Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 14 Май 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Маъмурий ҳуқуқ субъектлари

Купить
МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ СУБЪЕКТЛАРИ Маъмурий ҳуқуқ субъекти деганда нима тушунилади? Маъмурий ҳуқуқ лаёқати деганда нима тушунилади? Маъмурий муомала лаёқати деганда нима тушунилади? Маъмурий ҳуқуқ субъекти Маъмурий ҳуқуқ субъектлари – оммавий бошқарув фаолияти томонларининг бири бўлиб, қонунчилик билан маълум бир ҳуқуқларга, мажбуриятларга, ваколатларга, жавобгарликка, маъмурий-ҳуқуқий муносабатларга киришиш қобилиятига эга бўлган бошқарув муносабатларининг иштирокчиларидир. Маъмурий ҳуқуқ субъекти деганда нимани тушуниш лозим Маъмурий ҳуқуқ лаёқати – бу субъект томонидан у учун ўрнатилган ҳуқуқлар, эркинликлардан фойдаланиш, шунингдек, мажбуриятларни бажариш, ваколатларни амалга ошириш қобилиятидир. Маъмурий ҳуқуқ субъектининг маъмурий ҳуқуқ лаёқати унинг маъмурий ҳуқуқий ҳолатини амалга ошириш учун хизмат қилади. Бошқача айтганда, ҳуқуқ лаёқати - тегишли шароитлар мавжуд бўлганида ҳуқуқ субъектини ҳуқуқлар ва эркинликлардан фойдаланувчи, мажбуриятлар юклаш ҳамда юридик жавобгарликка тортиш мумкин бўлган шахс сифатида намоён қилади. Маъмурий ҳуқуқ лаёқати нима Маъмурий муомала лаёқати - жисмоний шахс ёки давлат маъмурияти вакилининг маълум бир ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган ўз хатти- ҳаракатларини англаши ва тўғри баҳолаши, уларга амал қилиши ҳамда уларни қўллашнинг қонуний эканлигини кафолатлаш қобилиятидир. Маъмурий муомала лаёқати нима Маъмурий ҳуқуқ субъектлари қандай таснифланади Маъмурий ҳуқуқ субъектлариИндивидуал Жамоавий Фуқаролар Фуқаролиги бўлмаган шахслар Давлат хизматчилариМаъмурий ҳуқуқнинг индивидуал субъектлари Нодавлат ташкилотларДавлат ташкилотлари Маъмурий ҳуқуқнинг жамовий субъектлари Ижро ҳокимияти органлари Давлат корхона, ташкилот, муассасалари Жамоат бирлаш- малари Нодавлат корхона, ташкилот, муассасалар Фуқаролар нинг ўзини-ўзи бошқариш органлари Маъмурий ҳуқуқ методлари бу – маъмурий ҳуқуқ билан тартибга солинадаган ижтимоий муносабатларга таъсир этиш усулларидир. Маъмурий ҳуқуқнинг асосий услуби , яъни маъмурий муносабатлар иштирокчиларининг хулқ-атворига таъсир кўрсатиш услуб ва воситалари - давлат-ҳокимият кўрсатмалари услуби ҳисобланади. Ушбу услубнинг қўлланиши жамиятнинг муҳим ижтимоий ва иқтисодий вазифаларини амалга ошириш учун керак бўлган бошқарувни ташкил этиш ва амалга ошириш зарурати билан белгиланади. Маъмурий ҳуқуқ предмети деганда нималарни тушуниш лозим М аъмурий-ҳуқуқий нормалар – бу давлат томонидан ўрнатилган, давлат бошқарувини ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш мақсадида ушбу муносабатлар субъектларининг юридик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайдиган, шунингдек, ҳуқуқлар бузилганда ёки мажбуриятлар бажарилмаганда уларнинг жавобгарлигини ўрнатадиган ва мажбурий чоралар билан таъминланадиган хулқ-атвор қоидаларидир .Маъмурий-ҳуқуқий норма нима • а) бу муносабатлар - давлат бошқаруви жараёнида (ёки соҳасида) вужудга келади; • б) бу муносабатларнинг мажбурий субъекти бўлиб давлат номидан оммавий-ҳуқуқий манфаатларни кўзлаб ҳаракат қилувчи давлат бошқаруви (ижро ҳокимияти) органлари ҳисобланади; • в) бу муносабатлар - ҳокимият-бўйсинув ва томонларнинг юридик тенг эмаслиги билан тавсифланади; • г) бу муносабатлар - оммавий ёки индивидул манфаатларни қондириш мақсадида бошқарув вазифалари ва функцияларини амалга ошириш бўйича вужудга келади; • д) бу муносабатлар - ташкиллаштириш хусусиятига эга, яъни улар давлат бошқарувининг бошқарув объектига ташкилотчилик таъсири доирасида вужудга келади; • е) бу муносабатлар - қонунийликни таъминлашнинг алоҳида ҳуқуқий тартиби ва ўзининг ҳуқуқий ҳимояси билан ажралиб туради. Маъмурий-ҳуқуқий муно 1. Erkin Xojiyev, To’qin Xojiyev. Ma’muriy huquq. Darslik. – T.: “Fan va texnologiya”, 2008. – 608 b. 2. Ma’muriy huquq: Darslik / X.T. Odilqoriyev, I.Ismailov, N.T. Ismailov va boshq.; prof. X.T. Odilqoriyev va B.E.Qosimovning umumiy tahriri ostida. – T.: O’zbekiston Respublikasi IIV Akademiyasi, 2010. – 640 b. 3. Хамедов И.А., Хван Л.Б., Цай И.М. Административное право Республики Узбекистан. - Т.: Konsauditinform – Nashr – 2012. Мустақил ўқиш учун адабиётлар : Давра шаклида “фуқаронинг ҳуқуқий мақоми”, “фуқаронинг маъмурий-ҳуқуқий мақоми”, “фуқаронинг маъмурий ҳуқуқ лаёқати”, “фуқаронинг маъмурий муомала лаёқати” тушунчаларининг ўзаро нисбатини мисоллар асосида ёритинг. Семинар машғулоти учун топшириқ: 1. Маъмурий ҳуқуқ субъектининг моҳияти нимадан иборат? 2. Фуқароларнинг маъмурий ҳуқуй лаёқатининг ўзига хос хусусиятлари нимада? Фуқароларнинг маъмурий ҳуқуқ лаёқати ҳажми ва мазмуни қандай омиллар билан боғлиқ? 3. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари маъмурий ҳуқуқ субъекти ҳисобланадими? Фикрингизни қонунлар билан асосланг. Муҳокама қилинг. 4. Вазирлик ва давлат қўмиталарининг мақомини маъмурий ҳуқуқ субъекти сифатида очиб беринг. Фикрингизни иккита вазирлик ва давлат қўмитаси мисолида асосланг. 5. Жамоат бирлашмаларининг маъмурий-ҳуқуқий мақомининг ўзига хос хусусиятлари нимада? Тошкент шаҳридаги нодавлат “Profi Education” ўқув маркази инглиз тилини ўқитиш бўйича Буюк Британия фуқароси Raymond Murphy ни юқори малакали кадр сифатида 10 ой муддатга ишга жалб қилди. “Profi Education” ўқув маркази раҳбари Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигидан фуқаро Raymond Murphy ни Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома ва меҳнат фаолияти ҳуқуқига эгалик тасдиқномаларини олди. Муҳокама қилинг. Фуқаро Raymond Murphy орадан 2 ой ўтгач “Platon” нодавлат ўқув марказида ҳам меҳнат фаолиятини олиб бора бошлади. Бундан хабар топган Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мазкур ҳолатни қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиш деб топиб Буюк Британия фуқароси Raymond Murphy га берилган рухсатнома Агентлик қарорига кўра бекор қ Фуқаро Шодиев мол-мулки бўйича солиқдан қарздорлиги тўғрисидаги маълумотни беришни сўраб туман Давлат солиқ инспекциясига электрон тарзда мурожаат қилди. Давлат солиқ инспекциясидан фуқарога унинг мурожаати Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига мос келмаслиги сабабли жавоб берилмаслиги ҳақида жавоб берилди. Муҳокама қилинг. Шундан сўнг, фуқаро ўз мурожаатини мазкур қонун талаблари асосида қайта ёзиб юборди. Аммо икки ой ўтгандан сўнг ҳам фуқарога тегишли жавоб берилмади. Мазкур ҳолатдан норози бўлган фуқаро Давлат солиқ инспекцияси ҳаракатлари юзасидан судга шикоят қилди. Мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha