Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 399.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Ловия (мош) ва кўк нўхат биологияси ва етиштириш технологияси

Купить
ЛОВИЯ (МОШ) ВА КЎК НЎХАТ БИОЛОГИЯСИ ВА ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ “ Ўсимликшунослик” фани Режа:  1.Ловия ўсимлиги  2.Кўк нўхат ўсимлиги ЛОВИЯ Аҳамияти - ловия тўйимли , жуда лаззатли озиқ- овқатт экинидир.Унинг уруғи ва пишмаган дуккаклари пишириб ейилида ва консерва саноатида ишлатилади. Уруғи тез пишади, яхши ҳазм бўлади.Тўла пишмаган дукаклари таркибида 18% оқсил, 2% қанд, 22 мг. /100 г да С витамини бўлади. Доннинг таркибида 20-31% оқсил, 0,7--3,6% мой,50-60% крахмал, 2,3- 37,1% клетчатка, 3,1-4,8% кул моддаси мавжуд. Йирик донли ловиянинг келиб чиқишмаркази- Марказий ва Жанубий Америка. XYI асрнинг охирида йирик уруғли ловия Оврупага келтирилган. Майда уруғли ловия қадимдан Жанубий Осиё, Ҳиндистон, Хитой, Японияда- маълум бўлган. Бу ловиянинг дунё бўича экиладиган майдони 27 млн, бу дуккакли- дон экинлари орасида иккинчи ўринни эгаллайди. Ўзбекистонда ловиянинг йирик ва майда уруғли турлари экилади, ҳосилдорлиги 1,5-2 Биологияси .  Ловия иссиқсевар ўсимлик, уруғи ккамида 8-10° да униб чиқади. Майсаси- 0,5- 11,0° да нобуд бўлади.Майсаланиш учун энг муқобил 15-18°, гуллаш учун 18-25°, мева осил қилишда 20-23° талаб қилинади. Ловия- намсевар ўсимлик. Ўзбекистонда суғориладиган ерларда экилади. Тупроққа талабчан, унумдор, тупроқ муҳити рН-6,5- 7,0да ўсади. Ловия турларининг орасида кам шўрланган тупроқларда мош, тепари ва лима турлари экилади. Ўсув даври 75-120 кун. Навлари  Ўзбекистонда ловия турларидан кўпроқ мош навлари "Победа-104", "Радость", "НАврўз", " Қ ахрабо" районлаштирилган. Агротехникаси  - Мош кузги дон экинларидан, картошка, сабзавот, маккажўхори, шоли ва бошқа экинлардан бўшаган ерларга экилади. Баҳорда экиш учун ер кузда ҳайдалади, эрта баҳорда борона қилинади. Экишгача бегона ўтлар кўпайиб тупроқ қотиб қолган бўлса ёппасига культивация қилинади. Анғизга экилса олдинги экиннинг ҳосили йиғилиб,ер суғорилади. Ер етилганда 22-25 см чуқурликда ҳайдалади. В а қтдан ютиш учун олдинги экиннинг ҳосили йиғилишидан бир ҳафта олдин суғ о рилиб, ҳосил йиғилгандан кейин кетма-кет ерни ҳайдаш мумкин, кетидан ёппасига культивация қилинади ва борона юргизилади. Озиқлантириш  Ер ҳайдашдан олдин гектарига 40-60 кг соф модда ҳисобида фосфор ва 20-40 кг калий солинади. Шоналаш ва гуллаш даврида 20-30 кг фосфор ва 10-20 кг калий солинади. Тупроқда чиринди ва азот миқдори кам бўлса азотли ўғитлар қўлланилади. Азотли ўғитларни экишдан олдин ва ўсув даврида солиш мумкин, нормаси 20-30 кг.Агар азотли ўғитнинг нормаси ошиб кетса биологик азот ўзлаштирилмайди. Экиш  Мош(ёки ловиянинг бошқа турлари) апрел ойининг охирида ёки май ойида ва такрорий экин сифатида июн ойининг охирида кенг қаторлаб экилади. Қ атор ораси 60 см, экиш тизими 60х20, 60х15 бўлади. Экиш нормаси 0,25-0,40 млн.дона уруғ экилади. Мош дон сеялкаларида экилади, оддий ловия эса маккажўхори ёки чигит экадиган сеялкаларда экитлади,экиш чуқурлиги 3-5 см бўлади. Суғориш  Ўсув даврида 3-5 марта суғорилади, ўтоқ қилинади, қатор оралари чопиқ қилинади. Гуллаш ва дон тугиш даврида кўпроқ суғорилади. Мош кўк ўғит учун экилган бўлса, дон туга бошлаган вақтда ғалтак мола босилади, сўнгра ики томонлама дискланади ва 27-30 см чуқурликда чимқирқар плуг билан шудгор қилиб ҳайдалади. Ҳосилни йиғиш  Бегона ўтларга қарши дуккакли-дон экинларда қўлланадиган гербицидлар ловияда ҳам ишлатилади.  Дуккаклар75-80 пишганда ҳосил йиғилади. П и шганда дон навига хос турга киради. Ҳосилни эрталаб ёки кечқурун дуккаги кам чатнайдиган вақтда йиғиш лозим.  Экин ўрилади, хирмонда қуритилади. Дон комдайнда янчилади, дон тозалайдиган ОС-3,0С машиналарида тозаланади, кейин дон қуритилади.Намлиги 14-15% бўлганда дон махсус ажратилган омборларда сақланади. КЎК НЎХАТ  АҲАМИЯТИ. Кўк нў x ат-қимматба x о фойдаланиши турли ҳил бўлган дўқкакли дон экини.Кўк нў x ат энг аввало сабзавот Экини сифатида унинг дони ва x али пишмаган уруғи ва дуккаги озиқ- овқатга ишлатилади. Маҳсулотнинг ҳазм бўлиши ва калорияси юқори. Кўк нў x ат маҳсулотларининг ширинлилик сифатлари унинг кимёвий таркиби билан боғлиқ.  Ўртача МҚМ ҳисобига, %: сув-9-15, оқсил-18-35, БЭВ -46-60, 0,6-1,5-ёғ, 2-10 клетчатка, 2-4 кул. Кўк нў x ат дуккакли экин сифатида туганак бактерияларнинг симбиози сабабли тупроқда биологик азот йиғади ёки тўплайди. Оқсилнинг миқдори ўзгарувчан бу ўз навбатида генотипга ва парваришлашга боғлиқ. Кўк нў x ат оқсилнинг қиммати ундаги алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарнинг мавжудлигига боғлиқ бўлганлиги сабабли нў x атнинг дони ва озиқалар юқори ҳаз Тари x и.  Олимларнинг маълумотларига кўра кўк нў x атнинг келиб чиқиш марказлари бўлиб Жанубий-Гарбий Осиё, яъни Афгонистон, X индистон, Кавказорти, Эфиопия ҳисобланади.  Н.И.Вавиловнинг гуру x лаш бўйича бу Ўрта Осиё, Аббисин, Олдосиё ўсимлик турларини шакллантириш марказлари.  Ар x еологик топилмалар кўк нў x атнинг келиб чиқиши ва тарқалишига йўл кўрсатиб турибди. Неолит даврида буғдой, арпа ва тариқ билан тенг x олатда нў x ат ҳам экилган. (Бу 20 минг йил илгари бўлган) X итойга нў x ат бизнинг Эрамизгача бўлган 1 асрда X индистондан олиб келинган. Биринчи бўлиб нў x атни Колумб Изабелла оралида эккан (1). Россия x удудида нў x ат бизнинг эрамизга c ҳа бўлган ИИИ-ИИ минг йилликларда экилиб келинган. 18 –асрдан бошлаб нў x ат дала ва сабзавот Экини сифатида Экилиб келинади. 1994 йил Систематикаси.  Маданий турига ўтишда-узун нў x ат ва қизил- сариқ турлари орқали кириб келинди. Мутасия ва табиий чатиштиришлар натижасида жуда катта майдонларда турли ҳил популясияларнинг бошланиши руй берди.Тоғ олди ва во x а шакллари экма кўк нў x атни берди.  Чиройли кўк нўxат-P.formosym Аlef.  Қизил-сариқ кўк нўxат - P . Fulvum Sibt.Et.Sm.  Cурия кўк нўxати - P.сiriaceum. Lexm.  Экма кўк нўxат- P.sativum L.-Кўп шаклли тур, қишловчи шаклллари кушилганда ҳам. Кўрсаткичлар Экма нўxат Дала нўxати Дон шакли Шарсимон Думалоқ-бурчакли Дон юзаси Силлиқ Силлиқ, аксарият x олда чуқурчалар бўлади Дон ранги Оқ,сариқ, пушти, яшил, бир тусли Кул, жигар, қора рангли, бир тусли ёки доғлари билан Майса Яшил Яшил антосиан доғлари барг бандида ва ён баргларида Барг Яшил Яшил антосиан доғлари билан Гул Оқ Қизил-бинафшаКўк нўxатнинг турлари Биологик xусусиятлари Ташқи муҳит омилларига муносабати. Ёруғлик.  Кўк нў x атнинг кўпчилик навлари фото даврий реакциясига қараб узун кун ўсимликларига киради, лекин қисқа кунликлари, нейтрал шакллари ҳам учраб туради. Жуда таъсирчан даврлари дуккакларнинг шаклланиши, пишиши ва уруғнинг пишиши. Ўсимликларнинг фото даврий реакцияси ба x олаш учун одатда униб чиқиш-гуллаш даврларида кузатувлар олиб борилади. Агар узун кун шакилларини ёруғликда суткалаб ушлаб турилганда улар жуда репродуктив даврларга ўтади. Иссиқлик.  Кўк нў x ат иссиқни кам талаб қилади. Уруғни сув ва ҳаво я x ши бўлганда 1-2°С ҳароратда униб чиқади. Лекин бундай ҳароратда майсалар 12-20 кундан кейин пайдо бўлади.  Ҳарорат 18-25°С бўлганда 3-5 куни майсалар пайдо бўлади. Вегетатив органларнинг шаклланиш ва ривожланиши учун 12-16°С ҳарорат мақбул ҳисобланади. Ҳаво ҳарорати 25°С дан юқори бўлганда униб чиқиш ва ўсиш жараёни секинлашади 35°С дан кейин эса тў x тайди. Кўк нў x атнинг майсалари қисқа муддатли ҳаво ҳароратининг пасайишинги я x ши ўтказади яъни-4, -6 °С.  Тошкент вилоятида кўк нў x атнинг ҳамма биотиплари к у зда экилганда пишиб е тилиши мумкин .  Генератив органларнинг шаклланиши ва гуллаш даврси 6-7°С ҳароратда ўтиши мумкин. генератив органларнинг шакилланиши учун энг қулай ҳарорат бу 16- 20°С, дўккакларнинг Озиқа.  Кўк нў x атнинг асосий x усусиятларидан бири бу туганак бактериялар билан симбиоз ҳисобига ҳаводаги азотни олишидир. Компонентларнинг симбиоз x аёти учун симбиоз шартли равишда яъни кислородсиз шароитида деб бўлмайди, лекин биргаликда физиологик тизимини намойиш этади. Ҳаводан олинган азотнинг карииб 75% ўсимлик томонидан ўзлаштирилади, 25% эса туганакларда қолади. Нормал x олатда ҳаводаги азотни олиш учун ма x сус шароитлар талаб қилинади, (намлик, аэрация, тупроқ реакцияси). Гуллаш давридан бошлаб туганакларнинг миқдори ўзгаради яъни камая бошлайди. Азот ўсимликка бутун амал даври жараёнида ўтиб туради. Азот оқсиллар таркибига киради ва яна нуклеин кислоталар, x лорофилл, фосфалия таркибига ҳам киради.  Азот етарли бўлган шароитда ўсимликлар я x ши ўсади, барг сат x и кўпаяди. Сув  Ўсимлик нормал фаолият кўрсатиши учун танасида, тўқсимон ва x ужайраларида сув таъминоти я x ши бўлиши керак. Сув ўсимликнинг тана қисмида Эркин ва боғанган ёки x ужайра биоқоллоидлари ушлаб турадиган x олатда бўлади. Умумий сув миқдори (эркин, боғанган) нў x ат навларининг x ужайларида 80-87 % гача етади. Тупроқ .  Кўк нў x ат маданийлаштирилган, ҳар ҳил типдаги унумдор тупроқларда, нейтрал реакцияси 6,8-7,4. Нейтрал тупроқларда, қумоқ ва қумда я x ши ривожланади. Огир, зич ва нордон тупроқлар нў x ат учун яроқли эмас. Бундай тупроқларда илдиз чуқур кетмайди ва қўнғрбошсимонлар олдида устунлигини йўқотиб куяди. Шуртоб ва қумоқ тупроқлар ҳам яроқсиз. Ўсиш ва ривожланиш.  Экиш-униб чиқиш даврининг давомийлиги намлик ва ҳароратни бир ҳил шароитларида бир-биридан кенг фарқ килмайди. Ҳарорат 10 С ва намлик етарли бўлганда 8-10-кунда униб чиқади, 10-12°С-бўлганда эса 13-15-кун, 18- 20°С-бўлганда 5-9-кунлар униб чиқади. Паст ҳароратда қийғос униб чиқиш камайиб у 3-10 кунга камаяди.  Навлар: Ўзбекистонда раёнлаштирилган навлар -Восток-55, Восток-85, Усатый-90. Агротехникаси.  Кўк нўхат кузги дон экинларидан, картошка, қанд лавлаги, маккажўхоридан бўшаган ерларга экилади. Дуккакли экинлардан бўшаган ерларга экилмайди ва бир экилган далага 5-6 йилдан кейин қайта экиш керак. Кузда 25-27 см. чуқурликда ер қайдаоади, эрта баҳорда борона юргизилади. Экишдан олдин ёппасига культивация қилинади, кейин борона ва талаб қилинса мола бомтирилади. Кўк нўхат кузда оралиқ экин сифатида ҳам экилади. Кузги дон экинларига ер қандай тайёрланса, шундай тайёрланади. Ўғитлаш.  Бир тонна уруғ ва тегишли барг-поя етиштириш учун 45-60 кг соф модда ҳисобида азот, 16-20 кг фосфор, 30 кг калий, 25-30 кг кальций, 8-13 кг магний сарфланади. Эркин азотни ўзлаштириш хусусиятини назарда тутиб гектарига 20-30 кг азот, 60-80 кг фосфор ва 30-40 кг калий соф модда ҳисобида солиш тавсия қилинади. Фосфорли ва калийли ўғитлар ер ҳайдашдан олдин солинади, азотди ўғит экишдан олдин ва ўсув жаврида солинади. Экиш, парваришлаш ва ҳ осилни йи ғ иш  Сифати бўйича 1 синфга жавоб берадиган уруғ экиш (тозалиги 99%, унувчанлиги 95%) мақсадга мувофиқдир. Кўк нўхат эрта кўкламда баҳори дон экинлари билан бир вақтда экилади. Гектарига 0,8-1,4 млн. дона миқдирида уруғ экилади. Йирик донли навлар гектарига 240-300 кг экилади , майда донли навлар - 150-200 кг миқдорида экилади. Бу миқдорлар сувли ерларда ёппасига қаторлиб экиш учун тавсия қилинган. Лалми ерларда кўк нўхат кенг қаторлаб экилади, қатор ораси 45 см, экиш нормаси 60 кг.  Ўсув даврида жўяклар олиниб (ораси 60-70 см), 1-3 марта суғорилади. Майсаланиш даврида қатқалоққа қарши бороналанади. Майсаланиш даврида бегона ўтларга қарши 48 % ли базарган 2-3 л қўлланади. Ҳашаротларга қарши 65 % карбофос 0,65-1,2 л висметрин 255-0,3 л ишлатилади. Пояси э Э ЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha