Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 10000UZS
Hajmi 433.7KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 18 Mart 2024
Kengaytma pptx
Bo'lim Slaydlar
Fan Iqtisodiyot

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Мажбуриятлар аудити

Sotib olish
МАЖБУРИЯТЛАР АУДИТИ
1Тараққиёт тасодиф эмас, балки 
заруратдир
Г.Спенсер
РЕЖА:
1.   Мажбуриятлар   тушунчаси ва уларни тан олиш
2.   Меҳнатга ҳақ тўлаш  аудитининг мақсади, вазифалари ва  ахборот  манбалари
3.   М еҳнат ҳақи  бўйича ҳисоб-китоблар аудитини режалаштириш 
4.  Ходимлар билан меҳнат ҳақи ва бошқа  операция лар бўйича ҳисоб-китоблар  
аудити  
5. Бюджет ва бошқа мажбурий тўловлар аудити 1. МАЖБУРИЯТЛАР   ТУШУНЧАСИ ВА УНИ ТАН ОЛИШ
Ўзбекистон  Республикасининг  Фуқаролик  кодекси  234-моддасига  мувофиқ, 
«Мажбурият  —  фуқаролик  ҳуқуқий  муносабати  бўлиб,  унга  асосан  бир  шахс  (қарздор) 
бошқа  шахс  (кредитор)  фойдасига  муайян  ҳаракатни  амалга  оширишга,  чунончи:  мол-
мулкни  топшириш,  ишни  бажариш,  хизматлар  кўрсатиш,  пул  тўлаш  ва  ҳоказо  ёки  муайян 
ҳаракатдан  ўзини  сақлашга  мажбур  бўлади,  кредитор  эса  —  қарздордан  ўзининг 
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади».  
Мажбуриятлар  -   ҳисобот  даврида  ёки  ундан  олдинги  даврларда  юзага  келган,  уни 
сўндириш иқтисодий нафни камайтиришга ёки реал активларни камайтиришга олиб келиши 
ҳақидаги ишонч мавжуд бўлган кредиторлик қарзи ёки бошқа хил қарзлардир.
Мажбуриятлар  қисқа  муддатли  (жорий)  ва  узоқ  муддатли  бўлиши  мумкин.  Жорий 
мажбуриятлар-   кредитор  талабига  кўра  бир  йил  давомида  тўланиши  керак  бўлган 
мажбуриятлардир.  Узоқ  муддатли  мажбуриятларга  тўлаш  муддати  бир  йилдан  ошадиган 
мажбуриятлар киради.
2 3МАЖБУРИЯТЛАР
Асосий фаолият билан 
боғлиқ кредиторлик 
қарзлар
Баҳоланувчи мажбурият-
лар (захиралар)Ҳисобланган ажратмалар
Шартли мажбуриятлар Олинган  ва  счет-фактура  тақдим  этилган  ёки  мол  етказиб 
берувчи  билан  расмий  равишда  келишилган  маҳсулот,  иш  ва 
хизматларнинг ҳақини тўлаш юзасидан келиб чиқувчи мажбурият
Олинган,  аммо  счет-фактура  тақдим  этилган  ёки  мол  етказиб 
берувчи  билан  расмий  равишда  келишилмаган  маҳсулот,  иш  ва 
хизматларнинг ҳақини тўлаш юзасидан келиб чиқувчи мажбурият
Муддати тугамагунга қадар аниқ бўлмаган қарздорлик суммаси
Келгусида  зарар  ёки  қарздорликни  келтириб  чиқарувчи  воқеа  ва 
ҳодисалар таъсирида вужудга келадиган мажбуриятлардирОлинган кредитлар ва 
қарзлар Хўжалик  юритувчи  субъектларнинг  кредит  муассасаларидан 
оладиган кредитлари, бошқа хўжалик юритувчи субъектдан оладиган 
қарзлари 4Хўжалик  фаолияти  жараёнида  тугалланмаган  ҳисоб-китоблар  бўйича  нормал 
кредиторлик қарзлари қонуний тарзда вужудга келади. Булар қуйидагилардан иборат:
-  счётлар  бўйича  белгиланган  ҳақ  тўлаш  муддатлари  доирасида  маҳсулотлар  етказиб 
берувчилар олдидаги қарздорлик;
-  меҳнатга  ҳақ  тўлаш  бўйича  ишчи  ва  хизматчилар  олдидаги  ҳамда  ижтимоий  суғуртага 
ажратмалари бўйича касаба уюшмалари, бошқа ташкилотлар олдидаги қарздорлик;
-  моддий  бойликларнинг  ҳақини  тўлаш  мудати  ҳали  келмаганлиги  муносабати  билан  пайдо 
бўлган қарздорлик;
-
солиқлар бўйича давлат олдидаги қарздорлик ва бошқалар. 
Мажбуриятлар бухгалтерия ҳисобида қуйидагиларга ажратилади:
- таъминот (мутаносиб мақсадларга бўлғуси харажатларни қоплаш учун ташкил этилади);
- узоқ муддатли (жорий ҳисобланмаганларнинг барчаси);
-  жорий  (корхоналарнинг  операцион  фаолияти  мобайнида  сўндириладиган  ёки  баланс 
санасидан бошлаб 12 ой мобайнида сўндирилиши лозим бўлган мажбуриятлар);
-  кўзда  тутилмаган  (ўтган  хўжалик  операцияларини  мувофиқлаштиришда  юзага  келган  ва 
келгусида  бир  ёки  бир  нечта  ноаниқ  воқелик  содир  бўлса  ёхуд  содир  бўлмаса  ҳақиқий  тус 
оладиган);
-  келгуси  давр  даромадлари  (агар  шартнома  шартлари  бажарилмаса  маблағни  қайтариш 
мажбурияти сифатида кўриб чиқилади).           5  6Корхоналар    мажбуриятларининг  бошқа  хўжалик  юритувчи  субъектлар  томонидан 
тан олиниши шарти халқаро ва миллий амалиёт учун умумий ҳисобланади:
–  мажбурият  ҳозирда  ўринга  эга  бўлиши  ва  хўжалик  ҳаётининг  бўлиб  ўтган  фактлари 
натижаси бўлиши лозим;
-  мажбурият  хўжалик  алоқаларини  сақлаш  ёки  нормал  тадбиркорлик  фаолиятига 
мувофиқликда келгуси тўловлар билан боғлиқ;
- муқаррар бажарилиши лозим;
- аниқ вақт номаълум бўлса ҳам, бажаришнинг муайян муддатига эга бўлади;
-  мажбурият  юзага  келган  субъект  агар  мажбуриятни  қабул  қилиш  вақтида 
идентификацияланмаган  бўлса,  у  ҳолда  уни  бажариш  вақтида  алоҳида  шахс  ёки  шахслар 
гуруҳи сифатида  идентификацияланиши лозим.
Мажбуриятлар  пул,  бошқа  активлар  ёки  хизматлар  билан  мажбуриятни  бошқа 
мажбуриятларга  алмаштириш  билан    тўланиши  мумкин.  Мажбурият  баҳоси  ишончли 
даражада  аниқланса,  шунингдек,  агар  мажбуриятларни  тўлашда  келгусида  иқтисодий  наф 
камайиш  эҳтимоли  мавжуд  бўлсагина,  мажбурият  ҳисоб  ва  ҳисоботда  акс  эттирилади. 
Ресурслар  ва  мажбуриятлар  корхоналар  молиявий  ҳолати  ҳақида  ҳисоботда  акс  эттирилганда 
улар тан олинган ҳисобланади. 7М еҳнатга ҳақ тўлаш ни  аудиторлик текширувини ўтказишдан мақсад  - 
меҳнат  муносабатларига  тегишли  бўлган  қонунчиликка  риоя  қилиниши,  иш 
ҳақи  ва  турли  хил  қўшимча  тўловлар ,   мукофотлар,  шунингдек,  иш  ҳақидан 
солиқлар  ҳ амд а  ижтимоий  эҳтиёжлар  учун  тўловлар  тўғри  ҳисобланиши 
устидан назорат қилишдан иборат.
Аудитор  текширув  чоғида  аввало ,   ҳисобот  кўрсаткичларида  жиддий 
хатолар  йўқлигига  е тарли  даражада  ишонч  ҳосил  қилиши  лозим.  Бунда  далил 
исботларни  тўплаш  учун  ҳар  хил  манбалардан  шаклланадиган  ахборот 
базасидан  фойдаланилади.  Шунингдек,  аудитни  бошлашдан  олдин  ички 
ҳисоб-китобларни  текшириш  учун  зарур  бўлган  меъёрий  ҳужжат  пакети, 
синтетик  ва  аналитик  ҳисоб  регистрлари  ҳамда   бошланғич  ҳужжатларни 
комплектлайди.    2. МЕХНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ  АУДИТИНИНГ МАҚСАДИ, 
ВАЗИФАЛАРИ ВА  АХБОРОТ  МАНБАЛАРИ 8Меҳнатга  ҳақ  тўлаш  бўйича  ходимлар  билан  ҳисоб-китобларни 
аудиторлик текширувининг вазифалари қуйидагилар:
-  меҳнат  тўғрисидаги  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатлар  талабларига
риоя  қилиниши  ва  меҳнат  алоқаларига  оид  ички  назорат  ҳолатини
текшириш;
-  дастлабки  ҳужжатлар  асосида  иш  ҳақи  ва  турли  хил
мукофотлар, қўшимча тўловларни тўғри ҳисобланганлигини текшириш;
-  иш  ҳақи  ва  бошқа  тўловлардан  даромад  солиғи  ҳамда  турли
чегирмалар тўғри ушлаб қолинганлигини текшириш;
-  меҳнатга  ҳақ  тўлаш  бўйича  ходимлар  билан  хисоб-
китобларга оид счетларнинг тўғри корреспондентланганлигини текшириш. Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар аудитида ҳал этиладиган 
вазифалар ни баҳолаш
Вазифалар мажмуи Аудитда ҳал этиладиган вазифалар
1. Меҳнат 
қонунчилигига доир 
ҳуқуқий-меъёрий 
ҳужжатларга риоя 
қилиниши ва ички назорат 
самарадорлигининг 
ҳолатини баҳолаш
  1.1.  Меҳнат  ҳақи  тўлашни  белгиловчи  ҳуқуқий-меъёрий 
ҳужжатларнинг мавжудлиги ва таҳлили; 
1.2.  М еҳнат  шартномалари,  ходимларни  мукофотлаш  ва 
рағбатлантириш тўғрисида низом мавжудлиги; 
1.3.  Кадрлар,  иш  вақти  ва  ишлаб  чиқарилган  маҳсулот  (иш,  хизмат) 
ҳисобини ҳужжатлаштиришнинг ташкил этилиши; 
1.4.  Ҳақ  тўлаш  ва  иш  ҳақидан  ушланадиган  суммалар  турларининг 
классификатори мавжудлиги; 
1.5.  Иш  ҳақи  фонди  устидан  назорат  тизимининг  мавжудлиги  ва 
ҳолати; 
1.6.  Ҳисобот  кўрсаткичларнинг  синтетик  ва  аналитик  ҳисоб 
регистрлари маълумотларига мослиги.
9 Вазифалар мажмуи Аудитда ҳал этиладиган вазифалар
2.Меҳнат ҳақи бўйича 
ҳисоб-китобларга доир 
ҳисоб ва ҳисобот 
маълумотларининг 
ишончлилигини текшириш. 2.1.Дастлабки ҳисоб ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилиши; 
2.2.  Ҳақ  турлари  (ишбай,  вақтбай  ва  ҳ.к.)  бўйича  иш  ҳақи 
ҳисоблашнинг тўғрилиги. 
2.3.  Ҳар  хил  мақсадлар  (меҳнат  таътили  ва  ҳ.к.)  учун  ўртача  иш 
ҳақини ҳисоблашни текшириш; 
2.4. Иш ҳақидан ушланадиган суммалар тўғрилиги; 
2.5. Иш ҳақи харажатларини таннарх таркибига қўшиш; 
2.6.  Иш  ҳақи  ҳисоблаш  ва  ундан  ушланадиган  суммаларни  ҳисоб-
регистрларида акс эттириш; 
2.7.  Солиққа  тортишда  имтиёзларни  қўллаш  ва  жами  даромадни 
ҳисоблашнинг тўғрилиги.
3. Бюджетдан ташқари 
фондлар, ижтимоий солиқ 
бўйича ҳисоб-китобларнинг 
тўғрилиги 3.1.  Ижтимоий  солиқларни  ҳисоблаш  базаси  ва  улар  бўйича  ҳисоб-
китобларни тўғрилиги; 
3.2. Ижтимоий солиқ билан  ҳисоб-китоблар  ҳисоби  ва  ҳисоботда акс 
эттиришнинг тўғрилиги.
10 11Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни текширишда 
фойдаланиладиган ахборот манбалари
Ташқи ахборот манбалари
ЎзР қонунлари, Кодекслари,
ЎзР Президенти ва Вазирликлар 
чиқарган қарорлар ва буйруқлар
Юқори ташкилотнинг чиқарган 
қарорлари ва буйруқлари
Низомлар
Йўриқномалар
БҲМС, МҲХС ва бошқалар Ички ахборот манбалари
Аудитни ташкил этишнинг 1-босқичида 
томонлар ўртасида тузиладиган ҳужжатлар
Корхона  низоми (устави)
Ҳисоб сиёсати
Бизнес режа
Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари 
(дастлабки ва йиғма ҳужжатлар)
Корхона раҳбарияти томонидан чиқарилган 
буйруқлар ва қарорлар Т.р. Амаллар рўйхати Маълумотлар манбаи
1. Асосий  ишчи  ходимлар  меҳнатига  ҳақ  тўлашлашни 
ташкил этилиши ва ҳисобланишини текшириш Нарядлар,  маршрут  варақалари,  табеллар,  иш 
маҳсули меъёрлари, ишбай ҳақлар
2. Вақтбай  ва  ишбай  ҳақ  тўлаш  турлари  бўйича 
ҳисобларни текшириш Тасдиқланган  тариф  ставкалари,  лавозим  маошлари, 
табеллар
3. Иш  ҳақидан  ушлаб  қолишлар  бўйича  ҳисобларни 
текшириш Ҳисоб-китоб-тўлов қайдномалари, журнал-ордерлар, 
буйруқлар ва бошқалар
4. Ходимлар  бўйича  таҳлилий  ҳисоб  юритилишини 
текшириш Ишга  қабул  қилиш  ва  бўшатиш  билан  боғлиқ 
буруқлар, шахсий счётлар, қайдномалар
5. Меҳнатга  ҳақ  тўлаш  бўйича  счетлар  ўтказмаларини 
тўғрилигини ва йиғма ҳисобни текшириш Қайдномалар,  8  ва  10-сонли  журнал-ордерлар,  Бош 
китоб,  баланс,  молиявий  ҳисоботнинг  бошқа 
турлари.
6. Ижтимойи  эҳтиёжлар  бўйича  тўловларни  тўғри 
ҳисобланганлигини текшириш Тўлов қайдномалари, ёритиб ёзишлар
7. Иш  ҳақи  бўйича  депонентланган  суммаларни 
текшириш Депонент  варақлари,  депонентланган  иш  ҳақини 
ҳисобга олиш дафтари
12Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ операцияларни текшириш амаллари ва  
манбалари 13Шахсий таркибни ҳисобга олувчи хужжат 
шакллари
Т-5 шакли. Бошқа ишга 
ўтказиш ҳақида қайднома Т-6 шакли. Таътил бериш 
ҳақида қайднома Т-8 шакли. Меҳнат 
шартномасини бекор қилиш
 ҳақидаги буйруқТ-1 шакли. Ишга қабул қилиш 
ҳақидаги буйруқ. Т-2 шакли. Шахсий варақа       143.  МЕҲНАТ ҲАҚИ    БЎЙИЧА   ҲИСОБ-КИТОБЛАР АУДИТИНИ 
РЕЖАЛАШТИРИШ 
А удитор  корхонада  меҳнатга  ҳақ  тўлашнинг  қандай  шакллари  ва  тизимлари  қўлланиши, 
ходимлар  жадвали,  меҳнатга  ҳақ  тўлаш  ва  мукофотлаш  тўғрисида  ички  низомлар,  жамоа 
шартномаси  мавжудлиги,  меҳнатга  ҳақ  тўлаш  ҳисоби  қандай  ташкил  этилганлиги,  ушбу  ҳисоб 
бўлими компютерлаштирилганлиги ва бошқа масалаларни аниқлаши лозим. 
Амалда  аудитни  режалаштириш  жараёни  аудиторлик  ташкилоти  билан  хўжалик  юритувчи 
субект  ўртасида  шартнома  туз и лгунга  қадар  бошланади.  Бу  ҳолат  кўп  ҳолларда,  агар  мижоз  билан 
шартнома туз и лмаса, аудитни режалаштириш билан боғлиқ харажатлар қайси манбалар ҳисобидан 
маблағ  билан  таъминланиши  тўғрисидаги  саволни  юзага  келтиради.  Кейинчалик  шартнома 
туз и лган ҳолда аудитни дастлабки режалаштиришга доир ишлар қиймати ўтказиладиган аудитнинг 
умумий  қийматига  қўшилади,  акс  холда  у  аудиторлик  ташкилотининг  маблағлари  ҳисобидан 
амалга  оширилиши  лозим.  Режалаштириш  аудитнинг  бошланғич  босқичи  бўлиб,   аудиторлар  режа 
туз и лгунга  қадар  бевосита  текширув  ишларини  бошламасликлари  лозим.  Даставал,   аудитор  тест 
саволлар рўйхатини ишлаб чиқиши лозим.  
  М еҳнатга  ҳақ  тўлаш  бўйича  аудит  дастурини  тузишдан  олдин  тузилган  тест  саволлари 
жадвали келтирилади.   15Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб-китоблар б ў йича бухгалтерия ҳисоби ва ички 
назорат тизими ҳолатини текшириш юзасидан тестлар
№  Савол мазмуни ёки  ў рганилаётган 
обект  Жавоб мазмуни   (текширув 
натижаси)  Белги  Аудиторнинг хулосалари 
ва қарорлари 
А.   Ички назорат
1  Ходимлар  жадвали   тасдиқланганми 
ва унга риоя этиладими?  Ходимлар  жадвали  ҳар  йили  бир 
маротаба қайтадан кўриб чиқилади  Н2  Ички назорат 
сусайтирилган, 
хатолар бўлиши мумкин 
2  Ҳар  бир  ходимга  шахсий  варақалар 
юритилганми  Ҳа, юритилган  Н4  Назорат  е тарли даражада 
3  Ишга  қабул  қилиш  ва  ишдан 
бўшатиш  тўғрисидаги  буйруқлар  ўз 
вақтида қабул қилинадими?  Буйруқлар ўз вақтида ва тўғри қабул 
қилинади  Н4  Назорат  е тарли даражада 
4  Ходимлар  бўлими  томонидан 
тасдиқланган  ишбай  ҳақлар  ва 
таъриф ставкалари қўлланиладими?  Ходимлар бўлими томонидан бир 
йилда  камида  бир  маротаба  танлаб 
олиб назорат амалга оширилади  Н2  Ички назорат 
сусайтирилган, 
хатолар бўлиши мумкин 
5  Иш  ҳақидан  ушлаб  қолишлар 
текшириладими?  Бир  йилда  камида  бир  маротаба 
танлаб  олиб  назорат  амалга 
оширилади  Н2  Ички назорат 
сусайтирилган, 
хатолар бўлиши мумкин  166  Солиқлар,  ижтимоий  суғурта  бўйича 
ҳисоб-китоблар  солиқ  идоралари 
томонидан текширилганми?   Ҳисобот  йилида  текширув 
ўтказилмаган  Н2  Ички назорат 
сусайтирилган, 
хатолар бўлиши мумкин 
7  Ҳисоб-китоб  тўлов  қайдномалари  тўғри 
рақамланганми?  Кетма-кет рақамлаш қўлланилади  Н4  Назорат етарли даражада 
8  Мукофотлар,  меҳнат  таътили,  касаллик 
варақалари  ва  бошқаларни  ҳисоблаш 
тартибига риоя қилинадими?  Риоя  қилинади,  лекин  корхонада 
тўловлар тартиби тўғрисида ички 
Низом  ишлаб  чиқилмаган  ва 
тасдиқланмаган  Н2  Ички назорат 
сусайтирилган, 
хатолар бўлиши мумкин 
9  Иш  ҳақи  ва  бошқа  тўловлар  ўз  вақтида 
тўланмаган ҳолатлар бўлганми?  Ҳа, бўлган  Н2  Сабабларини аниқлаш 
лозим 
10  Иш ҳақини тайёр маҳсулотлар 
билан тўлаш ҳолатлари бўлганми?  Ҳа, бўлган  Н2  Солиққа тортиш тўғри 
ҳисобланганлигини 
текшириш лозим 
11  Иш  ҳақи  бўйича  счётларнинг  ўзаро 
боғланиш чизмаси ишлаб чиқилганми? Йўқ, ишлаб чиқилмаган.  Н2  Счётлар ўтказмасида 
хатолар бўлиши мумкин 
12 Иш  ҳақини  ҳисоблаш  бўйича  дастлабки 
ҳужжатлар,  таҳлилий  ва  синтетик  ҳисоб 
маълумотлари солиштириладими? Чорак  охирида  танлаб  олиб 
текширилади Н3 Танлаб олиб текширув 
ўтказиш лозим
Изоҳ: Н1-паст даража; Н2-ўртачадан паст; Н3-ўртача, Н4-юқори. 17Меҳнат ҳақи юзасидан ходимлар билан ҳисоб-китобларга доир аудиторлик 
текширувининг режаси 
Текшириладиган корхона   Ўзқурилишматериаллари уюшмаси
Аудит даври киши-соатлар 20 21 -йил 14-20 март кунлари (5 кун) 
Аудиторлик гуруҳининг раҳбари   Каримов Х.
Аудиторлик гуруҳининг таркиби      Каримов Х. ,  Салимов Д.
Режалаштирилаётган муҳимлилик   даражаси  % 
Режалаштирилаётган аудиторлик риски  %
Т.р Режалаштирилган ишлар тури  Ўказиш даври Ижрочи  Изоҳ 
1  Штат жадвалини текшириш    Аудитор 
Иқтисодий 
субектнинг
умумий аудит 
ўтказиш режасига
мувофиқ
 2  Ойлик маошларни текшириш    Аудитор 
3  Ишбай нарядларни тўғрилиги текшириш    Аудитор 
4  Аккорд нарядларни текшириш    Аудитор 
5  Мукофотлаш тартибини текшириш    Аудитор 
6  Меҳнат  ҳақида н   ушланган  даромад  солиғи  ва 
бошқа ажратмаларни текшириш    Аудитор 
7  Солиқ  органларига  бўлган  тўловларни 
текшириш    Аудитор  18Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб-китобларга доир аудиторлик текшируви 
дастури 
№  Амаллар р ў йхати  Ма ъ лумотлар манбаи 
1  Ишбай  ишловчи  ходимлар  иш  маҳсули 
ҳисобининг  ташкил  этилиши  ва  назорати  ҳамда 
иш ҳақи ҳисобланишини текшириш  Нарядлар,  машрут  варақалари,  табеллар,  иш 
маҳсули меъёрлари, ишбай ҳақлар 
2  Вақтбай  ва  ишбай   ҳақ  тўлаш  турлари  бўйича 
ҳисобларни текшириш  Тасдиқланган  таъриф  ставкалари,  лавозим 
маошлари, табеллар 
3  Иш  ҳақидан  ушлаб қолишлар бўйича ҳисобларни 
текшириш  Ҳисоб-китоб  тўлов  қайдномалари,  журнал 
ордерлар, буйруқлар ва бошқалар 
4  Ходимлар  бўйича  таҳлилий  ҳисоб - китоб 
юритилишини текшириш  Шахсий  счётлар,  қайдномалар, 
машинаграммалар 
5  Меҳнатга  ҳақ  тўлаш  бўйича  счётлар  тўғри 
корреспондентсияланганлиги  ва  йиғма  ҳисобни 
текшириш  Қайдномалар,  журнал-ордерлар,  машинаграм -
малар 
6  Ижтимоий  эҳтиёжлар  бўйича  тўловлар  тўғри 
ҳисобланганлигини текшириш  Тўлов  қайдномалари,  ёритиб  ёзишлар,  
машинаграммалар 
7  Иш  ҳақи  бўйича  депонентланган  суммаларни 
текшириш  Депонент  варақлари,  депонентланган  иш 
ҳақини ҳисобга олиш дафтари  194.  ХОДИМЛАР БИЛАН МЕҲНАТ ҲАҚИ ВА БОШҚА  ОПЕРАЦИЯ ЛАР БЎЙИЧА  
ҲИСОБ-КИТОБЛАР  АУДИТИ  
Корхоналар  амалиётида  меҳнатга  ҳақ  тўлаш  бўйича  қуйидаги  камчиликлар 
кўпроқ учрайди: 
-  ойлик  маошлари  ва  ставкалар  ҳажмининг  штат  жадвали  ва  лавозим  маошлари 
схемасида белгиланганидан ошиб кетиши; 
-  иш ҳақига ҳар хил қўшимча ва устамаларнинг ноқонуний тайинланиши; 
-  қўшиб ёзишлар; 
-  ишбай  устама ларнинг ошириб кўрсатилиши; 
-
ишчилар ва муҳандис-техник ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш учун белгиланган иш 
ҳақи  фонди  ҳисобидан  котибалар,  шахсий  ҳайдовчилар  ва  ҳар  хил  бошқарув  хизмати 
ходимларига хақ тўлаш кабилар. 
Ноқонуний  қўшимча  ҳақ  белгилаш,  айрим  ҳолларда  ҳисобланган  меҳнат  ҳақини 
ўзлаштириш,  ўзлаштириш  мақсадида  материал  қийматликларни  сотиб  олиш  ёки 
сметада  кўзда  тутилмаган  харажатларни  ёпиш  учун  сохта  ходимларни  ишга  қабул 
қилиш ҳоллари ҳам учрайди.  20Аудитор меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларнинг асосий 
блокларини синчиклаб текшириши лозим. Хусусан: 
1.   Корхона ходимларининг 
штат жадвалида белгиланган 
ойлик маошларига риоя 
қилиниши; штат 
жадвалининг бошқарув 
кенгаши ёки ак ц иядорлар 
мажлисида 
тасдиқланганлиги; 
ўриндошлик асосида 
меҳнатга ҳақ тўлашнинг 
тўғрилиги; штат интизомига 
риоя қилиниши; меҳнат 
битимлари бўйича меҳнатга 
ҳақ тўлашнинг асослиги.  2.   Ишчиларга ишбай нарядлар 
бўйича ҳақ тўлашнинг 
тўғрилиги, хусусан, 
бажарилмаган ишлар учун 
қўшиб ёзиш ҳоллари йўқлиги, 
меҳнатга ҳақ тўлашнинг аккорд 
тизими қўлланилганлиги. 
Аккорд нарядларининг тегишли 
бутун иш учун қилинган 
кал ь куля ц ия билан асосланиши, 
аккорд топшириқларининг 
белгиланган муддатда 
бажарилганлиги ва юқори 
сифатлилиги аниқланади.  3.   Мукофотлаш 
тартиби ва 
асослилиги, 
мукофотлаш 
сабабларини аниқлаш 
ва меҳнат жамоаси 
томонидан қабул 
қилиниб, 
тасдиқланган 
мукофотлаш 
тизимини таҳлил 
қилиш билан 
биргаликда 
аниқланади.  21Иш ҳаққи таркибий жиҳатдан иккига бўлинади
Асосий иш ҳаққи
-тариф  ставкалари  ва  маошлар,    ишбай  нархлар 
учун тўланадиган ҳақ;
-ишчиларнинг  айби  бўлмаган  ва  бекор  туриб 
қолишлар учун тўланадиган ҳақ;
-тунда ишлаганлик учун қўшимча ҳақ;
-аккорд усулида тўланадиган ҳақ;
-иш ҳақи фондидан тўланадиган мукофотлар; 
-дам  олиш  кунлари,  байрам  кунлари,  иш  вақтидан 
ташқари соатларда ишлаганлик учун одатдаги иш шарт 
шароитидан  четга  чиққанлик  ва  бошқалар  учун 
ишчиларга  юқори  нархлар  бўйича  тўланадиган 
қўшимча ҳақ. Қўшимча иш ҳаққи
-таътилларга  тўланадиган  асосий 
ва қўшимча ҳақ;
-ўсмирларга  имтиёзли  соатлар 
учун тўланадиган ҳақ;
-давлат  ва  жамоат  бурчларини 
бажарганлик  учун  тўланадиган 
ҳақ;
-текинга  бериладиган  квартиралар, 
коммунал  хизматлар  ва  бошқалар 
қиймати.  22Меҳнатга ҳақ тўлашнинг 
тизимлари 
Тарифли тизими  
1.  Тарифли  тизимнинг  элемент-
лари
2. Меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари Тарифсиз тизими  
1. Ўзгарувчан маошлар тизими  
2.  Меҳнатга  ҳақ  тўлашнинг 
комис-сион шакли   23Тарифли тизимнинг элементлари
Тариф ставкалари ва сеткалари
Тариф коэффициентлари
Малакавий-тариф маълумотномалари
Устамалар ва қўшимча тўловлар 24Иш ҳақи тўлашнинг
  шакллари
Ишбай
Оддий ишбай;
Ишбай мукофот;
Ишбай прогрессив;
Билвосита ишбай;
Аккорд. Вақтбай
Оддий вақтбай;
Мукофотли вақтбай. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизими
ўзгарувчан маошлар 
тизими   меҳнатга ҳақ тўлашнинг комиссион 
шакли  
маҳсулотни ишлаб чиқариш топшириқларини 
бажаришда ишчилар меҳнат натижаларига 
(меҳнат унумдорлигининг ортиши ёки пасайиши, 
маҳсулот (иш, хизмат) сифатининг ошиши 
ёки пасайиши, меҳнат меъёрларини бажариши 
ёки бажармаслиги ва ҳоказо) боғлиқ ҳолда, тариф 
ставкаси (лавозим маоши)га даврий 
ўзгартиришлар амалга оширишга 
асосланишидир. корхонанинг ташқи иқтисодий хизмати, сотиш 
бўлими ишчиларига, реклама агентларига ва шу 
кабиларга қўлланилади.
Ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни,
  уларнинг фаолият натижаларига мувофиқлаш -
тирадиган комиссион шаклининг кўп турлари 
мавжуд.  Аниқ бир усулни танлаш корхона қандай 
мақсадларни мўлжаллаётганлигига, шунингдек
  бозор ҳамда сотилаётган товар хусусиятларига 
ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. 
25      26Ишбай  иш  ҳақини  ҳисоблаш  бўйича  аудит  ўтказганда  аудитор  дастлабки 
ҳужжатлар,  яъни:  нарядлар,  маршрут  хариталар,  йўл  варақалар,  иш  маҳсулига  оид 
қайдномалар,  бажарилган  ишлар  бўйича  далолатномалар  ва  бошқаларни,  корхонада 
иш  маҳсуллари  ва  ишбай  ҳақлар  ишлаб  чиқилганлиги  ва  тасдиқланганлигини, 
дастлабки  ҳужжатларда  барча  тегишли  реквизитлар  мавжуд  эканлигини  текшириши 
лозим.
Вақтбай  меҳнатга  ҳақ  тўлашда  -  тариф  ставкалар  ва  контрактлар  шарти  тўғри 
қўлланилганлиги  текширилади.  Иш  вақтидан  фойдаланилганлиги  тўғрисидаги 
табеллар, нарядлар ва иш ҳақини ҳисоблаш бўйича бошқа ҳужжатларни текширганда 
уларга  сохта  шахслар  киритиш  ҳоллари  мавжудлиги  аниқланади.  Бунинг  учун 
нарядларни берилган санаси бўйича таҳлил қилиш, наряддаги ва иш вақтини ҳисобга 
олиш табеллардаги ишчилар фамилияларини ходимлар бўлимидаги шахсий таркибни 
ҳисобга олиш маълумотлари билан солиштириш лозим. Дастлабки ҳужжатлар бўйича 
аввал  тўланган  суммалар  қайта  ҳисобланганлиги,  айнан  бир  шахслар  фамилиялари 
бир  неча  маротаба  турли  ҳисоб-китоб-тўлов  қайдномаларига  киритилганлиги 
ҳолатлари текширилади. 27Корхона  ходимларининг  шахсий  таркибида  бўлмаган  ва  қисқа  муддат  ишлаган 
шахсларга  ёзилган  нарядлар  ҳамда  сифатсиз  ишларни,  яроқсиз  маҳсулотларни 
тузатиш  бўйича  нарядлар  алоҳида  диққат  билан  текширилади.  Дастлабки  ҳужжатлар 
ва ҳисоб-китоб қайдномаларини текширганда арифметик ҳисоблар тўғрилигига катта 
эътибор қаратилади.
Аудиторлик  текшируви  вақтида  ходимларни  рағбатлантиришга 
қаратилган  турли  тўловлар,  яъни:  маълум  бир  даврда  ишлаганлиги  натижасига 
кўра,  мукофотлар,  товон  тавсифидаги  иш  вақтидан  ташқари  ёки  тунда  ишлаганлиги 
учун қўшимча тўлов ва устама ҳақлар, ишламаган вақт, меҳнат таътили, вақтинчалик 
меҳнатга  қобилиятсизлик  ва  бошқалар  учун  тўловлар  ҳужжатларда  тўғри 
расмийлаштирилганига алоҳида эътиборни қаратиши лозим. 
Бунда  аудитор  ҳар  бир  корхонада  ички  моддий  рағбатлантириш  ва  турли 
қўшимча  тўловлар,  мукофотларни  ҳисоблаш  тўғрисида  ички  Низом  ишлаб 
чиқилган  ва  тасдиқланган  бўлиши  кераклигини  унутмаслиги  зарур.  Мукофотларни 
ҳисоблаш  раҳбар  буйруғи  билан  расмийлаштирилиши  ва  мукофотлаш  тўғрисидаги 
ички Низомнинг тамойилларига  мувофиқ бўлиши лозим. 28Ўртача  иш  ҳақига  асосланган  ҳисоблар  тўғрилигини  текширганда  -  ўртача 
иш  ҳақи  тўғри  белгиланганлигини  аниқлаш,  ундан  кейин  эса,  турли  тўловлар  тўғри 
ҳисобланганлигини  текшириш  керак.  Аниқланган  камчилик  ва  хатолар  бўйича 
бухгалтер тегишли тузатишларни киритиши лозим.
Иш  ҳақидан  даромад  солиғи  тўғри  ушлаб  қолинганлиги,  ижро  варақалари 
бўйича  чегирмалар,  нафақа  жамғармасига  ажратмалар,  ҳисобдор  суммалар  бўйича 
қарзлар,  моддий  зарарни  қоплаш  бўйича  тўловлар,  олинган  ссудалар  бўйича 
тўловлар,  кредитга  олинган  товарлар  бўйича  ходимларнинг  қарзлари,  шахсий 
суғурта  шартномалари  бўйича  тўловлар,  ходимнинг  аризасига  мувофиқ  жамғарма 
банкларга ўтказиладиган суммалар текширилади.
Иш ҳақидан чегирмалар тўғрилиги текширилганда  -  улар ҳужжатли равишда 
асосланганлиги  ва  қонунийлиги,  ушлаб  қолинган  суммалар  ўз  вақтида  мақсадга 
мувофиқ  ўтказилганлиги  аниқланади.  Бундан  ташқари,  барча  чегирмаларнинг 
умумий  суммаси  бир  ойлик  иш  ҳақининг  50%  миқдоридан  юқори  бўлмаслигини 
унутмаслик керак. 29Шунингдек, депонентланган иш ҳақи ҳисобда тўғри акс этилганлиги текширилади. 
Депонент  қарзлари  ҳақиқатда  вужудга  келганлиги  ва  қонуний  равишда  ҳисобдан 
чиқарилганлигини  текшириш  учун  депонентланган  суммаларни  тегишли  давр  бўйича 
ҳисоб-китоб-тўлов  қайдномалари  билан  солиштириш,  турли  ҳужжатлардаги  (чиқим 
касса  ордерлари,  тўлов  қайдномалари,  аризалар  ва  бошқалар)  депонентнинг 
имзоларини  бир  бирига  солиштириш  лозим.  Депонентланган  иш  ҳақи  ҳисоб-китоб 
счетидан  ўтказилганда  эса,  олувчиларнинг  манзиллари  тўғри  кўрсатилганлигини 
аниқлаш керак.
Амалиётда  олувчиларнинг  уй  манзиллари  атайлаб  нотўғри  кўрсатилиши, 
бунинг натижасида қайтарилган ўтказмалар корхона кассасига кирим қилинмаганлиги, 
шунингдек,  ходимларга  бажарилмаган  ишлар  учун  иш  ҳақи  ҳисоблаб  уларни 
депонентлаш йўли билан кассир томонидан ўзлаштириш ҳоллари ҳам учрайди.
Аудиторлик  текшируви  жараёнида  иш  ҳақи  ҳисобланиши  ва  ҳисоб  регистрларида 
кўрсатилган  иш  ҳақидан  чегирмалар  бўйича  ҳисобварақлар  тўғри  корреспондентлан-
ганлигини  аниқлаш  лозим.  Бунинг  учун  ходимлар  билан  иш  ҳақи  бўйича  ҳисоб-
китоблар  счетлари  маълумотлари  асосида  иш  ҳақи  бўйича  йиғма  ҳисоблар 
текширилади. 30Ҳисоб  журнал-ордер  шаклида  олиб  борилганда  ходимлар  билан  иш  ҳақи  бўйича  ҳисоб-
китоблар  счетининг  кредит  бўйича  обороти  10  ва  10/1-сонли  журнал-ордер  маълумотлари  билан, 
ушбу  счет  бўйича  дебет  маълумотлари  -  1,  2,  8-сонли  журнал-ордер  маълумотлари  билан 
солиштирилади.
Маълум  бир  санага  иш  ҳақи  бўйича  таҳлилий  ҳисоб  маълумотларлари  Бош  китоб  ва 
бухгалтерия  балансидаги   ходимлар  билан  иш  ҳақи  бўйича  ҳисоб-китоблар  счетининг  синтетик 
ҳисоби  маълумотларлари  билан  мувофиқлиги  аниқланади.  Бунинг  учун  ойнинг  1-санасига 
ходимлар  билан  иш  ҳақи  бўйича  ҳисоб-китоблар  счетининг  қолдиғи  ҳисоб-китоб-тўлов 
қайдномасининг  якуний  суммалари  билан  солиштирилади.  Тафовутлар  пайдо  бўлса  уларнинг 
сабаблари аниқланади. 
Иш  ҳақи  фондидан  турли  тўловлар  ва  чегирмаларни  чиқариб  ташлаш  йўли  билан  пул 
харажатларини яшириб кўрсатиш, авансларни тўлиқ ушлаб қолмаслик, пул ҳужжатларини қайтадан 
ҳисобдан  чиқариш  ва  улар  бўйича  тўловларни  ходимлар  билан  иш  ҳақи  бўйича  ҳисоб-китоблар 
счетининг  дебетига  ўтказиш,  бир  ҳисоб-китоб  қайдномасидан  қолдиқни  иккинчисига  кўчиришда 
дебиторлик  қарзни  камайтириб  ёки  кредиторлик  қарзни  кўпайтириб  кўрсатиш,  ҳисоб  қаровсиз 
қолдирилганлиги юқорида қайд этилганларнинг асосий сабабларидир.
Аудиторлик текшируви вақтида аниқланган хато ва камчиликлар, талабларига риоя қилинмаган 
меъёрий  ҳужжатлар  кўрсатилган  ҳамда  ҳисоботнинг  кўрсаткичларига  миқдорий  таъсири 
аниқланган ҳолда, аудиторнинг ишчи ҳужжатларида қайд этилади. 31Ходимлар  билан  иш  ҳақи  бўйича  ҳисоб-китобларнинг  бухгалтерия  ҳисобида  энг  кўп 
учрайдиган хато ва камчиликлар қуйидагилардир:
-  ходимларга  тўловлар  қонуний  ва  мақсадга  мувофиқ  амалга  оширилганлигини 
тасдиқловчи хужжатларнинг йўқлиги ёки улар нотўғри, ўз вақтида юритилмаслиги;
-  ўртача  иш  ҳақи  асосида  ҳисобланадиган  тўловлардаги  хатолар  (меҳнат  таътили, 
вақтинчалик ишга қобилиятсизлиги учун ва бошқалар);
- даромад солиғи нотўғри ҳисобланиши, имтиёзлар асоссиз равишда қўлланилиши;
-  тунда  ишлаганлиги,  ишдан  ташқари  вақтда  ишлаганлиги  ва  бошқалар  учун  турли 
қўшимча тўловлар нотўғри ҳисобланиши;
-  иш  ҳақини  тўлаш  ва  бошқа  тўловлар  ҳисоби  счетлар  тизимида  нотўғри 
корреспондентланиши. 32  Маъмурий  бошқарув  ходимлари,  мутахассислар,  хизматчилар ,   кичик  хизматчи  ходимларга 
тўланадиган  ҳақ  уларнинг  ҳақиқий  сонини  штат  жадвали  ва  белгиланган  лавозим  маошлари  билан 
солиштириб  текширилади.  Шунингдек,  ҳисоб-тўлов  ведомостлари  ва  19,  20,  21 - шаклдаги  ҳисоб-
китоб бажариладиган жадвалларни пухта текшириш зарур. 
Бош  дафтардаги  4210  - Меҳнат  ҳақи  бўйича  берилган  аванс лар ,   6710 -   ва  6720-счётларнинг 
қолдиғи  21-шакл  ҳисоб - китоб  жадвалидаги  қолдиқ  билан  тенг  бўлиши  керак.  4210-счёт  бўйича 
дебет  қолдиқнинг  мавжудлиги  ва  қанча  миқдордалигини  аниқлаш  зарур.  Ходимлар  билан  меҳнат 
ҳақи бўйича ҳисоб-китобларда дебитор қарз мавжудлиги бош бухгалтер томонидан ҳисоб-китоблар 
аҳволи устидан тегишли назорат ўрнатилмаганлигидан далолат беради. 
Меҳнатга  ҳақ  тўлаш  ва  бошқа  операция лар  бўйича  ходимлар  билан  ҳисоб-китобларни 
аудиторлик  текширувидан  ўтказишда  4210-Меҳнат  ҳақи  бўйича  берилган  аванс лар,  4220-Хизмат 
сафари  учун  берилган  аванс лар ,   4230-Умумхўжалик  харажатлари  учун  берилган  аванс лар,  4710-
Кредитга  сотилган  товарлар  бўйича  ходимларнинг  қарзлари,  4720-Берилган  қарзлар  бўйича 
ходимларнинг  қарзлари,  4730-Моддий  зарарни  қоплаш  бўйича  ходимларнинг  қарзлари,  4790-
Ходимларнинг  бошқа  қарзлари,  6710   ва  6 720- счетлар ,  6970-Ҳисобдор  шахсларга  тўланадиган 
қарзлар  счётлари  бўйича  юритиладиган  ҳисобнинг  тўғрилиги  ва  ишончлилигини  текшириш 
салмоқли ўрин эгаллайди.  33  Иш  ҳақи  бўйича  ҳисоб-китоблар  бўйича  тўлов  ведомостлари,  оила  пудратлари  ва  бошқа  ички 
хўжалик бўлинмаларининг шахсий ҳисоб варақлари, иш вақтини ҳисобга олиш табели  ҳамд а бошқа 
ҳужжатлар бўйича текширилади. 
Ҳисоб-тўлов ведомостларида жами суммани атайлаб ошириб кўрсатиш ҳоллари ҳам учрайди. 
Иш  ҳақидан  ушланадиган  даромад  солиқлари,  нафақа  фондига  ва  касаба  уюшмасига  аъзолик 
бадаллари ,   Солиқ  кодекси  ҳамд а  бошқа  тегишли  меъёрий  ҳужжатларга  мувофиқ  текширилади.  Иш 
ҳақидан қонунчиликда белгиланмаган суммаларни ушлаш ман этилади.  Масалан, коммунал хизмат 
ва  квартира  ҳақлари,  махсус  кийим-бош,  озиқ-овқат,  болалар  боғчаларда  ҳамд а  бошқа  болалар 
муассасаларида тарбияланганлиги учун  тўловлар . 
Иш  ҳақининг  белгиланган  вақтда  берилмаслик  ҳоллари  мавжудлиги,  агар  шундай  ҳолатлар 
бўлса,  унинг  сабаблари  (ўз  вақтида  молиялаштирилмаганлик,  ҳужжатларни  банкка  ўз  вақтида 
тақдим қилмаслик ва бошқалар)   ни аниқлаш зарур. 
Дастлабки  ҳужжатлар  пухта  текширилади:   тўлов  ведомостлари,  берилмаган  иш  ҳақлари 
реестри,  иш  вақтини  ҳисобга  олиш  ва  иш  ҳақини  ҳисоблаш  табели  ҳамд а  бошқа  ҳужжатлар. 
Охиригача тўлиқ расмийлаштирилмаган, ўчириб ёзилган ва доғ туширилган дастлабки ҳужжатларга 
алоҳида  эътибор  қаратиш  керак.  Бундай  ҳужжатлар  билан  пул  маблағларини  ўғирлаш  ва 
суистеъмол қилишлар яширилиши мумкин.  34  Т ўлов  ведомостлари  санаб  чиқилиши  шарт.  Уларни  текширишда  корхонада  ишламайдиган  шахслар 
ведомостга  киритилмаганлиги,  ҳисобланган  иш  ҳақи  тегишли  дастлабки  ҳужжатларга  мослиги 
текширилади. 
Ижтимоий суғурта фонди бўйича  операция ларни назорат қилиш ходимларга иш ҳақи ва бошқа 
тўловларни  ҳисоб-китоб  қилишга  доир  бухгалтерия  ҳужжатларини  текшириш;  ижтимоий  суғурта 
тўловларини  ижтимоий  суғурта  фондининг  жорий  счётига  ўтказиш  ҳақидаги   тўлов  топшириқларини 
текшириш;  санаториялар  ва  дам  олиш  уйлари  йўлланмалари  учун  ходимлардан  нақд  пулларни  қабул 
қилиш  бўйича  касса  ҳужжатлари;  ижтимоий  суғурта  маблағлари  ҳисобидан  қилинган  сарфларга  доир 
ҳужжатлар;  ишлаб  чиқаришдаги  бахтсиз  ҳодисалар  тўғрисидаги  далолатномалар,  касаллик  варақалари, 
ҳисоб-китоб  ведомостлари,  ҳисоб-китоблар  бажариладиган  ―Ходимлар  билан  ҳисоб-китобларга  доир 
маълумотлар жамламаси маълумотларини текшириш орқали амалга оширилади .  (Меҳнатга лаёқатсизлик 
варақаларини  бериш  тартиби  тўғрисидаги  йўриқнома.  ЎзР  АВдан  17.04.2015  йилда  2667-сон  билан 
рўйхатдан ўтган)
Аудитор  ижтимоий  суғурта  фонди  бўйича  ҳисоб-китобларни  текширишда  касаба  уюшмаси  қўмитаси 
аъзоларини  ҳам  жалб  қилиши  мақсадга  мувофиқ.  Ижтимоий  суғурта  фондига  ажратмалар  сарфланган  иш 
ҳақи  фондига  нисбатан  фоиз  ҳисобида  ажратилиб ,   6510-Суғурта  бўйича  тўловлар  счётининг  кредити  ва 
харажат  счётлари  (2010,  2310,  2510  ва  бошқалар)   нинг  дебетига,  яъни  хўжалик  бўлинмаларининг  шахсий 
счет ларига ёзиб қўйилади.  35                             Баланс (1-шакл) (тегишли сатр ва устун) 
   
Бош дафтар 
4210-Меҳнат ҳақи бўйича берилган  аванс лар, 6710-Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-
китоблар ва 6720-Депонентланган меҳнат ҳақи счётларининг ҳисобот даври боши ва охирига 
қолдиқлари. 
    
Бош дафтар 
4210-Меҳнат ҳақи бўйича берилган  аванс лар, 6710-Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-
китоблар ва 6720-Депонентланган меҳнат ҳақи счётларининг синтетик ва ҳисоб аналитик 
регистрларидан ҳисобот даври охирига қолдиқлар. 
   
Ҳисоблашув-тўлов ведомостларининг жамламаси – тўланадиган суммалар жами. 
   
Ҳисоблашув-тўлов ведомостлари – барча ведомостлар бўйича тўланадиган суммалар жами. 
   
Шахсий ҳисобварақлар   - барча ҳисобварақлар бўйича тўланадиган суммалар жами Ходимлар ва ёлланган шахслар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўича ҳисоб-китоблар 
ишончлилигини текшириш 36  Номувофиқлар  топилганида  уларнинг  сабабларини  аниқлаш  зарур. 
Солиштириш  амалларини  ишчи  ҳужжатлар  билан  расмийлаштириб,  ҳисобот, 
синтетик  ва  аналитик  ҳисоб  маълумотларининг  тенглигига  ишонч  ҳосил 
қилгандан  сўнг,  аудитор  иш  ҳақи  ҳисоблашнинг  тўғрилигини  текширишни 
бошлайди. 
Номувофиқликлар  топилганда  фарқ  суммалари  ва  уларнинг  вужудга  келиш 
сабабларини  ишчи  ҳужжатларда  кўрсатиш  зарур.  Шундан  сўнг  дастлабки 
ҳужжатларнинг  мавжудлилиги  ва  ишончлилиги,  тўғри  тўлғазилганлиги, 
меъёрий ҳужжатлар талабларига мослиги ўрганилади. 
Иш  вақтини  ҳисобга  олиш  табели,  буйруқлар,  ишбай  ишлар  учун  нарядлар, 
бажарилган ишларни ҳисобга олиш варақалари, йўл варақалари, ҳисоб-китоб ва 
ҳисоблашув-тўлов  ведомостлари,  таътил  учун  ҳақ  ва  қўшимча  ҳақларнинг 
бошқа турлари ва бошқалар текширилади.  37  Текширув чоғида қуйидагиларга эътибор бериш зарур: 
-барча   мажбурий реквизитларнинг тўлиқлиги   ва тўғри   расмийлаштирилганлиги; 
-бажарилган  ишлар  ва  иш  вақтини  ҳисобга  олиш  учун  масъул  шахслар  имзоларининг 
мавжудлиги; 
-тушунтириш берилмаган тузатишлар ва тўғрилашлар; 
-иш  вақтини  ҳисобга  олиш  табелига  ―ўлик  жонларни  қўшиш  ва  бажарилмаган  ишларни 
қўшиб ёзиш ҳолатларини аниқлаш зарур. 
Ҳисоблашув-тўлов  ва  тўлов  ведомостларидаги  суммаларнинг  жамланишини  арифметик 
текширув  мақсадга  мувофиқ.  Бу  ведомостларда  ҳар  бир  алоҳида  олинган  ходим  бўйича 
суммаллар  тўғри  жамланганида,  жами  суммани  атайлаб  ошириб  ёзиш  ҳолларини  аниқлашга 
имкон  беради.  Бунданй  хатолар  нафақат  меҳнат  ҳақи  харажатларининг  ошиб  кетишига,  балки 
пул маблағларининг ўзлаштирилишга ҳам олиб келади. 
Меҳнат  ҳақи  бўйича  ҳисоб-китобларни  моҳиятан  текшириш,  ёппасига  (ходимлар  сони 
унчалик  кўп  бўлмаганида)  ёки  танлаб  амалга  оширилиши  мумкин,  аудитор  танлов  кўламини 
текширув  дастури  ва  муайян  шарт-шароитлардан  келиб  чиққан  ҳолда  аниқлайди.  Лекин  барча 
турдаги  меҳнат  ҳақи  ва  ундан  ушланадиган  суммаларни  қамраб  олиш  мақсадида  танлов 
доирасига  барча  тоифа,  гуруҳлар  ва  бўлинмалар  ходимлари  билан  ҳисоб-китоблардан  олиниши 
мақсадга мувофиқ.  38Аудитор  бир  неча  ходимларнинг  шахсий  жилдлари  ва  шахсий  ҳисобварақларини  танлаб 
олиши  ва  ишга  ёлланиш  ҳамда  бошқа  лавозимга  ўтказилиш  саналари,  меҳнатга  ҳақ  тўлаш 
шартлари  (ставка,  оклад)  ва  қўшимча  тўловлар  тўғрисидаги  ахборотларнинг  мувофиқлигини 
текшириши  зарур.  Бунда  штат  интизоми  ва  белгиланган  лавозим  маошлари  ёки  контракт 
шартларига риоя қилиниши, меҳнат шартномалари бўйича ва ўриндошлик асосида меҳнат ҳақи 
тўлашнинг асосланганлиги текширилади. 
Иш  вақтини  ҳисобга  олиш  табели,  ҳисоблашув-тўлов  ведомости   ва  шахсий  ҳисоб-
варақларини  солиштириш  йўли  билан  ишланган  вақт  миқдори  тўғрисидаги  маълумотларнинг 
бир  хиллигини,  тўлиқ  ишланмаган  ойда  ҳисобланган  иш  ҳақининг  арифметик  ҳисоб-китоби 
тўғрилигини  текшириш  зарур.  Меҳнатга  ишбай  ҳақ  тўлашда  бажарилган  ишлар  миқдори  ва 
сифат  кўрсаткичларининг  мувофиқлиги,  ҳамда  меъёрлар  ва  баҳоларни  қўллашнинг  тўғрилиги 
текширилади.  Аввал  ҳақ  тўланган  дастлабки  ҳужжатлар  бўйича  такроран  иш  ҳақи  ҳисоблаш 
ҳолатларининг йўқлигини ҳам текшириш зарур. 
Мукофотлар  ҳисоблашнинг  тўғрилиги  ва  асосланганлигини  текшириш  чоғида,  аудитор 
мукофотлаш  тўғрисидаги  Низом,  буйруқлар,  ҳисобкитоб  ведомостлари  ва  шахсий 
ҳисобварақалар маълумотларини таққослайди.  39Масалан,  ходимга  ҳисобот  даврида  фаолияти  учун  мазкур  даврда  унинг  иш  кунлари 
бўлмаган  ҳолда  мукофот  ҳислобланган.  Мукофот  ҳисоблаш  корхона  раҳбарининг  буйруғи, 
директорлар  кенгашининг  қарори  ва  шунга  ўхшаш  тегишли  ҳужжатлар  билан 
расмийлаштирилиши  лозим.  Иш  меъёрлари  пасайтириб  қўлланилганлиги  ва  бошқа  шунга 
ўхшаш  мураккабликлар  ҳақида  шубҳа  пайдо  бўлганида  аудитор  эксперт-мутахассис 
хизматидан фойдаланиши мумкин.  
Таътил  вақти  учун  ҳақ  тўлашни  текшириш  чоғида  буйруқ  ва  табел  бўйича  таътилд 
белгиланган  сана,  ҳисоб-китоб  даврини  аниқлашнинг  тўғрилиги  ва  таътил  ҳисоб-китоби  ва 
шахсий  ҳисобварақада  ҳисоб-китоб  учун  олинган  даврдаги  ойлар  бўйича  иш  ҳақи 
суммаларининг мослигига эътибор берилади. Таътил учун ҳақ ҳисоблашнинг тўғрилиги ҳақида 
далил-исботларга  эга  бўлиш  учун  аудиторлар  бир  қанча  ходимлар  бўйича  муқобил  таътил 
ҳисоб-китоби тузиши мумкин. 
Нормал иш шароитидан четга чиқиш билан боғлиқ қўшимча ҳақ (тунда ишлаганлиги учун, 
иш  вақтидан  ташқари  иш  учун,  байрам  кунлари  ишлаганлик  учун,  оғир  ва  зарарли  шароитда 
ишлаганлик  учун  ва  ҳ.к)  ҳисоблашнинг  тўғрилиги  ҳисоб-китоб  маълумотлари  ва  иш  вақтини 
ҳисобга  олиш  табели  ҳамда  қонунчиликда  белгиланган  қўшимча  ҳақ  миқдорининг 
мувофиқлигини текшириш йўли билан аниқланади.  40Вақтинчалик  ишга  яроқсизлик  учун  нафақа  ҳисоблашни  назорат  қилиш  амаллари 
қуйидагиларнинг тўғрилигини текширишни ўз ичига олади: 
-бир кунлик ўртача иш ҳақи; 
-нафақа миқдорини   (%) иш стажига қараб текшириш; 
-нафақанинг  энг  катта  миқдорини  белгилаш;  -ишга  яроқсизлик  кунлари  -ҳисобланган  нафақа 
суммалари. 
Ҳисоб-китобларни текширишда аниқланган номувофиқликлар аудиторнинг ишчи ҳужжатларида 
қайд  қилиб  борилади.  Иш  ҳақи  ҳисоблашнинг  тўғрилиги  ва  асосланганлигини  текшириш  чоғида 
аудитор,  одатда,  меҳнат  ҳақи  ҳисоблаш  текширилган  шахсий  ҳисоб  варақлар  бўйича,  иш  ҳақидан 
ушланадиган  суммалар  тўғрилигини  танлаб  текширади.  Ходимлар  иш  ҳақидан  ушланадиган 
суммалар  ҳужжатлар  билан  асосланганлиги,  қонунийлиги  ва  уларнинг  тўғри  ижро  қилинганлигини 
аниқлаш зарур. Иш ҳақидан ушланмалар ижро варақалари (алиментлар, жарималар, моддий зарарни 
қоплаш)  бўйича;  кредитга  сотиб  олинган  товарлар  бўйича  топшириқ-мажбуриятлар  бўйича; 
ходимнинг  аризаси  бўйича  (квартира  ҳақини  ўтказиш,  боласининг  мактабгача  болалар  муассасида 
тарбиялангани  учун,  ўқиш  учун,  касаба  уюшмасига  аъзолик  бадали);  тўлов  ведомостлари  бўйича 
берилган  бўнакларни  ушлаб  қолиш.  Иш  ҳақидан  даромад  солиғи  ва  нафақа  фондига  тўланадиган 
бадаллар  ушланишининг  тўғрилигини  текшириш  махсус  эътибор  талаб  қилади.  Шунингдек,  барча 
ушланмалар  суммаси  ходимнинг  бир  ойлик  маоши  50%идан  ошиб  кетмаганлигини  ҳам  аниқлаш 
зарур.  41Даромад  солиғи  бўйича  берилган  имтиёзларнинг  қонунийлигини  аниқлаш  учун 
имтиёзларни  тасдиқловчи  ҳужжатларнинг  мавжудлиги  ва  тўғри 
расмийлаштирилганлигига  ишонч  ҳосил  қилиш  керак:  ходимнинг  жами  даромадидан 
чегириладиган  имтиёз  суммаларини  тасдиқловчи  ҳужжатларнинг  нусхалари;  ш ундан 
сўнг  жисмоний  шахслар  жами  даромадини  аниқлаш,  асосий  ходимлар,  ўриндошлар, 
фуқаролик-ҳуқуқий  шартномалар  асосида  пул  тўланадиган  шахслар  ва  бошқалар  бўйича 
солиқ  имтиёзлари  ва  даромад  солиғи  ставкаларини  қўллашнинг  тўғрилигини 
текширилади. 
Жами  даромадни  текширишда  корхонанинг  ўз  маблағлари  ҳисобидан  тўланган, 
ижтимоий тавсифдаги тўловлар (овқат пули, йўл ҳақи ҳужжатлари, олий ўқув юртларида 
таълим  олиш,  имтиёзли  шартлар  билан  қарз  бериш,  байрам  ва  юбилей  саналарига  совға 
бериш,  меъёрдан  ошиқ  хизмат  сафари  харажатлари  ва  тегишли  ҳужжат  билан 
тасдиқланмаган сарфлар ва шунга ўхшашлар)   нинг солиққа тортиш мақсадида жисмоний 
шахслар жами даромадига қўшилганлиги аниқланади. 
Иш  ҳақидан  ушланадиган  суммалар  бўйича  аниқланган  тафовутлар  ҳам  аудиторнинг 
ишчи ҳужжатларида умумлаштирилиши ва акс эттирилиши лозим.  42Иш  ҳақи  ҳисоб-китобини  текширгандан  сўнг  меҳнат  ҳақига  доир  харажатларни 
счётлар,  масъулият  марказлари  ва  таннарх  ҳисоблаш  обектлари  бўйича  гуруҳлаш  ва 
умумлаштиришнинг тўғрилигини аниқлаш зарур. 
Меҳнат  ҳақини  ҳаражат  счётларига  (2010,  2310,  2510,  9400)   олиб  боришининг 
асослилигини  текширишда  ишлаб  чиқариш  захираларини  тайёрлаш  (1510)  ва  капитал 
ишлар  (0810,  0820,  0830,  0840,  0850,  0860,  0890)  билан  боғлиқ  меҳнат  ҳақи 
суммаларининг харажат счётларига олиб борилиш ҳоллари йўқлигини аниқлаш зарур. Бу 
дастлабки  ҳужжатлар  (иш  вақтини  ҳисобга  олиш  табели,  ишбай  ишлар  учун  нарядлар  ва 
бошқалар),  ҳисоблашув  ва  ҳисоблашув-тўлов  ведомостлари,  ҳамда  4210,  6710  ва  6720 
счётлар  бўйича  ҳисоб  регистрлари  маълумотларини  кўриб  чиқиш  услуби  билан 
аниқланади.  Меҳнат  ҳақи  бўйича  ҳисоб-китоблар  акс  эттирилишининг  тўғрилигини 
текшириш  натижалари  аудиторнинг  иш  ҳужжатлари  билан  расмийлаштирилади. 
Умумлаштирилган маълумотлар асосида меҳнат ҳақи бўйича аниқланган тафовутларнинг 
ҳисобот  моддалари  кўрсаткичларига  таъсирининг  сезиларлилиги  (жиддийлиги) 
аниқланади.  43  5 . БЮДЖЕТ ВА БОШҚА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР АУДИТИ
  Давлат  бюджети  -  бу  иқтисодиётнинг  ривожланишига,  мудофаа,  ишлаб 
чиқаришга  тааллуқли  бўлмаган  жабҳалар,  таълим  ва  маданият,  давлат  бошқаруви 
идоралари  ва  бошқа  мақсадларга  ишлатиладиган  марказлаштирилган  пул 
жамғармасидир. Ўзбекистон Республикасида тўловлар суммаси тўғри ҳисобланиши 
ва  бюджетга  ўз  вақтида  ўтказилиши  устидан  қатъий  назорат  қилувчи  кучли  солиқ 
хизмати ташкил этилган.
Бюджет  билан  ҳисоб-китоблар  аудитининг  асосий  мақсади  солиқ  ва 
йиғимларнинг барча турлари бўйича ҳисоблар  тўғри  ташкил этилиши, улар тўлиқ,  
ўз  вақтида  бюджетга  ўтказилиши, солиқ  тўловларининг  кечиктириш  сабаблари, 
боқимандалар  қайси  счётларга  ўтказилганлиги,  маблағлар  ўз  вақтида   
ўтказилмаганлигига    айбдор    шахсларга    нисбатан    ҳамда    йўл    қўйилган 
камчиликларни  олдини  олиш  учун  қандай чоралар кўрилганлигини аниқлашдан  
иборатдир. 44Бюджет  билан  ҳисоб-китобларни  текширишда   аудитор  хўжалик  юритувчи 
субъектга  солиқ  ва  йиғимлар  нотўғри  ҳисобланиши  ҳамда  улар  ўз  вақтида 
бюджетга  ўтказилмаганлиги  учун  солиқ  идоралари  томонидан  кўриладиган 
жарима  ва  бошқа  чоралари  билан  боғлиқ  бўлган  молиявий  йўқотишларни  олдини 
олишга ёрдам бериши лозим.
Бюджетга  тўловлар  бўйича  корхонанинг  жорий  мажбуриятлари  тўғрисидаги 
ахборотларни  умумлаштириш  6410-  “Бюджетга  тўловлар  бўйича  қарзлар  (турлари 
бўйича)” счётида амалга оширилади.
Аудитор  6410  “Бюджетга  тўловлар  бўйича  қарзлар  (турлари  бўйича)” 
счётининг  кредитида  бюджетга  тўланиши  керак  бўлган  мажбурият  суммаси 
олинадиган  счётлар,  давр  харажатлари,  солиқлар  ва  йиғимларни  тўлаш  учун 
фойданинг  ишлатилиши,  меҳнат  ҳақи  бўйича  ходимлар  билан  ҳисоб-китобларни 
ҳисобга  олувчи  счётлар  билан  боғланган  ҳолда  акс  эттирилганлигини  текшириши 
лозим.
6410  “Бюджетга  тўловлар  бўйича  қарзлар  (турлари  бўйича)”  счёти  бўйича 
аналитик ҳисоби ҳар бир солиқ турлари бўйича алоҳида юритилади. 45Якуний  ҳисоб-китобда,  солиқлар  ва  йиғимлар  бўйича  бюджетга  илгари 
ўтказилган  бўнак  тўловлари  6410  “Бюджетга  тўловлар  бўйича  қарзлар  (турлари 
бўйича)”  счётининг  дебет  томонида  бюджетга  бўнак  тўловларини  ҳисобга  олувчи 
счётлар  (4400)  билан  боғланган  ҳолда  акс  эттирилади.  Бюджетга  ҳақиқатда 
ўтказилган  суммалар  6410  “Бюджетга  тўловлар  бўйича  қарзлар  (турлари  бўйича)” 
счётининг  дебет  томонида  пул  маблағларини  ҳисобга  олувчи  счётлар  билан 
боғланган ҳолда акс эттирилади.
Корхонада  бюджет  билан  ҳисоб-китоблар  бўйича  текширувининг  асосий 
манбалари қуйидагилар ҳисобланади: 
-тўловлар ва йиғимлар алоҳида турлари бўйича маълумотномалар ва ҳисоблар;
-тегишли  суммалар  бюджетга  ўтказилганлиги  тўғрисидаги  дастлабки 
ҳужжатлар илова қилинган банк кўчирмалари; 
-солиқ идоралари томонидан ўтказилган текширувлар бўйича далолатномалар;
-солиқлар  ва  йиғимларни  ҳисоблаш  ва  тўлаш  бўйича  операциялар  бухгалтерия 
ҳисобида тўғри акс эттирилганлигини текшириш. 46Корхона  қайси  солиқлар  ва  йиғимлар  бўйича  бюджет  билан  ҳисоб-китоб 
қилаётганлигини аниқлаш керак. Солиқ идоралари ва бошқа назорат олиб борувчи 
идоралар томонидан ўтказилган текширув ҳужжатлари ва якунлари билан танишиб 
чиқиш  лозим,  зеро  бу  олдинги  даврда  йўл  қўйилган  хатоликлар  тавсифини 
аниқлаш ва чуқур текширув учун обЪектларни белгилаш имкониятини яратади.
Текширув жараёнида солиқлар ва йиғимларнинг барча турлари бўйича ҳисобот 
даврининг  охирига  айланмалар  ва  қолдиқ  тўғри  чиқарилганлиги  аниқланади. 
Бунинг  учун  тўловларнинг  ҳар  бир  тури  бўйича  таҳлилий  ҳисоб  кўрсаткичлари 
журнал-ордерлар ва ҳисобнинг бошқа регистрлари, Бош китоб ва баланснинг 6400, 
6500-сонли счётлари гуруҳи маълумотлари билан солиштирилади.
Амалда  бюджет  тўлов  суммаларининг  нотўғри  ҳисоблашиши  ва  бюджет  билан 
ҳисоб-китобларнинг  ўз  вақтида  амалга  оширилиши  энг  кўп  учрайдиган  ҳоллар 
бўлиши  мумкин.  Шу  сабабли  сотишдан  олинган  тушум  ғиича      аналитик      ҳисоб     
маълумотлари,   ходимлар   билан   меҳнат   ҳақи хисоб  китоблари,  фойда  бўйича 
ҳисоб-китоблар  ва  ундан    ажратмалари,  давлат  банки  кўчирмалари,  ҳисобга  олиш 
билан боглиқ барча ҳужжатлар  регистрлар текширилиши керак. 47Бюджет  билан  ҳисоб-китоблар  тартиби  бузилганлиги  учун  жарима  тулашган  бўлса, 
бунинг  сабаблари,  айбдорлари,  корхонада  бунга  йўл  куймаслик  борасидаги  ишлар 
аниқланиши  ҳамда  жарима  суммасини  айбдор  имхслардан  ундириб  олиш  ва  хизмат 
текширувисиз  уни  ҳаражат  ёки  чиқимлар  ҳисобига  ўтказган  ходимларни  жазолаш 
зарур.
Текширув  вақтида  аниқланган  камчилик  ва  хатоликлар  аудиторнинг  ишчи 
ҳужжатларида ва аудиторлик ҳисоботида қайд этилади.
Одатдаги хатоликлар:
-солиқлар ва йиғимлар бўйича солиққа тортиладиган база нотўғри ҳисобланиши;
-солиқлар ва йиғимлар бўйича қўлланиладиган имтиёзлар нотўғри белгиланиши;
-мол етказиб берувчиларнинг ҳисоб-китоб-тўлов ҳужжатларида ҚҚС кўрсатилмаган 
ҳолда ҳам уни солиққа тортиш базасидан камайтириш;
-бухгалтерия  ҳисобини  тегишли  равишда  юритмаслик  (сотувдан  тушумларни, 
харажатларни  нотўғри  акс  эттириш,  айрим  солиқлар,  жарима  ва  боқимандаларни 
харажатлар ҳисоби счётларига, фойдага ва бошқаларга нотўғри ўтказиш);
-тўлов  ва  йиғимларни  бюджетга  ўтказишда  белгиланган  тўлов  муддатларига  риоя 
қилмаслик. 48Ижтимоий  суғурта  ва  таъминот  фондларига  тўловлар  ҳисобланиши  ҳамда  тўланишини  аудиторлик 
текширувидан ўтказишда қуйидагилар бажарилади:
-ҳар  бир  фонд  тури  бўйича  ва  суғурта  тури  бўйича  тўлов  (бадал)  ҳисоблаш  учун  қабул  қилинган 
базанинг ишончлигини аниқлаш;
-тегишли фондлар бўйича суғурта бадаллари ставкаларини қўллашнинг тўғрилигини текшириш; 
-ҳисоб-китобларни текшириш;
-суғурта бадалларини ҳисоблаш манбаларини текшириш.
Молиялаштириш  манбаидан  қатъий  назар  барча  асослар  бўйича  ходимлар  фойдасига  ҳисобланган, 
пул ва (ёки) натура шаклдаги тўловларнинг барча турлари ушбу фондларга суғурта бадалларини ҳисоблаш 
учун объект бўлиб ҳисобланади.
Суғурта  бадалларини  ҳисоблаш  учун  қўлланиладиган  базанинг  ишончлилигини  текширишда 
қуйидагиларни бажариш зарур:
-ҳисобот даврида ҳисобланган ва тўланган меҳнат ҳақи ҳамда бошқа тўловлар турларини аниқлаш;
-ҳақиқатда куғурта бадаллари ҳисобланган тўловлар турларини, тегишли ижтимоий куғйпта  фондига 
суғйпта  бадаллари  ҳисобланмайдиган  тўловлар  рўйхатига  мувофиқ  улар  ҳисобланиши  ёки 
ҳисобланмаслиги лозим бўлган тўлов турлари билан таққослаш;
-тегишли  фондлар  бўйича  суғурта  бадалларининг  тўлиқ  тўланмаган  (ёки  ошиқча  тўланган) 
миқдорини аниқлаш.
Олдин  ҳисобланмасдан,  корхона  кассасидан  берилган  ҳар  хил  тўловларни  (моддий  ёрдам,  мукофот) 
махсус эътибор билан текшириш керак. 49Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлатнинг мақсадли жамғармалари ва суғурта 
ва  таъминотга  доир  ҳисоб-китобларни  юритишни  текширишда  аудитор  томонидан 
қуйидагиларга эътибор қаратилиши керак:
а)  меҳнатга  ҳақ  тўлаш  фондидан  ҳисобланган  ягона  ижтимоий  тўлов  суммалари 
ҳаражатларни  ҳисобга  олиш  счётлари  (2000,  2300,  2500,  2600,  2700,  9400)  билан 
корреспонденцияда  6520  "Давлатнинг  мақсадли  жамғармаларига  тўловлар"  счёти  кредити 
бўйича акс эттирилади; 
б)  фуқароларнинг  иш  ҳақидан  ушланган  суғурта  бадаллари  суммалари  бухгалтерия 
ҳисобида  6710-“Ходимлар  билан  меқнатга  ҳақ  тўлаш  бўйича  қисоб-китоблар”  счёти  билан 
корреспонденцияда  6520-“Давлатнинг  мақсадли  жамғармаларига  тўловлар”  счётининг 
кредити бўйича акс эттирилади;
в)  тегишли  пенсиялар  ва  нафақаларнинг  эълон  қилинган  суммалари  бухгалтерия 
ҳисобида  6710-“Ходимлар  билан  меҳнатга  ҳақ  тўлаш  бўйича  ҳисоб-китоблар”  счёт  билан 
корреспонденцияда  4890-“Бошқа  дебиторларнинг  қарзлари”  счёт  дебети  бўйича  акс 
эттирилади;
г)  ходимларга  тегишли  пенсиялар  ва  нафақалар  бўйича  маблағлар  суммаси  тўлови  пул 
маблағларини  ҳисобга  олиш  счётлари  билан  корреспонденцияда  6710-“Ходимлар  билан 
меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар” счётнинг дебети бўйича акс эттирилади.

Мажбуриятлар аудити

Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • O’z Milliy bank amaliyot hisoboti
  • Iqtisodiyot va moliya bo‘limi amaliyot hisoboti amaliyot hisoboti
  • Ipoteka bank amaliyot Mirobod filiali
  • "Trastbank" bitiruv oldi amaliyot
  • Turonbank bitiruv oldi amaliyoti

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2025. Created by Foreach.Soft

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский