назарияси  Ироданинг эркин танлаш назарияси Ироданинг мотивацион назарияси  Ушбу назария: Ирода қўзғатувчилик хусусиятига эга деб ҳисоблайди: Вакиллари  Аристотел  француз олими Ренэ Декарт Декарт  Ирода инсоннинг хатти-ҳаракатларга ундовчилар  Руҳнинг хоҳиши  У рефлекторга боғлиқ бўлмаган руҳий ҳодиса.  Ироданинг асосий вазифаси деб тушунтиради Декарт- эҳтиросларни (ҳис-ҳаёжонларни) жиловлаб, танланган (белгиланган) хатти-ҳаракатларни бажаришдан иборатдир.  Эҳтирослар ташқи нарсалар таъсирида туғилади, ҳоҳиш эса бевосита руҳ асосида  Р. Декарт ақлни ироданинг қуроли деб тушунтиради ва яхшилик ҳамда ёмонлик тўғрисида қатъий ҳукмга эга эга бўлган руҳни кучли руҳ деб ҳисоблайди. Яхшиликка ундовчи, шу йўлда фаол бўлган иродавий ҳаракатларни кучли руҳнинг намоён бўлиши деб қарайди. Шунингдек, руҳ томонидан ёмонлик, деб қабул қилинган нарсалардан тийилишни ҳам кучли руҳнинг инъикоси деб билади. Т.Гоббс (инглиз файласуфи)  Ирода инсоннинг ҳар қандай хатти- ҳаракатлари билан боғлаб, уни инсоннинг нарсаларга майли пайдо бўлиши ёки совушидан кейин вужудга келадиган, хатти – ҳаракатлардан олдин пайдо бўлиши ёки ҳоҳиш, деб тушунтиради.  Ирода ва майл (ҳоҳиш) айнан бир нарсадир.  Бу билан ирода ҳоҳиш, майл, эҳтирос ва ақл билан нарса сифатида қабул қилиниб, унинг реал мавжудлиги йўқолади . Француз психологи Теодоль Арман Рибо  Жонли материянинг вазиятда жавоб беришини оддий ирода шаклига киритади.  Ирода асосида дейди у мотивлаштирувчи куч сифатида эҳтирос ва қизиқиш ётади.  Ироданинг ривожланиши деб кўрсатади Рибо, бу рефлектор реакциялардан мавҳум (абстракт)ғояларга ундовчи, хатти- ҳаратларга ўтишдан иборатдир.  Ирода хатти-ҳаракатларга ундаш ва руҳий жараёнларнинг (диққат) йўналганлигидагина намоён бўлиб қолмасдан, шунингдек, уларни тормозлашда ҳам кўринади, дейди у.  Иродавий зўр бериш восита (механизми) сифатида онгли танлов билан у ёки бу ҳаракатларга табиий мойиллик ўртасидаги қарама- қаршиликни (конфликтни) енгиш пайтида намоён бўлади.Ақл билан ҳиссиёт ўртасидаги конфликт вужудга келиши ва уни ечиш пайтидир. Немис психологи К.Левин  Ироданинг ҳаракатларга ундовчи функцияси билан квазиэҳтиёжнинг шаклланишини айнан ихтиёрий хатти- ҳаракатларга ундовчилар асосий куч деб қабул қилиши, охир оқибат ғарб психологиясини ирода ва мотивацияни айнан бир нарса деб қабул қилинишига олиб келди. Собиқ Иттифоқ психологияси  Собиқ иттифоқ психологиясида иродани мотивация назарияси атрибутлар яратиш назарияси билан тушунтириш (С.Л. Рубенштейн, Г.И. Челпанов, Л.С. Выгосткий, Л.И.Божович) тадқиқотларида учрайди.  Д.И. Селеванов (иродани мустақил руҳий сифатида (когнитив) билиш ва эмоционал жараёнлар қатори психиканинг бир кўриниши деб қарайди.  Мана шу учлик яъни(ирода, билиш, эмоция) ўртасида, дейди у, эҳтиёж ва мотивлар ётади.  Селеванов иродага берган таърифларида, иродани инсоннинг ихтиёрий равишда муайян тўсиқларни енгиб ўтишида унинг ҳатти-ҳаракатларини бошқариб турувчилик роли билан боғлайди. Ироданинг “Эркин танлов” назарияси  Ушбу назария: Ирода мақсадларни ва ҳаракатларнинг сараловчилик характерига эга деб ҳисоблайди  Эркин танлов ёндошувга кўра шахснинг хоҳиш ва истаги, шу билан бирга ўзининг мақсадига мос танлови ҳисобга олинади. Бу эса ҳали ҳанузгача олимлар ўртасида баҳс-мунозара бўлиб келмоқда. Машҳур файласуф Эпикур  Биринчи марта хулқ-атворни ҳеч нима билан асосланмаган ҳолда ўз- ўзидан тўсатдан (спонтан) эркин танлашлиги масаласини ўртага қўйди.  Кейинчалик бу ёндашувни ирода эркинлиги ( валюнтаристик қараш) деган фалсафий йўналиш ажралиб чиқади . Спиноза  Эпикурга қарама-қарши равишда хулқ- атвор хатти-ҳаракатлар сабабсиз намоён бўлишлигини инкор этиб, барча нарсалар шу жумладан ирода ҳам сабабли боғланишга эга дейилди. “Одамлар ўзлари эркин деб адашишади деб ёзади Спиноза, бу фикр шунга асосланадики, ўлар ўз хулқ-атворларини англайдилар. Лекин уни туғдираётган сабаблари бўлмайдилар”.  Б.Спиноза иродани руҳ қобилияти ёки мустақил куч сифатида эмас, балки ақлнинг майл ва ҳаракатлар тўғрисида қарор қабул қилиш қобилияти деб қарайди. Руҳнинг қудрати билиш қобилияти билан белгиланганлиги сабабли, бу билиш орқалигина ҳиссиётга (аффект)га қарши чиқа оламиз. Америкалик психолог У.Жеймс  Икки ва ундан ортиқ хати-ҳаркатлар ғояси бўлганда улардан бирини танлаб олиш ироданинг асосий вазифаларидлан (функцияларидан) ҳисобланади.  Танлаб олиш зарурияти эса иродавий хатти-ҳаракатларга ундовчи механизмлар хусусияти билан белгиланади.  Рақобатли ғояларни мавжудлиги инсон тасаввуридаги ғояни ҳаракатга келишига тўсқинлик қилади. Демак, ҳатти -ҳаракатга ўтиш учун ғоялардан бири танлаб олиниши ва уни амалга оширишга қарор қабул қилиниши керак. Бу хил танлов қизиқишлар асосида бўлиб, у жон томонидан тасдиқланиши ёки инкор қилиш қобиляти тариқасида қарайди. Хоҳиш эса бирор бир буюмга интилиш ёки жирканишдир. “Ирода ва ақл –бир нарса”. И.Кант (немис файласуфи)  Эркин танлаш муаммоси аслида И.Кант томонидан қўйилган эди. Уни ирода табиати ва функциялари эмас, инсон хулқининг иродавий ҳаракатларга детерминантлиги ҳамда унинг ўз ҳаракатларини танлаш эркинлиги ўртасидаги мувофиқлик масаласи қизиқтирар эди. Моддий дунёдаги сабаб дунёдаги сабабият инсон хулқ-атвроидаги асосан яъни детерминантликни, ахлоқ талаблари эса эркин танлашни тақозо этади. И. Кант фикрича, ирода ҳаракат қилишга қобилият тарзида ҳам ҳиссий қўзғалишлар, ҳамда ақл ёрдамида белгиланади  Ҳиссий қўзғалишлардан ҳоли ақл ёндашувидаги мотивлар билан белгиланувчи ирода “ эркин ирода “ дейилади. Ахлоқий қоидалар иродани бевосита белгилаганда, ирода ахлоқий қоидаларга бўй сунганда у эркин ҳисобланади. Бунинг натижасида инсон фақат ҳиссий таъсуротлар, истаклар билан эмас зарар ва фойда ҳақидаги тасаввурлари, тушунчалари, асосида ҳаракатланади. В.И.Селиванов  а) Ирода — бу шахснинг ўз фаолиятини ва ташқи оламдаги ўзини ўзи бошқарилиш шаклларининг англаниш тавсифидир;  б ) Ирода — инсон онгининг бир томони бўлиб, у онгнинг барча шакл ва босқичларига тааллуқлидир;  с) Ирода — бу амалий онг, шахснинг ўзини онгли ирода қилишликдир;  ( д ) Ирода — бу шахснинг ҳиссиёти ва ақл —заковати билан боғлиқ бўлган хусусиятдир.  Одам у ёки бу даражада аввал ҳам бажарилган ҳаракатларни, ўз олдига қўйган мақсадларни сўзларда ифодалайди. Бу боғланишларнинг мақсадлар қўйилишида жонлантирилиши шумақсадларни сўзлардаи фодаланиши муайян ҳаракатларни қилмасликка олиб келиши мумкин. Одам томонидан қандайдир ишни қилмаслик мақсади қўйилган бўлса, уни сўзларда ифодалайди. Масалан, тамаки чекувчи одам тамаки чекишни ташлашни мақсад қилиб қўйган бўлса, ўзича, ҳеч бўлмаганда қисқагина қилиб "мен тамакини ташлайман", "мен чекмайман", "мен ташлай оламан" дейди ва бу ишни қилмасликка, ҳеч бўлмаганда камайтиришга ўзига ўзи буйруқ беради. Ироданинг регулиятив назарияси  Ушбу назарияга кўра: Ирода психик жараёнлар ва ҳаракатларни ижро этувчанлик характерига эга деб ҳисоблайди.  "Ирода" тушунчаси психиатрия, психология, физиология ва фалсафада кенг қўллан ила ди. Адабиётларда ирода ўзининг олдига қўйган мақсадга эришиш воситаси деб қаралади. Борлиқни акс эттириш, фаолиятни муайян йўналишда ташкил қилиш, муаммолар ечимини эгаллаш юзасидан маълум бир қарорга келиш, уни амалга ошириш жараёнида қийинчиликларни енгиш ҳаракатлар ёрдами билан рўёбга чиқади. Айнан шу ҳаракатлар иродани акс эттиради. В . А .Иванников  Иродавий ҳаракатларнинг таркиби доим мураккаблиги билан ажралиб туради. Иродавий ҳаракатларнинг бошланғич босқичи бу ҳаракат мақсадини, яъни нимага эришишни англашдир. Одам қўядиган онгли мақсад унинг ҳаракат характерига боғлиқдир. Агар мақсад идеал бўлса, яъни одам онгида тасаввур қилинмаган бўлса, ўзининг мақсадга йўналганлик принципини йўқотади, бу эса иродавий ҳаракатнинг асосий белгиси ҳисобланади. Иродавий ҳаракатлар — бу англанган ҳаракатлар ҳисобланади.  Одам у ёки бу даражада аввал ҳам бажарилган ҳаракатларни, ўз олдига қўйган мақсадларни сўзларда ифодалайди. Бу боғланишларнинг мақсадлар қўйилишида жонлантирилиши шумақсадларни сўзлардаи фодаланиши муайян ҳаракатларни қилмасликка олиб келиши мумкин .  Одам томонидан қандайдир ишни қилмаслик мақсади қўйилган бўлса, уни сўзларда ифодалайди. Масалан, тамаки чекувчи одам тамаки чекишни ташлашни мақсад қилиб қўйган бўлса, ўзича, ҳеч бўлмаганда қисқагина қилиб "мен тамакини ташлайман", "мен чекмайман", "мен ташлай оламан" дейди ва бу ишни қилмасликка, ҳеч бўлмаганда камайтиришга ўзига ўзи буйруқ беради. Бундай ҳолларда сўзлар ишга туширувчи восита сифатида келади  Айниқса, бу ҳолат фаолиятни бажаришга қаршилик, тўсқинлик қилувчи экстремал ҳолатлар тиғизлик вужудга келганда, иродали киши ўзини йўқотиб қўймасдан қатъиятли равишда хатти –ҳаракатлар қилади. Иродавий зўр беришликни, у ироданинг регулятивлик вазифасининг субъектив намоён бўлиши, деб тушунтиради, чунки бу зўр беришлик турли кишиларда турлича кечади. Сифати ҳам турлича бўлади. Ирода, хатти –ҳаракатлар, фикирлар яратишга қобил эмас, у фақат уларни тартибга солиб туради, холос, дейди Басов. Л.С.Выготский  Иродани юксак руҳий функция сифатида талқин этиб, уни тарихий тараққиёт маҳсули эканлигини, ҳар бир иродавий акт аввало ижтимоий, жамоавий, умумруҳий, интер психологик жараён деб таъкидлайди. Ироданинг кейинги тараққиётини эса у коллектив фаолиятда кўради.Масалан, дейди Л.С.Виготский, бола ўйин ва ўқиш жараёнида бошқаларнинг буйруқ ва кўрсатмалари, ўйин қоидаларини бажариб, ўзини бошқаришга ўрганади . К.Левин  ироданинг моҳияти аффектлар ва хатти – ҳаракатларни бошқара олишликдан иборат дейди. Дарҳақиқат, кўп психологлар кучли ирода эгалари кам аффекга тушади деб таъкидлайдилар Л.Веккер  Ироданинг ҳулқ –атворни тартибга солиб турувчи алоҳида функцияси борлигини таъкидлайди.  Л.Веккер регуляциянинг 3 та шаклини ажратади:  - ихтиёрсиз;  - ихтиёрий;  - иродавий ; В.И.Калин  Ирода муаммосига янгича ёндашув дейди, иродавий ҳатти – ҳаракатларнинг бажарилиши объектдан субъектга кўчирилишида, яъни руҳий функцияларни қайта қуришни ташкил этишда намоён бўлади. Ирода ҳатти –ҳаракатларнинг вужудга келишида эмас, инсонниг ўзини қўлга ола билиш масаласида дейди Калин. Ироданинг моҳиятини қўйилган мақсадга етиш йўлида руҳий жараёнларни қайта қуриш, руҳий холатни ўзгартириш ва уни мақсадга йўналтира олишликда кўради.Бу ҳолат субъектнинг ташқи оламга ёки бошқа кишиларга эмас, балки ўзига фаол йўналганлигини, ўзига муносабатини билдиради. Р.Ассаджиоли  Ироданинг вазифаларидан бири бошқа руҳий жараёнларни тартибга солиб туришдан иборат деб кўрсатади. Унинг фикрича, шахс хусусиятлари ичида (ирода )марказий ўринда туради ва ирода орқали шахс ўзининг “Мен”, тафаккур, ҳиссий ечинмалар,тасаввурлар, хоҳиш ва руҳий жараёнларни ва ҳолатларни тартибга солиб туради. Масалан дейди у , қўрқувни енгиши орқали ирода довюраклик, жасурлик ва қатъиятлилик тарзида намоён бўлади.Иродани татқиқ этишда мавжуд бўлган бу қараш ёндашувлар ироданинг вазифаларини тушунтириб беришга ҳаракат қилган ва турли назариялардир. Иродавий тартибга солиш механизмлари бўйича психология тарихида ирода назариясининг 2 типи тавсия этилган. Бири - автоном ( валюнтаристик) тип, иккинчиси – гетероном ( интелектуал , ҳиссий) тип.
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha