Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 11.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 20 Ноябрь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Картошка ва бататнинг ўсиш ва ривожланишига глицирризин кислотаси тузлари таъсири

Купить
КАРТОШКА ВА БАТАТКАРТОШКА ВА БАТАТ НИНГ ЎСИШ ВА НИНГ ЎСИШ ВА РИВОЖЛАНИШИГА ГЛИЦИРРИЗИН РИВОЖЛАНИШИГА ГЛИЦИРРИЗИН КИСЛОТАСИ ТУЗЛАРИ ТАЪСИРИКИСЛОТАСИ ТУЗЛАРИ ТАЪСИРИ0101 0A0B0A0C0A0B0A0C 030B08030B08 0101 Биз тадқиқот объекти сифатида картошка ( Solanum tuberosum L ) нинг маҳаллий нави Қайчибарг ҳамда халқаро картошкачилик маркази ( CIP) дан олинган Санте нави ва С-4, С-5, С-7 гибридлари ҳамда бататнинг Б-1, Б-2, Б-3 линияларидан фойдаландик. Г лицирризин кислотасининг мононатрийли ва монокалийли тузлари эритмаларида танланган картошка ҳамда бататнинг нав ва линия ларининг in vitro шароитда ривожланиши фитогармонларга нисбатан 1,1 дан 3,6%гча паст кўрсаткични намаён қилган бўлса, глицирризин кислотасининг R 2 радикали ўрнидаги Na + ва K + ионларининг Li + ва NH 4 + ионларига алмашиниши билан эса фитогармонларга нисбатан ҳар иккала ўсимликнинг ривожланишида 2,3 дан 7,7%гача юқори кўрсаткичлар кузатилди. Шунингдек, Glycyrrhiza Glabra L. ўсимлигидан ажратиб олинган глицирризин кислотаси (ГК)нинг ҳам ҳайвонлар тўқималари ва ҳужайраларига таъсир эффекти ҳамда ўсимликларнинг ўсиш ривожланишини стимулловчи физиологик фаол модда сифатида айрим тасаввур ва ғояларнинг мавжудлигини қайд этиш мумкин. ГКнинг 10 -6 – 10 -8 М концентрацияда пахта чигитини униш ва ривожланишини тезлаштириши қайд этилган. Картошка ва батат тўқималарини in vitro шароитида ўстириш учун Мурасиге-Скуг озиқали муҳитдан қуйидаги схема асосида фойдаландик : 1. In vitro шароитида кўпайтириш учун таркиби 6000 мг/л агар, 20000 мг/л сахароз а , 2 мг/л а-НУК, 1 мг/л ИМК, 160 мМ KNO 3 таркибли Мурасиге-Скуг озиқали муҳити тайёрланди . Озиқали муҳитда регенерант-ўсимлик картошка навларининг вегетатив таналаридан фойдаланилди. In vitro шароитда регенерант- ўсимлик таналарини ёруғлик ўрнатилган шароитда +23...+25°С ҳароратда 16 соат ушланди. Ушбу шароитда ёруғлик 5-7 КЛКни ташкил этди. Танланган озиқали муҳитда 10-12 қайтариқда вегетатив таналар ўстирилди. Регенерант -ўсимлик таналарини in vitro 25-55 сутка давомида ўстирилди . Олинган натижалар ва уларнинг муҳокамаси . Глицирризин кислотасининг стимуляторлик хоссалари ҳақида тўлиқроқ хулоса чиқариш учун унинг юқорида қайд этилган тузларини картошка ҳамда батат нав ва линияларининг вегетатив орган ларини in vitro шароитида ривожланиши ва каллус тўқималари нинг ҳосил бўлишига таъсирини кузатдик. Инвитро шароитида картошка ва батат. Бунинг учун глицирризин кислотаси тузларини аввал спиртда эритиб олиб, сўнгра 1 х 10 -5 М ли эритмаларини тайёрладик. Сўнгра Мурасиге- скуг озуқали муҳити таркибига 3 мл дан қўшдик. Бу озиқа дан батат ва картошканинг вегетатив тўқималаридан каллуслар олишда фойдаланилди. Олинган натижалар асосида шуни қайд этиш мумкинки, глицирризин кислотасининг барча қўлланилган тузлари таъсирида картошка ва батат органлари тўқималари in vitro шароитида гарчи бир - биридан нисбатан маълум д а ражада фарқ қилсада ижобий кўрсаткичларни берди ( 1 жадвал). R 1 R 2 R 3 Озиқали муҳитга экилган тўқималарнинг ривожланиши (каллус ҳосил бўлиш ҳолати) , % Қайчи- барг Санте С-4 С-5 С-17 Б-1 Б-2 Б-3 Назорат 8 4 8 1 8 5 8 2 8 6 73 66 82 H + Na + H + 7 7 82 82 7 8 8 2 75 74 77 H + K + H + 73 8 1 8 1 83 8 7 70 76 80 H + Li + H + 87 8 9 8 8 8 8 8 7 85 91 82 H + NH 4 + H + 95 9 4 9 4 9 1 94 89 92 95 1 жадвал. Глицирризин кислотаси тузларининг (10 -6 М) картошка ҳамда батат нав ва линияларининг in vitro шароитида ривожланишига таъсири . Бунда глицирризин кислотасининг 5 та ҳалқадан иборат гидрофоб қисми ўсимлик ҳужайрасининг липидли мембрана қатлами билан гидрофоб боғлар ҳосил қилади. Мембрананинг гидрофоб қатлами билан юзага келган комплекс бирикма глицирризин кислотасининг радикалидаги Na 1+ , K 1+ , Li 1+ , NH 4 1+ ионларини аввал ҳужайра мембранасининг юза қатламидаги биополимерларнинг зарядли радикал қисми билан боғланади. Бу ҳужайранинг ички қисмига, яъни цитоплазмага транспорт қилинишини осонлаштиради. Ҳужайра мембранасининг турли икки томонида жойлашган радикалидаги Na 1+ , K 1+ ионлари органик ва анорганик моддларнинг мембранинг турли тарафларига ўтишини тезлаштиради. Li 1+ ва NH 4 1+ эса комплекс бирикмалар ҳосил бўлишида иштирок этади. Бу ҳолат биринчидан, ҳужайра цитоплазамасида юзага келган комплекс бирикмалар ҳисобига цитоплазама концентрациясини ошириб оқсил бирикмаларини ҳосил бўлиш миқдорини оширади. Бундан ҳужайранинг ташқи муҳитдан сув ва унда эриган бирикмаларга бўлган бирикмаларни қабул қилишига бўлган эҳтиёжи ортиб боради. Иккинчидан, ҳужайра мембранасининг ташқи қатламида глицирризин кислотасининг ҳосил қилган комплекс бирикмаси ҳужайра ва тўқималарни туз ионлари концентрациясидан ҳимоя қилади. Бу икки ҳолат ўсимликни шўрга чидамлилик кўрсаткчини оширади. Тайёрланган озиқали муҳитларда картошка ҳамда бататнинг нав ва линиялари тўқималарининг каллус ҳосил қилиш кўрсаткичлари турли муддатларда амалга ошди. 2,4Д фитогормон қўшилган озиқали муҳитдаги каллус тўқималари ҳолати билан глицирризин кислотасининг натрий ва килийли тузлари қўшилган ҳолатда бир хил, литий ва аммонийли тузлари қўшилган каллус тўқималари 2,4Д фитогормон қўшилган озиқали муҳитдаги каллус тўқималарига нисбатан тез ривожланиш ҳолатлари кузатилди ( 2 жадвал). R 1 R 2 R 3 Каллусларининг ривожланиши (ҳафталар давомида ) , см Ҳафта 1 2 3 4 5 1 2 3 4 5 Санте С-5 Фитогормон 0,03 0, 08 0,12 0,1 4 0, 18 0,0 4 0,0 7 0,1 4 0,2 1 0,2 1 H + Na + H + 0,0 2 0,0 6 0,1 2 0,1 3 0,1 4 0,0 3 0,0 6 0,1 1 0,1 5 0,1 7 H + K + H + 0,0 2 0,0 6 0,1 3 0,15 0, 16 0,0 4 0, 11 0,1 4 0,1 5 0, 18 H + Li + H + 0,0 5 0, 2 0,1 3 0,15 0, 17 0,05 0,1 2 0,1 6 0, 18 0,2 0 H + NH 4 + H + 0,0 5 0, 2 0,1 4 0, 19 0,2 1 0,0 6 0,1 2 0,1 9 0, 19 0,2 2 Б-1 Б-2 2 жадвал Глицирризин кислотаси тузларини (10 -6 М) картошка ҳамда батат нав ва линияларининг тўқималарини in vitro шароитида ривожланишига таъсири . Фитогормон 0,0 3 0, 07 0,1 1 0,1 4 0, 20 0,0 3 0,0 5 0,1 2 0, 17 0,2 2 H + Na + H + 0,0 1 0,0 4 0, 08 0,1 2 0,1 7 0,0 2 0,0 3 0,1 0 0,1 4 0,1 7 H + K + H + 0,0 2 0,0 5 0, 09 0,1 2 0, 18 0,0 2 0, 05 0,1 0 0,1 4 0, 17 H + Li + H + 0,0 3 0, 07 0,1 0 0,1 6 0, 21 0,0 4 0, 08 0,1 2 0, 18 0,2 3 H + NH 4 + H + 0,0 3 0, 09 0,1 2 0, 17 0,2 3 0,0 5 0,1 0 0,1 4 0, 20 0,2 5 Глицирризин кислотасининг литийли тузида натрий ва калийли тузига эга бўлган вариантларга нисбатан картошкада 1,0 ва 1,5 марта, бататда 1,0 ва 1,2 марта, аммонийли тузида эса картошкада 1,1 ва 1,8 марта , батат линияларида эса 1,1 ва 1,5 марта юқори натижалар кузатилди. Кузатиш натижаларидан олинган маълумотлар асосида шуни қайд этиш мумкинки, глицирризин кислотасининг мононатрийли ва монокалийли тузлари эритмаларида танланган картошка ва батат нав ҳамда диния ларининг ривожланишида фитогармонга нисбатан фарқлар кузатилди. Яъни карто ш канинг маҳаллий Қайчибарг нави га нисбатан Санте навида 1 1 , 8 ва 9 , 6 %, С-4 навида 1, 7 % ва 1,3% , С-7 навида 1 ,1 ва 3, 6 % паст кўрсаткичлар кузатилган бўлса, R 2 радикали ўрнидаги Na + ва K + ионларининг Li + ва NH 4 + ионларига алмашиниши билан эса Санте навида 7, 7 % ва 7,1 , С-4 навида 6 ,3 ва 1 3 ,5%, С-17 навида эса 2, 3 ва 1 1 , 2 %, юқори кўрсаткичлар кузатилди. Батат линияларида ҳам картошканинг нав ва линияларида кузатилган натижаларга яқин кўрсаткичлар кузатилди. Айнан шунга ўхшаш кўрсаткичлар картошка ҳамда бататнинг нав ва линиял арининг бутун ўсиш ва ривожланиш босқичларида кузатилиши билан бирга туганаклари биомассаларида ҳам кузатилди. Демак, бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, глицирризин кислота ўсимликларни ўсиш ва ривожланишини тезлаштирувчи физиологик фаол модда сифатидаги хусусиятга эга экан.
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha