Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 3000UZS
Hajmi 2.1MB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 23 Sentyabr 2019
Kengaytma pptx
Bo'lim Slaydlar
Fan Biologiya

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Маккажўхорини етиштириш технологияси

Sotib olish
Режа: 1. Маккажўхорини халқ хўжалигидаги ахамияти. 2. Маккажўхорини етиштириш технологияси.Маккажўхори етиштириш технологияси Маккажўхорини халқ хўжалигидаги ахамияти Маккажўхори энг қимматли донли ўсимлик хисобланиб, озиқ- овқат, ем-хашак, техник ва агротехник ахамиятга эга. Озиқ- овқат сифатида маккажўхорини дони ишлатилади. Унинг дони жуда хам тўйимли хисобланиб, таркибида оқсил моддаси камроқ бўлади. Озиқ-овқат сифатида маккажўхорини дони ишлатилади Бундан ташқари маккажўхори донидан ёрма тайёрланади. Сут мум пишиш даврида уни қовирилиб ёки қайнатиб пиширилган холда озиқ овқат сифатида ишлатиш мумкин. Унинг донидан консерва хам тайёрланади. Маккажўхори етиштириш технологияси Маккажўхорини алмашлаб экишдаги ўрни, ўғитлаш ва ерни экишга тайёрлаш. Маккажўхори ер танламайди. Уни ҳар қандай экиндан бўшаган ерга экиш мумкин. Маккажўхори юқори ҳосилли ўсимлик бўлганлиги учун тупроқдан жуда кўп озиқ моддалар олади ва бошқа ўсимликларга нисбатан у бутун ўсиш даврида ўғитни талаб қилади. Ўғитни асосий қисми экишдан олдин, қолган қисми экиш билан бир вақтда ва ўсимликларни ўсиш даврида берилади. Маккажўхорини алмашлаб экишдаги ўрни, ўғитлаш ва ерни экишга тайёрлаш. Маккажўхори ер танламайди. Уни ҳар қандай экиндан бўшаган ерга экиш мумкин. Маккажўхорига ғўза , донли ва дон дуккакли ўсимликлар яхши ўтмишдош экин ҳисобланади. Маккажўхори маккажўхоридан кейин ва уни такрорий экин сифатида экилганда ҳам яхши натижа беради. Маккажўхори етиштириш технологияси Маккажўхори юқори ҳосилли ўсимлик бўлганлиги учун тупроқдан жуда кўп озиқ моддалар олади ва бошқа ўсимликларга нисбатан у бутун ўсиш даврида ўғитни талаб қилади. Маккажўхори бахорда тупроқ харорати 10 0 иссиқликка етганда экилади. Бундан ташқари уни ёзда такрорий экин сифатида экиш мумкин. Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида 15-20 мартларда, Тошкент, Самарқанд вилоятларида ҳамда Фарғона водийсида 20-25 мартларда, Хоразм вилояти ва Қорақолпоғистон республикасида 10 апрелда экилади. Умуман ҳар бир вилоят шароитида чигитни экиш бошлангунча маккажўхорини экишни тамомлаш керак. Маккажўхори кечки муддатларда экилганда уни ҳосили анча пасаяди. Маккажўхори навига, тупроқ унумдорлигига қараб 3-6 марта суғорилади. 1-2 сув ўсимлик тўпгул чиқармасдан олдин барилади. Тўпгул чиқариш ва дон етилиш даврида маккажўхорини сувга талабчанлиги ортади ва бу даврда тез-тез суғориб туриш керак. Дон учун экилган маккажўхори гуллаш даврида қўшимча суньий равишда чанглантирилади. Маккажўхорини такрорий экин сифатида экиш Маккажўхорини такрорий экин сифатида кузги экинлардан бўшаган ерларга экиш алохида ўрин тутади. Бу холда кузги экинлар тез муддатда йиғиб олинади, ер экишга тайёрланади ва уруғ экилгандан сўнг суғорилади. Умуман маккажўхори такрорий экин сифатида экилганда унинг агротехникаси бахорда экилгандагига нисбатан кам фарқ қилади. Фақат маккажўхорининг эрта пишар нав ва дурагайлари экилиши керак. Ўзбекистонда хозирги вақтда Перекоп ТВ ва Ўзбекистон-306 МВ эртапишар дурагайлари экилмоқда. Бу дурагайлар такрорий экин сифатида экилганда 35-50 центнергача дон беради. Дон учун экилган маккажўхори дони тўла пишганда, сўта қаторлари қуриганда йиғиштириб олинади. Бунда махсус комбайнлар Херсонец-200, Херсонец-7 ишлатилади. Бу комбайнлар маккажўхорини ўриш, поясини майдалаш, сўталарни поядан ажратиб олиш ва уларни қобиғини арчиш каби ишларни бир йўла бажаради. Сўталар эса хўжаликда оддий молотилка ёки комбайнда янчилади. Адабиётлар: 1.Г.С.Посўпанов Растениеводства М.Колос. 1997 172-183 бетлар. 2.Х.Н.Атабаева, З. Умаров, Х.Ч.Бўриев ва бошқалар Ўсимликшунослик Т.Мехнат-2000, 90-97 бетлар.
Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Begona o‘tlar, ularning zarari va biologik xususiyatlari
  • Begona o‘tlarning biologik guruhlari va xisobga olish usullari
  • Biologiya fanlarining strukturasi. biologiyani o‘qitish metodlari. biologiyani o‘qitish jarayonida tarbiya
  • Biologiya o‘qitish jarayonida tarbiya
  • Biologik membranalarning tuzilishi va funksiyasi

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский