Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 27 Июль 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет БЖД

Продавец

Bohodir Jalolov

Ishlab chiqarishda hosil bo’ladigan baxtsiz xodisalar va kasb kasalliklari

Купить
Ishlab chiqarishda hosil bo’ladigan baxtsiz xodisalar va kasb kasalliklariMAVZU 05 HAYOT FAOLIYATI XAVFSIZLIGIFAN: Режа Hayot faoliyati xavfsizligi 1. Бахтсиз ходисалар ва юзага келиш сабаблари ва уни расмийлаштириш. 2. Касб касалликларининг келиб чиқиш сабаблари. 3. Жароҳатланганда бериладиган нафақа пули. Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан 1996 йил таклиф берган 2003 йилдан бошлаб 28 апрелни «Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни» деб эълон қилинган. Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг маълумотига кўра ҳар куни дунё бўйича ўртача 5 минг киши ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса ва касалликлардан вафот этган, бу бир йилда 1,8 млн. ташкил этади, булардан 350 мингтаси ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва 1.7 миллионтаси ишлаб чиқариш билан боғлиқ касалликлар билан содир бўлмоқда. 2020 йилда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар сони ошди Давлат меҳнат инспекцияси 2020 йилда ишлаб чиқариш жараёнларида бахтсиз ҳодисалар 607 тани ташкил этганини, бу эса 2019 йилга нисбатан 107 тага кўплигини маълум қилди. Оқибатда 693 нафар ходим жабрланган, шундан 201 нафари ҳалок бўлган. 2020 йилда коронавирус пандемиясига қарамасдан ишлаб чиқариш жараёнларида бахтсиз ҳодисалар ошган. Бу Давлат меҳнат инспекциясининг ҳисоботида акс этган . 2020 йил давомида республикада ушбу кўрсатгич 607 тани (107 тага кўпайган) ташкил этган бўлса, 2019 йилда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар 500та бўлган. Бахтсиз ҳодисалар оқибатида 693 нафар ходим жабрланган. Шундан 201 нафар ходим ҳалок бўлган, 457 нафари оғир ва 35 нафари енгил тан жароҳати олган. Тармоқлар кесимида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар: Саноатда — 101 та. Оқибатда 21 нафар ходим вафот этган ва 80 нафари оғир тан жароҳати олган; Қурилишда — 82 та. Оқибатда 31 нафар ходим вафот этган ва 51 нафари оғир тан жароҳати олган; Қишлоқ ҳўжалигида — 17 та. Оқибатда 12 нафар ходим вафот этган ва 15 нафари оғир тан жароҳати олган. Ўтган 2019-2020 йилларда респубикамизда ис газидан заҳарланиш холатлари билан боғлиқ булган бахтсиз ходисаларни тахлил килиб солиштирадиган булсак 2019 йилда 31 та ис газидан заҳарланиш холатлари содир булиб, жарохат олганлар сони 21 тани, вафот этганлар сони 50 тани, 2020 йилда эса 70 та ис газидан заҳарланиш холатлари содир булиб, жарохат олганлар сони 66 тани, вафот этганлар сони 91 тани ташкил килган. «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2021 йил I чорак фаолияти давомида амалга оширилган ишлар ва жорий йил учун белгиланган истиқболли режалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди Ушбу бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш жараёнида 4 014 та аниқланган камчиликлар юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган 566 та ёзма кўрсатма берилган. Қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйгани учун 403 нафар мансабдорга нисбатан 4,149 млрд сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган. 63 та ҳолатда инспекторларнинг тегишли хулосалари асосида айбдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Республика бўйича касб касаллиги ҳисобида турган беморлар сони 2019 йил 4716 кишини, 2020 йилда эса 4759 кишини ташкил этган. 2020 йилда касб касаллиги аниқланган 43 нафар беморнинг 40 нафари саноатга тўғри келган. 2020 йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 1962 киши ҳалок бўлган Ўзбекистонда 2020 йилда 6982 та ЙТҲлар содир бўлгани қайд этилди. ЙТҲлар оқибатида вафот этганлар сони эса 1962 нафар кишини ташкил этди. 2020 йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 1962 йиши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ вакиллари маълум қилди . 2019 йилда йўл-транспорт ҳодисалари натижасида ҳалок бўлганлар сони 2094 нафарни ташкил этиб, 2020 йилда ушбу кўрсаткич 6,3 фоизга камайгани қайд этилди. 2020 йилда жами ЙТҲлар сони 2019 йилга нисбатан 13,7%га камайиб, 6982 тани ташкил этди . Шундан ўлим билан боғлиқ ҳолатлар сони 1689 та бўлди. ЙТҲлар оқибатида жароҳатланганлар сони ўтган йилга нисбатан 16,8%га камайиб,6591 нафар бўлди. Шунингдек, ҳисобот даврида йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий сабаблари қаторида пиёдалар йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтиши (26,2%), белгиланган тезликка риоя қилмаслик (14,5%), пиёда йўлга тўсатдан чиқиб қолиши (10,3%), қувиб ўтиш ёки қарама-қарши йўналишга чиқиш (7%), велосипедлар йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиши (5,3%), ҳайдовчиларни рулда ухлаб қолиши (5,1%) ва автомобильни маст ҳолатда бошқариш (4,2%) каби ҳолатлар бўлган. Йўл транспорт ҳодисалари содир этилиш вақти асосан кундузги (61%), қолган 39% тунги вақтга тўғри келади. Юқоридаги давр ичида йўл-транспорт ҳодисалари қатнашчиси бўлган ҳайдовчилар ёшининг таҳлили натижасида қуйидагилар аниқланди. 18-22 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар – 34 та ЙТҲ (умумий соннинг 10,6%), шулардан 3 та ҳолат ўлим билан боғлиқ. 23-27 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар – 64 та ЙТҲ (20%), шулардан 9 таси ўлим билан боғлиқ. 28-32 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар – 63 та ЙТҲ (20,1%), шулардан 6 таси ўлим билан боғлиқ. 33-37 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар – 54 та ЙТҲ (16,9%), шулардан 5 таси ўлим билан боғлиқ. 38-42 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар – 22 та ЙТҲ (6,9%), шулардан 2 таси ўлим билан боғлиқ. 43-47 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар – 23 та ЙТҲ (7,2%), шулардан 3 таси ўлим билан боғлиқ. 48-52 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар – 18 та ЙТҲ (5,6%), шулардан 3 таси ўлим билан боғлиқ. 53-60 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар – 22 Ўзбекистон шаҳарлари ва аҳоли яшаш пунктларида автотранспорт ҳаракат тезлигининг 70 дан 60 км/с га пасайтириш тўғрисидаги таклиф тасдиқланмади. Бу таклиф жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган ҳужжат лойиҳасида билдирилган эди. Хориж тажрибасидан шуни айтиш мумкинки, дунёда рухсат этилган энг юқори ҳаракат тезлиги 70 км/с ни ташкил этган мамлакатлар кўп эмас. МДҲнинг қатор давлатлари, Арманистон, Грузия, Озарбайжонда аҳоли яшаш пунктларида рухсат этилган энг юқори ҳаракат тезлиги 60 км/с. Украинада 2019 йил 1 январидан йўлларда ўлим ҳолатлари сонини камайтириш чораларидан бири сифатида максимал ҳаракат тезлиги 60 дан 50 км/с га камайтирилди. Европанинг 29 та мамлакатида ҳаракатланиш тезлиги 50 км/с, Лондон шаҳрида 48 км/с ни ташкил этади. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати Ташкилот ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар , баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт. Ишлаб чиқаришдаги ЖAРОҲAТ -хавфли ишлаб чиқариш таъсири натижасида соғлиққа етказилган зарар КAСБИЙ КAСAЛЛИК -зарарли ишлаб чиқариш таъсири натижада соғлиққа етказилган зарар Aсосий тушунчалар Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қатъий меъёрларни тадбиқ этиш нафақат меҳнаткашларни балки барча иш берувчиларнинг манфаатларига тўғри келади. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш мумкин; 1. Бахтсиз ходиса ўз-ўзидан содир бўлмайди; 2. Касалликларни келиб чиқишига сабаблар бор; 3. Бахтсиз ҳодисаларнинг ҳам сабаби бор. Асосий ва бартараф этилиши мумкин бўлган сабаблар: 1. Ёзиш ишлари, тунги ва меъёрланган меҳнат; 2. Юқори талаб қўйиладиган, қатъий регламент жадвали асосида олиб бориладиган меҳнат тури; шовқин; 3. Жароҳат олиш даражаси юқори бўлган меҳнат шароити; 4. Кимёвий моддалар: натрийсульфат, нитроглицерин, қўрғошин, кобальт ва ёниш жараёнида хосил бўладиган газлар ва бирикмалар (металл қуйи, автотранспорт харакатини тартибга солиш); 5. Чекувчилар билан бир хонада ишлаш (пассив чекиш). 6. Корхона ёки компанияда меҳнат ва гигиена сохасидаги аниқ сиёсатнинг йўқлиги, иш берувчи ва ходимлар ўртасида меҳнат ва гигиена сохасида хамкорлик қилиш механизми ташкил этилмаганлиги, меҳнат ва гигиена тадбирларини бажариш тизими йўқлиги; 7. Меҳнат мухофазаси маданияти пастлиги; 8. Муаммони фахмлаш даражада малакага эга эмаслик, мавжуд муаммони бартараф этиш бўйича амалдаги тажрибадан бехабарлик, ахборот техник марказнинг йўқлиги; 9. Компенсация тўлаш бўйича рағбатлантириш тизими йўқлиги; 10. Меҳнаткашларнинг саломатлиги химояси билан шуғулланувчи тиббий хизматнинг йўқлиги ёки етарли даражада ривожланмаганлиги; 11. Биринчи галдаги вазифаларни аниқлаш учун таалуқли бўлган статистик маълумотлар, илмий текширишлар йўқлиги; 12. Юқумли ва паразитар касалликлар (безгак, вирусли ва бактериологик касалликлари, шитомотоз, уйқу касаллиги ва бошқалар.) 13. Сифатсиз ичимлик суви, канализация тизимининг ёмонлиги; 14. Санитар-гигиена талаблари бажарилмаслиги, керакли билимларнинг йўқлиги. Ходисаларнинг асосий турлари Йиқилиш, шу жумладан баландликдан Электр токи уриши Ҳаракатланувчи, айланувчи, учаётган нарсалар, қисмлар ва асбобларнинг таъсири Ҳаддан ташқари ҳароратнинг таъсир қилиши, чўкиш Бинолар, иншоотлар ва иншоотларнинг қулаши ва йўқ қилиниши Йўл-транспорт ҳодисаси Ҳайвонларнинг зарарланиши, ҳашаротлар ва судралиб юрувчиларнинг чақиши Бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабаблари Мехнат мухофазаси буйича ёмон ўқитиш ва ўргатиш Ишнинг қониқарсиз ташкил етилиши ва уларнинг ишлаб чиқарилиши устидан назоратнинг йўқлиги Ходимлар томонидан хавфсизлик талабларини бажармаслик ва меҳнат интизомини бузиш Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланмаслик Иш жойларини ёмон ташкил этиш Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш Лойҳалашдаги камчиликлар ва ишлаб чиқариш ускуналарининг ишончлилиги йўқлиги Носоз машиналар ва механизмларнинг ишлаши Жароҳатланиш сабабларини таҳлил қилиш • Бахтсиз ҳодисаларни қайд қилиш ва ҳисобга олиш билан бахтсиз ҳодисаларнинг сабабларини аниқлаб бўлмайди, бу фақат бахтсиз ҳодиса сабабларини аниқлаш учун материал бўла олади. Ходимнинг иш шароитида ишлаш фаолиятини ўрганиш унинг ишлаш қобилияти билан иш вақти ўртасида боғланиш борлигини аниқлаш имкониятини беради. • Яъни ходим иш бошлагандан кейин ярим соат давомида иш маромига тушмаган ва созланмаган ҳолатда бўлади. Ярим соатдан кейин иш мароми мувофиқлашади ва бир меъёрда тахминан 3,5 соат давом этади, сўнгра яна пасайиш бошланади. • Бахтсиз ҳодисаларнинг юз бериши ҳам худди шу шакл асосида бориши аниқланди. 4 соат давомида ходим чарчаши ҳисобига иш қобилияти камайса, худди шу чарчаш ҳисобига бахтсиз ҳодисалар ҳам вужудга келади. • Ташкилий сабаблар. Корхонани лойиҳалаш вақтида йўл қўйилган хатолар, ходимларнинг хавфсиз ишлаш усулларига ўргатилмаганлиги, йўриқноманинг нотўғри ўтказилганлиги, ходимлар меҳнатидан мутахассислиги бўйича фойдаланмаслик, хавфсиз меҳнат қилиш техник назоратининг йўқлиги, хавфли эканлигини билиб туриб, бетартиб иш юритиш ва ходимларнинг ўзаро келишмасдан иш олиб боришлари, технологик жараёнларнинг бузилиши, ходимларнинг меҳнат қилиш ва дам олиш режаларининг бузилиши, иш жойларини ноқулай режалаштириш, корхона ҳудудида йўлка ва ўтиш жойларини нотўғри жойлаштириш, иш жойларини нотўғри ташкил килиш, нобоп иш қуролларидан фойдаланиш, шахсий муҳофаза анжомларининг иш шароитига тўғри келмаслиги, тўсиқларнинг йўқлиги, хавф ҳақида огоҳлантирувчи плакатларнинг бўлмаслиги ва бошқалар. • Техник сабаблар. Станоклар, иш қуроллари, ёрдамчи воситалар ҳаракатланувчи ва юк кўтарувчи қисмларининг қурилиш камчиликлари, машина ва механизмлар айрим қисмларининг синиб ёки узилиб кетиши, технологик жараёнларнинг номукаммаллиги, тўсиқ қурилмалари ва сақловчи воситаларнинг пухта ишламаслиги. • Санитария-гигиеник сабаблар. Об-ҳаво шаротининг (ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги, ҳаракат тезлиги ва босими, иссиқлик ажралиб чиқиши) қониқарли бўлиши корхоналардаги ҳаво муҳитининг чангланганлиги, иш жойлари, майдонлар ва ўтиш жойларининг оқилона ёритилмаганлиги, шовқин ва титрашнинг мавжудлиги, ишлаб чиқариш хоналари ва санитария-маиший хоналарнинг етарли эмаслиги ва санитария-гигиена талабларига жавоб бермаслиги, шахсий гигиена талабларига риоя қилмаслик. • Жисмоний-руҳий сабаблар. Ходим руҳий аҳволининг бузилиши натижасида вужудга келадиган сабаблар оилавий нотинчлик, ишхонада, жамоа ўртасидаги келишмовчилик ва ҳоказо. • Мазкур сабаблар аниқлангандан кейин иш шароитида уларнинг келиб чиқмаслигини таъминловчи чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилиши зарур. • Бу чора-тадбирларни амалга ошириш эса ишлаб чиқариш шароитида бахтсиз ҳодисаларнинг бутунлай йўқолишига ёки камайишига олиб келади. • Корхоналарда хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига, меъёр ва тавсияномаларига риоя қилмаслик ходимнинг жароҳатланишига ва касб касалликларига олиб келиши мумкин. • Инсон танасининг териси ёки айрим қисмлари ташқи механик, кимёвий, иссиқлик ва электр таъсири натижасида шикастланишини жароҳатланиш деб аталади. • Жароҳатланиш натижасида лат ейиш, кесилиш, суяк синиши ва чиқиши, кимёвий ёки иссиқликдан куйиш, иссиқ уриши, совуқ уриши, ўткир заҳарланиш ва электр токи таъсирида организмнинг баъзи қисмларида ҳаёт фаолиятининг бузилиши содир бўлади. • Жароҳатланишлар ўлим ҳодисаси билан ҳам тугаши мумкин . • Иш жойидаги жароҳатланиш - ходимнинг маъмурият томонидан буюрилган ишни бажариш чоғида олган жароҳатланиши тушунилади. • Иш билан боғлиқ, лекин ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган жароҳатланишлар - ишга бориб-келиш вақтида транспорт воситаларида, хизмат сафари вақтида ёки корхона маъмуриятининг топшириғига мувофиқ ишлаб чиқариш ҳудудидан ташқаридаги баъзи бир ишларни бажарганда олинган жароҳатланишлар тушунилади. • Иш билан боғлиқ бўлмаган жароҳатланиш - бунга мастлик оқибатида олинган жароҳатлар, давлат мулкини ўғирлаш ва бошқа шунга ўхшаш ҳолатларда олинган жароҳатланишлар киради. • Биринчи ва иккинчи турдаги жароҳатланиш ишлаб чиқариш билан боғланган тақдирда маъмурият жавобгар ҳисобланади ва унинг жароҳатланиш натижасида йўқотилган кунлари учун тўлиқ ҳақ тўлайди. • Агар бахтсиз ҳодиса у маъмурият томонидан хавфсиз иш шароитини яратиш соҳасида йўл қўйилган хато туфайли бўлмай, балки ходимнинг меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва меъёрларига амал қилмаслиги натижасида келиб чиққан бўлса, унда ходим ҳам маъмурият ходими билан бирга жавобгар ҳисобланади. • Бунда моддий тўлов миқдори маъмурият ходими ва ходимнинг айбдорлик даражасига қараб белгиланади. • Меҳнат қонунларига асосан ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган жароҳатланишдан йўқотилган иш кунларига корхона томонидан ҳақ тўланиши белгилаб қўйилган. Ишлаб чиқаришда жароҳатланиш сабабларини таҳлил қилишнинг қуйидаги услублари мавжуд: 1. Статистик услуб. 2. Гуруҳий услуб. 3. Топографик услуб. 4. Монографик услуб. 5. Эргономик услуб. 6. Иқтисодий услуб. • Гуруҳий метод билан аниқлашда асосан содир бўлган бахтсиз ҳодисалар улар расмийлаштирилган ҳужжатлари орқали маълум бир белгиларига асосланиб, яъни масалан: меҳнат шароитлари, касблари, ёшлари, жинслари, иш стажлари билан ҳамда жароҳатланиш даражалари билан аниқланади. Барча материаллар яхшилаб ўрганилади ва тегишли хулоса чиқарилади ҳамда шунга асосланиб жароҳатланишнинг содир бўлиш сабаблари бартараф этилади, яъни маълум ишчилар группасини ўқитиш йўли билан меҳнат муҳофазаси тадбирлари бажарилишини назорат қилиш янада ҳам мустаҳкамланади ва бошқа тадбирлар жорий этилади. Бу методга тегишли материаллар йиғиш учун кўпроқ вақт талаб қилинади. • Топографик (график) методда қайси жойда, хонада, иш ўрнида, фаслда ва қаерда кўпроқ бахтсиз ҳодисалар содир бўлган жойларни аниқлашда фойдаланилади. Махсус карта тузиб ўша картада бахтсиз ҳодисалар қайд қилинади ва кўпроқ қайси жойда бахтсиз ҳодисалар содир бўлганлиги аниқланади. • Статистик метод (кўпинча таққослаш, анализ қилиш методи ҳам дейилади) орқали қайси жойда ва қаерда кўпинча оғир бахтсиз ҳодисалар содир бўлганлиги аниқланади. Бу метод асосан кўпинча бахтсиз ҳодисаларни таққослаш, таҳлил қилишга қаратилгандир. Кўпинча статистик метод орқали қуйидагилар аниқланади: • ишлаб чиқариш жароҳатланишларининг частота коэффициенти — К ч ; • оғирлик коэффициенти — К т ; • умумий кўрсаткичи — К д . • Монографик метод орқали жароҳатланишлар синчковлик билан илмий изланишлар натижасида аниқланади; иш шароити, яъни жомакор, махсус кийимлар, иш жойи, асбоблар, машиналар, механизмлар, технологик жараёнлар, санитария-гигиена шароитлари ва ҳоказолар ўрганилади. Бу метод натижасида содир бўлган бахтсиз ҳодисаларгина эмас, балки уларни келтириб чиқарган сабаблар ҳам аниқланади. • Эргономик метод орқали жароҳатланишларнинг сабабларини ўрганишда асосий эътибор “инсон-машина” тизимининг эргономик параметрларига қаратилади. • Иқтисодий метод орқали жароҳатланишларнинг сабабларини ўрганишда эса асосий эътибор иқтисодий омилларга қаратилади: меҳнат ва техника хавфсизлигини таъминлашга сарфланган маблағ, жароҳатланишлар натижасида кўрилган зарар ва бошқа. ТЕКШИРУВ МАТЕРИАЛЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ 1 2 3 4 5 6 ФAОЛИЯ РИВОЖЛAНИШИ сабабларини йўқ қилиш Натижаларни хисобга олиш ва Хабар беришТергов бўйича КОМИССИЯ ТAШКИЛ ЕТИШ ХАБАРНОМА ЙЎНАЛИШИОғирлик даражасини белгилаш ХОДИСАНИ ЎРГАНИШ САБАБИНИ АНИҚЛАШ ҚОИДАЛАРНИ БУЗГАН ШАХСЛАРНИ АНИҚЛАШ 7 8 9Бахтсиз ҳодисани текширишни ташкил этиш ва ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида низом 1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган айрим фуқароларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олишнинг ягона тартибини белгилайди. Мазкур Низом: ишлаб чиқаришда ишлаётган даврида суд ҳукми бўйича жазони ўтаётган фуқароларга; иш берувчиларга; пудрат ва топшириқларга кўра фуқаролик-ҳуқуқий контрактлар бўйича ишларни бажараётган шахсл табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишда қатнашаётган фуқароларга; агар махсус давлатлараро битимда ўзгача ҳол кўрсатилмаган бўлса, ёлланиб ишлаётган чет эл фуқароларига; қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлмаган ўзга ишларни бажариш учун корхонага юборилган ҳарбий хизматчиларга, шу жумладан, муқобил хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга; корхонада ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабалар ва ўқувчиларга ҳам татбиқ этилади. Корхона ҳудудида ва унинг ташқарисида меҳнат вазифаларини бажараётганда (шунингдек хизмат сафарларида) юз берган жароҳатланиш, заҳарланиш, иссиқлик таъсири, портлаш, фалокатлар, иморатлар, иншоотлар ва конструкциялар бузилиши, куйиш, музлаш, қизиш, электр токи ва яшин уриши, ҳайвонлар, ҳашаротлар ва судралиб юрувчилар томонидан, террористик ҳаракатлар натижасида шикастланишлар, шунингдек табиий офатлар (зилзилалар, ўпирилишлар, сув тошқинлари, тўфонлар ва бошқалар) туфайли саломатликнинг бошқа хил шикастланишлари; ўз функционал вазифаларини бажариш юзасидан, шунингдек аварияларнинг, одамлар ҳалок бўлишининг олдини олиш ва корхонанинг мулкини сақлаш мақсадида, иш берувчи топшириқ бермаган бўлса ҳам, корхона манфаатларини кўзлаб қандайдир хатти-ҳаракатларни амалга ошираётгандаги; ходим хизмат сафарида бўлган ёки ўз функционал вазифаларини бажариш вақтида — йўл-транспорт ҳодисасидаги, темир йўл, ҳаво йўлларидаги, денгиз ва дарё транспортидаги, электр транспортидаги ҳодиса натижасидаги; иш берувчи томонидан буйруқ билан махсус ажратилган уйдан ишга ва/ёки ишдан уйга ходимларни ташиш учун мўлжалланган транспортда, шунингдек ушбу мақсадлар учун шартнома (буюртма)га мувофиқ ўзга ташкилот транспортида ишга кетаётган ёки ишдан қайтаётгандаги; иш вақтида шахсий транспортда, уни хизматга оид сафарлар учун ишлатишга рухсат берилганлик ҳақида иш берувчининг ёзма буйруғи мавжуд бўлгандаги; иш берувчининг топшириғини бажариш учун транспортда ёки пиёда ҳаракатланаётганда, шунингдек меҳнат фаолияти хизмат кўрсатиш объектлари орасида юриш билан боғлиқ ходимлар билан иш вақтида тра тадбирларнинг ўтказилиши ёки ишлар бажарилиши жойидан қатъи назар, шанбалик (якшанбалик), фуқаро мудофааси бўйича ўқув машғулотлари, кўнгилли ёнғин муҳофазаси мусобақалари ўтказилаётгандаги, қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилгандаги, иш берувчининг ёзма фармойиши бўйича корхона томонидан оталиқ ёрдами кўрсатилаётгандаги; ички ишлар органларининг маълумотлари асосида — иш вақтида меҳнат вазифаларини бажараётганда бошқа шахс томонидан тан жароҳати етказилгандаги; сменали дам олишда бўлган ходим билан транспорт воситасидаги вахта шаҳарчаси ҳудудидаги ёки ижарага олинган хонадаги (кузатиб борувчи, рефрижератор бригадаси ходими, сменали ҳайдовчи, денгиз ва дарё кемалари ходимлари, шунингдек, вахта-экспедиция усулида ишлаётганлар ва бошқалар) бахтсиз ҳодисалар текширилади ва ҳисобга олинади. Табиий ўлим, ўзини ўзи ўлдириш, жабрланувчининг ўз саломатлигига қасддан шикаст етказиши, шунингдек, жабрланувчининг жиноят содир қилиш чоғида шикастланиши ҳолатлари (суд-тиббий экспертиза хулосаси ёки тергов органларининг маълумотларига кўра) текширилмайди ва ҳисобга олинмайди. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса натижасида ходимнинг меҳнат қобилияти камида бир кунга йўқотилса ёки тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ бошқа ишга ўтиши зарур бўлса, Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилади. Иш берувчи текшириш тугаганидан сўнг 3 суткадан кечиктирмай жабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга давлат тилида ёки бошқа мақбул тилда расмийлаштирилган бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги Н-1 шаклидаги далолатномани бериши керак. Касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи 10 кун муддат ичида бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиши сабабларини ўрганиб чиқади, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари, меҳнат хавфсизлиги андозалари бузилишини аниқлайди, зарур деб ҳисобласа, иш берувчидан Н-1 шаклидаги далолатномани тузишни ёки қайта тузишни талаб қилади. Иш берувчи бу талабларни бажармаса, корхона касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа вакиллик органи, шунингдек жабрланувчи ёки бошқа манфаатдор шахс давлат меҳнат техника назоратчисига мурожаат қилади. Иш берувчининг буйруғига кўра иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи таркибида комиссия тузилади. Ишлаб чиқаришдаги меҳнат хавфсизлигига бевосита жавоб берувчи раҳбар бахтсиз ҳодисани текширишда иштирок этмайди. Комиссия: уч сутка ичида бахтсиз ҳодисани текшириб чиқиши, гувоҳлар ва меҳнат муҳофазаси қоидалари, меҳнат хавфсизлиги андозаларини бузишга йўл қўйган шахсларни аниқлаб сўроқ қилиши, имкони бўлса, жабрланувчидан тушунтириш хати олиши; бахтсиз ҳодиса сабабларини йўқотиш чора-тадбирлари кўрсатилган Н-1 шаклидаги далолатномани уч нусхада тузиши ва имзо чекиб, уларни тасдиқлаш учун иш берувчига бериши керак. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари (муҳандиси, мутахассиси)га текшириш материаллари билан юборилган Н-1 шаклидаги далолатнома 45 йил давомида сақланиши лозим. БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИ МАХСУС ТЕКШИРИШ 1. Қуйидаги бахтсиз ҳодисалар махсус текширилади: бир вақтнинг ўзида икки ва ундан зиёд ходимлар билан саломатликка етказилган зарарнинг оғирлиги даражасидан қатъи назар, юз берган гуруҳий бахтсиз ҳодисалар; ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар; оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар. Изоҳ: Саломатликка етказилган зарарнинг оғирлиги даражаси тўғрисидаги тиббий хулосани даволаш муассасаси беради. 2. Гуруҳий ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодиса тўғрисида иш берувчи дарҳол схемага биноан қуйидагиларга хабар бериши керак: давлат меҳнат техника назоратчисига; юқори турувчи хўжалик органига; Касб касалликлари – ёмон меҳнат шароитлари ва касбга алоқадор зарарларнинг организмга таъсири натижасида пайдо бўладиган касалликлар. Касб касалликларининг кечиши унга сабаб бўлган зарарли омилларнинг ўзига хослиги, кучи, давомийлиги ва уларнинг биргаликдаги таъсирига боғлик. Бу хасталиклар ишлаб чиқаришнинг зарарли омилларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Касб касалликларининг физик (касбга алоқадор карлик, вибрация касаллиги, нур касаллиги, кессон касаллиги, баландлик касаллиги ва бошқалар), биологик (инфекцион ва паразитар касалликлар: бруцеллёз, куйдирги) ва кимёвий омиллар таъсирида (қ. Заҳарланиш), баъзи чанглар узоқ вақт нафасга олингада (пневмокониоз, бронхит ва бошқалар), шунингдек, жисмоний зўриқканда ёки шикастланганда (неврит, бурсит) вужудга келадиган турлари фарқ қилинади. Ўзбекистонда касб касалликлари рўйхати ва тегишли тавсияномалар ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади. Ишлаб чиқариш технологиясининг такомиллаштирилиши, иш жараёнларини комплекс механизациялаш ва автоматлаштиришнинг кенг жорий этилиши, меҳнат ва дам олишнинг меъёрида ташкил қилиниши, зарарли корхоналарда қисқартириган иш куни белгиланиши туфайли бу ҳасталиклар камайиб бормокда. Касб касалликларини олдини олиш, даволаш, меҳнат муҳофазасини ташкил қилиш ишлари билан Ўзбекистон Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий текшириш институти шуғулланади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 23.06.2000 й. 937-сон билан рўйхатга олинган ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 06.06.2000 й. 300-сонли буйруғига 8-ИЛОВА КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИ РЎЙХАТИ 1. Токсико-кимёвий омиллар таъсирида пайдо бўладиган касалликлар. 2. Саноат аерозоллари ва чанглардан келтириб чиқарадиган касалликлар. 3. Физик омиллар таъсиридан келиб чиқадиган касалликлар. 4. Жисмоний зўриқишлардан келиб чиқадиган касалликлар. 5. Биологик омиллар келтириб чиқарадиган хасталиклар 1. Токсико-кимёвий омиллар таъсирида пайдо бўладиган касалликлар. Ўткир, сурункали заҳарланишлар ва уларнинг асоратлари, булар аъзоларни ва тизимларни алоҳида ёки биргаликда зарарлантиради. Нафас аъзоларининг токсик зарарланиши: ринофаринголарингит, ерозия, бурун тўсиғининг тешилиши, трахеит, бронхит, пневмосклероз ва бошқалар: - токсик камқонлик (анемия); Кимёвий моддалар таъсири натижасида юзага келади: 2. Саноат аэрозоллари ва чанглардан келтириб чиқарадиган касалликлар. Пневмокониозлар: силикоз, силикатоз, силикотуберкулёз, металлокониозлар, карбокониозлар, аралаш чангдан пайдо бўладиган пневмокониозлар, пластмассалар чангидан юзага келадиган пневмокониозлар. Конларда, шахталарда, бойитувчи ва охирига етказувчи фабрикалардаги ишлар: руда жисмлари тутмаган хом ашё ва материалларни ташиш ва уларга ишлов бериш, асбест ва бошқа силикатлар, шағал ва ҳ.к.ни ташиш ва уларни ишлаш, асбестотсемент ва таркибида асбест сақловчи материаллар (трубалар, шифер, панеллар, тахталар, фраксион, тўқимачилик ашёлари ва бошқ.)ни ишлаб чиқариш; ёнғинга чидамли ва абразивлар ишлаб чиқариш ва уларни қўллаш, кокс, қурум, графитлар ишлаб чиқариш ва уларни ишлатиш; металлургия ва қуйиш саноати. Машиносозлик: метал 3. Физик омиллар таъсиридан келиб чиқадиган касалликлар. Ионлаштирувчи нурлар таъсирига алоқадор касалликлар: а) нур касаллиги (ўткир ёки сурункали); б) маҳаллий нур касалликлари (ўткир ёки сурункали). Радиоактив моддалар ва ионлаштирувчи нурлар билан ишлашга доир барча ишлар. 4. Жисмоний зўриқишлардан келиб чиқадиган касалликлар. 5. Биологик омиллар келтириб чиқарадиган хасталиклар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 апрелдаги 168-сонли «Ички ишлар органлари ҳарбий хизматчилари ва ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига бир йўла тўланадиган нафақани (кейинги ўринларда нафақа деб юритилади) тўлаш тартибини белгилайди. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МЕҲНАТ КОДЕКСИНИНГ 194-моддаси ҳамда МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ 33-моддасида. Ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори. Ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори жамоа шартномасида, агар бундай шартнома тузилмаган бўлса, - иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Бунда ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори жабрланувчининг йиллик иш ҳақидан, ходимнинг вафоти муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори эса, марҳумнинг олти йиллик ўртача Ishlab chiqarishda ishchilar mehnat xavfsizligiga quyidagi yo‘riqnomalar asosida o‘qitiladi: Kirish yo‘riqnomasi. Bunda ishga kirayotgan yangi ishchilar kirish yo‘riqnomasidan o‘tkaziladi. Bu yo‘riqnomaning asosiy maqsadi ishga kirayotgan ishchiga mehnatni muhofaza qilish, xavfsizlik texnikasi va sanoat sanitariyasi to‘g‘risida ma’lumotlar berish, uni ishlab chiqarish maydoni va sexlardagi tartib-qoidalarga o‘rgatishdan iborat. Ish joyidagi yo‘riqnoma. Bunday yo‘riqnoma ishchining bir ish joyidan ikkinchi ish joyiga o‘tkazilganda amalga oshiriladi. Ish joyidagi yo‘riqnomada ishchilarga ishchining doimiy ish joyi, xavfli ish jarayonlari, muhofaza qurilmalari va ularning vazifalari, ishni olib borish qoidalari, uskuna, moslamalarning sozlanganligi va yerga ulanganligi, shaxsiy muhofaza vositalarining vazifalari xususida bilim beriladi. Ish joyidagi yo‘riqnomadan o‘tkazilgan ishchilar bilimi tekshirilgach, maxsus daftarga yoziladi va imzo chekiladi, so‘ngra, mustaqil ish yuritishga ruxsat etiladi. Rejali yoki takroriy yo‘riqnoma. Bu yo‘riqnomadan korxonadagi hamma ishchilar (ish staji, kasbi, malakasidan qat’i nazar) korxona kasaba uyushmasi qo‘mitasi bilan kelishilgan bir vaqtda o‘tkaziladi. Rejadan tashqari yo‘riqnoma. Agar mehnatni muhofaza qilish qoidalarida, texnologik jarayonda, uskuna-moslama tuzilishida, ishlatilayotgan xomashyolarda o‘zgarishlar bo‘lsa, ishchilar xavfli ish usullaridan foydalansa, baxtsiz hodisalar yuz bersa, mehnat intizomi va xavfsizlik texnikasi qoidalari buzilsa, avariya sababli baxtsiz hodisa ro‘y bergandan keyin darhol o‘tkaziladi. Kundalik yo‘riqnoma – maxsus ruxsatnoma bilan bajariladigan xavfli ish bajaruvchilarning ish boshlashlaridan oldin o‘tkaziladi. Bu yo‘riqnomaning o‘tkazilganligi haqidagi ma’lumot maxsus-ruxsatnoma qog‘ozida yozib qo‘yiladi. Ma’lumki, ishlab chiqarish korxonalarida texnika xavfsizligi, sanoat sanitariyasi va yong‘in xavfsizligi qoida, norma va yo‘riqnomalarining buzilishi ishlovchilarning jarohatlanishiga, zaharlanishiga yoki kasb kasalliklariga olib keladi. Jumladan, shikastlanish, inson tanasining teri yoki boshqa qismlariga tashqi ta’sirlar: mexanik, kimyoviy, issiqlik va elektr ta’sirida yuzaga keladigan talafotdir. Masalan, urilishi natijasida organizmning lat yeyishi, teri kesilishi, suyak sinishi, terining kuyishi, sovuq urishi, elektr toki urishi va boshqa inson faoliyatining buzilish holatlarini aytish mumkin. Jarohatlanish va baxtsiz hodisa 3 turga bo‘lib baholanadi: 1. Ishlab chiqarishda, ish joyida jarohatlanish. 2. Ish bilan bog‘liq, lekin bevosita ishlab chiqarish bilan bog‘lanmagan. 3. Ishlab chiqarish va ish bilan bog‘lanmagan jarohatlanish.42 44 36 45 05 46 05 36 44 05 Birinchi turdagi jarohatlanishga ishchining ma’muriyat tomonidan buyurilgan ishni bajarish davomida ish joyida oladigan jarohati kiradi. Ikkinchi turdagi jarohatlanishga korxona ma’muriyati topshirig‘i bilan boshqa joylarda ishlarni bajarganda oladigan jarohati kiradi (masalan, ishga borib-kelish vaqtida, xizmat safari vaqtida, boshqa obyektlardagi faoliyatda). Birinchi va ikkinchi turdagi jarohatlanishlarga (baxtsiz hodisalarga) ishab chiqarish bilan bog‘liq bo‘lsa, ma’muriyat javobgar hisoblanadi va jarohatlanish vaqtida yo‘qotilgan ish kunlari uchun haq to‘lanadi. Uchinchi turdagi jarohatlanishga maishiy holatlarda, mast bo‘lishi natijasida, davlat mulkini o‘g‘irlash vaqtida, uy sharoitida vujudga kelgan jarohatlanishlar kiradi. Sanoat sanitariyasi normalarining buzilishi natijasida ish Agar odam tanasida uzoq muddat davomida zaharli moddalar yig‘ilsa, u surunkali zaharlanish deyiladi va u kelajakda kasb kasalliklariga olib keladi. Ishlab chiqarishda yuz beradigan jarohatlanishning, zaharlanishlarning sodir bo‘lishiga (yoki kasb kasalligining kelib chiqishiga) sanoat korxonalarida yo‘l qo‘yilgan tashkiliy va texnik xatolar natijasi deb qaraladi. Shu sababli ishlab chiqarish korxonalarida yuz bergan har qanday baxtsiz hodisalar har tomonlama tekshiriladi va hisobga olinadi. Tekshirish va hisobga olish natijalariga qarab, kelajakda jarohatlanish, kasb kasalligini qaytarilmasligi uchun zarur bo‘lgan chora-tadbirlar ko‘riladi. Baxtsiz hodisaning asoratlarining ketishing ham, kelib chiqishini ham hisobga olib tuzilgan aktlarni 45 yilgacha saqlash tavsiya etiladi. Tekshirishdan so‘ng korxona ma’muriyati yo‘l qo‘yilgan xatolarning qaytarilmasligini ta’minlashga qaratilgan buyruqni e’lon qiladi, baxtsiz hodisaning kelib chiqishida aybdor kishilarning javobgarligi aniqlanadi. Agar baxtsiz hodisa ikki va undan ortiq ishchilar bilan yoki o‘lim bilan tugagan bo‘lsa, u holda maxsus komissiya tomonidan tekshiriladi. Komissiya tarkibiga kasaba uyushmasi texnik nazoratchisi, yuqori tashkilotning vakili, davlat nazorat organlari xodimlari va boshqalar kiradi. 28 202726 272C 4A 24 2D 3627332D 2C 3F2B 1D1F 2905 2D 29 2D 33
Купить
  • Похожие документы

  • Вентиляция в производственном помещении
  • Bakteriologik qurol va undan himoyalanish
  • Hayot xavfsizligini boshqarish
  • Sanitariya-epidemiologik razvedka
  • Ishlab chiqarish muhitida inson omili

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha