Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 321.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 05 Февраль 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Катта ижтимоий гуруҳлар психологияси

Купить
Катта ижтимоий гуруҳлар психологияси РЕЖА: 1 Катта ижтимоий гуруҳлар психологияси. 2 Катта гуруҳлар психологиясига хос хусусиятлар ва уларни илмий тадқиқ этиш шартлари. 3 Этник гуруҳлар психологияси. 4 Этнопсихологик мэтодларда кулланиладиган талаблар Психологик маънода гуруҳ — бу умумий белгилар умумий Ф аолият, мулоқот ҳамда умумий мақсад асосида бирлашган кишилар уюшмасидир. • Умуман одамлар гуруҳи ташкил топиши учун албатта, қандайдир умумий мақсад ёки тилаклар, умумий белгилар бўлиши шарт. Масалан, талабалар гуруҳи учун умумий нарсалар кўп (ўқув фаолияти, билим олиш, ёшларга хос бирликлар (ўспирин, ёшлар, маълум ўқув юртида таълим олиш истаги ва ҳоказо) Гуруҳларнинг турлари кўп, шунинг учун ҳам уларни турли олимлар турлича классификация қиладилар. В.М.Каримованинг ''Ижтимоий психология асослари" ўқув қўлланмасида гуруҳларнинг асосий турлари келтирилган. Гуруҳлар аввало шартли ва реал гуруҳларга бўлинади. Конкрет фаолият ва одамларнинг табиий эҳтиёжлари асосида ташкил бўладиган бундай табиий гуруҳларнинг ўзи кишиларнинг сонига қараб катта, кичик гуруҳларга бўлинади.• Реал гуруҳлар аниқ тадқиқот мақсадларда тўпланган лаборатория типидаги ҳамда табиий гуруҳларга бўлинади. Катта гуруҳлар кишиларнинг шундай бирлашмаларики, ундаги одамлар сони кўпчиликни ташкил этиб, маълум синфий, илмий, ирқий, профессионал белгилар уларнинг шу гуруҳга мансублигини таъминлайди. Этнопсихология — бу психологиянинг шундай тармоғики, у айрим олинган миллатлар психологиясидан ташқари, турли халқлар психологиясини, кичик миллий гуруҳларни ҳам ўрганади. Маълумки, бу борадаги биринчи илмий тадқиқотлар В. Вундт томонидан олиб борилган эди. Унинг тадқиқотларидаги ''халқ" тушунчаси аслида этник уюшма маъносида тушунтирилган эди. Унинг фикрича, этник гуруҳлар психологиясини ўрганиш учун уларнинг тилини, одатларини ва ана шу халқларда кенг тарқалган афсоналар ва бошқа онг тизимларини ўрганиш керак. А.Р. Лурия эса Ўзбекистон худудидаги яшайдиган халқларнинг психологиясини ўрганди. Унинг асосий мақсади миллий психологик хусусиятларни ўрганишда тарихий принципга таяниш лозимлигини исботлаш ҳамда миллий психологиянинг ҳаёт тарзига, шахснинг жамиятда кишилар муносабатлари тизимида тутган ўрнига бевосита боғликлигини исбот этиш эди ва бу тадқиқотда биринчи марта миллий психологияни ўрганишга ёрдам берувчи методлар ва методологик принциплар синаб кўрилди. Ҳиссиёт соҳаси этник ёки миллий ҳис- кечинмаларини ўз ичига олган динамик қисм.• Психик асос — этник ҳарактер, темперамент, миллий анъаналар ва одатлардан иборат барқарор қисм; Э тнопсихологик тадқиқотларда хилма-хил услуб ва методлар қўлланилади. Чунки бундай тадқиқотларда шахс хусусиятларини ўрганувчи турлича тестлардан тортиб, проектив методлар, экспериментларнинг турлича кўринишлари, сўроқ методлари — анкета, интервью, социометрия, шакл методлари ва бошқалар ишлатилади. Бу методлар ҳозирги кунларда ҳам ''маданий муҳит ва шахс", гуруҳлараро муносабатлар ҳамда бошқа тадқиқотларда қўлланилмокда. Этнопсихологик тадқиқотлар ўтказишни мақсад қилиб қўйган ҳар қандай тадқиқотчи асосий принциплар сифатида маданий муҳит шароитларининг хилма- хиллига ва уларнинг ўзаро бир- бирларига таъсир кўрсатишини инобатга олмоғи зарур. Конкрет этнопсихологик тадқиқотларга қўйиладиган яна бир талаб — тадқиқотни табиий шароитларда, текширилувчилар учун таниш бўлган жойларда қисқа кўрсатмалар бериш йўли билан ўтказишдир. Гуруҳ - маълум ижтимоий фаолият мақсадлари асосида тўпланган, мулоқот эҳтиёжлари қондириладиган инсонлар уюшмасидир. Гуруҳ турлари Референт гуруҳ Норматив гуруҳ Қиёслаш гуруҳлари Негатив гуруҳлар Мавзу юзасидан адабиётлар рўйҳати: 1. Годфруа Ж. Что такое психология: В 2-х т. Т.1. Пер. с франц. М., Мир, 1992. -496 с. 2. Ғозиев Э.Г. Умумий психология. Тошкент. 2002.1-2 китоб. 3. Ғозиев Э.Г. Тошимов Р. Менежмент психологияси. Т-2001 4. Ғозиев Э.Г. Муомала психологияси. Т-2001. 5. www.expert.psychology.ru 6. www.psycho.all.ru ЭЬТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha