Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет БЖД

Продавец

Bohodir Jalolov

Ишлаб чикариш жараёнлари санитарияси ва гигиенаси

Купить
Ишлаб чикариш жараёнлари санитарияси ва гигиенаси Режа: 1. Ишлаб чиқариш микроиқлими. 2. Ишлаб чиқариш чанги ва ҳаво муҳитидаги зарарли моддалар. 3. Ишлаб чиқаришда шовқин, титраш, тебраниш ва уларга қарши чора-тадбирлар. 4. Саноат корхоналарини ёритиш. 1. Ишлаб чикариш микроиклими. Ишлаб чиқариш муҳитининг, жумладан, бино, уйларнинг метериологик шароитлари ёки микроиқлим тушунчасига ҳаво ҳарорати, унинг намлиги ва ҳаракатчанлиги, босими, шу билан бирга ҳар хил қурилма, асбоб-ускуна, ишланадиган материал ва буюмлардан ажралиб чиққан иссиқлик, инфрақизил ҳамда ультрабинафша нурлар киради. Ишлаб чикариш мухитининг микроиклимига иккита асосий ички ва ташки сабаблар боглик бўлади: ИЧКИ сабаблар ТАШҚИ сабаблар Ишлаб чиқариш технологияси, қўлланадиган асбоб-ускуналар ва санитар-техникавий қурилмаларга боғлиқ бўлади. Ички сабабларнинг таъсир кучи қўлланиладиган асбоб-ускуналар қувватига ва санитария-техникавий қурилмаларнинг сифатига боғлиқ бўлади. Ўзгарувчан характерга эга бўлиб, йил фаслларига, об-ҳавога, кеча ва кундузга боғлиқ. Ташқи сабабларнинг таъсир кучи биноларнинг деворига, томига, қандай материалдан қурилганига, ромларнинг бор йўқлигига ва уларнинг сифатига боғлиқ бўлади. • Ишлаб чиқариш биноларнинг иссиқлик режими, бино ичига тушиб турган қуёш нурларидан ажралиб чиқадиган иссиқликдан иборат бўлади. • Ишлаб чиқариш биноларидаги ажралиб чиқадиган иссиқликнинг бир қисми очиқ жойлардан ташқарига чиқиб кетади, қолган иккинчи қисми бино ҳавосини қизишига сабабчи бўлади. Иссиқ ҳавони киритиш схемаси Иссиқ ҳавони киритиш схемаси Ҳаво алмаштириш схемаси Ҳаво алмаштириш схемаси Микроиклимнинг организмга таъсири • Инсон организми ҳаво ҳароратининг жуда катта ўзгаришига мослаша олади. Чунки одам организмида узлуксиз равишда иссиқлик пайдо бўлади ва у ташқарига ажралиб чиқиб туради. • Одам организмидан иссиқлик ташқарига уч хил йўл билан чиқади: конвекция, нур тарқатиш ва терлаш. • Нормал микроиқлимда (20 o С атрофида) конвекция йўли билан 30%, нур тарқатиш йўли билан 45%, терлаш йўли билан эса 25% атрофида организмдан иссиқлик ажралиб чиқади. • Юқори ҳарорат юрак ва қон томир тизимига жуда катта таъсир кўрсатади. Юқори ҳарорат таъсири натижасида қон томир уруши тезлашади ва организм ҳарорати кўтарилишига сабабчи бўлади. Бу эса организм иссиқлик алмашувининг бузилишидан дарак беради. • Юқори ҳарорат таъсири натижасида қон босими пасаяди, қоннинг кимёвий таркиби ўзгаради. Иссиқ ҳаво таъсирида организмдан суюқликлар билан бир қаторда жуда кўплаб газлар ҳам ажралиб чиқади. Организмнинг сув тузи баланси бузилиши натижасида кишилар томир тортиш касаллигига учрашлари мумкин. Ишлаб чикариш хоналари иш зонасидаги хавонинг харорати, нисбий намлиги ва харакати тезгининг йўл кўйиладиган нормалари Йил фасли Иш категориялари Ҳаво ҳарорати °С Нисбий намлиги, % Ҳаракат тезлиги, м/с Совуқ давр Енгил–1 20-23 60-30 0,2 Ўртача оғирликдаги–11а 18-20 60-40 0,2 Ўртача оғирликдаги–11б 17-19 60-40 0,3 Оғир–111 16-19 60-40 0,3 Илиқ давр Енгил–1 20-25 60-40 0,2 Ўртача оғирликдаги–11а 21-23 60-40 0,3 Ўртача оғирликдаги–11б 20-22 60-40 0,4 Оғир–111 18-21 60-40 0,5 Иссиқ давр Енгил–1 20-30 60-40 0,3 Ўртача оғирликдаги–11а 21-25 60-40 0,4-0,5 Ўртача оғирликдаги–11б 21-25 60-40 0,5-0,7 Оғир–111 21-25 60-40 0,5-1,0 Метереологик кўрсаткичлар • Одам учун қулай(оптимал) метрологик шароит: • -ҳаво ҳарорат, оС, градус , термометр, умумий …………..18-21 • -ҳавони нисбий намлиги, фоиз, психрометр, …40-60 • -ҳавони ҳаракати, м/с ва б., аспиратр..0,2-0,3(1) • -ҳавони босими, паскал, симоб устуни босими , атм., барометр….650-800 • Ҳавони ҳаракати ва ҳарорати бажариладиган иш хусусиятидан келиб чиқиб метрологик кўрсаткичларнинг миқдорлари юқорида кўрсатилган қийматлардан бир оз фарқ қилиши мумкин. Чанглар ва уларнинг зарарли таъсири • Саноатда, транспорт воситаларини ишлатишда ва қишлоқ хўжалигида бажариладиган ишларнинг деярли ҳаммасида чанг ҳосил бўлиши ва ажралиши кузатилади. • Ҳар хил технологик жараёнларни бажаришда юзага келадиган ва ҳавода муаллақ ҳолатда бўладиган қаттиқ моддаларга ишлаб чиқариш чанги деб айтилади. Табиий чанглар Сунъий чанглар Табиатда инсон таъсирисиз ҳосил бўлади. Бундай чангларга шамол ва қаттиқ бўронлар таъсирида қум ва тупроқнинг эрозияланган қатламларининг учиши, ўсимлик ва ҳайвонот оламида пайдо бўладиган чанглар, вулқонлар отилиши, космосдан ер атмосферасига тушадиган ва бошқа ҳолларда ҳосил бўладиган чанглар киради. Саноат корхоналарида ва қурилишларда инсоннинг бевосита ёки билвосита таъсири натижасида ҳосил бўладиган чанглар. Келиб чиқиши бўйича органик, минерал ва аралашма чанглар фарқланади. Чанглар келиб чикиш манбаларига кўра табиий ва сунъий чангларга бўлинади. Чангнинг зарарли таъсири асосан унинг кимёвий таркибига боғлиқ. Чангнинг ишчилар саломатлигига зарарли таъсири кўп омилларга боғлиқ бўлади: • чанг зарраларининг физик-кимёвий хоссасига; • катталиги (дисперслиги) ва шаклига; • ҳаводаги чангнинг миқдорига; • смена давомида таъсир этиш муддати ва касбда ишлаш даврига ва ҳ.к. Чангнинг асосий таъсири энг аввало нафас олганда вужудга келади. Чангли ҳаво билан нафас олиш асосан нафас органларининг зарарланиши: бронхит, пневмокониоз ёки умумий зарарланиш (заҳарланиш, аллергия) ривожланишини вужудга келтириши мумкин. Баъзи бир чанглар қўшимча касалликлар туғдириш хусусиятига эга. Чангнинг бу асосий бўлмаган таъсири юқори нафас йўллари, кўзнинг шиллиқ қавати, тери касалликларида кўзга ташланади Шовкин ва унинг инсон организмига таъсири • Шовқин, силкиниш ва ультратовушлар ажралиб чиқиши бир хил бўлади, яъни улар жисмларнинг тебранишидан ташкил топиб, инсон эшитиш органи томонидан қабул қилинади. Улар бир-бирларидан фақат тебраниш частотаси билан ва одамлар уларни ҳар хил қабул қилиши билан фарқ қиладилар. • 20 дан 20000 герцгача (гц) тебранишлар товуш деб аталади ва уларни биз товушдек эшитамиз. (Герц 1 секунддаги тебранишлар частотасидир). • Бир қанча товушларни тартибсиз қўшилиши шовқин деб аталади. • 20 гц дан паст бўлган тебранишлар инфратовуш деб аталади. • 20000 гц дан юқори бўлган тебранишларни эса ультратовуш дейилади. Ультратовушларни биз эшита олмаймиз, уларни фақат баъзи бир уй хайвонларигина эшита олади . • Қаттиқ қисмларнинг тебранишига ва шу тебранишларни жисмларнинг ўзлари ёки бошқа қаттиқ жисмлар орқали узатилишига силкиниш дейилади. • Силкинишни биз чайқалишдек қабул қиламиз ва уларни тебраниш частотаси 1 гц дан 100 гц гача бўлади. • Нормал эшитишда товуш тебранишларининг 20 дан-20000 гц гача частотаси қабул қилинади. Бунда энг юқори чегара фақат болалар ёшига хосдир. Улар балоғатга етган сари эшитиш органлари томонидан қабул қилинадиган товушларнинг частотаси камая боради ва ёш ўтиб қолганида 15000 гц дан ошмайди. Саноат корхоналарини ёритиш • Ёруғлик инсон фаолияти давомида жуда муҳим рол ўйнайди. Кўриш инсон учун асосий маълумот манбаи ҳисобланади. Умумий олинадиган маълумотнинг тахминан 90% кўз орқали олинади. • Саноат корхоналарини рационал ёритиш сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш шароитини яхшилайди, ишчиларни чарчашдан сақлайди ва иш унумдорлигини оширади. • Оқилона ёритилган зоналарда ишлаётган ишчиларнинг кайфияти яхши бўлади; шунингдек хавфсиз меҳнат қилиш шароити яратилади ва бунинг натижасида бахтсиз ҳодисалар кескин камаяди. • Саноат корхоналарини ёритишга фақат гигиеник талаб қўйилмасдан, балки техник-иқтисодий талаблар ҳам қўйилади. • Электромагнит спекторларининг тўлқин узунликлари 10 нанометрдан (н.м) 340000 н.м гача оралиғи спекторлар оптик жараёни деб аталади, бундан 10 дан 380 н.м гача инфрақизил нурлар, 380 дан 770 н.м гача кўринадиган нурлар ва 770 дан 340000 н.м гача бўлганлари эса ультра-бинафша нурлар деб аталади. Биз кўзимиз билан бинафша рангдан то қизил ранггача бўлган ёруғлик нурларини сезамиз. • Саноат корхоналарини ёритишнинг мукаммаллиги сифат ва сон кўрсаткичлари билан тавсифланади. Сон кўрсаткичлари нур оқими, ёруғлик кучи, ёрқинлик, нур қайтариш коэффицентлари, ёруғлик киради. • Нур оқими нур энергиясининг қуввати сифатида аниқланади ва у инсон кўзига таъсир қилиш сезгиси сифатида баҳоланади. Нур оқимининг бирлиги сифатида люмен (лм) қабул қилинган. Ёритиш нормаси Ёритиш нормаси СНиП 23-05-95 бўйича ёритилганлик нормалари№ жой Ўлч.бирли ги Ёритилганлик миқдори 1 Ўқув хонаси люкс 400 2 Спорт зал люкс 200 3 Маданият саройи люкс 300 4 Устахона(механика) Люкс 200 5 Конструкторлар хонаси Люкс 400-500 6 Овқатланиш хонаси Люкс 150-200 7 Ухлаш хонаси Люкс 100 8 Лаборатория хонаси Люкс 400 9 Хожатхона люкс 75 Ёритиш схемалари Thank you for your attention!
Купить
  • Похожие документы

  • Вентиляция в производственном помещении
  • Bakteriologik qurol va undan himoyalanish
  • Hayot xavfsizligini boshqarish
  • Sanitariya-epidemiologik razvedka
  • Ishlab chiqarish muhitida inson omili

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha