Ишлаб чиқаришда электр хавфсизлик асослари. Ишлаб чиқаришда хавфсизликни таъминлаш масалалари

Hayot faoliyati xavfsizligi kaf е drasi dotsentiRAJABOV NURMAMAT QUDRATOVICH Ишлаб чиқаришда электр хавфсизлик асослари. Ишлаб чиқаришда хавфсизликни таъминлаш масалалариMAVZU 12 HAYOT FAOLIYATI XAVFSIZLIGIFAN : МАЪРУЗА РЕЖАСИ: 1. Электр токининг хавфли омил сифатидаги ўзига хос хусусиятлари. 2. Электр токининг инсон организмига таъсир қилишининг ўзига хос хусусиятлари. 3. Яшиннинг юзага келиши 4. Электр токидан жароҳатланганларга бирламчи ёрдам бериш қоидалари. • Ишлаб чиқаришда юз берган жароҳатланишлар бўйича статик маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики электр токи билан жароҳатланиш ишлаб чиқаришдаги умумий жароҳатланишларнинг ўртача 1...1,5 фоизини ташкил қилади. • Лекин ишлаб чиқаришда ўлим билан тугаган умумий бахтсиз ҳодисаларнинг 3 0... 6 0 фоизи электр токи таъсири натижасида юз берганлиги аниқланган. • Бу маълумотлар электр токининг инсон учун ишлаб чиқаришдаги ўта хавфли омиллардан биттаси эканлигини тасдиқлайди. • Шу сабабли инсон фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан ишлаб чиқаришда ҳам, электр хавфсизлигини таъминлаш масаласи ўта долзарб ҳисобланади. • Ишловчиларга электр токи, электр ёйи, статик электрланиш, атмосфера электри ва электромагнит майдонининг хавфли омиллари таъсирининг олдини олувчи ташкилий ва техник тадбирлар ҳамда воситалар тизими – “электр хавфсизлиги” дейилади. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ Электр қурилмаларни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида ID-19058 электр узатиш ҳаво линиялари ва алоқа ҳаво линияларининг муҳофаза зонаси – ҲЛ бўйлаб, энг четда жойлашган симлардан, уларнинг оғишмаган ҳолатида: 1 кВгача кучланишда бўлган ҲЛ ва АҲЛ учун – 2 м; 1-10 кВ ҲЛ учун – 10 м; 35 кВ ҲЛ учун – 15 м; 110 кВ ҲЛ учун – 20 м; 220 кВ ҲЛ учун – 25 м; 500 кВ ҲЛ учун – 30 м масофада, линиянинг иккала томони бўйлаб, вертикал сиртлар билан чегараланган ер участкаси ва ҳаво бўшлиғи кўринишидаги зона; электр узатиш кабель линиялари ва алоқа кабель линияларини муҳофаза зонаси – ер остида жойлашган КЛнинг энг четдаги кабелидан икки томонга вертикал сиртлар билан КЛ учун 1 м, алоқа кабель линиялари (кейинги ўринл ELEKTR SIMIDAGI QUSHLAR... Электр симида ўтирган қушларни нима учун ток урмайди? Гап шундаки, электр сими ва унга келиб қўнган қуш ўртасида турли кўрсаткичли кучланиш ҳосил бўлмайди. Бунга сабаб қуш оёғи ерга тегмай, фақат битта симда ўтиради. Ушбу ҳолатда қуш ва симдаги кучланиш бир хил кўрсаткични ташкил этади. Аммо тўсатдан қаноти билан ёнидаги симга тегиб кетса борми...Яхшиямки, симлар бир-биридан анча узоқ масофада жойлашган ва бу қушларнинг қаноти иккинчи симга тегишига имкон бермайди. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхати га мувофиқ ушбу рўйхатдаги ишларга жалб қилиниши тақиқланади. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларга бир ўзи хизмат кўрсатувчи навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимлар ва смена бўйича катта навбатчилар электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга, қолганлари эса III гуруҳга эга бўлиши шарт. 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларга бир ўзи хизмат кўрсатувчи навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимлар III гуруҳга эга бўлиши шарт. Электр станция ва подстанция электр қурилмаларини навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимларидан иборат бўлган электр хавфсизлиги бўйича III дан кам бўлмаган гуруҳга эга хизматчи (кейинги ўринларда – гуруҳга эга хизматчи), ёки V гуруҳ Организмдан электр токининг ўтиши натижасида кимёвий, иссиқлик, биологик таъсир кўрсатади. 1. Кимёвий таъсир натижасида қон таркибидаги моддалар ва бошқа органик суюқликлар парчаланади. 2. Иссиқлик таъсири натижасида терининг айрим қисмлари куяди. 3. Биологик таъсири натижасида организмдаги тирик ҳужайралар қўзғалади, тери қичишади, томир тортишади мускуллар қисқаради. 2. Электр токининг инсон организмига таъсир қилиш турлари: • токнинг термик таъсири. • токнинг электролитик таъсири. • токнинг биологик таъсири. • токнинг механик таъсири. Электр токининг ( термик ) иссиқлик таъсири инсон танасининг баъзи қисмларида куйиш, қон томирлари, асаб ҳужайраларининг қизиши сифатида кузатилади. Электролитик таъсир деб, қон таркибидаги ёки ҳужайралар таркибидаги тузларнинг парчаланиши натижасида, қоннинг физик ва химик хусуссиятларини ўзгаришига олиб келадиган ҳолат тушунилади. Бунда электр токи марказий асаб ва юрак тизимини кесиб ўтмасдан тананинг баъзи бир қисмларигагина таъсир кўрсатишда рўй беради. Инсон организми асосан биоэлектрик токлар ёрдамида бошқарилади. Электр токининг биологик таъсири , бу тирик организм учун хос бўлган хусуссият ҳисобланади. Бу таъсир натижасида инсон организмидаги тирик ҳужайралар, мускулларнинг кескин қисқариши натижасида тўлқинлашади, организмдаги биоэлектрик жараёнларнинг бузилиши рўй беради. Бунга ташқи муҳитдан юқори кучланишдаги электр токининг таъсири, бу биотоклар тартибини бузиб юборади ва бунинг натижасида инсон организмида ток уриш ҳодисаси вужудга келади. Яъни, бошқарилмай қолган организмда ҳаёт фаолиятининг баъзи бир вазифалари, нафас олиш тизимлари ишларининг бузилиши, қон айланиш тизимининг ишламай қолиши ва ҳ.к. бажарилмай қолади. 3. Электр токидан жароҳатланишнинг турлари: 1. Электр жароҳатланишлар ( электр токини маҳаллий ) таъсири ; 2. Электр токи зарбаси (ток уриши) . Кўп ҳолатларда бу икки турдаги электр токидан шикастланишлар биргаликда содир бўлади. Ишлаб чиқаришда улар ўртасидаги нисбат (фоиз ҳисобида) қуйидагича: • 19 % - электр жароҳатланишлар; • 26 % - ток уриши; • 55 % - аралаш шикастланиш. 3.1. Электр жароҳатланишларга қуйидагилар киради: • электр токи таъсиридаги куйишлар; • электр токи белгилари; • терининг металланиши; • механик шикастланишлар; • электрофтальмия; • аралаш жароҳатланишлар, яъни куйиш билан биргаликдаги бошқа жароҳатланишлар. Электр жароҳатланишларга қуйидагилар киради : электр токи таъсири натижасида куйиб қолиш, терининг металланиб қолишини кўрсатиш мумкин. Электр токи таъсиридан куйиш, асосан организм билан электр ўтказгичи ўртасида электр ёйи ҳосил бўлганда содир бўлади. Электр ўтказгичдаги кучланишнинг таъсирига қараб бундай куйиш турлича бўлиши мумкин: енгил куйиш - пуфакчалар ҳосил бўлиши; оғир куйиш - ҳужайра ва териларнинг кўмирга айланишидан оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Электр белгилари , бу терининг устки қисмида аниқ кулранг-оч-сарғиш рангли 1-5 мм диаметрдаги белги пайдо бўлиши билан боғлиқ. Бундай белгилар одатда хавфли эмас. Терининг металланиб қолишида, эриб майда заррачаларга парчаланиб кетган металлар тери ичига кириб қолади. Бу ҳолат электр ёйи ҳосил бўлганда рўй беради. Маълум вақт ў • 3.2. Ток уриши шикастланиш оқибатига қараб шартли равишда қуйидаги тўртта даражага бўлинади: I – ҳуш йўқотилмаган ҳолатда мускулларнинг беихтиёр, талвасали қисқариши; I I - ҳуш йўқотилган, лекин нафас олиш ва юрак ишлаши тўхтамаган ҳолатда мускулларнинг беихтиёр, талвасали қисқариши; I I I - ҳуш йўқотилган ва нафас олиш ёки юрак ишлаши (ёки иккаласи ҳам биргаликда) тўхтаган; IV – клиник ўлим ҳолати, яъни нафас олиш ва қон айланишнинг тўхташи. Клиник ўлим ҳолати - бу ҳаёт билан ўлим орасидаги маълум оралиқ бўлиб, маълум вақтгача инсон ички имкониятлар ҳисобига яшаб туради. Бу вақтда унда ҳаёт белгилари: яъни, нафас олиш, қон айланиш бўлмайди, ташқи таъсирларга фарқсиз бўлади, оғриқ сезмайди, кўз қорачиғи кенгайган ва ёруғликни сезмайди , бу даврда ҳали ундаги ҳаёт бутунлай сўнмаган, ҳужайраларда маълум модда алмашинув жараёнлари давом этади ва бу организмнинг минимал ҳаёт фаолиятини давом эттиришга етарли бўлади, бунинг учун ташқи таъсир натижасида ҳаёт фаолиятини йўқотган организмнинг баъзи бир қисмларини тиклаш, уни ҳаётга қайтариш имкониятини беради. Клиник ўлим ҳолати 6-7 дақиқа давом этади. Ҳеч қандай ёрдам бўлмаган тақдирда энг олдин бош мия қобиғидаги ҳужайралар парчаланади, сўнгра клиник ўлим ҳолати биологик ўлим ҳолатиг 3.3. Электр токи таъсирининг инсон қўлидаги “белгилари”: а – нуқталар шаклидаги; б – яшин шаклидаги. Токнинг инсон организмига таъсири бир неча омилларга боғлиқ. Асосий омиллардан бири инсон организмига ток таъсирининг давомийлиги, яъни одам ток таъсирида қанча кўп қолиб кетса, у шунча кўп зарар кўради. Иккинчи омил - инсон организмининг шахсий хусуссиятлари, ҳамда токнинг тури ва частотаси катта рол ўйнайди. Инсон организмининг ток таъсирига қаршилиги, кучланишни таъсир даражасини белгилайди. Чунки инсон организмининг қаршилиги ўзгармаган ҳолда, кучланиш кўпайиши натижасида организмдан оқиб ўтган ток миқдори ошиб боради. Инсон организмининг қаршилиги - тери қаршилиги ва ички аъзолар қаршиликлари йиғиндиси сифатида олинади. Тери, асосан қуруқ ва ўлик ҳужайраларнинг қаттиқ қатламларидан ташкил топган бўлиб, катта қаршиликка эга, ҳамда инсон организмининг умумий қаршилигини ифодалайди. Инсон организмини ички аъзоларининг қаршилиги унча катта эмас. Одамнинг қуруқ, зарарланмаган териси 2000 дан 20000 Ом гача ва ундан юқори қаршиликка эга бўлган ҳолда, намланган, зарарланган тери қаршилиги 40÷500 Ом қаршиликка эга бўлади. Бу қаршилик инсон ички органлари қаршилигига тенг ҳисобланади. Умуман, техник ҳисоблар учун инсон организми қаршилиги 1000 Ом қабул қилинган. INSON UCHUN TOK TA’SIRINING POG’ONALARI Бўсағавий токлар таъсири деб, қуйидаги реакцияларни келтириб чиқарувчи токнинг энг кичик қийматига айтилади: • бўсағавий сезиларли ток: ўзгарувчан токда — 0,6...1,6 мА, ўзгармас токда 5...7 мА; • бўсағавий қўйиб юборадиган ток: ўзгарувчан токда — 10...15 мА, ўзгармас токда 25...50 мА; • бўсағавий қўйиб юбормайдиган ток: ўзгарувчан токда — 20...25 мА, ўзгармас токда 25...80 мА; • бўсағавий фибрилляция токи: ўзгарувчан токда — 50...80 мА, ўзармас токда 100...150 мА; • таъсир вақти 2..3 секунддан ошса юракни тўхтатувчи бўсаға ток: ўзгарувчан токда — 90...100 мА, ўзармас токда 300 мА; 5. Иш шароитларининг электр хавфсизлиги бўйича классификацияси. Атроф-муҳит омилларига боғлиқ равишда ишлаб чиқариш шароитлари электр хавфсизлиги бўйича уч гуруҳга бўлинади: • юқори хавфли шароит; • ўта хавфли шароит; • кам хавфли шароит. 5.1. Юқори хавфли шароит тафсифи: Юқори хавфли шароитли хоналарда: • поллар ток ўтазувчан бўлади (металл, тупроқли, бетонли), • хоналардаги ҳаво нисбий намлиги 75 % дан юқори, • ток ўтказувчан чанглар мавжуд, • ҳаво ҳарорати 35...40 ºС атрофида, • ер билан уланган бино ва ускуналарнинг металл конструкциялари ҳамда электр ускуналарининг металл корпусларига одамнинг бир вақтда тегиб қолиш хавфи эҳтимоли борлиги билан характерланади. 5.2. Ўта хавфли шароит тавсифи: Ўта хавфли шароитли хоналарда: • ҳавонинг нисбий намлиги 100 % атрофида, • кимёвий актив муҳит (кислота буғлари, ишқорлар) мавжуд, • ҳамда юқори хавфли шароитда келтирилган омиллардан битта ёки иккитаси бир вақтда мавжудлиги билан тавсифланади. Шу категорияга очиқ майдонларда, хонадан ташқарида ишлатилаётган электр қурилмаларни киритиш мумкин. 5.3. Хавфи кам бўлган шароит Хавфи кам бўлган шароитли хоналарда юқоридаги иккита гуруҳда келтирилган омилларнинг биттаси ҳам мавжуд эмас. 6. Одамнинг электр токи таъсирига тушиш шарт – шароитлари – кучланиш остидаги изоляцияланмаган ток ўтказувчи қисмларга ердан изоляцияланмаган киши бир фазали туташганда; – тасодифан кучланиш остида қолган электр жиҳозларнинг қобиқ ёки корпусига текканда; – бошқа одамни токдан озод қилиш вақтида кучланиш остига тушиб қолганда; – икки фазага ёки қутбга бир вақтда текканда; – тегиш кучланишига тушганда; – ток оқиш зонасида қадам кучланишга тушганда. 6.1. Электр қурилмаларининг кучланиш бўйича категориялари ва уларни таъминлаш схемалари Электр тармоқлари ва қурилмалари шартли равишда, шунингдек электр хавфсизлиги нуқтаи назаридан, ишчи кучланишининг катталигига қараб қуйидаги икки тоифага бўлинади: • кучланиши 1000 В гача бўлган тармоқлар ва қурилмалар; • кучланиши 1000 В дан юқори бўлган тармоқлар ва қурилмалар. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр тармоқлари манба нейтрал нуқтасининг ҳолати ва тармоқдаги симлар сони бўйича қуйидаги турларга бўлинади: • уч фазали, тўртта симли ва манба нейтрал нуқтаси ерга уланган тармоқ; • уч фазали, учта симли ва манба нейтрал нуқтаси ердан изоляция қилинган тармоқ. 7. Электр токи таъсиридан ҳимояланишнинг асосий усул ва воситалари. ГОСТ 12.1.019-79 га мувофиқ электр хавфсизлиги электр қурилмаларнинг конструкциялари, электр токидан ҳимояланишнинг махсус усуллари билан, ишни бажариш вақтида эса ташкилий ва техник тадбирлар билан таъминланади : 1. Ток ўтказувчи қисмларни диэлектрик материаллар билан қоплаш, яъни изоляциялаш; 2. Кучланиш остидаги ўтказгичларни яқинига бориб бўлмайдиган қилиб жойлаштириш; 3. Тўсиқлар билан электр ускуналарини тўсиш; 4. Блокировка қурилмаларини қўллаш; 5. Кичик кучланишларни қўллаш; 6. Иш ўрнини изоляциялаш; 7. Электр қурилмаларини ноллаш; 8. Электр қурилмаларини ерга улаш; 9. Электр тармоқини қисмларга ажратиш; 10. Электр потенциалларини тенглаштириш; 11. Автоматик ажраткичларни қўллаш; 12. Электромагнит майдон таъсиридан • Электр токидан химояловчи воситалар ва асосий хавфсизлик қ оидалари. Электр токининг кишига қанчалик зарар етказиши танадан ўтган токнинг миқдорига боғлиқ. 0,05 ампердан ортиқ ток ёки 36 вольтдан зиёд кучланиш киши ҳаёти учун ҳавфли. 0,1 ампер ва бундан ортиқ ток кишини ўлдиради. • Кишини қуйидаги ҳолларда ток уради: • а) электр установкасининг ток ўтиб турадиган қисм- ларига тегилса; • б) электр установкасининг ток ўтмайдиган, лекин авария пайтида ток ўтиш хавфи бўлган қисмларига бевосита тегилса; • в) электр установкасининг юқори кучланишли ток ўтиб турадиган қисмларига яқин борилса ёки тегилса; • г) электр установкасининг авария, вактида юқори кучланишли ток таъсирида бўладиган қисмларига яқин борилса. • Ток уриш хавфини йуқотиш учун электр установкаларининг ток ўтмайдиган ёки кучланиш таъсирида бўлмайдиган барча металл қисмлари ерга уланиши лозим. Бу тадбирни ерга улаш (заземление) дейилади. Электр установкалари қуйидагича ерга уланади. Узунлиги 2 метрдан ортиқ. бўлган металл труба ерга коқилади ёки 1—1,5 м чукурликда ура қазиб, унга варак металл қуйилади. • Ерга кўмиладиган металл (заземлитель) учун диаметри 10—30 мм ва узунлиги 2,5—3 м булган пулат труба ёки калинлиги 4 мм ва кенглиги 12 мм дан кам бўлмаган пўлат лента ишлатилади. • Пулат трубалар ерга камида 0,8—1 м чукурликка, пулат ленталар эса ернинг музламайдиган ва музлаб қолмайдиган қатламига кўмилиши керак. • Пулат ленталарнинг учлари, кундаланг кесими 100 мм 2 дан кам бўлмаган шина билан ўзаро уланади. • Ерга кўмилган пўлат трубалар орасидаги масофа 2,5—3 м булиши лозим. Электр установканинг ток ўтмайдиган барча металл қисмлари, яъни электр машиналар, ёритиш лампалари ва аппаратларининг корпуси трансформатор баки, бошқариш шчитининг металл каркаси ана шу варак металлга изоляцияланмаган айрим сим билан туташтириш. • Ерга уланган симларни бир-бирига улайдиган пўлат симларнинг кундаланг кесими қуйидагичадир: • тарқоқ жойлашган истеъмолчиларнинг ноль нуқтаси махсус сим оркали ер билан бирлаштирилади. Тармоғининг ноль симини ерга улашни ноллаш дейилади. • Уч фазали ток манбаидан ноль сим тортилганда ва ерга уланган бўлса, электр ускуналарининг корпусларини ерга уламасдан, шу ноль симга улаш кифоя • Кўндаланг кесими юмалок. бўлган ерлагич бино ичига ўрнатиладиган бўлса, унинг диаметри 5 мм, бинодан ташқарида бўлса камида —6 мм бўлиши, туғри бурчакли ерлагич бино ичига ўрнатиладиган бўлса, унинг кўндаланг кесими 25 мм 2 ва калинлиги 2 мм, бинодан ташқарида бўлса, кўндаланг кесими 48 мм 2 ва қалинлиги 4 мм бўлиши шарт. • Бино ичидаги ерлагичларни бир-бирига улайдиган алюминий симнинг кўндаланг кесими: сим изоляциясиз (очиқ) бўлганда —6 мм 2 , изоляцияланган бўлганда 2,5 мм 2 ; мис симнинг кўндаланг кесими: изоляциясиз бўлганда 4 мм 2 , изоляцияланган бўлганда1 ,5мм 2 . • Электр ускуналарнинг ток ўтиб турган очиқ металл қисмларини (масалан, бино полидаги электр трансформатордан чиққан симлар, электр станциядаги бошқариш шчитининг орқа томони ва ҳоказо) ток урмаслиги учун атрофини қуршаб қуйиш керак. • Киши тега олмайдиган жойлардагина изоляциясиз, очиқ металл симлар қўлланилади. • Электр токи уриш хавфи бўлган жойларга огоҳлантирувчи плакатлар осиб қўйиш керак. • Электр монтёр устунга чиқишда оёғига «панжа» қийиб олиши, ишга киришувдан олдин ўзини устунга камар билан маҳкамлаши лозим. Устунга занжир белбоғисиз чиқиш такиқланади. Электр монтёр чиккан устун тагида туриш ярамайди. Коронғида ва ёмғир ёғиб турганда станциядан ташқаридаги электр установкаларда ишлаш такиқланади. Момокалдироқ бошланиши билан сим йулларида ва подстанцияларда ишлаш ярамайди. Монтёрнинг электр ускуналарда яланг оёқ ва бош-яланг ишлаши қатъий тақиқланади. Юқори кучланишли электр сим йуллари тагидан бошқа симлар ўтказиш зарур бўлганда юқори кучланишли сим йўлларини, албатта, ток манбаидан ажратиш керак. • Масалан: Корамолларнинг токдан шикастланмаслиги учун электр ускуналарнинг ток ўтмайдиган қисмларини ерга улаш ва уларни ёғоч панжаралар билан ўраб қуйиш керак. • Биринчи ёрдам бериш. Жуда оз булишига қарамай 5— 10 миллиамперли электр токи кишининг асабини китиклайди ва талвасага солади. 20—30 милли амперли электр токи кишининг мускулларини беихтиёр қискартиради ва жонсарак қилиб қуяди. Бу вақтларда киши уз ихтиёри билан ток ўтиб турган электр сим йулни қуйиб юборолмайди. Бундай холларда дастлаб кишини электр ускунанинг ток ўтаётган қисмидан ажратиб, ток таъсиридан халос қилиш керак. Аммо ток таъсиридаги кишига биринчи ёрдам берганда, зарур эхтиёт чораларини кўрмай унга тегиш хаёт учун хавфли эканлигини унутмаслик керак. Электр ускунасини ток манбаидан тезгина ажратишнинг иложи бўлмаса қу • а) паст кучланишли ток урганда — ток таъсиридаги кишини симдан ажратиш учун қурук, латта, арқон, ёгоч ёки ўзидан ток ўтказмайдиган нарсалардан фойдаланиш зарур. • Ток таъсиридаги кишини этаги ёки енгидан тортиб симдан ажратса хам бўлади. Бунда унинг очиқ танасига тегиб кетмаслик учун жуда эхтиёт бўлиш керак. • Ток таъсиридаги кишининг оёғи остига қуруқ тахта ташлаб уни ердан узиб ва қўлларини симдан тортиб ажратса ҳам бўлади. Бу вақтда мумкин қадар бир қўл билан иш қилиш керак. Ток таъсиридаги кишига биринчи ёрдам беришда қўлга резинка қўлқоп ва оёққа галош кийиб дастаси қуруқ болта билан симни узиш ёки махсус изоляцияланган асбоб билан қирқиш ҳам мумкин; Яшиннинг юзага келиши • Ўзбекистон Республикаси ҳудуди об-ҳаво қуруқ иқлимли минтақага киради. Ҳудудда тўртта - баҳор, ёз, куз ва қиш фасллари мавжуд. • Табиатнинг куз ва баҳор фаслларида ёғингарчилик кўп бўлиб, момоқалдироқ бўлиши ва бунинг оқибатида яшин (чақмоқ) ҳосил бўлиши ҳам кузатилади. • Яшин ҳам табиатнинг бир ҳодисаси ҳисобланади, қачонки у ер ва булут ўртасида содир бўлса, инсон ва жониворлар ҳаётига хавф солади. • Яшин катта ёнғинларни ва бошқа салбий ҳолатларни келтириб чиқарувчи манба бўлиб ҳам хизмат қилади. • Яшин - бу атмосферадаги булутнинг ҳар хил зарядланган бўлакларининг бир-бири билан ёки булут билан ер орасидаги электр зарядларининг разрядидир. Яшинли булут ҳосил бўлиш жараёни Умумий маълумотлар • Электростатик майдон кучланганлигининг ошиб бориши натижасида ҳавода ионлашиш юз беради ва булутдан ва ер юзасидаги энг баланд объектдан бир бирига қараб разряд каналлари (лидер ва қарши лидер) ҳосил бўлади. Улар бир - бири билан тўқнашганда эса асосий босқич – разряд, яъни яшин юз беради. Бу жараён ердан булутга томон 10 7 м/с тезликда тарқалади. • У қуйидаги кўрсаткичларга эга бўлади: • яшин узунлиги – 50 км ва ундан катта; • яшин бошида ва охирида потенциаллар фарқи – 1 млрд. В; • яшиндаги ток кучи – 500000 А; • разряд канали эни – 0,5 м.; • разряд температураси – 30000 ˚С; • яшиннинг давом этиш вақти – 0,001- 1 сек. Тросли яшин қайтариш қурилмалари Стерженли жуфт яшин қайтаргичларнинг схемаси Тросли яшин қайтаргичнинг схемаси Электр токи таъсирига тушган кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш Электр токи таъсирига тушган кишига тиббиёт ходими етиб келгунга қадар кўрсатиладиган биринчи ёрдамни икки қисмга бўлиб қаралади: I. Ток таъсиридан қутқариш; II. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш; Ток таъсиридан қутқариш бир неча хил бўлиши мумкин. Энг осон ва қулай усул, бу электр қурилмасининг ўша қисмига келаётган токни ўчиришдир. Агар буни иложи бўлмаса (масалан ўчиргич қурилмаси узоқда бўлса), унда кучланиши 1000 В дан паст бўлган электр қурилмаларида электр симларини сопи ёғочли бўлган болғалар билан кесиш ёки зарарланган кишининг кийимининг қуруқ жойидан ушлаб тортиб, ток таъсиридан қутқариб қолиш мумкин. Агар электр токининг кучланиши 1000 В дан юқори бўлса, унда диэлектрик қўлқоп ва электр изоляцияси мустаҳкам бўлган эл 8. Электр токидан жароҳатланганларга бирламчи ёрдам бериш қоидалари • Электр токи таъсирига тушган одамларга тиббиёт ходимлари келгунга қадар кўрсатиладиган ёрдам икки қисмга бўлиб қаралади [34, 35]: - ток таъсиридан қутқариш; - биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш. 7.1. Ҳимоя воситалари ва мосламалари а – изоляцияловчи штанга; б–изоляцияловчи қисқичлар; в – изоляцияловчи қўлқоплар; г – диэлектрик ботилар; д – диэлектрик калишлар; е – резина гиламчалар ва дорожкалар; ж – изоляцияловчи таглик; з – изоляцияловчи дастакли асбоблар; и – кучланишни кўрсаткич; к - ток ўлчовчи қисқичлар. • Эътиборингиз учун рахмат!