Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 18 Январь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Тепловая инженерия

Продавец

Bohodir Jalolov

Иссиқлик электр станциялари

Купить
Иссиқлик электр станциялари РЕЖА: 1. ИЭСларнинг тузилиши 2. ИЭСларнинг ишлаш принципи 3. ИЭСларнинг турлари ва электр жихозлари Иссиқлик конденсацион электр станциялар органик ёқилғи энергиясини аввал механик, сўнгра электр энергиясига айлантириб беради. Замонавий қудратли ИЭС да буғ турбиналари ўрнатилган. Биринчи буғ турбинаси уч фазали электр генераторни айлантириш учун Эльберфельд станциясида 1899 йилда ўрнатилган. Шу даврдан бошлаб электр станцияларида ишлатиладиган қудратли буғ турбиналари ривожланди. Иссиқлик электр станцияларда энергияни қайта ҳосил қилиш схемаси. Замонавий буғ қурилмаларда, ҳарорати 600°С ва босим 30 МПа бўлган буғдан фойдаланилади. Ишчи жисмни, 30-40°С гача совутиш учун совуқ сув қўлланилади. Бу ерда босим ҳам кескин камаяди. а) Ренкин цикли бўйича ишловчи иссиқлик электр станциясининг технологик схемаси; б) Буғ босимли қурилма учун идеал бўлган Ренкин цикли схемаси ; 1-буғ генератори; 2-турбина; 3-электрик генератор; 4-конденсатор; 5-насос; АВС-буғ; СДА-конденсат; АВ-буғ генераторнинг ишчи жисмига иссиқликнинг келтирилиши, ВС-буғ энергиясини турбинанинг механик энергиясига айланиши, СД- буғни конденсаторда совутиш, ДА-конденсатни насос ёрдамида буғ генераторига узатиш. XIX асрда шотланд муҳандиси У. Ренкин томонидан, сув буғи ёрдамида иссиқликни ишга қайта ҳосил бўлиш термодинамик даври тавсия этилди. ИЭС принципиал технологик шакли Ренкин цикли бўйича ишлайдиган буғ қозони-1, турбина-2, электр генератор-3, конденсатор-4 ва насос-5 дан нборат. Станциянинг асосий қисмларидан бири - буғ қозонининг ишини кўриб чиқамиз. Буғ қозони станция эҳтиёжи учун буғ ишлаб чиқаради. Замонавий буғ қозони катта ўлчамли қурилмалардан иборат. Буғ қозони ўтхонасида чангсимон ҳолатга келтирилган кўмир, газ ёки нефт 1500-2000°С ҳароратда пуркалади. Ёқилғини тўлалигича ёниши учун шамолпаррак ёрдамида катта миқдорда қиздирилган ҳаво берилади. Ёқилғи ёниш жараёнида ҳосил бўлган иссиқлик сувни буғ ҳолатигача, керакли ҳарорат ва босимгача ошириб қиздирилади. Ишлатилган иссиқ газлар Конструктив жиҳатдан буғ қозонлари барабанли ва тўғри оқимли бўлади. Барабанли буғ қозонларда темирли барабан 3 мавжуд, унинг пастки қисмида сув ва юқори қисмида буғ жойлашади. Айланиш қувурларидан 2 сув, ўтхона 7 деворларини эгаллаган экран қувирларига 1 ўтади. Экран қувурлари, буғни катта босимда ушлаб туриш учун, темирдан кичик диаметрли қилиб (ички диаметри 32 мм ва ташқи диаметри 40 мм) ясалади. Катта буғ қозонларида ҳар соатда юзлаб тонна сув буғлатилади, шунинг учун уларни қувурларининг умумий узунлиги 50 км гача етади. Қуйидаги расмда иссиқликни ҳосил қилиш ва ундан электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсатилган. Иссиқлик конденсацион электр станцияси технологик жараёнининг схемаси. 1-буғ қозони; 2-ёқилғи узатиш; 3-ҳаво узатиш; 4-таъминот суви; 5-буғ қувури; 6-буғ турбина; 7-тутун газлари; 8-кул ва шлакни чиқариб юбориш; 9-электр генератор; 10-электр энергиясини истеъмолчилари; 11- конденсатор; 12-совутиш сувининг насоси; 13-конденсат насоси; 14-паст босимли иситгичлар; 15-деаэратор; 16-юқори босимли иситгичлар; 17- таъминлаш насоси; 18-иссиқликни иситиш ёки саноат истеъмолчилари. Буғ қозонларини самарадорлигини ошириш учун сув барабанига берилишдан олдин экномайзерда 5, ўтхонага берилаётган ҳаво эса ҳаво қиздиргичда 6 иситилади. Барабандан чиқаётган буғ қозонларда сув ва сув-буғ қоришмаси уларнинг зичликлар ҳисобига табиий айланади. Буғни ҳарорати ва босими ортиши билан сув-буғ зичликлари фарқи камаяди ва айланиши ёмонлашади. Барабанли буғ қозонининг ишлаш схемаси  Тўғри оқими буғ қозонларида барабан йўқ. Сув ва буғ айланиши насослар орқали амалга оширилади. Сув иситгич 3 орқали, қувурларга 1 ўтади ва буғга айланади. Кейин буғқиздиргичга 2 узатилади, сўнгра турбинага берилади. Ҳаво қиздиргичда 4 ҳаво қиздирилади ва ўтхонага берилади. Тўғри оқимли буғ қозонлари сифатли сув таъминотини ростлашни тақозо этади. Бундан ташқари бу турдаги буғ қозонларида ишлатиладиган истеъмол сувининг кимёвий тозалигига жуда юқори талаблар қўйилади. Тўғри оқимли буғ қозонлари кўп тарқалган, чунки улар барабанли қозолардан арзон. Барабанли қозонларда, катта босимларда (20 МПА дан юқори) табиий сув буғининг айланиши бузилади. Буғ қозонга керакли миқдорда ёқилғи ва ҳаво, шунингдек истеъмол суви узатилади. Тўғри оқимли буғ қозонининг ишлаш схемаси Thank you for your attention
Купить
  • Похожие документы

  • Tashqi devor orqali statsionar issiqlik uzatish
  • Буғ ва газ турбиналари
  • Infraqizil isitish - bu binolarni isitishning zamonaviy innovatsion usuli
  • Isitish tizimlari
  • Issiqliк tа'minоti tizimining turlаri. Suvli tizimlаrning tuzilishi vа tаshkil etish prinsiplаri

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha