Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 12000UZS
Hajmi 192.4KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 24 Oktyabr 2024
Kengaytma pptx
Bo'lim Slaydlar
Fan Iqtisodiyot

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Материаллар ҳисоби

Sotib olish
Материаллар  ҳ исоби 
Режа: 
 
1.   Асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
2. Материалларни туркумлаш, баҳолаш ва уларни ҳисобга 
олишнинг вазифалари
3. Материаллар ҳаракатини расмийлаштириш ва 
уларнинг синтетик ҳисобини ташкил этиш 
4. Товар-моддий қийматликларни инвентаризация қилиш 
ва натижаларини расмийлаштириш тартиби 
5. Материалларни ҳисобга олишнинг солиққа оид 
жиҳатлари                  1.  Ўзбекистон  Республикаси  Фуқаролик  кодекси  III  бўлим  ва  7,  29,  45 
боблар. 
2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 10 бўлим. 
3. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги ЎзР қонуни (янги таҳрир). 
13.04.2016 й. № ЎзРҚ-404. 
4.  “Маҳсулот  (ишлар,  хизматлар)ни  ишлаб  чиқариш  ва  сотиш 
харажатларининг  таркиби  ҳамда  молиявий  натижаларни 
шакллантириш  тартиби  тўғрисидаги  Низом”.  ЎзР  Вазирлар 
Маҳкамасининг  1999  йил  5  февралдаги  54-сонли  қарори  билан 
тасдиқланган (ўзгартиришлар ва иловалар билан). 
5.  ЎзР  21-сон  БҲМС  “Хўжалик  юритувчи  субъектлар 
молиявийхўжалик  фаолиятининг  бухгалтерия  ҳисоби  ҳисобварақлари 
режаси  ва  уни  қўллаш  бўйича  Йўриқнома”.  (ЎзР  Адлия  вазирлигида 
2002 йил 23 октябрда 1181-сон билан рўйхатга олинган).                  6.  “Бухгалтерлик  ҳисобида  ҳужжатлар  ва  ҳужжатлар  айланиши 
тўғрисидаги  Низом”.  (ЎзР  Адлия  вазирлиги  томонидан  рўйхатга  олинган 
14.01.2004  й.  №  1297).  7.  ЎзР  4-сон  БҲМС  “Товар-моддий  заҳиралар 
(янги  таҳрирда)”  (ЎзР  Адлия  вазирлиги  томонидан  рўйхатга  олинган 
17.07.2006 йил № 1595). 
7.  ЎзР  19-сон  БҲМС  “Инвентарлашни  ташкил  этиш  ва  ўтказиш”  (ЎзР 
Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 02.11.1999 йил № 833). 
8.  ЎзР  22-сон  БҲМС  “Чет  эл  валютасида  ифодаланган  активлар  ва 
мажбуриятларнинг  ҳисоби”  (ЎзР  Адлия  вазирлиги  томонидан  рўйхатга 
олинган 21.05.2004 йил № 1364). 
9.  “Ўзбекистон  Республикасида  нақд  пулсиз  ҳисоб-китоблар  тўғрисидаги 
НИЗОМ” (Марказий банк қарори 26.04.2013, №9/1, ЎзР Адлия вазирлиги 
томонидан рўйхатга олинган 03.06.2013 йил № 2465).                  Ишлаб  чиқариш  заҳираларининг  ишлаб  чиқариш  жараёнида  бажарадиган 
ролига  қараб,  улапр  қуйидаги  гуруҳларга  бўлинади:  хом-ашё  ва  асосий 
материаллар;  ёрдамчи  материаллар,  сотиб  олинган  ярим  фабрикатлар,  чиқиндилар 
(кайтарилган),  ёқилғи,  идиш  ва  идишбоп  материаллар,  эҳтиёт  қисмлар, 
инвентарлар ва хўжалик жиҳозлари ва бошқалар. 
Хом-ашё  ва  асосий  материаллар   ишлаб  чиқарилаётган  маҳсулотларнинг 
моддий асосини ташкил қилувчи меҳнат предметларидир. 
Хом-ашёларга  қишлоқ  хўжалиги  ва  қазилма  саноатининг  маҳсулотлари  (дон, 
пахта, сут, гўшт, сабзавот маҳсулотлари ва бошқалар) киради. Материалларга қайта 
ишлаш  саноати  маҳсулотлари  -  ун,  ёғ,  ёқилғи,  мойлаш  материаллари,  қанд  ва 
бошқалар киради. 
Ёрдамчи  материаллар   хом-ашё  ва  асосий  материалларга  қўшимча  равишда 
фойдаланилади ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга маълум даражада истеъмол 
хусусиятларини  беради,  шунингдек,  меҳнат  воситаларини  таъмирлашда  ва  ишлаб 
чиқариш жараёнини енгиллаштириш учун фойдаланилади. 
Шуни  эътиборга  олиш  зарурки,  материалларни  асосий  ва  ёрдамчи 
материалларга  бўлиш  шартли  тавсифга  эга  бўлиб,  бир  тармоқда  асосий 
ҳисобланган  материаллар  бошқа  тармоқлар  учун  ёрдамчи  материал  бўлиши 
мумкин.                  Сотиб  олинган  ярим  тайёр  маҳсулотлар  ва  бутловчи  буюмлар  - 
қайта  ишлашнинг  маълум  босқичини  ўтган,  лекин  тайёр  маҳсулот 
ҳолатига  етмаган  хом-ашё  ва  материаллардир.  Маҳсулот  ишлаб  чиқариш 
жараёнида  улар  ҳам  асосий  материаллар  ролини  бажаради  ва  уларнинг 
моддий асосини ташкил қилади. 
Ишлаб  чиқаришдан  қайтарилган  чиқиндилар  -  тайёр  маҳсулот 
ишлаб  чиқариш  жараёнига  сарфланган  хом-ашё  ва  материаллар,  ярим 
тайёр маҳсулотлар қайта ишлаш жараёнидаги қолдиқлар. 
Ёқилғилар  -  уларни  учга  булиш  мумкин  -  технологик  ёқилғилар, 
двигатель  ва  хўжалик  ёқилғилари.  Технологик  ёқилғилар  технологик 
мақсадлар  учун  фойдаланилади.  Двигатель  ёқилғилари  эса  двигателни 
юргизиш  учун  ишлатилади.  Хўжалик  ёқилғилари  иситиш  учун 
фойдаланилади. 
Идиш  ва  идишбоп  материаллар   (қутилар,  қоплар  ва  бошқалар) 
тайёр  маҳсулотлар,  ярим  тайёр  маҳсулотлар,  материаллар  ва  бошқа 
нарсаларни қадоқлаш, ташиш ва сақлаш учун фойдаланилади. 
Эҳтиёт  қисмлар   -  машина,  асбоб-ускуна  ва  бошқа  меҳнат 
воситаларини таъмирлаш учун ишлатилади.                  Моддий-ишлаб  чиқариш  заҳираларини  ҳисобга  олишнинг  асосий 
вазифалари: 
-
ТМҚ кирими ва фойдаланишини ўз вақтида ҳужжатлаштириш; 
-
сақлаш  жойларида  мавжудлиги  ва  бутлигини  таъминлаш  ва  моддий 
жавобгар шахслар бўйича ҳисоб юритиш; 
-
ТМҚнинг  мавжудлиги,  ишлатилиши,  уларнинг  ҳаракатини  бухгалтерия 
ҳисоби регистрларида тўғри акс эттирилишини назорат қилиш; 
-
бухгалтерия  ҳисоби  регистрлари  маълумотлари  билан  ҳақиқий 
мавжудлигини текшириш учун сақлаш жойларида инвентаризация ўтказиш. 
ТМЗ билан боғлиқ қўлланиладиган атамалар: 
а)  товар-моддий  заҳиралар   -  кейинчалик  сотиш  мақсадида  нормал 
фаолият  юритиш  жараёнида  тутиб  туриладиган  ва  ишлаб  чиқариш  жараёнида 
мавжуд  бўлган,  шунингдек  маҳсулот  ишлаб  чиқариш,  ишларни  бажариш  ёки 
хизматлар  кўрсатиш  жараёнида  ёхуд  маъмурий  ва  ижтимоий-маданий 
вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган моддий активлар; 
б)  сотишнинг  соф  қиймати   -  товар-моддий  заҳираларни  мақсадига  кўра 
ишлатиладиган  ҳолатга  келтириш  ва  сотиш  бўйича  баҳоланган  харажатлар 
чегирилган ҳолда жорий қиймати;                  в)  жорий қиймат  - маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича 
товар-моддий  заҳираларнинг  қиймати  ёки  хабардор  қилинган,  битимни  амалга 
оширишни  хоҳловчи,  мустақил  тарафлар  ўртасида  битимни  амалга  оширишда 
активни сотиб олиш ёки мажбуриятни бажариш учун етарли бўлган сумма; 
г)  бевосита  харажатлар   -  алоҳида  турдаги  товар-моддий  заҳираларни 
ишлаб  чиқариш  (хизматлар  кўрсатиш  ва  ишлар  бажариш)  жараёни  билан 
бевосита  боғлиқ  бўлган  ҳамда  уларнинг  бирлиги  таннархига  тўғридан-тўғри 
киритиладиган ишлаб чиқариш харажатлари; 
д)  билвосита  харажатлар   -  бир  неча  турдаги  товар-моддий  заҳираларни 
ишлаб  чиқариш (хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш) жараёни билан боғлиқ 
бўлган  ишлаб  чиқариш  харажатлари,  улар  муайян  товар-моддий  заҳиралар 
бирликлари  таннархига  бевосита  киритилмайди,  бунинг  оқибатида  улар 
харажатлар  объектлари  ва  уларнинг  бирликлари  таннархи  ўртасида  ҳисоб-китоб 
йўли билан тақсимланади; 
е)  бўлиниш  нуқтаси   -  ишлаб  чиқариш  жараёнининг  муайян  пайти,  бу  ерда 
биргаликда  ишлаб  чиқариладиган  маҳсулотларни  ишлаб  чиқаришда 
маҳсулотларнинг алоҳида турлари аниқ идентификацияланади; 
ж)  идиш  - маҳсулотлар (товарлар)ни сақлаш, ўраб-жойлаш ва ташиш 
учун ишлатиладиган буюмни ифода этувчи моддий объект.                  Товар-моддий  заҳиралар  ташкилотларда  қуйидагилар  кўринишида  бўлиши 
мумкин: 
а)  маҳсулот  ишлаб  чиқариш,  ишларни  бажариш  ва  хизматлар  кўрсатиш, 
ишлаб  чиқаришга  хизмат  кўрсатиш,  маъмурий  эҳтиёжлар  ва  бошқа  мақсадлар 
учун  мўлжалланган  хом  ашё  ва  материаллар,  харид  қилинадиган  ярим  тайёр 
маҳсулотлар  ва  бутловчи  буюмлар,  ёқилғи,  идиш  ва  идишбоп  материаллар, 
эҳтиёт  қисмлар,  инвентарь  ва  хўжалик  анжомлари,  бошқа  материаллар 
заҳиралари; 
б)  боқувдаги  ва  яйловдаги  ёш  ҳайвонлар,  катта  ёшдаги  ҳайвонлар, 
паррандалар,  асалари  оилалари,  сотиш  учун  асосий  подадан  яроқсиз  қилинган 
(боқувга  қўйилмасдан)  катта  ёшдаги  қорамоллар,  сотиш  учун  четдан  қабул 
қилинган қорамоллар; 
в)  деталлар,  узеллар,  буюмларнинг  тугалланмаган  ишлов  берилиши  ва 
йиғилиши  ҳамда  тугалланмаган  технологик  жараёнлар  кўринишида 
тугалланмаган  ишлаб  чиқариш.  Ишларни  бажарадиган  ва  хизматлар 
кўрсатадиган  ташкилотларда  тугалланмаган  ишлаб  чиқариш  улар  бўйича  қабул 
қилиш-топшириш  ҳужжатлари  расмийлаштирилмаган  ва  ташкилот  томонидан 
тегишли даромад тан олинмаган тугалланмаган ишлар (хизматлар)ни бажаришга 
доир харажатлардан ташкил топади;                  г)  ташкилотда  тайёрланган  тайёр  маҳсулот  (ишлаб  чиқариш  циклининг 
пировард  натижаси  -  сотиш  учун  мўлжалланган  ва  шартномада  ёки  қонун 
ҳужжатлари  билан  белгиланган  ҳолларда  бошқа  ҳужжатларнинг  талабларида 
назарда  тутилган  техник  ва  сифат  тавсифларига  мувофиқ  келадиган  ишлов 
берилиши (бутланиши) тугалланган актив); 
д)  бошқа  юридик  ёки  жисмоний  шахслардан  харид  қилинган  (олинган)  ва 
ташкилотнинг  одатдаги  фаолияти  давомида  қўшимча  ишлов  беришсиз  сотиш  ёки 
қайта  сотиш  учун  мўлжалланган  товарлар.  Бунда  узоқ  муддатли  активлар 
объектлари  (бинолар,  иншоотлар,  транспорт  воситалари,  мулкий  (мутлоқ) 
ҳуқуқлар  ва  бошқалар)  кейинчалик  сотиш  ёки  қайта  сотиш  мақсадида  харид 
қилинган ҳолларда товар бўлиб ҳисобланиши мумкин. 
Товар-моддий  заҳиралар  бухгалтерия  ҳисобининг  бирлиги  ташкилот 
томонидан  мустақил  равишда,  ушбу  заҳиралар  тўғрисида  тўлиқ  ва  ишончли 
маълумотларни  шакллантириш  ҳамда  уларнинг  мавжудлиги  ва  ҳаракати  устидан 
лозим  даражада  назоратни  таъминлаш  мақсадида  белгиланади.  Товар-моддий 
заҳираларнинг  хусусиятлари,  уларни  харид  қилиш  ва  улардан  фойдаланиш 
тартибига  боғлиқ  ҳолда  товар-моддий  заҳираларнинг  бирлиги  номенклатура 
рақами, туркум, бир турдаги гуруҳ ва ҳоказо бўлиши мумкин.                  Товар-моддий  заҳираларни  тан  олиш.  Товар-моддий  заҳиралар  актив 
сифатида тан олинади, агар: 
а) ташкилотга келгусида актив билан боғлиқ иқтисодий фойда келиб 
тушишига ишонч бўлса; 
б) актив қийматини ишончли баҳолаш мумкин бўлса; 
в) уларга бўлган мулк ҳуқуқи ўтса. 
Товар-моддий заҳираларга бўлган мулк ҳуқуқи, улар билан боғлиқ хатарлар ва 
мукофотларнинг ўтиш пайти унинг шартлари келишиладиган етказиб бериш (олди-
сотди) шартномаси асосида белгиланади. 
Улар  бўйича  мулк  ҳуқуқи  ташкилотга  тегишли  бўлмаган,  бироқ  шартнома 
шартларига  мувофиқ  унинг  ихтиёрида  бўлган  товар-моддий  заҳиралар  балансдан 
ташқари  ҳисобварақларда  шартномада  назарда  тутилган  баҳо  бўйича  акс 
эттирилади. 
Товар-моддий  заҳиралар  қуйидагилар  натижасида  ташкилотнинг  бухгалтерия 
балансига киритилиши лозим: 
а) етказиб бериш (олди-сотди) шартномаси бўйича харид қилиш; 
б) муассислардан ташкилотнинг устав капиталига улуш сифатида 
келиб тушиши;                  в)  муассислар  таркибидан  чиқишда  ёки  тугатилаётган  ташкилотнинг  мол-
мулки  унинг  иштирокчилари  ўртасида  тақсимланаётганда  илгари  бошқа 
ташкилотнинг  устав  капиталига  киритилган  ташкилотнинг  таъсис  улуши 
қайтарилишидан келиб тушиши; 
г) текинга келиб тушиш (ҳадя шартномаси бўйича); 
д) айирбошлаш; 
е) узоқ муддатли активлар таркибидан ўтказиш; 
ж) ортиқча (ҳисобга олинмаган) товар-моддий заҳираларни аниқлаш; 
з) илгари берилган товар қарзининг қайтарилиши ёки товар қарзини 
олиш; 
и) ташкилотнинг ўзида тайёрланиши; 
к)  ҳисобот  даври  охирида  тугалланмаган  ва  тугалланмаган  ишлаб  чиқариш 
тарзида ҳисобга олинадиган ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш; 
л) товар-моддий заҳираларга бўлган мулк ҳуқуқи олинишига олиб 
келадиган бошқа операциялар ва ҳодисалар. 
Товар-моддий  заҳиралар  қуйидаги  икки  қиймат:  ҳисобот  даври  охиридаги 
таннархидан  (харид  қиймати  ёки  ишлаб  чиқариш  таннархи)  ёки  сотишнинг  соф 
қийматидан энг кам қиймат бўйича баҳоланади.                  Харид  қилинган  товар-моддий  заҳираларнинг  таннархи.  Товармоддий  заҳиралар 
ташкилотнинг  бухгалтерия  балансига  таннархи  бўйича  киритилади,  у  харид  қиймати 
(етказиб  берувчига  тўланадиган  суммалар)  ва  уларни  харид  қилиш  билан  боғлиқ  бўлган 
барча харажатларни ўз ичига олади. 
Товар-моддий  заҳираларни  харид  қилиш  билан  боғлиқ  бўлган  ва  уларнинг 
таннархига киритиладиган харажатларга қуйидагилар киритилади: 
а) божхона божлари ва йиғимлари; 
б) товар-моддий заҳираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган солиқ 
ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса); 
в) товар-моддий заҳиралар улар орқали харид қилинган таъминотчи ва 
воситачи ташкилотларга тўланадиган воситачилик ҳақи; 
г)  товар-моддий  заҳираларни  сертификатлаш  ва  уларни  товар-моддий  заҳираларни 
харид қилиш билан боғлиқ бўлган техник шартларга мувофиқ синаш бўйича харажатлар; 
д) товар-моддий заҳираларни тайёрлаш ва уларни жорий жойлашиш ёки фойдаланиш 
жойига  етказиб  бериш  бўйича  транспорт-тайёрлов  харажатлари.  Улар  тайёрлаш,  юклаш-
тушириш  ишлари,  товар-моддий  заҳираларни  барча  турдаги  транспорт  билан  уларни 
жорий  жойлашиш  ёки  фойдаланиш  жойига  ташиш  учун  тарифлар  (фрахт)ни  тўлаш 
бўйича  харажатлар,  шу  жумладан  товар-моддий  заҳираларни  ташишда  хатарларни 
суғурталаш бўйича харажатлардан ташкил топади; 
е)  товар-моддий  заҳираларни  харид  қилиш  билан  бевосита  боғлиқ  бўлган  бошқа 
харажатлар.                  Савдо  дисконтлари,  чегирмалар  ва  бошқа  шу  каби  чегирмалар  товармоддий 
заҳираларни харид қилиш харажатларини белгилаш чоғида амалга оширилади. 
Харид  қилинган  товар-моддий  заҳираларга  ҳақ  тўлаш  билан  боғлиқ  харажатлар 
(аккредитив  очиш  харажатлари,  ўтказмалар  учун  банк  комиссияси,  товар-моддий 
заҳираларни  чет  эл  валютасига  харид  қилиш  чоғида  валютани  айрибошлаш  бўйича 
комиссия  ва  бошқа  банк  хизматлари),  товар-моддий  заҳираларни  харид  қилиш  бўйича 
контрактларни  тайёрлаш,  рўйхатдан  ўтказиш  ва  ёпиш  билан  боғлиқ  харажатлар  ҳамда 
активларни  харид  қилиш  билан  бевосита  боғлиқ  бўлмаган  бошқа  харажатлар 
товармоддий  заҳираларнинг  таннархига  киритилмайди,  балки  улар  содир  бўлган 
ҳисобот даврида харажатлар сифатида тан олинади. 
Муддатидан  олдин  тўлаш  натижасида  ёки  катта  ҳажмда  харид  қилиш  натижасида 
ёхуд тарафларнинг келишувида назарда тутилган бошқа шунга ўхшаш сабабларга кўра, 
олинган  пул  чегирмалари  харид  қилинган  товармоддий  заҳиралар  қийматини 
камайтирмайди,  балки  улар  содир  бўлган  ҳисобот  даврида  молия-хўжалик  фаолияти 
натижаларига киритилади. 
Товар-моддий  заҳиралар  қарз  капитали  ҳисобига  харид  қилинганда  ёки 
тайёрланганда  кредит  (қарз)дан  фойдаланганлик  учун  фоизлар  кўринишидаги 
харажатлар  унинг  ҳисобидан  буткул  ёки  қисман  сотиб  олинган  товар-моддий 
заҳираларнинг таннархига киритилмайди. 
Товар-моддий  заҳираларни  харид  қилиш  бўйича  харажатлар  уларнинг  юзага 
келишини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар асосида белгиланади.                  Агар шартнома шартларида харид қилинадиган товар-моддий заҳиралар учун 
тўловни  кечиктириш  ёки  бўлиб-бўлиб  тўлаш  назарда  тутилган  бўлса,  мазкур 
товар-моддий  заҳиралар  бухгалтерия  ҳисобига  тўловни  кечиктириш  ёки  бўлиб-
бўлиб  тўлаш  тақдим  этилмасдан  сотиладиган  қиймат  бўйича  қабул  қилинади. 
Бунда  товар-моддий  заҳираларнинг  тўловни  кечиктириш  ёки  бўлиб-бўлиб  тўлаш 
тақдим  этилмасдан  сотиладиган  қиймати  билан  сотиб  олинаётган  товар-моддий 
заҳиралар  бўйича  умумий  тўлов  суммаси  ўртасидаги  фарқ  тўловни  кечиктириш 
ёки  бўлиб-бўлиб  тўлаш  даври  мобайнида  жорий  тўловнинг  кечиктириш  ёки 
бўлиб-бўлиб  тўлаш  бўйича  тўловларнинг  умумий  суммасидаги  солиштирма 
оғирлигига  боғлиқ  ҳолда  молиявий  харажатлар  (фоизлар  бўйича  харажатлар) 
сифатида тан олинади. 
Товар-моддий  заҳираларга  қўшимча  ишлов  бериш  ва  уларни  фойдаланишга 
яроқли  ҳолга  келтириш  бўйича  ишлар  билан  боғлиқ  харажатлар  ташкилотнинг 
маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ 
бўлмаган навларга ажратиш, ўраб-жойлаш ва уларни товар кўринишига келтириш 
бўйича  харажатларини  ўз  ичига  олади.  Яроқли  ҳолга  келтириш  бўйича  ишлар 
билан  боғлиқ  бўлган  харажатлар,  уларнинг  ҳам  ташкилот  -  харидорнинг  ўз  кучи 
билан, ҳам чет ташкилотлар томонидан бажарилишидан қатъи назар товар-моддий 
заҳираларнинг таннархига киритилади.                  Ташкилотнинг  транспорт-тайёрлов  харажатлари  қуйидаги  усуллардан  бири 
бўйича  ҳисобга  қабул  қилинади  ёки  харид  қилинган  товар-моддий  заҳиралар 
қийматига киритилади: 
а)  транспорт-тайёрлов  харажатларини  товар-моддий  заҳиралар  таннархига 
бевосита  (тўғридан-тўғри)  киритиш  (шартнома  нархига  қўшиш,  устав  капиталига 
киритилган  бадалнинг  пул  баҳосига  қўшиш,  текинга  олинган  ва  ҳ.к.  жорий 
қийматига қўшиш). 
Транспорт-тайёрлов  харажатларини  товар-моддий  заҳиралар  таннархига 
бевосита  (тўғридан-тўғри)  киритиш  усулини  кўп  бўлмаган  номенклатурадаги  товар-
моддий  заҳираларга  эга  бўлган  ташкилотларда,  шунингдек  товар-моддий 
заҳираларнинг  алоҳида  турлари  ва  гуруҳларининг  қиймати  катта  аҳамиятга  эга 
бўлган ҳолларда қўллаш мақсадга мувофиқ; 
б) етказиб берувчининг ҳисоб-китоб ҳужжатларига биноан транспорт-
тайёрлов  харажатларини  алоҳида  синтетик  1510  “Материалларни  тайёрлаш  ва 
харид  қилиш”  ҳисобварағига  олиб  бориб,  кейинчалик  уларни  “Материаллар” 
элементи  бўйича  товар-моддий  заҳиралар  таннархига  ёки  ишлатилишига  қараб 
ишлаб чиқариш харажатларига ва (ёки) давр харажатларига киритиш. 
Транспорт-тайёрлов  харажатларининг  суммаси  алоҳида  йиғилади  ва  товар-
моддий  заҳираларнинг  тегишли  турлари  (ушбу  транспорт-тайёрлов  харажатлари 
тегишли бўлган партиялари, гуруҳлари) ўртасида тақсимланади.                  Алоҳида  йиғиладиган  транспорт-тайёрлов  харажатлари  суммаси 
ташкилотнинг  ҳисоб  сиёсатида  белгиланган  даврга  боғлиқ  ҳолда  давр 
охиридаги товар-моддий заҳиралар қолдиғи суммаси ва ушбу даврда чиқиб 
кетган  (ишлатилган,  сотилган,  текинга  берилган  ва  ҳ.к.)  товар-моддий 
заҳиралар суммаси ўртасида тақсимланади. Чиқиб кетаётган товар-моддий 
заҳираларга  тегишли  бўлган  транспорт-тайёрлов  харажатлари  суммаси 
транспорт-тайёрлов  харажатларининг  ўртача  фоизи  билан  чиқиб  кетган 
товар-моддий  заҳиралар  қийматининг  кўпайтмаси  сифатида  аниқланиб, 
ушбу  товар-моддий  заҳираларнинг  чиқиб  кетиши  улар  билан  боғланишда 
акс  эттирилган  ҳисобнинг  худди  ўша  ҳисобварақларида  акс  эттирилади. 
Транспорт-тайёрлов  харажатларининг  ўртача  фоизи  давр  бошидаги 
транспорт-тайёрлов  харажатлари  қолдиғи  ва  давр  ичида  қилинган 
транспорттайёрлов  харажатлари  суммаларини  давр  бошидаги  товар-
моддий  заҳиралар  қолдиғи  ва  давр  ичида  келиб  тушган  товар-моддий 
заҳиралар суммасига бўлиш билан аниқланади. 
Транспорт-тайёрлов  харажатларини  ҳисобга  олишнинг 
қўлланиладиган  усули  ташкилотнинг  ҳисоб  сиёсатида  акс  эттирилиши 
лозим.                  Ҳақ  эвазига  харид  қилинган  товар-моддий  заҳираларнинг  таннархи  қопланадиган 
(ҳисобга  киритишга  қабул  қилинадиган)  солиқлар  чегирилган  ҳамда  4-сон  БҲМСнинг 
13-бандида  назарда  тутилган  товар-моддий  заҳираларни  харид  қилиш  билан  боғлиқ 
бўлган  харажатлар  қўшилган  ҳолда,  шартномага  ёки  уларнинг  харид  қилинганлиги, 
ишлар  бажарилганлиги,  хизматлар  кўрсатилганлигини  тасдиқловчи  ҳужжатларга 
мувофиқ етказиб берувчи (сотувчи)га тўланадиган сумма тариқасида аниқланади. 
Чет  эл  валютасида  харид  қилинган  товар-моддий  заҳираларнинг  таннархи  4-сон 
БҲМСнинг  13-бандида  назарда  тутилган  товар-моддий  заҳираларни  харид  қилиш 
билан  боғлиқ  бўлган  тегишли  харажатларни  қўшган  ҳолда,  чет  эл  валютасидаги 
суммани  божхона  юк  декларацияси  ёки  ишлар  бажарилганлиги,  хизматлар 
кўрсатилганлигини  тасдиқловчи  ҳужжатларни  расмийлаштириш  санасидаги 
Ўзбекистон  Республикаси  Марказий  банки  курси  бўйича  қайта  ҳисоблаш  йўли  билан 
сўмда белгиланади. 
Ташкилотнинг  устав  капиталига  улуш  сифатида  олинган  товар-моддий 
заҳираларнинг  таннархи,  агар  Ўзбекистон  Республикаси  қонун  ҳужжатларида  бошқа 
ҳол  назарда  тутилмаган  бўлса,  ташкилот  муассислари  (иштирокчилари)  томонидан 
келишилган уларнинг пулдаги баҳосидан келиб чиқиб аниқланади. 
Ташкилот  томонидан  текинга  (ҳадя  шартномаси  бўйича)  олинган  ҳамда  асосий 
воситалар  ва  бошқа  мол-мулкнинг  чиқиб  кетиши  натижасида  олинган  товар-моддий 
заҳираларнинг  таннархи  уларнинг  бухгалтерия  ҳисобига  қабул  қилиниш  санасидаги 
жорий қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.                  Қонун  ҳужжатларида  белгиланган  тартибда  худди  шундай  товармоддий 
заҳираларга  айирбошлаш  йўли  билан  олинган  товар-моддий  заҳираларнинг 
таннархи берилган товар-моддий заҳираларнинг баланс қийматига тенг. 
Қонун  ҳужжатларида  белгиланган  тартибда  худди  шундай  бўлмаган 
товар-моддий  заҳираларга  айирбошлаш  йўли  билан  олинган  товар-моддий 
заҳираларнинг  таннархи  берилган  товар-моддий  заҳираларнинг  жорий 
қийматига тенг. 
Товар-моддий  заҳиралар  қўшимча  тўлов  билан  айирбошланган 
ҳолатларда  алмаштириш  йўли  билан  олинган  товар-моддий  заҳираларнинг 
таннархи  берилган  товар-моддий  заҳираларнинг  айирбошланиш  чоғида 
ўтказилган  (олинган)  пул  маблағлари  ёки  уларнинг  эквивалентлари 
суммасига оширилган (камайтирилган) жорий қийматига тенг. 
Қонун  ҳужжатларида  белгиланган  тартибда  мажбуриятларни  (тўловни) 
пул  кўринишида  бўлмаган  маблағлар  билан  бажариш  назарда  тутиладиган 
шартномалар  бўйича  олинган  товар-моддий  заҳираларнинг  таннархи  деб 
ташкилот  томонидан  берилган  ёки  берилиши  лозим  бўлган  активларнинг 
жорий қиймати ёки бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг жорий 
қиймати тан олинади.                  Ташкилот  томонидан  берилган  ёки  бериладиган  активларнинг  қийматини 
белгилаш  имконияти  мавжуд  бўлмаган  тақдирда,  мажбуриятларни  (тўловни)  пул 
кўринишида  бўлмаган  маблағлар  билан  бажаришни  назарда  тутадиган 
шартномалар  бўйича  ташкилот  томонидан  олинган  товармоддий  заҳираларнинг 
таннархи  шунга  ўхшаш  вазиятларда  худди  шундай  товар-моддий  заҳиралар  харид 
қилинадиган жорий қийматдан келиб чиққан ҳолда аниқланади. 
Ташкилот томонидан четдан қайта сотиш учун харид қилинган товарлар харид 
қиймати  бўйича  ҳисобга  олиниши  мумкин.  Бунда  4-сон  БҲМСнинг  13-бандида 
назарда  тутилган  товарларни  харид  қилиш  билан  боғлиқ  бўлган  харажатлар  улар 
юзага  келган  ҳисобот  даврида  ташкилотнинг  давр  харажатларига  (сотиш  бўйича) 
киритилади. 
Моддий жавобгар шахсларнинг фаолияти устидан тегишлича назорат ўрнатиш 
мақсадида  савдо  ва  умумий  овқатланиш  билан  шуғулланувчи  ташкилотларга 
устама  (чегирмалар)ни  бухгалтерия  ҳисоби  ҳисобварақларида  алоҳида  ҳисобга 
олган  ҳолда,  харид  қилинган  товар-моддий  заҳираларни  сотиш  қиймати  бўйича 
ҳисобга олишга рухсат берилади. 
Товар-моддий  заҳираларни  ҳисобга  олишнинг  қўлланиладиган  тартиби 
ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим.                  Корхонада  ишлаб  чиқарилган  товар-моддий  заҳираларнинг  таннархи. 
Корхонанинг  ўзи  томонидан  ишлаб  чиқариладиган  (тайёрланадиган)  товар-моддий 
заҳираларнинг таннархи деб уларнинг ишлаб чиқариш таннархи тан олинади. Товар-
моддий  заҳираларнинг  ишлаб  чиқариш  таннархига  уларни  ишлаб  чиқариш  билан 
бевосита  боғлиқ  бўлган,  ишлаб  чиқариш  технологияси  ва  уни  ташкил  этиш  билан 
шартланган  харажатлар  киритилади.  Уларга  қуйидагилар  тегишли  бўлади:  бевосита 
ва билвосита моддий харажатлар, бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари, ишлаб 
чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа бевосита ва билвосита харажатлар. 
Товар-моддий  заҳираларнинг  ишлаб  чиқариш  таннархини  ҳосил  қилувчи 
харажатлар  уларнинг  иқтисодий  мазмунига  кўра  қуйидаги  элементлар  бўйича 
гуруҳларга ажратилади: 
а) ишлаб чиқариш моддий харажатлар (қайтариладиган чиқитлар 
қиймати чиқариб ташланган ҳолда); 
б) ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, шу 
жумладан улар бўйича ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов суммалари; 
в)  ишлаб  чиқариш  аҳамиятига  эга  бўлган  асосий  воситалар  ва  номоддий 
активлар амортизацияси; 
г) ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.                  Корхоналарнинг  аналитик  ҳисобида  материалларни  ҳисоб  баҳосида  юритиш 
меъёрий  ҳужжатлар  билан  рухсат  этилган.  Ҳисоб  баҳоси  олдиндан  белгиланган 
қатъий нархларнинг аналитик ҳисобини билиш учун зарур бўлиб,  ҳисоб нархлари  
деб аталади. 
Материаллар учун қуйидаги ҳисоб нархлари қўлланилиши мумкин: 
-
шартнома  нархи .  Бу  ҳолда  материалларнинг  ҳақиқий  таннархига 
киритиладиган  бошқа  харажатлар  транспорт-тайёрлов  харажатлари  сифатида 
алоҳида ҳисобга олинади; 
-
ўтган  ой  бўйича  материалларнинг  ҳақиқий  таннархи .  Бу  ҳолда,  жорий  ой 
материаллар  ҳақиқий  таннархи  ва  уларнинг  ҳисоб  нархи  ўртасидаги  оғишлар 
транспорт-тайёрлов харажатлари сифатида алоҳида ҳисобга олинади; 
-
режали  ҳисоб  нархлар .  Бу  ҳолда  шартномавий  нархларнинг  режали  ҳисоб 
нархларидан  оғиши  транспорт-тайёрлов  харажатлари  таркибида  алоҳида 
ҳисобга олинади; 
-
ўртача  гуруҳ  нархи  (ёки  ўртача  тортилган  нархлар).   Бундай  ҳолда 
материалларнинг  ҳақиқий  таннархи  билан  ўртача  гуруҳ  нархи  ўртасидаги 
фарқ транспорт-тайёрлов харажатлари таркибида алоҳида ҳисобга олинади.                  3. Материаллар ҳаракатини расмийлаштириш ва уларнинг синтетик ҳисобини 
ташкил этиш   
Моддий-ишлаб  чиқариш  заҳираларнинг  кирим  ва  харажати  бўйича  бирламчи 
ҳужжатлар  бухгалтерия  ҳисобини  ташкил  этишнинг  асоси  ҳисобланади.  Ушбу  ҳужжатлар 
диққат  билан  расмийлаштирилиши,  хўжалик  операциялари  учун  масъул  шахсларнинг 
имзолари ва бошқа мажбурий маълумотларни бўлиши керак. 
Моддий-ишлаб чиқариш заҳираларнинг кирим қилиш учун - ҳисобварақ-фактуралар ва 
уларга  илова  қилинган  товар-транспорт  юк  хатлари,  квитанциялар  ва  спецификациялар 
асосий бирламчи ҳужжатлар ҳисобланади. 
Ташкилотга  материаллар,  намунали  шаклдаги  ишончномалар  асосида  ваколатли 
шахслар  орқали,  мол  етказиб  берувчилардан  етиб  келади.  Ушбу  ишончномалар  махсус 
журналда  рўйхатга  олинади  ва  қатъий  жавобгарлик  ҳужжатлари  ҳисобланади. 
Фойдаланилмаган ишончномалар уларнинг муддати тугаганидан кейинги кунда бухгалтерия 
бўлимига топширилади. 
Ваколатли шахс моддий қийматликларни омборга қуйидаги ҳужжатлар асосида етказиб 
беради:  кирим  ордери  (ф.  М-4),  материалларни  қабул  қилиш  далолатномалари  (ф.  М-7)  ва 
товар-транспорт юк хатлари. 
Материалларни  қабул  қилиш  тўғрисидаги  далолатнома  (ф.  М-7)  комиссия  томонидан, 
етказиб  берувчининг  вакили  иштирокида,  омборга  келиб  тушган  моддий  қийматликлар 
тафовут қилинган тақдирда амалга оширилади. Агар товар-моддий қийматликлар асословчи 
ҳужжатларсиз қабул қилинган бўлса, бу ҳужжат ҳам қўлланилади.                  Товар-моддий  қимматликлар  камомади  тўғрисида  харидор  мол  етказиб 
берувчига  даъво  қилади,  камомад  тўғрисида  далолатнома  билан  бирга  кузатувчи 
ҳужжатларнинг  нусхаси  ва  бошқа  ҳужжатларни  илова  қилиб  (юк  массасини 
текшириш  тўғрисида  темир  йўл  станцияси  квитанцияси,  камомад  пайдо  бўлиш 
сабабларини гувоҳлик берадиган тижорат далолатномаси) жўнатади. 
Моддий  қийматликларни  кирим  қилгандан  сўнг,  миқдор  ва  сумма  бўйича 
қабул қилиш учун, далолатноманинг бир нусхаси илова қилинган ҳужжатлар бирга 
бухгалтерия  бўлимига  топширилади,  иккинчиси  эса  даъво  хати  билан  бирга  мол 
етказиб берувчига юборилади. 
Материалларнинг  ҳар  бир  номенклатура  рақами  бўйича  омборчи  материал 
ёрлиғини  тўлдиради  ва  уни  материалларининг  сақлаш  жойига  бириктиради. 
Ёрлиқда  материалларнинг  номи,  номенклатура  рақами,  ўлчов  бирлиги,  нархи  ва 
материалларнинг миқдор лимити кўрсатилади. 
Материаллар  ҳаракати  ҳисоби  материаллар  ҳисоби  карточкаларида  олиб 
борилади (ф. М-17). Ҳар бир номенклатура рақами учун алоҳида карта очилади. 
Карточкалар  бухгалтерияда  очилади  ва  уларда  материалнинг  номи,  маркаси, 
нави,  ўлчами,  ўлчов  бирлиги,  номенклатура  рақами,  ҳисоб  баҳоси  ва  лимитини 
ёзади.                  Омборчи карточкаларга бирламчи ҳужжатлар (қабул ордерлар, талабномалар, 
юк  хати  ва  бошқалар  асосида)  асосида  амалиёт  содир  бўлган  куни  ёзув  қилади. 
Ҳар бир ёзувдан сўнг материаллар қолдиғи ҳисоблаб кўрсатилади. 
Ташкилот  бўлинмаларига  омбордан  материаллар  жўнатиш  учун  бирламчи 
ҳужжатлар  лимит-забор  картаси  (ф.  М-8),  талабнома-юк  хати  (ф.  М-11)  ва 
талабнома (ф. М-15) ҳисобланади. 
Лимит-забор  картаси  ишлаб  чиқариш  учун  тизимли  равишда  истеъмол 
қилинадиган  материалларни  чиқариш  учун,  шунингдек,  лимитга  риоя  қилиш 
устидан назорат учун зарур. Бу эса материаллар харажатининг белгиланган меъёр 
ва меъёрлардан оғишини ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш катта аҳамиятга молик. 
Лимит-забор  картасида  лимитдан  юқори  материаллар  чиқарилган  тақдирда 
“Лимитдан  юқори”  штампи  туширилади.  Материалларни  лимитдан  ортиқча 
чиқариш  ташкилот  раҳбарининг  рухсати  билан  амалга  оширилади.  Ҳужжатларда 
материалларнинг лимитдан кўпроқ чиқарилиш сабаблари кўрсатилади.  
Таркибий  бўлинмалар  ёки  моддий  жавобгар  шахслар  ўртасида  ташкилот 
ичидаги материаллар ҳаракатини ҳисобга олиш учун талабнома-юк хати (ф. М-11) 
қўлланилади.                  Ташкилот  хўжаликларига  унинг  ҳудудидан  ташқарида  жойлашган  бўлса 
ёки  бошқа  ташкилотларига  материалларни  чиқариш  учун  материалларни  четга 
чиқариш учун юк хати (ф. М-15) қўлланилади. 
Яроқсиз ҳолга келган материалларни ҳисобдан чиқарилади. Материалларни 
ҳисобдан чиқариш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин: 
-
сақлаш муддати тугагандан сўнг материаллар яроқсиз ҳолга келган; 
-
материаллар маънавий эскирган; 
-
камомад, ўғирлик ва бузилиши аниқланганда; 
-
табиий  офатлар  туфайли  йўқотишларни  аниқлашда  (сув  тошқинлари, 
ёнғинлар, зилзила ва бошқалар). 
Муайян  миқдорда  материаллар  ҳисобдан  чиқарилганда  ҳисобдан  чиқариш 
далолатномаси тузилади. 
Хўжалик  мақсадларида  фойдаланиш  мумкин  бўлган  (паст  сифатли 
хусусиятларга  эга  бўлган  материаллар)  ёки  чиқинди  сифатида  топшириб 
бўладиган  материаллар,  ҳисобдан  чиқариш  далолатномаси  ва  моддий 
қийматликларнинг  ички  жойини  алмаштириш  юк  хати  билан  корхона  омборига 
қабул қилинади. 
Бино  ва  иншоотларни  демонтаж  қилиш  пайтида  олинган  моддий 
қийматликлар далолатнома билан қабул қилинади (ф. М-35).                  Моддий  заҳираларнинг  чиқиб  кетиши.  Чиқиб  кетаётган  товармоддий 
заҳираларнинг  қиймати  чиқиб  кетиш  далилини  аниқлаш  пайтида  балансдан  ҳисобдан 
чиқарилиши керак. Товар-моддий заҳиралар ташкилотнинг балансидан: 
а) сотиш; 
б) бошқа ташкилотнинг устав капиталига таъсис улуши кўринишида бериш; 
в) муассиснинг муассислар таркибидан чиқишида ёки тугатилаётган 
хўжалик  юритувчи  субъектнинг  мол-мулкини  унинг  иштирокчилари  ўртасида 
тақсимлаётганда  илгари  ташкилотнинг  устав  капиталига  киритилган  улушни  муассисга 
қайтариш;  
г) текинга бериш; 
д) айирбошлаш; 
е) сақлаш муддати тугагач яроқсизлиги сабабли, жисмонан ва маънан 
эскирганлиги натижасида тугатиш (йўқ қилиш); 
ж) камомад, йўқотиш ёки шикастланишнинг (синиш, бўлиниш) аниқланиши; 
з) товар қарзи кўринишида тақдим этиш ёки илгари олинган товар 
қарзини қайтариш; 
и) бошқа операциялар ва ҳодисалар натижасида ҳисобдан чиқарилади. Товар-моддий 
заҳираларнинг  чиқиб  кетишидан  молиявий  натижа  (фойда  ёки  зарар)  товар-моддий 
заҳираларнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан уларнинг баланс қиймати ва товар-
моддий  заҳираларнинг  чиқиб  кетиши  билан  боғлиқ  билвосита  солиқларни  чегириш 
орқали аниқланади.                  Чиқиб  кетаётган  товар-моддий  заҳираларнинг  таннархи  билан  боғлиқ  даромад 
тан  олинадиган  ҳисобот  даврида  харажат  сифатида  тан  олинади.  Чиқиб  кетиш 
муносабати билан товар-моддий заҳираларни исталган ҳисобдан чиқариш суммаси ва 
уларга  доир  барча  зарарлар  ҳисобдан  чиқариш  юз  берган  ёки  зарар  етказилган 
ҳисобот  даври  мобайнида  харажат  сифатида  ҳисобга  олиниши  керак.  Сотишнинг  соф 
қийматини ошириш натижасида юзага келадиган, илгари ҳисобдан чиқарилган товар-
моддий  заҳираларнинг  қийматини  тиклаш  суммаси  ошиш  юз  берган  ҳисобот  даврида 
харажат сифатида тан олинган, чиқиб кетган (ш.ж. сотилган) товар-моддий заҳиралар 
таннархининг пасайиши сифатида тан олинади. 
Товар-моддий  заҳиралар  қолдиқлари  ва  чиқиб  кетаётган  (шунингдек  ишлаб 
чиқаришга  берилган)  товар-моддий  заҳиралар  қийматини  аниқлаш  қуйидаги 
усуллардан бири орқали амалга оширилади: 
а) тегишли бирликнинг идентификацияланган таннархи бўйича; 
б) ўртача тортилган қиймат бўйича (AVECO); 
в) ТМЗ харид қилинган вақт бўйича дастлабки заҳиралар таннархи 
бўйича (ФИФО). 
Товар-моддий  заҳираларнинг  ҳар  бир  гуруҳи  (тури)  бўйича  ҳисобот  йили 
мобайнида  қийматни  аниқлашнинг  фақат  бир  усули  қўлланади.  Товармоддий 
заҳираларнинг  гуруҳи  (тури)  бўйича  қийматни  аниқлаш  усулларидан  бирини  қўллаш 
ҳисоб  сиёсатини  қўллаш  кетма-кетлигига  йўл  қўйишдан  келиб  чиқиб  амалга 
оширилади.                  Материаллар  ҳаракатининг  синтетик  ҳисоби.   Моддий-ишлаб  чиқариш  заҳираларини 
ҳисобга  олиш  баланс  ва  балансдан  ташқари  ҳисобварақларда  амалга  оширилади.  Агар 
ТМҚлар  корхонага  таалуқли  бўлмаса,  уларни  ҳисобга  олиш  учун  балансдан  ташқари 
ҳисобварақ  002  “Масъул  сақлашга  қабул  қилинган  товар-моддий  қийматликлар” 
ҳисобварағида  ҳисобга  олинади.  Қайта  ишлашга  қабул  қилинган,  лекин  тўланмаган 
(толланадиган  хом  ашё)  буюртмачининг  хом  ашёси  ва  материаллари  балансдан  ташқари 
ҳисобварағи  003  “Қайта  ишловга  қабул  қилинган  материаллар”  ҳисобварағида  акс 
эттирилади. 
Корхонага  тегишли  бўлган  хом  ашё,  материаллар,  ёқилғи,  эҳтиёт  қисмлар,  бутловчи 
буюмлар,  сотиб  олинган  ярим  тайёр  маҳсулотлар,  конструкциялар,  деталлар,  идишбоп 
материаллар,  инвентарлар,  хўжалик  жиҳозлари  ва  ш.к.  қийматликларнинг  мавжудлиги  ва 
ҳаракати  тўғрисидаги  ахборотларни  умумлаштириш  қуйидаги  ҳисобварақларда  амалга 
оширилади: 
1010 “Хом ашё ва материаллар”; 
1020”Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар”; 
1030 “Ёқилғилар”; 
1040 “Эҳтиёт қисмлар”; 
1050 “Қурилиш материаллари”; 
1060 “Идиш ва идишбоп материаллар”; 
1070 “Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар”; 
1080 “Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари”; 
1090 “Бошқа материаллар”.                  Материаллар  ҳисобда  иккита  баҳонинг  энг  пасти  бўйича  материалларни  ҳисобга  олувчи 
ҳисобварақларда  -  ҳақиқий  таннархи  (сотиб  олиш  баҳоси  ёки  ишлаб  чиқариш  таннархи) 
бўйича ёки бозор баҳоси (сотишнинг соф қиймати) бўйича ҳисобга олинади. 
Зарур  ҳолларда  (ишлатиладиган  материалларнинг  номенклатураси  катта  бўлганда, 
корхона  ичида  материалларнинг  ҳаракати  интенсив  бўлганда,  қишлоқ  хўжалигида  ишлаб 
чиқаришида  ва  бошқаларда)  материаллар  ҳисоби  ҳисоб  баҳоси  бўйича  юритилиши  мумкин. 
Ҳисоб  баҳоси  сифатида  режа  таннархи,  ўртача  сотиб  олиш  нархлари,  улгуржи  ва  бошқалар 
қабул  қилинади.  Материалларни  ҳисоб  баҳоси  бўйича  ҳисобга  олишда,  ҳар  ой,  ҳақиқий 
таннархи  кўрсатилган  баҳосининг  қийматидан  фарқланиш  суммаси  ва  фоизлари  ҳисоблаб 
чиқилади.  Фарқлар  1610  “Материаллар  қийматидаги  фарқлар”  ҳисобварағида  ҳисобга 
олинади. 
1010 “Хом ашё ва материаллар” ҳисобварағида қуйидагиларнинг мавжудлиги ва ҳаракати 
ҳисобга олинади: 
а)  ишлаб  чиқарилаётган  маҳсулотнинг  таркибига  кирадиган,  унинг  асосини  ташкил 
этадиган  ёки  уни  тайёрлашда  (ишлаб  чиқаришда)  зарур  таркибий  қисмлар  ҳисобланиладиган 
хом ашё ва асосий материаллар; 
б)  маҳсулот  ишлаб  чиқаришда  ёки  хўжалик  эҳтиёжлари  учун  сарфланадиган,  техник 
мақсадлар  ва  ишлаб  чиқариш  жараёнига  ёрдамлашишда  иштирок  этадиган  ёрдамчи 
материаллар; 
в) қайта ишлаш учун тайёрланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ҳ.к.; 
г) ем-хашак ва тўшамалар. Ўзида ишлаб чиқарилган ем-хашак ва тўшамалар йил охирида 
ҳақиқий таннархига тўғрилаш билан йил давомида режа таннархи бўйича акс эттирилади.                  Қуйида  матариалларни  ҳаракати  бўйича  муоамалаларни  бухгалтерия  ҳисобида  акс 
эттирилишини кўриб ўтамиз: 
1. Мол етказиб берувчилардан материаллар олинди: 
Д 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар” 
К 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган 
ҳисобварақлар”. 
2. Асосий воситаларни тугатиш натижасида келиб тушган материалларнинг қиймати: 
Д 1090 “Бошқа материаллар” 
К 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши”. 
3.  Таъсисчилардан  уларнинг  улуши  ҳисобидан  турли  хил  материалларнинг  келиб 
тушиши: 
Д 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар” 
К 4610 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича 
қарзи”. 
4. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан материалларнинг 
келиб тушиши: 
Д 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар” 
К 6110 “Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган ҳисобварақлар” 
ёки 
К 6120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган 
ҳисобварақлар”.                  5. Бошқа шахслардан материалларнинг текинга олиниши: 
Д 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар” 
К 8530 “Текинга олинган мулк”. 
6.  Материаллар  кирим  қилингандан  кейин  аниқланган  яроқсизлик  (дефект)  бўйича 
мол етказиб берувчига билдирилган даъво: 
Д 4860 “Даъволар бўйича олинадиган ҳисобварақлар” 
К 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар”. 
7. Транспорт-тайёрлов харажатларининг материаллар таннархига киритилиши: 
Д 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар” 
К 1510 “Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш”. 
8. Яроқсиз маҳсулотдан қолган материалларнинг кирим қилиниши: 
Д 1090 “Бошқа материаллар” 
К 2610 “Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар”. 
9.  Материалларнинг  ҳақиқий  таннархи  бўйича  кирим  қилиниши  (1500 
ҳисобварақ қўлланилганда): 
Д 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар” 
К 1510 “Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш”. 
10. Ўзида ишлаб чиқарилган материалларнинг кирим қилиниши: 
Д 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар” 
К 2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш”.                  11.  Тўлови  инкор  этилган  олдин  билдирилган  даъво  суммасининг  ҳисобдан 
чиқарилиши: 
Д 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар” 
К 4860 “Даъволар бўйича олинадиган ҳисобварақлар”. 
12.  Асосий,  ёрдамчи  ишлаб  чиқариш,  хизмат  кўрсатувчи  хўжаликларга 
материалларнинг чиқарилиши: 
Д 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” ёки 
Д 2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш” ёки 
Д 2510 “Умумишлаб чиқариш харажатлари” ёки 
Д 2710 “Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар” 
К 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар”. 
13. Маъмурий эҳтиёжлар учун материалларнинг берилиши: 
Д 9420 “Маъмурий харажатлар”  
К 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар”. 
14. Яроқсиз маҳсулотни тузатиш учун материалларнинг сарфланиши: 
Д 2610 “Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар”  
К 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар”. 
15. Маҳсулотларни сотиш учун идишларнинг сарфланиши: 
Д 9410 “Сотиш харажатлари”  
К 1060 “Идиш ва идишбоп материаллар”.                  16. Четга чиқиб кетаётган материалларнинг қийматини ҳисобдан чиқариш: 
Д 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”  
К 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар”. 
17. Табиий офат натижасида йўқотилган материалларнинг ҳисобдан чиқарилиши: 
Д 9720 “Фавқулоддаги зарарлар”  
К 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар”. 
18. Инвентаризация натижасида материалларнинг камомади аниқланди: 
Д 5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар”  
К 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар”. 
19.  Тоғ-кон  тайёргарлик  ишларида  фойдаланилган  қурилиш  материалларининг  ҳисобдан 
чиқарилиши: 
         Д 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” ёки 
Д 0800 “Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар”  
К 1050 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар”. 
Агар  корхона  асосий  фаолиятдан  ташқари  чорвачилик  билан  шуғулланса  қўшимча 
ҳисобварақ  1100  “Ўстиришдаги  ва  боқувдаги  ҳайвонларни  ҳисобга  олувчи  ҳисобварақлар” 
қўллашига тўғри келади. Корхонага тегишли ёш ҳайвонлар; боқувдаги, яйловдаги катта ёшдаги 
ҳайвонлар;  паррандалар;  ёввойи  ҳайвонлар;  қуёнлар;  асалари  оилалари;  сотиш  учун  асосий 
подадан  яроқсиз  қилинган  (боқувга  қўйилмасдан);  сотиш  учун  аҳолидан  қабул  қилинган 
қорамолларнинг  мавжудлиги  ва  ҳаракати  тўғрисидаги  ахборотларни  умумлаштириш  қуйидаги 
ҳисобварақларда  амалга  оширилади:  1110  "Ўстиришдаги  ҳайвонлар";  1120  "Бўрдоқидаги 
ҳайвонлар".                  Юқорида  кўрсатилган  ҳайвонларни  ўстириш  ва  бўрдоқига  боқиш  харажатлари 
2010  “Асосий  ишлаб  чиқариш”  (агар  чорвачилик  асосий  фаолият  тури  бўлса)  ёки 
2710 “Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар” ҳисобварақларида ҳисобга олинади. 
Асосий  подадан  яроқсиз  қилинган  ҳайвонлар  1120  “Бўрдоқидаги  ҳайвонлар” 
ҳисобварағига,  9210  “Асосий  воситаларнинг  чиқиб  кетиши”  ҳисобварағининг 
кредитидан  (маҳсулдор  ҳайвонлар  -  бошланғич  қийматда;  ишчи  ҳайвонлар  - 
яроқсизга чиқариш натижасида олинган ҳақиқий миқдорида) ҳисобга олинади. 
Насл  сифатида  олинган  ёш  ҳайвонлар  1110  “Ўстиришдаги  ҳайвонлар” 
ҳисобварағининг  дебетига  ва  насл  берадиган  ҳайвонларни  сақлаш  харажатларни 
ҳисобга олувчи ҳисобварақнинг кредитидан кирим қилинади. 
                Ёш  йирик  шохли  қорамоллар  ва  боқувдаги  (яйловдаги)  ҳайвонларнинг 
ортган  вазнининг  қиймати,  шунингдек  ёш  ҳайвонлар  (тойлар  ва  бошқалар)нинг 
ўсиш  қиймати  ҳар  ойда  1110  “Ўстиришдаги  ҳайвонлар”  ва  1120  “Бўрдоқидаги 
ҳайвонлар”  ҳисобварақларининг  дебетига  парваришлаш  режа  таннархи  бўйича 
ушбу ҳайвонларни парваришлаш харажатларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг 
кредитидан  олиб  борилади.  Йил  охирида  кўрсатилган  ҳисобварақлар  бўйича  йил 
давомида  парваришлаш  режа  таннархи  бўйича  ҳисобга  олинган  ҳайвонларнинг 
қўшилган  вазни  ёки  ўсиш  қийматини,  парваришлашнинг  ҳақиқий  таннархигача 
тўғрилаш ёзувлари амалга оширилади.                  Қуйида  ўстиришдаги  ва  боқувдаги  ҳайвонларнинг  ҳаракати  бўйича  муоамалаларни  бухгалтерия 
ҳисобида акс эттирилишини кўриб ўтамиз: 
1. Бошқа шахслардан ва аҳолидан харид қилинган ҳайвонлар кирим қилинди: 
          Д 1110 “Ўстиришдаги ҳайвонлар” ёки 
Д 1120 “Бўрдоқидаги ҳайвонлар”  
К 6990 “Бошқа мажбуриятлар”. 
2.  Бошқа  шахслардан  ва  аҳолидан  харид  қилинган  ҳайвонлар  кирим  қилинди  (1500-ҳисобварақдан 
фойдаланилганда): 
Д 1510 “Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш” ёки 
К 6990 “Бошқа мажбуриятлар”. 
3. Ҳайвонларнинг ортган вазни ва ўсишининг кирим қилиниши: 
Д 1110 “Ўстиришдаги ҳайвонлар” ёки 
Д 1120 “Бўрдоқидаги ҳайвонлар”  
К 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” ёки 
К 2710 “Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар”. 
4. Мол етказиб берувчилардан харид қилинган ёш ҳайвонлар кирим қилинди: 
Д 1110 “Ўстиришдаги ҳайвонлар” 
К 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар” 
5. Ундирилмайдиган даъволар суммасининг ҳисобдан чиқарилиши: 
Д 1110 “Ўстиришдаги ҳайвонлар” ёки 
Д 1120 “Бўрдоқидаги ҳайвонлар”  
К 4860 “Даъволар бўйича олинадиган ҳисобварақлар”                  6. Ҳайвонларни етказиб келиш бўйича ҳисобдор шахсларнинг харажатлари: 
Д 1110 “Ўстиришдаги ҳайвонлар” ёки 
Д 1120 “Бўрдоқидаги ҳайвонлар”  
К 6970 “Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз” 
7.  Таъсисчилардан  улуш  сифатида  олинган  ёш  ҳайвонларнинг  кирим 
қилиниши: 
Д 1110 “Ўстиришдаги ҳайвонлар” 
К 4610 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича 
қарзи” 
8. Йирик шохли қорамол наслларининг кирим қилиниши: 
Д 1110 “Ўстиришдаги ҳайвонлар” 
К 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” ёки 
К 2710 “Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар”. 
9. Ишчи отлар наслларининг (тойчоқлар) кирим қилиниши: 
Д  1110  “Ўстиришдаги  ҳайвонлар”  К  2310  “Ёрдамчи 
ишлаб чиқариш”. 
10.  Бошқа  шахслардан  текинга  келиб  тушган  ёш  ҳайвонларнинг  кирим 
қилиниши: 
Д 1110 “Ўстиришдаги ҳайвонлар” 
К 8530 “Текинга олинган мулк”.                  11. Ёш хайвонларнинг асосий подага ўтказилиши: 
Д 0840 “Асосий подани ташкил қилиш” 
К 1110 “Ўстиришдаги ҳайвонлар”. 
12.  Инвентаризация  натижасида  аниқланган  четга  сотилган  ва 
берилган ёш ҳайвонлар: 
        Д 9110 “Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи” ёки 
Д 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” 
К 1110 “Ўстиришдаги ҳайвонлар”. 
13.  Ёш  ҳайвонларнинг  шўъба  ва  қарам  хўжалик  жамиятларига 
берилиши: 
Д 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” 
К 1110 “Ўстиришдаги ҳайвонлар”. 
14.  Эпизоотия  натижасида  нобуд  бўлган  ёш  ҳайвонларнинг  ҳисобдан 
чиқарилиши: 
Д 9720 “Фавқулоддаги зарарлар” 
К 1110 “Ўстиришдаги ҳайвонлар”.                  4. Товар-моддий қийматликларни инвентаризация қилиш ва 
натижаларини расмийлаштириш тартиби   
Инвентарлашнинг  асосий  мақсадлари  мол-мулкнинг  ҳақиқатда  мавжудлигини 
аниқлаш,  ҳақиқатда  мавжуд  мол-мулкни  бухгалтерия  ҳисоби  маълумотлари  билан 
қиёслаш, мажбуриятлар ҳисобда тўғри акс эттирилганлигини текширишдир. 
Жойлашган  ери  ва  барча  турдаги  молиявий  мажбуриятларидан  қатъи  назар, 
хўжалик юритувчи субъектнинг барча мол-мулки инвентарланиши керак. 
Бундан  ташқари,  ишлаб  чиқариш  заҳиралари  ва  хўжалик  юритувчи  субъектга 
қарашли  бўлмаган,  лекин  бухгалтерия  ҳисобида  қайд  этилган  (масъулиятли 
сақланишда  бўлган,  ижарага  олинган,  қайта  ишлаш  учун  олинган)  бошқа  турдаги 
мол-мулклар,  шунингдек,  бирор-бир  сабабга  кўра  ҳисобга  олинмаган  мол-мулк 
инвентарланиши керак. 
Мол-мулкни  инвентарлаш  унинг  жойлашган  ери  ва  моддий  жавобгар  шахс 
бўйича ўтказилади. 
Товар-моддий  заҳираларнинг  ҳақиқатда  мавжудлигини  аниқлаш,  уларнинг 
сотиш  соф  қийматини  тасдиқлаш  ва  уларнинг  бут  сақланишини  назорат  қилиш 
мақсадида  корхоналар  томонидан  вақти-вақти  билан,  лекин  йилда  камида  бир 
маротаба товар-моддий заҳираларни инвентарлаш ўтказилади. 
Товар-моддий заҳираларни инвентарлаш ЎзР 19-сон БҲМС “Инвентарлашни 
ташкил этиш ва ўтказиш” билан белгиланган тартибда ўтказилади.                 Инвентарлаш  чоғида  аниқланган  ортиқча  товар-моддий 
заҳираларнинг  қийматини  кирим  қилиш  бошқа  операцион  даромадлар 
сифатида  акс  эттирилади.  Камомади  инвентарлаш  вақтида  аниқланган 
етишмайдиган  товар-моддий  заҳираларнинг  баланс  қиймати  айбдор 
шахслар  аниқланишига  қадар  камомадлар  ва  қийматликларнинг 
бузилишидан  йўқотишларни  ҳисобга  олиш  ҳисобварағида  акс 
эттирилади. 
Инвентарлаш  натижасида  аниқланган  товар-моддий  заҳиралар 
камомади  суммаси  қонун  ҳужжатларида  белгиланган  ҳолларда  табиий 
йўқолиш  меъёрлари  чегарасида,  шунингдек  камомаднинг  аниқ 
айбдорлари  аниқланмаган  ёки  моддий  жавобгар  шахслардан  ундириш 
имконияти  бўлмаган  ҳолларда,  уни  молия-хўжалик  фаолияти 
натижаларига  ҳисобдан  чиқариш  тўғрисидаги  қарор  қабул  қилинган 
ҳисобот давридаги молияхўжалик фаолияти натижаларига киритилади. 
Аниқ  айбдор  шахслар  аниқланган  ҳолда  инвентарлаш  натижасида 
аниқланган  товар-моддий  заҳиралар  камомади  суммаси  моддий 
жавобгар шахс ёки айбдордан ундирилади.                  ТМЗ қуйидаги ҳолларда инвентарлашдан ўтказилиши шарт: 
-
йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан, инвентарлаш ҳисобот йилининг 
1 октябридан кечиктирмай ўтказиладиган мол-мулкдан ташқари. 
Айрим  жойлар  ва  мавсумий  тусда  ишлайдиган  корхоналарда  ишлаб 
чиқариш  заҳиралари  улар  энг  кам  миқдорда  қолганда  қуйидаги  ҳолларда 
инвентарланади: 
-
асосий воситалар ва товар-моддий бойликлар қайта баҳоланганда; 
-
моддий  жавобгар  шахслар  алмашганда  (ишларни  қабул  қилиш  -  топшириш 
кунида); 
-
ўғирлик  ёки  суиистеъмол,  шунингдек,  бойликларни  ишдан  чиқариш 
фактлари аниқланганда; 
-
табиий  офатлар,  ёнғинлар,  фалокатлар  ёки  ғайритабиий  шароитлар  юзага 
келтирган бошқа фавқулодда вазиятлар юз берганда; 
-
хўжалик  юритувчи  субъект  тугатилганда  (қайта  ташкил  этилганда)  тугатиш 
(ажратиш)  балансини  тузиш  олдидан  ва  қонунчиликда  назарда  тутилган 
бошқа ҳолларда. 
Умумий (жамоавий) моддий жавобгарлик шароитида инвентарлаш жамоа 
раҳбари ўзгарганда, жамоадан унинг эллик фоиздан ортиқ аъзолари чиқиб 
кетганда, шунингдек жамоанинг битта ёки бир нечта аъзоси талаби билан 
ўтказилади.                  Инвентаризация  ўтказишнинг  асосий  қоидалари.  Ҳисобот  йилидаги 
инвентарлашлар  миқдори,  уларни  ўтказиш  санаси,  мол-мулк  ва  молиявий  мажбуриятлар 
рўйхати хўжалик юритувчи субъект раҳбари томонидан белгиланади. 
Инвентарлашни ўтказиш учун хўжалик юритувчи субъектлар таркибида: 
хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёки унинг ўринбосари (комиссия 
раиси);  
бош ҳисобчи; 
бошқа мутахассислар (муҳандислар, иқтисодчилар, техниклар ва 
ҳоказолар) бўлган доимий ишлайдиган инвентарлаш комиссиялари тузилади. 
Инвентарлаш  комиссияси  таркибига  хўжалик  юритувчи  субъектнинг  ички  аудит 
вакиллари киритилиши мумкин. 
Ишлар  ҳажми  катта  бўлганда  мол-мулк  ва  молиявий  мажбуриятларни 
инвентарлашни бир вақтда ўтказиш учун таркибида: 
инвентарлашни тайинлаган хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг 
вакили  (комиссия  раиси);  мутахассислар:  товаршунос,  муҳандис,  технолог,  механик, 
иш  юритувчи,  иқтисодчи,  бухгалтерия  ходими  ва  бошқалар  бўлган  ишчи  инвентарлаш 
комиссиялари тузилади. 
Комиссия  таркибига  инвентарланаётган  бойликлар,  нархлар  ва  бирламчи  ҳисобни 
яхши биладиган тажрибали ходимлар киритилиши керак. 
Биргина  моддий  жавобгар  шахсларда  худди  шу  ходимни  кетма-кет  икки  марта  ишчи 
инвентарлаш комиссиясининг раиси қилиб тайинлаш таъқиқланади.                  Инвентарлаш  бўйича  солиштириш  қайдномаларини  тузиш. 
Солиштириш  қайдномалари  инвентарлаш  пайтида  ҳисоб  маълумотларида 
тафовутлар аниқланган бойликлар бўйича тузилади. 
Солиштириш  қайдномаларида  инвентарлаш  натижалари,  яъни 
бухгалтерия  ҳисоби  маълумотлари  бўйича  кўрсаткичлар  ва  инвентарлаш 
рўйхатлари  (далолатномалари)  маълумотлари  ўртасидаги  тафовутлар  акс 
эттирилади. 
Ортиқча  ва  кам  чиққан  товар-моддий  бойликларнинг  қиймати 
солиштириш  қайдномаларида  уларнинг  бухгалтерия  ҳисобидаги  баҳосига 
мувофиқ келтирилади. 
Инвентарлаш  натижаларини  расмийлаштириш  учун  ягона  регистрлар 
қўлланиши  мумкин,  уларда  инвентарлаш  рўйхатлари  (далолатномалари) 
ва солиштириш қайдномаларининг кўрсаткичлари бирлаштирилади. 
Корхонага  тегишли  бўлмаган,  лекин  бухгалтерия  ҳисобида  қайд 
этилган (масъулиятли сақланишда бўлган, ижарага олинган, қайта ишлаш 
учун олинган) бойликларга алоҳида солиштириш қайдномалари тузилади. 
Солиштириш  қайдномалари  ҳисоблаш  ва  бошқа  техника 
воситаларидан фойдаланиб, шунингдек, қўлда тузилиши мумкин.                  Инвентарлашдаги  фарқларни  тартибга  солиш  ва  инвентарлаш 
натижаларини  расмийлаштириш  тартиби.  Инвентарлаш  ва  бошқа 
текширишлар  пайтида  аниқланган  бойликларнинг  ҳақиқатда  мавжудлиги 
бухгалтерия  ҳисоби  маълумотларидан  фарқлари  қуйидагича  тартибга 
солинади: 
-
ортиқча  чиққан  моддий  бойликлар  кирим  қилиниши  ва  тегишлича 
хўжалик  юритувчи  субъектнинг  молиявий  натижаларига  қайд  этилиши, 
кейинчалик  ортиқча  чиқиш  сабаблари  ва  айбдор  шахслар  аниқланиши 
керак; 
-
белгиланган  меъёрлар  доирасида  бойликларнинг  йўқолиши  хўжалик 
юритувчи  субъектлар  раҳбарларининг  фармойишига  кўра  ишлаб  чиқариш 
ва  муомала  чиқимларига  камайтиришга  ҳисобдан  ўчирилади.  Йўқолиш 
меъёрлари  ҳақиқатда  камомад  аниқланган  тақдирдагина  қўлланиши 
мумкин. 
Бунда  белгиланган  меъёрлар  доирасида  бойликларнинг  йўқолиши 
бойликлар  камомади  қайта  навларга  ажратишдаги  ортиқча  мол  билан  ҳисобга 
олгач  белгиланишига  эътибор  берилади.  Агар  белгиланган  тартибда 
ўтказилган  қайта  навларга  ажратиш  бўйича  ҳисобга  олингандан  кейин  ҳам 
бойликлар  камомади  мавжуд  бўлса,  табиий  йўқолиш  меъёрлари  камомад 
аниқланган бойликлар номи бўйичагина қўлланиши мумкин.                  Раҳбар  хулосаси бўйича инвентарлаш  натижаларига  бухгалтерия бўлимида қуйидаги 
ҳисобварақлар боғламаси ўтказадилар: 
1.  Агар  инвентаризация  натижасида  материалларнинг  йўқолишлар  ва  бузилишидан 
камомадлар аниқланса, камомад суммасига: 
Д 5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар” 
К 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар”. 
2. Агар айбдор шахс маълум бўлса, улардан ундирилиши лозим бўлган суммаларга: 
        Д 4730 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарз” 
К  5910  “Камомадлар  ва  қийматликларнинг 
бузилишидан йўқотишлар”. 
3.  Товар-моддий  қийматликларнинг  камомади  учун  айбдор  шахслардан 
ундириладиган суммалар: 
а) иш ҳақи ҳисобидан 
Д 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар” 
К 4730 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарз”. 
б) нақд пул ҳисобидан 
Д 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари” 
К 4730 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарз”. 
в) айнан ўша материаллар ҳисобидан 
Д 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар” 
К 4730 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарз”.                  4.  Агар  айбдор  шахс  маълум  бўлмаса  ёки  суд  қарори  билан  ундан 
камомад суммасини ундириш мумкин бўлмаса, камомадлар зарарга олиб 
борилди: 
        Д 9430 “Бошқа операцион харажатлар” 
К  5910  “Камомадлар  ва  қийматликларнинг 
бузилишидан 
йўқотишлар”. 
5.  Қайта  навларга  ажратиш  натижасида  ортиқча  чиқиш  ва 
камомадларнинг ўзаро ҳисобга олинишига биргина текширилаётган давр 
учун,  биргина  текширилаётган  шахсда,  биргина  номдаги  товар-моддий 
бойликларга  нисбатан  ва  ишончли  шахс  рухсатига  кўра  айнан  бир  хил 
миқдорларда  истисно  тарзида  йўл  қўйилиши  мумкин  бўлган  ҳолатда 
бухгалтерия ёзуви: 
Д 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар” 
К 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар”. 
6.  Агар  инвентаризация  натижасида  материалларнинг  ортиқчалиги 
аниқланса, бу суммасига: 
Д 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар” 
К 9390 “Бошқа операцион даромадлар”.                  5. Материалларни ҳисобга олишнинг солиққа оид жиҳатлари   
Солиқ  ҳисоби  мақсадларида  ҳақ  эвазига  сотиб  олинган  моддий-ишлаб 
чиқариш  қиймати,  ҚҚС  ва  акциз  солиғидан  ташқари,  уларни  сотиб  олиш 
нархларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. 
ҚҚС  қайтариладиган  солиқларни  назарда  тутади  ва  материалларни  сотиб 
олиш  учун  уни  ҳисобга  олиш  ва  чегириб  ташлаш  тартиби  солиқ  кодексининг  Х-
қисм нормалари билан белгиланади. 
Материалларни  сотиб  олганда  ташкилотга  тақдим  этилган  ёки  ЎзР  божхона 
ҳудудига олиб киришда тўланадиган ҚҚС суммаси чегирмаси амалга оширилади: 
1) белгиланган материаллар ҳисобга қабул қилингандан сўнг; 
2) тўғри  расмийлаштирилган  бирламчи  ҳужжатлар  (шу  жумладан  алоҳида 
сатрда  солиқ  суммаларини  ажратган  ҳолда  ҳисобварақ-фактуралар  мавжуд 
бўлганда); 
3) сотиб  олинган  материаллар  ишлаб  чиқариш  фаолиятини  ёки  солиқ  солиш 
объекти  деб  тан  олинган  бошқа  операцияларни  амалга  ошириш  учун 
мўлжалланган бўлса. 
Юқоридаги  шартларга  риоя  қилинмаган  тақдирда,  бундай  материалларни 
харид  қилишда  ташкилотга  тақдим  этилган  ҚҚС  суммалари  чегириб 
ташланмайди ва бухгалтерия ҳисобида бошқача акс эттирилади.                  Хусусан,  ҚҚС  суммаси  сотиб  олинган  материаллар  нархини  тасдиқловчи 
бирламчи бухгалтерия ҳужжатларида (ҳисобварақлар, ҳисобварақ-фактуралар, юк 
хати, касса кирим ордерлари, бажарилган ишлар далолатномалари) ажратилмаган 
бўлса,  ҳисоб-китоб  ҳужжатларида  (фармойишлар,  талабнома-фармойишлар,  чек 
реестрлари  ва  аккредитивдан  маблағ  олиш  учун  реестрплар)  унинг  ҳисоб-китоби 
амалга  оширилмайди.  Бундай  ҳолларда  олинган  материаллар,  шу  жумладан,  улар 
бўйича  қабул  қилинган  ҚҚС  суммалари,  материаллар  ҳисоби  ҳисобварақлари 
бўйича  бир  бутун  деб  ҳисобланади  ва  кейинчалик  ишлаб  чиқариш  харажатлари 
бўйича белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади. 
Солиқ  қонунчилигида  устав  капиталига  таъсисчиларнинг  улушлари  бўйича 
қарзи  учун  олинган  материаллар  қиймати  фойда  солиғи  ва  ҚҚС  бўйича  солиққа 
тортилмайди,  бу  ташкилот  даромади  сифатида  тан  олиниши  керак.  Бундай 
материаллар  бўйича  ҚҚС  суммаси  материаллар  таннархида  ҳисобга  олиниши 
лозим. 
Ташкилот  томонидан  текинга  олинган  материаллар  бозор  қийматида  бошқа 
операцион  даромад  ҳисобланади  ва  даромад  солиғига  тортилади.  Солиқ 
мақсадлари  учун  текинга  олинган  материаллар  қиймати  у  аслида  ташкилот 
томонидан  қабул  қилинган  даврда  тўлиқ  бошқа  операцион  даромад  ҳисобига 
олинади,  ишлаб  чиқариш  харажатлари  ҳисобига  олинадиган  ҳисобварақларга 
ҳисобга чиқариладиган пайтда эмас.                  Материалларни  текинга  ўтказишдан  кўрилган  зарар  даромад  солиғи 
бўйича солиққа тортиладиган базани камайтирмайди. 
Бундан  ташқари,  материалларни  текинга  ўтказиш  қўшимча  қиймат 
солиғига  тортилиб,  текинга  ўтказилган  мол-мулкнинг  бозор  қийматидан 
ҳисоблаб  чиқарилади.  Бу  ҳолда  ҚҚС  тўловчиси  материалларни  текинга 
ўтказадиган  томон-ташкилотдир.  Бундай  ҳолда,  ўтказиладиган  томон 
ҳисобварақ-фактурани тузади ва сотиш китобида акс эттирилади. 
Активлар  тугатилиши,  шунингдек  асосий  воситаларни  таъмирлаш 
натижасида  олинган  материаллар  қиймати,  бошқа  операцион  даромад 
ҳисобланади  ва  фойда  солиғига  тортилади.  Келгусида  ушбу  олинган 
материаллар  маҳсулот  (ишлар,  хизматлар)  ишлаб  чиқаришда  фойдаланса, 
уларнинг  қиймати  фойда  солиғига  тортиш  учун  моддий  харажатлар 
таркибида  ҳисобга  олиниши  мумкин.  Юқоридаги  материалларнинг 
қиймати  моддий  харажатларнинг  таркибида,  фақат  бошқа  операцион 
даромадга  киритилган  суммадан  ҳисобланган  фойда  солиғи  суммасига 
тенг миқдорда бўлиши мумкин. 
Бартер  шартномаси  бўйича  товарлар  алмашинуви  товарлар 
реализацияси деб тан олинади ва ҚҚСга тортилади.                  Товар  айирбошлаш  операциялари  бўйича  товарлар  сотилганда  ҚҚС  солиғи 
базаси  акциз  солиғини  ҳисобга  олган  ҳолда  ва  ҚҚСсиз  бозор  баҳолари  асосида 
ҳисобланган ташкилот томонидан ўтказиладиган мол-мулкнинг қиймати сифатида 
аниқланади.  Айни  пайтда  товар  айирбошлаш  операциялари  натижасида  олинган 
қийматлар бўйича ҚҚС суммаси корхона томонидан чегириб кўрсатиш мумкин. 
Солиқ  ҳисоби  мақсадида  маҳсулот  ишлаб  чиқаришда,  ишлар  бажаришда, 
хизматлар  кўрсатилаганда  фойдаланиладиган  хом-ашёларни  ҳисобдан  чиқаришда 
моддий  харажатлар  миқдорини  аниқлашда  солиққа  тортиш  мақсадларида 
материалларни баҳолашнинг қуйидаги усулларидан бири қўлланилиши керак: 
-
заҳираларнинг бирлиги қийматида; 
-
ўртача харажат; 
-
биринчи қабул қилнган ва биринчи ҳисобдан чиқарилган қиймати (ФИФО). 
Материалларни  сотиш  учун  ҚҚС  базаси  ушбу  материалларнинг  бозор 
қиймати  сифатида  ҚҚС  суммасини  ўз  ичига  олмаган  ҳолда  аниқланади.  Агар 
сотилган  материаллар  аввал  тўланган  ҚҚС  суммасини  ҳисобга  олинган  ҳолда 
бошланғич  қиймати  бўйича  ҳисобга  олинган  бўлса,  солиқ  солинадиган  база 
сотиладиган  материалларнинг  ҚҚС  суммаси  билан  сотилган  материалларнинг 
бозор нархи ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.                  ЎзР  Солиқ  кодексининг  305-моддасига  кўра  материалларни  сотиб  олиш 
(яратиш)  қиймати  ва  уларни  сотиш  билан  боғлиқ  харажатлар  фойда  солиғи 
мақсадлари  учун  ҳисобга  олинади.  Агар  материалларни  сотиб  олиш  (яратиш) 
нархи,  уларни  сотиш  билан  боғлиқ  харажатларни  ҳисобга  олган  ҳолда, 
материалларни  сотишдан  тушган  тушумдан  ошиб  кетса,  бу  қийматлар 
ўртасидаги  фарқ  корхонанинг  зарари  сифатида  эътироф  этилади  ва  фойдани 
солиғига таъсир этади. 
Солиқ  ҳисоби  мақсадлари  учун  бошқа  ташкилотнинг  устав  капиталига 
материаллар  ўтказиш,  бу  материаллар  берувчи  томонни  солиқ  ҳисобида 
кўрсатилган  нархлар  билан  бериши  керак.  Қабул  қилувчи  тарафнинг  солиқ 
ҳисобида ҳам материалларни шу ҳисобда қабул қилинади. 
Инвентарлаш  давомида  аниқланган  ортиқча  материаллар  қиймати  бошқа 
операцион  даромад  деб  қабул  қилинади  ва  фойда  солиғига  тортилади. 
Аниқланган  ортиқча  материаллар  бозор  қийматида  ҳисобга  олинади.  Бу 
материаллар  маҳсулот  (ишлар,  хизматлар)  ишлаб  чиқаришда  фойдаланса, 
уларнинг  қиймати  фойда  солиғига  тортиш  учун  моддий  харажатлар  таркибида 
ҳисобга  олинади.  Инвентарлаш  вақтида  аниқланган  материалларнинг  қиймати 
моддий  харажатларнинг  таркибида,  фақат  бошқа  операцион  даромадга 
киритилган суммадан ҳисобланган фойда солиғи суммасига тенг бўлиши керак.

Материаллар ҳисоби

Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • O’z Milliy bank amaliyot hisoboti
  • Iqtisodiyot va moliya bo‘limi amaliyot hisoboti amaliyot hisoboti
  • Ipoteka bank amaliyot Mirobod filiali
  • "Trastbank" bitiruv oldi amaliyot
  • Turonbank bitiruv oldi amaliyoti

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2025. Created by Foreach.Soft

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский