Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1,014.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 08 Февраль 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Касбий психология фанининг предмети, мақсад, вазифалари ва илмий-тадқиқот методлари

Купить
Касбий психология фанининг предмети, мақсад, вазифалари ва илмий-тадқиқот методлари Режа: 1. Янги давр ва психология. 2. Психологиянинг предмети. 3. Психологиянинг фанлар тизимида тутган ўрни. 4. Психологиянинг тармоқлари . Психология соҳасида мукаммал дарсликлар ёзила бошлаган даврга 160 йил бўлди. Лекин бу билан фаннинг жамият ҳаётида тутган ўрни жуда ошиб кетди, деб бўлмайди. Ваҳоланки, инсон, унинг баркамоллиги, жамият тараққиётига бевосита таъсири масаласи ўтиб бораётган асримизнинг охирига келиб, ўта долзарб ва муҳим муаммолар қаторидан жой олди. ХХ аср ва унинг эришган ютуқларидан энг мухими шу бўлди-ки, техника, электроника ва бошқа шунга ўхшаш мураккаб технологияларни яратган инсон ва унинг бевосита кундалик ҳаёти билан боғлиқ муаммолар кўпайиб бориши билан характерланади. ХХI аср бўсағасида жуда кўплаб давлатларда бўлгани каби дунё харитасида муносиб ўрин олган мустақил Ўзбекистонда хам барча соҳаларда туб ислоҳотлар бошланди. Бу ислохотларнинг барчаси инсон омилини ҳар қачонгидан юқори савияга кўтариб, унинг кучи, идроки, салоҳияти, руҳий ҳамда маънавий баркамоллигини бевосита тараққиёт, ривожланиш ва цивилизация билан узвий боғлади. Психологиянинг предмети“ Психология ” иккита юнон сўзларидан – “ psyche ” – жон, руҳ ва “ logos ” – таълимот, илм сўзларидан иборат бўлиб, анъанавий маънода инсон руҳий дунёсига алоқадор барча ҳодисалар ва жараёнлар унинг предметини ташкил этади. Бошқача қилиб айтганда, психологиянинг предметини ҳар биримизнинг ташқи оламни ва ўз-ўзимизни билишимизнинг асосида ётган жараёнлар, ҳодисалар, холатлар ва шаклланган хислатлар ташкил этади. Психология бўйича адабиётларда унинг предметини қисқача қилиб, психика, деб таъриф беришади. ПСИХИКА Бу инсон руҳиятининг шундай ҳолатики, у ташқи оламни (ички руҳий оламни ҳам) онгли тарзда акс эттиришимизни, яъни билишимизни, англашимизни таъминлайди. Шундай қилиб, психология фани ўрганадиган жараёнлар ва ҳодисалар мураккаб ва хилма-хил. Уларни ўрганишнинг икки томони бор: бир томондан, уларни ўрганиш қийин, иккинчи томондан осон. Охирги томони хусусида шуни айтиш мумкин-ки, бу ҳодисалар бевосита бизнинг ўзимизда берилган, уларни узоқдан қидириш, мавхум аналогиялар қилиш шарт эмас, бошқа томондан, улар ўзаро бир- бирлари билан боғлиқ ва умумий қонуниятлар ва тамойилларга бўйсунади.34 20 12 20 23 0914 23 12 180917 13 04 18 1809 26 18 Психик жараёнлар Психологик холатлар Шахс хусусиятлари Психиканинг намоён бўлиш шакллари Билиш жараёни Сезгилар Идрок Хотира Тафаккур Хаёл Нутқ Диққат Психик жараёнлар Психологик ҳолатлар Ҳиссий - иродавий Эмоциялар Эътиқодлилик Бардамлик Тетиклик Апатия Қизиқувчанлик Ҳайратланиш Ишончлилик Ижодий руҳланиш Индивидуаллик Йўналишлар Темперамент Характер Қобилиятлар Иқтидор Ақлий салохият Хулқ мотивацияси Иш услуби Маъсулияти Шахс хусусиятлари 1. Фалсафа ва унинг охирги пайтларда шаклланиб, ривожланиб бораётган ижтимоий фалсафа қисми билан бўлган алоқаси бу иккала фаннинг инсон ва унинг хаёти моҳиятини тўла англаш ва унинг ривожланиш тенденцияларини белгилашдаги ўрни ва аҳамиятидан келиб чиқади. 2. Социология фани ҳам янгича ижтимоий муносабатлар шароитида ўз тараққиётининг мухим босқичига ўтган экан, психология ушбу фан эришган ютуқлардан ҳам фойдаланади ва уларнинг кўлами кенгайишига баҳоли қудрат хизмат қилади.Бошқа фанлар билан алоқаси 3. Педагогика билан психологиянинг ўзаро ҳамкорлиги ва алоқаси анъанавий ва азалий бўлиб, уларнинг ёш авлод тарбиясини замон талаблари руҳида амалга оширилаётган янги “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”ни амалга ошириш мазкур икки фан ҳамкорлиги ва ўзаро алоқасини ҳар қачонгидан ҳам долзарб қилиб қўйди. 4. Табиий фанлар – биология, физиология, кимё, физика, астрономия, табиий география ва бошқалар. Психик ходисалар ва жараёнларнинг табиий физиологик механизмларини тушуниш ҳамда шу орқали уларнинг кечиши қонуниятларини объектив ўрганиш учун материал беради. 5. Кибернетика фани соҳасидаги эришилган ютуқлар психология учун ҳам аҳамиятли ва зарур бўлиб, у инсон шахсининг ўз – ўзини бошқариш ва психик жараёнларни такомиллаштириши борасида ахборотлар технологияси в 7. Иқтисодиёт билан психологиянинг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлиги ҳам янгилик бўлиб, айниқса, бозор муносабатларига босқичма – босқич ўтиш шароитида иқтисодий онг ҳамда иқтисодий хулқнинг ўзига хос намоён бўлиш қонуниятларини ўрганишда иккала фан тенг хизмат қилади.6. Техника фанлари билан психологиянинг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлиги, айниқса, ХХ аср охирига келиб яққол сезилиб қолди. Бир томондан, мураккаб техникани бошқарувчи инсон онги муаммосини ечишда, иккинчи томондан, психик хаётнинг мураккаб қирраларини очишда махсус техник воситалардан фойдаланиш зарурати, бу икки йўналишнинг эришган ютуқларини бирлаштиришни назарда тутади. 1 • Умумий психология – психик фаолиятнинг умумий қонуниятлари ва уларнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганадиган махсус соҳаси 2 • Педагогик психология – кишига таълим ва тарбия беришининг психологик қонуниятларини ўрганишни ўз предмети деб билади 3 • Ёш давр психологияси – турли ёшдаги одамларнинг туғилгандан то умрининг охиригача психик ривожланиш жараёнини, шахснинг шаклланиши ва ўзаро муносабатлари қонуниятларини, индивиднинг ёшига мос тарзда ўзгариши тамойилларини ўрганади 4 • Ижтимоий психология – одамларнинг жамиятдаги биргаликдаги иш фаолиятлари натижасида уларда ҳосил бўладиган тасаввурлар, фикрлар, эътиқодлар, ҳиссий кечинмалар ва хулқ-атворларини ўрганадиПсихологиянинг 300 дан ортиқ тармоғи фан сифатида ривожланаётганлиги ҳозирги кунда психологиянинг фанлар тизимида янада мустахкамл 5 • Меҳнат психологияси – киши иеҳгат фаолиятининг психологик хусусиятларини, меҳнатни илмий асосда ташкил этишнинг психологик жихатларини, қонуниятларини ўрганади 6 • Муҳандислик психологияси – автоматлаштирилган бошқарув тизимлари операторининг фаолиятини, одам – техника ўртасида функцияларни тақсимлаш ва мувофиқлаштиришнинг хусусиятларини ўрганади 7 • Юридик психология – ҳуқуқ тизимининг амал қилиши билан боғлиқ масалаларнинг психологик асосларини ўрганади 8 • Харбий психология – кишининг ҳарбий ҳаракатлар шароитида намоён бўладиган хулқ – атворини, зобитлар билан оддий аскарлар ўртасидаги муносабатларнинг психологик жихатларини ўрганади 9 • Савдо психологияси – жамиятда тижоратнинг психологик шарт – шароитлари, эҳтиёжнинг индивидуал, ёшга, жинсга оид хусусиятларини , харидорга хизмат кўрсатишнинг психологик омилларини аниқлайди. Бу соҳадан ажраб чиққан, модалар психологияси инсон диди ва унинг хулқда акс этиши каби қатор масалаларини ўрганади 10 • Тиббиёт психологияси – шифокор фаолияти психологиясини, бемор хулқ – атворининг психологик жихатларини ўрганади Касб психологиясининг илмий тадқиқот методлари. Кузатиш методи психология фанининг универсал тадқиқот методлари қаторига киритилиб, унинг барча соҳаларида қўлланилмоқда, айниқса, татбиқийлик имкониятининг юксаклиги, статистик ҳисоблашга берилувчанлик хусусияти билан бошқа методлардан ажралиб туради. Тест методи Илмий психологик манбаларда қайд қилинишига кўра, интеллект-лотинча сўздан олинган бўлиб, у одатда ақл – идрок, англаш, тушуниш, фаҳмлаш деган маънони англатади. Бизнингча, интеллект шахснинг муайян даражада мустаҳкам, барқарор ақлий қобилиятлари мажмуаси тузилишидан иборатдир Биография (таржимаи ҳол) методи Инсон психикасини-руҳиятини тадқиқ қилиш учун унинг ҳаёти, фаолияти, ижодиёти тўғрисидаги оғзаки ва ёзма маълумотлар одамларнинг таржимаи ҳоли, кундаликлари, хатлари, эсдаликлари муҳим аҳамиятига эга. Умумий психологияда кенг қўлланиладиган методлардан бири бўлиб, унда одамларнинг психологик хусусиятлари нарса ва ҳодисаларга нисбатан муносабатлари ўрганилади. Анкета методи Анкета одатда 3 хил бўлиб:  Б иринчи хилида англашилган мотивларни аниқлашга мўлжалланган саволлардан иборат бўлади  И ккинчи хилида эса фақат биттагина жавоб танлаш шарти билан ҳар бир саволга бир нечтадан тайёр жавоблар ҳам берилади.  Учинчи хил анкета синалувчига ҳавола қилинганда камида тўрт-беш тўғри жавоблари баллар ёрдамида баҳоланади. Бу тадқиқот методига АҚШлик Джон Морено асос солган бўлиб, кичик (бирламчи) гуруҳ аъзолари ўртасида эмоционал, ҳиссий муносабатларни бевосита ўрганиш ва даражасини ўлчашда қўлланилади Социометрия методи Таянч сўз иборалари Психология, психик жараёнлар, психологик холатлар, шахс хусусиятлари, махсус тармоқлар. ЭЪТИБОРИНГ ИЗ УЧУН РАХМАТ
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha