Ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалланишлари ва уларнинг юзага келиш сабаблари

Maрузачи: Ш. Нарзиев ТОSШKEНT - 2023ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ЖАРОҲАТЛАНИШ ВА КАСБ КАСАЛЛАНИШЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ 01 0B0C0B0D 0E04 19 1D 19 01 Р е ж а : 1. Ишлаб чиқаришда жароҳатланишлар ва касб касалланишлари. 2. Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва келиб чиқиш сабаблари. 3. Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалланишларининг олдини олиш чора - тадбирлари. 4. Ишловчиларни жароҳатланишлар ва касб касалланишларидан суғурта қилишнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари. 5. Жароҳатланишлар ва касб касалланишлари, уларни текшириш, сабабларини ўрганиш ва кўрсаткичларини таҳлил қилиш. Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар  Ишлаб чиқаришда юз берадиган жароҳатланишлар “Меҳнат муҳофазаси махсус курси” фани ўрганадиган асосий масалалардан биттасидир.  Жароҳат (травма) грекча “ trаumа” – “яра” сўзидан олинган.  Хавфли ишлаб чиқариш омилининг одам организмига таъсири натижасида, яъни ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида, организм тўқималари бир бутунлигининг бузилишига, зарарланишига ва ишлаш фаолиятининг издан чиқишига “жароҳат” деб айтилади.  Содир бўлган ҳодиса эса “жароҳатланиш” ҳодисаси деб аталади.  Жароҳатланишнинг турлари хилма- хилдир: механик (лат ейиш, кесилиш, синиш, чиқиш); кимёвий (кислота ва ишқорлар таъсирида) куйишлар; термик (юқори ҳарорат таъсирида) куйишлар; паст ҳарорат таъсир этиши натижасида совуқ уриши; электр токи таъсиридан куйишлар, ток уриши ва бошқа.  Жароҳатланиш натижасида одам иш қобилиятини вақтинчалик ёки доимий йўқотиши, мумкин. Бунда ишчи умуман иш қобилиятини ёки касбий иш қобилиятини, ёхуд иккаласини ҳам қисман ёки тўла йўқотиши мумкин.  Баъзи ҳолатларда жароҳатланиш натижасида одам ҳалок бўлиши ҳам мумкин.  Меҳнат шароитини яхшилаш, жароҳатланишлар ва касб касалланишларини камайтиришнинг турли йўлларини ва чора- тадбирларини қуйидагича гуруҳлаш мумкин:  ҳуқуқий-меъёрий;  ташкилий;  техник;  тиббий-олдини олиш;  иқтисодий. Лекин бу бўлиниш шартлидир, чунки ишлаб чиқаришда амалга ошириладиган баъзи чора-тадбирлар у ёки бу гуруҳга ҳам тегишли бўлиши мумкин.  Ҳуқуқий-меъёрий чора-тадбирлар қуйидагиларни аниқлайди ва белгилайди :  ишловчиларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини, уларнинг ишлаш ва дам олиш тартибини;  ишлаб чиқариш хоналари ва иш ўринлари ҳавоси таркибидаги зарарли моддаларга чегаравий санитар меъёрларни;  иш ўринларидаги турли нурланишларга чегаравий санитар меъёрларни;  аёллар, ёшлар ва ногиронларнинг меҳнатини муҳофаза қилишни;  жароҳат олганларга ёки соғлиғининг бошқа хил зарарланишига дучор бўлганларга кўрилган зарарни қоплашни, уларнинг пенсия таъминотини;  зарарли меҳнат шароитида ишловчиларга турли енгилликлар, кафолатлар ва қопламалар беришни;  ишловчиларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашни ва бошқаларни.  Ташкилий чора-тадбирлар қуйидагиларни кўзда тутади:  ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат муҳофазасини бошқариш тизимини жорий қилиш;  ишловчиларни ўз вақтида ўқитиш, касбий танлов ўтказиш, билимини текшириш, турли йўриқномалардан ўтказиб туриш;  меҳнат муҳофазаси кабинетларини ва бурчакларини ташкил қилиш;  ишлаб чиқаришдаги ҳамма иш ўринларида меҳнат муҳофазаси қоида ва талабларига амал қилиш устидан уч босқичли назорат тизимини ташкил қилиш;  жароҳатланишлар ва касб касалланишларини бартараф қилган ёки салмоқли даражада камайтиришга эришган корхона, бўлим, жамоанинг илғор тажрибасини ташвиқот ва татбиқ қилиш;  ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ишловчилар соғлиғининг бошқа хил зарарланишини тешириш ва ҳисобга олишни ташкил қилиш;  ишлаб чиқариш хоналарида ва иш ўринларида зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари концентрациялари ва даражалари устидан назоратни ташкил қилиш;  иш ўринларида меҳнат шароити бўйича аттестация ва паспортизация ўтказиш;  иш ўринларида меҳнат шароитини яхшилаш бўйича бошқа турли тадбирлар ишлаб чиқиш ва бошқа.  Техник чора-тадбирлар қуйидагиларни кўзда тутади :  монотон, зарарли ва оғир ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш, автоматлаштирилиш ва роботлаштириш;  машина ва механизмларни, ускуна ва жиҳозларни масофадан туриб бошқаришни жорий қилиш;  хавфсиз техника ва технологияларни ишлаб чиқиш ва амалга татбиқ қилиш;  машина ва механизмларни, қурилмаларни, ускуналарни хавфсизликни таъминлашнинг инженер-техник (тўсиқ, блокировка, сақловчи, сигнал, тормоз ва бошқа) воситалари билан хавфсизликни таъминлаш нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда таъминлаш;  зарарли ишлаб чиқариш омилларини герметизациялаш ва изоляциялаш билан бартараф этиш;  ҳаво муҳити тозалигини, иш ўрни ҳудудида зарарли омиллар ҳосил бўлиши ва тарқалишини, ишлаб чиқаришда талаб қилинадиган ёритилганликни таъминлашни, шовқин ва титраш даражаларини камайтиришни, зарарли нурланишлардан ҳимояланишни; зарарли шароитда ишловчи бошқарувчилар учун изоляцияланган кабиналар яратишнинг техник ечимларини; турли шахсий ва гуруҳий ҳимоя воситаларини лойиҳалашни, ишлаб чиқишни, уларни амалга татбиқ қилишни ва бошқаларни.  Тиббий-олдини олиш тадбирлари қуйидагиларни кўзда тутади :  ишга тушишдан олдин ва иш вақтида даврий равишда тиббий кўриклардан ўтишни (ишдан олдинги ва иш вақтида юзага келиши мумкин бўлган касалланишларни аниқлаш ва олдини олиш мақсадида);  ўта зарарли меҳнат шароитида ишловчиларни даволаш-олдини олиш озиқ-овқати, витамин дори-дармонлари, сут, газли ва тузли сув билан таъминлашни;  ишлаб чиқариш гимнастикаси билан шуғулланишни; олдини олиш ингаляция (намли, туз-ишқорли, мойли, кислородли ва бошқа) курсларини, нафас олиш гимнастикасини;  ультрабинафша ва бактерияларга қарши нурланишни;  умумий, нина-баргли (хвойли), тузли-хвойли ва бошқа турдаги ванна қабул қилишни, массаж олишни ва бошқа.  Иқтисодий чора-тадбирлар қуйидагиларни кўзда тутади :  ишчиларга ўз вақтида маошларини тўлаб туришни таъминлаш;  меҳнат муҳофазаси қоида ва талабларини камчиликсиз бажарадиган жамоаларни ва алоҳида тартибли ишчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш;  меҳнатни муҳофаза қилишга ажратилган маблағ ва воситаларни мақбул равишда тақсимлаш, уларни мақсадли сарфлаш устидан қаттиқ ва узлуксиз назорат ўрнатиш;  меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоида ва талабларини бузган маъмурият ходимларига жарималар солиш;  корхонага бахтсиз ҳодисалар натижасида етказилган моддий зарарни қоплаш ва бошқа. Ишловчиларни жароҳатланишлар ва касб касалланишларидан суғурта қилишнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари.  “ Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун . Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37- 38-сон.  “ Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун . Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, –Т.: 2009 й., 16-сон. Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш.  Ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш Вазирлар Маҳамасининг 1997 йил 6 июндаги 286 – қарори билан тасдиқланган:  “ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАГИ БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИ ВА ХОДИМЛАР САЛОМАТЛИГИНИНГ МЕҲНАТ ВАЗИФАЛАРИНИ БАЖАРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БОШҚА ХИЛ ЗАРАРЛАНИШИНИ ТЕКШИРИШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ ”га асосан олиб борилади.  Ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олишнинг мажбурийлиги "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунида ҳам қўрсатиб ўтилган (4-модда). ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса — ходимнинг иш берувчининг ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда, шу жумладан иш берувчи томонидан берилган транспортда иш жойига келаётган ёки ишдан қайтаётган вақтда меҳнатда майиб бўлишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланишига олиб келган ва ходимни бошқа ишга ўтказиш заруратига, у касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотишига ёхуд вафот этишига сабаб бўлган ҳодиса 1/18/24 12:37 AM 15 Қуйидаги ҳолатларда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар текширилмайди ва ҳисобга олинмайди:  табиий ўлим;  ўзини ўзи ўлдириш;  жабрланувчининг ўз саломатлигига қасддан шикаст этказиши;  жабрланувчининг жиноят содир қилиш чоғида шикастланиши. изоҳ:(суд-тиббий экспертиза хулосаси ёки тергов органларининг маълумотларига кўра) 1/18/24 12:37 AM 16 Jarohatlarning(shikastlanishlarning) tasnifi Keltirib chiqargan i. ch. omili bo’yicha Og’irligi bo’yicha Jarohatlanganlar soni bo’yicha fizik kimyoviy biologik psixofiziologik mikrojarohatlar ish qobiliyatini vaqtincha yo’qotilishi o’limga olib kelgan individual guruhli 1/18/24 12:37 AM 17 Baxtsiz xodisalar ish bilan bog’liq ishlab chiqarishda maishiy ishlab chiqarish bilan bog’liq ishlab chiqarish bilan bog’liq emasBaxtsiz xodisalar tasnifi 1/18/24 12:37 AM 18 ISHLAB CHIQARISHDAGI BAXTSIZ XODISALARNI TAHLIL QILISH USULLARI retrospektiv prognostik koeffitsentlar usuli (statistik) gruhlash monografik topografik iqtisodiy shikastlovchi va zararli ishlab chiqarish omillarini mantiqiy-ehtimoliy baholash 1/18/24 12:37 AM 19  Гуруҳий метод: бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилишнинг бу методи асосан содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни улар расмийлаштирилган ҳужжатлари орқали маълум бир белгиларига асосланиб, яъни масалан: - меҳнат шароитлари, - касблари, - ёшлари, - жинси, - иш стажлари. - жароҳатланиш даражалари, - ва бошқа белгилари бўйича гуруҳланади ва таҳлил қилинади.  Барча материаллар яхшилаб ўрганилади ва тегишли хулоса чиқарилади ҳамда шунга асосланиб жароҳатланишнинг содир бўлиш сабаблари бартараф этилади, яъни маълум ишчилар группасини ўқитиш йўли билан меҳнат муҳофазаси тадбирлари бажарилишини назорат қилиш янада ҳам мустаҳкамланади ва бошқа тадбирлар жорий этилади. Бу методга тегишли материаллар йиғиш учун кўпроқ вақт талаб қилинади.  Монографик метод: бу методда бахтсиз ҳодисалар содир бўлган иш ўринларидаги меҳнат шароити комплекс равишда илмий изланишлар даражасида ўрганилади.  Иш шароити, шахсий ҳимоя воситалари, иш жойи, асбоблар, машиналар, механизмлар, технологик жараёнлар, бирламчи маҳсулотлар, санитария-гигиена шароитлари ва ҳоказолар ўрганилади.  Бу метод натижасида содир бўлган бахтсиз ҳодисаларгина эмас, балки уларни келтириб чиқарган сабаблар ҳам аниқланади ва таҳлил қилинади.  Топографик (график) метод: Бу методда ишлаб чиқариш корхонасининг плани (картаси) олинади ва содир бўлган бахтсиз ҳодисалар юз берган ўрнига қараб шу картага туширилади.  Маълум муддатдан кейин картада бахтсиз ҳодисаларнинг содир бўлиш жойлари тўғрисида маълумотлар юзага чиқади.  Корхонанинг қайси жойида, хонасида, иш ўрнида, қайси фаслда ва қаерда кўпроқ бахтсиз ҳодисалар содир бўлишини шу картадан аниқлаш мумкин.  Статистик метод (кўпинча таққослаш, анализ қилиш методи ҳам дейилади).  Бу метод асосан Н-1 далолатномасида келтирилган маълумотларни таҳлил қилиш ва умумийлаштиришга асосланган.  Бахтсиз ҳодисалар жинсга, ёшга, касбга, стажга, асбоб-ускуналарга, сутка вақти, иш вақти ва бошқа белгиларига қараб таҳлил қилиниши мумкин.  Статистик метод орқали қуйидагилар аниқланади:  жароҳатланишларнинг такрорланиш (частота) коэффициенти — К ч ;  оғирлик коэффициенти — К т ;  иш вақтини йўқотиш қоэффициенти — К п .  Эргономик метод орқали жароҳатланишларнинг сабабларини ўрганишда асосий эътибор “инсон- машина” тизимининг эргономик параметрларига қаратилади.  Иқтисодий метод орқали жароҳатланишларнинг сабабларини ўрганишда эса асосий эътибор иқтисодий омилларга қаратилади: меҳнат ва техника хавфсизлигини таъминлашга сарфланган маблағ, жароҳатланишлар натижасида кўрилган зарар ва бошқа. МЕҲНАТ ШАРОИТИ Муқобил (комфорт) (1-синф) Зарарли (3-синф)Рухсат этилган (2-синф) 1-даражали (3.1) 2-даражали (3.2) 3-даражали (3.3) 4-даражали (3.4) Хавфли (4-синф)ГИГИЕНИК БАҲОЛАШ БЎЙИЧА МЕҲНАТ ШАРОИТИ 1/18/24 12:37 AM 25 Топшириқ: Ишлаб чиқаришда жароҳатланишларни ўрганиш усулларининг кластерини тузинг Назорат саволлари  Меҳнат муҳофазаси бўйича номенклатуравий тадбирларга нималар киради?  Жароҳатланишларнинг олдини олиш бўйича меҳнат муҳофазаси тадбирларига нималар киради?  Касалланишларнинг олдини олиш бўйича меҳнат муҳофазаси тадбирларига нималар киради?  Меҳнат шароитини умумий юксалтириш бўйича тадбирларга нималар киради?  Меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларига нималар киритилмайди?  Меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини маблағ билан таъминлаш тартиби қанақа?  Меҳнатни муҳофаза қилиш жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби қанақа?  Ишловчиларни меҳнат муҳофазаси қоидалари ва талабларига ўқитишнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари нималардан иборат?  “ Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишни ташкил этиш ва билимини текшириш тўғрисида”ги Намунавий низом қачон қабул қилинган?  Меҳна Эътиборингиз учун раҳмат!