Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Апрель 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Биология

Продавец

Bohodir Jalolov

Липидлар 2

Купить
Мавзу: Липидлар1 Режа: 1. Липидлар ҳақида умумий тушунча ва уларнинг аҳамияти. Оддий ва мураккаб липидлар 2. Ўсимлик мойлари, уларнинг тузилиши ва хоссалари. Мой берувчи ўсимликлар ва уларнинг таркибидаги мойлар миқдори 3. Тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталари. Ўсимликларда кенг тарқалган ёғ кислоталари вакиллари 2 Ўсимликларнинг барча қисмларида кўп тарқалган, сувда эримайдиган, аммо органик эритувчиларда – эфир, ацетон, бензол, хлороформ ва бошқаларда яхши эрувчи табиий органик бирикмалар липидлар дейилади. Липидлар юқори молекулали ёғ кислоталар ҳосиласи бўлиб, иккита асосий гуруҳдан ташкил топган. Булардан бири ҳақиқий липидлар бўлиб, уларнинг таркиби ёғ кислоталар ва глецирин ҳамда бошқа бирикмалардан иборат. Иккинчи гуруҳга эрувчанлигига кўра ёғларга ўхшаган бошқа бирикмалар кириб, псевдолипидларни ёки липоидларни ташкил қилади.3 Липидлар химиявий таркиби, тузилиши ва организмдаги вазифасига қараб қуйидаги гуруҳларга ажратилади: ёғлар, мумлар, фосфатидлар, гликолипидлар. Юқорида кўрсатилган оддий ва мураккаб липидлар осонлик билан совунланади. Лекин табиий материаллардан ажратиб олинган липидларнинг умумий фрак-циясида липидларга ўхшаш эрувчанликка эга бўлган, бироқ совунланиш хоссасига эга бўлмаган моддалар каротиноидлар, хлорофилл, ёғларда эрийдиган витаминлар, стероидлар киради.4 Ёғлар, стероидлар ва фосфолипидлар ҳужайралар тузилмасини ҳосил қилишда ҳамда биохимиявий жараёнларда муҳим аҳамиятга эга. Мумлар биохимиявий нуқтаи назардан қараганда, юқоридаги бирикмаларга нисбатан бирмунча инерт ҳисобла-нади. Гликолипидларнинг ўсимликлар хлоропластида кечадиган муҳим биохимиявий жараёнларда иштирок этиши тахмин қилинади.5 Мойли ўсимликлар уруғи таркибида уларнинг қуруқ моддасига нисбатан мой миқдори ҳар хил ўсимликларда турлича бўлади. Масалан, ерёнғоқ уруғида 40,2- 60,7%, канакунжит уруғида 45,1-58,5%, кунжут уруғида 46,2-61,0%, ғўза чигитида 17,2-28,3%, индовда – 38,0- 49,5%, ёнғоқ мағзида 60,0-74,0%, кунгабоқар уруғида 23,5-45,0% мой мавжуд.6 Ёғлар ўсимликлар таркибида жуда кўп бўлиб, аксарият ҳолларда запас модда кўринишида учрайди. Ўсимлик ёғлари мойлар деб аталади. Мойли ўсимликларнинг деярли ҳамма қисмида учрайди. Одатда, улар ўсимликларнинг вегетатив орган-ларида мева ва уруғидагига нисбатан бирмунча кам бўлади. 7 Ёғлар юқори молекулали ёғ кислоталарнинг уч атомли спиртлар (глицерин) билан ҳосил қилган мураккаб эфирларидир. Шу сабабли бундай тузилган ёғлар триглицеридлар деб ҳам аталади. Ёғларнинг физик-химиявий хусусиятлари глицерин билан эфир боғларини ҳосил қилувчи ёғ кислоталарнинг табиатига боғлиқ. Ёғлар таркибидаги ёғ кислоталар хилма-хил бўлиб, улар янгилари аниқланиши ҳисобига сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. 8 Ёғлар таркибида учрайдиган ёғ кислоталар қолдиғи асосан шохлан-маган жуфт углерод атомларидан иборат бўлиб, С 2 дан С 22 гача боради. Шохланган ёки қисқа занжирли (С 6 дан кам бўлган) ёғ кислоталар ҳамда тоқ углерод атомларидан ташкил топган ёғ кислоталар ўсимликлар таркибида камдан-кам учрайди. 9 Мойлар таркибида учрайдиган барча ёғ кислоталар тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталардан иборат. Ўсимлик мойларида энг кўп учрайдиган ва жуда кўп тўйинмаган ёғ кислоталарга олеинат, линолат ва линоленат кислоталар киради. Шунинг учун ҳам ўсимлик мойлари оддий шароитда суюқ ҳолда бўлади. Ўсимликлар таркибида, шунингдек, пальмитилолеинат, линоленат, арахидонат, ацетэрукат, ксиме-ниниат, микомицинат каби тўйинмаган ёғ кислоталар ҳам учрайди.10 Ўсимлик мойларида кўп учрайдиган тўйинган ёғ кислоталарга пальмитат ва лауринат кислоталар киради. Шу билан бирга ўсимликлар таркибида, қисман бўлсада, эркин ҳолда учрайдиган ацетат, пропионат, мой кислота, валериат, капронат, каприлат, капринат, лауринат, миристинат, пальмитат, стеаринат, арахинат, бехенат, лигноцерат, церотат каби кислоталар ҳам учрайди. 11 Масалан, хантал ва индов ўсимликлари мойида 40-50% га яқин эрук кислота учрайди. Канакунжут ўсимлигининг мойи рицинат кислотага бой бўлади. Баъзи ўсимликлар таркибида учрайдиган ёғ кислоталар ҳалқали тузилишга эга бўлади.12 Ўсимлик мойларини ташкил этувчи триглицеридлар бир хил ёғ кислоталардан ёки аралаш ёғ кислоталардан ташкил топган бўлади. Аммо, аксарият ҳолларда ўсимлик мойлари аралаш (R 1 R 2 R 3 типидаги) ёғ кислоталардан иборат триглицерид-лардан ташкил топган. Аралаш ёғ кислотали мойларга пахта мойини мисол қилиш мумкин. Пахта мойида 40% линолат, 31% олеинат ва 20% пальмитинат кислота бўлади. 13 Кунгабоқар мойи таркибида 39% олеинат, 46% линолат ва 9% стеаринат кислота, зиғир мойида 52% линоленат, 19% олеинат, 16% линолат, 12% дан пальмитинат ва стеаринат кислота, маккажўхори мойида 61% линолат, 24% олеинат, 15% дан пальмитинат ва стеаринат кислота борлиги аниқланган. Ҳозиргача 1300 хилдан ортиқ ёғ маълум бўлиб, улар таркибидаги ёғ кислоталар ва ҳосил қилган глицеридларининг турига қараб бир-биридан фарқ қилади.14 Ўсимлик мойлари соф триглицеридлардан иборат бўлмай, уларнинг таркибида оз бўлса-да, бошқа бирикмалар ҳам учрайди. Мойларнинг 95-98 фоизиини глицеридлар, 1-2 фоизини эркин ёғ кислоталар, қисман каротиноидлар ва витаминлар ташкил этади.15 Мойларга хос бўлган муҳим хусусиятлардан бири тўйинмаган ёғ кислоталардаги қўш боғга водород атомини бириктириш йўли билан борадиган гидрогенланиш реакциясидир. Бу реакция натижа-сида суюқ ўсимлик мойларидан қаттиқ мойлар (маргарин) олишда кенг қўлланилади. 16 Ёғларни характерловчи бир қатор кўрсатгичлар бўлиб, улар ёғларнинг амалий аҳамиятга эга бўлган баъзи физик- химиявий хоссаларини ифодалайди. Буларга кислота, йод, совунланиш сонлари ва ёғларнинг эриш ҳарорати кабилар киради.17 1 г ёғ таркибидаги эркин ёғ кислоталарни нейтраллаш учун сарфланган калий ишқорининг миллиграмм миқдори билан ифодаланадиган сон ёғларнинг кислота сони деб аталади. Одатда, ўсимлик мойлари таркибида жуда кам эркин ёғ кислоталари учрайди, бинобарин, уларнинг кислота сони ҳам кичик бўлади. Узоқ муддат сақланиб қолган ва хом уруғдан тайёрланган мойларда эркин ёғ кислоталар миқдори юқори ва демак, уларнинг кислота сони ҳам катта бўлади.18 100 г ёғни бириктириб олган йоднинг грамм миқдори билан ифодаланадиган сон ёғларнинг йод сони дейилади. Бу сон мойлар таркибига кирадиган ёғ кислоталарнинг тўйинмаслик даража-сини ифодалайди. Йод сони қанча катта бўлса, ёғ шунча суюқ бўлади. Одатда, суюқ ёғларни озиқ сифатида истеъмол қилиб бўлмайди. Лекин улардан турли бўёқлар, лок, олиф ва бошқалар тайёрлашда кенг фойдаланилади. 19 Йод сони 85 дан кичик бўлган мойлар қуримайдиган, 130 дан катта бўлган мойлар яхши қурийдиган мой ҳисобланади. Йод сони турли ўсимликлар мойи таркибида ҳар хил бўлади. Масалан, арпа мойида йод сони 63 ни, пахта мойида 110 ни, соя мойида 130 ни, каноп мойида 150 ни, зиғир мойида эса 174 ни ташкил этади.20 Тропик мамлакатларда ўсадиган ўсимликлар мойининг йод сони кичик бўлиб, улар одатда қаттиқ, шимолий минтақаларда ўсадиган ўсимликлар мойи, аксинча, суюқ бўлиб, йод сони анча катта бўлади. Ўсимликлар ўсиш жойининг жанубдан шимолга қараб ўзгариб боришига қараб, улар мойининг йод сони ҳам ортиб боради. Масалан, Тошкент шароитида ўстирилган зиғир мойининг йод сони 154 га тенг бўлса, Москвада 180 га, Архангельскда 195 га тенг бўлади.21 1 г мой таркибидаги эркин ва боғланган ёғ кислоталарни нейтраллаш учун сарфланган калий ишқорининг миқдори ёғларнинг совунланиш сони дейилади. Мойлар химиявий жиҳатдан бирмунча турғун бирикма ҳисобланади. Лекин улар кислота ва ишқор таъсирида эфир боғларнинг узилиши ҳисобига осон парчаланиши натижасида эркин ёғ кислоталар ва глицерин ҳосил қилади. 22 Мойлар узоқ вақт сақланганда тахир, қўланса ҳидли ва таъми ёмон бўлиб қолади. Улар ҳар хил ташқи омиллар, жумладан, сув, ҳаво ва ёруғлик таъсирида бузилади. Мойларнинг бузилиши натижасида ҳосил бўлган турли моддалар, масалан, альдегидлар, кетонлар ва баъзан ҳосил бўладиган мой кислоталар қўланса ҳидли ва тахир мазали бўлади.23 Мумлар оддий липидлар гуруҳига мансуб бўлиб, юқори молекуляр ёғ кислоталарнинг эфири ҳисобланади. Церонлар деб аталадиган мураккаб эфирлар мумлар асосини ташкил этади. Табиий мумлар таркибида юқорида кўрсатилган эфирлардан ташқари, оз миқдорда спирт, эркин ёғ кислоталар ва қисман тоқ какрбон атомларидан иборат бўлган углеводородлар ҳамда қисман рангли ва хушбўй моддалар учрайди. 24 Мумлар олинишига қараб ўсимлик, ҳайвон мумлари ва қазилма мумларга бўлинади. Булар, айниқса, ўсимликларнинг барги, меваси, новдалари ва танасида оз миқдорда тез-тез учрайди ва юпқа қатлам ҳосил қилади. Кўп меваларнинг узоқ вақт бузилмасдан сақланиши ана шу мум қатламининг сифатига боғлиқ бўлади. 25 Мумлар ҳар хил рангдаги (кўпинча сариқ ва кўкимтир) қаттиқ моддалар бўлиб, эриш ҳарорати 30-90 о С. Мумлар таркибидаги мойларда учрайдиган оддий ёғ кислоталар билан бир қаторда, уларнинг ўзига хос бўлган юқори молекуляр ёғ кислоталар ва спиртлар ҳам мавжуд бўлиб, улар эркин ҳолда ва мураккаб эфирлар шаклида учрайди. 26 Жанубий Америкада ўсадиган баъзи пальма дарахтлари баргларида қалинлиги 3-5 мм гача етадиган мум қатлами бўлиб, у карнауб муми деб аталади ва асосан церитинат – мерицил эфирдан иборат. У сарғиш-кулранг бўлиб, ўсимликлар таркибидаги намни буғланиб кетишидан сақлайди. Турли қазилмалар таркибидан, масалан, қўнғир кўмир ва торфдан монтан муми ажратиб олинган. У асосан монтанат кислота ва унинг эфирларидан ташкил топган. 27 Мумлар ёруғлик, юқори ҳарорат ва бошқа табиий таъсирларга чидамли бўлади. Улар мойларга нисбатан анча ёмон гидролизланади, шу сабабли узоқ сақланиши мумкин. Ўсимлик мумларининг биологик функцияси турли органларни сувсизланишдан ёки ортиқча намланишдан ва микроорганизмлар таъсиридан сақлашдан иборат. 28 Фосфатидлар ҳам худди мойлар каби юқори молекуляр ёғ кислоталарнинг кўп атомли спиртлар билан ҳосил қилган мураккаб эфири бўлиб, улар таркибида қўшимча равишда фосфат кислота қолдиғи ва асослар учрайди. Фосфатидлар таркибида юқори молекуляр ёғ кислоталардан пальмитинат, стеаринат, линоленат, ленолат, арихидат ҳамда лигноглицерат кислоталар бўлиб, улар бир ёки икки молекула, фосфат кислота эса ҳар вақт бир молекула бўлади. 29 Фосфатидлар ёғсимон қаттиқ моддалар бўлиб, рангсиз, ҳавода тез қорайиб кетади, органик эритувчиларда яхши эрийди. Сув билан эмульсия ёки коллоид эритмалар ҳосил қилади. Уларнинг таркибида фосфат кислота бўлиши туфайли бу бирикмаларнинг реакцион қобилияти ёғларникига нисбатан анча юқори. Улар оқсиллар билан бирикиб, липопротеин мембраналар ҳосил қилади. Бу бирикмалар ҳужайра ва унинг органоидларига моддалар ўтишини бошқариб туради. 30 Ҳужайраларнинг баъзи органоид-ларида, масалан, хролопластларда фосфатидлар кўп бўлади. Улар айниқса, дуккакли ва мойли ўсимликлар уруғида кўп учрайди. Масалан, чиғит таркибида 1,7-1,8 фоизни, нўхатда 1,0-1,1 фоизни, буғдойда 0,4-0,5 фоизни ташкил этади. Фосфатидлар экинлар уруғининг озиқ ва ем-хашаклик сифатини оширувчи моддалар бўлиб хизмат қилади. Ўсимликлар таркибида бир неча хил фосфатидлар учрайди.31 Глицерофосфатидлар глицерин, юқори молекуляр ёғ кислоталар, фосфат кислота ва азот асосларидан ташкил топган. Улар таркибидаги азот асосларининг характерига қараб лецитинлар, кефалинлар ва сфингофосфатидларга бўлинади.32 Лецитинлар (холинфосфатидлар) ўсимликлар билан ҳайвонлар организмида энг кўп тарқалган бўлиб, улар таркибидаги азот асосини холин ташкил этади. Холин ўта ишқорий модда бўлиб, сувда ва спиртда яхши эрийди. У тегишли ферментлар таъси-рида таркибидаги метил гуруҳларни бошқа бирикмаларга бериши туфайли моддалар алмашинуви жараёнида муҳим аҳамиятга эга.33 Кефалинлар (коламинфосфатидл ар) ҳам худди лецитинларга ўхшаш тузилган бўлиб, уларнинг таркибида холин ўрнида этаноламин ёки коламин бўлади. Бу моддалар ҳам табиатда кенг тарқалган, лекин ўсимликлар таркибида лецитинларга нисбатан кам учрайди.34 Серинфосфатидлар таркибидаги азот асосини серин аминокислотаси ташкил этади. Улар таркибида эркин карбоксил гуруҳ бўлиши бу моддаларни бирмунча кислотали характерга эга эканлигини кўрсатади. Барча глицерофосфатидлар бир-бирига айланиб туради, чунки улар бир-биридан фақат азот асослари билан фарқланади. 35 Сфингофосфатидлар таркибидаги юқори молекуляр ёғ кислота, икки атомли аминоспирт (сфингозин) билан пептид боғ орқали бириккан бўлади. Баъзи бир ўсимликларнинг уруғида сфинголипидлар борлиги аниқланган бўлиб, улар кўпинча фитосфинголипидлар дейилади. Сфингофосфатидлар эфирларда эримайди, уларни ажратиб олишда ана шу хусусиятидан фойдаланилади. 36 Инозитфосфатидлар таркибида олти атомли ҳалқали спирт, инозит бўлади. Уларда азот асоси ўрнида инозит бириккан бўлади. Инозитфосфатидлар таркибидаги фосфат кислота сонига қараб, монофосфаинозит, дифос-фоинозит ва ҳоказоларга бўлинади. Инозитнинг бир неча хил изомери бўлганлиги сабабли инозит фосфатларнинг тури ҳам кўп бўлиши керак деб тахмин қилинади. 37 Гликолипидлар мураккаб бирикмалар бўлиб, глицериннинг бирон шакар билан гликозид боғ орқали бирикиши туфайли ҳосил бўлади. Улар фосфатидлар ва сфинголипидлардан фарқ қилиб, таркибида фосфат кислота ва азот асосларини тутмайди. Гликолипидлар барг тўқималарининг асосий липидли компоненти ҳисобланади. Хлоропласт-лардан ҳозиргача триглицеридлар топилмаган, фосфолипидлар эса ҳаддан ташқари кам учрайди, ўсимликлар баргида гликолипидлар фосфатидларга нисбатан 5 марта кўп бўлиши аниқланган.38 Хлоропластлар таркибидаги липид-лардан таркибида олтингугурт тутувчи гликолипидлар ҳам ажратиб олинган. Сульфолипидлар барглар тўқимасида кўп тарқалган, шунинг учун ўсимликлар фотосинтетик аппаратининг фаолиятида улар муҳим роль ўйнаса керак, деб тахмин қилинади. Бундай ташқари, гликолипидлар запас углеводлар вазифасини ҳам бажариши ҳам мумкин. 39 Эътиборингиз учун раҳмат!40
Купить
  • Похожие документы

  • Fermentlar va kofermentlar funksiyasi
  • Viroidlar va uning ahamiyati
  • Faxriy yorliq
  • Faxriy yorliq
  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha