Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Дошкольное и начальное образование

Продавец

Bohodir Jalolov

Мактабгача таълим муассасасида болаларни лойдан буюм ясашга ўргатиш

Купить
Мактабгача таълим муассасасида болаларни лойдан буюм ясашга ўргатиш РЕЖА:  МТМда лойдан буюм ясашга ўргатишнинг ахамияти.  Лой ва пластилинга ишлов беришнинг техник усуллари  Кичик гурухда лойдан буюм ясашга ўргатиш.  Ўрта гурухда лойдан буюм ясашга ўргатиш.  Катта гурухда лойдан буюм ясашга ўргатиш  Мактабга тайёрлов гурухда лойдан буюм ясашга ўргатиш. МТМДА ЛОЙДАН БУЮМ ЯСАШГА ЎРГАТИШНИНГ АХАМИЯТИ Худди расм солишда бўлганидек, лой ва пластилиндан нарсалар ясашда ҳам образлар пайдо бўлади, болалар олинган шакл ва фигураларни шулар ёрдамида номлайдилар. Тарбиячи образли ифодалашга интилишни қўллаб-қувватлайди ҳамда лой ва пластилиндан нарсалар ясаш-малакаларини эгаллашда ёрдам беради.МТМда лой ва пластилиндан нарсалар ясаш—предметлар, фигуралар, ҳайвонлар, қушлар, одамларни тасвирлаш усулидир. Қўлланадиган материал (лой, пластилин) исталган ифодалиликка эришиш йўлида персонажларнинг ташқи қиёфасиии, уларнинг ҳаракати, ҳолатини ўзгартириш имконини беради. Мактабгача таълим муассасасида лойдан ва пластилиндан буюм ва ўйинчоқлар ясаш тўғрисида гапирганимизда, биз тасвирий фаолиятни, бу фаолият жараёнида болалар теварак-атрофларидаги воқеликни акс эттиришини, лой ёки пластилиндан фойдаланиб элементар буюмлар(турли хайвонлар хайкали, идиш товоқлар) яратишини назарда тутамиз. Боланинг ҳатто энг оддий буюмни ясаши ҳам ижодий жараёндир. Чунончи, лойнинг шарсимон бир бўлаги ҳам жажжи гўдакда копток, апельсин, олма, учлари бирлашган думалоқланган лой устунча эса ҳалқа, тешиккулча, бўлиб туюлади. Иш вақтида бола лойни турли шаклга солиб ўйнар экан, унинг юмшоқлигидан, ҳажмлилигидан завқланади, ўзи ясаган шаклга қараб хурсанд бўлади. Лой ва пластилиндан ўйинчоқлар ясаш машғулотларида тарбиячилар олдига: болалар ижодкорлигини ривожлантириш, уларда тасвирий хамда техник кўникмалар хосил килиш, мазкур фаолият турига қизикиш уйғотиш, хамда бу жараёнда кулолчилик касбига бўлган қизиқишларини ўстириш вазифалари қўйилади. Мактабгача ёшдаги болаларда лой машғулотлари орқали кулолчилик касбига бўлган қизиқишларини ўстириш катта аҳамиятга эга. У мактабда муваффақиятли ўқиш учун зарур хусусиятлар — кўриб идрок этишни, хотирани, образли фикрлашни ривожлантиришга, қўл меҳнати кўникма ва малакаларини ҳосил қилишга ёрдам беради. Лой машғулотларида турли буюмлар ва ўйинчоқлар ясаш тасвирий фаолиятнинг бошқа турлари сингари, эстетик дидни шакллантиради, гўзалликни ҳис қилишга, унинг ранг-баранглигини тушунишга ўргатади. 2D 0907 0D 02 1 ЛОЙ ВА ПЛАСТИЛИНГА ИШЛОВ БЕРИШНИНГ ТЕХНИК УСУЛЛАРИ КИЧИК ГУРУХДА ЛОЙДАН БУЮМ ЯСАШГА ЎРГАТИШ. Мактабгача тарбия муассасаларида лой ишлари кичик гурухдан бошланади. Бу гурухда болаларнинг лой ишлари, бошқа гурухлардан ажралиб, ўзига ҳос хусусиятга эга бўлади. Болалар тасвирловчи шакллар ноаниқ бўлади, чунки бу ёшда болалар қўл ҳаракати ривожланмаган, қўл мускуллари ҳали ўсмаган, шунингдек, ишларни кузатиб, назорат қилиб бориш хусусиятлари ҳали ривожланмаган бўлади. Бу ёшдаги болалар учун лой билан ишлашда энг муҳими лойнинг хусусиятлари билан танишишдир, яъни лой юмшоқ, ёпишқоқ ва ҳоказо. Шунинг учун бу давр тасвирлашгача бўлган давр деб аталади. Бу давр қуйидаги ҳаракатлар билан ҳарактерланади: болалар лойни бир неча бўлакка бўладилар, бирини иккинчисини устига жойлаштирадилар, тахтача устида айлантириб, уни тахта устида япалоқлашади, аммо Тарбиячи албатта болаларни, улар қандай ишлаганларини ва ишни қандай бажарганларини айтиб ўтиш лозим. Кичик гурухда лой машғулотлари ҳафтада бир марта ўтказилади. Масалан: печенье, нон ва бармоқ билан ёки алоҳида тайёрланган таёқчалар билан яъни турли хил шаклларга эга бўлган: квадрат, доира чуқурча ҳосил қилиб уни безатадилар. Болалар ҳалқача ва таёқчасимон предметларни ясашни ўзлаштириб олишгач, думалоқ шаклдаги предметларни ясашга ўргана бошлайдилар, яъни лой бўлагини қўл кафтлари орасида думалоқ ёки айланавий ҳаракат қилишга ўргатилади. Масалан: шар, олма, апельсин, олча, копток. Болалар дисксимон предметларни ясашга ўрганадилар, яъни олдин лойни икки кафт орасида шарсимон шаклга киритиб, сўнг икки кафти орасида япалоқлаш. ЎРТА ГУРУХДА ЛОЙДАН БУЮМ ЯСАШГА ЎРГАТИШ. Ўрта гурухда болалар ривожланиши жиҳатдан қуйи гурухдан фарқланади. Болалар ҳаётининг бу йилида ҳам физиологик, яъни жисмоний жиҳатдан, ҳам психологик жиҳатдан ривожланади. Улар предметлар тузилишидаги хусусиятларни ажрата оладиган, тарбиячининг тушунтириб, кўрсатиб беришини билан тинглай оладиган бўлишади, лекин ясаган ишлари қуйи гурухдан катта фарқ қилмайди. Болалар ҳали ўз ишларида пропорцияга риоя қилмайди, қисмларини маҳкам бирлаштирмайди, предмет шаклини аниқ тасвирлайдилар, чунки болалар ҳали тасвирининг ҳамма усулларини эгалламаган ва предмет ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмайди. Тарбиячи бу гурухда ҳам болаларда лой машғулотига нисбатан қизиқиш уйғотиш, қўл ҳаракатларининг координациясини тарбиялаш, фаоллигини ўстириш бўйича иш олиб бориши Кичик гурухда иккита шардан ясаган бўлишса, ўрта гурухда эса катта- кичик учта шардан, шунингдек, қўл ва бошқа деталларни ҳам қўшиб ясайдилар. Болаларни лой бўлагининг майда қисмларини чўзиб чиқаришга, бармоқ билан чуқурча ҳосил қилишга, буклашга, бириктирилган қисмини маҳкам қилиб ёпиштиришга ўрганадилар. Чимдиб чиқаришга болалар жўжа, қушларни ясашда ўрганадилар. Шу жараёнда болалар предметларни, уларнинг қисмларини, шакл каттали жиҳатдан таққослашга ўрганадилар. Болалар олган билим ва малакаларни ўстириб мустаҳкамлайдилар. Болаларни машғулот жараёнида қизиқишларини саралаш мақсадида тарбиячи машғулот жараёнида ёки машғулотгача лой ишига мос келуви шеър, топишмоқ, қисқа эртаклар ўқиб бериши мумкин. Ясалаётган иш яна ҳам образли қилиш учун стекдан фойдаланиш мумкин. Болаларнинг мустақил ишлари жараёнида тарбиячи болаларга маслаҳатлар, кўрсатмалар билан ёрдамлашиб боради. КАТТА ГУРУХДА ЛОЙДАН БУЮМ ЯСАШГА ЎРГАТИШ Бу гуруҳда болаларни лой ишларига ўргатишда қуйидаги вазифалар туради: предмет шаклини, пропорциясини, унинг тузилишини, ҳарактерли деталларини ва ҳаракатини тасвир этиш ва бошқалардир. Бу гурухда болалар мазмун асосида ясайдилар. Техник усуллар ҳам бу гурухда мураккаблашади. Ўрта гуруҳда қисмлардан ясашса, катта гурухга келиб бутун бир лой бўлагидан ясайдилар. Шу билан бирга стек билан ишлашга ҳам кенг имконият ёки ўрин ажратилади. Бола ҳаётининг бу йилида унинг теварак- атроф ҳақидаги билимлари, турмуш тажрибаси кенгая боради. Унинг қўл мускуллари мустаҳкамланиб тараққий этади. У кўл бармоқлари билан нозик ҳаракатларни бажара оладиган бўлади. Шу билан биргаликда катта гурухда болалар предметларни кўпроқ ҳаракатда тасвирлашга ҳаракат қиладилар. Катта гурухда тарбиячи лой машғулотини уюштирганда кўп метод ва усулларни кўллайди. Бу гурухда ҳам тарбиячи даставвал предметни ёки натурани кузатиб, кўриб чиқадилар. Унинг шаклини, қисмларини, пропорциясини. Бу гурухда ҳам болалар предметни бармоқ ҳаракатлари билан кўриб чиқишлари мумкин. Агарда болалар ясаш усулини билишса, унда мустақил ясайдилар, агарда билишмаса, унда тарбиячи қисман кўрсатиб бериши мумкин, шунингдек, тарбиячи бу гуруҳда ҳам болалар билан қўпроқ кузатишлар олиб боради, бадиий адабиётдан фойдаланади, расм, ҳайкалтарошлик асарлари устида кўзатишлар олиб боради. 2F 15 16 0C 16 33 0F 0E 1D1C 140F 0E 02 29 04 0E Тайёрлов гурух болаларининг лой ишлари хилма-хил ва қизиқарлидир. Бунга сабаб бола ҳам жисмоний, ҳам физиологик ривожланади. Болалар предметларни шаклини аниқ тасвирлаш, пропорциясини тўғри беришга ўрганадилар, Бу гурух катта гурухга нисбатан бир бўлак лойдан чўзиб чиқариш усули орқали кўпроқ ишлайдилар. Шунингдек, стекдан кенг фойдаланадилар. У билан ҳар хил операциялар бажарадилар. Мактабга тайёрлов гурухда лойдан буюм ясашга ўргатиш. Масалан: бўйнини чўзиб қичқираётган хўроз, копток ўйнаётган мушукча ва бошқалар. Бундан ташқари болалар бу кварталда тасаввурлари асосида турли ҳайвонларни ясайдилар. Тарбиячи болаларни ҳарактерли, шаклдаги предметларни лойдан ясашга таклиф этади. Масалан: сабзавот, мевалар. Агарда катта гурухда турли сабзавот ва меваларни лойдан ясашга ўргатилса, тайёрлов гурухда анча мураккаб вазифа топширилади. Шунингдек болалар одам фигурасини ясашда давом этадилар. Болалар ўз тасаввурлари асосида мавзу бўйича "Қиз бола ёки бола шар кўтариб кетяпти", "Бола мактабга кетяпти" ишларни ясайдилар. Болалар эртак қаҳрамонларини ясайдилар. 2604 23 04 32 14 12 13 07 0302 070F 0A 2E 12 0A 34 1D 0614 2104 АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: 1. Такомиллаштирилган “Болажон” таянч дастури. Т.: 2016. 2.Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари. Т.: 2017 “Билимдон” дастури. Т.: 2014 3.Амирова. Г.А., Сулаймонов А.П., Джураева Б .Р. Мактабгача таълим муассасаларда аппликация машғулотлари. Т., 2014. 4.Д.Т Сабирова. Мактабгача ёшдаги болаларда тасвирий саводхонлик элементларини шакллантириш. (13.00.01.-Педагогика назарияси ва тарихи ихтисослиги бўйича ёзилган диссертациянинг автореферати). Т.2007
Купить
  • Похожие документы

  • Boshlang‘ich tushunchalarni shakllantirishda modellarning roli
  • Maktabgacha ta’lim vazirligining vujudga kelish tarixi va taraqqiyoti
  • Daftar ustiga muqova maktab uchun
  • Daftar ustiga muqova maktab uchun 2in1
  • Daftar muqovasi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha