Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 470.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Маккажўхори ва жўхорининг биологияси ҳамда етиштириш технологияси

Купить
1Маккажўхори ва жўхорининг биологияси ҳамда етиштириш технологияси 2Режа: 1. Маккажўхорининг аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши, экин майдони ва ҳосилдорлиги 2. Маккажўхорининг биологияси, навлари ва дурагайлари 3. Маккажўхорини дон учун етиштириш технологияси 4. Маккажўхорини соф ҳолда силос ва кўк масса учун етиштириш технологияси. Маккажўхорини бошқа экинлар билан аралаш етиштириш 5. Жўхорининг аҳамияти, тарихи, экин майдони, тарқалиши, систематикаси ҳамда биологик хусусиятлари ва навлари 6. Жўхорини дон ва силос учун етиштириш технологияси 3Дони тўйимли бўлганидан озиқ-овқат саноатида кўп ишлатилади. Дондидан ун тортилади, ёрма олинади, ширин маккажўхори таёқчалари ва бошқалар тайёрланади. Уни буғдой ва жавдар унига аралаштириб нон ёпишда ва кондитер маҳсулотлари тайёрлашда ишлатилади. Донининг муртагидан юқори озиқлик, мазали ва шифобахш хусусиятли ёғ олинади. Саноатда қайта ишлаш йўли билан донидан крахмал, спирт, глюкоза, патока, сирка кислота ва бошқа маҳсулотлар олинади. 4 5 6 7 8Ўзбекистонни суғориладиган ерларида уни асосий, такрорий, анғизга экиладиган, шунингдек беда, дуккакли дон экинлари ва қанд лавлагидан кейин экиладиган экин ҳисобланади. Маккажўхори серҳосил, касаллик ва зараркунандалардан кам зарарланадиган, ерга ётиб қолмайдиган ва дони етилганда тўкилмайдиган экин. Дони таркибида 10,6% оқсил, 69,2% азотсиз экстратив моддалар (крахмал), 4,3% мой, 2% клечатка, 1,4% кул бўлади. Дони муртагидан мой миқдори 40% гача етади. 1 кг қуруқ дони таркибида ўртача 78 г енгил ҳазм бўладиган протеин бўлгани ҳолда 1,34 озиқ бирлиги бор. 9Маккажўхорининг ватани Марказий Америка (Мексика ва Гватемала) бўлиб, уни бу ерлик аҳоли эрамиздан 3400-2300 йиллар илгари экиб ўстирилган. Америка қитъасининг кашф этилиши даврига (1492 й.) келиб маккажўхори бу қитъанинг ҳамма жойида экила бошланган. XVI асрда у Европага, XVII асрда Грузия орқали Россияга келтирилган. Ўрта Осиёга Ғарбий Хитой орқали XVIII асрнинг охири ёки XIX асрнинг бошларида келтирилган. Ҳозирги вақтда бу экин жаҳоннинг деярли барча мамлакатларида етиштирилади. 10Энг кўп экиладиган давлатлар: АҚШ (3 млн.га), Бразилия (6,6 млн.га), Мексика (5,6 млн.га), Ҳиндистон (4,8 млн.га), Хитой (5 млн.га), Руминия (4,3 млн.га), шунингдек Италия, Венгрия, Аргентина, Россия. Ер юзида 106 млн гектар майдонда етиштирилади. Маккажўхори Ўзбекистоннинг суғориладиган ерларида гектаридан 40-50 ц дон ва 500-700 ц кўкпоя ҳосили беради. Илғор фермер хўжаликларида гектаридан 70 ц гача дон ва 1000 ц гача кўк поя етиштирилмоқда. 11Маккажўхори уруғлари тупроқ ҳарорати 7-8 0 С бўлганда униб чиқиши тезлаша бошлайди, майсалари ва ёш ўсимликлари 2-3 0 С совуққа дош бера олади. Ривожланиши учун энг оптимал ҳарорат 23-25 0 С. Маккажўхори қурғоқчиликка чидамли, у намни тежаб сарф қилади. Лекин намга, айниқса, рўвакланиш ва сўталаш ҳамда мева ҳосил қилиш даврида, талабчан ҳисобланади. Шу даврда уни тез-тез суғориб туриш керак. У қисқа кунли, ёруғсевар ўсимлик, ҳар қандай тупроқда ҳам ўса олади, лекин унумдор, бегона ўтлардан ҳоли бўлган ерларда у яхши ўсади. 12Маккажўхори мақбул муддатларда экилганда 8-10 кунда униб чиқади. У ривожланишнинг дастлабки даврида секин ўсади, тўпгул ҳосил қилиш даврида ўсиши тезлашиб, суткасига 8-10 см. ва ундан ортиқ ўсади. Навига қараб уруғи униб чиққандан сўнг 60-70 кун ўтгач оталик тўпгули- рўвак ва яна 4-6 кундан кейин оналик тўпгули- сўта ҳосил бўлади. У четдан чангланувчи ўсимлик. Шунинг учун уни сунъий равишда ҳам чанглантириш мумкин. Уруғлангандан сўнг 15-20 кун ўтгач сут ва сўнгра 22-25 кун ўтгач мум пишиш ва ундан 5-10 кун ўтгач тўла пишиш кузатилади. Ўсув даври 90-140 кун. 13Маккажўхори қўнғирбошлар Poaceae оиласининг Zea mays L. авлодига киради. 8 та: тишсимон, кремнийсимон, крахмалли, қандли, чатнайдиган (гуручсимон) ва қобиқли, серкрахмал, мумсимон кенжа турларига эга. Тишсимон маккажўхорининг дони йирик, ясси, учи эзилган, тошсимон шаклда. Донида крахмал кўп (61,5%). Унинг жуда кўп дурагай ва навлари ( “БЦ-6661”, “Ўзбекистон-306”, “АМВ”, “Ўзбекистон-601”, “Перекоп-ТВ”, “ВИР- 42”, “ВИР-156”, “ВИР-338”, “Краснодар” 1/49 дурагайлари, “Днепровская-200”, “Ўзбекистон оқ тишсимон” ва бошқалар) мавжуд. 14Кремнийсимон маккажўхорининг дони майдароқ, учи юмалоқ, оқ, сариқ рангда, донининг таркибида тишсимон маккажўхорига нисбатан крахмал моддаси камроқ, оқсил моддаси эса кўпроқ бўлади. Бу тур хилига ”Имеретин дурагайи”, “Ўзбекистон-100” ва маҳаллий сариқ маккажўхори киради. 15Маккажўхорини дон учун ўстирилганда юқори ва сифатли дон ҳосили берувчи дурагай ҳамда навларни танлаб, алмашлаб экиш даласида ёки серунум тупроқли майдонларда етиштириш мақсадга мувофиқ. Маккажўхори тупроқ унумдорлигига талабчан бўлса-да, уни бир далада 2-3 йил сурункасига экиш мумкин. Шунингдек маккажўхорини ҳайдалган беда, кузги буғдой, полиз ва сабзавот экинлари, хашаки лавлаги ўрнига экилса ундан мўл ҳосил олинади. 16Маккажўхори дон учун ўстирилганда кузданоқ далага чириган гўнг ёки аммофос солинади. Маккажўхорини дон ёки силос учун етиштирилганда гектарига 180-200 кг азот, 90-100 кг фосфор ва 90-120 кг калий оксиди солиш керак. Озиқ моддаларининг асосий қисмини ўсимлик ўсув даврининг иккинчи ярмида ўзлаштиради. Шунинг учун ўғитларнинг бир қисмини тупроқни ишлаш ва экиш даврида, қолган қисмини экинни озиқлантириш даврларида солиш керак. 17Тупроқни ишлаш олдидан фосфор ва калийнинг 1 йиллик нормасининг 60-70 фоизини солиш лозим. Юқори ҳосил олиш учун дала 28-30 см чуқурликда ҳайдалади ва баҳоргача қолдирилади. Буғдой ёки маккажў- хоридан кейин маккажўхори экилганда ер ҳайдашгача анғизни юза юмшатиш зарур. Эрта баҳорда нам тўплаш учун далани борона қилиш керак. Сўнгра даланинг намлиги ва юмшоқлигига қараб культиватор билан 10-12 см чуқурликда 1-2 марта ишланади. 18Маккажўхорини экиш даврида тупроқнинг ҳарорати 10-12 0 С дан кам бўлмаслиги керак. Илиқ ва тупроқнинг намлик даражаси унинг сув сиғимининг 70-80 фоизи миқдорида бўлган тупроққа экилганида уруғ орадан 7-9 кун ўтгач соғлом ҳамда қийғос униб майса ҳосил қилади. Маккажўхорини қатор оралиғини 70 см қилиб экиш мумкин. Ҳозирги вақтда пуштага экиш кенг қўлланилмоқда. Шу мақсадда апрелнинг бошида 70 см кенгликда пушталар олинади. Лозим бўлганда пушталар ўртасидан жўяк олиниб, сув қўйилиши мумкин. 19Уруғни экиш чуқурлиги тупроқ иқлим шароитига боғлиқ бўлиб, нам етарли, енгил таркибли тупроқларда 6-8 см чуқурликда, механик таркиби оғир тупроқларда эса 4-5 см чуқурликда экилади. Маккажўхорини СПЧ-6 сеялкаси билан экилади. СПЧ-6М, СУПН-6 ва СТН-8 маркали сеялкалардан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда уруғлар ҳар бир уяга аниқ доналаб ташланади ва қатордаги уруғлар орасидаги масофа 13 см дан 40 см гача бўлади. 20Кечпишар, баланд бўйли маккажўхори дурагай ва навлари гектарига 55-60 минг, ўртапишар, барглари тик ўсувчи нав ва дурагайлар эса 60-70 минг туп ҳисобида экилади. Экиш нормаси юқори бўлса, ўсимлик сўтасига ёки кам донли бўлиши мумкин. Шунингдек, ўсимлик туп сони гектарига 40 мингдан кам бўлганда ҳам сўталар массаси юқори, аммо оптимал қалинликдагига нисбатан дон ҳосилининг чўғи анча паст бўлади. 21 Маккажўхори экилган дала минерал ва органик ўғитлар билан ўғитланган, бегона ўтлардан тозаланган ва етарли намга эга бўлиши керак. Қатор ораларига ишлов беришнинг барча турлари маккажўхорининг бўйи 70-80 см га етгунча, яъни униб чиққандан кейин 45-60 кун ичида тугалланиши лозим. Маккажўхори қатор орасининг биринчи ишлови пичоқ ва ғозпанжали лапкалар тақилган культиватор билан бажарилиб, у бегона ўтларни йўқотишга ва тупроқни юмшатишга қатарилган. Иккинчи ишловда эса тупроқ юза қисмини пастки қатламга ташлаш усулида чуқур жўяк олинади ва сўнгра биринчи марта сув берилади. 22Гектарига 1000 м 3 ҳисобидан 5-6 марта суғорилади. Бунда тупроқ намлиги маккажўхо- рининг мум пишиш давригача дала нам сиғимига нисбатан 70 фоиздан кам бўлмаслигига эришиш лозим. Маккажўхори дон учун етиштирилганда у шарбат усулида ўғитланади, суғорилади, қатор оралиғига азотли ўғитлар солинади. Маккажўхори дон учун тўлиқ етилган вақтда 10-12 кун ичида махсус Херсонец-7 комбайни билан ўрилиб, бир йўла сўтаси тозаланади. Сўтаси билан сақланадиган доннинг намлиги кўпи билан 16 фоиз бўлиши керак. 23Маълумки, озиқ моддаларнинг ҳосилдаги асосий қисмини сўта ташкил қилади. Шунинг учун силосбоп маккажўхори ўстиришда ҳам дон етиштириш технологиясини қўллаш мумкин. Баъзан бунда кўчат қалинлигини 10-15 фоиз ошириш мумкин. Думбул сўталик фазасида микроўғитлар қўлланилса ва гектарига 45 кг таъсир этувчи модда ҳисобидан 30 фоизли мочевина эритмаси билан баргдан озиқлан- тирилса, маккажўхорининг ҳосилдорлиги анча ошади, шу билан бирга кўк масса таркибидаги протеин миқдори 22 фоизгача кўпаяди. 24Силос учун маккажўхори сут-мум пишиқлигида ўриб олинадиган ва сўтасиз силосланадиган маккажўхорини дон учун мўлжалланган маккажўхорига нисбатан қалин экиш керак. Силос учун экилган маккажўхори КСС-2,6, КСК-100, КСКУ-75, “Вихрь” КС-18 каби силос ва ем-хашак ўсимликларини ўрувчи комбайнлар билан ўрилади. 25Маккажўхорини кўк масса учун соф ҳолда суткалик ҳарорат 5 0 Сдан пасайиш давригача 50-60 кун қолганда экиш мумкин. СЗН-3,6 ёки махсус маккажўхори сеялкаси билан 300-350 минг дона ҳисобига экилади. У августда экилса, экиш меъёрини гектарига 150-250 минггача камайтириш керак. Бунда тахминан 50- 60 кундан кейин озиқавийлиги юқори кўк масса ҳосили олинади. Бундай кўк масса совуқ тушгунча ўриб олиниши керак, акс ҳолда дастлабки қиш олди совуқ озуқа сифатига салбий таъсир қилади. 26Ўзбекистонда маккажўхорини соянинг “Узбекская-2”, “Узунбўйли-3”, “Дўстлик” ва бошқа ўртача ҳамда кечпишар навлари билан қўшиб етиштириш керак. Соя билан бирга етиштирилган ва аралаштириб бостирилган маккажўхори силосининг ейимлилик даражаси ошади, гектаридан қўшимча равишда 6-10 ц. ҳазм бўлувчи протеин олинади. Маккажўхори ва сояни гектарига 40-50 минг маккажўхори, 65-80 минг соя уруғи сарфлаган ҳолда битта жўяк ёки жуфт қаторга экиш керак. Соянинг бактерия юқтирилган (инокуляция қилинган) уруғини экиш яхши самара беради. 27 28Маккажўхорини судан ўти ва кўп ўримли жўхорига аралаштириб ўстирилганда маккажўхори уруғини тўла ёки камайтирилган меъёр билан қўшимча равишда гектарига 6-12 кг судан ўти ёки кўп ўримли жўхорининг “Вахшская-10” нави уруғи қўшиб экилади. Сўталар думбул пишганда қисқа муддатда ўриб олинади. Ўрилган дала культивация қилиниб, азотли ўғит солиб, суғорилгач, жўхори ва судан ўти орадан 30-40 кун ўтиб ўримга келади, август ойидан октябрнинг ўртасигача дастлабки совуқ тушгунча кўк масса учун 2 марта ёки силос учун 1 марта ўриб олиш мумкин. 29Маккажўхорини хашаки лавлаги билан аралаштириб етиштирилганда улар алоҳида-алоҳида қаторларга экилади. Маккажўхори август ойида ўриб олинса, лавлаги октябрь ойининг охирига қадар 300-400 ц. илдизмева ҳосили беради. 30 Жўхори турли мақсадлар учун экиб ўстириладиган қадимги экин бўлиб, унинг дони чорва моллари учун тўйимли озиқ ва омихта ем, крахмал-патока ва спирт ишлаб чиқариш учун қимматли хом ашё ҳисобланади. Унидан сифатли нон тайёрлаш учун 30-50% буғдой уни аралаштирилиши зарур. Донидан маҳаллий таом - “гўжа” тайёрланади. Жўхорининг дони ва пояси ем-хашак, дони уй ҳайвонлари ва паррандалар учун тўйимли озуқа сифатида ишлатилади. Донинг таркибида 70% крахмал, 12-15% протеин, 3,5% ёғ моддалари мавжуд бўлиб, 100 кг мида 119- 122 озиқ бирлиги бор. 31 Пояси молларга кўк масса ва хашак ҳолида берилади, донининг сут-мум пишиқлик даврида ўрилган кўк массасидан сифатли силос тайёрланади. Бу силоснинг 100 кг мида 22 озиқ бирлиги бўлади. Жўхори ўрилгандан сўнг қайта кўкариш хусусиятига эга бўлганлиги сабабли уни бир йилда икки, баъзан уч марта ўриб олиш мумкин. Лекин у эрта ўрилганда ва тупроқда нам етишмаганда пояси ва баргларида синиль кислота тўплайди. Бундай кўк поя молларни заҳарлагани учун, уни бироз сўлитиб ёки қуритиб молларга бериш мақсадга мувофиқ. 32 Қандли навларининг поясидан шинни (қиём), супургисимон навларидан эса хўжалик супургиси ва ҳар хил шчёткалар тайёрланади. Жўхори агротехникавий аҳамиятга ҳам эга. У қурғоқчиликка, тупроқ шўрланишига чидамлиги сабабли сув билан кам таъминланган ҳамда шўр ерларга экиб ўстирилади. Уни такрорий экин сифатида ўстириш, қатор оралари ишланганлиги учун бошқа экинлар билан алмашлаб экиш мумкин. 33 Жўхори Африкадан келиб чиққан. У Мисрда эрамиздан 2200 йил олдин экилган. Шарқий ва Жанубий Осиёда, Манчжурияда, Хитойда, Ҳиндистонда ҳам жуда қадимдан озиқ-овқат ва ем-хашак экини сифатида экиб келинади. У Европада XV асрдан, Америкада эса XVII асрдан бошлаб ўстирилади. Марказий Осиё давлатлари ҳудудларида 2000-3000 йилдан буён экилади. 34 Жўхорининг жами экин майдони 47-50 млн га. Ҳиндистонда 16 млн га, Африка давлатларида 15-16 млн га, АҚШда 5-6 млн га ерга экилади. Жанубий Америка, Европа мамлакатларида ҳамда Японияда ҳам кенг тарқалган. Ўзбекистонда жўхори 1930 йилларда 250-300 минг гектарга, 1956 йилда 76 минг гектарга экилган. Ҳозирги пайтда у 8-9 минг гектарга, асосан шўрланган ва сув билан кам таъминланган ерларда ўстирилади. Жўхори юқори ҳосилли экин бўлиб, суғориладиган ерларда 50-60 ц гача дон ва 600-700 ц гача кўк поя ҳосили олиш мумкин. 35 Уруғлари 12-13 0 С да, айрим навлари 15-16 0 С да уна бошлайди ва қулай шароитда 6-7 кунда майса беради. Майсалари -2 0 С да нобуд бўлади. У қисқа кунда тез ривожланади, қурғоқчиликка чидамли. Транспирация коэффициенти 200 атрофида, лекин суғориш ҳосилини оширади. Тупроққа талабчан эмас, унумдорлиги паст ва енгил тупроқларда ҳам яхши ўсади. Тупроқ шўрланишига чидамли ўсимлик. Бегона ўтлардан тоза ерларда яхши ўсади, чунки бегона ўтлар жўхорини дастлабки ривожланиш даврида бўғиб қўяди. 36 Уруғи униб чиққандан кейин майсалари жуда секин ўсади. Майсалари ҳосил бўлгандан кейин 20-30 кундан сўнг туплайди ва 40-50 кун ўтгач найча ҳосил қилиш даври бошланади. Шундан сўнг ўсимликнинг ўсиши тезлашади ва 20-30 кун ўтиб тўпгул пайдо бўлади. Сўнгра 6-10 кун ўтиб гуллаш даври бошланади ва яна 6-10 кундан сўнг дони пишиб етилади. 37 Жўхори қўнғирбошлилар оиласининг Sorghum. авлодига мансуб бўлиб, бу авлодга 30 дан ортиқ тур киради. Ўзбекистонда экиладиган навлар жўхорининг S. cernum турига киради. Жўхори навлари ишлатилиши ва олинадиган асосий маҳсулотига қараб 3 гуруҳга бўлинади: донли, қандли (ширин) ва супурги жўхори. Ўзбекистонда унинг “Қандли жўхори”, “Ўзбекистон паканаси”, “Санзар”, “Ташкентское белозерное”, “Ўзбекистон - 5”, “Ўзбекистон - 18”, “Ширин” навлари ўстирилади. 38 Гектарига 120-150 кг азот, 100-120 кг фосфор, 50-60 кг калийли ўғитлар берилади. Шудгор- лашдан олдин гектарига фосфорли ўғитнинг 50-60 кг ми ва 15-20 тонна чириган гўнг берилади. Биринчи озиқлантириш экинлар ягана қилингандан кейин ўтказилиб, гектарига 60-70 кг азот, 30-40 кг фосфор ва 20-30 кг калий берилади. Ўсимликлар 8-10 та барг ҳосил қилганда гектарига 60-70 кг азот, 30-40 кг фосфор ва 20-30 кг калийли ўғит солиниб, иккинчи марта озиқлантирилади. Жўхори дон учун экилганда азотли ўғит миқдорини камайтириш ва фосфор миқдорини кўпайтириш мумкин. У кўк масса учун етиштирилганда азотли ўғит миқдорини ошириш мақсадга мувофиқ. 39 Кузда ер 27-30 см чуқурликда чимқирқарли ёки ярусли плуг билан шудгорланади. Шўрланган ерлар шудгорлашдан олдин ювилади. Эрта баҳорда тупроқда нам сақлаш учун шудгор бороналанади, экишга қадар шудгор 1-2 марта 10-12 см чуқурликда культивация ва кетма-кет борона қилинади. Изидан мола бостирилади. Янчилмаган ҳолда рўваги билан сақланган жўхори уруғи экишдан 7-10 кун олдин янчилади, тозаланади ва экиш учун йирик ва сара донлар ажратиб олинади. Улар экиш олдидан иссиқда шамоллатиб қиздирилса, уруғлик тўла етилиб, унувчанлиги ортади ва уруғлар тез ҳамда қийғос униб чиқади. Уруғликнинг тозалиги 90-95% ва унувчанлиги 80-85 %дан кам бўлмаслиги керак. 40 Экиш олдидан дориланган уруғлар жанубий ҳудудларда мартнинг охири – апрелнинг бошларида, шимолда майнинг бошларида, марказий ҳудудларда эса апрелнинг иккинчи ярмида қатор орасини 60, 70, 90 см қилиб экилади. Жўхори дон ёки силос учун ўстирилганда гектарига 8-12 кг, кўк масса учун экилганда 15-20 кг уруғ сарфланади. Экиш чуқурлиги оғир механик таркибли тупроқларда 3-4 см, ўртача оғир тупроқларда 4-5 см. Тупроқ юзасида намлик кам бўлганда экиш чуқурлиги 6-8 см этиб белгиланади. 41 Жўхори уруғи униб чиққунча ва униб чиққандан сўнг дала енгил борона қилинади. Майсалари пайдо бўлгандан кейин тезда қатор оралари ишланиб, бегона ўтлар йўқотилиши керак. Ўсув даврида биринчи культивация ўсимликларда 4-5 та барг ҳосил бўлганда ўтказилади. Иккинчиси биринчисидан 10-15 кун ўтиб, учинчиси эса иккинчисидан 10-15 кундан сўнг ўтказилади. Биринчи суғоришгача ўтказиладиган биринчи культивация 5-6 см чуқурликда, иккинчи ва учинчиси четки панжалари ерни 6-8 см, ўртадагилари эса 10-12 см чуқурликда юмшатадиган қилиб, ҳимоя зонасини 10 см қолдирилиб, ўтказилади. 42 Ўсув даврида жўхорининг кечпишар навлари 5-6, эрта ва ўртапишар навлари 3-4 марта суғорилади. Биринчи суғориш майсалар ҳосил бўлгангач 25-30 кун ўтиб, кейингилари ҳар 17-20 кунда амалга оширилади. Суғориш меъёри рўвак чиқаргунча 600-800 м 3 /га, кейин эса 800-1000 м 3 /га. Жўхори кўк масса учун ўриб олингандан сўнг гектарига 60-90 кг азотли ўғит бериб, сўнгра суғорилганда унинг қайта кўкариши тезлашади. 43 Жўхори кўк масса учун рўвак чиқариш даврида, дон учун эса дони тўла етилганда йиғиб олинади. Дон учун экилган жўхорининг паст бўйли навлари қайта жиҳозланган дон комбайнларида йиғиб олинади. Баланд бўйли навларининг эса комбайнларда фақат рўваклари қирқиб олинади ва қуритилиб, дон комбайнларида ёки оддий молотилкаларда янчиб олинади. Сўнгра янчилган донлар қуритилади ва намлиги 12-14% бўлган донлар 1,5 м қалинликда ёйиб ёки қопларга солиб сақланади. Уруғлик учун ажратилган жўхори дони янчилмасдан, рўваги билан яхши шамолланадиган биноларда сақланади. 44Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha