Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 7.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 22 Декабрь 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет БЖД

Продавец

Bohodir Jalolov

Ишлаб чиқариш корхоналарини ёритиш

Купить
МАВЗУ : Ишлаб чиқариш корхоналарини ёритиш 1аёт Ҳ фаолияти хавфсизлиги Режа 1. Ишлаб чиқариш хоналарини ёритиш ва уларнинг турлари. усуллари. 2. Ёруғликнинг асосий тавсифлари ва катталиклари 3. Ёритишга қўйиладиган талаблар Режа Ёруғлик инсоннинг ҳаёти фаолияти давомида жуда муҳим ўринга эга ҳисобланади. Кўриш инсон учун асосий маълумот манбаи ҳисобланиб, умумий олинадиган маълумотнинг тахминан 90% кўз орқали олинади. Электромагнит спектрларининг тўлқин узунликлари 10 н.м дан 340000 н.м гача оралиғи спектрларнинг оптик жараёни деб аталади, бундан 10 дан 380 н.м инфрақизил нурлар, 380 дан 770 н.м кўринадиган нурлар ва 770 дан 340000 н.м. гача бўлганлари эса ултрабинафша нурлар деб айтилади. Биз кўзимиз билан бинафша рангдан то қизил ранггача бўлган ёруғлик нурларини сезамиз. Саноат корхоналарини ёритишнинг мукаммаллиги сифат ва сон кўрсаткичлари билан тавсифланади. Корхоналарни ёритиш. Саноат корхоналарини рационал ёритиш сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш билан бирга ишлаб чиқариш шароитини яхшилайди, ишчи Ишлаб чиқариш ёритилиши – одамнинг меҳнат фаолиятида ишлаш шароитининг ажралмас қисми хисобланади. Ишлаш жойининг тўғри ҳолатда ёритилиши одам организмининг кўриш тизимининг функционал фаоллиги сақланиши ва унинг асаб тизими ҳолатининг меъёрий ҳолатини таъминлаш, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнлари ҳавфсизлигини таъминлашнинг муҳим шарти хисобланади. Меҳнатнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳолати ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати бевосита ишлаб чиқариш ёритилиши даражасига боғлиқ бўлади. Меҳнат жараёни давомида қулай тарздаги кўриш шароитларини яратиш учун ишлаш жойининг меъёрий тарзда ёритилиши талаб қилинади. Талаб қилинаётган ёритилиш даражаси биринчи навбатда бажарилаётган ишларнинг аниқлигига ва жароҳат олиш даражасига катта таъсир кўрсатади. Ишлаб чиқариш иншоотларида ёритилиш даражасини ўлчашда люксметр деб номланувчи асбоблардан фойдаланилади. Ишлаб чиқариш амалиётида кўпинча Ю-16, Ю-116, Ю-117 маркалардаги люксметрлар кенг миқёсда ишлатилади. Бу қурилмалар селен фотоэлемент занжиридаги ҳосил бўлувчи фототокни қайд қилишга асосланган ҳолатда ишлайди, бунда ёруғлик оқими ўтганда ўлчов қурилмасининг сезгир қисми ўзгаришга учрайди. Бунда ёруғлик оқими қанча катта бўлса, қурилманинг стрелкаси шунча катта миқдорда нолъ қийматдан оғади. Қурилманинг ўлчов бирликлари люксларда ифодаланган. Кўриш органларининг шахсий ҳимоя воситалари сифатида турли хил кўзойнаклар ва бош кийимларидан фойдаланилади. Буларниг барчаси одамнинг кўриш органи кўзни улътрабинафша ва инфрақизил нурланишлардан ҳимоя қилиши, кўринувчи ёруғликнинг ёритилиш даражаси ортиши ва бошқа салбий таъсирга эга омиллардан ҳимоя қилиши керак. - Ишловчилар иш қобилиятини кўтаришда ва меҳнат шароитларини яхшилашда, жароҳатланишларнинг олдини олишда иш ўринларини ва хоналарни ёритиш муҳим аҳамиятга эга. - Ишлаб чиқариш хоналарини ёритишга бўлган қоида ва талаблар “Қурилиш меъёрлари ва қоидалари" ва "Санитар меъёрлари“ Низомида белгиланган. Ёруғлик манбалари ва ёруғлик-техника асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш Қоидалари (29.12.2015 й. 2747-сон билан рўйхатга олинган меҳнат ва Корхоналарини ёритиш усуллари. - Табиий . Табиий қуёш ёруғлиги ёрдамида ёритиш (бунда қуёш тарқатаётган нурдан тўғридан-тўғри фойдаланилади ёки қуёш нурининг таъсирида ёруғлик тарқатаётган осмоннинг диффузия ёруғлигидан фойдаланилади); - Сунъий. Қуёш ёрдамида ёритишнинг иложи бўлмаган саноат корхоналари хоналарини ва қуёш ботгандан кейин умуман саноат корхоналарини электр нурлари ёрдамида сунъий ёритиш йўли билан амалга оширилади. - Аралаш. Табиий ва суъний ёритилганликнинг бир вақтда бўлиши. Табиий ёритиш -Табиий ёритиш дераза, фонарлар орқали кирган ва тарқалган ёруғлик нури ёрдамида ишлаб чиқариш хоналарини ёритишдир. - Табиий ёритиш 3 хил бўлиди : -ён томондан (бир томонлама ёки икки томонлама); -юқоридан; -аралаш - Табиий ёритишни меъёрлаш табиий ёритилганлик коэффициенти (т.ё.к.) орқали амалга оширилади: - Табиий ёритиш коэффицентининг ўзгариш графиклари ишлаб чиқариш хоналаридаги ёритиш турига боғлиқ ҳолда қуйидаги расмда келтирилган. Табиий ёритилганликни бино деразаларнинг ўрнатилишига боғлиқлик коеффициентининг чизмаси: а- бир ён томондан; б - икки ён томондан; в – юқоридан; г – аралаш ёритилганлик (ён томондан ва юқоридан). Ишчи юзаларда ёруғлик оқимининг тақсимланиш характерига қараб сунъий ёритилганлик умумий ва аралаш бўлади. Умумий ёритиш қуйидаги турларга бўлинади: а) умумий бир текисда ёритиш (ёруғлик оқими хонада жиҳозлар жойлашишини ҳисобга олмаган ҳолатда текис тақсимланади); б) умумий локал ёритиш (жиҳозлар жойлашишини ҳисобга олиб ёруғлик оқимини тақсимлаш). Аралаш ёритиш умумий ва маҳаллий ёритишларни биргаликда ташкил қилиш билан ҳосил қилинади. -Биноларнинг ичкарисида фақат маҳаллий ёритишнинг қўлланилиши мақсадга мувофиқ эмас. -Сунъий ёритиш чўғлантириш ва люминицент лампалар ёрдамида ҳосил қилинади. -Сунъий ёритиш ёритилганликнинг абсолют қийматларида (люксларда) меъёрланади. Иш бажариш вазифасига кўра сунъий ёритиш ишчи, авария ва махсус ёритилишларга бўлинади. Ишчи ёритилиш корхонада технологик жараённи нормал бориши учун зарур бўлган ёруғлик, саноат корхоналарининг ҳамма хоналари, ҳудудлари,ўтиш жойлари,транспорт воситаларининг ҳаракатланиш зоналарида зарур бўлади. Авария ёритилиш саноат корхоналарининг ишчи ёритилиши тўсатдан ўчиб қолганда ишчиларни эвакуация қилиш, айрим ҳолларда ишни давом эттиришда ишлаб чиқариш зоналарини минимал ёритилишни таъминлаш керак. Ишлаб чиқариш хоналарида ёритилганлик 0,5 лк, ташқарида 0,2 лкдан кам бўлмаслиги керак. Махсус ёритилиш қўриқлаш мақсадидаги ва навбатчи ёритилишларни киритиш мумкин. Ишлаб чиқаришда ёритилганликга бўлган гигиеник талаблар қуйидагилардан иборат: -ёритиш қурилмаси ёруғлигининг спектрал таркиби қуёш ёруғлигиникига яқин бўлиши; -бажариладиган ишларнинг тури ва аниқлигига қараб, ёритилганлик даражаси етарлича бўлиши ҳамда гигиена талабларига мос келиши; -иш жойида тўғри тушадиган ва қайтган ёруғликлар бўлмаслиги; -меъёрларга мувофиқ, корхона биноларига авария ёритгичлари ўрнатилиши; -хавфли иш ўринлари юқори даражада ёритилган бўлиши; -ёритиш қурилмалари хавфли ҳамда зарарли омиллар ҳисобланган, яъни шовқин, электр қуввати, иссиқлик чиқариш ва ёнғин чиқариш манбалари бўлмаслиги; -назорат ўлчаш асбоблари, хавфсизлик сигнализацияси ишончли ва узлуксиз ёритилиши; -ёритилиш бир текис ва турғун бўлиши, соялар ҳосил қилмаслиги керак. Акс ҳолда инсон кўзини бир ша Ёритгич лампалари ёруғлик тарқатиш хусусиятига кўра уч синфга булинади: -тўғридан-тўғри нур тарқатувчи; - нур ёювчи; - нур қайтарувчи лампалар. а) Тўғридан-тўғри нур тарқатувчи лампалар синфига, қуйи ярим айланаси бўйлаб ўз нурининг тахминан 90% ни тарқатадиган лампалар киради. б) Нур ёювчи лампалар ўз нурларини юқори ва қуйи айланалар ўртасида тақсимлашга асосланган бўлиб, умумий нурни юқори ва қуйи сфера буйлаб тарқатади ҳамда ҳар қандай сояларга барҳам бериб, ёруғликни бир текисда тарқатиш имкониятини беради. Бундай лампалар шип ва деворлари ёруғлик қайтариш хусусиятига эга булган биноларга ўрнатилади. в) Нур қайтарувчи лампаларда асосан 90% дан кўпроқ нур юқори сферага йўналтирилади ва ёритиш асосан қайтган нур ҳисобига амалга оширилади. Бундай ёритгичлар, соясиз юмшоқ ва майин ёритиш Корхоналарни меъёрий ёритиш сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш билан бирга ишлаб чиқариш шароитини яхшилайди, ишчиларни чарчашдан сақлайди ва меҳнат унумдорлигини оширади. Ёруғликнинг спектрал таркиби шундай танланиши керакки, натижада киши атрофдаги буюмларнинг рангларини тўғри қабул қилсин. Иш жойларида кескин ажралиб турувчи соялар бўлиши ва иш жойлари билан атрофдаги муҳитнинг ёритилганлиги жуда катта фарқ қилмаслиги керак, акс ҳолда киши кўзини бир шароитдан иккинчи шароитга тез-тез ўзгартириб туриши натижасида кўзининг аккомодация хусусияти бузилиб, кўриш органларининг толиқиш ҳолати рўй беради. Табиий ёритилганликни меъёрлашда, бино шифтдан ёритилса, ёритилганликни ўртача миқдори қийматида меъёрланади, агар дераза орқали ёритилса, унда дераза қаршисидан 1,0 м. масофада турган нуқта учун ёритилганликни энг кам қиймати меъёрланади. Ишлаб чикариш корхоналарни ёритишга қўйиладиган асосий талабалар. 1. Иш жойларини ёритиш санитария-гигиеник нормалар асосида иш категорияларига мослашган бўлиши керак. 2. Иш олиб борилаётган юзага ва кўзга кўринадиган атроф муҳитга ёруғлик бир текис тушадиган бўлиши керак. 3. Ишчи юзаларда кескин соялар бўмаслиги керак. 4. Ишчи зоналарда тўғри ёки нур қайтиши таъсирида ҳосил бўлаётган ялтираш бўлмаслиги керак. 5. Ёритилиш миқдори вақт бўйича ўзгармас бўлиши керак. 6. Ёруғлик нурларини оптимал йўналиш билан йўналтириш керак. 7. Ёруғликнинг лозим бўлган спектр составини танлаш зарур. 8. Ёруғлик қурилмалари қўшимча хавф ва зарарликлар манбаи бўлмаслиги керак. 9. Ёритиш қурилмаси ишлатиш учун қулай, ўрнатиш осон ва иқтисодий самарадор бўлиши керак. ЛЮКСМЕТР Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Вентиляция в производственном помещении
  • Sanitariya-epidemiologik razvedka
  • Hayot xavfsizligini boshqarish
  • Bakteriologik qurol va undan himoyalanish
  • Ishlab chiqarish muhitida inson omili

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha