Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 16 Май 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Jahon media va axborot makonida raqobat muhiti

Купить
Jahon media va axborot makonida raqobat muhiti Mavzu rejasi : • 1. Bosma va ommaviy axborot vositalari: Gazeta, jurnal, radio, televideniya va internet jurnalistikasida o‘zaro raqobat muhiti. • 2. Aholining axborotga bo‘lgan extiyoji. Davlat va xususiy bosma nashr va ommaviy axborot vositalarida raqobat muxiti. • 3. Matbuotda so‘z va axborot olish erkinligi , Matbuot va ommaviy nashrlarda raqobat. Bloger va vaynerda kasbiy etiket. • 4. Axborot daromad manbaiga aylanishi. Axborotning inson ongiga ta’sir muammolari. Kasb etikasi. МАТБУОТ МАТБУОТ — барча босма маҳсулотлар мажмуи; тор маънода даврий нашрлар, асосан, газета ва журналларни ифодалайди(синоними — пресса). Матбуот ижтимоий онгнинг ўткир ва таъсирчан воситаси сифатида кишилик жамиятига доимий ва фаол таъсир кўрсатади, жамоатчилик фикрини шакллантиради, омма онгига муайян қарашларни сингдиришда қудратли ғоявий омил ҳисобланади. Матбуот жамият ҳаётини турли (ижтимоийсиёсий, иқтисодий-и. ч., илмийтехникавий ва б.) йўналишларда ёритади. • Матбуот 15-а. нинг ўрталарида Европада таркиб топган, қарийб 5 а. мобайнида (оммавий ахборот воситаларининг бошқа турлари — радиоэшиттириш ва телевидение пайдо бўлгунига қадар) кишилараро оммавий мулоқотнинг, билим ва ғоялар тарқатишнинг асосий воситаси саналган. Дастлабки босма нашрлар китоб, рисола ва варақалардан иборат бўлган, 17-а. нинг бошларида газ. лар, кейинроқ эса жур. лар ташкил топди; 19-а. нинг ўрталарида матбуот агентликлари вужудга кела бошлади (қ. Информацией агентлик). 20-а. да оммавий ахборотнинг радиоэшиттириш ва телевидение сингари турларининг пайдо бўлиши ва тараққий қилишига қарамай, Матбуот ҳамон кишилик жамиятидаги ўз ўрни ва мавқеини то-бора кенгайтириб бораяпти, ижтимоийсиёсий ҳаёт ва фаолиятнинг ҳамма томонларига доимий ва самарали таъсир кўрсатаяпти. Бутун дун Тарихий ривожланиш жараёнида Матбуотнинг хусусий шахслар, ижтимоий гуруҳлар (сиёсий оқимлар, партиялар, касаба уюшмалари, маданий-маъмурий ташкилотлар ва б.), ҳиссадорлик жамиятлари, ҳукумат муассасалари ва б. томонидан таъсис этилган ва уларнинг мақсадларига хизмат қилган қатор турлари вужудга кедди. Матбуот қарор топган дастлабки пайтларда Европада черков диний мафкурани тарғиб қилишда босма китоблардан, варақалардан кенг фойдаланди. Жамият маънавий ҳаётига черков таъсирининг тобора чекланиши заминида дунёвий Матбуот таркиб топди ва кенг ривожлана бошлади. Илғор ижтимоий тузум, демократик тартиблар ўрнатиш учун курашда тараққий-парвар Матбуотнинг хизмати катта бўлди. Узбекистонда Матбуот 19-а. нинг 2-ярмида таркиб топди. Тошкентда 1870 й. да ўлкадаги мустамлакачи ҳукмронлар ташкил этган «Туркестанские ведомости» ва «Туркистон вилоятининг газети» Марказий Осиёдаги Матбуотнинг илк намуналари ҳисобланади. Туркистонда дастлабки тараққийпарвар миллий газ. лар 1905—07 й. лардан фаолият кўрсата бошлади («Тараққий», «Хуршид», «Шуҳрат» ва б.). Уларнинг йўлини 20-а. нинг 2-ўн йиллигида чоп этилган «Садои Туркистон», «Садои Фарғона», «Нажот» газ. лари, «Ойина» жур. давом эттирди. Миллий нашрлар Туркистонни саводли, маърифатли, тараққиётга эришган, обод, мустақил диёрга айлантириш ғояларини тарғиб қилдилар. Ўзбекистон Республикасининг «Ноширлик фаолияти тўғрисида» (1996 й. 30 авг.), «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» (1997 й. 26 дек.), «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида» (1997 й. 24 апр.), «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида» (1997 й. 24 апр.) қонунлари қабул қилиниши Ўзбекистон Матбуоти тараққиётида муҳим роль ўйнади. «Тараққий» газ. нинг 1сони чиққан 27 июнь (1906) санаси Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланиб келади (1993 й. дан). Ўзбекистон Матбуот маҳсулотлари (босма нашрлар) даврий ва даврий бўлмаган нашрларга бўлинади. Даврий нашрлар га газ., жур., журнал типидаги нашрлар (бюллетенлар, илмий ахборотлар ва б.); даврий бўлмаган нашрларга китоб, рисола, босма фафик маҳсулотлар ва ш. к. киради. Булар ҳам, ўз навбатида, бир қанча турларга — умумсиёсий ва ихтисослашган; муассислигига кўра — ҳукумат идоралари, халқ ҳаракатлари, партиялар, уюшмалар, жам-ғармалар. тижорат, диний ташкилотлар ва б. нинг газеталари; ҳудудий йуналишга қараб — марказий (мамлакат миқёсида), вилоят, шаҳар, туман, қуйи Матбуот органлари (қ. Куп тиражли газета) бўлади. Бозор иктисодиёти шароитида рекламатижорат, хусусий газ. лар юзага келди (яна қ. Газета). E’tiboringiz uchun rahmat
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha