Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 06 Март 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Биология

Продавец

Bohodir Jalolov

Липидлар ва уларнинг алмашинуви

Купить
Мавзу: Липидлар ва уларнинг алмашинуви Режа: 1. Липидлар нима? 2. Табиий ёғлар таркибида учрайдиган асосий ёғ кислоталар 3. Липидларнинг вазифалари 4. Стероидлар Тирик табиатда кенг тарқалган органик бирикмалардан липидлар (юнонча, липос-ѐғ) ҳисобланади. Улар қутбланмаган, сувда деярли эримайдиган, кичик молекулали бирикмалар бўлиб, органик эритувчилардаэфир, ацетон, бензол ва хлороформларда яхши эрийди. Липидлар синфини ташкил қилувчи моддалар турли хил структурага ва биологик вазифага эга бўлган бирикмалардир. Барча липидлар ѐғ кислоталари ва ранг-баранг спиртларнинг мураккаб эфирларидир. Ёғлар табиатда кенг тарқалган бўлиб, ҳозирги вақтда уларнинг 600 дан ортиқ турлари аниқланган. Ёғлар кимѐвий жиҳатдан индивидуал моддалар бўлмай, уларнинг таркибида кўп атомли спирт – глицериннинг ѐғ кислоталар билан ҳосил қилган мураккаб эфирлари мавжуддир. Уларни ацилглицеринлар ѐки нейтрал липидлар дейилади. Уларнинг умумий формуласи қуйидагича ифодаланади: R1,R2,R3 – ѐғ кислоталарининг углеводород радикали. Улар углеводород занжирининг тузилиши ва тўйинганлик даражаси билан характерланади. Табиатда оддий ѐғлар триацилглицерол шаклида учрайди. Ацилглицероллар ион гуруҳларини тутмаганликлари учун улар нейтрал липидлар дейилади. Глицерин таркибида уч радикал бир хил бўлса оддий, агар ѐғ кислоталари ҳар хил бўлса аралаш ѐғлар дейилади. Липидларнинг бу гуруҳи таркибида уч атомли спирт-глицерин ўрнига узун занжирли спиртни тутиши билан ѐғлардан фарқланади. Мумлар таркибида кўп учрайдиган спиртлар: цетил спирт (С16Н33ОН), церил спирт (С26Н53ОН) ва мирицил спирт (С30Н61ОН). Масалан, асалари мумининг асосий массаси пальмитин кислотасининг мирицил спирти билан ҳосил қилган мураккаб эфири СН3(СН2)14СОО(СН2)29СН3. Китларнинг бош миясидан олинадиган спермацет пальмитин кислота билан ацетил спиртнинг мураккаб эфири СН3(СН2)14СОО(СН2)15СН3 дир. Табиий мумлар ҳайвонларда ҳимоя вазифасини ўтайдилар. Улар қушларнинг патлари ва ҳайвонларнинг терисини мум билан қоплаб, уларни намланишдан сақлайди. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Fermentlar va kofermentlar funksiyasi
  • Viroidlar va uning ahamiyati
  • Faxriy yorliq
  • Faxriy yorliq
  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha