Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 71.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 29 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Коллеж ўқувчиларида муомала одобини шакллантиришнинг психологик хусусиятлари

Купить
Коллеж ўқувчиларида муомала одобини шакллантиришнинг психологик хусусиятлари 1 М у н д а р и ж а Кириш… ………………………………………………………………. ……. I - Боб. Муомала мавзусининг жаҳон психологиясида ўрганилиши… …………………………………………………………………. 1.1. Хориж психологиясида муомаланинг ўрганилиши… ………………… 1.2. Мамлакатимиз психологиясида муомала муаммосининг талқини… ………………………………………………………………………. 1. 3 . Мамлакатимиз психологиясида муомала муаммосининг экспериментал тадқиқи… …………………………………………………………………………... Биринчи боб бўйича хулосалар… ………………………………………………. II - Боб. Коллеж ўқувчиларида муомила одобини шакллантиришнинг психологик жабҳалари… ………………………………………………………. 2.1. Таълимда муомала ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамкорлигининг негизи сифатида 2.2. Коллеж ўқувчиларида муомала одобини шакллантиришнинг психологик таҳлили… …………………………………………………………… Иккинчи боб бўйича хулосалар ………………………………………………… Хулоса ………… Кириш Мавзунинг долзарблиги: Ўзликсиз таълим тизимини такомиллаштириш, янги сифат даражасига ўсиб ўтиб масаласининг ечими кўп жиҳатдан ўқиш субъектларининг коммуникатив, интерфаол ва перцептив муносабатларининг мажмуаси тариқасида гавдаланади. Ўқувчилар томонидан фан асосларини эгаллаш жараёни муоммала ва унинг асосий воситаси бўлмиш нутқ билан бевосита уйғунликка эга ва ўзгартиришнинг негизи ҳисобланади. Худди шу боис касб – ҳунар коллежи ўқувчиларида муомала маромини шакллантириш даврнинг зарурияти, педагогик психологиянинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. То ҳозирги кунгача мазкур тадқиқот базасида бунга ўхшаш муаммо изчил равишда ўрганилмаган. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳозирги дарвда муамала фаолият категорияси сифатида тан олиниб. Таълим субъектларининг ўзаро муносабатлари жа 2.Умумий психология соҳасида эса шахснинг ижтимоийлашуви асосида эканлиги нуқтаи назаридан тадқиқ этилган. 3. Онтогенетик позициядан ёндашувда бўлса, муомала генезиси ҳамда унинг вужудга келиши. Кечиши, ривожланиши хусусиятлари, механизмлари, қонуниятлари каби мезонларга асосий эътибор қаратилган. 4.Педагогик психологияда ҳамкорлик фаолияти нуқтаи назаридан ёндашилган ҳамда муайян босқичлар, фазалар орқали шаклланиши таъкидлаб ўтилган. 5.Болалар психологиясида фаолият субъектлари томонидан объектив дунёни акс эттиришнинг психологик қуроли сифатида талқин этилган. 6.Муҳандислик психологиясида муомала “сунъий интеллект” нинг ахборот ўзатиш канали тариқасида хаспўшланган. 7.Муомала ва унинг функционал аппарати нуқтаи назардан тадқиқот ишлари олиб борилган. 8.Муомалага мотивацион ёндашув болал Битирув малакавий ишининг вазифалари: 1. Мавзуга талуқли психологик манбаларни таҳлил қилиш ва уларни системага солиш. 2.Ностандарт таъсир этиш воситаларини ишлаб чиқиш. 3.Муомаланинг шакллантириш сценарийсини яратиш. 4.мавзуга хос тажрибаларни ўтказиш. 5.Ўқувчиларда муомала шаклларининг ёш ва ўзига хос хусусиятларини ўрганиш. Битирув малакавий ишининг предмети – ўқувчиларда муомала одобини шаклланиши жараёнидир. Битирув малакавий ишининг объекти – Қарши педагогика коллежи ўқувчилари. Битирув малакавий ишининг методлари: 1.Ўқув фаолиятида ва ундан ташқари вазиятларда ўқувчиларни кўзатиш. 2.ўқувчилар ва ўқитувчилар билан муомала тўғрисида суҳбат. 3.Муомала ва мулоқотмандликни шакллантириш учун эксперимент ўтказиш. 4.Муомалани ўқувчиларда шакллантириш учун баҳс – мунозара уюштириш. Битирув м Битирув малакавий ишининг илмий янгилиги: - муомала ва мулоқатмандликка таалуқли психологик манбалардаги ғоялар умумлаштирилганлиги; - тажриба ўтказиш учун методикалар мажмуаси яратилганлиги; - баҳолаш, ўзини ўзи баҳолаш мезонлари муайян тизимга келтирилганлиги; -касб – ҳунар коллежи ўқувчиларида муомалани шакллантириш жараёнида босқич хусусиятлари аниқланганлиги; - индивидуал тафовутлар ўзига хослиги психологик жиҳатдан тавсифланганлиги ва ҳоказо; Битирув малакавий ишининг назарий аҳамияти: Педагогик психология тармоғига таалуқли материаллар бўйича айрим муаммолар ечимини топишга муайян негиз ҳозирланганлиги. Методикалар қиёсий тавсифи. Уларнинг ишончлилиги, валидлиги, репрезентативлиги тўғрисида илмий маълумотлар билан педагогик – психологик бойитганлиги. Муомалани ўқувчиларда шакллантир - “устоз - шогирд” муносабатларини ташкил этишда ва такомиллаштиришда; - шахсни ўзини ўзи баҳолашга ўргатишда; - таълим субъектларини эксперт баҳолашга йўналтиришда; - мулоқотмандлик уқувини шакллантириш технологияси билан таништиришда ва ҳоказо. Битирув малакавий ишининг тўзилиши ва ҳажми: Битирув малакавий иши кириш иккита боб, бешта та парагриф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Умумий ҳажми 56 бет. 7 I-Боб. Муомала мавзусининг жаҳон психологиясида ўрганилиши. 1.1. Хориж психологиясида муомаланинг ўрганилиши. Жаҳон психологиясида мазкур муаммо бўйича ўзига хос ёндашувга эга бўлган АҚШ психологлари ҳамкорлик фаолиятининг самарадорлигига фаолият турларининг ўзи ижобий таъсир этишни социал фацилитация (инглиз facilitate – енгиллаштириш дегани) деб айтиладилар. Бу тушунча ёки психологик воқелик фанга социал фацилитация самараси номи билан кириб келади. Унинг моҳияти шундан иборатки, бошқа одамнинг муайян фаолият жараёнида қатнашиши (иштирок этиши) иккинчи бир шахс ҳаракатини енгиллаштиради ва унинг муваффақият билан якунланишига ёрдам беради (141,142). Тажрибалар шундай маълумотлар ҳам олинганки, фаолиятни юритиш пайтида бошқа бир шахснинг иштирок этиши ҳаракатларнинг тўхташи ёки чўзилиши к Дж.Брунернинг “Социал перцепция” (151), Бердвистлнинг “Семантик бирлик” назарияси (149) ташкил қилади. Лекин бу соҳага оид бошқа йўналишлар, ёндашувлар мавжуд эканлигини ҳам унитмаслик жоиз. Немис психологлари Ю.Нойберг билан Р.Томчик ўз изланишларида гуруҳий фаолиятдан саноат корхоналари ишчиларининг индивидуал фаолиятни яхшилаш учун фойдаланиш муаммосини кўтариб чиққанлар. Уларнинг талқинича, масалани тадқиқ қилишнинг энг камида иккита омили меҳнат фаолиятида индивидуал ишлаш усулларини такомиллаштиришда қатнашади: - топшириқ тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш усули, табиати, даражаси бўйича индивидуал фарқлар, одатда ишчилар ўртасида одатий операцияларни бажариш чоғида шартланган тафовут, баъзан интеллектуал зўриқишдаги ҳолат; - оптимал усулларни аниқлаш учун зарурий ахборотнинг етишмасл томонидан ўз фаолиятининг натижаларини идрок қилишга шахслараро муносабат ва муомаланинг таъсири масаласи таҳлил этилган. Ж.Нютген тажрибаларида айнан бир хил серияларда муваффақиятли ва муваффақиятсиз қарор қабул қилишни объектив равишда идрок этишда баъзи синалувчилар умуман муваффақиятсизликлардан тўзилган, бошқалари эса муваффақиятдан ташкил топган деб, икки хил субъектив тасаввурни намойиш қилади. Идрок қилишнинг ушбу нотўғри кўриниши билан ҳар хил хусусиятли шахслик ва ижтимоийлик омиллари ўртасида статистик ишончлилик кўрсаткичи топилган. Муаллиф муваффақиятли ва муваффақиятсиз натижалар бўйича муносабатни аниқлаш, шахслараро турли даражадаги муомала ва ўзаро таъсир ўтказишнинг синалувчилар перцептив тасуротига таъсирини текшириш учун 8 хил вазиятдан фойдаланган. Ж.Нюттеннинг миқдор аҳамият касб этади. Муаллифнинг мақсади – монолог, диолог ва полилогнинг маънавий, расмий (шартли) тизимли, миқдорий тавсиялари нуқтаи назаридан мақсадли фаолиятли, интеракционалли, шахслили, ахборотли мавзувий, ролли – сюжетли, нутқий таъсир қилишнинг ритмик ва интонацион – темпоралли хусусиятларни инобатга олишдир. Муаллифнинг кўрсатишича, жонли нутқ билан мулоқатга киришувда таянч мавзу (макромавзу) билан мантиқий ва ассоциатив тарзда ўзаро бир – бири билан боғлиқ микромавзулар билан пареллел ҳолда ўзвий, ўзликсиз, дискрет тарзда ривожланиши ҳамда сўзловчиларнинг бошқа мавзуларга фикрини кўчириш ҳоллари учрайди. Полологнинг мавзувий тизимини таҳлил қилиш учун реал ривожланувчи мавзуни динамик, статик, таркибий тасаввур қилишнинг усулларини топиш лозим. Л.Мартиннинг таъкидлашича, муомала Қадимдаги рус психологиясида ва унинг собиқ Шўро босқичида бир қатор назарий ва амалий илмий тадқиқотлар амалга оширилган. Қуйида биз уларнинг энг кенг тарқалган ҳам фундаментал, ҳам татбиқий изланишлар натижаларини таҳлил қилишга тўхталамиз. Чунки олиб борилган барча тадқиқот материалларига тўлиқ тўҳталиш имконияти чеклангандир. В.М.Бехтерев жаҳон психологиясида муомала муаммосига бағишланган тадқиқот бошловчиларидан бири ҳисобланади. В.М.Бехтерев ижтимоий турмушда муомаланинг ролини тасвирлаб (22; 120-127), унинг функцияларини ҳамкорлик фаолиятини амалга ошириш механизми ва жамоавий субъектни шакллантириш сифатида ажратиб, индивидуал тажрибани сақлаб қолиш ва ёйиш, уни авлодларга ўзатиш, қадриятларнинг тарихий ворислигини таъминлашнинг шарт шароити тариқасида талқин қилади. Унинг фикрича тажрибасига бевосита боғлиқ эканлиги атрофлича далилланади. Унинг кўрсатишича, ҳамкорлик фаолияти қатнашчиларнинг шериклик даражаси нутқий фаоллигига боғлиқдир. Улар томонидан қуйидаги қонуниятлар очилган: а) ўзининг сўзлари стимул вазифасини бажарувчи кучли қўзғатувчи бола камроқ қўзғалишга эга бўлган мулоқотдоши билан ўзаро таъсирда ўзининг фаоллигини намойиш қилади; б) ўзаро тенг имкониятга эга бўлган шерик билан ўзаро таъсирда у нутқий фаолликда тормозланишга дуч келади; В.М.Бехтеревнинг шахснинг руҳий камолотига муомаланинг детерминлашган роли тўғрисида ғояси ишончли тасдиққа эгадир. Л.С.Выготскийнинг концепциясига биноан (30; 20-64) боланинг руҳий ривожланишида туғилишдан тортиб бутун умр бўйи уни қуршаб турган борлиқ билан ўзаро таъсирда муомала муҳим ўрин эгаллайди. Унинг нуқтаи на В.Н.Мясишчев психикага муомаланинг таъсир этиш механизмлари, уларнинг ривожланишидаги ролини ўрганиш билан чекланиб қолмасдан, балки мулоқот қатнашувчиларининг психик жараёнлари билан муомала ўртасида боғликликни оширишга ҳаракат қилади. Муаллифнинг таъкидлашича, шахсдаги бўзилган алоқаларни реконструкциялаш воситасида ва асосий усули – бу ички зўриқиш ва низоларни йўқотиш, пасайтириш, когнитив, эмоционал, хулқий шаклларни коррекциялаш ҳамда махсусташкил этилган муомала орқали муносабат тўзилишини ўзгартириш йўли билан адекват фаолият кўрсатишга йўналтиришдир. Б.Г.Ананьев (1935,1977) “педагогик баҳолаш психологияси” номли китобида, муомала категориясига оид ўзининг дастлабки ишларида ўқитувчини баҳолаш таъсирининг хусусияти, тарбиявий имконияти ўқувчиларнинг ақлий ва аҳлоқий ривожланишида бошлайди. Маълум тарихий-ижтимоий тўзум, муайян муҳит томонидан қабул қилинган хулқ нормаларига мослашишга интилади. Г.М.Кучинский томомнидан собиқ совет психологиясида энг кенг ёйилган ёндашув муомаланинг бевосита махсус фаолият тури сифатида ўрганилиши эканлиги, унинг негизида фаолият назарияси йирик ваклларининг асарлари ётиши уқтирилади. Г.М.Кучинский нуқтаи назарича, муомалага фаолият тури сифатида қарашларнинг энг заиф жойи муомаладошланинг ўзаро таъсири жараёнининг таҳлили ҳисобланади. Бевосита нутқий муомала вазиятида иккита синалувчи учун умумий бўлган фикрий топшириқни ечишда ушбу ҳодисани тушунтириб беришга ҳаракат қилади, учунчи топшириқсиналувчилар томонидан “диада” ечилган тақдирда, ҳамкорлик ечими бу ҳолда ўзини диолог сифатида намоён қилади. Ю.М.Забродин ва А.Н.Харитонов (7 Нутқий мулоҳазалар таҳлили ва ўзини ўзи баҳолаш варақасининг натижаларида гуруҳ аъзолари бир-бирларини ўта ёқтиришини номоён қилади. Бир-бирига ҳурмат, меҳр-мухаббат, туйғуси мавжуд инсонларнинг ўзаро муомаласи уларнинг фикрлаш жараёларини фаолллаштирган. Ҳамкорликдаги фаолият қатнашчиларининг индивидуал хусусиятлари руёбга чиқа бошлайди. Фаолиятнинг мувоффақияти учун синалувчиларнинг интеллектуал ривожи катта аҳамиятга эга эканлиги тажрибаларда тасдиқланган. 16 1.2. Мамлакатимиз психологиясида муомала муаммосининг талқини. Ўрта Осиёда яшаб ижод қилган буюк аждодларимиз психологик нуқтаи назардан муомала муаммоси билан бевосита шуғулланмаган бўлсалар-да, бироқ шахслараро муносабатларда унинг ўрни, аҳамияти масаласига алоҳида эътибор қаратганлар. Бу борада улар устоз билан шогирд, ёки ўқитувчи билан ўқувчи таълимий-тарбиявий муносабатларида муомаланинг аҳамияти, мароми, уларнинг ўзаро бир-бирларини тушуниши, инсоннинг инсон томонидан идрок қилиниши, бу жараёнда нутқнинг етакчилиги юзасидан бир қатор ибратли фикр-мулоҳазалар қолдирганлар. Бу аснода муаллимнинг шахсий фазилатлари, касбий маҳорати, донишмандлиги тўғрисида қимматли фикрлар ва истиқболи порлоқ миллий ва умуминсоний ғояларни илгари сурганлар, тавсифлаб ҳамда изоҳлаб берганлар. Абу Наср Ф ўқувчиларга нисбатан адолатли бўлиши, кўзлаган мақсадига эришишда қатъийлик (қатъиятлилик) кўрсата билиши лозим. Уларнинг мулоҳазасича, бундай инсон (яъни, ўқитувчи) одамийликнинг юксак даражасига эга бўлади ва бахт чўққисига эришади. Бундай киши ҳар қандай хатти-ҳаракатдан хабардор бўлган ва интилишлар туфайли бахтга эриша оладиган одамдир. Мутафаккир ўқитувчи шахсига хос бўлган қатор фазилатларга холисона, оқилона шарҳ беришга эришган комил инсондир. Шу боисдан, берилган (қолдирилган) шарҳлар, талқинлар, илмий иловалар ҳозирги замонда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Абу Али Ибн Синонинг (50; 95) уқтириб ўтишича, ўқитувчи матонатли, соф виждонли, ростгўй ва болани тарбиялаш услублари ҳамда қоидаларини яхши билган одам бўлмоғи шарт. Ўқитувчи ўқувчининг бутун ички ва ташқи оламини ўрганиб, Снно ўқитувчининг одамийлик, меҳрибонлик сингари характер хислатларига марказий категория сифатида алоҳида ур ғ у беради. Билдирилган фикрлар буг унги кундаги маънавият моҳиятига ҳамоҳангдир. Насриддин Тусий «Ўқувчилар тарбияси ҳақида» деган рисоласида ўқит увчининг юксак инсоний фазилат (сифат)ларини чуқур шарҳлаб берган (80 ). Асарда илгари сурилган ажойиб ибратомўз ғ оялар ичида ўқитувчи ш ахси олдига қўйиладиган талаблар муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, ўқи тувчи мунозара асносида инкор қилиб бўлмайдиган даражада исбот ке лтира олиши, ўз фикрининг тўғрилигига ишониши, нутқ эса тоза, жумлалари мантиқан ўзаро бо ғ ланган бўлиши лозим. Ў қитувчи соф ви ждонли, ростгўй, шошмасдан, ишонч билан қатъий гапирадиган, баъзан зса шароитдан келиб чиққан ҳолда мулойим сўзлайдиган бўлиши шарт. Тусий ў с амарадорлиги, ўқитувчининг одоби ва назокати, ўқувчилар билан ҳа мкорлиги таълим билан тарбия маҳсулдорлигини ошириш шарти эк анлигида мужассамлашади. Алишер Навоий ўзининг бир қатор асарларида (18) ўқитувчининг қоб илияти унинг обруси, одоби, муомала маданияти, мароми илм було ғ и эк анлиги тўғрисида мулоҳаза юритади. Унинг таълимий-тарбиявий қа рашларида одоб, ахлоқ, муомала, тийранлик, а қл -фаросатлилик, ирода к учи, характер хислатлари (поклик, самимийлик, масъулиятлилик ва ҳоказо) марказий ўрин тутади. Шунинг учун ижодкорлар, ўқитувчилар ижтимоий турмушнинг ҳар қандай жабҳасида истеъдодли бўлиши кераклигини т а ъкидлайди. Навоий ўқитувчининг муомаласи, ширинсўзлилиги, эътиборлилиги ҳар жиҳатдан ибрат ва наъмуна бўлишлиги таълим-тарбия гарови эканлигига фикран ишора қилади. Уларнинг б арчаси муайян ижтимоий-психологик таълимотга асосланганлиги, одоб нома, муомаланома қабилида бўлганлиги туфайли тарбиячи- м ураббийнинг шахсий-характереологик, касбий сифатларини шакллантириш босқ ичлари, даражалари, меъёрлари чуқур баён қилинган, изохдаб берилган ва таҳлил этилган. Одамлар билан муомала қилиш услублари, ўзини ўзи бо шқариш, ўзини ўзи намоён этиш, ўзини ўзи назорат қилиш, ўзини ўзи б ахолаш, ўзини ўзи такомиллаштиришнинг йўл ва воситалари юзасидан м улоҳазалар билдирилган. Ўқитувчи шахсининг эксстанционал таркиблари, уларнинг барқарорлиги ўзгаларга таъсир ўтказишнинг ёки ташқи ахборотлар қа бул қилишнинг сермаҳсул, самарадор мезони ҳисобланади. Мамлакатимиз ижтимоий-тарихий тараққиётининг кейинги даврларида Аҳмад Дониш, Бедил, Муқимий, Фурқат, Завқий, Аваз Утар каби ўз з тадыиқ этишга, тавсифини беришга, изоҳлашга ҳаракат қилдилар. Миллий истиқлол, миллий ватанпарварлик туй ғ улари, муомала мароми, ижтимоий ху лк-атвор, миллий онг, мустақил фикрлаш, жанговар сафарбарлик ҳисси син гари миллий ғ оялар уларнинг ижод маҳсулларини ташкил этади. Миллат ум уминсоний маънавият ҳамда қадриятларни эгаллаш (ўзлаштириш) учун би лим олиши, зеҳнини, ақл-заковатини ўстириши, ижтимоий турмушда, жаҳ он ҳамжамиятида муносиб ўз ўрнини топиши лозим. Уларнинг умумий қар ашларига биноан, маънавият, маърифат, шахслараро, миллатлараро алоқа, м уносабат ва муомаланинг илғор услублар ёрдами билан мақсадга мувофиқ ам алга ошишини таъминлайди, деган юксак ғоя ётади. Абдулла Авлоний(14) таълим тизими, ўқитиш жараёнини так омиллаштириш, мустақил, ижодий фикрлашга ўргатувчи услублардан 1. 3. Мамлакатимиз психологиясида муомала муаммосининг экспериментал тадқиқи. Буюк мутафаккир аждодларимизнинг бой илмий, маданий меросларига асосланган ҳолда ўзбекистонлик педагог ва психолог олимлар ўкитувчилик касби, унинг ўқувчилар ёки талабалар билан муомаласи, коммуникация, интеракция, перцепция таркибларининг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этдилар ва ўрганишда давом этмоқдалар. XX асрнинг ўрталарида ўз ғоялари билан педагогика фанига кириб келган С.Р.Ражабов ўз фаолиятини ўқитувчи шахсини ва унинг касбий хусусиятларини ўрганишга, уларни (мутахассисларни) тайёрлашни такомиллаштиришга, бўлғуси муаллимларни шарқона муомала ва маънавият руҳида тарбиялашга (шакллантиришга) бағишлади. С.Р.Ражабов ва кўплаб шогирдларининг илмий ишлари ўқитувчининг касбий маҳорати, унинг педагогик-психолог ва изланишлар давом эттирилмоқда (38). Ўқитувчилик касбига ўқувчиларни йўналтириш масалалари, муаллимлик касбини танлаш мотивлари, касб танлашнинг психологик асослари, ўқитув ва тарбиявий ишларни такомиллаштириш, ўқитувчи касбининг профессиограммаси, ўқитувчи тафаккури, мураббийнинг психологик хусусиятлари сингари мавзуларда тадқиқотлар олиб борилган. Изланишларда ўқитувчи билан ўқувчи ҳамкорлик фаолиятининг ўзига хослиги, ўзаро муносабатларда муомаланинг аҳамияти, ўзаро тушунув ўзлаштиришнинг кафолати эканлиги билвосита ўрганилган ва таҳлил қилинган. Ўқитувчи психологиясида нутқ қобилияти, маълумотларни ўзатишда коммуникация тўзилмасининг роли, инсонни инсон томонидан идрок қилишнинг дастлабки, бирламчи таассуротлари ўзаро муносабатнинг муваффақияти эканлиги М.Г.Давлетшин (1974-2009 йилла ўзига хослиги, уларни диагностика қилиш имкониятлари, касбий такомиллашув ва ривожланишнинг динамик хусусиятга эгалиги, уларни амалга оширишнинг оқилона йўл ҳамда воситаларини танлаш ва татбиқ этишга бағишланган (32;33). Тадқиқотчи этнопсихологик хусусиятларни таҳлил қилишда жаҳон психологияси ютукдари билан чоғиштирган ҳолда, ўқитувчи шахсини шакллантиришнинг шарқона жабҳалари, механизмлари, қонуниятлари юзасидан дадил ғояларни илгари суради. Айниқса, ўқитувчи шахсини таркиб топтиришнинг ижтимоий-психологик омиллари, унинг мотивацион, эмоционал, иродавий, когнитив, регулятив жабҳалари таъсири устуворликка эгалиги психология учун муҳим аҳамият касб этади. Муаллиф касбий шаклланишга биологик, социал-психологик, таълимий-тарбиявий, “Мен” таълимотлилик жабҳалари нуқтаи назардан ёндошганлиги б юритишга лойиқ. Диссертацияда миллий мактаб ўқитувчисининг ҳам характерологик, ҳам шахслилик, ҳам иродавий хислатлари бўйича экспериментал изланишлар амалга оширилган. Тадқиқотда диагностик хусусусиятга тааллуқли бўлган қатор методикалар амалиётда синаб кўрилган ҳамда уларнинг валидлик кўрсаткичи аниқланган. Ишда этнопсихологик хусусиятлардан ташқари, ўқитувчиларнинг ёш хусусиятлари (меҳнат тажрибасига, иш стажига асосланган ҳолда), шунингдек, касбий кўникмаларнинг эгалланганлиги даражасига биноан индивидуал хислатлари, жинсий тафовутлари чуқур тахлил қилиб берилган. Ўқитувчи билан ўкувчиларнинг ўзаро муносабатлари ҳамкорлик фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш шарти эканлиги муаллиф томонидан далилланган. Изланишда қўлланилган ижтимоий-психологик сўровномалар ўзаро муносабат даражаси, кў ўрганилган. Уларнинг айрим ишларида суицид ҳолатлари негизида ҳам ўзаро тушунув парокандалиги, муомала маромининг заифлиги, ҳамкорликнинг жипс эмаслиги сингари психологик воқелик ётиши исбот қилинган. Ш.Р.Баратов ўз шогирдлари билан олиб борган изланишларида (20) шахслараро муносабатларнинг социал-психологик негизлари, механизмлари тадқиқ этилган. Муаллиф томонидан тўпланган эмпирик маълумотларга қараганда, ҳамкорлик фаолияти маҳсулдорлиги ўзаро ёрдам, ўзаро хамдардлик негизига қурилиши тушунтириб берилади. Ҳар қандай ижтимоий воқелик шахслараро муносабат, муомала натижасида юзага келиши таъкидланади. Ҳатто Б.Р.Қодиров истеъдод камолотининг негизида ирсий, турмушда орттирилган хусусиятлардан (шартланганлик белгисига биноан) ташқари, ўкитувчи билан ўқувчи, мураббий билан тарбияланувчи, муал фанларнинг ўқитилиши, иккинчиси педагогика-психология фанларини ўрганиш, учинчиси сиёсий-иқтисодий фанлардан сабоқ бериш, тўртинчиси узлуксиз педагогик амалиёт, бешинчиси дарсдан, аудиториядан ташқари ишлар. М.Абдуллажонова олинган эмпирик маълумотларга асосланиб ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчисининг профессиограммасини тўзади. Тўзилган профессиограмма мазкур предмет ўқитувчисининг қуйидаги профессионал сифатларини ўз ичига олади: профессионал билимлар, профессионал ; сифатлар, махсус сифатлар, педагогик қобилиятлар. Муаллиф юқорида таъкидлаб ўтилган омиллар ўқитувчи касбий сифатларининг шаклланишига таъсир ўтказишини алоҳида уқтириб ўтади. Е.В.Гладкова ўз илмий изланишида (24) бўлғуси мактабгача тарбия мураббийсининг психологик хусусиятлари муаммосини ўрганиб, унинг ўзига хос сифатлари, ш ҳаракатлар ўқитувчининг талабага кўрсатадиган ёрдамидан бошланади, талабаларнинг фаоллиги аста-секин ўса бориб, бутунлай унинг ўзи бошқарадиган амалий ва ақлий харакатига айланади. Ўқитувчи билан талаба ўртасидаги шахслараро муносабатлар (ҳар хил табақа ва миқдордаги кишилар тўпланмасидан иборат бўлишидан қатъи назар) шериклик позицияси хусусиятига эга бўла бошлайди. Муаллифнинг фикрича, ҳамкорликдаги фаолият усуллари биргаликдаги хатти-ҳаракатлар шаклида намоён бўлиб, унга мулоқот (кейинчалик муомала) даврлари сингари мазкур фаолиятнинг оддий бирликлари деб қараш мумкин. Биргаликдаги ҳаракат даври қуйидаги жараёндан иборат бўлади: -ўқитувчи ҳаракат бошлайди; -талаба уни давом эттиради ёки тамоман тугаллайди. Ҳамкорлик фаолиятининг босқичлари уларнинг ўзига хос х усусиятлари, механизмлари, Боб юзасидан хулосалар: Илмий-психологик адабиётлар таҳлилининг кўрсатишича, муомала к атегорияси дастлаб социал психологиянинг предметига кирувчи масала сифатида қаралган. Лекин муомаланинг социал психология системасидан т ашқарига чиқиши туфайли психология фани бир қатор тармоқларининг т адқиқотига айланган. Социал воқеликдан, яъни умумийлик функциясидан хусусийлик томон ёйилиш вазифасини бажаришга ўсиб ўтган. Муомаланинг фаолият, хулқ-атвор, ҳамкорлик, шахслараро муносабат к аби социал воқелик ва ҳодиса функциясини акс эттириши самарадорлик, маҳсулдорлик, ўзаро тушунув, эмпатия, аттракция сингари к атегорияларни рўёбга чиқаришни таъминлаш механизми ролини б ажаришига, ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. 1 .Ўзоқ хориж психологиясида муомала психологик категория сафатида вербал ва новербал, контакт II - Боб. Коллеж ўқувчиларида муомила одобини шакллантиришнинг психологик жабҳалари. 2.1. Таълимда муомала таълимда ўқитувчи билан ўқувчи ҳамкорлиги негизи сифатида Муомала ва таълимда ўқитувчи билан ўқувчи ҳамкорлиги ўқитувчи фаолияти учун асос деб қаралиб, муомала қонуниятлари, унинг ривожланиши тўғрисидаги психологик билимлар, кўникмалар ва қобилиятларни эгаллаш демакдир. Ўқитувчи ўқувчи билан ҳамкорлик фаолиятига самарали кириша олса, шахсни шакллантиришнинг мақсади ва вазифаларига жавоб берувчи ўзapo таъсир, ўзаро тушунувни йўлга қўя билса, шундагина педагогик муомала амалга ошади. Педагогик муомала - бу ўқитувчининг ўқувчиларга таъсир ўтказиш усулларининг муайян тизимини акс эттиришдир. Бунда: - ҳамкорлик иштирокчиларининг ўзаро ахборот алмашуви; -коммуникатив воситалар ёрдамида ўқит Муомаланинг мақсадга мувофиқ амалга ошишини таъминлаш учун ижт имоий назорат ва қонун-қоидалар муҳим аҳамиятга эга. Ижтимоий на зоратнинг психологик механизми сифатида уч муҳим таъсир воситаси ишт ирок этади: маъқулламаслик, қоралаш ва жазолаш. Ўқувчининг мотивацон, эмоционал, иродавий, когнитив ва регулятив х атти-ҳаракати муомала иштирокчиси томонидан маъқулланса, ўзаро алоқа б арбод бўлади. Чунки у ижтимоий қонун ва қоидаларга тубдан зиддир. Шунинг учун ижтимоий таъсир ўтказишнинг воситаси сифатида бундай х улқ-одоб маъқулланмайди, натижада муомала иштирокчиси фикр алмашиш и мкониятидан маҳрум бўлади. Муомала жараёнида ўқувчи хулқи ижтимоий қонун-қоидалар ма ромига зид келса, у ҳолда иштирокчилар ижтимоий назоратчи вазифасини ба жариб, мулоқотдош хатти-ҳаракати қораланади, эътироз, танб алмашув ўз вазифасини низоли, ҳатто аффектив вазиятга бўшатиб бериши кузатилади. Педагогик муомалада психологик алоқа ўрнатиш алоҳида аҳамиятга эга. Чунки ўқувчи билан шахслараро муносабат ўзаро ҳурмат, ўзаро ишонч эвазига қурилади. Бунда ўқитувчи ўқувчининг ҳуқуқи, мавқеи, унинг мактабда, жамоат жойларида, оилада бажарадиган роли нимадан иборат эканлигини диққат марказида тутиши муҳим ҳисобланади. Ўқитувчининг ўқувчиларга таъсир ўтказиш самараси унинг принципиаллиги ва талабчанлигида ўз аксини топади. Бундан ташқари, у ўзага ҳам ўта талабчан бўлмоғи, шахсий намунаси билан табиий равишда нуфуз, обрў-эътибор қозонмоғи лозим. Муомала жараёни ва ҳамкорлик фаолиятида ўқитувчининг ўқувчиларга таъсир ўтказиши натижасида уларда: -ўзини ўзи ва ўзгаларни ҳурмат қилиш; -ўзини ўзи ва бошқалар фаолият Муомала инсонларнинг бир-бирини ўзаро тушуниши сифатида та л қ ин қилинади. У таълим-тарбия жараёнида муҳим аҳамият касб этади ва ш ахслараро идрок қилишнинг механизми сифатида намоён бўлади. Шахс тўғрисидаги ахборотлар, маълумотлар, унинг ташқи кў ринишини баҳолаш жараёни субъектив баҳолашни келтириб чиқаради. Л екин ўзаро фикр алмашиш, мулоқотга киришиш давомида омиллар тобора об ъективлашиб боради. Педагогик муомалада тескари алоқа йўли: -маърўза, семинар, лаборатория маш ғ улоти, диктант, иншо, мустақил иш лар бажарилиши ҳамда уларнинг сифати; -қатнашчиларнинг юз ҳаракати, мимикаси, нутқ интонацияси, имо- и шоралар, қадди-қоматни тутиши; -ўзини ўзи бошқариш (хулқ-атвори, ақлий ҳаракати, жиддийлик) син гари ахборот берувчи ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида ўзлуксиз мулоқот амалга ошади. Те Ўқитувчи ўқувчи билан ҳамкорлик фаолиятига самарали кириша олса, шахсни шакллантиришнинг мақсади ва вазифаларига жавоб берувчи ўзapo таъсир, ўзаро тушунувни йўлга қўя билса, шундагина педагогик муомала амалга ошади. Педагогик фаолиятда муомала: ўқув фаолиятини индивидуал бажаришнинг воситаси; тарбия жараёнини таъминлашнинг ижтимоий- психологик тизими; таълим - тарбия муваффақиятини таъминловчи ўқитувчи билан ўқувчилар ўзаро муносабати тизимини ташкил қилишнинг усули; ўқувчи индивидуаллигини такомиллаштириш, истеъдодини қарор топтириш имконини берувчи жараён фаолиятини "субъект - субъект" сифатида рўёбга чиқариш асосидир. Педагогик муомала деганда ўқитувчи билан ўқувчиларнинг ўзаро таъсир ўтказиш малакаси, усули ва тизими англаниб, унинг моҳияти ўзаро ахб орот алмашиш, таълимий, тар назаридан ўқувчилар ўртасидаги тафовутлар атрофлича тавсифланганлиги. Муомала мароми шаклланганлиги. Мустақил фикрлашга, ўзлаштириш сифатини кўрсатишга хизмат қилиши даллилланганлиги. Мулоқотмандлик уқувининг такомиллашуви шахслараро муносабатлар даражасини орттиришга, ҳамкорлик фаолияти барқарорлашувига етаклаши исботланганлиги. 36 2.2. Коллеж ўқувчиларида муомала одобини шакллантиришнинг психологик таҳлили. Психология фанида муомала ва нутқ турлари ҳамда шаклларининг турлича эканлиги қайд қилинганлиги туфайли, уларнинг коллеж ўкувчиларида шаклланганлик даражасини аниқлаш, баҳолаш ўта мураккаб психологик муаммо бўлиб ҳисобланади. Кўзатишлардан кўринадики, муомала билан нутқ фаолиятларининг бевосита, ихтиёрсиз ҳолатда юзма-юз келиши; ҳар хил типдаги техник воситалар телефон, телеграф, интернет каби қурилмалар орқали рўёбга чиқиши; ҳамкорлик, касбий фаолиятда амалий (татбиқий) ва дўстона кечадиган тарзда "субъект- субъект" (диалогик, шериклик, тенглик асосига қурилган) типида; "субъект- объект" ҳамда "Монологик" муносабатда намоён бўлиши мумкин. Бундай дадил мулоҳаза юритишимизга имкон берадиган моҳиятан камбағаллиги, ўзаро бир-бирини идрок қилишнинг заифлашуви ҳолатларини келтириб чиқаради. Масалан, коллежнинг психологик муҳити, оиладаги шахслараро (аъзолараро) муносабатлар тиғиз, вақт мезонига кўра, тақчил алоқалар қаторига киради. Бунга ўхшаш муомала жараёнидаги тиғизлик коллеж ўқувчилари (ўқитувчилари), оиланинг барча аъзолари ўртасида эмас, балки уларнинг айрим субъектлари орасида юзага келиши мумкин (масалан, расмий муносабат, қуруқ саломлашиш, тенгдош ўғил ва қизлар муносабати, юзаки ёки сохта курсдошлик, ёқимсиз тарздаги ака-ука мулоқоти ва бошқалар). Коллеж жамоаси аъзоларининг ўзаро муомалага, мулоқотга киришаётган, нутқ фаолиятини ташкил қилаётган субъектлари муносабатидан кўзлайдиган асосий мақсади (кутилмаси даврий хусусиятга эга) бўлса ҳам ҳозирги, келгуси жараён ёки жараёнида, психологик адабиётларда таърифланишича, "таъсир адресата" сўз бирикмаси қўлланилади ва у таъсир йўналтирилган шахс маъносини англатади. Ўқувчилар ўзаро муносабатларининг таҳлилига қараганда, таъсир ўтказишнинг ташаббускори муомала жараёнида юксак тайёргарликка эга бўлмаса, қолаверса адресат тажрибалироқ шерик тоифасига кирса, у ташаббусни ўз зиммасига олади. Шунингдек, таъсир ўтказишнинг кучини, аксинча, ўз суҳбатдошига тескари алоқа механизми сифатида қайтариши мумкин. Шу боис, бундай вазият вужудга келиб қолса, у тақдирда расмий таъсир ўтказишнинг адресати қийин ва бошқариб бўлмас эмоционал - ҳиссий холатга тушиши кўпинча учраб туради. Ушбу ҳолатга мос тарзда ўкувчиларда муомала маромининг шаклланганлик даражасини дастлабки тажриба жараёнида аниқлашга харакат қилдик. Б муносабатларини эсланг. Уларга Сиз ҳозирги давр (XXI аср) нуқтаи назаридан холис баҳо беринг (масалан, "Ўтган кунлар", "Алишер Навоий", "Бобурнома" каби асарлар мисолида) (муомалада намуна ва тимсолларга таяниш мумкин). Юқорида келтирилган машқларга асосланиб ўтказилган тажрибаларда биринчи ва учинчи курс ўқувчилари иштирок этишди. Бундан кўзланган асосий мақсад - ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига биноан улар ўртасида тафовутлар (фарқлар) мавжуд эканлигини аниқлашдан иборатдир. Шуни таъкидлаш жоизки, бўлиб ўтган воқеалар мазмуни, воқеликлар тўзилиши, бадиий образларни яратиш имконияти, ўқувчилардан муомала мароми, нутқ қобилияти, муаммолар, турлича вазиятлар ечимини топишни тақозо этар эди. Бу кўрсаткич уларда муомала жараёни ва унинг асосий воситаси бўлмиш нутқнинг м Бизнингча, ўқувчи томонидан билдирилган "ёлғон ҳақиқат" ҳеч кимда бу воқеликка нисбатан ҳадик туйғусини ошкор қилмаса-да, бироқ кутилмаган, фавқулоддаги ҳодиса бир томондан, мавқеини кўтарган бўлса, иккинчи томондан, устозга нисбатан ҳурматсизлик сифатида "ичдан" баҳолаш сари етаклади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, синалувчи томонидан эсга туширилган воқелик унинг нутқининг шаклланганлик даражасини баҳолашга пухта негиз ҳозирлайди. Бу ўринда тажриба иштирокчиларининг хотирасида сақланиб келаётган образларга айланиб улгурган ҳодисалар тўғрисидаги фикрлар ҳақиқатми ёки шунчаки хазилми, деган саволлар биз учун, мезоний хусусият касб этмайди. Шунинг учун асосий эътибор уларнинг нутқий фаолиятида ҳодиса юзасидан билдирган сюжетли, мазмунли, равон ахборотлар мажмуасини яратиш имко Иккинчидан, директор жуда жиддий одам. Ёлғон сўзни ёки сўзлаганни кечирмайдиган инсон. Агарда бирор нохуш ҳолатга дуч келса, хотирасида ўзоқ сақлайди. Мен тўғримда фикрлари ижобий, илиқ бўлганлиги учун "қора рўйхат"га тушишни асло хоҳламайман. Шу сабабдан эътиборини ўзим учун ишончли дастакка, яъни "деворий газета"га қаратдим. Раҳбарда шубҳа уйгонмаган бўлса-да, лекин ўзимни жуда-жуда ноқулай ҳис қилдим, "Сен гапингда ёлғон ишлатяпсан", деб ўз хатти-ҳаракатимдан койиндим. Айрим курсдошларим ёлғон гапиришимни билишарди-ку! Менда ўзимга нисбатан ишонч, дадиллик, мағрурлик бор бўлса - да, лекин ички туғён ҳам йўқ эмас эди. Аммо кези келганда, одам ўзини руҳан ҳимоя қила билиши ҳам керак, деб ўзимга тасалли бердим". Синалувчи томонидан эсланган воқелик ўзини руҳан ҳ қарши ўқитувчим ёнимизга келиб, дафтарларни қўлига олди ва бу ҳуснихат дугонамники эмаслигини таъкидладилар. Мен жуда ўнгайсиз ҳолатга тушдим. Ўзимни оқлашга (ҳимоялашга) сўз ҳам, дастак ҳам тополмадим..." Ўқувчи мулоҳазасидан кўриниб турибдики, у дугонасини о ғ ир а хволдан, ўнгайсиз тасодифдан қутқариш мақсадида қўллаган "ҳимоя функцияси" ишончсизлик ҳолатини келтириб чиқарди. Нохуш вазиятдан чиқиб кетишнинг бирор йўлини топишнинг имконига ҳам эга бўла олмади. Хатто ўзр сўраш учун муомала феноменига ҳам мурожаат қилишнинг уддасидан чиқа билмади. Бу ҳодиса унинг ўзига ҳақиқий ишончсизликнинг яқ қол кўриниши эди. Худди шу сабабдан бўлса керак, тасодифий воқеликни ф авқулоддаги вазиятда "о қл ашни" ҳам, "қоралашни" ҳам уддасидан чиқмади. Бизнингча, бу ҳолатни икк такомиллаштиришдан иборат эканлиги диққатимиз марказида турарди. Бу жараёнда ўқувчиларга таъсир ўтказувчи, уларнинг фаоллигини оширувчи тадбирларни йўлга қўйиш фаолияти амалга оширилди.Топшириқ қуйидаги мазмун ва йўлланмадан иборат эди: "Сиз уларни диққат билан тингламаганлигингиз учун ёки улар Сизни эътибор билан тингламаганликлари туфайли муомала ёки мулоқотдан кўнглингиз тўлмаган вазиятларни эслаб, бундай ҳолатлар юзага келмаслиги учун нималарга аҳамият бериш кераклигини курсдошларингиз билан келишиб олинг". Ушбу топшириққа коллежнинг I босқич ўқувчиси қуйидагича жавоб берди: "... берилган топшириқ иккита ҳолат ёки вазиятни эслаб, уни изоҳлаб тушунтиришни талаб қилади. Тенгдошларимизда бўладиган ҳар хил вокеликлар ўқтин-ўқтин вужудга келиб туради. Масалан, мен жаҳон ёшлар ку Ўқувчининг муомаладан кўнгли тўлмаганли ҳақидаги мулоҳазалари иккиёқлама муносабат юзасидан таҳлил ва баҳолашни амалга оширишни тақозо этса, иккинчи томондан, ўзини ўзи муайян омилларга суянган ҳолда бахолаш имкониятига эга эканлигидан дарак беради. Лекин муомала жараёнини амалга оширишнинг ички ва ташқи механизмлари, паралингвистик, экстралингвистик, фазовий кинестетик феноменлари мавжудлиги тўғрисида тасаввурга эга эмаслиги фикрлар тахлилидан намоён бўлди. Унда курсдошлари тингламаганлиги туфайли муомала жараёнидан кўнгли тўлмаслик ҳолати юзага келган. Шундай қилиб, биринчи ва учинчи курс томонидан воқеликни изохлаш, баҳолаш муайян тафовутга эга эканлигини англатади. Уларнинг ўртасида кечадиган диадалар, полиадалар (кўпчилик бўлиб ўзаро фикр алмашув) бўйича мулоҳазаларни қиёсласак, нутқн ка би механизмлар, хислатлар, ички ва ташқи қўзгатувчилар, ҳаракатга к е лтирувчи кучлар асос сифатида ҳукм суради. Қуйида мазкур фикр ва мулоҳазаларнинг миқдорий таҳлили берилади. Биз муомала вазиятлари билан бо ғ лиқ топшириқларни ҳал этиш жараёнидан олдин "Мулоқотмандлик харитаси" (А.А.Леонтьев тести) тестини аниқловчи эксперимент сифатида татбиқ этдик: Ўқувчилардаги мулоқотмандлик кўрсаткичлари 3-жадвал Умумий мезонлар 1 курс 3 курс t X У X У Мулоқтмандлик 4,63 1,82 6,00 1,66 -3,522 Муомала услуби 17,20 5,83 22,70 6.20 -3,665 Муомалада ўзини ўзи назорат этиш 9,40 3,709 11,06 3,82 -4,087 Методиканинг хусусиятига кўра мулоқот субъектларининг мулоқотмандлик хусусиятини ифодаловчи хайрихоҳлик, очиқлик, ташаббусни қўллаб-қувватлаш; мулоқотда услуб сифатида индивидуал ёндашувга эгали Касб – ҳунар коллежи ўқувчиларида муомала маромини шакллантириш даврнинг зарурияти, педагогик психологиянинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. То ҳозирги кунгача мазкур тадқиқот базасида бунга ўхшаш муаммо изчил равишда ўрганилмаган. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳозирги дарвда муамала фаолият категорияси сифатида тан олиниб. Таълим субъектларининг ўзаро муносабатлари жараёнининг психологик воситаси функциясини бажаради: коммуникация – ахборотларини ўзатиш, интерфаоллик – ўзаро таъсир, перцепция – инсонни инсон томнидан идрок қилиш орқали маълумотларини тўплаш ва бошқалар. Касб – ҳунар коллеж ўқувчиларида муомала маромини шакллантиришнинг заифлиги. Уларда мулоқотмандлик даражасининг пастлиги махсус машғулотларда мазкур муаммони таркиб топтириш зарур эканлигини англатади, бу эса унинг д 8.Муомалага мотивацион ёндашув болалар жамоасини шаклланиш омили эканлиги. 9. Нутқ ва тафаккур бирлиги принципи муомала механизми сифатида. 10. Муомала турлари ва феноменларининг уйғунлиги ва ҳоказо. Юқоридаги тавсиялардан кўриниб турибдики, муомалага психологик категория сифатида хилма – хил назариялар, ёндашувлар мавжуд бўлишидан қатъи назар уни педагогик психология позициясидан ўрганиш, яъни касб – ҳунар коллеж ўқувчиларида шаклланишнинг ўзига хос хусусиятлари – мулоқатмандлик уқувининг таркиб топиши, махсус материаллар ёрдами билан тадқиқи амалга оширилмаганлиги мавзунинг долзарблигини билдиради. Бизнингча, муомала маромини шакллантиришга психологик технология нуқтаи назардан ёндашув, ностандарт воситаларни татбиқ этиш мавзунинг оргиналлигини англатади. Боб бўйича хуласалар Муомала ва Педагогик муомала деганда ўқитувчи билан ўқувчиларнинг ўзаро таъсир ўтказиш малакаси, усули ва тизими англаниб, унинг моҳияти ўзаро ахб орот алмашиш, таълимий, тарбиявий таъсир қилиш, ўзаро тушунишга эришув ва уни ташкил этишдир. Устуворлик билан заифлик ўртасидаги фарқлар ўқувчининг тайёргарлик даражаси, нутқий қобилияти, истеъдоди, назария билан амалиётнинг уйғунлиги каби омилларнинг маъноси, шакли орқали баҳоланади. Бу ўринда ижтимоийлашув, апперцепция, камолотнинг монистик аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олиш ижобий ҳолатлар, воқеликлар, ҳодисалар сари етаклайди. Ижтимоий муҳитнинг ранг-баранг кўринишлари, инвариантлари, моделлари, модификациялари, табиатга, жамиятга нисбатан эмпатия иерархияси муомала жараёни ёки фаолиятни амалга ошишининг гарови ҳисобланади. Демак, курслар бўйича ўқ ХУЛОСА Олиб борилган тажрибалар ва уларни назарий ҳамда миқдорий таҳлил қ илиш тадқиқот фаразини тасдиқлайди. Чунки муомала унинг субъектлари билан турли хусусиятли алоқа (мулоқот) ўрнатиш, тарбиявий функцияни ўташ билан бирга у ўқувчиларда психологик ривожланишни ва баркамол шахс сифатида камол топишини тўғридан тўғри аниқлади. Ўқувчиларда муомала ва мулоқотмандлик шаклланишини тушунтириш учун шахслараро, кур с лараро, гуруҳлараро муносабатларга таъсир этувчи қонуниятни очиш мақсадида шартли равишда уч мезонли (таъсир, ўзаро таъсир, такомиллашув бирлиги) принципи (Э.Ғозиев талқини) илгари сурилди. Ўқувчи ёки субъектнинг такомиллашуви давомида таъсир, ўзаро таъсир (ўқитувчи билан ўқувчи, ўқувчилараро) муомала, мулоқот, мулоқотмандлик шаклланиши шароитида амалга ошиб бориб, мураккаб ўзаро б ўқитувчи нуфузи ўзгаришида ўқувчилар камолотида , ўз apo муносабатлар моҳиятидаги янгиликларда яққол кўзга ташланади. 3. Муомала, мулоқотмандлик имкониятлари ва маънавий тавсифини таҳлил қилиш натижасида ўқитувчи билан ўқувчилар ва ўқувчилараро муносабатларда қулай вазият, шароит яратиш ўзаро тушунув, яқинлашув, ҳиссиёт (эмоция) стеник хусусият касб этиши ироданинг мақсадга йўналганлиги ортиши тўғрисида қатъий қарор чиқариш (қарорга келиш) мумкин. Мазкур контекстда муомала, мулоқотмандлик шаклланишида сифат ва миқдор оптимумини ўрнатиш ўқувчининг мўътадил ривожланиши учун мутлақо зарурият, вақт тақчиллигини бартараф этишнинг кафолатидир. Шу билан бирга уларнинг микдорий, сифатий оптимумини қарор топтириш, ўрнатиш учун оммавий ахборот воситалари, кундалик муносабатлар ва билвосита алоқаларн 1) мулоқотмандлик сифати доимо мавжудлиги, 2) сифат қарийб намоён бўлишлиги, 3) сифат намоён бўлмаслигига қараганда акс этиши кўпроқ, 4) сифат гоҳо пайдо бўлади, гоҳо йўқ, 5) сифат пайдо бўлишига қараганда, пайдо бўлмаслиги кўпроқ. Шуни таъкидлаш жоизки, ўқувчиларда мулоқотмандлик шаклланиши жараёнида юқорида таъкидланган тоифаларнинг тажриба давомида 5 тадан 3 тача камайиши ҳар иккала курс ўқувчиларида намоён бўлганлиги эксперимент самарадорлигини далиллашга хизмат қилади. Бу омилларнинг мавжудлиги ўқувчилар билан ўтказилган тажрибалар тадқиқот олдига қўйилган фаразлар тўла тасдиқланганлигидан дарак беради ва маҳсулдорлигини кафолатлайди. Шундай қилиб, кўп босқичли, иерархик хусусиятга эга бўлган, бир неча сериялардан иборат экспериментал маш ғ улотлар касб-ҳунар коллежи ўқувчиларида муом АМАЛИЙ ТАВСИЯЛАР 1.Дастлабки тажрибаларда қўлланилган топшириқларни ечиш (бажариш)га ўргатиш орқали ўқувчиларда муомаланинг вербал ва новербал воситалари, паралингвистик, экстралингвистик, проксемик, оптик- кинестетик механизмлари, феноменлари каби психик қуроллар билан қуролланиш, амалиётга татбиқ этиш кўникмалари шакллантирилади. 2.Тадқиқотда фойдаланилган методлар, методикалар билан ўқитувчилар, амалий психологларнинг танишиши натижасида таълим тизимига жорий этиш имкониятлари вужудга келади ва мулоқотмандлик сифати, қобилиятини таркиб топтириш учун йўналтиришга хизмат қилади, ниҳоят нутқий қобилиятни ривожлантиради, натижада нутқ ва тафаккур бирлиги принципи амалиётда қарор топиш йўл-йўриқлари билан танишадилар. 3.Мулоқотмандликнинг шаклланиш қонунларини эгаллаш орқали низоли вазиятлар ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсагасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари, тараққиёт кафолатлари - Тошкент, Ўзбекистон, 1997.- 432 б. 2. Каримов И.А. Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. - Тошкент: Шарқ, 1998. - 64 б. 3. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ.- Тошкент: Шарқ, 1998.-31 б 4. Абу Наср Фаробий Фозил одамлар шаҳри - Тошкент: Абдулло Қодирий, 1993.-224 б. 5.Авлоний А. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ.- Тошкент: Ўқитувчи, 1992.- 160 б. 6. Ананьев Б.Г. О проблемах современного человека знания.- М.: Наука, 1977.-380 с 7. Аҳмад Яссавий. Девони ҳикмат. - Тошкент: 1992. - 208 б. 8. Бехтеров В.М, Мясищчев В.М. Прикладные проблемы социальной психологии. М: - 1983. - 263 с. 9. Выготский Л.С.Собрание сочинений: В 6 т. / Гл.ред 15.Ломов Б.Ф.Методологические и теоретические проблемы психологии / Отв. Ред. Ю.М. Забродин, Е.В.Шорохова. – М.: Наука, 1984. – 444 с. 16.Милграм С. Эксперимент в социальной психологии. Спб.: Издво «Питер», 2000. С. 140-156. 17. Нишонова З.Т. Мустақил ижодий фикрлашни ривожлантиришнинг психологик асослари. Психол.фанл.докт.дисс. Тошкент: 2005. – 391 б. 18. Плаус Скотт. Психология оценки и принятия решений: пер. С англ. – М.: ФИЛИНЪ, 1998. – 368 с. 19. Рубинштейн С.Л. Основы общей психологии / Сост. А.В. Брушлинский, К.А. Абульханова – Славская. –СПб.: Питер, 1999.-720 с. 20. Шоумаров Ғ.Б. Ўзбекистон таълим тизимида психологик хизмат муаммолари // Янги турдаги ўрта махсус ўқув юртларида таълим тарбиянинг самарадорлигини оширишнинг психологик муаммолари. – Тошкент: 1998. Б. 13-15. 21. Arnold
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha