Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 10000UZS
Hajmi 552.0KB
Xaridlar 3
Yuklab olingan sana 17 Mart 2024
Kengaytma pptx
Bo'lim Slaydlar
Fan Iqtisodiyot

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Ислом қимматли қоғозлар бозори

Sotib olish
Ислом қимматли қоғозлар 
бозори              Режа :
1.  Ислом тараққиёт банки (ИТБ)
2.  Сукук молиявий инструментларнинг бир тури 
сифатида
3.  Сукук турлари              Ислом  молияси  соҳасининг  салоҳияти 
қуйидаги  бешта  тармоқ  фаолияти  орқали 
баҳоланади:
1.      Ислом банклари 
2.      Такафул (исломий суғурта) 
3.      Бошқа (турли) ислом молия муассасалари 
(инвестиция компаниялари, микромолия 
муассасалари ва ҳ.к.з.) 
4.      Сукук (исломий қимматбаҳо коғозлар) 
5.      Ислом жамғармалари.  /              Ислом  тараққие	�т  банки  (ИТБ)  1973  йил  18  декабрда  Ислом 
Конференцияси  Ташкилотига  (ИКТ)  аъзо  мамлакатлар  молия 
вазирлари  йиғилишида  ташкил  этилган  ва  ўз  фаолиятини  1975 
йил  октябрь  ойида  бошлаган.  ИТБнинг  бош  офиси  Саудия 
Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган. 
ИСЛОМ  ҲАМКОРЛИК  ТАШКИЛОТИ  	
(ИҲТ)  — 
ҳукуматлараро  халқаро 
ташкилот.	
 И слом  	мамлакатлари	 давлат	 ва	 ҳукумат 
бошлиқларининг  1-конференциясида  (1969 
й.,	
 Работ	 ш.,	 Марокаш)	 асос	 солинган.	 
Ў збекистон  Республикаси	
 (1996  й.  дан)  ИКТга  тўлиқ  аъзо 
бўлиб кирган.              Ҳозирги  вақтда  Банк  ўзига  57  аъзо  давлатларни  бирлаштиради. 
Тўланган  акциялар  ҳажми  бўйича  банкнинг  асосий  акциядорлари 
Саудия  Арабистони,  Кувайт,  Ливия,  Туркия,  Бирлашган  Араб 
Амирликлари,  Эрон,  Миср  ва  Қатар  ҳисобланади.  ИТБнинг  низом 
жамғармаси  100  миллиард  ислом  динори  бўлиб,  10  миллион 
акцияга  бўлинади.  Ҳар  бир  акциянинг  номинал  қиймати  10  000 
ислом динорини ташкил қилади.
Ислом  динори  –  ИТБ  фойдаланадиган  ҳисоб  бирлиги;  бир  ислом 
динори  ҲВЖнинг   бир	    қарз  олиш  махсус  ҳуқуқига  ( CDR   -  Special 
Drawing  Rights )  тенг  (ҲВЖ  томонидан  чиқариладиган	
   сунъий 
заҳира ва тўлов воситаси).	
 
1  ислом  динори   =  1  CDR  =  14802,59  сўм  =  1,35  АҚШ  доллари 
(13.09.2022).                Ислом  молия сига  асосланган   муассасаларнинг  анъанавий 
молия   муассасаларидан  асосий  фарқи  шундан  иборатки, 
ислом  молияси   фойда  ва  зарарни  бўлишиш  ҳамда  реал 
активларга  асосланган   молиялаштиришни  ўзида  намоён 
қилади.  Ислом  молияси  орқали  молиялаштириш 
шерикчиликка  асосланади.  Бундай   муассасалар  мижоз 
талаби  бўйича  объектни  қуриб  бериши,   асбоб-ускуналар, 
товар,  хомашёлар  сотиб  олиб  бериши  ёки   уларни   ижарага 
бериши  мумкин.  Молиялаштириш  асосида   савдо  
амалиётлари   ётади.              Сукук  –  (“сакк”нинг  кўплиги,  араб  тилидан  акт, 
ҳужжат,  чек)	
  инвестицион  фаолият  ёки  унинг  активига 
нисбатан эгалик ҳуқуқидаги улушини кўрсатувчи шариат 
тамойилларига  асосланган  эмиссиявий  қимматли  қоғоз 
бўлиб,  турига  кўра  фойда  ва  зарарга  шерикчиликни 
ифодалайди,  қайтарилиши  (тўланиши,  сўндирилиши)  ва 
фойда даражаси лойиҳа хатарига асосланади.
Облигациядан  асосий  фарқи,  облигация  қарз 
муносабатларини  ифодаласа,  сукук  активга  эгаликни 
ифодалайди.              Сукукнинг ўзига хос хусусиятлари :
-  бир  инвестор  кучи  етмайдиган  катта  лойиҳаларни 
молиялаштиришнинг  қулай  усулларидан  бири;
-  инвестицияларни  йўналтириш  ва  ликвидлилиги  сабаб 
зарур  ҳолда  инвестицияни  қайтариб  олиш  учун  қулай 
восита,  шу  орқали  иккиламчи  бозор  ҳам  ривожланади;
-  банклар  ва  ислом  молия  муассасалари  учун  ликвидликни  
бошқаришнинг  яхши  усули;
-  бойликларни  тақсимлашнинг  адолатли  воситаси,  чунки  у 
сармоядорларга  тадбиркорлик  фаолияти  фойдасидан  тенг 
улушда манфаат олиш имконини беради.              сукук қимматли  қоғозлари	  –  ислом 
молиялаштириш  тамойилларига  асосан  чиқарилган, 
мол-мулкка  эгалик  қилиш  ҳуқуқи  ва  мулк  ҳамда 
мулкий  ҳуқуқдан  фойдаланиш  ва  (ёки)  улардан 
фойдаланишдан  олинадиган  даромадлар,  ушбу 
қимматли  қоғозлар  молиялаштирилиши  мақсадида 
чиқарилган  маълум  лойиҳалар  хизматлари  ёки  мол-
мулкига  бўлган  бўлинмас  ҳуқуқни  тасдиқловчи 
эмиссиявий қимматли қоғозлар              C укук  эмиссияси  ва  муомала  даврида  иштирок 
этувчи  муассасалар  таркиби  қуйидагилардан 
иборат:
-   SPV ( эмитент) – сукук чиқарувчи ва бошқарувчи компания;
-  ташаббускор/бенефициар ( SPV  таъсисчиси);
-  шариат кенгаши;
-  
инвестор;
-  
тартибга солувчи идора;
-  
андеррайтер – чиқарилган сукукнинг муайян миқдорини сотиб олиб, кейинчалик 
уни инвесторларга сотиш йўли билан жойлаштириш мажбуриятини оладиган 
кафил;
-  
рейтинг агентлиги;
-  
депозитарий – фонд бозоридаги қимматли қоғозлар (акция, сукук)ни 
жойлаштириш, сақлаш ва ҳисобга олиш,	
 муомала	 ҳаракатларини қайд этиш билан 
боғлиқ ишларни амалга оширувчи;
-  	
савдо ташкилотчис и  (биржалар).              Сукукнинг  бошқа  анъанавий  қимматли  қоғозлардан 
фарқланувчи  хусусиятларидан  бири  SPV	  ва	  шариат 
кенгаши	
  институтларининг  иштирок  этишидир. 
Ушбу  икки  институт  сукук  фаолиятида  муҳим 
аҳамият  касб  этиб,  барча  босқичларда 
мураккабликларни бартараф этишга хизмат қилади.
SPV  (special  purpose  vehicle)	
  –  махсус  мақсадли 
корхона  ёки  ихтисослашган  лойиҳа  компанияси 
бўлиб,  маълум  лойиҳа  ёки  бизнес  режани  амалга 
ошириш ва бошқариш учун ташкил этилган корхона.              Шариат  кенгаши  мустақил  ўзини-ўзи  бошқарувчи 
орган  бўлиб,  чиқарилаётган,  муомалада  бўлган 
исломий  қимматли  қоғозлар  ва  инвестиция 
йўналтирилган  лойиҳанинг  ислом  тамойилларига 
мувофиқлигини назорат қилади ҳамда хулосаларини 
бериб  боради.  Айрим  мамлакатларда  ҳар  бир 
эмитент  ҳузурида  шундай  кенгашни  тузиш 
мажбурий  этиб  белгиланган.  Шариат  кенгаши 
томонидан  маъқуллаган  сукуклар  эмиссиясига 
(чиқарилишига) рухсат этилади.                            Сукукни хатарнинг инвесторларга ўтиш даражасига 
кўра икки турга ажратиш мумкин:

Активларга  асосланган  сукуклар да  сармоядорлар  сукук 
чиқарувчи  эмитент  рискини  қабул  қилиб  олади  ва  улар  рискда 
шерик  ҳисобланади.  Активдан  молиялаштириш  амалга  оширишда 
фойдаланилади. Бу турдаги сукукларга мудораба сукуки, мушорака 
сукуки ва ижара сукукини мисол қилиш мумкин.

Активлар  гарови  билан  таъминланган  сукукларда  инвесторлар 
актив  билан  боғлиқ  хатарни  қабул  қилиб  олади.  Эмитент  фаолияти 
билан  боғлиқ  хатарлар  сармоядор  зиммасига  ўтмайди.  Айнан  шу 
турдаги  сукуклар  активларни  секюритизацияси  учун  (яъни  сукук 
асосида  сармоя  жалб  қилиш)  хизмат  қилади.  Муробаҳа  сукуки, 
салам сукуки ва истисно сукуки унинг таркибига киради.              Сукуклар иккиламчи бозордаги ўрнига кўра икки 
турга бўлинади:
–  иккиламчи бозорда сотиладиган;
–
 иккиламчи бозорда сотилмайдиган.
Муробаҳа  сукуки,  салам  сукуки	
  ва  	истисно 
сукуки	
  жойлаштирилгандан  улар  сўндирилгунга  қадар 
(яъни қайтарилмагунча) эгаси ўзгармайди.
Мудораба  сукуки,  мушорака  сукуки	
  ва	  ижара 
сукуки дан  сармоядор  иккиламчи  бозорга  активлардаги  ўз 
улушларини сотишлари мумкин бўлади.              Му д ораба ва мушорака сукукининг ишлаш 
механизми              Мудораба сукуки
SPV  музориб сифатида, сукук эгалари эса инвестор/роббул 
мол  сифатида  қатнашишади.  Инвестор  лойиҳа 
доирасидаги  активлар  ( SPV  активлари)нинг  эгаси 
ҳисобланади.  Лойиҳа  бошқаруви,  фойда  ва  зарар 
тақсимоти  музораба  келишувининг  тартиб-қоидалари 
асосида амалга оширилади. Сукукда номинал (бошланғич) 
қийматнинг  қайтиши  ва  даврий  фойда  тўланиши 
кафолатланмаган,  балки  лойиҳанинг  истиқболига  боғлиқ 
бўлади,  яъни  риск/хатарга  асосланади.  Келишув  муддати 
якунида  SPV  инвестордан  лойиҳани  ўша  пайтдаги  бозор 
нархида  сотиб  олади  	
ва  бу  нарх  ўзида  сукук 
сўндирилиш/қопланиш қийматини акс эттиради.              Мудораба сукукининг амалга ошириш тартиби

1.  SPV  сукук  чиқаради  ва  сармоядорлар  уни  сотиб  олишади.  Сукук 
орқали  келиб  тушган  маблағ  белгиланган  лойиҳага  киритилади. 
Лойиҳа суммаси тўлалигича сукук орқали қопланади.

2.  Бизнес  лойиҳа  муваффақиятли  амалга  ошган  тақдирда  соф  фойда 
аввалдан  келишилган  нисбатда  тақсимланади  сукук  эгаларига 
даврий  фойдадан  улуш  берилади.  Бунда  ҳар  бир  сармоядор  жами 
улушнинг сукукларига мос равишда ҳиссасини олади. Лойиҳа фойда 
билан чиқмаса сукукдан даврий даромад ҳам шаклланмайди.

3.  Сукук  муддати  якунлангандан  кейин  SPV  сукук  эгаларига 
лойиҳанинг  бозор  қийматини  тўлаб  бериш  билан  сукукларни 
сўндиради (яъни лойиҳани бозор нархида сотиб олади).
Музораба  сукуки  билан  иккиламчи  бозорда  олди-сотди  жараёнларини 
амалга  ошириш  мумкин.  Бунда  инвестор  лойиҳа  активларидаги  ўз 
улуши билан савдо қилган ҳисобланади.              Мушорака сукуки

SPV  ва  инвесторларлар  ўзаро  шерик  сифатида 
иштирок  этади  ҳамда  SPV  активларига  ҳам 
биргаликда  мутаносиб  улушда  эгалик  қиладилар. 
Лойиҳа  бошқаруви,  фойда  ва  зарар  тақсимоти 
мушорака  келишувининг  тартиб-қоидалари 
асосида  амалга  оширилади.  Бошқа  барча 
масалалар  музораба  сукуки  каби  амалга 
оширилади.

Бунда  ҳам  инвестиция  жалб  қилмоқчи  бўлган 
корхона ташаббускор сифатида  SPV  ташкил этади.               Мушорака сукукини амалга ошириш тартиби

1.  SPV  сукук  чиқаради  ва  инвесторлар  уни  сотиб  олади.  Сукук 
орқали  келиб  тушган  маблағ  белгиланган  лойиҳага  киритилади. 
Бунда  SPV  ҳам  ўз  ёнидан  сармоя  қиритади  лойиҳа  суммасининг 
қолган қисми сукук орқали қопланади.

2.  Бизнес  лойиҳа  муваффақиятли  амалга  ошган  тақдирда  соф  фойда 
аввалдан  келишилган  нисбатда  тақсимланади,  сукук  эгаларига 
даврий  фойдадан  улуш  берилади.  Бунда  ҳар  бир  инвестор  жами 
улушнинг сукукларига мос равишда ҳиссасини олади. Лойиҳа фойда 
билан чиқмаса сукукдан даврий даромад ҳам шаклланмайди.

3.  Сукук  муддати  якунлангандан  кейин  SPV  лойиҳанинг  бозор 
қийматини  аниқлайди  ва  сукук  эгаларига  лойиҳадаги  улушларига 
мос  нисбатда  баҳоланган  қийматдан  тўлаб  бериш  билан  сукукларни 
сўндиради  (яъни  лойиҳадаги  улушларини  бозор  нархида  сотиб 
олади).              Сукукларни  даромад  даражасининг  аниқлигига  кўра  2  турга 
ажратилади:
–  даромадларни юқори даражада аниқлик билан тахмин қилиш имконияти 
мавжуд ( ижара сукуки ва муробаҳа сукуклари ) ;
–
 даромад даражаси лойиҳа билан боғлиқ хатарга боғлиқ ( мудораба сукуки, 
мушорака сукуки, салам сукуки ва истисно сукуки ).

Бу ижара ва кечиктирилган тўловларнинг аввалдан белгиланиши ва эмитент 
учун  кредиторлик  қарздорлигини  ифодалаши  билан  изоҳланади. 
Инвесторлар тўлов миқдори ва муддатидан хабардорлиги туфайли уларнинг 
даромад даражаси аниқлиги юқори бўлади.

Сукуклар  учун  даврий  тўлов  (даромад)  даражаси  лойиҳа  истиқболи  билан 
бевосита  боғлиқ  бўлиб,  аввалдан  маълум  бўлмайди.  Лойиҳанинг  риски 
бевосита  сукук  билан  боғлиқ  хатарни  ифодалайди.  Шунга  кўра 
сукукларнинг  даромад  даражаси  фақатгина  рискка  асосланган 
кафолатланмаган таминий кўрсаткичларидан иборат бўлади.              Сўндириш тўлови мавжудлигига кўра 2 
турга ажратиш мумкин:
–  сўндириш учун алоҳида тўлов мавжуд бўлмаган  ( м уробаҳа 
сукуки ) ;
–
 сўндириш учун алоҳида тўлов тўланадиган.
Салам сукукида сўндирилиш қиймати сифатида маҳсулотнинг бозор 
нархи  тушунилиб,  сотувдан  келган  тушум  сукук  эгаларига 
тақсимланади  ҳамда  сукук  сўндирилади.  Сукукларнинг  қолган 
турлари:  мудораба  сукуки,  мушорака  сукуки  ва  ижара  сукукида 
сўндирилиш  муддати  келганида  лойиҳа  ва  активнинг бозор  нархида 
эмитент  томонидан  сотиб  олиниши  унинг  сўндирилишини 
англатади.              Сукукни амалга ошириш схемаси
         Инвесторлар (сукук 
эгалари) Ташаббускор/бенефициар 
( SPV  таъсисчиси)
Лойиҳа компанияси 
( SPV) Лойиҳа пудратчилари 
ва етказиб берувчилар
Операцион 
компания
  Истеъмолчилар              сукук  ижара қимматли  қоғозлари  (сукук 
ал	
 ижара)	  –  муомала  муддати  аввалдан  белгиланиб, 
махсус  молия  компанияси  томонидан  ислом 
молиялаштириш  тамойилларига  асосан  чиқарилган 
қимматли  қоғозлар  бўлиб,  уларнинг  эгалари  ижара 
шартномаси  (молиявий  лизинг)  бўйича  даромад 
олиш ҳуқуқига эга бўлишади;              сукук  иштирок  этиш қимматли  қоғозлари  (сукук  ал 
мудораба/мушарака)  	
–  муомала  муддати  аввалдан 
белгиланиб,  махсус  молия  компанияси  томонидан  ислом 
молиялаштириш  тамойилларига  асосан  жалб  этилган 
маблағлардан  янги  инвестициявий  лойиҳани  ташкил  этиш 
учун  фойдаланиш,  оддий  шерикчилик  шартномаси  ёхуд 
акциядорлик  жамияти  ёки  масъулияти  чекланган 
шерикчилик  ташкилий-ҳуқуқий  шаклидаги  юридик	
 шахсни 
ташкил  этган  ҳолда  мавжуд  инвестициявий  лойиҳани 
ривожлантириш  ёки  тадбиркорлик  фаолиятини 
ривожлантириш мақсадида чиқарилган қимматли қоғозлар;              тўлови  узайтирилган  қайта  сотиб 
олиш қимматли  қоғозлари  (сукук  ал	 муробаҳа)	  – 
муомала  муддати  аввалдан  белгиланиб  махсус 
молия  компанияси  томонидан  ислом 
молиялаштириш  тамойилларига  асосан  чиқарилган 
қимматли  қоғозлар  бўлиб,  бунда  оригинаторга 
тўлови узайтирилган мол-мулк берилади;              Сукук  эмиссия  қилиш  ҳажми  сўнгги  йилларда  тобора  ошиб 
бормоқда. 

 ✅ 2021  йилда  бутун  дунёда  жами  185.4  млр.  АҚШ  доллари 
миқдорида сукук чиқарилди.

 
✅ 2022  йил  1-кварталида  эса  бу  кўрсаткич  51.6  млдр.  АҚШ 
долларига етди.

 
✅ 2022 1- кварталида сукук чиқариш бўйича етакчи мамлакатлар:

 
➖ Саудия Арабистони — 17.9 млрд. доллар;

 
➖ Малайзия — 15.6 млрд. доллар;

 
➖ Индонезия — 5.8 млрд. доллар;

 
➖ Туркия — 4.7 млрд. доллар;

 
➖ БАА — 2.3 млрд. доллар.

Ислом қимматли қоғозлар бозори

Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • O’z Milliy bank amaliyot hisoboti
  • Iqtisodiyot va moliya bo‘limi amaliyot hisoboti amaliyot hisoboti
  • Ipoteka bank amaliyot Mirobod filiali
  • "Trastbank" bitiruv oldi amaliyot
  • Turonbank bitiruv oldi amaliyoti

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2025. Created by Foreach.Soft

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский