Капитал қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ   ТОШКЕНТ
АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ “ИҚТИСОДИЁТ ВА
КЎЧМАС МУЛКНИ БОШҚАРИШ” КАФЕДРАСИ
 
 
 
 
 
 
КУРС ИШИ
 
МАВЗУ:  
 
Капитал қурилишда танлов савдоларини
ташкил этиш
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  Мундарижа 
Кириш 
  I БОБ. КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА ТАНЛОВ САВДОЛАРИНИ ТАШКИЛ 
ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ 
1.1.   Капитал   қурилишни   ривожлантиришда   иқтисодий   ислоҳатлар   ва
таркибий ўзгаришлар 
1.2. Капитал қурилишда танлов савдолари ва уларнинг аҳамияти 
1.3. Танлов савдолари турлари ва улар иштирокчилари 
1.4.   Капитал   қурилишда   танлов   савдоларини   ташкил   этиш   ва   тартибга
солиш 
 
II   БОБ.   “159-ҚУРИЛИШ   ТРЕСТИ”   ОЧИҚ   АКЦИОНЕРЛИК
ЖАМИЯТИНИНГ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛИ 
2.1.   “159-   ҚУРИЛИШ   ТРЕСТИ”   ОАЖ   нинг   асосий   техник   –   иқтисодий
кўрсаткичлари 
2.2. “159- ҚУРИЛИШ ТРЕСТИ” ОАЖ нинг актив ва пассиви таҳлили 2.3. 
Корхонадаги асосий воситаларнинг холати ва уларни самарали бошқариш 
тахлили 
 
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар 
 
 
 
 
 
 
  Кириш 
 
Мамлкатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатлар 
натижасида маъмурий - буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдан 
ижтимоий йўналтирилган юозор иқтисодиётига ўтиш соҳасида қатор 
ижобий ўзгаришларга эришилди. Бу энг аввало, кўп укладли иқтисодиёт ва 
мулкдорлар синфининг шаклланганлигида, макроиқтисодий 
барқарорликнинг таъминланганлигида ва шу асосда барқарор иқтисодий 
ўсиш учун мустаҳкам замин тайёрланганлигида намоён бўлмоқда. 
Мавзунинг   долзарблиги.   Ҳамма   соҳада   бўлгани   каби   қурилиш
соҳасида   ҳам   иқтисодий   ислоҳатлар   бозор   муносабатларини
шакллантирувчи   шароитларни   яратиш,   мавжудларини   такомиллаштириш
асосида   амалга   оширилмоқда.   Ўтган   мустақиллик   йилларида   улкан
ўзгаришлар   ва   ютуқларга   эришилди.   Буни   биргина   2007   йилда   иқтисодий-
ижтимоий   ривожланишида   ҳам   кўриш   мумкин.   2008   йил   якунлари   бўйича
республика   ялпи   ички   маҳсулоти   9   фоизга,   саноат   маҳсулоти   ишлаб
чиқариш   ҳажми   12,7   фоизга,   қишлоқ   хўжалиги   маҳсулоти   етиштириш
ҳажми 4,5 фоизга,   қурилиш ишлари  ҳажми  8,3 фоизга,   хизматлар ҳажми
21,3 фоизга ўсди. Давлат бюджети профицит билан ижро этилди, инфлация
даражаси прогноз кўрсаткичдан ортиқ бўлмади. 1
 
Тугалланган   2008   йилда   қурилиш   тармоғида   бошқа   тармоқларга
нисбатан   ўсиш   сезиларли   даражада   юқори.   Ўзбекистонда   қурилиш
ишларининг   муваффақиятли   ривожланиши   тармоқдаги   таркибий
ўзгаришлар   ва   иқтисодий   ислоҳатлар   билан   чамбарчас   боғлиқ.   Бу   эса
тармоқни   янада   ривожлантиришнинг   янги   йўналишларини   ишлаб   чиқишда
иқтисодий   ислоҳатлар   ва   таркибий   ўзгаришлардани   бири   бу   танлов
савдоларидир. Танлов савдаолари қурилиш-монтаж ишларининг таннархини
пасайтиришга,   сифатли   ва   ўз   вақтида   бажарлишиги   бевосита   таъсир
кўрсатади. Бу эса қурилиш корхонасининг танлов савдоларида иштироки ва
хўжалик фаолиятини чуқур тадқиқ этишни талаб этади. 
Курс ишининг мақсади . Тадқиқот ишидан мақсад-“192-ХКМК” 
масъулияти чекланган жамияти мисолида капитал қурилиш танлов 
савдоларини ташкил этиш ва қурилиш корхоналарининг иштирокини 
таҳлил қилиш натижасида танлов савдоларининг самарадорлигини ошириш 
ва бозор талабларига мослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан 
иборат. 
Курс   ишининг   вазифалари .   Тадқиқот   ишининг   бош   мақсадидан
келиб чиқиб, қуйидагилар Курс ишининг вазифалари сифатида белгиланди: 
- капитал қурилишни ривожлантиришда иқтисодий ислоҳатлар ва
таркибий ўзгаришларни ёритиб бериш; 
- капитал   қурилишда   танлов   савдолари   ва   уларнинг   аҳамияти
ўрганиш; 
1   И.А.Каримов   “Жаҳон   молиявий-иқтисодий   инқирози,   Ўзбекистон   шароитида   уни
бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” Т.: Ўзбекистон 2009й.     - танлов   савдолари   турлари   ёритиб   бериш   ва   улар
иштирокчиларини ўрганиш; 
- капитал   қурилишда   танлов   савдоларини   ташкил   этиш   ва
тартибга солишни асослаб бериш; 
- “159-трест”   ОАЖнинг   асосий   техник   –   иқтисодий
кўрсаткичларини ўрганиш; 
- “159- ОАЖ” ОАЖ нинг актив ва пассиви таҳлил қилиш; 
- “159-   тресс”   ОАЖнинг   иқтисодий   салоҳияти   ва   самарадорлик
кўрсаткичлари таҳлил қилиш; 
- “159- тресс” ОАЖнинг қурилиш фаолияти ва тажрибаси таҳлил
қилиш. 
Курс   иши   предмети.   Бозор   иқтисодиёти   шароитида   қурилиш
корхоналарининг   тендер   савдоларида   иштирок   этишини   таҳлил   қилиш
натижасида   қурилиш-   монтаж   ишларининг   таннархини   пасайтириш   ва
сифатини ошириш йўлларини ишлаб чиқишга қаратилган. 
Курс иши объекти   “159- тресс” очик турдаги акционерлик жамияти
қурилиш-монтаж фаолияти ва танлов савдоларида иштирокининг ўзига хос
ютуқлари ҳамда камчиликларини таҳлил қилишдан иборат. 
Тадқиқотнинг   методологик   ва   назарий   асоси   бўлиб,   Ўзбекистон
Республикаси   Президенти   И.А.   Каримовнинг   асарлари   ва   фармонлари,
Ўзбекистон   Республикаси   Қонунлари,   Вазирлар   Маҳкамаси,   Давлат
архитектура ва қурилиш қўмитаси қарор ва меъёрий ҳужжатлари, ватанимиз
ҳамда   хорижий   олимларнинг   илмий   ишлари,   шунингдек,   қурилиш
иқтисодиёти оид чоп этилган иқтисодий адабиётлар ташкил этади. 
Тадқиқот услуби . Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган
ижтимоий-иқтисодий   тараққиётнинг   миллий   моделидан   келиб   чиқиб,
тизимли   таҳлил,   ўзаро   таққослаш   ва   математик   статистикани   қўллашга
асосланади. 
Курс   ишининг   амалий   аҳамияти   шундаки,   Курс   ишининг
умумлаштирилган   назарий   хулосалар   ва   амалий   тавсиялар,   капитал
қурилишда   танлов   савдоларининг   таҳлили   муаммони   чуқур   ўрганишга
бағишланган   бўлиб,   улардан   келажакда   амалга   ошириладиган
илмийтадқиқот ишларида кенг фойдаланиш мумкин. Курс ишининг назарий
хулосалари   ва   амалий   натижаларидан   қурилиш   корхоналарининг   тендер
савдоларида   иштирокини   такомиллаштириш   йўлларини   ишлаб   чиқишда
фойдаланиш мумкин. 
Курс   ишининг   таркибий   тузилиши.   Курс   иши   кириш   икки   боб,
хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат 
 
 
  I   БОБ.   БОЗОР   ИҚТИСОДИЁТИ   ШАРОИТИДА   КАПИТАЛ
ҚУРИЛИШДА   ТАНЛОВ   САВДОЛАРИНИ   ТАШКИЛ   ЭТИШ   ВА
УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
1.1. Капитал қурилишни ривожлантиришда иқтисодий ислоҳатлар ва
таркибий ўзгаришлар 
 
Бозор   иқтисодиётининг   барпо   этилиши   ва   фаолият   кўрсатиши
маълум  бир   тамойилларга   риоя  қилган  ҳолда   амалга   оширилади.   Уларнинг
мазмунини   баён   қилишдан   аввал   айтиш   керакки,   бозор   иқтисодиётининг
таркибида   фақат   ишлаб   чиқарувчи   (сотувчи)   истеъмолчи   (ҳаридор)   билан
учрашадиган   товар   ва   хизматлар   бозори   эмас,   балки   молиявий   ресурслар
(капитал)   бозори   ва   бошқалар   ҳам   амал   қилади.   Бу   бозорларнинг   барчаси
бир-бирини   тўлдириб,   ягона   бозор   иқтисодиёти   механизмини   ташкил
қилади. Бу механизмнинг характерли белгилар қуйидагилардан иборат: 
• маҳсулот   (юмушлар,   хизматлар)   ишлаб   чиқарувчилар
билан истеъмолчилар ўртасида алоқанинг эркинлиги; 
• ҳамкорларни танлаш эркинлиги; 
• бозор иштирокчилар ўртасидаги рақобат. 
Машҳур   иқтисодчи   олим   Леонтьевнинг   фикрича,   бозор   механизми
рақобатга   асосланади,   аммо   давлатнинг   қатъий   назорати   остида,   миллий
даромаднинг   катта   қисмини   ўз   ичига   олувчи   ижтимоий   хизматлар
тизимлари   билан   боғлиқликда   фаолият   кўрсатади.   У   кескин   марказлашган
режалаштириш   ўрнига   индикатив   йўналтирувчи   режалаштиришни   кўзда
тутади. Бошқача қилиб айтганда, бозор механизмини ҳам бошқа ҳар қандай
механизм каби тегишли равишда бошқариш ва тартибга солиб туриш керак
бўлади. 
Ўзбекистон   иқтисодиётини   бозор   муносабатларига   ўтказиш   фақат
ишлаб   чиқилган   модел   асосидагина   эмас,   балки   жаҳон   фани   ва
амалиётининг   ютуқлари   ва   тавсияларини   ҳисобга   олган   ҳолда   амалга
оширилмоқда.   Давлат   аввалбошдан   тармоқлар   иқтисодиётида   ҳам,   бутун
миллий   иқтисодиётда   ҳам   бош   ислоҳотчи   бўлди.   Бугунги   кунда
республикамизда   монополияга   қарши   қўмита   ишлаб   турибди,   бизнес   ва
тадбиркорлик   институтлари   ташкил   қилинан,   кўпчилик   вазирлик   ва
маҳкамалар   -   эскирган   асосий   давлат   бошқарув   органлари   тугатилган,
иқтисодиёт   мафкурадан   ажратилган,   мулкчилар   синфи   шаклланиб
бормоқда.   Давлат   иқтисодий   фаолият   эркинлигини,   истеъмолчининг
ҳуқуқлари   устиворлигини   ҳам,   тенгликни   ҳам,   барча   мулкчилик
шаклларининг   муҳофаза   қилинишини   ҳам   кафолатлайди.   Бўларнинг
барчаси,   яъни   мамлакатнинг   бозор   муносабатларига   йўналганлиги,
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида мустаҳкамланган. 
Бозор   иқтисодиётининг   асосий   тамойилларига   келсак,   Ўзбекистонга
нисбатан   улар,   биринчидан,   дастлаб   мамлакат   президенти   И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган, иккинчидан, - улар миллий иқтисодиётни бозо
муносабатларига ўтказишнинг ўз модели асосига қўйилган 
 
 
Бу тамойиллар қуйидагилардан иборат: 
• иқтисодиётнинг сиёсатдан озодлиги; 
• қонунларнинг   устиворлиги   ва   уларнинг   барча   бошқарув
поғонларида мажбурий бажарилиши; 
• давлат   -   барча   ижтимоий-иқтисодий   ўзгаришларда   бош
ислоҳотчи; 
• меҳнаткашларнинг,   айниқса   кам   таъминланган
оилаларнинг манфаатларини кучли ижтимоий ҳимоялаш; 
• бозорга ва бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш. 
Қурилиш,   миллий   иқтисодиётнинг   ўзвий   бир   қисми   сифатида   бу
тамойиллардан   алоҳида   фаолият   кўрсата   олмайди.   Бундан   ташқари,
қурилиш бу тамойилларга мосланиши, уларнинг асосида ҳамда тармоқнинг
хусусиятларини   ҳисобга   олган   ҳолда   бозор   муносабатларига   ўтиш
жараёнининг   тезлашишга   имкон   яратиши   лозим.   Уларнинг   ичида   энг
муҳими қуйидагилардир: 
1. Нарх белгилашнинг бозор шакллари тамойиллари 
Бугунги кунда нарх белгилашнинг икки шакли бор бўлиб, улар эркин
нархлар   ва   давлат   томонидан   бошқариладиган   нархлардир.   Бу   иккала
нархлар   ҳам   мамлакатда   амал   қилаётган   нарх   белгилаш   сиёсатига
бўйсунади.   Бугунги   кунда   давлатимиз   эркин   нарх   белгилаш   чегараларини
имкон   қадар   кенгроқ   очишга,   яъни   нархларни   эркинлаштиришга
интилмоқда,   бу   эса   бозор   иқтисодиёти   механизмига   зид   келмайди.   Нарх
белгилашдаги   “эркинлик   чегараларининг”   асосий   омилларини   қуйидагича
тасвирлаш мумкин: 
2. Тадбиркорлик фаолиятини эркинлаштириш 
Бу   тамойилни   амалга   ошириш   ҳар   қандай   жисмоний   ва   ҳуқуқий
шахсга   амалдаги   қонунчиликда   ман   этилмаган   исталган   турдаги   фаолият
тури   билан   шуғулланишга   имкон   беради.   Ўзбекистонда   бу   бир   қатор
қонунлар,   Президент   фармонлари   ҳамда   ҳукумат   қарорлари   билан
мустаҳкамланган. 
Аммо   бу   тамойил   қурилиш   соҳасида   бошқа   тармоқларга   қараганда
ҳали   анча   суст   ривожланган,   чунки   пудрат   ишларининг   амалдаги   бозори
шаклланмаган,   пудратчи   ташкилотлар   буюртмачиларнинг   маблағларига
сурункали   равишда   боғлиқ,   шунингдек,   улар   хусусий   айланма   маблағлар
билан   етарли   таъминланмаган,   инвестиция   жараёни   иштироқчилари
ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш жуда мураккаб, қурилиш
маҳсулотининг “сотувчиси” ва “ҳаридори” ҳали аниқ шаклланиб улгурмаган
ва   ҳоказо.   Шунингдек,   давлат   қурилиш   комплексини   аввалги   вазирликлар
асоратидан   чиқаришга   барча   чоралар   билан   интилаётганлигига   қарамай, қурилишда бу тамойилни ривожлантиришга хусусий қурилиш фирмаларини
ташкил   қилиш   жараёнининг   жуда   секин   кетаётганлиги   ҳам   ҳалақит
бермоқда. 
3. Турли   мулкчилик   шаклларининг,   кўпроқ   хусусий   мулкнинг
мавжудлиги. 
Бу   тамойил   аввалги   тамойиллар   билан   ўзвий   боғлиқ   бўлиб,   гўёки
улардан   келиб   чиқади.   Бугунги   кунда,   иқтисодиёт   кўп   укладли   режимда
фаолият  кўрсатаётган  бир пайтда, ушбу тамойилни амалда рўёбга чиқариш
учун барча керакли шарт-шароитлар юзага келтирилди. Аввало, бу ерда гап
содиқ   қурилиш   вазирликлари   ва   маҳкамаларини   давлат   тасарруфидан
чиқариш   ва   хусусийлаштириш   ҳамда   тугатиш   ҳақида   боради.   Бу   қурилиш
индустрияси   таркибида   турли   мулкчилик   шаклларидаги   корхона   ва
ташкилотларни ташкил қилишга имкон беради. 
Шунга қарамай, бу жараён ҳам аввалгиси каби, тадбиркорлик билан
боғлиқ   бўлиб,   нуфўзи   ҳозирча   унчалик   юқори   бўлмаганлиги,   қурлииш
фаолиятининг   жозибадор   эмаслиги   сабабли   ҳали   фаоллашмади.   Шунинг
учун   инвесторлар   ҳозирча   хусусий   қурилиш   фирмалардан   кўра   кўпроқ
хусусий   дўконлар,   офис   бинолари   ташкил   қилишга,   ҳаридоргир
товарларнинг   олди-сотдиси   билан   шуғулланишга   ҳаракат   қилмоқдалар.
Шунингдек,   ишга   “эски   одат”   қурилишнинг   давлат   томонидан
бошқарилишини   афзал   кўриш   ҳам   ҳалақит   бермоқда.   Аммо   бу   тенденция
бозор   қонунлари   ва   бозор   муносабатлари   таъсирида   аста-секин   йўқолиб
бормоқда. 
4. Монополиядан   чиқариш   ва   ихчам   қурилиш   тузилмаларини
ташкил қилиш. 
Сўнгги пайтларгача саноат, қишлоқ хўжалиги, йўл, фуқаро ва уй-жой
қурилиши билан шуғулланувчи қурилиш вазирликлари монопол мавқега эга
эдилар.   Амалиётдан   маълум   бўлишича,   монополизм   бозор   муносабатлари
ривожланишининг   дастлабки   босқичлари   учун   мақбўл   бўлиши   мумкин,
аммо   кейинчалик   унинг   ҳукмронлиги   турғунликни   вужудга   келтириб,
рақобатга тўсқинлик қила бошлайди. Шунинг учун монополизм билан бозор
иқтисодиётининг   муҳим   белгиси   бўлган   рақобат   бир   жойда   мавжуд   бўла
олмайди. 
5. Ички ва ташқи бозорларнинг очиқлиги 
Бу   тамойил   саноат   корхоналари,   савдо   соҳаси,   қишлоқ   хўжалигига
кўпроқ   хос   бўлиб,   афсуски,   қурилиш   ишлаб   чиқаришига   камроқ   даражада
тааллуқлидир.   Аммо   бу   қурилиш   фақат   ички   эҳтиёжлар   доирасида   қолиб
кетиб,   ташқи   бозор   учун   ёпиқдир,   деган   фикрни   билдирмайди.   Ваҳоланки,
мамлакатимизнинг   пудрат   ташкилотлари   чет   эллардаги   инвестиция-
қурилиш   жараёнида   камроқ   иштироқ   этадилар,   хорижий   ташкилотлар   эса
бизнинг   қурилиш   жараёнимизда   фаол   қатнашмоқдалар.   Шунинг   учун
дунёнинг   кўпгина   мамлакатларига   хос   бўлган   бозорнинг   очиқлиги
мамлакатимиздаги   қурилиш   корхона   ва   ташкилотларини   фақат   ички
бозорда   эмас,   балки   чет   элларда   ҳам   муносиб   ўрин   эгаллашга   мажбур қилиши   керак.   Тўғри,   бу   анчагина   мураккаб,   фақат   етарли   миқдордаги
ресурсларни   эмас.   балки   маълум   даражада   ташаббускорлик   ва   ҳатто
ватанпарварликни, фидойиликни талаб қилувчи вазифа, аммо уни бажариш
мумкин. 
6. Инвестиция-қурилиш фаолияти қатнашчилари ўртасидаги ўзаро
муносабатларнинг   шартномавий   шаклларини   ривожлантириш   ва
объектларни асосан “қулф-калит” қилиб топшириш шартларига ўтиш. 
Бу   тамойил   -   қурилиш   мажмуасининг   бозор   муносабатларига
ўтишининг ҳақиқий асосидир. Афсуски, бугунги кунда шундай вазият юзага
келдики,   маъмурий-буйруқбозлик   тизими   ўтмишда   қолди,   аммо   ўзаро
муносабатларнинг бозор шакли ҳали тўлиқ рўёбга чиқмади. 
Аммо бу вазият  бирор  ўзгариш юз беришини кутиб ўтиришга  сабаб
бўла   олмайди.   қурилиш   ташкилотлари   “юқоридан”   буйруқ   кутиб   ўтирмай,
бозор   иқтисодиёти   тамойилларини,   шартномавий   муносабатларни
ривожлантиришлари,   объектларни   “қулф-калит”   қилиб   топширишга
ўтишлари   лозим,   бу   эса   қурилиш   маҳсулоти   учун   “сотувчи”   ва   “ҳаридор”
тушунчаларини вужудга келтиради. 
7. Қурилиш   ташкилотининг   қурилиш-хўжалик   фаолиятининг
бутун жараёнини мулк эгаси сифатида тартибга солишдаги мутлақ ҳуқуқи. 
Бу   тамойил   тўлиқ   амалга   ошиши   учун   қурилиш   ташкилотлари
биринчидан буюртмачиларнинг маблағларига  боғлиқ бўлмасликлари керак,
иккинчидан,   истиқболли   қурилиш   дастурига   эга   бўлишлари   лозим,
учинчидан   эса,   ўз   ишлаб   чиқариш   имкониятларидан   тўлиқ   фойдаланишни
ўрганишлари ва иш вақтининг ҳам, моддий ресурсларнинг ҳам беҳуда исроф
қилинишига   йўл   қўймасликлари   зарур.   Амалиётдан   кўриниб   турибдики,
бирор   корхона,   шу   жумладан   қурилиш   ташкилоти   ресурслардан   тежамли
фойдаланса,   камроқ   ҳаражатлар   билан   кўпроқ   натижаларга   эришса,   фақат
шундагина мулкка эгалки ҳисси пайдо бўлади. Яъни мулк эгаси - бу ҳамма
жойда ва ҳамма нарсада самарадорликка интилувчи (жисмоний ва ҳуқуқий)
шахсдир. 
Шунинг   учун   ушбу   тамойилнинг   амалга   оширилиши,   ишнинг
моддий   жиҳатидан   ташқари,   яна   аҳлоқий   масалаларга,   жамият   олдидаги
бурча ва масъулиятини тўғри тушуниш ҳиссиётига асосланади. 
Мулк   эгаси   -   бу   боши   оққан   томонга   қараб   юрадиган,   бор-будини
исроф   қилиб   юборадиган   кимса   эмас,   балки   мол-мулкини   оқилона   ва
самарали сарфлайдиган кишидир. Бу гап қурилиш индустриясининг корхона
ва   ташкилотларига   ҳам   тааллуқли.   қурилиш   ташкилоти   ўз   мол-мулкига
қанчалик яхши ва масъулият билан қараса, унда мулк эгасининг ҳуқуқлари
шу қадар юқори бўлади. 
Биз   бозор   иқтисодиёти   шароитида   қурилиш   фаолиятининг   биз   энг
муҳим   деб   топган   еттита   тамойилинигина   кўриб   чиқдик.   Аммо   қурилиш
мажмуасини   бозор   тизимига   ўтказиш   учун   бошқа   бозор   тамойиллари   ва
шарт-шароитлари ҳам керак бўлиб, уларсиз моддий ишлаб чиқариш тармоғи
сифатида   фақат   қурилиш   эмас,   ҳатто   бутун   иқтисодиёт   ҳам   бозор иқтисодиёти   деган   номга   лойиқ   бўла   олмаслиги   мумкин.   Қуйидагилар
шулар жумласидандир: 
• пул-кредит   тизимини   ташкил   қилиш   ва   унинг,   шу   жумладан
конвертланувчи валютанинг барқарор фаолият кўрсатишини йўлга қўйиш. 
• молиявий   ташкилотлар,   биржалар,   суғурта   компаниялари,
аудиторлик   ва   консалтинг   муассасалари,   телекоммуникациялар   тармоғи   ва
ҳоказоларни ўз ичига олувчи бозор инфратузилмасининг мавжудлиги; 
• бозор   шароитларида   ишлай   олувчи   кадрларни   тайёрлаш   ва
қайти ижтёрлаш бўйича ишончли тармоқнинг мавжуд бўлиши; 
• меъёрий-услубий   ва   маълумот   материалларини   тайёрлаш   ва
қурилиш ишлаб чиқаришини улар билан таъминлаш; 
• оқилона   (мақбул)   солиқ   тизимининг   мавжудлиги;     талаб
даражасидаги   ҳуқуқий   таъминотнинг   мавжудлиги;     нархни   шакллантириш
тизимини яхшилаш. 
Табиийки, қурилиш мажмуасининг бозор муносабатларига ўтишдаги
асосий тамойиллари ҳам, қўшимча тамойиллари ҳам қурилиш амалиётининг
бой   ҳаётий   тажрибасининг   ўрнини   боса   олмайди.   Назариянинг   амалиётдан
фарқи   ҳам,   бугуннинг   эртадан   фарқи   ҳам   аслида   шудир.   Аммо   бу
тамойиллардан   биргаликда   фойдаланиш   ва,   янада   муҳимроғи,   уларни   давр
талабидан, ҳаёт талабидан келиб чиққан ҳолда бойитиш, тўлдириш қурилиш
мажмуасининг   бозор   муносабатларига   ўтказилишини   тезлаштиради   ва   шу
йўл билан бутун миллий иқтисодиётнинг ривожланишини таъминлайди. 
Кўриб   чиқилган   масалалар   қурилиш   иқтисодиётини
ислоҳотлаштириш   бутун   миллий   иқтисодиёт   нуқтаи   назаридан   қарагандан
мажбурий чора эмас, балки объектив зарурат ва ҳатто давр талабидир, деган
хулоса   чиқаришга   имкон   беради.   Иқтисодиётнинг   у   ёки   бу   тармоғи
“оқсаётган” бўлса, хўжаликни бошқаришда бозорга хос бўлмаган усулларни
қўллаётган   бўлса,   бундай   иқтисодиётни   бозор   иқтисодиёти   деб   бўлмайди.
Иқтисодиётни   (тармоқ   иқтисодиётини   ҳам,   миллий   иқтисодиётни   ҳам)
фақат бошқарувнинг барча поғоналарида, ҳамма жойда бозор механизмлари
амал   қилган   тақдирдагина   бозор   иқтисодиёти   деб   аташ   мумкин.   Бунга
эришмагунча бозор иқтисодиёти ҳақида жиддий гапириш мумкин эмас. 
Афсуски,   бугунги   кунда   қурилиш   мажмуасининг   аҳволи   айтарлик
яхши эмас, бу тармоқ илгари ҳам объектларнинг қурилиши ҳаддан ташқари
“ўзоқ   вақтга   чўзилиши”,   битмаган   қурилишлар   сони   кўпайиши,   капитал
қўйилмаларнинг   сон-саноқсиз   объектларга   тақсимланиб   кетгани,
йўқотишлар,   ишлаб   чиқаришга   боғлиқ   бўлмаган   ҳаражатлар   ва   бошқалар
туфайли ҳар доим ҳам яхши кўрсаткичларга эга бўлавермас эди. 
Бугунги   кунда   эса   капитал   қурилишни   жонлантириш   ва   унинг
самарадорлигини   ошириш   учун   бошқача   чора-тадбирлар   керак   бўлмоқда.
Шу   мақсадларда   «Капитал   қурилишда   иқтисодий   ислоҳотларни   янада
чуқурлаштиришнинг   асосий   йўналишлари   тўғрисида»   Ўзбекистон республикаси   Президентининг   фармони   (06.05.2003   й.,   №   Пф-3240)   эълон
қилинди. Унда асосий йўналишлар сифатида қуйидагилар кўзда тутилган: 
1) пудратчи   қурилиш   ташкилотлари   ва   қурилиш   индустрияси
корхоналарини   хусусийлаштириш   ва   акциялаштириш   жараёнларини   янада
чуқурлаштириш,   қурилиш   бошқарув   тузилмаларини   ихчамлаш   ва
монополиядан чиқариш; 
2) хусусий   қурилиш   фирмаларини   ташкил   қилишни
рағбатлантириш,   қурилиш   соҳасида   ўрта   ва   кичик   корхона   ва
ташкилотларни, бозор инфратузилмасини ривожлантириш; 
3) капитал   қурилишда   пудрат   ва   лойиҳа   ишлари   бозорини
шакллантириш, қурилиш фаолиятида шартнома муносабатларининг ролини
кучайтириш,   барча   жойларда   буюртмаларни   жойлаштиришда   тендерларни
жорий   қилиш,   қурилишни   асосан   фойдаланишга   тайёр   ҳолда
(«қулфкалит»гача) топшириш шартлари асосида амалга ошириш; 
4) инвестиция   лойиҳаларини   техник-иқтисодий   асослашларни
тайёрлаш   даражасини   ошириш,   уларни   шакллантириш,   кўриб   чиқиш   ва
тасдиқлаш   тартибини   такомиллаштириш,   қурилишнинг   меъёрий-техник
базасини янгилаш; 
5) тармоқни   бошқаришнинг   барча   бўғинларида   институционал
ўзгаришларни   амалга   ошириш,   қурилиш   мажмуасининг   бошқарув
тузилмасини   такомиллаштириш,   бир-икки   бўғинли   бошқарув   тизимларига
ўтиш; 
6) қурилиш   пудрат   ташкилотларида   бригада   пудратини   жорий
қилиш,   тўловни   ишларнинг   тугалланган   босқичларида   амалга   ошириш
асосида   ишлаб   чиқариш   ва   меҳнатни   ташкил   қилишнинг   меъёрлари   ва
механизмларини такомиллаштириш; 
7) қурилиш-монтаж   ишларининг   таннарзини   камайтириш,
муддатларини қисқартириш ва сифатини ошириш. 
Бу чоралар қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг
2005   йилга   мўлжалланган   муайян   Дастури   билан   мустаҳкамланган   бўлиб,
шу мақсадларда уни амалга ошириш юзасидан махсус ҳудудий ва вертикал
комиссиялар ташкил қилинган. 
Қуйида   кўрсатилган   объектларнинг   техник-иқтисодий   асослашлари
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади: 
а)   хорижий   инвестициялар   ва   кредитлар   жалб   қилинган   ҳолда
ҳукумат   кафолати   асосида   амалга   оширилаётган   объектлар,   лойиҳанинг
қийматидан қатъи назар; 
б) республика инвестиция дастурига киритилган, ҳар йили давлат 
бюджети билан бирга тасдиқланадиган объектлар. 
Инвестиция   лойиҳаларининг   техник-иқтисодий   асослашлари   ва
бошқа керакли ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
тасдиқлагунга   қадар   белгиланган   тартибда   тегишли   экспертизадан   ўтиши
лозим.   Инвестиция   ва   қурилиш   лойиҳаларининг   танлов   асосида   танлаб олиниши   қурилиш   мажмуасини   ташкил   қилиш   ва   уни   бошқаришдаги   энг
муҳим нуқталардан бирига айланиб бормоқда. 
У айниқса қуйидаги ҳолларда кенг қўлланилмоқда: 
• лойиҳалаш,   инженерлик-тадқиқот   ишлари,   конструкторлик
ишлари ва ҳоказо; 
• ишлаб   чиқариш   ва   ноишлаб   чиқариш   бино   ва   иншоотларини,
корхоаларни   қуриш   ва   техник   қайта   жиҳозлашда,   шу   жумладан   “қулф-
калит” қилиб топширишда; 
• комплект технологик асбоб-ускуналар ва бошқа меҳнат 
воситаларини етказиб беришда; 
• лойиҳани   бошқаришда,   маслаҳат   хизмати   кўрсатишда,
назоратда. 
Танловларнинг   (тендерларнинг)   самарасини   ошириш   мақсадида   ва
пудрат бозорида рақобатчиликни кучайтириш мақсадида бу бозорда махсус
қоидалар   ва   талабларга   риоя   қилинган   ҳолда   хорижий   лойиҳалаш   ва
қурилиш   компанияларининг   қатнашиши   кўзда   тутилмоқда.   Яъни   қурилиш
мажмуаси,   бутун   иқтисодиёт   каби,   аввалги   “ёпиқ”   ҳолатини   йўқотиб,
мамлакатдаги қонунчилик доирасида хорижий инвесторлар учун очиқ бўлиб
бормоқда. 
Шу   муносабат   билан   инвестиция   лойиҳаларини   экспертиза
қилишнинг   ва   экспертларнинг   малакасинин   роли   кучайиб   бормоқда.
Экспертлар   керакли   профессионал   маълумотга,   тажрибага   ва   касбий
интуицияга   эга   бўлишлари   лозим.   Хорижий   амалиётда   экспертларнинг
хулосаси, одатда, қайта кўриб чиқилмайди ва ҳатто муҳокама қилинмайди. 
Бизнинг шароитларда экспертлар сифатида бошқарув органларининг
мутахассислари,   олимлар,   тадқиқот   ва   лойиҳалаш   ташкилотларининг
ходимлари, турли соҳадаги раҳбарлар қатнашиши мумкин. Экспертларнинг
вазифаси ташаббус-мантиқий таҳлил қилиш ва лойиҳада амалга оширилган
ҳисоб-китобларни   текшириб   кўришдан   иборат.   Экспертларнинг   хулосаси
лойиҳавий ишланмалар учун тендерда қатнашишга асос бўла олади. 
 
1.2. Капитал қурилишда танлов савдолари ва уларнинг аҳамияти 
 
Ўзбекистон   Республикаси   ҳудудида   капитал   қурилиш,   шунингдек
илгари   тўхтатиб   қўйилган   объектлар   қурилишини   давом   эттириш   билан
боғлиқ   ишлар   ва   хизматларнинг   бутун   комплексини   бажариш,   товарлар
харид   қилиш,   асбоб-ускуналар   сотиб   олиш   Вазирлар   Маҳкамасининг   2003
йил   3   июлдаги   302-сон   қарорига   асосан   танлов   савдолари   (тендерлар)
орқали   амалга   оширилади.   Уни   ташкил   этиш   ва   ўтказиш   тартиби   ва
шартларини   эса   ушбу   Қарорда   қабул   қилинган   «Ўзбекистон   Республикаси
ҳудудида   капитал   қурилишда   танлов   савдолари   тўғрисидаги   Низом»
белгилайди.  Низом танлов савдоларини ўтказишнинг барча ташкилий босқичларини
белгилаб беради ва қуйидагиларни ўз ичига олади: 
 Умумий қоидалар 
 Танлов савдолари қатнашчилари 
 Танлов савдолари шакллари 
 Талабгорга қўйиладиган малака талаблари 
 Танлов савдоларини ўтказишга тайёргарлик 
 Танлов   ҳужжатларининг   таркиби,   тузилиши,   уларни
ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби 
 Оферталарни тақдим этиш 
 Танлов савдоларини ўтказиш ва уларни якунлаш 
 Танлов   ҳужжатларини   экспертизадан   ўтказиш   ҳамда
танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби мониторинги 
 Нархларга тузатишлар киритиш ва суғурта 
 Танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари
 Танлов савдолари қатнашчиларининг жавобгарлиги 
Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 
марказлаштирилган манбалар (давлатнинг капитал қўйилмалари), давлат 
бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари ҳисобига товарлар, 
ишлар ва хизматлар харид қилишда мажбурий ҳисобланади. Бошқа 
манбалар ҳисобига амалга ошириладиган қурилиш объектлари учун Низом 
талаблари тавсия хусусиятига эга бўлади. 
Агар   хорижий   кредитлар   ва   грантлар   бериш   шартларига   кўра   ўзгача
тартиб   белгиланган   бўлса,   товарлар,   ишлар   ва   хизматлар   харидига   низом
жорий этилмайди. 
Танлов   савдолари   ўтказиш   тўғрисидаги   қарор   буюртмачи   томонидан
фақат танлов савдолари предмети тегишли ҳужжатлар (кредит шартномаси,
банк   маълумотномаси,   қурилишларнинг   аниқ   рўйхати,   давлат   бошқарув
органи қарори ва бошқалар) билан тасдиқланган молиявий ресурслар билан
таъминланган тақдирда қабул қилинади. 
Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилган: 
бошланғич нарх  - буюртмачи томонидан ёки унинг буюртмаси бўйича
жалб   этилган   ташкилот   томонидан   аниқланадиган   танлов   савдолари
предметининг   ҳисоблаб   чиқилган   қиймати;   баҳоловчи   гуруҳ   -   офертани
баҳолаш учун танлов комиссияси 
томонидан   ташкил   этиладиган   вақтинчалик   орган;   баҳоловчи   комиссия   -
эркин савдода харидни амалга оширишда 
буюртмачи   томонидан   ташкил   этиладиган   доимий   ёки   вақтинчалик   орган;
баҳолаш мезонлари  - талабгорларни танлаш ҳамда офертани баҳолаш 
ва   савдолар   ғолибини   аниқлаш   учун   фойдаланиладиган   кўрсаткичлар;
буюртмачи   - инвестор ёки товарлар, ишлар ва хизматлар харидини амалга
ошириш   учун   белгиланган   тартибда   инвестор   томонидан   белгиланган
юридик   шахс;   талабгорнинг   малакасини   олдиндан   аниқлаш   -   танлов
савдоларида  қатнашишга   қўйиш   учун   талабгорларни   танлаш;   инвестор   -   товарлар,
ишлар   ва   хизматлар   харидига   ўз   маблағларини   ёки   қарз   олинган
маблағларни   (бюджетдан   молиялаштиришда   -   назарда   тутилган
маблағларни)   қўювчи   юридик   ёки   жисмоний   шахс;   капитал   қурилиш   -
янги   қурилиш,   корхоналарни   кенгайтириш,   реконструкция   қилиш,
замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш, объектлар ва асосий
воситаларни мукаммал таъмирлаш, шу жумладан лойиҳа-қидирув ишларини
бажариш;   танлов   савдоларида   иштирок   этишга   буюртманомаларни
таъминлаш   -   оферент   томонидан   буюртмачининг   талабига   кўра   улар
бўйича   дастлабки   мажбуриятни   банк   берадиган   банк   кафолати,   топшириқ,
захира   аккредитивлар,   чеклар   шаклидаги   танлов   савдолари   шартларида
назарда   тутилган   исталган   мажбуриятнинг,   ёхуд   таъминлашнинг   бошқа
турларида таъминланиши; 
талабгор   -   офертаси   савдо   ташкилотчиси   томонидан   рўйхатдан
ўтказилгунга   қадар   таклиф   этилган   шартларда   танлов   савдоларида
қатнашиш   ниятини   билдирган   юридик   ёки   жисмоний   шахс;   танлов
буюртманомаси   акцепти   -   унинг   ютган   офертаси   эътироф   этилган   ҳолда
оферентга   юбориладиган   ва   шартнома   тузишга   таклиф   ҳисобланадиган
буюртмачининг   ёзма   билдиришномаси;   танлов   комиссияси   -   мазкур
Низомнинг   12-бандида   санаб   ўтилган   функцияларни   бажариш   учун
буюртмачи   томонидан   ташкил   этиладиган   доимий   ёки   вақтинчалик   орган;
танлов   савдолари   -   танлов   ҳужжатларида   назарда   тутилган   мезонлар   ва
шартларга мувофиқ товарнинг мақбул етказиб берувчисини, ишларни 
бажарувчини ва хизматлар кўрсатувчини танлаш усули;   танлов савдолари
предмети   -   товарлар,   ишлар   ва   хизматлар;   танлов   савдолари
ташкилотчиси   -   буюртмачи   ёки   танлов   савдоларини   ташкил   этиш   ва
ўтказиш учун буюртмачи томонидан жалб этиладиган юридик шахс;  танлов
ҳужжатлари  - танлов савдоларининг техник, молиявий, тижорат, ташкилий
тавсифлари   ва   бошқа   тавсифлари   тўғрисидаги   ҳамда   танлов   савдоларини
ташкил   этиш   ва   ўтказиш   шартлари,   тартиб-қоидалари   тўғрисидаги
дастлабки   ахборот   мавжуд   бўлган   ҳужжатлар   туркуми;   товар   -   хом   ашё,
буюм, конструкция, асбоб-ускуналарга бутловчи буюмлар, қаттиқ, суюқ ёки
газсимон   ҳолатдаги   предметлар,   энергиянинг   барча   турлари,   шунингдек
етказиб   бериладиган   товарга   қўшимча   равишда   кўрсатиладиган   хизматлар,
агар уларнинг қиймати товар қийматининг ўзидан ортиқ бўлмаса;  оферент  -
малака танловидан ўтган ва офертаси танлов савдолари 
ташкилотчиси   томонидан   рўйхатдан   ўтказилган   талабгор;   оферта   -   танлов
ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ тақдим 
этилган   танлов   савдолари   предметига   нисбатан   талабгорнинг   таклифи;
шартномавий жорий нарх  - танлов савдолари натижалари бўйича 
белгиланадиган танлов савдолари предмети нархи;  шартнома 
бажарилишини таъминлаш  - буюртмачининг талабига кўра танлов 
савдолари ғолиби томонидан улар бўйича бирламчи мажбуриятни банк ўз 
зиммасига оладиган банк кафолати, топшириқ, захира аккредетивлар,  чеклар шаклидаги, нақд маблағлардаги депозитлар, ёхуд бошқа 
шакллардаги депозитлар шаклидаги шартномадаги мавжуд мажбуриятлар 
бажарилишининг таъминланиши. 
 
1.3. Танлов савдолари турлари ва улар иштирокчилари 
 
Инвестор,   буюртмачи,   танлов   савдолари   ташкилотчиси,   танлов
комиссияси   ва   оферентлар   танлов   савдоларининг   асосий   қатнашчилари
ҳисобланади. 
Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш ёки бунингсиз танлов 
савдолари   ўтказиш   тўғрисида   қарор   қабул   қилиш;   расмий   фармойиш
берувчи ҳужжат чиқарган ҳолда танлов савдоларини 
ўтказиш   шакли,   тури   ва   санасини   белгилаш;   танлов   савдолари
ташкилотчиси функциясини амалга ошириш (ушбу 
функцияларни   жалб   этиладиган   ташкилотга   бериши   мумкин);   мустақил
равишда ёки ихтисослаштирилган ташкилотни жалб этган 
ҳолда танлов савдолари предметининг бошланғич қийматини белгилаш. 
Буюртмачи   қуйидаги   функцияларни   бажаради:   танлов   комиссияси
таркибини ва иш тартибини шакллантиради ва 
тасдиқлайди, унинг ишида қатнашади;  миқдори танлов ҳужжатларида қайд
этиладиган   аниқ   танлов   шартларига   боғлиқ   бўладиган   танлов   савдоларида
қатнашишга   буюртманомаларни   таъминлаш   шаклини   белгилайди;   танлов
савдоларининг ташкилотчиси бўлади (ушбу функцияларни жалб 
этиладиган   ихтисослашган   ташкилотга   бериши   мумкин);   танлов
ҳужжатлари таркибини белгилайди; 
талабгорнинг   малакасини   олдиндан   аниқлаш   ва   танлов   савдоларига
қўйиладиган асосий талабларни, танлов савдолари предметига қўйиладиган
ва   танлов   ҳужжатлари   таркибига   киритиладиган   махсус   ва   техник
талабларни   белгилайди;   белгиланган   тартибда   экспертизанинг   ўтказилиши
ва   танлов   ҳужжатлари   тасдиқланишини   таъминлайди,   Ўзбекистон
Республикаси   Давлат   архитектура   ва   қурилиш   қўмитаси   билан   келишган
ҳолда танлов 
савдолари   натижалари   тўғрисидаги   ҳисоботни   тасдиқлайди;   танлов
савдолари ғолиби билан шартнома тузади; 
танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча 
харажатларни қоплайди. 
Буюртмачи инвестор билан белгиланган тартибда тузилган шартномада
назарда   тутилган   ваколатлар   доирасида   бошқа   функцияларни   ҳам   амалга
оширади. 
Қуйидагилар   танлов   савдолари   ташкилотчисининг   асосий   вазифалари
ҳисобланади: 
танлов савдолари ўтказиш тартиб-қоидаларини белгилаш;  танлов   савдолари   предметига   қўйиладиган   махсус,   техник   ва   тижорат
талабларини   ҳисобга   олган   ҳолда   талабгорнинг   малакасини   олдиндан
аниқлаш ва танлов савдоларини ўтказиш учун танлов ҳужжатларини ишлаб
чиқиш; белгиланган шакл бўйича танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги
эълонни   матбуотда   чиқариш   ва   потенциал   талабгорларга   таклифномалар
юбориш;   агар   танлов   ҳужжатларида   ўзгача   ҳол   назарда   тутилмаган   бўлса,
аризалар   ва   оферталарни   қабул   қилиш,   уларнинг   ҳисобга   олиниши   ва
махфийлигини таъминлаш; 
жалб этиладиган буюртмачи билан шартнома асосида мустақил 
экспертлар   ёки   маслаҳатчиларнинг   ишларини   ташкил   этиш;   талабгорларга
танлов ҳужжатларини тақдим этиш; 
оферталарнинг асл нусхаларини улар очилгандан кейин буюртмачига 
бериш. 
Танлов савдоларини ташкил этиш учун ихтисослаштирилган ташкилот
жалб   этилган   тақдирда   танлов   савдолари   ташкилотчисининг   ҳуқуқ   ва
мажбуриятлари   у   билан   буюртмачи   ўртасида   тузиладиган   шартномада
белгиланади. 
Танлов   комиссияси   қуйидаги   функцияларни   амалга   оширади:   ўзининг
иш тартибини белгилайди; 
миқдори танлов ҳужжатларида қайд этилган танлов шартларига боғлиқ
бўлган   танлов   савдоларида   қатнашишга   буюртманомаларни   таъминлаш
шаклини тасдиқлайди; офертани қабул қилишнинг охирги куни ва вақтини,
конвертларни очиш 
вақти   ва   жойини   белгилайди;   талабгорнинг   малакасини   олдиндан
аниқлайди, агар у танлов 
ҳужжатларида назарда  тутилган бўлса;  тегишли равишда расмийлаштирган
ҳолда танлов савдоларини ўтказиш 
тартиб-қоидаларини амалга оширади; ичида оферталар бўлган конвертларни
очади,   уларнинг   танлов   ҳужжатларида   белгиланган   талабларга
мувофиқлигини   текширади   (ҳужжатларнинг   тўлиқ   тақдим   этилиши,
расмийлаштириш   ва   ҳоказолар)   ва   конвертларни   очиш   тўғрисидаги
протоколни   тасдиқлайди;   мустақил   экспертларни   (маслаҳатчиларни)   жалб
этиш   зарурлигини   белгилайди   ёки   танлов   комиссияси   аъзолари   орасидан
баҳолаш   гуруҳини   тузади;   танлов   ҳужжатларида   кўрсатилган   мезонларга
мувофиқ   оферталарни   ўрганади,   текширади   ва   кўриб   чиқади,   танлов
савдолари   ғолибини   аниқлайди   ёки   бошқа   қарор   қабул   қилади;   танлов
савдоларини   ўтказиш   жараёнида   пайдо   бўладиган   низолар   ва
келишмовчиликларни   кўриб   чиқади   ва   тартибга   солади   ҳамда   улар   бўйича
тегишли хулосалар чиқаради. 
Танлов комиссияси аъзолари сони тоқ бўлиши керак. 
Қоидага   кўра,   танлов   комиссияси   таркибига   инвестор,   буюртмачи,
Ўзбекистон   Республикаси   Молия   вазирлиги   ва   Иқтисодиёт   вазирлиги,
Монополиядан   чиқариш   ва   рақобатни   ривожлантириш   давлат   қўмитаси, Ташқи   иқтисодий   алоқалар   агентлиги,   жойлардаги   давлат   ҳокимияти
органлари, хизмат кўрсатувчи банк вакиллари киритилади. 
Танлов   савдолари   предметига   боғлиқ   равишда   танлов   комиссияси
таркибига   лойиҳа,   эксперт   ташкилотлари   ва   бошқа   ташкилотларнинг
вакиллари киритилиши мумкин. 
Танлов   комиссияси   таркибида   инвестор   ва   буюртмачининг   вакиллари
сони   комиссия   аъзолари   умумий   сонининг   тўртдан   бир   қисмидан   ортиқ
бўлмаслиги керак. 
Агар   мажлисда   танлов   комиссияси   аъзоларининг   камида   тўртдан   уч
қисми қатнашса танлов комиссияси ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади. 
Танлов   савдоларини   ўтказиш   тартиб-қоидалари   босқичлари   бўйича
қарор   танлов   таклифларини   баҳолаш   мезонларини   ҳисобга   олган   ҳолда
танлов комиссияси томонидан кўпчилик овоз билан қабул қилинади. 
Овозлар   тенг   бўлган   тақдирда   раиснинг   овози   ҳал   қилувчи
ҳисобланади. 
Танлов   комиссияси   мажлисларида   "Давархитектқурилиш"
қўмитасининг ваколатли вакили иштирок этади. 
Танлов савдолари қуйидагиларга бўлинади: 
очиқ   танлов   савдолари   -   оферентлар   сони   чекланмайди;   ёпиқ   танлов
савдолари - оферентлар сони чекланади. 
Ёпиқ   танлов   савдолари   ўтказиш   тўғрисидаги   қарор   Вазирлар
Маҳкамаси томонидан қабул қилинади. 
Очиқ   ёки   ёпиқ   танлов   савдолари   талабгорнинг   малакаси   олдиндан
аниқланган ҳолда ёки аниқланмасдан, ёхуд икки босқичли бўлиши мумкин. 
Талабгорнинг   малакасини   олдиндан   аниқлаш   танлов   савдоларининг
биринчи   тури,   танлов   савдоларининг   ғолибини   аниқлаш   -   унинг   иккинчи
тури ҳисобланади. 
Талабгорнинг малакаси олдиндан аниқланадиган очиқ ёки ёпиқ танлов
савдолари   ўтказишда   талабгорларнинг   умумий   рўйхати   тузилади,
талабгорнинг   малакаси   олдиндан   аниқланади   ва   малакаси   олдиндан
аниқланган талабгорлар ўртасида танлов савдолари ўтказилади. 
Икки   босқичли   танлов   савдолари:   буюртмачи   танлов   савдолари
предметининг аниқ тавсифини ва ўзига 
хослигини шакллантириш имкониятига эга бўлмаган; шартномада ишларни
уларнинг   рентабеллигини   таъминлаш   учун   етарли   бўлган   ёки   тадқиқ   этиш
ёки   ишлаб   чиқишга   сарфланган   харажатлар   қопланишини   таъминлайдиган
ҳажмларда   бажариш   назарда   тутилган   ҳоллардан   ташқари,   буюртмачи
илмий   тадқиқотлар,   экспериментлар   ўтказишга,   қидирувлар   ёки
ишланмалар   юзасидан   шартнома   тузиш   ниятида   бўлган   ҳолларда
ўтказилади. 
Икки босқичли танлов савдолари қуйидаги тартибда ўтказилади: 
биринчи   босқичда   концептуал   қарор   ва   техник,   тижорат   жиҳатидан
аниқланиши ва тузатилиши керак бўлган, танлов ҳужжатларида кўрсатилган
шартлар   асосида   ишлаб   чиқилган   оферта   баҳоси   кўрсатилмаган   ҳолда тақдим этилади. Танлов савдолари предмети параметрлари бўйича оферент
билан музокаралар олиб борилишига йўл қўйилади. Оферталарнинг умумий
сонидан   танлов   савдоларининг   иккинчи   босқичида   қатнашишга   йўл
қўйиладиган   оферталар   танлаб   олинади;   иккинчи   босқичда   танлов
савдолари   предметининг   аниқлаштирилган   параметрлари   ҳисобга   олинган,
баҳоси   мажбурий   тартибда   кўрсатилган   ҳолда   оферталари   танлов
савдоларининг   иккинчи   босқичига   ўтган   қатнашчиларнинг   таклифлари   ва
буюртманомалари   берилган   ҳолда   танлов   ҳужжатларига   тузатиш
киритилади. 
Икки   босқичли   танлов   савдоларини   ташкил   этиш   ва   ўтказиш   қонун
ҳужжатларига мувофиқ "Давархитектқурилиш"  қўмитаси томонидан ишлаб
чиқиладиган ва тасдиқланадиган тартибга мувофиқ амалга оширилади. 
Ёпиқ   танлов   савдолари   ишлар   ва   хизматлар   юқори   даражада
мураккаблиги   (ёки   тор   ихтисослашуви)   билан   фарқланадиган   ва   фақат
пудратчилар   (етказиб   берувчилар)нинг   чекланган   сони   билангина
бажарилиши мумкин бўлган ҳолларда ташкил этилади. 
Ёпиқ   танлов   савдоларини   ўтказишда   танлов   савдолари   ташкилотчиси
пудратчилар   (етказиб   берувчилар)   умумий   сонидан   олдиндан   етарлича
малака   маълумотларига   эга   бўлганларни,   бироқ   уларнинг   камида   учтасини
танлайди ва уларга танлов савдоларида қатнашишга таклифнома юборади. 
Агар   пудратчилар   (етказиб   берувчилар)нинг   умумий   сони   иккитадан
ортиқ бўлмаса, у ҳолда таклифнома уларнинг ҳар иккаласига юборилади ва
танлов савдолари уларнинг иштирокида ўтказилади. 
Улардан бири рад этган тақдирда танлов шартлари аниқлаштирилган ва
(ёки)   унга   тузатишлар   киритилган   ҳолда   такрорий   танлов   савдолари   эълон
қилинади. 
Ёпиқ танлов савдоларини ташкил этишда матбуотда эълон берилмайди,
танлов савдолари таклиф этилган талабгорлар ўртасида ўтказилади. 
Танлов савдолари предмети харидининг умумий қиймати 25 минг АҚШ
долларига тенг суммани ташкил этган ҳолларда улар: 
харид   қилинадиган   товар,   ишлар   ва   хизматларнинг   тавсифи,   миқдори,
бажариш муддатлари ва товарни етказиб бериш пункти кўрсатилган ҳолдаги
таклифларни   талабгорларга   юбориш;   етказиб   берувчи   ёки   пудратчи
томонидан   эълон   қилинган   баҳо   ва   тавсифларни   таққослаш   йўли   билан
эркин савдода амалга оширилиши мумкин. 
Эркин   савдода   харид   қилишда   таклифларнинг   етказиб   берувчи   ёки
пудратчи   томонидан   алоқа   каналлари   орқали   ёзма   шаклда   тақдим
этилишига йўл қўйилади. 
 Эркин савдода харид қилишда етказиб берувчи ёки пудратчини танлаш
баҳолаш комиссияси томонидан амалга оширилади. 
Баҳолаш   комиссияси   буюртмачи   томонидан   камида   беш   нафар
ваколатли мутахассисдан иборат таркибда тайинланади. 
Қуйидаги ҳолларда: 
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори мавжуд бўлганда;  харид қилинадиган товар (иш, хизматлар) ягона етказиб берувчи 
(пудратчи) томонидан ишлаб чиқарилса (реализация қилинса); импорт товар
Ташқи   иқтисодий   алоқалар   агентлиги   билан   келишган   ҳолда   харид
қилинганда шартноманинг тўғридан-тўғри тузилишига йўл қўйилади. 
Агар   танлов   савдолари   предметининг   бошланғич   қийматига   нисбатан
танлов   савдоларини   ташкил   этиш   ва   ўтказиш   харажатлари   иқтисодий
жиҳатдан   фойдали   бўлмаса,   бундай   ишлар   ва   кўрсатиладиган   хизматлар
мустақил   лотларга   бўлинган   ҳолда   битта   танлов   савдоларига
бирлаштирилади,   бунда   ғолиб,   қоидага   кўра,   ҳар   бир   лот   бўйича
аниқланади. 
Буюртмачининг   асосланган   қарорига   мувофиқ   танлов   савдолари
предметини   лотларга   бўлган   ҳолда   танлов   савдолари   ўтказилишига   йўл
қўйилади (қурилиш ва монтаж ишлари, асбоб-ускуналарни харид қилиш ва
монтаж қилиш, юкларни транспортда ташиш ва ҳоказо). 
Бунда   ғолиб,   қоидага   кўра,   ҳар   бир   лот   бўйича   аниқланади,   бош
пудратчи ташкилот функциясини буюртмачи бажаради ва лойиҳада назарда
тутилган   ишлар   ва   хизматларнинг   бутун   комплекси   бажарилиши   учун
жавоб   беради.   Инвестор   ва   (ёки)   буюртмачи   товарларни   харид   қилишда
танлов савдолари предмети бўлиниши учун жавоб беради. 
Танлов   савдоларини   кейинчалик   танлов   савдолари   предмети   учун
назарда   тутилмаган   турлар   бўйича   ўтказиш   имконини   берувчи   унинг
қийматини   пасайтириш   мақсадида   танлов   савдолари   предметини   онгли
равишда бўлишга йўл қўйилмайди. 
Танлов   савдоларида   қатнашиш   учун   талабгорга   қуйидаги   малака
талаблари қўйилади: 
танлов савдолари предмети қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги
бўш   айланма   маблағларнинг   ёки   кўрсатиб   ўтилган   маблағларни   беришга
банк   кафолатномаси,   ишлар   (хизматлар)ни   бажариш   учун   зарур   бўлган
меҳнат  ресурслари  ва  мутахассисларнинг  мавжудлиги;  шартномалар  тузиш
юзасидан фуқаролик-муомала ҳуқуқий лаёқат ва 
ваколатлар;   устав   сармоясининг   миқдори;   танлов   объектига   ўхшаш   ҳолда
талабгораш   тажрибасининг   мавжудлиги;   ўз   кучлари   билан   илгари
бажарилган иш ҳажмлари тўғрисидаги 
маълумотлар;   танлов   объектида   ўз   кучлари   билан   бажариладиган
ишларнинг 
мўлжалланаётган ҳажми (фоизларда). 
Танлов   савдоларида   қатнишиш   талабгорига   буюртмачи   томонидан
белгиланадиган бошқа талаблар ҳам қўйилиши мумкин. 
Агар танлов савдолари предмети ҳисобланадиган ишлар (хизматлар)ни
бажариш   билан   боғлиқ   фаолият   қонун   ҳужжатларига   мувофиқ
лицензияланиши   керак   бўлса   белгиланган   тартибда   берилган   тегишли
лицензияга   эга   бўлган   талабгорлар   танлов   савдоларида   қатнашишга
қўйилади.  Танлов   комиссияси   талабгор   (оферент)дан   унинг   малака
маълумотларига мувофиқлигини тасдиқловчи далилларни ҳужжатли шаклда
тақдим этишни талаб қилишга ҳақлидир. 
Талабгорларга   танлов   савдоларида   қатнашишга   малака   талаблари
танлов ҳужжатлари таркибида кўрсатиб ўтилади. 
Малака   талабларига   мувофиқ   талабгорлар   томонидан   тақдим
этиладиган   маълумотларни   баҳолаш   танлов   ҳужжатларида   белгиланган
тартибда танлов комиссияси томонидан амалга оширилади. 
Танлов   комиссияси   талабгорларнинг   ўз   интеллектуал   мулкини   ёки
тижорат   сирини   муҳофаза   қилиш   ҳуқуқини   бузишга   ҳамда   талабгорлар
(оферентлар)нинг   танлов   ҳужжатларида   назарда   тутилмаган   малака
маълумотларига нисбатан мезонлар ва талабларни белгилашга ҳақли эмас. 
Таъсис   ҳужжатлари,   молиявий   қатнашиш,   холдинг   шаклида   ва   бошқа
шаклларда   ифодаланган   бир-бири   билан   бевосита   ташкилий-ҳуқуқий   ёки
молиявий   боғлиқ   бўлган   ташкилотларнинг   танлов   савдоларида   қатнашиши
тақиқланади. 
Буюртмачининг   тор   ихтисослашган   пудратчи   ташкилотлари   очиқ
танлов   савдоларида   умумий   асосларда   қатнашадилар,   ёпиқ   танлов
савдоларида   эса   танлов   савдолари   ташкилотчиси   камида   иккита   чет
қатнашчини таклиф қилиши шарт. 
Малака маълумотлари тўғрисида нотўғри ахборот аниқланган тақдирда
танлов   комиссияси   қарори   билан   талабгор   (оферент)   бундан   кейин   танлов
савдолари тартиботида қатнашишдан четлатилади. 
Малака   маълумотлари   тўғрисида   танлов   савдолари   натижасига   таъсир
қилмайдиган   унчалик   муҳим   бўлмаган   ноаниқликлар   мавжуд   бўлган
ахборотни   тақдим   этган   талабгор   (оферент)га   танлов   комиссияси   қарори
билан   аниқланган   ноаниқликларни   унинг   офертасини   кўриб   чиқиш
давомида тузатишига рухсат этилиши мумкин. 
Қайта   ташкил   этиш   (бўлиниш,   бирлашиш),   тугатиш   ёки   банкротлик
босқичида   бўлган,   мулки   хатлаб   қўйилган   талабгорлар   танлов   савдолари
тартиботларида қатнашишга қўйилмайди. 
 
1.4. Капитал қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш ва тартибга
солиш 
 
Танлов   савдолари   ташкилотчиси   танлов   савдолари   тўғрисида   оммавий
ахборот   воситаларида   эълон   беради   ёки   потенциал   пудратчиларга   (етказиб
берувчиларга) танлов савдоларида қатнашишга таклифнома жўнатади. 
Танлов   савдолари   ўтказилиши   тўғрисидаги   эълонда   ёки   танлов
савдоларида   қатнашишга   таклифномада   қуйидаги   маълумотлар   бўлиши
керак: 
танлов савдолари ташкилотчисининг номи ва манзили; танлов 
савдолари предметини маблағ билан таъминлаш манбалари; танлов 
савдолари предметининг тавсифи ва уни сотиш жойи; танлов савдолари предметини сотиш муддати; талабгорларга қўйиладиган асосий 
шартлар; танлов ҳужжатларини сотиб олиш жойи ва унинг учун тўлов 
миқдори; оферталарни тақдим этиш жойи, охирги куни ва вақти; 
оферталарни очиш жойи, куни ва вақти. 
Танлов   савдолари   ва   (ёки)   талабгорнинг   малакасини   олдиндан
аниқлаш   тўғрисидаги   эълон   оммавий   ахборот   воситаларида   чоп   этилади.
Буюртмачининг   қарорига   кўра   хорижий   пудратчилар   (етказиб   берувчилар)
танлов   савдоларида   қатнашишга   таклиф   этилиши   мумкин.   Бунда   эълон,
қоидага   кўра,   энг   оммавий   даврий   нашрларда,   газеталарда,   web-cйтда   ва
(ёки)   БМТнинг   Development   Business   нашрида,   шунингдек   хорижий
мамлакатларнинг элчихоналари орқали таклифномалар жўнатиш воситасида
амалга оширилади. 
Оферталарни   тақдим   этиш   муддати   эълон   оммавий   ахборот
воситаларида   чоп   этилган   кундан   бошлаб   камида   ўттиз   кунни   ёки
таклифномалар жўнатилган кундан бошлаб ўттиз беш кунни ташкил этиши
керак. 
Танлов   савдолари   ўтказилиши   тўғрисидаги   эълон   фақат   танлов
ҳужжатларига   ижобий   эксперт   хулосаси   мавжуд   бўлган   тақдирдагина   чоп
этилиши мумкин. 
Танлов   ҳужжатлари,   қоидага   кўра,   уч   қисмдан:   умумий,   техник   ва
тижорат қисмидан иборат бўлади. Умумий қисмга қуйидагилар киради: 
танлов савдоларида қатнашишга таклифнома; 
товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш юзасидан шартноманинг 
умумий шартлари; 
талабгорларнинг танлов савдоларида қатнашишга буюртманомалари шакли;
талабгорнинг   малакасини   ҳамда   унинг   техник   ва   молиявий   аҳволини
баҳолаш   талаблари   ва   мезонларини,   таклифларни   молиявий   баҳолаш   ва
танлов   савдолари   ғолибини   аниқлаш   мезонлари,   танлов   савдолари
тартиботига тааллуқли бошқа ҳужжатлардан иборат бўлган йўриқнома. 
Техник   қисм   қуриш,   реконструкция   қилиш,   техника   билан   қайта
жиҳозлаш,   лойиҳалаш,   қурилиш   объектлари   учун   материаллар,
конструкциялар   ва   жиҳозлар   харид   қилишга   доир   танлов   ҳужжатларини
экспертизадан   ўтказиш   тартиби   тўғрисидаги   Низом   талабларига   мувофиқ
ишлаб чиқилади. 
Танлов   ҳужжатларининг   тижорат   қисми   ишлар   (хизматлар)ни
бажариш   ва   (ёки)   товарни   етказиб   бериш   шартларидан,   маблағ   билан
таъминлаш манбалари ва шартларидан, танлов савдолари предметини сотиш
муддатидан, шартнома лойиҳасидан иборат бўлади. 
Буюртмачи томонидан эълон қилинган нарх билан танлов савдолари
ўтказилиши   тўғрисида   қарор   қабул   қилинган   тақдирда   танлов   савдолари
предметининг бошланғич нархи эълон ва таклифномада кўрсатилади. Бунда
танлов   савдолари   танлов   савдолари   предметининг   бошланғич   нархини
пасайтириш юзасидан ўтказилади.  Оферталарни   тақдим   этиш   тартиби   танлов   ҳужжатларида
белгиланади. 
Тақдим   этилаётган   оферта   танлов   ҳужжатлари   шартлари   ва
талабларига мувофиқ бўлиши керак. 
Хорижий   пудрат   ташкилотлари   томонидан   амалга   ошириладиган   ва
эркин   муомаладаги   валютада   ҳақ   тўланадиган   хорижий   кредитлар   ва
грантлар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга
оширишда, агар халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан тузилган
кредит   шартномаларида   ўзгача   ҳол   назарда   тутилмаган   бўлса,   танлов
ҳужжатларига ишлар (хизматлар) қийматининг камида 50 фоизи миқдорида
ишлар (хизматлар)ни бажариш учун Ўзбекистон Республикасининг хўжалик
юритувчи   субъектлари   -   резидентлари   иштирок   этиши   шартлари
киритилади. 
Танлов  ва   талабгорнинг   малакасини   олдиндан   аниқлаш  ҳужжатларига,
офертани   жойлашга   ва   маркировка   қилишга,   таклифларни   техник   ва
молиявий   баҳолаш   мезонларига   шартлар   ва   талаблар   танлов   комиссияси
томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади. 
Оферталарни   тақдим   этиш   муддати   тугагунгача   танлов   савдолари
ташкилотчиси танлов ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга
ҳақлидир,   ташкилотчи   улар   тўғрисида   танлов   ҳужжатларини   олган
талабгорларга   дарҳол   хабар   қилиши,   оферталарни   тақдим   этиш   муддатини
офертага тузатиш киритиш учун етарли бўлган вақтга узайтириши керак. 
Танлов ҳужжатлари улар учун тўлов тўлангандан кейин тақдим этилади. 
Тўлов   миқдори   буюртмачи   ва   (ёки)   танлов   савдолари   ташкилотчиси
томонидан,   танлов   ҳужжатларини   кўпайтириш   ва   тарқатиш   қийматидан
келиб чиққан ҳолда белгиланади. 
Танлов   савдолари   ташкилотчиси   талабгорнинг   сўровига   кўра   танлов
ҳужжатларининг моҳияти ёки мазмуни билан боғлиқ бўлган саволларга ёзма
равишда   жавоб   бериши,   танлов   савдоларининг   барча   қатнашчиларига
жавобни сўров манбаини кўрсатмасдан юбориши шарт. 
Танлов   савдоларининг   асосий   қатнашчилари   ва   (ёки)   талабгорлар
ўртасида   хабарлар,   билдиришномалар   ва   бошқа   ахборотларни   алмашиш
танлов   ҳужжатлари   таркибида   тасдиқланган   шакл   бўйича   ёзма   равишда
амалга оширилади. 
Офертанинг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади. 
Оферта   уни   тақдим   этишнинг   охирги   куни   ва   вақти   тугагунгача
қайтариб олиниши мумкин. 
Талабгорнинг   имзоси   ва   муҳри   қўйилган   оферта   савдолар
ташкилотчисига конвертга солиб елимланган ҳолда жўнатилади. 
Тақдим   этиш   муддати   тугагандан   кейин   олинган   оферта   кўриб
чиқилмайди. 
Офертани   тақдим   этиш   санаси   танлов   савдолари   ташкилотчисининг
почта   билдиришномасидаги   оферта   олинганлиги   тўғрисидаги   қайд   бўйича ёки танлов савдолари ташкилотчисининг оферентга берилган (оферта чопар
орқали   етказиб   бериладиган   ҳол)   оферта   олинганлиги   тўғрисидаги
билдиришномаси санаси бўйича белгиланади. 
Талабгор   оферта   таркибида   танлов   савдоларида   қатнашишга
буюртманомани танлов ҳужжатларида кўрсатилган, лекин танлов савдолари
предмети   ҳисоблаб   чиқилган   қийматининг   кўпи   билан   2   фоизи   миқдорида
таъминлашни тақдим этади. 
Таъминлашнинг   амал   қилиш   муддати   офертанинг   амал   қилиш
муддатидан кам бўлмаслиги керак. 
Буюртмачи   танлов   ҳужжатларида   таъминлаш   кафилининг
ишончлилиги бўйича талабларни, унинг шаклларини ва танлов савдоларида
қатнашишга   буюртманомани   таъминлашдан   фойдаланиш   тартибини
белгилаши мумкин. 
Танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани таъминлаш: 
танлов савдолари ғолибига - шартнома тузилгандан кейин, шартнома 
ижросини   талаб   қилинадиган   таъминлаш   тақдим   этилгач;   қолган
оферентларга - танлов савдолари ғолиби билан шартнома 
тузилгандан   кейин,   лекин   офертанинг   амал   қилиш   муддатидан   кечикмай;
офертани   қайтариб   олган   оферентга   -   уни   тақдим   этишнинг   охирги
куни 
ва вақти тугагунгача қайтарилади. 
Буюртманомани   таъминлаш   уни   қайтариш   учун   асос   пайдо   бўлган
вақтдан бошлаб ўн кун мобайнида қайтарилади. 
Танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани таъминлаш: 
офертани тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тугагач офертани 
ўзгартирган ёки уни қайтариб олган оферентга; танлов савдолари ғолибига -
оферта   унинг   амал   қилиш   даврида   қайтариб   олинганда,   танлов
ҳужжатларида   белгиланган   шартларда   шартнома   тузиш   ёки   шартнома
ижросининг   талаб   қилинадиган   таъминланишини   тақдим   қилиш   рад
этилганда қайтарилмайди. 
Танлов   савдолари,   қоидага   кўра,   буюртмачи   жойлашган   жойда
ўтказилади. 
Мажлис   вақтида   оферталар   солинган   конвертлар   очилади,   шартлар   ва
тартиботларга   риоя   қилиниши,   танлов   ҳужжатларида   кўрсатилган
ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади. 
Оферталар   солинган   конвертларни   очиш   қатнашиш   истагини
билдиришган   оферентлар   ёки   уларнинг   ваколатли   вакиллари   иштирокида
амалга оширилади. 
Танлов   комиссияси   мажлиси   натижалари   протокол   билан
расмийлаштирилади. 
Танлов   комиссияси   мажлислари   натижалари   тўғрисидаги   ахборот
қатнашмаган оферентга ёзма шаклда етказилади.  Ҳужжатлар   пакетида   танлов   ҳужжатлари   талабларининг   бузилганлиги
аниқланган   тақдирда   ҳужжатлар   уларнинг   мазмуни   эълон   қилинмасдан
оферентга қайтарилади. 
Танлов комиссияси танлов ҳужжатларининг эълон қилинган шартларга
номувофиқлигини   ёки   офертани   расмийлаштиришдаги   ноаниқликларни
улар бошқа  қатнашчиларнинг  рейтингига   таъсир  кўрсатмайдиган  ва  уларга
йўл қўйган танлов савдолари қатнашчисига устунлик бермайдиган ҳолларда
эътиборга олмаслиги мумкин. 
Танлов   ҳужжатлари   шартларига   жавоб   берадиган   оферталар   бўйича
оферентнинг исми (номи), малака маълумотлари, таклиф қилинган нархлар
ва бажариш муддатлари, шунингдек оферент томонидан танлов ҳужжатлари
талабларига мувофиқ киритилган қўшимча таклифлар ҳисобга олинади. 
Танлов   комиссияси   мажлисида   офертани   кўриб   чиқиш   давомида
оферент   томонидан   офертанинг   мазмуни   тушунтириб   берилишига   йўл
қўйилади. 
Бунда   офертанинг   мазмунини,   шу   жумладан   нархи   ёки   бажариш
муддатини ўзгартирувчи тушунтиришлар берилишига йўл қўйилмайди. 
Офертада  арифметик  хатолар  мавжудлиги аниқланган  тақдирда   сўзлар
билан кўрсатилган якуний сумма тўғри миқдор сифатида қабул қилинади. 
Савдоларнинг   туридан   қатъи   назар,   танлов   савдолари   ғолиби   танлов
комиссиясининг   ёпиқ   мажлисида   аниқланади.   Танлов   савдолари   ғолиби
танлов   савдолари   қатнашчилари   иштирокида   эълон   қилинади,   иштирок
этмаган қатнашчилар хабардор қилинади. 
Оферталарни   кўриб   чиқиш,   баҳолаш   ва   таққослаш   натижалари
тўғрисидаги   ахборот   ошкор   қилинмайди,   қонун   ҳужжатларида   назарда
тутилган ҳоллар бундан мустасно. 
Танлов комиссиясининг ҳар бир мажлисида протокол юритилади. 
Қоидага   кўра,   бу   -   талабгор   малакасини   олдиндан   аниқлаш,
конвертларни   очиш,   танлов   савдолари   ғолибларини   аниқлаш   ва   танлов
савдолари ўтказиш тартиботи билан боғлиқ бўлган бошқа протоколлардир. 
Танлов   савдолари   буюртмачи   томонидан   белгиланган   тартибда
тасдиқлангандан кейин тугалланган ҳисобланади. 
  Буюртмачи   "Давархитектқурилиш"   қўмитаси   билан   келишилган
кундан   бошлаб   беш   кун   муддатда   оммавий   ахборот   воситаларида   танлов
савдолари   натижалари   (предмети,   ғолиби,   инвестиция   лойиҳасининг
шартномавий нархи ва уни амалга ошириш муддати) тўғрисидаги ахборотни
эълон қилади. 
Танлов савдолари ўтказилмаган ҳисобланади агар: 
оферталарни тақдим этиш муддатида учтадан кам оферта тушса, ушбу 
Низомнинг   25-бандида   кўрсатилган   ҳоллардан   ташқари;   оферталар   танлов
ҳужжатлари   шартларига   мувофиқ   бўлмаса;   оферталарда   танлов
савдоларида қатнашишга буюртманомани 
таъминлаш   кафолати   мавжуд   бўлмаса;   оферентлар   томонидан   таклиф
этилган нархлар танлов савдолари  предмети бошланғич қийматидан анча ортиқ бўлса; 
"Давархитектқурилиш"   қўмитаси   билан   келишув   бўйича   танлов
комиссияси томонидан асосланган бошқа ҳолатлар пайдо бўлса. 
Танлов   савдоларининг   ўтказилмаган   деб   эълон   қилиниши   асосий
қатнашчилардан   биронтасининг   мулкий   ёки   бошқача   тусдаги
жавобгарлигига олиб келмайди. 
Агар   танлов   савдолари   ўтказилмаган   деб   эътироф   этилса   танлов
савдолари   такроран   ўтказилади,   бунда   танлов   ҳужжатлари   шартларининг
қайтадан кўриб чиқилишига йўл қўйилади. 
Танлов   савдолари   ташкилотчиси   улар   тугаллангандан   кейин   танлов
савдолари ғолибига беш кундан кечикмай ёзма билдиришнома жўнатади. 
Шартнома   танлов   савдолари   ғолиби   билдиришномани   олган   кундан
бошлаб ўн кун муддатда тузилади. 
Агар   танлов   савдолари   ғолиби   шартнома   тузишни   рад   этса   ёки
шартнома   ижросини   таъминлашни   белгиланган   муддатда   тақдим   этмаса,   у
ҳолда   буюртмачи   танлов   комиссияси   билан   биргаликда   офертаси   иккинчи
баҳони   олган   оферентни   танлов   савдолари   ғолиби   деб   эътироф   этиши   ёки
такрорий танлов савдолари ўтказишни тайинлаши мумкин. 
Шартнома ижросини таъминлаш миқдори буюртмачи томонидан, лекин
танлов   савдоларида   белгиланган   қийматнинг   кўпи   билан   10   фоизи
миқдорида белгиланади. 
Танлов   савдолари   натжалари   бўйича   тузилган,   эркин   муомаладаги
валютада   амалга   ошириладиган   шартномани   рўйхатдан   ўтказиш
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар
агентлигида амалга оширилади. 
Танлов   ҳужжатларини   экспертизадан   ўтказиш,   танлов   савдоларини
ўтказишнинг   мақсадга   мувофиқлиги   ҳамда   унинг   методлари   ва
усулларининг   асосланганлигини   аниқлаш,   танлов   савдоларини   ташкил
этиш,   танлов   савдоларини   ўтказиш   шартлари   ва   тартиботига   риоя   қилиш
мониторинги   "Давархитектқурилиш"   қўмитаси   томонидан   амалга
оширилади. 
 Танлов ҳужжатлари экспертизаси шартнома асосида ўтказилади. 
Танлов   савдолари   ташкилотчиси   томонидан   танлов   савдоларини
ташкил этиш ва ўтказиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар   шартларига   ҳамда   Низомга   риоя   қилиниши   танлов   ҳужжатлари
экспертизаси предмети ҳисобланади. 
Танлов   ҳужжатларини   экспертизадан   ўтказиш   учун   қуйидагилар
тақдим этилади: 
танлов савдолари предмети ва ташкилотчиси тўғрисидаги маълумотлар;
танлов   ҳужжатлари;   танлов   комиссиясини   тайинлаш   ва   унинг   таркиби
тўғрисидаги   буйруқ;   молиявий   ресурсларни   тасдиқловчи   тегишли
ҳужжатлар   (кредит   шартномаси,   банк   маълумотномаси,   қурилишларнинг
аниқ   манзилли   рўйхати,   давлат   бошқарув   органи   қарори   ва   бошқалар). Зарур   ҳолларда   экспертиза   органи   савдолар   ташкилотчисидан   қўшимча
маълумотларни сўраб олади. 
Импорт   товарлар   (ишлар   ва   хизматлар)ни   харид   қилишда   буюртмачи
танлов   ҳужжатлари   таркибида   Ташқи   иқтисодий   алоқалар   агентлигининг
нархлар конъюнктураси бўйича хулосасини тақдим этади. 
Танлов   ҳужжатлари   экспертизаси   "Давархитектқурилиш"   қўмитаси
томонидан   тасдиқланган   қурилиш,   реконструкция   қилиш,   техника   билан
қайта   жиҳозлаш,   лойиҳалаш,   қурилиш   объектлари   учун   материаллар,
конструкциялар   ва   жиҳозлар   харид   қилишга   доир   танлов   ҳужжатларини
экспертизадан   ўтказиш   тартиби   тўғрисидаги   Низом   талабларига   мувофиқ
ўтказилади. 
Танлов   ҳужжатлари   экспертизаси   ва   экспертиза   органи   томонидан
тегишли хулосани бериш ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун
муддатда амалга оширилади. 
Такрорий экспертиза беш кун муддатда ўтказилади. 
Қуйидагилар мониторинг объекти ҳисобланади: 
танлов   савдоларини   ташкил   этиш   ва   ўтказиш,   шартнома   тузиш;
лойиҳани амалга оширишда танлов савдолари шартларининг 
бажарилиши;   ишларни   бажариш   ва   молиялаштириш   жадвалларининг
ижроси;   қурилиши   тугалланган   объектни   ўз   вақтида   фойдаланишга
топшириш. 
Мониторинг   буюртмачи   ва   пудратчи   томонидан   томонларнинг   танлов
савдолари   шартларини   бажариши   тўғрисида   "Давархитектқурилиш"
қўмитаси ҳудудий бошқармасига ҳар ойда тақдим этиладиган ахборотларни
таҳлил қилиш йўли билан амалга оширилади. 
Мониторинг   натижаларини   умумлаштириш   "Давархитектқурилиш"
қўмитаси томонидан амалга оширилади. 
Танлов савдоларида белгиланган нарх қатъий нарх ҳисобланади. 
Биринчи молиявий йил мобайнида нархларга ҳамда товарлар, ишлар ва
хизматлар   харид   қилиш   юзасидан   шартномани   бажариш   муддатига
тузатишлар   киритишга   йўл   қўйилмайди,   қонун   ҳужжатларида   назарда
тутилган ҳоллар бундан мустасно. 
Иккинчи   йил   ва   ундан   кейинги   йиллар   учун   шартнома   нархларига
тузатишлар киритиш белгиланган тартибда амалга оширилади. 
Танлов   савдолари   ғолиби   қонун   ҳужжатларида   назарда   тутилган
тартибда объект қурилишининг суғурта қилинишини таъминлайди. 
Танлов   савдоларини   ташкил   этиш   ва   ўтказиш,   танлов   ҳужжатларини
ишлаб   чиқиш   билан   боғлиқ   харажатлар   шартнома   асосида   амалга
оширилади. 
Танлов   савдолари   танлов   савдолари   предметини   сотишнинг   мақсадга
мувофиқ эмаслиги сабабли бекор қилинган тақдирда уларни ташкил этиш ва
ўтказиш билан боғлиқ харажатлар амалдаги харажатлар бўйича буюртмачи
томонидан қопланади.  Танлов   савдолари   қатнашчилари   қонун   ҳужжатларига   ва   ушбу   Низом
талабларига   мувофиқ   жавоб   берадилар.   Буюртмачи   қуйидагиларга   жавоб
беради:   танлов   комиссиясини   шакллантиришда   унинг   таркибига   оид
талабларга 
риоя   этилиши;   танлов   савдолари   предмети   учун   назарда   тутилмаган
шакллар   бўйича   танлов   савдоларини   амалга   ошириш   имконини   берадиган
унинг   қийматини   камайтириш   мақсадида   танлов   савдолари   предметини
бўлишга   йўл   қўйилиши;   танлов   савдолари   ғолиби   билан   шартнома   тузиш
муддатининг 
бузилиши;   шартномада   келишилган   муддатларда   физик,   сифатга   доир   ва
техник 
параметрлар   бўйича   шартнома   шартларининг   бажарилмаганлиги;   танлов
шартларининг бажарилиши мониторинги учун нотўғри ахборот 
тақдим этилганлиги; томонлар ўртасидаги шартномавий мажбуриятларнинг
бажарилиши   тугаллангандан   кейин   уч   йил   мобайнида   оферталар
оригиналларининг   сақланмаганлиги;   танлов   савдоларини   ташкил   этиш   ва
ўтказиш тартиботларининг бошқача 
бузилишлари учун. 
Агар   унинг   учун   қонун   ҳужатларига   мувофиқ   шартнома   тузиш   шарт
бўлган  буюртмачи  шартномани  тузишдан   воз  кечса  ёки  бош  тортса   танлов
савдолари   ғолиби   шартномани   тузиш   ёки   етказилган   зарарни   ва   бой
берилган   фойдани   ундириш   тўғрисидаги   талаб   билан   судга   мурожаат
қилади. 
Танлов савдолари ташкилотчиси жавоб беради: 
оферталар   тақдим   этиш   муддати   тугагунгача   танлов   ҳужжатларига
танлов   ҳужжатларини   олишган   талабгорларга   ўз   вақтида   хабар   қилмасдан
ва офертага тузатишлар киритиш учун етарли бўлган вақт учун оферталарни
тақдим   этиш   муддатини   узайтирмасдан   ўзгартириш   ва   қўшимчалар
киритилганлиги; танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги эълонни танлов
ҳужжатларига   ижобий   эксперт   хулосасисиз   чоп   этганлик;   аризалар   ва
оферталарни   қабул   қилиб   олишни   рад   этганлик,   уларни   ҳисобга   олишни
таъминламаганлик, конвертларни очишгача уларнинг 
махфийлигини   ва   сақланишини   таъминламаганлик;   танлов   савдоларини
ўтказиш тартиботи бузилганлиги; 
танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиботининг бошқача 
бузилишлари учун. 
Танлов комиссияси жавоб беради: 
танлов савдоларини ўтказиш тартиботлари босқичлари бўйича кам овоз
билан   ва   (ёки)   танлов   таклифларини   баҳолаш   мезонларини   ҳисобга
олмасдан   қарор   қабул   қилинганлиги;   талабгор   (оферент)дан   унинг   малака
маълумотларига мувофиқлигини тасдиқловчи далилларни ҳужжатли шаклда
тақдим   этишнинг   асоссиз   талаб   қилиниши;   талабгорларнинг   ўз
интеллектуал мулки ёки тижорат сирини муҳофаза  қилишга бўлган ҳуқуқи бузилганлиги; талабгорлар (оферентлар)нинг малака
маълумотларига нисбатан танлов 
ҳужжатларида   назарда   тутилмаган   мезонлар   ва   талаблар   белгиланганлиги;
танлов савдоларида қатнашишга: 
муассислик   ҳужжатлари,   молиявий   қатнашиш,   холдинг   шаклида   ва
бошқа шаклларда ифодаланган бир-бири билан бевосита ташкилий-ҳуқуқий
ёки   молиявий   боғлиқ   бўлган   ташкилотларнинг;   қайта   ташкил   этиш
(бўлиниш, бирлашиш) тугатиш ёки банкротлик 
босқичида   бўлган,   мулки   хатлаб   қўйилган   талабгорларнинг   қўйилганлиги;
талабгор (оферент)нинг танлов савдолари тартиботида қатнашишдан 
асоссиз   равишда   четлатилганлиги;   танлов   савдоларининг   бошқа
қатнашчилари   рейтингига   таъсир   қилмайдиган,   уларга   йўл   қўйган   танлов
савдолари   қатнашчисига   устунлик   бермайдиган   ҳолларда   танлов
ҳужжатларининг   эълон   қилинган   шартларга   ёки   офертани
расмийлаштиришдаги   ноаниқликларга   номувофиқлиги   эътиборга
олинганлиги;   оферта   мазмунини   ўзгартирадиган   тушунтиришлар   ва
тузатишларга   йўл   қўйилганлиги,   шу   жумладан   нархлар   ёки   бажариш
муддати ўзгартирилганлиги; офертани танлов комиссияси мажлисида кўриб
чиқиш  давомида  оферентнинг   тушунтириш  беришига  асоссиз   равишда  йўл
қўйилмаганлиги;   ахборотнинг   ошкор   қилинганлиги,   савдолар
қатнашчиларининг   ўзаро   ёки   жалб   этилган   мутахассислар   билан
келишувига   йўл   қўйилганлиги,   шунингдек   қонунга   зид   бошқа   хатти-
ҳаракатлар   қилинганлиги;   танлов   савдолари   ғолибининг   танлов
комиссиясининг   очиқ   мажлисида   аниқланганлиги,   танлов   савдолари
ғолибини   эълон   қилиш   тартиботи   бузилганлиги,   иштирок   этмаган
қатнашчиларнинг   ўз   вақтида   хабардор   қилинмаганлиги;   танлов   савдолари
тартиботининг бошқача бузилишлари учун. 
Танлов савдолари ғолиби жавоб беради: 
физик, сифатга доир ва техник параметрлар бўйича шартнома шартларининг
шартномада   назарда   тутилган   муддатларда   бажарилмаганлиги;   танлов
шартларининг бажарилиши мониторинги натижаларининг 
бузилганлиги;   танлов   шартлари   ва   шартноманинг   бошқача   бузилишлари
учун. 
Агар   танлов   савдолари   ғолиби   шартнома   тузишни   рад   этса   ёки
белгиланган   муддатда   шартнома   бажарилиши   таъминланишини   тақдим
этмаса,   у  ҳолда   буюртмачи   танлов   комиссияси   билан  биргаликда   офертаси
иккинчи   баҳони   олган   оферентни   танлов   савдолари   ғолиби   деб   эътироф
этиши ёки такрорий танлов савдолари ўтказишни тайинлаши мумкин. 
Танлов   савдолари   тартиботидан   келиб   чиққан   келишмовчиликлар   ва
низолар,   буюртмачи,   савдолар   ташкилотчиси   ёки   танлов   савдолари   бошқа
қатнашчиларининг   хатти-ҳаракатлари   ва   қарорлар   юзасидан   шикоятлари
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.  Танлов   ҳужжатларини   ишлаб   чиқиш,   шартнома   асосида   қурилишда
танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш Қурилишда танлов савдолари
ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказлари орқали амалга
оширилади.   Марказнинг   фаолияти   Вазирлар   Маҳкамасининг   2003   йил   2
декабрдаги   538-сон   қарорига   6б-иловада   қабул   қилинган   «Қурилишда
танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази
тўғрисида   намунавий   низом»   орқали   тартибга   солинади.   Қуйидагилар
Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади: 
танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шартнома асосида қурилишда 
танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш; танлов савдоларини ташкил
этиш ва ўтказиш, шартномалар тузиш, танлов савдолари шартлари ва
инвестиция лойиҳасини амалга оширишда ишларни бажариш ва
молиялаштириш жадвалининг бажарилиши, шунингдек марказлаштирилган
манбалар ҳисобига молиялаштирилаётган қурилиши тугалланган
объектнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилиши мониторингини олиб
бориш; шартнома асосида қурилишда танлов савдолари мавзуининг
дастлабки 
қийматини белгилаш бўйича хизматлар кўрсатиш; қурилиш маҳсулотининг,
шу   жумладан   "элементлар   қиймати"   усули   билан,   шартномавий   жорий
нархини аниқлаш бўйича методик тавсияларни, нархларни шакллантиришни
янада   такомиллаштириш,   қурилишни   ташкил   этиш   ва   капитал   қурилишда
янги технологияларни жорий этиш бўйича норматив-методик ҳужжатларни
ишлаб   чиқиш   ва   жорий   этишда   қатнашиш;   қурилишда   ва   қурилиш
материаллари,   буюмлари   ва   конструкциялари   саноатида   нархлар
шаклланишига   таъсир   қилувчи   омилларни   тўплаш,   таҳлил   қилиш,   уларни
қайта   ишлаш   ва   умумлаштириш;   қурилиш   ишларига   ва   тайёр   қурилиш
маҳсулотига   нархлар,   юкларни   ташишга   тарифлар,   материалларни   ташиш
шартлари   ва   масофаларининг   ўзгариши   мониторингини   олиб   бориш   ва
таҳлил   қилиш;   маҳаллий   тайёрловчи   заводлар   томонидан   ишлаб
чиқарилаётган   қурилиш   материаллари,   буюмлари   ва   конструкцияларининг
нархи   тўғрисидаги   маълумотларни   тўплаш;   нархларни   шакллантириш
бўйича янги смета нормативларини яратиш 
учун бошланғич ахборотларни тўплаш ва дастлабки таҳлил қилиш; капитал
қурилиш,   лойиҳалаштириш   ва   қийматни   аниқлаш   юзасидан   комплекс
масалалар   бўйича   вазирликлар,   идоралар   ва   хўжалик   бирлашмаларига,
шунингдек юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик
ва   жисмоний   шахсларга   консалтинг   хизматлари   кўрсатиш;   қонун
ҳужжатларига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш"
қўмитаси   томонидан   берилган   ваколатлар   доирасида   бошқа   вазифаларни
бажариш. 
Марказ   ўзига   юкланган   вазифаларга   мувофиқ   қуйидаги   функцияларни
бажаради: 
аризалар ва оферталар қабул қилинишини ташкил этади, уларнинг  ҳисобга   олинишини,   сақланишини   ва   махфийлигини   таъминлайди;
буюртмачи билан биргаликда қурилишда танлов савдоларини ўтказиш 
тартиботини   белгилайди;   қурилишда   танлов   савдолари   тўғрисидаги   Низом
шартлари   ва   талабларига   риоя   қилган   ҳолда   танлов   савдолари   мавзуига
қўйиладиган   танлов   ҳужжатларини   ишлаб   чиқади;   танлов   ҳужжатларини
экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон 
Республикаси   "Давархитектқурилиш"   қўмитасига   тақдим   этади;   танлов
ҳужжатларида   белгиланган   шакл   бўйича   танлов   савдолари   ўтказилиши
тўғрисида   эълон   бериш   учун   материалларни   тайёрлайди   ва/ёки   потенциал
талабгорларга   таклифномалар   юборилишини   таъминлайди;   буюртмачи
томонидан жалб қилинадиган мустақил экспертлар ёки 
консультантлар   ишини   ташкил   этади;   талабгорларга   танлов   ҳужжатларини
сотади;   оферталар   очилгандан   кейин   уларни   буюртмачига   беради;
буюртмачига   танлов   савдолари   якунлари   бўйича   буюртмачи
ҳисоботини 
тузишда   кўмаклашади;   буюртмачи   ва   пудратчи   томонидан   тақдим
этиладиган   ахборотларни   таҳлил   қилиш   йўли   билан   шартнома
мажбуриятлари   бажарилиши   мониторингини   олиб   боради   ҳамда   танлов
савдолари   ва   танлов   савдолари   натижалари   бўйича   тузилган   шартномалар
бажарилиши мониторинги натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси
"Давархитектқурилиш"   қўмитасига   ҳар   ойлик   ҳисоботни   тақдим   этади;
семинарлар   ўтказади,   кадрларни   танлов   савдоларини   ташкил   этиш   ва
ўтказиш юзасидан тасдиқланган тартиботини, танлов савдолари натижалари
бўйича   тузилган   шартномалар   шартларидан   келиб   чиқувчи   мажбуриятлар
бажарилиши мониторингини амалиётда қўллаш бўйича ўқитади;  норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, қурилиш таннархи пасайтирилишини ва
қурилиш   ишлаб   чиқариши   иқтисодий   рағбатлантирилишини   таъминловчи
қурилишда   иқтисодий   ишларни   такомиллаштириш   бўйича   таклифларни
ишлаб   чиқади   ва   Ўзбекистон   Республикаси   "Давархитектқурилиш"
қўмитасининг   Капитал   қурилишда   иқтисодий   ислоҳотлар   ва   нархларни
шакллантириш   марказига   киритади;   капитал   қурилишда   иқтисодий   ва
ташкилий  ислоҳотлар   амалга   оширилиши,  қурилиш  материаллари,   алоҳида
ва   махсус   ишлар   нархларининг,   қурилиш   механизмларини   ишлатиш   ва
қурилиш   юкларини   ташиш,   тайёр   қурилиш   маҳсулоти   харажатлари
ўзгариши   мониторингини   олиб   боради;   ўз   ваколатлари   доирасида
инвестиция жараёни қатнашчилари ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб
чиқади,   улар   юзасидан   қарорлар   тайёрлайди   ва   белгиланган   тартибда
Ўзбекистон Республикаси 
"Давархитектқурилиш"   қўмитасига   ёки   тегишли   органларга   киритади;
нархларни шакллантириш бўйича дастурий воситаларни, норматив 
ҳужжатларнинг электрон вариантларини сотиб олади, тарқатади; 
Марказ   ўзига   юкланган   функцияларни   амалга   ошириш   учун   қуйидаги
ҳуқуқларга эга:  маҳаллий   давлат   бошқаруви   органларидан   ва   бошқа   ташкилотлардан
Марказга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материалларни
сўраш ва олиш; 
танлов   савдолари   натижалари   бўйича   тузилган   шартномалар
шартларидан   келиб   чиқувчи   мажбуриятлар   бажарилиши   мониторингини
олиб   бориш   мақсадида   қурилишнинг   боришини   ўрганиш;   қонун
ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида хизматлар кўрсатиш ва 
ишларни   бажариш;   қонун   ҳужжатларини   ва   Ўзбекистон   Республикаси
ҳудудида   капитал   қурилишда   танлов   савдолари   тўғрисидаги   Низом
талабларини бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда буюртмачига хизматларни
сотиб олишни тўхтатиш тўғрисида тақдимнома киритиш; 
Ўзбекистон   Республикасининг   лойиҳалаштириш,   илмий-тадқиқот
ташкилотларини   ва   бошқа   ташкилотларини,   олимлар   ва   мутахассисларни
улар   меҳнатига   Ўзбекистон   Республикасининг   амалдаги   қонун
ҳужжатларига мувофиқ ҳақ тўлаган ҳолда, белгиланган тартибда ишга жалб
қилиш;   қурилиш   ва   қурилиш   материаллари   ишлаб   чиқариш   масалалари
бўйича   амалдаги   қонун   ҳужжатларига   зид   бўлган   идоравий   норматив-
ҳуқуқий   ҳужжатларнинг   амал   қилишини   тўхтатиш   ёки   бекор   қилиш
тўғрисида "Давархитектқурилиш" қўмитасига таклифлар киритиш. 
Марказ   ўзига   юкланган   функционал   вазифаларнинг   зарур   даражада
бажарилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради. 
Марказ   фаолиятига   раҳбарликни   Ўзбекистон   Республикаси
"Давархитектқурилиш"   қўмитаси   раисининг   буйруғи   билан   лавозимга
тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор амалга оширади. 
Марказ директори: 
Марказга   юкланган   вазифаларнинг   бажарилиши   учун   шахсан   жавоб
беради; 
Ўзбекистон   Республикаси   "Давархитектқурилиш"   қўмитаси   билан
келишган ҳолда Марказнинг штат жадвалини тасдиқлайди; 
Марказ  фаолияти  билан  боғлиқ  масалалар  бўйича  барча   органларда  ва
корхоналарда Марказ номидан вакиллик қилади; 
Марказ   хўжалик   фаолиятини   Ўзбекистон   Республикасининг   амалдаги
қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади. 
Қуйидагилар   Марказ   фаолиятини   молиялаштириш   манбалари
ҳисобланади: 
шартнома асосида танлов ҳужжатларини ишлаб чиққанлик, қурилишда 
танлов   савдоларини   ташкил   этганлик   ва   ўтказганлик;   нархларни
шакллантириш,   шартнома   асосида   савдо   мавзуининг   дастлабки   қийматини
аниқлаш масалалари бўйича консалтинг хизматлари кўрсатганлик; қурилиш
соҳасида   Ўзбекистон   Республикасининг   қонун   ҳужжатларида
тақиқланмаган   хизматларнинг   бошқа   турларини   амалга   оширганлик   учун
олинадиган даромадлар. 
Марказ   ҳар   ойда   "Давархитектқурилиш"   қўмитаси   таъминоти   учун   ўз
даромадларининг 10 фоизи миқдорида маблағ ўтказади.  Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   "Капитал   қурилишда
иқтисодий   ислоҳотларни   янада   чуқурлаштиришнинг   асосий   йўналишлари
тўғрисида"   2003   йил   6   майдаги   ПФ-3240-сон   Фармонида   ҳамда   уни
бажариш   юзасидан   қабул   қилинган   Вазирлар   Маҳкамасининг   қарорларида
қайд   этилганидек,   эскирган   ва   замонавий   талабларга   мувофиқ   бўлмаган
амалдаги смета нормалари ва қоидалари тизими ва унинг асосида қурилиш
смета   қийматининг   ошиб   кетишига   олиб   келувчи   расценкаларни   ишлаб
чиқиш қурилиш-технология жараёнини ва умуман қурилиш комплексининг
самарали   ишлашини   мақбуллаштириш   йўлидаги,   пировард   натижада
қурилишда   лойиҳалаштириш,   смета   ва   технология   интизомини
мустаҳкамлашдаги бош тўсиқлардан бири ҳисобланади. 
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан зарур даражадаги
назорат   ўрнатилмаганлиги   ҳозирги   вақтда   жуда   кўплаб   якка   тартибдаги   ва
идоравий   смета   нормаларининг   амалда   бўлишига   олиб   келди,   улар   кўп
ҳолларда   "Давархитектқурилиш"   қўмитаси   тасдиқлаган   смета
нормативларига зиддир ҳамда уларнинг ўрнини босмоқда. 
Кўрсатиб   ўтилган   камчиликларни   бартараф   этиш,   бозор   иқтисодиёти
талабларига   мувофиқ   капитал   қурилишда   нархларни   шакллантиришнинг
смета-норматив базасини тартибга  солиш ва янгилаш, объектлар қурилиши
қийматини   жорий   шартномавий   нархларда   белгилаш   механизмини
такомиллаштириш   мақсадида   Вазирлар   Маҳкамаси   24.10.2003   й.   (№   463)
«Капитал   қурилишда   нархларни   шакллантиришнинг   смета-норматив
базасини такомиллаштириш ва янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида» Қарор
қабул қилди. 
Унга   кўра   Вазирлар   Маҳкамасининг   "қурилиш   қийматини   1991   йил
нархлари   даражасидаги   янги   смета   нормативлари   негизида   "ресурс   усули"
асосида аниқлашга ўтиш тўғрисида" 1997 йил 17 июндаги 306-сон қарори ўз
кучини йўқотган деб ҳисобланади. 
 
 
  II БОБ. «159- ҚУРИЛИШ ТРЕСТИ» ОЧИҚ АКЦИОНЕРЛИК
ЖАМИЯТИНИНГ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛИ 
 
2.1. “159- ҚУРИЛИШ ТРЕСТИ” ОАЖ нинг асосий техник – иқтисодий
кўрсаткичлари 
Республика   корхоналарини   корпоративлаштириш   иқтисодиётда
уларнинг   бозор   фаоллигини   ошириш   омили   бўлмоқда.   Ўзбекистоннинг
иқтисодий  ўсиши  ва  ривожланишини  таъминлашда   қурилиш  тармоқларида
корпоративлаштиришнинг роли хозирги вақтда объектив холатдир. 
Қурилиш корхоналарини ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва
унинг   таҳлилини   ўтказиш   учун   ишлаб   чиқариш   амалиёти   ўталган   жой
“159қурилиш   трести”   ОАЖ   2007-2009   йилги   иш   фаолияти   асос   қилиб
олинди.   “159-қурилиш   трести”   ОАЖ   Тошкент   шаҳрининг   Шайҳонтоҳур
туманида   давлат   рўйхатидан   ўтган   бўлиб,   мулкни   бошқариш   очиқ
акционерлик   жамияти   қарорига   кўра   бошқарилади   ва   қурилиш-монтаж
ишлари билан шуғулланиб, бу унинг асосий иш фаолияти ҳисобланади. 
  Очиқ акционерлик жамияти 159-Трест 1957 йилда ташкил топган бўлиб,
А.Навоий   кўчасида   жойлашган.   Трестнинг   таркиби   7   бўлимдан   иборат
бўлиб,   ундан   3   нафари   генподряд   қурилиш   бошқармасидир,   уларга   ҚБ-8,
ҚБ-9   ва   ҚБ-70   бўлиб,   улар   қурилиш   объктини   бошидан   яъни   нулевой
нуқтадан   олиб   борадилар.   Қурилиш   катлаван   қазишдан   бошланади,   девор
қурилади   ва   томларни   чиройли   қилиб   ёпиш   бўйича   энг   махоратли
хисобланади. Буларга мисол қилиб қўрсатадиган бўлсак: 
• “Мустақиллик” майдонидаги “Сенат” биноси; 
• “Мустақиллик” майдонидаги фаворалар; 
• Абдулла   Қодирий,   Зулфия   номли   истирохат   дам   олиш
боғлари; 
• А.Навоий   номли   истирохат   боғининг   майдонида
жойлашган кўргазма (вқставка) павильони; 
• кўплаб   ёшлар   учун   спорт   мажмуалари,   коллежлар   ва
лицейлар киради.  2.1-
Жадвал
«159 – ТРЕСТ» ОАЖ нинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 
(минг сўм) 
Кўрсаткичлар  2007  2008  2009  Фарқи(+,-) 
Сумма  % 
Махсулот сотишдан 
тушган тушум  6706276  11505436  12746583  1241147  110.79 
Махсулот таннархи  5988218  8979500  10084172  1104672  112.30 
Ялпи фойда  718058  2525936  2662411  136475  105.40 
Соф фойда  4976  319364  82426  -236938  25.81 
Ишчилар сони  697  832  780  -52  93.75 
Иш ҳаққи фонди  1621215  2525045  2383051  -141994  94.38 
Бир ишчига тўғри 
келадиган иш ҳаққи  1030  3036  3055  19  118.17 
Бир ишчига тўғри 
келадиган ялпи тушум  9622  13829  16342  2513  100.626 
Дебиторлик 
қарзлари  4112231  4548726  4791509  242783  105.34 
Кредиторлар  4359440  4562966  4512278  -50688  98.89 
Рентабеллик  0.0831  3566  0.8174  -2.7392  23 
 
Корхонанинг   баъзи   бир   техник-иқтисодий   кўрсаткичларини
солиштирадиган   бўлсак,   махсулот   сотишдан   тушган   тушум   2008   йилда
11505436   минг   сўм   миқдорида   эди,   2009   йилда   эса   бу   кўрсаткич   10.79   %   га
ошди. Махсулот  таннархи эса 2008 йилда   8979500   минг  сўмни ташкил этган
бўлиб, 2009 йилда эса бу кўрсаткич 12.30 % га ошди. Ялпи фойда 2008 йили
2525936   минг сўм эди, 2009 йилда эса   2662411   мингни ташкил этди, яъни 5.40
% га ошди. Мухим кўрсаткичлардан  бири бўлган соф фойда эса 2008 йили
319364   минг   сўмга   тенг   бўлиб,   2009   йилда   82426   минг   сўмни   ташкил   этди,
яъни   74.19   %   га   камайганлигини   кўришимиз   мумкин.   Шунингдек,
жадвалдан   2009   йилда   корхонада   780   ишчи   меҳнат   қилаётганлигини,   иш
хаққи фонди  2383051  минг сўмга тенглигини ,  бир ишчига тўғри келадиган иш
хаққи 3055 минг сўмни, бир ишчига тўғри келадиган ялпи тушум эса 16342
минг   сўмни   ташкил   этганлигини   кўришимиз   мумкин.   Қуйида   жадвалдаги
айрим кўрсаткичлар диаграмма кўринишида тасвирланган. 2007 2008 2009
 
 
2.1-расм.   «159   –   ТРЕСТ»   ОАЖнинг   асосий   техник   иқтисодий
кўрсаткичлари ўзгариш суръати  
2.2 «159-трест» очиқ акционерлик жамиятининг бошқарув
самарадорлиги кўрсаткичлари таҳлили 
Самарадорлик   кенг   мазмунга   эга   бўлиб,   бунда   қўйилган   мақсадларга
эришиш натижалари билан ишлаб чиқариш харажатларини солиштиришдан
иборатдир.   Самарадорлик   тушунчалари   орасида   бошқарув   самарадорлиги
алоҳида ўрин эгаллайди. 
Бошқарув самарадорлиги дейилганда, бошқарув жараёни ва бошқарув
фаолиятининг   натижаси   тушунилади.   Умуман   бошқарув   самарадорлиги
бошқарувнинг   ўзига   эмас,   балки   ишлаб   чиқариш   самарадорлигини
оширишга хизмат қилади. 
Услубият   нуқтаи   назаридан   бошқарув   самарадорлигини   мезон   ва
кўрсаткичлар орқали аниқлаш лозим. Бунда, авваломбор объектни ўзига хос
тарафларини   аниқлаб   олиш   зарур.   Чунки   самарадорлик   мезонлари   ва
кўрсаткичлари худи шу тарафларни инобатга олиши керак. 
Услубият   жиҳатдан   бошқарув   тизимининг   самарадорлигини   таҳлил
этиш   муҳим   масаладир.   Чунки   ўтказиладиган   таҳлил   қанчалик   сифатли,
чуқур   ва   кенг   бўлса,   бошқарув   самарадорлигини   тўғри   баҳоланишига
имконият   яратади.   Ёки   шу   таҳлил   жараёнида   фойдаланиладиган   мезон   ва
кўрсаткичлар асосида баҳо берилади.  02000000400000060000008000000100000001200000014000000
670 6276 1150543 6
12746583
5988218 8979500
10084172
Махсулот сотишдан тушган тушум
Махсулот таннархи
Ялпи фойда
Соф фойда Корхонанинг   молиявий   ҳолати   йиғма   тушунча   бўлиб,   корхона
молиявий   ресурсларининг   мавжудлиги,   жойлаштирилиши   ва
фойдаланилиши   ифодаловчи   кўрсаткичлар   тизими   билан   тавсифланади.
Молиявий тахлилнинг мақсади корхонани ҳисоботлари орқали ўтган даврда,
таҳлил   қилаётган   вақтда   ва   келажакда   эришилган   ва   эришиладиган
молиявий   натижалари   ва   молиявий   ҳолатига   баҳо   бериш   ҳамда   иқтисодий
ташхис   қўйишдан   иборатдир.   Таҳлилнинг   мақсади   корхона
кўрсаткичларини   уларнинг   халқ   хўжалиги,   тармоқ   бўйича   ўртача
миқдорларига,   ўтган   давр   ва   режадаги   ҳажмларига,   бошқа   турдош
корхоналар   кўрсаткичларига   солиштиришдир.   Молиявий   ҳолат   корхона
молиявий муносабатлари тизимининг барча элементлари ўзаро таъсирининг
натижаси   ҳисобланади,   шунинг   учун   бутун   ишлаб   чиқариш   хўжалик
омилларининг мажмуи билан белгиланади. Корхонани молиявий таҳлиллаш
молиявий   кўрсаткичлар   тизими   асосида   корхона   молиявий   ҳисоб-китоби
шаклларининг   таҳлилидир.  Горизонтал  таҳлил  ҳисобот  даврини   ўтган  давр
кўрсаткичлари билан солиштирилади. 
  Корхона   молиявий   салохиятини   таҳлил   қилишнинг   умумий   вазифаси
қуйидагилардан иборат: 
 Молиявий   потенциал   умумий   ва   йил   давомида   унинг
ўзгаришини аниқлаш; 
 Молиявий   потенциал   таркибини,   ундаги   таркибий
ўзгаришларни аниқлаш; 
 Молиявий потенциал ҳолатини ифодаловчи ўз маблағлари билан
боғлиқ бўлган кўрсаткичларни аниқлаш, бахолаш ва тахлил қилиш; 
 Молиявий   потенциал   ҳолатини   ифодаловчи   четдан   жалб
қилинган маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичларни бахолаш ва тахлил
қилиш; 
 Молиявий потенциал самарадорлигини ифодаловчи 
кўрсаткичларни аниқлаш ва уларни таҳлил қилиш; 
 Молиявий потенциал самарадорлигига таъсир этувчи омилларни
аниқлаш ва таҳлил қилиш; 
 Молиявий   потенциалдан   самарали   фойдаланиш   чора   –
тадбирларини   ишлаб   чиқиш   ва   шу   бўйича   тегишли   бошқарув
қарорларини қабул қилиш учун ахборотларни тайёрлаш. 
Корхонани   молиявий   таҳлиллаш   –   молиявий   кўрсаткичлар   тизими
асосида   корхона   молиявий   ҳисоб   –   китоби   шаклларининг   таҳлилидир.
Молиявий   хусусиятли   ахборотларни   тўплаш,   ўзгартириш   ва   фойдаланиш
кўринишида ўтказиладиган молиявий мақсадларни кўзлайди: 
• Корхонанинг   макон   –   вақт   кесимидаги   молиявий   ҳолатини
бирхиллаштириш ва баҳолаш; 
• Молиявий   ҳолатдаги   у   ёки   бу   ўзгаришларни   келтириб   чиқарувчи
омилларни аниқлаш;  • Корхона   ривожининг   мумкин   бўлган   суръатларини   уларни  молиявий
таъминлаш нуқтаи назаридан баҳолаш; 
• Маблағларни   олиш   мумкин   бўлган   манбаларни   аниқлаш   ва   уларни
сафарбар этишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш; 
Молия – хўжалик фаолияти ва маблағ оқимлари ҳаракатининг у ёки бу
сиёсатини   танлаш   чоғида   корхона   аҳволини   тахминлаш.   Молиявий
таҳлиллаш   предмети   –   молиявий   ресурслар   ва   уларнинг   оқимларидир.
Молиявий таҳлиллашнинг асосий вазифаси хўжалик юритувчи субъектнинг
молиявий   холати   ва   молиявий   –   хўжалик   фаолиятини   баҳолаш   асосида
оқилона молиявий сиёсат ёрдамида унинг иш олиб бориш самарадорлигини
ошириш имкониятларни аниқлашдан иборат. 
Молиявий таҳлиллашнинг асосий турлари қуйидагилардир: 
  Горизонтал   (вақтий)   таҳлиллаш   –   молиявий   ҳисоботлар
кўрсаткичларининг   жорий   қийматларини   олдинги   даврлардаги   қийматлари
билан қиёслаш; 
  Вертикал   (таркибий)   таҳлиллаш   –   якуний   молиявий   кўрсаткичлар
таркибини   ҳар   бир   кўрсаткичнинг   умуман   натижага   таъсирини   аниқлаган
ҳолда белгилаш; 
  Тренд таҳлиллаш   – молиявий ҳисоботнинг ҳар бир кўрсаткичини ўтган
бир   қатор   даврлар   кўрсаткичи   билан   қиёслаш   ва   трендни,   яъни   айрим
даврларнинг   тасодифий   таъсирлари   ва   ўзига   хос   хусусиятларидан
тозаланган кўрсаткичлар ҳаракатининг асосий тамойилини белгилаш. 
  Нисбий   кўрсаткичлар   (коэффицентлар)   таҳлили   -   ҳисобларнинг
айрим   позициялари   ёки   ҳисоботлар   турли   шаклларининг   позициялари
ўртасидаги   муносабатлар   ҳисоб-китоби,   кўрсаткичларнинг   ўзаро
алоқадорлигини белгилаш; 
  Қиёсий   (маконий)   таҳлиллаш   –   корхона,   унинг   бўлинмалари   ва
цехларининг   айрим   кўрсаткичлари   бўйича   ҳисобот   йиғма
кўрсаткичларининг   ички   хўжалик   таҳлили   хам,   мазкур   корхона
кўрсаткичларини   ҳамкорлар   ва   рақобатчилар   кўрсаткичлари,   шунингдек
такрмоқнинг   ўртача   маълумотлари   билан   хўжаликлараро   таҳлиллаш
ҳамдир; 
  “159-   Қурилиш   трести”   ОАЖ   фаолиятининг   самарадорлигини   аниқлаш
мақсадида   молиявий   таҳлиллаш   турларидан   бири   бўлган   горизонтал
таҳлиллашдан   фойдаланган   ҳолда   корхонанинг   айрим   кўрсаткичлари
таҳлилига батафсилроқ тўхталиб ўтамиз. 
 2.2 –
жадвал 
“159-Қурилиш трести” ОАЖ нинг молиявий натижалари таҳлили 
(минг сўмда) 
Кўрсаткичлар  2007й  2008й  2009й  Фарқи 
(+,-)  %  Маҳсулотларни 
сотишдан соф тушум  6706276  11505436  12746583  1241147  110.79 
Сотилган 
маҳсулотларнинг 
таннархи  5988218  8979500  10084172  1104672  112.30 
Ялпи фойда  718058  2525936  2662411  136475  105.40 
Давр харажатлари  1760048  2397040  2966177  569137  123.74 
Маъмурий 
харажатлар  995437  1330299  1577376  247077  118.57 
Бошқа харажатлар  760218  1066741  1388801  322060  130.19 
Даромад солиғини
тўлагунга қадар 
фойда  104696  522061  239487  -282574  45.87 
Даромад солиғи  98920  174928  149893  -25035  85.69 
Фойдадан бошқа 
солиқлар ва 
йиғимлар  800  27769  7168  -20601  25.81 
Ҳисобот 
даврининг соф 
фойдаси  4976  319364  82426  -236938  25.81 
 
 
2.2-расм. Корхонаннинг молиявий натижалари ўзгариш суръати 
  Корхонанинг   молиявий   холатини   жадвалдаги   маълумотлар   орқали
таҳлил қиладиган бўлсак, сотилган маҳсулотларнинг таннархи 2008 йили 
8979500   минг сўмни, 2009 йили эса бу кўрсаткич   10084172   минг сўмни ташкил
қилди,   бундан   сотилган   махсулотларнинг   таннархи   12.30   %   га   ошганини
кўришимиз мумкин. Давр харажатлари 2008 йили  2397040  минг сўмни ташкил
қилган   бўлса,   2009   йили   2966177   минг   сўмни   ташкил   қилди,   яъни   бу
кўрсаткич 23.74% га ошганини, маъмурий харажатлар эса 2008 йили   1330299
минг   сўм   эди   ,   2009   йили   эса   1577376   минг   сўмга   кўпайди,   яъни   бу
харажатлар   ҳам   18.57%   га   кўпайганини   кўришимиз   мумкин.   Шунингдек,
2009   йилда   2008   йилга   нисбатан   даромад   солиғини   тўлагунга   қадар   фойда
54.13%   га,   хисобот   даврининг   соф   фойдаси   эса   74.19%   га   камайган.   Бу
кўрсаткичлардан   келиб   чиқган   ҳолда   корхонанинг   2009   йилдаги   молиявий
ҳолати   2008   йилга   нисбатан   паст   кўрсаткичларни   намоён   этаётганлигини
кўришимиз мумкин. 
2.3-жадвал
Корхона бухгалтерия хисоби актив қисми тахлили 
(минг сўмда)
Кўрсаткичлар 
  2008  20 09 
фарқи 
сўм  %  сўм  % 
сўм  % 
Асосий 
воситаларнинг 
қолдиқ қиймати  581054  5.38  766648  7.90  185594  131.94 
Товар моддий 
захиралар  5458217  50.55  4042906  41.65  -1415311  74.07 
Келгуси давр 
харажатлари  63625  0.59  58907  0.61  -4718  92.58 
Дебиторлар  4548726  42.13  4791509  49.37  242783  105.34 
Пул маблағлари  23093  0.21  41498  0.43  18405  179.70 
Баланс активи 
бўйича жами   10797770  100  9705692  100  -1092078   89.89   
 
 
2.3 – расм. Баланс активи 2009 йилги кўрсаткичи 
2.4-жадвал
Корхона бухгалтерия хисоби пассив қисми тахлили 
(минг сўмда) 
Кўрсат-кичлар 
   2008 
  2009 
фарқи 
сўм  %  сўм  %  сўм  % 
  I Ўз маблағлари манбалари 
Устав капитали  49638  0.46  579110  5.97  529472  1166.67 
Қўшилган капитал  14751  0.14  14751  0.15  0   100 
Резерв капитали  215134  1.99  304091  3.13  88957  141.35 
Тақсимланмаган 
фойда  1205448  11.16  758402  7.81  -447046   62.91 
I бўлим бўйича жами  1485032  13.75  1656415  17.07  171383  111.54 
II Мажбуриятлар 
 
Узоқ муддатли 
мажбуриятлар  30624  0.28  1328250  13.69  1297626  4337 
Жорий мажбуриятлар  9282114  85.96  6721027  69.25  -2561087  72.41  II бўлим бўйича жами  9312738  86.25  8049277  82.93  -1263461  86.43 
Баланс пассиви бўйича 
жами  10797770  100.0  9705692   100  -1092078  89.89 
 
 
2.4– расм.   Баланс пассиви 2009 йилги кўрсаткичи 
 
 
Корхонанинг   бухгалтерия   баланси   актив   қисми   жами   бўлиб   2009
йилда   эса   ҳисобот   йили   бошида   10853517   минг   сўмни,   ҳисобот   йили
охирида эса 9705692 минг сўмни ташкил этган. Баланс активининг I бўлими
бўйича   2009   йилда   640862   минг   сўмлик,   II   бўлими   бўйича   эса   10212655
минг   сўмлик   кўрсаткичга   эга   бўлиб,   ҳисобот   йили   охирига   бу   бўлимлар
бўйича   мос   равишда   770872   минг   сўм   ва   8934820   минг   сўмлик   активларга
эга   бўлган.   Акциядорлик   жамияти   2009   йилда   фаолиятини   бошлан-ич
қиймати 1299998 минг сўмлик асосий воситалар билан бошлаб, йил охирига
бу   воситаларнинг   бошланғич   қиймати   1602738   минг   сўмга   тенг   бўлган,
дебиторлик   қарзлари   эса   2009   йилда   ҳисобот   йили   бошига   4548726   минг
сўмни, ҳисобот йили охирига эса 4791509 минг сўмни ташкил этган бўлиб,
қарзлар   ичида   муддати   ўтган   дебиторлик   қарзлари   бўлмаган,   дебиторлик
қарзлари асосан харидор ва буюртмачилар билан ҳисоблашишлар бўйича юз
берган. 
Корхона балансининг  пассив қисми ни таҳлил қиладиган бўлсак,баланс
пассивининг   I   қисми,   яъни   ўзлик   маблағларининг   манбалари   акс
эттириладиган қисми бўйича акциядорлик жамияти 2009 йил ҳисобот йили
бошига 1540779 минг сўм, ҳисобот йили охирига эса 1656415 минг сўмлик
хусусий   маблағлар   манбаларига   эга   бўлганлигини   кўришимиз   мумкин. Устав   капитали   2009   йил   ҳисобот   йили   бошига   ўз   маблағларининг   49638
минг   сўмини,   ҳисобот   йили   охирига   эса   корхона   акцияларининг   номинал
қийматини   ошиши   ҳисобига   579110   минг   сўмни   ташкил   этди,
тақсимланмаган   фойда   эса   ҳисобот   йили   бошига   1205448   минг   сўмга,   йил
охирида   эса   758402   минг   сўмга   тенг   бўлган.   Баланс   пассивининг   II   қисми
мажбуриятларни ҳисобга олувчи бўлим бўлиб, жами мажбуриятлар миқдори
2009   йил   ҳисобот   йили   боши   ва   охирига   мос   ҳолда   9312738   минг   сўм   ва
8049277   минг   сўмни   ташкил   қилган.   Мажбуриятлар   таркибига   харидор   ва
буюртмачилардан   олинган   бўнаклар,   кредиторлардан   олинган   пул
маблағлари, бюджетга тўловлар бўйича қарзлар, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича
қарзлар   ҳамда   бюджетдан   ташқари   тўловлар   бўйича   қарзлар   кабилар
киради. 
 
 
2.3.   Корхонадаги   асосий   воситаларнинг   холати   ва   уларни   самарали
бошқариш тахлили 
Бозор муносабатлари шароитида хар бир тадбиркор, корхона раҳбари
ва   инвестор   корхона   молиявий   ҳолати   кўрсаткичларини   баҳолаш   ҳамда
тахлил қилиш усулларини эгаллаган бўлиши, улар асосида мақбул бошқарув
қарорларни қабул қилишни билиши лозим. Асосий воситаларнинг ахамияти
шундан   иборатки,   улар   меҳнат   жараёнида   мулкий   шаклини   сақлаб   қолиб,
ҳар бир босқичдан  кейин ишлаб чиқариш чивариш соҳасини тарк этмайди.
Уларнинг   қиймати   махсулотга   дархол   эмас,   қисмларга   бўлинган   ҳолда
босқичма-босқич ўтиб боради. Хўжалик субъкти  аниқ баҳоланган  активдан
иқтисодий фойда олишга ишончи бўлган тақдирдагина асосий воситаларни
актив   сифатида   тан   олади.   Корхона   ишлаб   чиқариш-хўжалик   фаолиятида
ишлаб   чивариш   фондлари   ва   ноишлаб   чиқариш   мақсадларидаги
фондларидан   фойдаланилади.   Ишлаб   чиқариш   фондларининг   уч   шакли:
ишлаб чиқариш, пул ва товар фондлари мавжуд. Барча турдаги фондларнинг
умумий   вазифаси   узлуксиз   ишлаб   чиқариш   ва   такрорий   ишлаб   чиқаришни
таъминлашдан   иборат,   шунинг   учун   ҳам   уларни   ишлаб   чиқариш   фондлари
деб атайдилар. 
 Ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишнинг энг муҳим вазифалари: 
 улардан фойдаланиш самарадорлиги; 
 ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати; 
 ишлаб чиқариш фондларини энг кам сарфлаган ҳолда маҳсулот ишлаб
чиқариш, яъни маҳсулот таннархини пасайтириш; 
 бириктирилган ишлаб чиқариш фондлари энг кам миқдорини сарфлаб,
муайян   миқдордаги   маҳсулотни   ишлаб   чиқариш   ва   сотишдан   иборат
ҳисобланади. 
  Асосий ишлаб чиқариш фондларини тўлдириб бориш ва айланувчанлиги –
корхонанинг   молиявий   ҳолати   ва   рентабеллик   даражасига   таъсир
кўрсатувчи   омилки,   унинг   учун   асосий   фондларга   қанча   хусусий   ва   заём маблағлари   сарфланганлигининг   аҳамияти   йўқ   эмас.   Корхонанинг   асосий
воситаларга   қўйилмалар,   ишлатиш   ва   такрорий   тўлдириб   бориш
самарадорлиги   нуқтаи   назаридан   бир   қатор   қоидаларни   ҳисобга   олиш
лозим: 
 Асосий   воситаларнинг   ишдаги   фойдалилиги   муайян   муддат
мобайнида   сақланади,   шунинг   учун   уларни   сотиб   олиш   ва   фойдаланиш
бўйича харажатлар хам вақт бўйича тақсимланган; 
 Асосий   воситаларни   жисмоний   алмаштириш   (янгилаш)   уларнинг
қиймат   алмашиниш   пайтига   мос   келмаслиги   мумкин,   натижада   корхона
фаолиятининг   молиявий   натижаларини   пасайтирувчи   йўқотишлар   ва
зарарлар келиб чиқиш мумкин; мазкур холда корхона асосий фондларини
ўз   вақтида   ва   иқтисодий   асосланган   қайта   бахолаш   ғоят   муҳим   ўрин
тутади; 
 Асосий   воситалардан   фойдаланиш   самарадорлиги   уларнинг   тури,
мансублиги,   ишлаб   чиқариш   жараёнида   иштирок   этиш   хусусияти
жихатидан турлича баҳоланади. 
Асосий   фондларни   таҳлиллаш   учун   ахборот   манбалари   сифатида
йиллик бухгалтерия ҳисоботининг 1-3 шаклларидан фойдаланилади. Асосий
воситаларни   баҳолашнинг   бошланғич,   тиклаш   ва   қолдиқ   қийматида
ифодалаш усуллари мавжуд. 
  Асосий   воситаларни   бошланғич   қиймат   таркибига   уларни   харид   қилиш,
етказиш   ва   ўрнатиш   ёки   харид   қилиш   пайтидаги   қиймати   киради.   Бино   ва
иншоатларни   хўжалик   усулида   қуришда   бошланғич   қийматга   қурилиш
билан   боғлиқ   барча   харажатлар-   хомашё,   меъморлар   ва   хуқуқшунослар
хизмати   учун   хақ   тўлаш,   қайднома   харажатлари,   лойихалаш   –   тадқиқот
ишлари,   қурилиш   пайтида   суғурталаш   харажатлари,   объект   қурилишига
берилган   кредитлар   бўйича   фоизлар,   қурилиш   рухсатномаси   қиймати   ва
бошқа харажатлар киритилади. 
  Асосий   воситалар   қуйидаги   холатларда   корхона   балансидан   чиқиб
кетади: 
 Тугатиш; 
 Сотиш; 
 Айрибошлаш; 
 Текинга бериш; 
 Устав   сармоясига   муассис   улиши   сифатида   бериш;     Узоқ   муддатли
шартнома бўйича ижарага бериш. 
  Тиклаш   қиймати   Ўзбекитсон   Республикаси   хукуматининг   корхоналар  ва
ташкилотлар   асосий   воситаларини   қайта   бахолаш   тўғрисидаги   қарори
асосида белгиланади. Халқаро стандартлада молиявий хисоботларда асосий
воситалар бошланғич қийматини акс эттириш учун молия йили охирида ёки
хукумат   таклифит   билан   қайта   бахолашни   ўтказишни   тақазо   этади.
Республикамизда   асосий   воситаларни   қайта   бахолаш   хукумат   қарори,
шунингдек,   давлат   корхоналарини   акциядорлаштириш,   акциядорлик жамиятларини   қайта   тузишда   амалга   оширилади.   Асосий   воситалар
қўлланиш жараёнида хам, ишлатиламаган холда хам маънавий ва жисмонан
эскиради.  Эскириш   хажмини  хисобланган   амортизация  суммасига  тенг   деб
хисоблаш қабул қилинган. 
  Қолдиқ   қиймати   асосий   воситаларнинг   бошланғич   қийматидан   эскириш
суммасини   чегириш   натижасида   олинган   фарқни   ташкил   этади.   У   асосий
воситалар   муайян   вақт   ишлагандан   кейин   шу   пайтдаги   уларнинг
қоплангмаган қийматининг миқдорини акс эттиради. 
  Воситаларнинг   актив   қисми   бевосита   мехнат   предметига   таъсир   қилади:
кучланиш,   иш   машиналари   ва   ускуналари,   ўлчаш,   созлаш   асбоблари   ва
қурилмалари,   лабаратори   ускуналари,   хисоблаш   техникаси,   бошқа   машина
ускуналар,   шунингдек,   транспорт   воситалари   киради.   Асосий   воситалар
актив   қимини   аниқлашда   уларнинг   маҳсулотни   кўпайтиришга,   мехнат
самарадорлигининг   ортишига   бевосита   таъсир   қилишни   хисобга   олиш
лозим.   Пассив   қисми   ишлаб   чиқаришни   амалга   ошириш   шартларни,   яъни
ишлаб   чиқариш   инфратузилмасини   ташкил   этадиган   воситалардир.   Уларга
бинолар   ва   иншоатлар   киради.   Корхона   моддий   –   техник   базасидан
фойдаланишни   яхшилаш   махсулот   чиқиши   ва   сотилишининг   кўпайиши,
сифатининг   яхшиланиши,   таннархининг   камайиши   хамда   фойда   ва
рентабелликнинг   ортишига   олиб   келади.   Шунинг   учун   асосий   воситалар
холатини   чуқур   ўрганиб,   улардан   фойдаланишни   таъминлаш   ва
самарадорлигини оширишни пухта тахлил қилиш лозим. 
  Асосий   воситаларнинг   эскириш   коэффиценти .   Эскириш   суммасининг
асосий   воситалар   бошланғич   қийматига   нисбати   сифатида   қуйидаги
формула орқали аниқланилади: 
Ав. э= Ав.э.қ/ Ав.б.қ=011/010 
 
  Асосий   воситаларнинг   яроқлилик   коэффиценти   қолдиқ   қийматининг
бошланғич   қийматга   нисбати   сифатида   қуйидаги   формула   орқали
аниқланади: 
Ав. я= Ав.қ.қ/ Ав.б.қ=012/010 
 
  Асосий   воситаларнинг   янгиланиш   коэффиценти   йил   мобайнида   янги
келган   асосий   воситаларнинг   йил   охиридаги   улар   қолдиғига   нисбати
сифатида қуйидаги формула орқали аниқланади: 
Ав.ян.к=Ав.кел.туш/Ав.давр о.қ=4/6 
 
  Асосий   воситаларнинг   чиқиб   кетиш   коэффиценти   йил   мобайнида
қнисбати сифатида қуйидаги формула орқали аниқланади: 
Ав.ч.к.к=Ав.чиқ.кет/Ав.бош.қ=5/3 
 
 Фонд қайтими .  
Ф.қ= Мах.сот.туш.тушум/ Ав.йил.ўрт.қийм   
Фонд сиғими . 
Ф.с. = Ав.йил.ўрт.қийм / Мах.сот.туш.тушум 
 
  Ушбу   формулалардан   фойдаланилган   холда   асосий   воситаларни   тахлил
қиламиз. 
 Асосий воситаларнинг   эскириш коэффиценти .  
Ав.э. 2008й. = 607698 / 1188752 = 51.12% 
Ав.э. 2009й. = 836090 / 1602738= 52.17% 
Ав.э.   2008й.+   Ав.э.   2009й.   =   51.12+   52.17=   103.29%   Асосий
воситаларнинг  яроқлилик кэффиценти .  
Ав.я. 2008й. = 581054 / 1188752 = 48.88% 
 Ав.я 2009й=766648/1602738= 47.83% 
Ав.я.   2008й.+   Ав.я.   2009й.   =48.88+47.83   =   96.71%   Асосий
воситаларнинг  янгиланиш коэффиценти . 
 Ав.ян.к. 2008й. = 145915 / 1188752 = 12.3 % 
  Ав.ян.к.   2009й.   =   323008/1602738=   =20.15   %   Асосий
воситаларнинг  чиқиб кетиш коэффиценти . 
 Ав.ч.к.к. 2008й. = 29553 / 1072390 = 2.75 % 
Ав.ч.к.к. 2009й. = 20268 / 1299998 =1.56 % 
Асосий воситаларнинг  йиллик ўртача қиймати .  
 Ав.й.ў.қ. 2008й. = (581054+590808) / 2 = 585931 
  Ав.й.ў.қ   2009й.   =   (766648+636801)/2   =701725   Фонд
қайтими . 
  Ав.с. 2008й. = 11505436 / 585931=19.6 Ав.с. 2009й. = 12746583 / 701725
=18.2 
  Фонд сиғими . 
 Ф 2008й. = 585931/11505436 =5.1% 
 Ф 2009й. = 701725 /12746583 =5.51% 
2.5-
жадвал   Асосий воситаларнинг самарадорлик кўсаткичлари 
 
Кўрсаткичлар  2008  2009  Фарқи 
Асосий воситаларнинг 
эскириш коэффиценти (%) 
  51.12  52.17  1.05 
Асосий   воситаларнинг
яроқлилик  коэффиценти (%) 
  48.88  47.83  -1.05  Асосий воситаларнинг 
янгиланиш коэффиценти(%) 
  12.30  20.15  7.85 
Асосий воситаларнинг 
чиқиб кетиш коэффиценти (%)
  2.75  1.56  -1.19 
Ас. вос. ларнинг йиллик 
ўртача қиймати(минг сўм) 
  585931  701725  115794 
Фонд қайтими(сўм) 
  19.6  18.2  -1.4 
Фонд сиғими (%) 
  5.10  5.51  0.41 
Асосий воситалар 
рентабеллиги (%) 
  54.5  11.7  -42.8 
 
 
 
2.5-расм. Асосий воситаларнинг 2009 йил кўрсаткичлари 
 
  2.5-жадвал   маълумотлари   асосида   2009   йил   учун   “159-Қурилиш   трести”
ОАЖнинг   асосий   воситалари   ҳолати   ва   ҳаракати   тўғрисида   бир   қатор
хулосалар   чиқариш   мумкин.   Акциядорлик   жамиятининг   асосий   фондлари
йил   охирида   дастлабки   қиймат   бўйича   1602738   минг   сўмни   ташкил   этиб,
ўтган йил ичида 302740 минг сўмга, яъни 23.3 % га ошган, асосий воситалар
қийматининг   қолдиқ   қиймати   эса   йил   охирида   766648   минг   сўмни   ташкил этиб,   129847   минг   сўмга,   яъни   20.4%   га   ошган.   Шу   тариқа,   “159-Қурилиш
трести”   ОАЖ 2009 йил давомида ҳисобдан чиқариш йўли билан 20268 минг
сўмлик   маънан   ва   жисмонан   эскирган   асосий   фондлардан   халос   бўлган,
бунда чиқиб кетиш коэффициенти 1.56% ни ташкил этган. 
  323008   минг   сўмлик   асосий   фондларнинг   келиб   тушиши   асосан   бино   ва
транспорт   воситаларини   харид   қилиш   ҳисобига   амалга   оширилади,   улар
учун   янгиланиш   коэффициенти   тегишли   равишда   48%   ва   24%   ни   ташкил
этди, асосий воситаларнинг умумий янгиланиш коэффициенти эса 20.15% га
етди. 
  Асосий   воситаларнинг   умумий   эскириши   йил   охирида   52.17%   ни   ташкил
этди, бу эса йил бошидаги даражадан 1.2% юқори, яроқлилик коэффициенти
эса   тегишли   равишда   йил   охирида   47.83%ни   ҳосил   қилди.   Бунда   йил
охирида   эскиришнинг   энг   катта   даражаси   транспорт   воситаларига   (51%)
тўғри келди. 
  Жадвал   маълумотларидан   кўринадики,   акциядорлик   жамиятида   асосий
воситалардан   фойдаланиш   самарадорлигининг   айрим   кўрсаткичлари
пасайиш   тамойилига   эга:   фонд   қайтими   7.14%   га,   асосий   воситаларнинг
рентабеллиги   эса   78.5%   га   пасайган.   Фонд   қайтимининг   пасайиши
корхонанинг меҳнат воситаларига эҳтиёжи нисбатан ортишига олиб келади.  
  Хулоса 
 
“...   қатъий   тежамкорлик   тизимини   жорий   этиш,   ишлаб   чиқариш
харажатлари   ва   маҳсулот   таннархини   камайтиришни   рағбатлантириш
ҳисобидан  корхоналарнинг  рақобатдошлигини  ошириш.  Шу  мақсадда   2008
йили   хўжалик   юритувчи   субъектларнинг   иқтисодиётимиздаги   етакчи
тармоқ   ва   соҳаларда   маҳсулот   таннархини   камида   20   фоиз   туширишга
қаратилган   чора-тадбирларни   амалга   ошириш   борасидаги   таклифлари
маъқулланганини   қайд   этиш   лозим. 2
”.Дарҳақиқат   ҳозирги   бозор
иқтисодиёти   шароитида   маҳсулот   ва   хизматларининг   нархи   ўсиб
бораётганини   кузатиш   мумкин.   Бу   албатта   иқтисодиёт   ривожланишга
сальбий   таъсир   кўрсатади.   Ҳамма   соҳада   бўлгани   каби   капитал   қурилиш
мажмуасида   ҳам   қурилиш   объектларининг   нархи   асоссиз   равишда   ошиб
кетишига қарши кўп ишлар олиб борилмоқа. Бу вазифалардан бири капитал
қурилишда   тендер   савдоларини   ривожлантириш   ҳисобланади.   Маълумки,
танлов   савдоларининг   асосий   мақсади   қурилишнинг   амалдаги   қийматини
танлов   савдолари   натижалари   бўйича   шартномада   белгиланган
шартномавий   нархга   нисбатан   камайтиришдир,   натижаси   тежалган
маблағлар   пудрат   ташкилотининг   тасарруфида   қолади.   Бу   эса   қурилиш
объектлари нархининг асоссиз равишда ошиб кетишига йўл қўймайди. 
Олиб  борилган   тадқиқот   ишларидан   келиб   чиқиб,   қуйидагича   хулоса
ва таклифлар қилиш мумкин: 
- Нарх   белгилашнинг   бозор   шакллари   тамойиллари.   Бугунги
кунда   нарх   белгилашнинг   икки   шакли   бор   бўлиб,   улар   эркин   нархлар   ва
давлат   томонидан   бошқариладиган   нархлардир.   Бу   иккала   нархлар   ҳам
мамлакатда   амал   қилаётган   нарх   белгилаш   сиёсатига   бўйсунади.   Бугунги
кунда давлатимиз эркин нарх белгилаш чегараларини  имкон қадар  кенгроқ
очишга,   яъни   нархларни   эркинлаштиришга   интилмоқда,   бу   эса   бозор
иқтисодиёти механизмига зид келмайди. 
- Монополиядан   чиқариш   ва   ихчам   қурилиш   тузилмаларини
ташкил  қилиш.  Сўнгги  пайтларгача   саноат,  қишлоқ  хўжалиги,   йўл,  фуқаро
ва  уй-жой  қурилиши  билан  шуғулланувчи  қурилиш  вазирликлари  монопол
мавқега   эга   эдилар.   Амалиётдан   маълум   бўлишича,   монополизм   бозор
муносабатлари   ривожланишининг   дастлабки   босқичлари   учун   мақбўл
бўлиши   мумкин,   аммо   кейинчалик   унинг   ҳукмронлиги   турғунликни
вужудга   келтириб,   рақобатга   тўсқинлик   қила   бошлайди.   Шунинг   учун
монополизм   билан   бозор   иқтисодиётининг   муҳим   белгиси   бўлган   рақобат
бир жойда мавжуд бўла олмайди. 
- капитал   қурилишда   пудрат   ва   лойиҳа   ишлари   бозорини
шакллантириш, қурилиш фаолиятида шартнома муносабатларининг ролини
2   И.А.Каримов   “Жаҳон   молиявий-иқтисодий   инқирози,   Ўзбекистон
шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” Т.:Ўзбекистон 2009й.   кучайтириш,   барча   жойларда   буюртмаларни   жойлаштиришда   танлов
савдолари муҳим аҳаиятга эга; 
- қурилиш-монтаж   ишларининг   таннархини   камайтириш,
муддатларини   қисқартириш   ва   сифатини   оширишда   танлов   савдолари
муҳим омил. 
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2003   йил   6   майдаги
ПФ3240   сонли   “Капитал   қурилишда   иқтисодий   ислоҳотларни   янада
чуқурлаштиришнинг   асосий   йўналишлари   тўғрисида”   Фармони   ва
Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   2003   йил   3   июлдаги
№302   сонли   “Капитал   қурилишда   танлов   савдолари   тизимини
такомиллаштириш   чора-тадбирлари   тўғрисида”   ги   Қарорини   бажариш
юзасидан,   магистрлик   диссертациясининг   тадқиқот   натижаларига
асосланиб,   “159-   тресс”   муаммоларни   ва   камчиликларни   бартараф   этиш,
танлов   савдоларини   ташкил   этишни   такомиллаштириш   борасида   қуйидаги
таклифларни бериш мумкин: 
- капитал   қурилиш   соҳасида   товарлар,   ишлар   ва   хизматлар
харидининг ягона тизимини яратиш; 
- танлов   савдоларини   ташкил   этиш   ва   ўтказиш   механизмини
янада такомиллаштириш; 
- қурилиш   -   монтаж   ишларининг   таннархини   камайтириш,
муддатларини   қисқартириш   ва   сифатини   оширишда   танлов   савдоларининг
ролини ошириш; 
- капитал   қурилишда   пудрат   ва   лойиҳа   ишлари   бозорини
шакллантириш   ва   қурилиш   фаолиятида   шартнома   муносабатларининг
ролини кучайтириш; 
- ишларнинг   сифатли   бажарилиши   ва   хизматларнинг   ўз   вақтида
ва тўлиқ молиялаштириш юзасидан шартнома шартларини кучайтириш; 
- танлов савдолари ташкил қилиш, уларнинг иштирокчиларининг
масъулиятини оширишнинг ҳуқуқий-меъёрий баъзасини кучайтириш; 
- танлов   савдоларида   махфийлик   путур   етказиш   ва   қурилиш
объектининг   қийматини   сунъий   пасайтиришга   йўл   қўймаслик   ва   бунга
қариш қатъий чоралар қўллаш. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
   Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
 
1. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2009   йил   17
мартдаги   ПҚ-1073   сонли   “Кризисга   қарши   дастурга   киритилган   қўшимча
инфратузилма   объектлари   бўйича   лойиҳаларни   амалга   ошириш   чора   –
тадбирлари тўғрисида” ги Қарори 
2. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2003   йил   6   майдаги
ПФ3240   сонли   “Капитал   қурилишда   иқтисодий   ислоҳотларни   янада
чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида” Фармони 
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24
октябрда   қабул   қилинган   463   сонли   “Капитал   қурилишда   нархларни
шакллантиришнинг   смета-норматив   базасини   такомиллаштириш   ва
янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори 
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 23
октябрда   қабул   қилинган   462   сонли   “Капитал   қурилишда   ижара   ва   лизинг
хизматлари тизимини жорий этиш тўғрисида” Қарори 
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2
декабрда   қабул   қилинган   538   сонли   “Ўзбекистон   Республикаси   Давлат
Архитектура   ва   қурилиш   Қўмитаси   фаолиятини   такомиллаштириш
чоратадбирлари тўғрисида”ги Қарори 
6. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2005   йил   24   мартда
қабул   қилинган   ПФ   3586   сонли   “Қурилиш   материаллари   саноатида
иқтисодий   ислоҳотларни   чуқурлаштириш   ва   тармоқни   жадал
ривожлантириш тўғрисида”ги Фармони 
7. И.А.Каримов   “Жаҳон   молиявий-иқтисодий   инқирози,
Ўзбекистон   шароитида   уни   бартараф   этишнинг   йўллари   ва   чоралари”
Т.:Ўзбекистон 2009й 
8. Президент   Ислом   Каримовнинг   2008   йилда   мамлакатимизни
ижтимоий-иқтисодий   ривожлантириш   якунлари   ва   2009   йилга
мўлжалланган   иқтисодий   дастурнинг   энг   муҳим   устувор   йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси 
9. Каримов   И.А.   “Юксак   маънавият   –   енгилмас   куч”.   -Тошкент.:
"Маънавия", 2009. 
10. Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқи ва эркинликлари - энг олий
қадрият. – Т.: “Ўзбекистон” НМИУ, 2006й. 
11. Каримов   И.А.   Демократик   ҳуқуқий   давлат,   эркин   иқтисодиёт
талабларини   тўлиқ   жорий   этиш,   фуқаролик   жамияти   асосларини   қуриш   –
фаровон ҳаётимиз гаровидир. – Т.: “Ўзбекистон” НМИУ, 2007й. 
12. Каримов   И.А.   "Янгиланиш   ва   тараққиёт   йўлида   янада   изчил
ҳаракатланиш   халқимиз   учун   фаровон   турмуш   шароити   яратиш   асосий
вазифамиздир" Халқ сўзи газетаси 2007 й 13 феврал 
13. Степанов П. С. “Экономика строительства” М., “Юрайт”, 2005. 
14. Степанов   П.   С.   “Менежмент   в   строительстве”   М.,   Экономика,
2002.  15. Семенов   С.   М.,   Березин   В.   П.   “Совершенствование
методологических   основ   управления   деятельностью   строительного
комплекса”   Ж.   “Экономика   строительства   ”   ,   №2.   М.   Стройинформация,
2001. 
16. Н.   Ф.   Костицкий   “Государственное   регулирование
инвестиционно   –   стрительной   деятельности”.   М.,   Экономика   сроителстьва
№ 12, 2002 . 
17. Н.В.   Зацаринский,   Н.   Ф.   Костицкий.   “Нормативно-   правовое
обеспечение   взаимодействия   участников   инвестиционно   –   стрительной
деятельности” М., Экономика сроителстьва № 2, 2001. 
18. П.   А.   Стоун   “Экономика   и   организация   строительства”.   М.,
Экономика, 1999. 
19. Хамраев   Б.   Ш.   Формирование   рыночных   отношений   в
сроительном комплексе Узбекистана. Дис. канд. экон. наук. –Ташкент: 1996.
173 с. 
20. Абдукаримов И.Т. Молиявий ҳисоботни ўқиш ва таҳлил қилиш
йўллари: 3-чиқарилиш, тўлдирилган ва қайта ишланган нашр-Т.: 
«Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси», 1999.-320 б. 
21. Абдуллаев   Ё.   «Иқтисодий   таҳлил»   100   саволга,   100   жавоб,
Тошкент «Меҳнат», 2001 йил. 
22. Пардаев   М.К.,   Абдукаримов   И.Т.,   Исроилов   Б.И.   Молиявий
таҳлил Т.: Меҳнат, 2004 
23. Маҳмудов   Э.Х.   Исоқов   М.Ю.   “Капитал   қурилиш   иқтисодиёти”
маърузалар матни. Т. “Иқтисодиёт” 2009й. 
24. Ҳасанов   Н.,Нажбиддинов   С.   Корхона   молиявий   ҳолатини
баҳолаш:   Муаммолар   ва   уларни   ҳал   қилиш.   8-чиқарилиш.-Т.:   «Иқтисодиёт
ва ҳуқуқ дунёси», 1999 й.-224 б. 
25. Хасанов Н. Молиявий таҳлил. Тошкент ,1999 йил. 
26. Уткин   Э.   А.   Курс   менеджмента.   Учебник.   М.:   Зерцало,   2000   2
изд. 
27. Зайнутдинов Ш. Н. ва бошқалар. Менежмент асослари. Дарслик
- 
Т: Молия, 2001 
28. “O’bekiston iqtisodiyoti” журнали 2006-2009 йиллардаги сонлари.
29. “Бозор   пул   ва   кредит”   журнали   2006-2009   йиллардаги   сонлари
30. “Jamiyat va boshqaruv” журнали 2006 - 2009 йиллардаги сонлари 
31. Халқ сўзи газетаси. 2006- 2008 йиллардаги сонлари. 
32. Солиқ   ва   божхона   хабарлари   газетаси   2006   -   2009   йиллардаги
сонлари. 
33. Ўзбекистон   республикаси   Давлат   Архитектрура   ва   қурилиш
Қўмитаси маълумотлари 
34. www.gov.uz.   (Ўзбекситон   Республикаси   ҳукуматининг   расмий
сайти)  35. 38.   www.gkas.uz   (Ўзбекистон   Республикаси   Давлат
Архитектрура ва қурилиш Қўмитаси сайти) 
39. www.soliq.uz   (Ўзбекистон   Республикаси   Давлат   солиқ
қўмитаси) 
40. www.stat.uz   (Ўзбекистон   Республикаси   Давлат   статистика
қўмитаси) 
41. www.mf.uz. Ўзбекситон Республикаси Молия Вазирлиги. 
42. www. cer. uz (Экономическое обозрение журнали сайти) 
43. www. yahoo.com (Yahoo қидирув портали) 
44. www. yandex.ru (Yandex қидирув портали)