МДХ давлатлари божхона ҳамкорлигини ривожлантириш

Иловалар 
1-илова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ОЛИЙ ВА  Ў РТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
“ Бизнес бошкаруви  ва логистика”  кафедраси
“Божхона иши ” 
фанидан
КУРС ИШИ
Мавзу :   МДХ давлатлари божхона
ҳамкорлигини ривожлантириш
Комиссия  ________________________
________________________
1 Мундарижа
Кириш
1
. Жа ҳ он хўжалиги билан иқтисодий хамкорлик  ва  Интеграция 
жараёнлари.................................................................................................
2
. Ўзбекистон Республикасининг «Мустақил давлатлар   хамдўстлиги» 
ташкилоти билан интеграциясини ривожлантириш………………….
3
. Хозирги замон иқтисодий интеграциясининг асосий хусусиятлари…
4
. Бутун жахон божхона ташкилоти билан хамкорлик ва  Ўзбекистон 
Республикасини божхона иши бўйича халқаро алоқалари кенгайиши..
Хулоса ва таклифлар
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
2 Кириш
Мавзунинг асосланиши ва унинг долзарблиги.  Хозирги пайтда дунё
мамлакатларининг   интеграллашуви   жараёни   иқтисодий   маконнинг   тобора
кенгайиши   ва   халқаро   алоқаларни   ривожланишига   хам   ижобий   таъсир
кўрсатиб келмоқда.
Дунё хўжалиги доирасида интеграция жараёнларининг ривожланишида
алохида   мамлакатлар   томонидан   олиб   борилаётган   ташқи   иқтисодий
фаолият  хам  катта имкониятлар очиб  беради.  Ташқи иқтисодий фаолиятни
ривожлантириш   мамлакатлар   ўртасидаги   савдо-сотиқ,   инвестиция,   молия-
кредит жараёнларини жадаллашувига олиб келади.
Халқаро хуқуқнинг тенг хуқуқли субъекти сифатида ўз мустақил ташқи
сиёсатини   юритаётган   ёш   давлатимиз   дунё   мамлакатлари   орасида   ўз
мавқеини эгаллаб олиши ва жахон хўжалиги алоқаларида самарали иштирок
этиши ўта мухимдир. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 14 январь
2017   йилдаги   Вазирлар   Мажлисидаги   қилган   « Танқидий   таҳлил,   қатъий
тартиб-интизом   ва   шахсий   жавобгарлик   –   ҳар   бир   раҳбар   фаолиятининг
кундалик   қоидаси   бўлиши   керак »   номли   маърузасида   таъкидлаб
ўтилганидек   «2017-2021   йилларда   Ўзбекистонни   янада   ривожлантириш
бўйича   Ҳаракат   стратегияси   лойиҳасини   кенг   муҳокама   қилиш   давомида
келиб   тушган   таклифларни   инобатга   олган   ҳолда,   2017   йил   учун
мўлжалланган   иқтисодий   ва   ижтимоий   дастурнинг   ўн   битта   энг   муҳим
устувор вазифасини белгилашни таклиф этаман ». 1
Курс   иши   предмети.   Ўзбекистон   Республикаси   божхона
органларининг     фаолиятини     янада   такомиллаштириш   бўйича   халқаро
божхона   ташкилотлари   билан   хамкорлигини   ўрганиш   –   тадқиқот
1
  Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик
қоидаси   бўлиши   керак .   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг   мамлакатимизни   2016
йилда   ижтимоий-иқтисодий   ривожлантиришнинг   асосий   якунлари   ва   2017   йилга   мўлжалланган   иқтисодий
дастурнинг   энг   муҳим   устувор   йўналишларига   бағишланган   Вазирлар   Маҳкамасининг   кенгайтирилган
мажлисидаги маърузаси .   Халқ сўзи, 2017 йил 16 январь
3 предметидир.
Курс иши мақсади.  Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг
фаолиятини     янада   такомиллаштириш   бўйича   халқаро   божхона
ташкилотлари билан хамкорлигини ўрганиш.
Курс   ишининг   вазифалари.   Курс   иши   мақсади   Ўзбекистон
Республикаси   божхона   органларини   мамлакат   иқтисодий     хавфсизлигини
таъминлашдаги   асосий   вазифаларини,   уни     фаолиятини     ташкил   этишни
хуқуқий   асосларини   ўрганган   холда     мамлакатимиз     божхона   тизимини
халқаро божхона тизимлари  билан  интеграллашувини  ўрганишдир. Бунда
Ўзбекистон   Республикаси   божхона   органларини   Хамдўстлик   давлатлари
хамда   Бутунжахон   божхона   ташкилоти   билан   хамкорлигини   янада
ривожлантириш вазифалари биринчи ўринга қўйилади.
1.  Жа ҳ он хўжалиги билан иқтисодий хамкорлик  ва  Интеграция
жараёнлари.
4 Бозор   иқтисодиёти   ўзининг   мазмун   ва   мохиятига   кўра   дунё
мамлакатларида очиқ иқтисодиётни шакллантириш ва уни босқичма-босқич
эркинлаштириш   билан   боғлиқ   ислохотларни   амалга   оширишда   барча
зарурий   қулайликларга   эга   бўлган   самарали   иқтисодий   модел   сифатида
таркиб топди ва доимий равишда такомиллашиб борди. 
Шу   муносабат   билан   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ш.
Мирзиёев таъкидлаганларидек:   “ Европа Иттифоқи тузилмалари билан     яқин
ҳамкорликда   мамлакатимизга   кенгайтирилган   савдо   преференциялари   –
“GSP+”   тизимини   татбиқ   этиш   бўйича,   муҳим   қадамлар   ташланди.   Ушбу
тизим   келгусида   республикамизда   ишлаб   чиқариладиган   6   мингдан   зиёд
турдаги   маҳсулотларни   Европа   бозорига   бож   тўламасдан   олиб   кириш
имконини беради.   ”. 1
  Бироқ   бу   жараён   узоқ   давом   этган   бўлиб,   ер   юзида   табиий
ресурсларнинг   нотекис   тақсимланганлиги     туфайли   жахон   хўжалиги
тизимида   халқаро   мехнат   тақсимотини   вужудга   келтирди   ва   уни   объектив
заруратга айлантирди.
Шуни алохида таъкидлаш лозимки, жахон хўжалиги тизимида халқаро
мехнат   тақсимоти   жараёнининг   кенг   миқёсда   тарқалиб   бориши,   турли
мамлакатлар   ва   қитъалар   ўртасида   мунтазам   иқтисодий   алоқаларни
ўрнатиш   зарур   эканлигини   тақозо   этди   ва   иқтисодиётнинг   миллий
алохидалашувини кескин чеклади. Дунё мамлакатлари ўртасида иқтисодий,
маданий   ва   шунингдек,   илмий-техникавий   алоқаларнинг   чуқурлашиб
бориши,   ўз   навбатида,   жахон   хўжалиги   тизимида   иқтисодий   интеграция
жараёнларини юзага келтирди.
Ўзбекистон   тез   сурьатлар   билан   иқтисодий   ўсишга   эришди.     Жахон
хўжалиги   иқтисодий   интеграцияси   –   бу   миллий   бозорлар   ва   мамлакатлар
миллий хўжаликлари ўртасида узвий боғлиқни англатиб, турли мамлакатлар
1
  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси   //
Ҳалқ сўзи, 2020 йил 30 декабрь.
5 доирасида   ресурсларнинг   эркин   харакатлани   ши   орқали   ягона   умумий
бозорларнинг вужудга келиш жараёни демакдир.
Шуни   алохида   таъкидлаш   лозимки,   хозирги   кунга   қадар   жахон
хўжалиги   амалиётида   таркиб   топган   иқтисодий   алоқалар   тизими   хар   доим
хам   иқтисодий   интеграцияни   англатевармайди.   Дунё   хўжалигида
интеграция   жараёнларини   юзага   келтирадиган   куч-бу   ғоят   юксак   даражада
таркиб  топган  иқтисодий  алохалар тизимининг  мавжудлиги  шартидир.  Шу
борада   мамлакатимиз   биринчи   Президенти   Ш.   Мирзиёев   шуни
таъкидладилар:   “ Ўзбекистон   “Очиқ   маълумотларни   кузатиш”   халқаро
индексида   125   поғонага   кўтарилиб,   44-ўринни   эгаллади.   Бунда   давлат   ва
жамият   бошқаруви   соҳасидаги   20   та   йўналиш   бўйича   кўрсаткичларни
ошкор қилиб бориш амалиёти жорий этилгани муҳим аҳамият касб этди. ” 2
Мамлактларнинг   халқаро   интеграция   жараёнларида   иштирок   этиши
учун қуйидаги асосий шартларнинг мавжуд бўлиши талаб этилади.
Биринчидан,   йирик   саноатлашган   ишлаб   чиқаришнинг   чуқур
ихтисослашуви   оқибатида   ташқи   алоқаларни   ривожлантириш   зарурати
пайдо   бўлади,   яъни   машиналашган   ишлаб   чиқариш   ташқи   алоқаларсиз
ривожланолмай қолади;
Иккинчидан,   турли   мамлакатлар   иқтисодий   қудратида   ғоят   катта
тафовутлар   бўлмасдан,   уларнинг   иқтисодий   ривожланиши   даражаси   бир-
бирини тақозо этади;
Учинчидан,   турли   мамлакатлар   худудий   умумийлик   эга   бўлиб
уларнинг тарихан ривожланган хамкорлик алоқалари мавжуд бўлади.
Жахон   тажрибаси   гувохлик   беришига,   хозирги   пайтга   қадар   дунё
иқтисодиётида интеграциянинг эркин савдо худуди, божхоналар иттифоқи,
умумий бозор ва шунингдек, тўла иқтисодий иттифоқ сингари бир-биридан
мазмун   ва   мохиятан   тубдан   фарқ   қилувчи   бир   қатор   шакллари   таркиб
топгандир.
2
  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси   //
Ҳалқ сўзи, 2020 йил 30 декабрь.
6 Бундай   интеграция   уюшмаларида   қатнашувчи   мамлакатлар   ўзаро
савдо-сотиқ   муносабатларида   барча   божларни   ва   импорт   чекларини   бекор
қилиб,   учинчи   мамлакатлардан   ташиб   келтириладиган   товарларга
қўйиладиган   талабларни   бир   хиллаштириш,   пул   маблағларининг   биридан
иккинчисига бемалол кўчиб юриши ва ўз фуқароларининг чегарадан эркин
ўтиб   юришини   таъминлаётган   бўлсалар-да,   ушбу   гурухлар   таркибидаги
айрим   мамлакатларнинг   иқтисодий   ривожланиш   даражасида   хамон
тафовутлар сақланиб қолаётганлиги кузатилмоқда.
Масалан,   1994-1995   йилларда   Мексикада   рўй   берган   кучли   валюта
инқирози оқибатида унинг иқтисодий салохияти сезиларли даражада эркин
савдо   уюшмасида   (НАФТА)қатнашувчи   илғор   ривожланган   мамлакатлар
томонидан   уюштирилган   молиявий   ёрдамлар   туфайли   Мексиканинг
иқтисодий   шароити   тубдан   яхшилана   борди.   Ана   шундай   бир   шароитда
Шимолий  Америка  Эркин  савдо  Уюшмасида  қатнашувчи  мамлакатлар,  шу
жумладан Америка Қўшма Штатлари Мексикада инвестициялар оқимининг
сезиларли   даражада   ортишида   салмоқли   хисса   қўшдилар.   Эътиборли
томони   шундаки,   Мексика   иқтисодиётида   инвестицияларнинг   оммавий
равишда   оқиб   келиши,   уларга   нисбатан   ўрнатилган   паст   фоиз   ставкалари
шароитида   амалга   ошди.   Месксиканинг   Шимолий   Америка   Эркин   савдо
уюшмасидаги   иштироки   ўз   навбатида   фавқулодда   чора-тадбирлар
тайёрлашни   енгиллаштириб,   рўй   берган   иқтисодий   таназзулнинг   олдини
олишда шубхасиз ёрдам бўлсада, пироварнд натижада, Мексиканинг мазкур
мамлакатлар   олдидаги   ташқи   қарздорлиги   муаммоларининг   пайдо
бўлишига олиб келди.
Шуни   таъкидлаш   жоизки,   бу   пайтда   Мексикани   қамраб   олган
иқтисодий   инқироз   Чилини   четлаб   ўтди.   Чунки   Чили   иқтисодиёти   жадал
суръатлар   билан   ривожланаётган   бир   пайтда   Мексикада   олиб   борилаётган
макроиқтисодий ва молиявий сиёсат мақсадга мувофиқ келмас эди.
7 Айнан   мана   шу   каби   муаммоларнинг   ханузгача   сақланиб
келаётганлиги,   ўз   навбатида   НАФТА   дан   интеграция   жараёнларининг
чуқурлашувида ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб келмоқда. 3
Дархақиқат,   иқтисодий   сийсати   ва   вазияти   турлича   мамлакатлар
ўртасида   интеграция   жараёнларини   вужудга   келтириш,   бевосита   жахон
иқтисодиёти   тизимидаги   вазиятнинг   ёмонлашувига,   инқирозли
жараёнларнинг   чуқурлашувига   шунингдек,   сиёсий   беқарорликка   хам   олиб
келиши мумкиндир.
Хар   бир   мамлакат,   шунингдек,   минтақалар   иқтисодий   тараққиёти
турли даражадаги иқтисодий устунликларга эга бўлсада, эркинлаштириш ва
интеграция   жараёнларининг   такомиллашуви   хамон   бош   тамойил   сифатида
сақланиб қолмоқда.
Хозирги   пайтда   дунё   мамлакатларининг   интеграциялашуви   жараёни
иқтисодий   маконнинг   тобора   кенгайиши   ва   фан-техника   тараққиётини
жадаллаштиришига   хам   ижобий   таъсир   кўрсатиб   келмоқда.   Бизнинг
фикримизча,   бундай   жадаллаштириш   фақатгина   энг   янги   техника   ва
технологияни   олиб   кириш     орқалигина   эмас,   балки   кўпроқ   биргаликдаги
илмий   ишланмалар   ва   тадқиқотларни   амалга   ошириш,   янги   лойихаларни
ишлаб   чиқиш   ва   шунингдек,   ускуналар,   машиналар   ва   материаллар
намуналарини   тайёрлаш   механизмлари   орқали   хам   амалга   оширилши
зарурдир.
Дунё хўжалиги доирасида интеграция жараёнларининг ривожланишида
алохида   мамлакатлар   томонидан   олиб   борилаётган   ташқи   иқтисодий
алоқалар   хам   катта   имкониятлар   очиб   беради. 4
  Бундай   алоқалар   бошқа
мамлакатларнинг   маркетинг   ва   менежментини,   илмий   тадқиқотларини
ўзлаштириш   ва   шу   билан   бир   қаторда,   улар   иқтисодиётида   тўпланган
жамики илғор тажрибалар ва энг самарали ускуналардан ишлаб чиқаришда
3
  Таможенный контроль. Принципы и формы. Таможенный альманах. М.: Благовест – В, 202 0  г.,  5 10-
бет.
4
  Дюмулен И.И. «ВТО» М:, Экономика 20 1 3 г.
8 фойдаланиш   имкониятини   беради.   Ташқи   иқтисодий   алоқаларни
ривожлантириш   мамлакатлар   ўртасида   инвестициялар,   машина   ва
ускуналар, технологиялар алмашинувини таъминлашда мухим ахамият касб
этади.   Технологияларнинг   четдан   ташиб   келтирилиши   мамлакатлар   учун
маълум   бир   сарф-харажатлар   қилинишини   тақозо   этса-да,   ишлаб   чиқариш
корхоналарини   мукаммал   техника,   технологиялар   билан   қуроллентириш,
илғор   тажрибаларни   ишлаб   чиқаришга   жорий   этиш,   ўз   навбатида,   табиий
ресурсларни   ўзлаштириш   ва   улардан   оқилона   фойдаланиш   имкониятини
беради.
Замонавий техника ва технологияларнинг афзалликлоари яна шу билан
хам   характерланадики,   бунда   ишлаб   чиқариладиган   махсулотларнинг
сифати   тубдан   ўзгаради   ва   уларни   ишлаб   чиқариш   учун   зарур   бўлган
мехнат, маблағ ва вағт сарфлари анча қисқаради. 
Шуни   таъкидлаш   лозимки,   хозирги   пайтда   дунё   иқтисодиётида   содир
бўлаётган   халқаро   хамкорлик   алоқаларини   ривожлантириш   орқали   чуқур
ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муаммони хал қилиниши, бугунги кунда энг
долзарб масалаларидан биридир. 5
Бундай   глобал   муаммоларнинг   энг   асосийларидан   бири,   бу   дунё
мамлакатларида   тез-тез   рўй   бериб   турган   очарчилик,   турли-туман   юқумли
касалликларнинг дунё бўйлаб тарқалиши, иқтисодий ва маънавий қолоқлик
сингари   бир   қатор   муаммолардир.   Хозирги   пайтда   бутун   дунё
жамоатчилиги   диққат   марказида   турган   бу   каби   муаммоларни   бартараф
этишда   энг   асосий   масалалардан   бири   дунё   мамлакатлари   ўртасида
хамкорлик алоқаларини жадал ривожлантириб боришдан иборатдир.
Бугунги   кунда   мамлакат   улкан   худудига,   кўп   миллатли   ахолисига   ва
турли-туман   табиий   ресурларга   эга   бўлса-да,   у   дунёнинг   бошқа
мамлакатлари   билан   доимий     ва   белгиланган   иқтисодий   эга   бўлмасдан
туриб,   якка   холда   ривожланишнинг   юқори   чўққиларига   эриша   олмайди.
5
  Дюмулен И.И. «ВТО» М:, Экономика 20 1 3 г.
9 Зеро,   миллий   хўжаликларнинг   умумжахон   мехнат   тақсимоттида   фаол
иштирок   этиши   уларнинг   муваффақиятли   фаолият   кўрсатишлари
гаровидир.
Бироқ Ўзбекистоннинг жахон хўжалиги алоқаларида бевосита иштирок
этиши   жараёни   «катта   сакрашлар»   тарзида   эмас,   балки   объектив   шарт-
шароитлардан   келиб   чиққан   холда   ташқи   иқтисодий   сохани   чуқур   ислох
қилиш орқали босқичма-босқич амалга оширилиши энг тўғри йўл сифатида
танлаб   олинди.   Дархақиқат,   миллий   иқтисодиётнинг   жахон   хўжалигига
муносиб   тарзда   кириб   бориши,   энг   аввало,   мамлакатнинг   реал   иқтисодий
салохиятидан келиб чиққан холда амалга ошади.
Айнан   мана   шу   позицияда   туриб   республиканинг   бугунги   кундаги
иқтисодий   қудратини   хар   тарафлама   ўрганиши   энг   мухим   масаладир.
Ўзбекистон   иқтисодий   салохиятини   хар   тарафлама   тахлил   этиш   шундан
далолат   берадики,   чексиз   имкониятлар   ва   ноёб   тари х ий   захираларга   эга
бўлган бу  давлат дунёдаги  хар  қандай мамлакатлар  билан жахон хўжалиги
алоқалари доирасида бемалол рақобатлаша олиш салохиятига эгадир.
Ўзбекистон жуғрофий жихатдан  Ғ арбий Шарқ билан, Жанубий Шимол
билан   боғлайдиган   Евроосиё   йўллари   чоррахасида   жойлашган   бўлиб,
азалдан   Буюк   Ипак   йўли   орқали   Евроосиё   иқтисодий   ва   маданий   кўприги
вазифасини бажариб келган.
Ўзбекистон   улкан   мехнат   ресурларига   эга   бўлиб,   Марказий   Осиё
умумий   мехнат   ресурсларининг   40%   Ўзбеки с тон   хиссасига   тўғри   келади.
Шунингдек,   мамлакат   мехнат   потенциалидан   ўзига   хос   хусусияти,   унинг
юксак   илимлик   даражасидир.   Халқ   хўжалигида   мехнат   қилаётган   хар   тўрт
кишининг бири олий ёки ўрта-махсус маълумотлидир.
Ўзбекистон   табиий   ресурсларга   бой   ўлка   бўлиб,   мамлакат   худудида
2700   дан   ортиқ   фойдали   қазилма   бойликлари   кони   топилган   ва   хозиргиа
қадар   уларнинг   бор-йўғи   900   га   яқинигина   ўзлаштирилган.   Хусусан,
10 Ўзбекистон   қазиб   олинадиган   олтиннинг   умумий   хажми   бўйича   дунёда   8-
ўринни, уни ахоли жон бошига ишлаб чиқариш бўйича эгаллайди.
Хозирги   пайтга   қадар   республикада   30га   яқин   олтин   конлари
аниқланган бўлиб, уларнинг атиги 9 тасидан мамлакат манфаатлари йўлида
фойдаланилмоқда.   Ўзбекистон   олтинининг   сифати   жахон   стандартлари
бўйича   олий  навга   мос   келганлиги   бож,  сўнгги   йилларда   уч   карра   халқаро
мукофотларга   сазовор   бўлди.   Мурунтовдаги   олтин   конлари   миқдори   ва
сифати   бўйича   Америка   Қ ўшма   Штатларидаги   Колондайк,   Жанубий
Африка   Республикасидаги   Витватерсранд,   Хиндистондаги   Колар   сингари
жа ҳ оннинг   энг   йирик   конлари   билан   бемалол   рақобатлаша   олади.
Мамалакатдаги   олтин   захираларини   оқилона   тасарруф   этиб,   ишончли
хорижий   хамкорлар   билан   олтин   савдоси   шартномаларини   кўплаб   амалга
ошираётган   Ўзбекистон   давлати   жахон   олтин   бозори   майдонида   энг
ишончли хамкор сифатида танилиб бормоқда.
Марказий   Осиё   минтақасидаги   газ   конденсати   захираларнинг   74%и,
нефт   захираларининг   31%и,   табиий   газнинг   40%и,   кўмирнинг   55%и
Ўзбеки с тон хиссасига тўғри келади. Хусусан, табиий газ қазиб олиш бўйича
республика МДХ мамлакатлари ичида 3-ўринни эгаллаш билан бир қаторда,
дунё   бўйича   бу   соханинг   етакчи   10   мамлакатининг   бири   хисобланади.
Хозирги   пайтда   республикада   150   та   нефт   ва   газ   конлари   топилган   бўлиб,
уларнинг   92   таси   устида   ўрганиши   ишлари   олиб   борилмоқда.   Газ   қариб
чиқариш хажми хозирнинг ўзидаёқ мамлакат эхтиёжини тўла таъминлайди
ва   газни   қўшни   мамлакатларга   экспорт   қилиш   имконини   беради.
Ўзбекистон   яқин   келажакда   хорижий   мамлакатлардан   нефт   ва   нефт
махсулотларини   сотиб   олиш   заруратидан   батамом   холи   бўлиши   ва   нефт
хамда   уни   қайта   ишлашдан   олинадиган   махсулотлар   хисобига   ташқи
савдода экспорт салохиятини янада орттириш имкониятига хам эга бўлади.
Ўзбекистон   Марказий   Осиёда   ва   МДХ   доирасида   пахта   етиштирувчи
асосий   мамлакат   хисобланади.   Марказий   Осий   давлатлари   жами   2   млн.
11 тонна   пахта   толаси   етиштириш   имкониятига   эга   бўлса,   унинг   1,4
млн.тоннаси ўзбек толасидир. Айнан, Ўзбекистон пахта толаси етиштириши
бўйчиа дунёда 4-ўринда туради.
Ўтган   асрнинг   90-йилларига   келиб   «совуқ   уруш»   даврининг   тугаши
дунёда   туб   ўзгаришларга   олиб   келди,   бу   эса   ўз   навбатида   халқаро
алоқаларнинг   геосиёсий   тизимига,   унинг   мувозанатига   ўз   таъсирини
кўрсатди. Геосиёсий мувозанатнинг ўзгариши халқаро муносабатларда янги
тизимнинг шаклланиш жараёнини бошлаб берди. Бу эса албатта жаҳонда юз
бераётган   глобализация   ва   интеграция   жараёнларидир.   Бугунги   кунда   дунё
бўйлаб   интеграция   ва   глобализация   жараёнлари   жуда   тез   қадамлар   билан
ривожланмоқда.   Мазкур   жараёнда   нафақат   янги   мустақил   давлатлар   учун,
балки   дунёнинг   ривожланган   давлатлари   учун   ҳам     глобализация   ва
интеграция   ҳақидаги   жиддий   илмий   ва   амалий   қарашларни  шакллантириш
ва   бу   жараёнда   иштирок   этишнинг   энг   оптимал   йўлларини   ишлаб   чиқиш
давр талабига айланди.  
12 Ҳозирда   халқаро   майдонда   миллий   иқтисодий,   сиёсий,   ижтимоий,
ҳуқуқий   институтларни   бирлашиб   кетиши   ва   халқаро   ташкилотларнинг
сонини   ортиб   боришини   кузатиш   мумкин.   Дунё   харитасида   қатор   янги
мустақил   давлатларни   пайдо   бўлиши   ва   уларни   умумжаҳон   халқаро
муносабатлар тизимига кириб келиши бу жараённи янада жонлантирди.
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   И.А.Каримов   белгилаб
ўтганидек,   XXI   аср,   шубҳасиз,   халқаро   муносабатларда   бутун   дунени
қамраб   оладиган   аср   бўлади.   Бундай   шароитда   интеграция   жараёнларини,
халқаро   институтлар   ва   ташкилотларда   суверен     давлатларнинг   иштирок
этишини   кенгайтириш   жараёнини   фақат   тарих   тақозоси   деб   эмас,   балки
айрим   минтақалар   кўламида   ҳам,   шунингдек,   умуман   бутун   сайёрамиз
кўламида   ҳам   собитқадамлик,   барқарорликнинг   қудратли   омили   деб
ҳисобламоқ  зарур.
"Интеграция"   -   ибораси   лотин   тилидан   олинган   бўлиб,   "integratio"
- "тўлдирилиш"   ёки   "integer"   -   "тўлиқ"   деган   маъноларни   англатади   .
Интеграция тури бўйича минтақавий ва глобал ҳаракат олиб боради.
Бугунги   кунда   минтақаларда   содир   бўлаётган   интеграция   жараёнлари
халкаро интеграцияга асос бўлиб хизмат қилади. Минтақаларни бирлашиши,
яъни   уларнинг   ҳам   иқтисодий   ҳам   сиёсий   ҳам   ҳуқуқий   соҳалардаги
ҳамкорлиги   келажакда   барча   минтақавий   интеграцион   уюшмаларни
бирлаштиришга олиб келиши муқаррар.
Юқорида айтиб ўтилганидек интеграция жараёнлари бевосида халқаро
муносабатларда жадал кетаётган глобализация жараёнлари билан боғлиқдир.
Дарҳақиқат,   агар   "совуқ   уруш"   даврида   икки   сиёсий   қутб   ўртасидаги
мафкуравий   қарама-қаршилик   тўғрисида   кўп   гапирилган   бўлса,   бугунги
кунда   глобаллашув   ҳақида   кўп   гапирилмоқда.   Аслида,   "глобализация"   ва
"интеграция"   иборалари   сиёсатшуносликда   қўлланилаётган   янги   терминлар
ҳисобланади. Бу иборалар халқаро муносабатлардаги ўзгаришлар оқибатида
илмий   адабиётларда   тез-тез   ёдга   олина   бошланди.   Айтиб   ўтганимиздек
13 "интеграция"   - бу ўзаро бир-бирини тўлдириш, яъни давлатлар томонидан
сиёсий,   иқтисодий,   ижтимоий   ва   бошқа   соҳалардаги   ҳамкорликни   йўлга
қўйиш   орқали   бир-бирини   ўзаро   тўлдириш   деган   маънони   англатади.
Глобализация  - деганда, халқаро савдонинг жадаллашуви натижасида, янги
интеграциянинг   ривожланиши   оқибатида   жаҳондаги   иқтисодий,   ижтимоий,
сиёсий,   технологик,   маданий   муносабатларнинг   шаклан   ва   моҳиятан
ўзгаришини характерловчи жараён тушунилади .
Глобаллашув тушунчаси шу қадар янги ва оммавий бўлиши билан бир
қ аторда, у илмий доираларда жиддий тортишувларга сабаб бўлмоқда.
Бу   илмий   тортишувларни,   асосан   икки   йўналишга   ажратиш   мумкин.
Бир   гуруҳ   олимлар   глобаллашув   жараёнларини   ижобий   баҳолаб,   уни   жаҳон
иқтисодий   ва   сиёсий   тартибини   яхши   томонга   ўзгартиришга,   миллий
давлатлар   манфаатларини   умумлаштириш   ва   бирлаштиришга   хизмат
қиладиган   янги   жараён   сифатида   таърифлайдилар.   Уларнинг   фикрича,
бугунги   кун   воқелиги   халқаро   иқтисодий   ва   молиявий   алоқаларининг
жадаллашуви   билан   белгиланади.   Бу   жараёнда   миллий   давлатларнинг
таъсири   сусайиб,   бозор   муносабатлари   асосида   ривожланувчи   халқаро
савдонинг аҳамияти ортиб боради.
Иккинчи   йўналиш   вакиллари   глобаллашув   ва   интеграция
жараёнларининг   аҳамияти   ва   афзалликларига   шубҳа   билан   қарайдилар.
Уларнинг фикрича, глобализация ва интеграция мутлоқ янги жараён эмас.
Бугунги   кун  воқелиги,  XIX  асрнинг  воқелигидан  фарқ  қилмайди,   зеро
икки   аср   аввал   ҳам   дунёнинг   турли   нуқталарида   савдо   алоқалари   ёки
аҳолининг   кўчиши ҳолатлари доимий мавжуд бўлган. Шунинг учун, мазкур
илмий   оқим   тарафдорлари   глобализация   ва   интеграция   тушунчалари
либерал   йўналишдаги   иқтисодчилар   ва   сиёсатчилар   томонидан   мавжуд
халқаро   сиёсий   тартиботни   ўзгартириш   ва   ижтимоий   ҳаётдаги   давлатнинг
ролини   камайтириш   учун   олға   сурилаётган   мафкуравий   уйдирма 6
,   деб
6
 John Baylis. The Globalization of World Politics: An introduction to international relation. Oxford,  20157
14 биладилар.
Мазкур   йўналишлардан   ташқари,   замонавий   концептуал   қарашлар
ичида бугунги кунда халқаро ҳамжамият назарияси алоҳида ўрин эгаллайди.
Халқаро. ҳамжамият тушунчасининг таҳлили миллий давлатларнинг дунёдаги
ўрни     ва   давлат   суверенитетининг   истиқболлари   борасидаги   тасаввурлар
билан бевосита боғлиқ. Бу таълимотни қўллаб кувватловчи баъзи бир гуруҳ
тадқиқотчилар   миллий   давлатларни   халқаро   муносабатларнинг   асосий
субъекти   ва   халқаро   сиёсий   ташкилотларнинг   асоси   сифатида   кўриб
чиқадилар.   Уларнинг   таълимотида   бошқа   қолган   субъектлар   эса   миллий ,
давлатларга нисбатан тобелик хусусиятига эга. 7
Уларнинг   тадқиқотларида   халқаро   ҳамжамият   нафақат   нотенглик   ва
боғлиқлик нуқтаи назаридан, балким халқаро муносабатлар нуқтаи назаридан
ҳ ам   синфланади.   Бу   эса   ўз   навбатида   замонавий   халқаро   муносабатларни
барча   аспектларини   (қирраларини)   очиб   беришга   хизмат   қилади.   Шунга
асосланган ҳолда улар томонидан дунё ҳамжамияти ягона ва бўлинмас деган
хулоса берилади.
7
  Gilberto Dupas. The Logic of Globalization: Tentions and Governability in Contemporary Society. UNESCO
Most  discussion paper. Paris,  2011
15 2. Ўзбекистон Республикасининг «Мустақил давлатлар хамдўстлиги»
ташкилоти билан интеграциясини ривожлантириши ва Ташқи
иқтисодий фаолиятни амалга оширишда божхона органларининг роли
Марказий   Осиё   иқтисодий   хамжамияти   негизида   тузилган   «Мустақил
давлатлар   хамдўстлиги»   ташкилоти   минтақа   мамлакатлари   ўртасидаги   кўп
томонлама   муносабатларга   оид   барча   масалаларни   мувофиқлаштирувчи
восита бўлиб қолмоқда.
МУСТАҚИЛ   ДАВЛАТЛАР   ҲАМДЎСТЛИГИ   (МДҲ )   —   давлатлараро
ташкилот.   1991   й.   8   дек.   да   Минскда   Белоруссия,
Россия,   Украина   томонидан   тузилган.   Ана   шу   давлат   раҳбарлари   имзо
чеккан   Битимда   СССР   чуқур   таназзулга   учраб   парчаланиб   кетиш
натижасида йўқ бўлганлиги қайд қилинди, учала давлат сиёсий, иктисодий,
гуманитар,   маданий   ва   б.   соҳаларда   ҳамкорликни   ривожлантиришга
интилишини   баён   этди.   1991   й.   21   дек.   да   Битимга   Озарбайжон,
Арманистон,   Қозоғистон,   Қирғизистон,   Молдавия,   Тожикистон,
Туркманистон,   Ўзбекистон   кўшилди,   улар   Белоруссия,   Россия   ва   Украина
билан   бирга   МДҲнинг   мақсад   ва   қоидалари   тўғрисидаги
Декларацияга   Олмаота   ш.   да   имзо   чекдилар.   1993   й.
МДҲга   Грузия   қўшидди.   1993   й.   МДҲ   Устави   қабул   қилинди,   у
давлатларнинг   инсон   ҳуқуклари   ва   эркинликларини   таъминлаш,   ташки
сиёсий   фаолиятини   мувофиклаштириш,   умумий   иқтисодий   маконни
вужудга   келтириш,   транспорт   ва   алоқа   тизимларини
ривожлантириш,   аҳоли   соғлиғи   ва   атроф   му-ҳитни   муҳофаза   қилиш,
ижтимоий   масалалар   ва   иммиграция   сиёсати,   уюшган   жиноятчиликка
карши   кураш,   мудофаа   сиёсатида   ҳамкорлик   қилиш   ва   ташқи   чегараларни
қўриклашда   биргаликда   фаолият   юритишни   назарда   тутади.   МДҲ   ҳақиқий
аъзолари   билан   бирга   қатнашувчи   аъзолар   бўлиши   мумкин.   килинган:
Давлат   бошликлари  кенгаши,   Ҳукумат   бошликлари   кенгаши,   Ташки   ишлар
вазирлари   кенгаши,   Давлатлараро   иктисодий   кўмита,   маркази
16 СанктПетербургда   бўлган   Парламентлараро   ассамблея   ва   б.   МДҲнинг
доимий   ишловчи   органи   Минск   ш.   да   жойлашган   Мувофиқлаштирувчи
маслаҳат   қўмита   ҳисобланади.   Унинг   қошида   доимий   котибият   ишлайди.
Давлат   бошлиқлари   кенгаши   1   й.   да   камида   2   марта
ўтказилади.   фуқаролик   уруши   келиб   чиқишининг   олдини   олди,
мамлакатларни   босқичмабосқич   халқаро   муносабатлар   тизимига   кириб,
мустақилликлари,   суверенитетини   мустаҳкамлашга   кўмак   берди.   МДҲ   ўз
фаолияти   давомида   ҳаддан   та-шқари   кўп   қарорлар   қабул   қилди-ю,   лекин
аксарият   ҳолларда   уларнинг   купи   бажарилмади.   Ҳозир   МДҲ   га   кирувчи
давлатларнинг аҳолиси 283 млн. кишини ташкил этади. Бу аҳолининг 120,5
млн.   иқтисодиётда   машғулдир.   Уларнинг   29,4   фоизи   саноат   ва   қурилишда,
21,5 фоизи қ. х.,   ўрмон   ва   балиқчилик   соҳасида ишлайди.
Ўзбекистон   ўз   миллий   манфаатларидан   келиб   чиққан   ҳолда   МДҲда
иштирок этмоқда. У МДҲга давлатлар устидан тузилган ташкилот сифатида
эмас,   балки   мустақил   давлатларнинг   ҳаракатларини
мувофиклаштирувчи   орган   сифатида қарайди.    
1-жадвал.
Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими доирасида
асосий хомашё етказиб берувчи ҳамкор давлатлар (2020-йил)
Давлатлар Қиймати, млн. АҚШ доллари Улуши,%
Қозоғистон 10,59 32%
Тожикистон 6,61 20%
Туркманистон 6,25 19%
Германия 2,37 7%
Франция 1,37 4%
Буюк Британия   1,30 4%
Хитой 1,26 4%
Қирғизистон 1,10 3%
Бошқалар 1,74 5%
                                       
МДҲ   ҳудудида   давлатларнинг   тенг   ҳуқуқлиги   асосида   ягона
иқтисодий   маконни   яратиш,   ташкилотда   умуман   иқтисодий
17 муносабатларнинг   устуворлигига   эришиш,   давлатлар   ўртасида
савдоиқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун   ҳаракат   қилади.
  «Мустақил   давлатлар   хамдўстлиги»   ташкилоти   олдига   минтақада
иқтисодий   интеграцияни   ривожлантиришнинг,   сиёсий,   ижтимоий,   илмий-
техникавий,   маданий-маърифий   алоқалари   кенгайтиришнинг   шакл   ва
механизмларини   такомиллаштириш   асосий   мақсад   қилиб   қўйилган.
Президентлар   бу   масалалр   юзасидан   атрофлича   фкрлашиб,   қукуматларга
тегишли топшириқлар беришга келишиб олдилар.
Жорий   йилнинг   9   сентябрь   куни   видеоконференция   шаклида
Мустақил   Давлатлар   Ҳамдўстлиги   (МДҲ)   Иқтисодий   форумининг
биринчи   йиғилиши   ўтказилди.   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг
ташаббуси   билан   ташкил   этилган   мазкур   тадбирда   Ҳамдўстлик
мамлакатларининг   иқтисодий   ва   савдо   идоралари   раҳбарлари   қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси номидан Бош вазир ўринбосари - инвестициялар
ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков иштирок этди.
Йиғилиш   кун   тартибига   савдо-иқтисодий,   инвестиция   ва   саноат
соҳасида ҳамкорлик билан боғлиқ масалаларнинг кенг кўлами киритилди.
Иштирокчилар   кўп   томонлама   ҳамкорликни   мустаҳкамлаш   ва   қўшма
ташаббусларни илгари суришда Ҳамдўстликнинг алоҳида ролини бир неча
бор таъкидладилар. Улар Форумни коронавирус пандемияси фонида жаҳон
иқтисодиёти   ўзгараётган   бир   пайтда   МДҲ   фаолиятининг   иқтисодий
устуворликларини   ишлаб   чиқиш   ва   барқарор   ривожланиш   масалаларини
ҳал   этиш   ҳамда   минтақавий   ва   глобал   даражадаги   долзарб   муаммоларга
қарши чоралар кўриш бўйича ниҳоятда муҳим ва самарали платформа деб
ҳисоблашга тайёр эканликларини билдирдилар.
Тадбир доирасида пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатиш ва
Ҳамдўстлик   мамлакатларида   иқтисодий   фаолликни   рағбатлантириш
бўйича ҳамкорлик механизмлари юзасидан конструктив фикр алмашилди.
18 Шу   нуқтаи   назардан   инвестициявий   ҳамкорликни   ва   ўзаро   савдони
ривожлантириш,   шунингдек,   транспорт-коммуникация   алоқаларини
тиклашга қаратилган инқирозга қарши қўшма дастурларни ишлаб чиқишда
мамлакатлараро ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
2021   йилнинг   январь-апрель   ойларида,   Ўзбекистон   Республикаси
ташқи   савдо   айланмасининг   учдан   бир   қисми   ёки   39,3   %   и   МДҲ
давлатларига   тўғри   келиб,   ташқи   савдо   айланмасидаги   2020   йилнинг   мос
даврига нисбатан улуши 4,9 % га кўпайган.
Ўзбекистон Республикасининг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо
айланмаси 2021 йил январь-апрель ҳолатига 4 059,7 млн.   AҚШ долларини
ташкил этди. Шундан экспорт – 1 339,5 млн. AҚШ долларига етган бўлса,
импорт – 2 720,2 млн. AҚШ доллари қийматида қайд этилди.
19 1-расм. Ўзбекистоннинг 2020-2021 йилларда иқтисодий ўсиш
динамикаси 8
Ўзбекистон Республикасининг МДҲ  мамлакатлари билан ташқи савдо
айланмасининг   энг   юқори   ҳажмлари   Россия   Федерацияси   (45,2   %),
Қозоғистон   (29,9  %)  ҳамда  Қирғиз   Республикаси (6,2 %)  давлатлари  билан
қайд этилди.
Иқтисодий   ҳамкорлик   соҳасида   саъй-ҳаракатлар   МДҲнинг   2030
йилгача   бўлган   давр   учун   Иқтисодий   ривожланиш   стратегиясини   ва   унинг
8
 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. 2017 йил.
20 биринчи   босқичини   амалга   ошириш   бўйича   Тадбирлар   режасини
тайёрлашга,   ўзаро   савдода   қулай   шароитлар   яратишга,
жумладан   божхона   тартибини соддалаштиришга, савдодаги мавжуд истисно
ва   чекловларни,   хусусан   техник   тўсиқларни   бартараф   этишга   ҳамда
иштирокчи   давлатлар   ҳудудлари   ўртасидаги   алоқаларни   ривожлантиришга,
жумладан   МДҲнинг   2030   йилгача   бўлган   минтақалараро   ва   чегарадош
ҳудудлар   ҳамкорлиги   Концепциясини   ишлаб   чиқиш   ва   қабул   қилишга
йўналтирилади.   2020   йилда   Ўзбекистонда   турли   йўналишлар   бўйича
ҳудудлараро   ҳамкорликни   фаоллаштириш   мақсадида   МДҲ   ҳудудлари
Форуми   ўтказилади.   Транспорт   соҳасида   янги   транспорт   маршрутларини
ташкил этиш, МДҲ давлатларининг транзит салоҳиятидан кенг фойдаланиш
бўйича   аниқ   чораларни   назарда   тутувчи   Ташкилот   иштирокчи
давлатларининг   2030   йилгача   ҳамкорлигининг   Устувор   йўналишларини
тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Божхона   иши   ва   сиёсатининг   ички   иқтисодий   жараёнларда   тутган
ўрнинг   ошиши   ва   уларнинг   ТИФ   эркинлаштирилиши   билан   бир   вақтда
тасир   доирасининг   кенгайиши   божхона   тариф   ва   нотариф   усуллари   билан
тартибга   солиш   билан   боғлиқ   бўлган   мураккаб   муносабатларга   янгича
ёндашиш зарурлигини тақазо этмоқда.
Божхона   органларининг   ташқи   савдони   тариф   ва   нотариф   усуллари
билан   тартибга   солиш   ишларини   такомиллаштириш   борасидаги   асосий
йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлмоғи лозим (2-чизма):
-   божхона   тариф   сиёсатини   такомиллаштиришга   йўналтирилган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш;
-   божхона   тўловлари   хисобини   юритишнинг   автоматлаштирилган
тизимини яратиш базасида божхона тарифларини тартибга солиш соҳасида
маълумотлар шаклланишининг ягона тизимига босқичма-босқич ўтиш;
-   тариф   усуллари   билан   бошқаришнинг   комплекс   технологияларини
ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;
21 -   тўлиқ   автоматлаштирилган   ҳисобга   олиш   тизими   маълумотлар
базасига   асосланган   танланма   назорат   ва   текширув   технологияларини
амалиётга жорий этишдан иборат.  Қуйидаги расмда божхона тўловларинин
турлари келтирилган. 
Божхона тўловлари ва
бож турлари
БОЖ Қ ЎШИЛГАН
Қ ИЙМАТ
СОЛИ Ғ И АКЦИЗ
СОЛИ Ғ И БОЖХОНА
ЙИ Ғ ИМЛАРИ
ИМПОРТ БОЖИ -лицензия берганлик учун йиғим;
-божхона   расмийлаштируви   бўйича
мутахассис   малака   аттестатини
берганлик учу йиғим;
-   божхона   расмийлаштируви   учун
йиғим;
- товарни сақлаганлик учун йиғим;
-   товарни   кузатувга   олганлик   учун
йиғим;
-   дастлабки   қарор   қабул   қилганлик
учун йиғим;
-   қонун   хужжатларида   назарда
тутилган бошқа йиғимлар.ЭКСПОРТ БОЖ И
МАВСУМИЙ БОЖ
А ЛОХИДА ТУРДАГИ 
БОЖЛАР
-махсус бож;
-демингга қарши бож;
-компенсация божи.
1-чизма. Божхона  тўловларининг  турлари 9
2020   йилда   Давлат   божхона   қўмитаси   ва   унинг   худудий
бошқармаларининг   асосий   эътибори   божхона   тизимининг   хуқуқий-меъёрий
базасини   такомиллаштириш,   фискал   вазифаларни   бажариш,   товарларнинг
9
  А.Алиев. ТИФни давлат томонидан тартибга солиш. Ўқув қўлланма.
22 хақиқий   миқдори   ва   қийматидан   келиб   чиққан   холда   божхона   тўловларини
ундириш,   божхона   чегарасидан   ўтаётган   барча   юк   ва   транспорт
воситаларини тўлиқ божхона назоратидан ўтказиш, контрабанда ва божхона
қоидаларини   бузилишига   қарши   курашиш,   халқаро   хуқуқ   меъёрлари   хамда
мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш манфаатларидан келиб чиққан
холда божхона таомилларини соддалаштиришга қаратилди.
23 3.Хозирги замон иқтисодий интеграциясининг асосий хусусиятлари
ХХ   аср   ривожланиш   хусусиятларига   кўра   жахон   иқтисодиётидаги   янги
глобал   тенденциялардан   бири,   ижтимоий   ишлаб   чиқаришнинг
интернационализацияси ва иқтисодий конвергенциянинг мухим ахамият касб
этишига   олиб   келди.   Бундай   тенденцияларнинг   муваффақиятли   амалга
оширилиши   одатда,   бир   томондан,   давлатлараро   иқтисодий   ташкилотлар
бўлса иккинчи томондан умумий иқтисодий хамжамиятларни ўз ичига олади.
Шуни хисобга олган холда жахон иқтисодиётида мамлакатлар ўтасида у ёки
бу   кўринишдаги   интеграцион   уюшмаларнинг   умумий   иқтисодий   ўсишни
таъминлашдаги улуши тобора ошиб бориши кузатилмоқда.
Хозирги   пайтда   дунё   мамлакатларининг   интеграциялашуви   дараёни
иқтисодий   маконнинг   тобора   кенгайиши   ва   фан-техника   тараққиётини
жадаллаштиришга   хам   ижобий   таъсир   кўрсатиб   келмоқда.   Бизнинг
фикримизча,   бундай   жадаллаштириш   фақатгина   энг   янги   техника   ва
технологияни   олиб   кириш   орқалигина   эмас,   балки   кўпроқ   биргаликдаги
илмий   ишланмалар   ва   тадқиқотларни   амалга   ошириш,   янги   лойихаларни
ишлаб   чиқиш   ва   шунингдек,   ускуналар,   машиналар   ва   материаллар
намуналарини   тайёрлаш   механизмлари   орқали   хам   амалга   оширилиши
зарурдир. 10
Дунё   хўжалиги   доирасида   интеграция   жараёнларининг   ривожланишида
алохида   мамлакатлар   томонидан   олиб   борилаётган   ташқи   иқтисодий
алоқалар   хам   катта   имкониятлар   очиб   беради.   Бундай   алоқалар   бошқа
малакатларнинг   маркетинг   ва   менежментини,   илмий   тадқиқотларини
ўзлаштириш   ва   шу   билан   бир   қаторда,   улар   иқтисодиётида   тўпланган
жамики   илғор   тажрибалар   ва   энг   самарали   усуллардан   ишлаб   чиқаришда
фойдаланиш   имкониятини   беради.   Ташқи   иқтисодий   алоқаларни
ривожлантириш мамлакатлар ўртасида инвестициялар, машина ва ускуналар,
технологиялар   алмашинувини   таъминлашда   мухим   ахамият   касб   этади.
10
  Авдокушин Н.А. «Международные экономические отношения»,- М., Экономика, 20 1 3.
24 Технологияларнинг   четдан   ташиб   келтирилиши   мамлакатлар   учун   маълум
бир   сарф-харажатлар   қилинишини   тақозо   этсада,   ишлаб   чиқариш
корхоналарини   мукаммал   техника,   технологиялар   билан   қуроллантириш,
илғор   тажрибаларни   ишлаб   чиқаришга   жорий   этиш,   ўз   навбатида,   табиий
ресурсларни   ўзлаштириш   ва   улардан   оқилона   фойдаланиш   имкониятини
беради. 
Замонавий   техника   ва   технологияларнинг   афзалликлари   яна   шу   билан
хам характерланадики, бунда ишлаб чиқариладиган махсулотларнинг сифати
тубдан ўзгаради ва уларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган мехнат, маблағ
ва вақт сарфлари анча қисқаради. 
Шуни алохида таъкидлаш лозимки, хозирги пайтда дунё иқтисодиётида
содир   бўлаётган   халқаро   хамкорлик   алоқаларини   ривожлантириш   орқали
чуқур ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муаммоларни хал қилиниши, бугунги
кунда энг долзарб масалалардан биридир. Бундай глобал муаммоларнинг энг
асосийларидан   бири,   бу   дунё   мамлакатларида   тез-тез   рўй   бериб   турган
очарчилик,   турли-туман   юқумли   касалликларнинг   дунё   бўйлаб   тарқалиши,
иқтисодий ва маънавий қолоқлик сингари бир қатор муаммолардир. Хозирги
пайтда   бутун   дунё   жамоатчилиги   диққат   марказида   турган   бу   каби
муаммоларни   бартараф   этишда   энг   асосий   масалалардан   бири   дунё
мамлакаталри   ўртасида   хамкорлик   алоқаларини   жадал   ривожлантириб
боришдан иборатдир.
Бугунги   кунда   мамлакат   улкан   худудига,   кўп   миллатли   ахолисига   ва
турли-туман   табиий   ресурсларга   эга   бўлса-да,   у   дунёнинг   бошқа
мамлакатлари   билан   доимий   ва   белгиланган   иқтисодий   алоқаларга   эга
бўлмасдан,   туриб,   якка   холда   ривожланишнинг   юқори   чўққиларига   эриша
олмайди.   Зеро,   миллий   хўжаликларнинг   умумжахон   мехнат   тақсимотида
фаол   иштирок   этиши   уларнинг   муваффақиятли   фаолият   кўрсатишлари
гаровидир.
Халқаро хуқуқнинг тенг хуқуқли субъекти сифатида ўз мустақил ташқи
сиёсатини   юритаётган   ёш-давлатимизнинг   дунё   мамлакатлари   орасида   ўз
25 ТИФни тартибга солиш давлат воситалари
Тариф Нотарифмавқеини эгаллаб олиши ва жахон хўжалиги алоқаларида самарали иштирок
этиши ўта мухимдир.
Дархақиқат,   бугунги   кунда   республикамизда   очиқ   иқтисодий
ислохотларнинг   амалга   оширилиши,   Ўзбекистоннинг   жахон   иқтисодий
тизимига   қўшилиб   бориш   йўлларини   мустақил   равишда   белгилаб   олишни
тақозо   этади.   Хусусан,   Ўзбекистоннинг   жахон   иқтисодий   тизимига
интеграцияларшуви   жараёни   мамлакатда   чуқур   таркибий   ўзгаришларни
амалга   ошириш   билан   бир   қаторда,   ташқи   иқтисодий   алоқаларни
ривожлантиришга қаратилган иқтисодий тамойилларнинг бозор иқтисодиёти
қонунларига тамомила мос келишини талаб этади.  11
Халқаро   савдони   тартибга   солиш   давлат   воситалари   ўз   характерига
кўра   тариф   усулларига,   яъни   божхона   тарифига   асосланган   усулларга   ва
нотариф усулларига бўлинади (1-расм).
2- чизма . Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан 
тартибга солиш воситаларини туркумланиши 12
Халқаро   савдо   ташқи   иқтисодий   фаолиятни   асосий   шакли   бўлгани
учун,   халқаро   савдони   тартибга   солиш   усулларини   ташқи   иқтисодий
фаолиятни тартибга солиш усуллари сифатида қараймиз.
11
  Авдокушин Н.А. «Международные экономические отношения»,- М., Экономика, 20 1 3.
12
 Свинухов С.В. «Таможенно-тарифное регулирование ВЭД», М., Экономисть, 20 1 4 г., 45-48-бетлар
26 Ташқи   иқтисодий   фаолиятни   давлат   томонидан   тартибга   солиш
воситаларини   тариф   ва   нотариф   усулларга   туркумланишини   биринчи   бўлиб
савдо   ва   тарифлар   бўйича   келишув   (ГАТТ)ни   котибияти   ХХ   асрни   60-
йилларида   таклиф   этган.   Шу   келишувни   ўзи   нотариф   усулларини
«тарифлардан ташқарии, халқаро савдони эркин оқимига тўсқинлик қилувчи
усуллар» деб таърифлаган эди.
“ Международные   экономические   отношения ” 13
  китобида   ёзилишича,
миллий   бозорни   химоя   қилиш   мақсадида   қўлланилаётган   тариф   тўсиқлари
нуқтаи назаридан ривожланаётган давлатларни уч гурухга бўлиш мумкин:
Биринчи   гурухда   ундирилаётган   бож   ставкалари   одатда   50   фоиздан
ошмайди   ва   кўпинча   товарларга   нисбатан   бож   ундиришдан   озод   этиш
режими   қўлланилади.   Бу   гурах   бир   қатор   Африка   ва   Лотин   Америкаси
давлатлари,   шу   жумладан   Ангола,   Нигерия,   Боливия,   Чили   ва   бошқалар,
шунингдек Осиё-Тинч океани минтақ а си давлатлари – Сингапур, Филиппин,
Тонга киради. Бу гурухга айрим Форс давлатлари хам киради.
Иккинчи   гурухга   ундирилаётган   бож   ставкалари   бир   мунча   юқори,  50
фоиздан   100   фоизгача   бўлган   давлатлар   киради.   Булар   жумласига   Алжир,
Ливия,   Танзания,   Аргентина,   Бразилия,   Мексика,   Эрон,   Индонезия   ва
Жанубий Корея давлатлари киради.
Учинчи   гурухга   ривожланаётган   давлатларда   бож   ставкалари   100
фоиздан   ошади.   Булар   жумласига   М иср,   Ботсвана,   Марокко,   Колумбия,
Покистон,   Хиндистон,   Сурия,   Таиланд,   Туркия   давлатлари   киради.   Миср,
Эквадор ва Покистонда бож ставкалари  а йниқ са  юқоридир.
Лекин Э.П.Бабинга кўра, бож ставкасининг ўртача кўрсаткичлари доим
хам реал вазиятни акс эттирмайди. 14
 Жумладан, ГАТТнинг Токио ва Уругвай
давраларидан   сўнг   ўртача   бож   ундириш   даражаси   4,9   фоиз   ва   3   фоизгача
туширилди деб эълон қилинди.
13
  Авдокушин Н.А. «Международные экономические отношения»,- М., Экономика, 20 1 3.
14
 Э.П.Бабин «Международные экономические отношения», М., Экономика, 1996 г., 43-48 стр.
27 Тартибга солишнинг нотариф усуллари
И=тисодий Маъмурий ТехникХозирча   нотариф   тўсиқларини   халқаро   туркумлашни   ягона   қоидаси
ишлаб   чиқилмаган.   Туркумланиш   бўйича   ўз   вариантларини   ГАТТ/ВТО,
Халқаро   савдо   палатаси,   Бирлашган   миллатлар   ташкилотининг   савдо   ва
тараққиёт   бўйича   конференцияси   (ЮНКТАД),   Халқаро   тикланиш   ва
тараққиёт   банки,   АҚШ   тариф   комиссияси,   хамда   жахон   иқтисодиёти
сохасида изланишлар олиб бораётган иқтисодчилар таклиф этаяптилар.
Хозирги кунда ЮНКТАД ташқи савдони тартибга  солишни нотариф
усулларини категориялар бўйича қуйидагича туркумлайди:
1. Паратариф;
2. Бахони назорат қилиш чоралари;
3. Молиявий; 
4. Автоматик лицензиялаш чоралари;
5. Миқдорий назорат чоралари;
6. Монополистик чоралар;
7. Техник чоралар.
Нотариф   чекловлар   чораларини   элементларини   ўрганишда   асос
сифатида қуйидаги таърифни қабул қилиш ўринлидир. 15
Нотариф   тартибга   солиш   чоралари   –   бу   давлатлар   ўртасида   эркин
савдони   чегараловчи   ёки   мушкуллаштирувчи   иқтисодий   (бож   тарифидан
ташқари),   маъмурий   ва   техник   шартлардан   иборат   ташқи   савдо   сиёсатини
тартибга солиш механизмидир (2-расм).
3-чизма . ТИФни тартибга солиш усулларини туркумланиши
15
 Свинухов С.В. «Таможенно-тарифное регулирование ВЭД», М., Экономисть, 20 1 4 г., 65-66 бетлар
28 Нотариф   тартибга   солиш   усулларини   иқтсиодий   категориясига
божхона   қийматини   назорат   қилиш,   валюта   назорати,   молиявий   чоралар,
химоя чоралари ва қўшимча божга тортишлар киради. Маъмурий воситалар,
тариф   тўсиқларини   забт   этиш,   солиқлар   ва   йиғимларни   тўлаш
имкониятларига,   катта   миқдордаги   молия   ресурсларига   эга   йирик  фирмалар
ва   монополияларни   ташқи   савдодаги   иштирокини   активлаши   юз   берган   ХХ
асрни бошларида пайдо бўлдилар.
Республика иқтисодиётида бозор муносабатларининг шаклланиши эса ўз
навбатида,   иқтисодиётнинг   байналмилаллашувини   ва   миллий   доирадан
ташқари   чиқиб,   халқаро   характер   касб   этишини   долзарб   масалага
айлантиради.   Бундай   вазият   ёш   суверен   давлатимиз   олдида   мухим   бир
вазифани   дунё   мамлакатлари   билан   кенг   хуқуқли   ва   самарали   иқтисодий
хамкорлик   алоқаларини   ўрнатишни   ва   халқаро   мехнат   тақсимотида   фаол
иштирок   этиш   орқали   жахон   хўжалиги   тизимига   янада   самаралироқ
интеграциялашишини зарурат қилиб қўяди.
29 4.  Бутун жахон божхона ташкилоти билан хамкорлик  ва  Ўзбекистон
Республикасини божхона иши бўйича
халқаро алоқалари кенгайиши.
Ўзбекистон Республикаси Бутун жахон божхона ташкилоти (ББТ) билан
хамкорлик   қилиш   имкониятини   божхона   хамкорлиги   Кенгашини   таъсис
этиш   тўғрисидаги   1992   йил   28   июль   Конвенциясига   қўшилганидан   сўнг
қўлга   киритди. 16
  Ўзбекистоннинг   1995   йилдан   1997   йилгача   ББТ   Сиёсий
комиссиясига   аъзо   бўлгани   хам   унинг   халқаро   майдонда   тан   олингинини
билдиради.   Ўзбекистон   Республикаси   шунингдек   қатор   халқаро   божхона   ва
транспорт конвенцияларининг хам аъзосидир.
ББТ   доирасидаги   хамкорликнинг   асосий   вазифаси   республика   божхона
хизматининг   иш   сифатини   жахон   стандартларига   яқинлаштиришдан   иборат
бўлиб,   бу   унинг   хуқуқий   базасини   божхона   сохасигша   тааллуқли   бўлган
халқаро   конвенйиялар   ва   бошқа   халқаро   меъёрларга   яқинлаштиришни
назарда тутади.
Жахон   божхона   ташкилотини   тарихи   1947   йилдан   бошланади.   Айнан
ана шу йилдан бошлаб ЖБТга асос бўлган Божхоналар хамкорлиги кенгаши
ўз   фаолиятини   бошлаган.   Ўша   йили   Европа   иқтисодий   хамкорлиги
қўмитасига  кирувчи   ўн  учта  Европа  давлати   тарифлар   ва  савдо  бўйича  бош
битим   принципларига   асосланган   бир   ёки   бир   нечта   Европа   уюшмаларини
тузиш   масаласини   ўрганувчи   ишчи   гурух   ташкил   этиш   тўғрисида   келишиб
олдилар. Бир йилдан сўнг иккита қўмита иқтисодий ва божхона қўмиталари
тузилди.   Божхона   қўмитаси   мохияти   бўйича   Божхоналар   хамкорлиги
кенгашининг   бошловчиси   бўлди.   1950   йилнинг   15   декабрида   Брюссел
шахрида   расман   божхоналар   хамкорлиги   кенгашини   таъсис   қилувчи
конвенция имзоланди.
Иқтисодиётни   глобаллашиши,   мамлакатлар,   қитъалараро   савдони
ривожлантиши   натижасида   аста-секин   унга   нафақат   эски   Дунё   вакиллари,
16
  Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси, 2019-2020 й., № 1-№12
30 балки   дунёдаги   бошқа   давлатлар   хам   қўшилди.   1994   йилдан   бошлаб
божхоналар хамкорлиги кенгашининг иши нома- жахон божхона ташкилоти
деб   атала   бошлади.   Бугунга   келиб   бу   ташкилотга   150   дан   ортиқ   давлат
аъзодир, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси хам.
Божхоналар   хамкорлиги   кенгаши   аъзоларини   1983   йилги   26   январдаги
қарорига асосан 26 январ халқаро божхоначилар куни деб эълон қилинди. Бу
кун   нафақат   жахон   божхона   ташкилотига   аъзо   давлатларнинг   божхона
хизматчиларини,   балки   давлатларнинг   иқтисодий   манфаатларини
химоячиларини хам бирлаштирувчи байрамдир.
Жахон   божхона  ташкилоти   ўз   мохияти   ва   вазифаларидан   келиб   чиққан
холда қуйидаги ташкилий тузилмага эгадир.
Кенгаш Сиёсий комиссия
Молиявий қўмита
Номенкла-
тура ва тас-
нифлаш қ иймат ва   тиклаш Божхона
тезникаси
 
4-чизма . Жахон божхона ташкилотининг ташкилий тузилмаси .
Тузилмага   кирувчи   молиявий   қўмита   молиявий   ва   бюджет   масалалари
билан   шуғулланади.   Жахон   божхона   ташкилоти   аъзолари   молиявий   қўмита
сессияларида   белгиланадиган   миқдорда   ташкилот   бюджетига   хар   йили
бадаллар   тўлайдилар.   Айни   пайтда.   Кенгашнинг   2001   йилдаги   навбатдаги
иккинчи   сессияси   охиригача   ушбу   қўмитага   Ўзбекистон,   Австралия,   Бенин,
Боливия,   Франция,   Германия,   Италия,   Япония,   Корея   Республикаси,
31 Нидерландия,   Россия   Федерацияси,   Саудия   Арабистони,   Швейцария,
Тринидад   ва   Тобаго,   Буюк   Британия   Бирлашган   қироллиги,   АҚШ,   Замбия
киради.
Жахон   божхона   ташкилотининг   етакчи   органи   сиёсий   комиссия
хисобланиб, 24 давлат вакиллари унга сайланган.   ушбу комиссия вакиллари
икки йил муддатга сайланадилар. Бу комиссия жахон божхона ташкилотини
ривожлантириш   ва   уни   таркибини   ўзгартириш,   божхона   ишини   сиёсати   ва
стратегиясини   жахон   миқёсида   ишлаб   чиқиш   масалалари   билан
шуғулланади. Сиёсий комиссия томонидан ишлаб чиқилган ва шу комиссия
сессиясида   қабул   қилинган   қарорлар   жахон   божхона   ташкилоти   кенгашида
тасдиқлаш учун киритилади.
Жахон   божхона   ташкилоти   хуқуқни   мухофаза   қилиш,   уйғунлашган
тизим,   божхона   қиймати,   товарларнинг   келиб   чиқиши   бўйича   қоидалар
ишлаб   чиқувчи   қўмиталар,   доимий   техника   қўмитаси,   илмий   кичик   қўмита,
маълумотларни   ишлаб   чиқишни   автоматлаштириш   кичик   қўмитаси,
шунингдеккўп сонли ишчи гурухлари орқали ўз фаолиятини амалга оширади.
Киши   ресурсларини   ривожлантириш   хизмати   таълим   масалалари   билан
шуғулланади.
Жахон   божхона   ташкилотини   котибияти   Брюссел   шахрида   жойлашган
бўлиб, уни таркиби 100 кишидан иборатдир. Унга ташкилотга аъзо давлатлар
божхона маъмуриятларининг 68 вакили хам киради.
Мустақил   хукуматлараро   ташкилот   хисобланган   жахон   божхона
ташкилоти   халқаро   савдо   жараёнларини   бошқарувчи   қоидаларига   риоя
қилиниши,   жамиятни   химоя   қилиш   ва   божхона   тўловларини   ундиришни
назорат   қилишда   божхона   маъмуриятларининг   самарадорлигини   оширишни
ўз вазифаси деб хисоблайди.
Ташкилот   аъзо   давлатлар   божхона   маъмуриятларининг   хамкорлиги
масалаларини,   божхона   тизимига   алоқалар   техник   жихатлар   ва   иқтисодий
омилларни ўрганади.   У халқаро  конвенциялар  лойихаларини  ишлаб чиқади,
32 божхона   бошқаруви   ва   тадбирларига   оид   ахборотни   йиғиш   ва   тарқатиш
билан шуғулланади.
Фаолиятининг   эллик   йиллик   тарихи   мобайнида   жахон   божхона
ташкилоти   бутун   дунёдаги   божхона   амалиётининг   хуқуқий   асосини   ташкил
этувчи   17-та   халқаро   конвенция   ва   50   дан   ортиқ   тахсияларни   ишлаб   чиқиб,
амалиётга   жорий   этди.   Ташкилот   кенгаши   томонидан   ташкилот
аъзоларининг   миллий   божхона   хизматларини   ривожлантиришдаги   талаб   ва
эхтиёжларини   тўлиқ   қондиришга   мўлжалланган   жахон   божхона
ташкилотининг   2002   йилгача   бўлган   фаолиятини   стратегик   режаси
тасдиқланди.
Бу режага кўра фаолиятнинг иккита асосий йўналиши белгиланган.
Биринчиси халқаро божхона фаолиятини, савдо воситаларини қўмита ва
хизмат   кўрсатиш   тадбирларини   ишлаб   чиқиш,   такомиллаштириш
масалаларига   бағишланган.   Уларга,   масалан,   товарларнинг   келиб   чиқишини
белгилашнинг   уйғунлаштирилган   тизимини,   жахон   савдо   ташкилотининг
товарларни божхона қиймати бўйича келишуви ва бошқалар киради. 
Иккинчи   йўналиш   жахон   божхона   ташкилоти   аъзоларига   нафақат
хуқуқни   мухофаза   қилишда   ижодий   натижаларга   эришишда,   савдо
жараёнларини   ташкил   этишда   амалий   ёрдам   бериш   билангина   чекланмай,
шунингдек   божхона   тадбирларини   соддалаштириш   ва   уйғунлаштириш
бўйича халқаро киотад конвенциясини қоидаларини қўллашда амалий ёрдам
бериш   мақсадида   қўлланма   тайёрланмоқда.   Бу   конвенцияга   жахон   божхона
ташкилотига аъзо бўлган давлатларни хаммаси қўшилгани йўқ. Конвенцияни
ўзи хам  дунё хўжалигида  бўлаётган  иқтисодий ўзгаришларни хисобга  олган
холда қайта кўриш ва қайта ишлаш боқичида турибди.
Иқтисодий жиноятларга қаршикурашишда, миллий божхона хизматлари
фаолиятини   замонавийлаштириш   ва   мақбуллаштириш   бўйича   ислохотлар,
лойихаларни   амалга   оширишда   маслахат   ёрдами   кўсатиш   ва   хамкорлик
қилишда   ўз   аъзоларига   ёрдам   беришнинг   кенг   дастурларини   амалга
33 ошириши   хам   жахон   божхона   ташкилотининг   диққат   марказида   доимо
туради.
Жахон   божхона   ташкилотини   диққат   марказида   товарларни   тавсифлаш
ва   кодлашни   уйғунлаштирилган   тизимни   ишлаб   чиқиш,   такомиллаштириш
ва   аъзо   давлатларда   уни   қўллаш   масалалри   хам   турибди.   Хозирги   кунда   бу
тизим   орқали   жахон   савдо   оборотини   95%   ишланмоқа.   1996   йилги   январь
ойидан   бошлаб   уйғунлаштирилган   тизимни   янги   версияси   қўлланила
бошланди.   Бу   версияга   400   дан   ортиқ   ўзгартиришлар   ва   қўшмчалар
киритилди.
Юқорида   қайд   этиб   ўтилганидек,   жахон   божхона   ташкилоти
фаолиятининг   асосий   йўналишларидан   бири-аъзо   давлатлар   божхона
маъмуриятларини   фаолиятини   қайта   кўриш   ва   модернизациялаш   бўйича
дастурларни   хар   бир   давлат   томонидан   амалга   амалга   оширишга
кўмаклашишдир. Бу дастурларни асосий вазифаси бозор иқтисодиётига ўтиш
даврида божхона маъмурияти фаолиятини ташкил этиш, уларни тузилиши ва
ишлаш услубларини такомиллаштиришдир. 
Ўзбекистон   Республикасининг   жахон   жамоатчилиги,   шунингдек,
тараққий   этган   мамалакатлар   ўртасида   сиёсий   ва   иқтисодий   мавқеининг
кундан кунга ошиши, республикамизнинг ташқи иқтисодий алоқалари янада
ривожланиб   бораётганлиги   Давлат   божхона   қўмитаси,   жумладан   Ташқи
алоқалар департаменти зиммасига янгидан-янги вазифалар қўймоқда.
Ўз   олдига   қўйилган   вазифалардан   келиб   чиққан   холда,   2003   йил
давомида Ташқи алоқалар департаменти Жахон божхона ташкилоти, Европа
иқтисодий   комиссияси,   Бирлашган   Миллатлар   Ташкилотининг   гиёхванд
моддалар   ва   уюшган   жиноятчиликка   қаршикураш   дастури,   Автомобиль
транспорти халқаро иттифоқи, Атом энергетикаси  бўйича халқаро агентлик,
Халқаро   валюта   жамғармаси,   Осиё   тараққиёт   банки,   Европа   тараққиёт   ва
таъмирлаш   банки,   Жахон   банки,   Корея   ва   Япония   халқаро   хамкорлик
агентликлари,   Иқтисодий   хамкорлик   ташкилоти   ва   бошқа   қатор   нуфузли
34 халқаро   ва   минтақавий   ташкилотлар   билан   мунтазам   равишда   ёзишма,
мулоқот ва учрашувларни амалга оширди. 
Жумладан,   йил   мобайнида   20   дан   зиёд   хорижий   ва   хамдўстлик
мамлакатлари,   шунингдек,   Корея,   Япония,   АҚШ,   Германия,   Финляндия,
Бельгия,   Қ озоғистон,   Қ ирғизистон,   Туркманистон   божхона   хизматлари
рахбарлари  билан Ўзбекистон   ва  мазкур  давлатлар  худудларида   учрашув  ва
мулоқотлар   ташкил   этилди.   Ўзаро   хамкорликка   интилиш   рухида   ўтган
бундай   учрашувлар   давомида   томонлар   манфаатларини   эътиборга   олган
холда,   божхона   тизими   сохасида   жорий   этилаётган   ислохотлар,   хозирги
замон   талабларига   жавоб   берадиган   божхона   қонунчилигини   яратиш,
соддалаштирилган   божхона   назоратини   ташкил   этиш,   давлат   жамғармасига
тушадиган   маблағлар   тушумини   назорат   қилиш,   божхона   тизимини
замонавий   техник   ускуна   ва   асбоблар   билан   жихозлар,   чегарадош   божхона
масканларида   пайдо   бўлаётган   муаммоларни   бартараф   этиш,   кадрлар
тайёрлаш   ва   уларнинг   касбий   махоратларини   ошириш   каби   бошқа   қатор
устувор   йўналишлар   юзасидан   фикр   алмашиниб,   мазкур   сохаларда   кўп   ва
икки   томонлама   хамкорликни   мустахкамлаш   ва   янада   ривожлантириш
зарурлиги хақида келишиб олишга эришилди. 
Жумладан, 1995 йилга қадар Давлат божхона қўмитасининг фақат Буюк
Британия   билан   икки   томонлама   хамкорлик   хақида   идоралараро   битими
бўлса,   хозирги   кунга   келиб   айнан   шартномалар   16   та   хорижий   давлат
божхона маъмуриятлари билан имзоланди, яқин келажакда эса яна 12 чет эл
божхона   тизими   хизматлари   билан   ўзаро   хамкорлик   хақида   битимлар
лойихалари тайёрланиб, уларни имзолаш режалаштирилмоқда. 
Шуни   хам   таъкидлаш   жоизки,   Давлат   божхона   қўмитаси   ходимлари
ўзларининг   хорижий   мамлакатлар   божхона   хизмати   ва   халқаро   божхона
маъмуриятлари   рахбарлари   ва   халқаро   ташкилот   вакиллари   билан   ўтказган
учрашув   ва   сухбатлари   давомида,   сухбатдошларга   мустақиллик   йилларида
мамлакатимизда   амалга   оширилаётган   ижтимоий-иқтисодий   ислохотлар,
божхона тизимининг фаолияти, жумладан коррупция, уюшган жиноятчилик,
35 гиёхванд   моддалар,   қурол-яроқ   хамда   ўқ   дорилар   билан   ғайриқонуний
тижорат   қилишга   қаршикураш,   Ўзбекистон   божхона   тизими   олдида   турган
асосий   вазифалар   ва   устувор   йўналишлар,   Давлат   божхона   қўмитасининг
республика   божхона   сиёсатини   ишлаб   чиқи   шва   хаётга   тадбиқ   этиш,
мамлакатнинг   иқтисодий   хавфсизлигини   таъминлаш,   божхона   ишларини
амалга   оширишда   жисмоний   ва   юридик   шахсларнинг   хуқуқ   ва
манфаатларини   химоя   қилиш,   республика   божхона   чегараларида   божхона
назоратини таъминлаш масалалари борасида маълумот бериб борадилар. 
Мазкур   фаолият   хорижий   давлатлар   божхона   маъмуриятлари,   хамда
халқаро   божхона   ташкилотлари   мутасадди   вакиллари   томонидан   ижобий
бахоланмоқда.   Ўзбекистон   Республикаси   Давлат   божхона   қўмитаси   ва
Бутунжахон   божхона   ташкилоти   ўртасидаги   муносабатлар   Ташқи   алоқалар
департаменти   фаолиятида   алохида   ўрин   тутади.   Ушбу   нуфузли   халқаро
ташкилот   билан   хамкорлик,   республикамиз   божхона   қонунчилигининг
халқаро   Конвенциялар   ва   бошқа   хуқуқий   меъёрлар   билан   мутаносиблигини
шакллантиришга   имкон   яратмоқда.   160дан   зиёд   мамлакатни   ўз   аъзолигига
жамлаган   Ушбу   халқаро   ташкилотнинг   аксарият   меъёрий   тавсиялари   ва
хуқуқ и й   хужжатлари   Ўзбекистон   Республикаси   Божхона   Кодексини   ишлаб
чиқишда   кенг   кўламда   фойдаланилди.   Бугунги   кунда,   Давлат   божхона
қўмитаси Жахон Божхона Ташкилотининг Сиёсий хайъати, Техник қўмитаси
сессиялари   Кенгашида   фаол   иштирок   этиб   келмоқда.   қ ў митанинг   қатор
масъул   ходимлари   Жахон   божхона   ташкилоти   хузурида   махсулотлар
квалификацияси,   божхона   қийматини   Аниқлаш,   божхона   қоидалари
бузилишига   қаршикураш   мавзуларига   бағишланган   ўқув   курсларини
тугатдилар   ва   мазкур   ташкилот   йўлланмаси   билан   хорижий   давлатларда
амалиёт жараёнини ўтказадилар. 
Ундан   ташқари,   Жахон   божхона   ташкилотининг   юқори   малакали
экспертлари   иштирокида,   Давлат   божхона   қўмитаси   мутахассислари   учун
махсус   ўқув   Машғулотлари   уюштирилиб,   унда   150дан   зиёд
мутахассисларимиз   қатнашдилар.   Шуни   хам   таъкидлаш   жоизки,   ўтган   йили
36 Бутунжахон   божхона   ташкилотининг   Брюссель   шахридаги   штаб-
квартирасида   Давлат   божхона   қўмитаси   рахбарияти   томонидан   Европа
Иттифоқи   Комиссиясининг   «Ўзбекистон   Республикаси   Божхона   кодексини
такомиллаштириш»   лойихасини   амалга   оширишни   маъқуллаш   хақидаги
Баёни эълон қилинди. Айни вақтда, Европа Иттифоқи Комиссияси ва Давлат
божхона   қўмитаси   ўртасида   мазкур   лойихани   амалга   ошириш   тўғрисида
Муштарак Декларация хам имзоланди.
Давлат   божхона   қўмитаси   АҚШ   ва   унга   иттифоқчи   мамлакатлар
хукуматлари   томонидан   Афғонистон   халқига   кўрсатилаётган
инсонпарварлик   ёрдами   дастури   доирасида,   республикамиз   божхона
тизимини   давр   талабига   жавоб   берадиган   Янги,   замонавий   технология   ва
жихозлар   билан   таъминлаш   ишларига   алохида   эътибор   қаратмоқда.   Шу
мақсадда,   Ташқи   алоқалар   департаменти   ўтган   йили   АҚШ,   Англия,
Германия,   Франция   ва   Япония   каби   тараққий   этган   мамлакатларнинг
Марказий   Осиёдаги   элчихоналари,   иқтисодий   ва   тижорат   ваколатхоналари
масъул ходимлари билан яқиндан хамкорлик алоқаларини давом эттирди. 
Жумладан, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси мутасадди ходимлари
билан   бўлиб   ўтган   қатор   учрашувларда   Америка   томони   Ўзбекистон
Республикасининг   афғон   халқига   кўрсатилаётган   инсонпарварлик   ёрдам
тадбирларини   тўла-тўкис   қўллаб-қувватлаётганини   инобатга   олган   холда,
мамлакатимиз   божхона   тизимини   такомиллаштиришга   оид   техникавий
хамкорлик   лойихаси   доирасида   молиявий   ёрдам   беришга   тайёр   эканлигини
маълум   қилди.   Шу   кунга   қадар,   Ушбу   лойиха   доирасида,   Давлат   божхона
қўмитасига   АҚШ   элчихонаси   ва   БМТ   хузуридаги   гиёхванд   моддалар   ва
уюшган   жиноятчиликка   қаршикураш   бўйича   Марказий   Осиё   минтақавий
бошқармаси   орқали   божхона   тизими   учун   нихоятда   керакли   замонавий
техник жихозлар, шу жумладан, маълумот узатувчи тизимлар тақдим этилди.
Кейинги вақтларда Давлат божхона қўмитасининг Осиё тараққиёт банки
билан   хамкорлиги   алохида   ахамият   касб   этмоқда.   Ўтган   йилнинг   9-10
октябрь   кунлари   Тошкент   шахрида   Осиё   тараққиёт   банки   хомийлигида,
37 мазкур   халқаро   ташкилот   хузурида   тузилган   божхона   хамкорлиги
қўмитасининг навбатдаги 2-учрашуви бўлиб ўтди. 17
Анжуман қатнашчилари, иш режасига биноан, икки кун давомида ишчи
гурухларга   бўлиниб,   божхона   хужжат   ва   расмиятчиликларни
мувофиқлаштириш   ва   соддалаштириш,   минтақавий   чегара   ўтиш   жойларида
муштарак   тадбирлар   ўтказиш,   танзит   ривожланиши,   Шарқий   ва   Марказий
Осиё   минтақавий   хамкорлигининг   стратегик   харакат   ва   режалари,   божхона
хизматида   маълумот   ва   коммуникацион   технологиялар,   хамда   миллий
интеллектуал   тизимлар   мавзуларига   оид   Осиё   тараққиёт   банки   томонидан
тайёрланган   хужжатларни   атрофлича   мухокама   этдилар.   Иштирокчи
мамлакатлар   делегация   аъзолари   ва   экспертлар   юқорида   қайд   этилган
муаммолар юзасидан, ўз мамлакатларидаги божхона тизими ахволидан келиб
чиққан холда, шахсий фикр ва мулохазаларини билдириб, хар бир мухокама
этилган масала бўйича қатор Амалий таклифлар киритдилар. Шунингдек, 2-
учрашув   иштирокчилари   Янги   тахрирдаги   Умумий   харакатлар   дастури,
хамда яқин келажакда амалга ошириш учун таклиф этилган иш режаларини
мухокама қилдилар ва уларни якдиллик билан маъқулладилар.
Лойиҳанинг   устида   иш   олиб   борилар   экан,   бунда   халқаро   божхона
амалиёти,   қайта   кўрилган   «Божхона   таомилларини   соддалаштириш   ва
уйғунлаштириш   тўғрисида»ги   Киото   конвенцияси   (1999   йил)   қоидалари
ҳисобга олинди. Шубҳасиз, Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига
кириш   нияти   янги   таҳрир   лойиҳасини   ишлаб   чиқишда   белгиловчи   омил
бўлди,   бу   эса   савдони   назорат   қилиш   механизмини   умумқабул   қилинган
халаро   стандартларга   мослаштириш   мажбуриятини   қўяди.   Ушбу   йўлда
республика   рахбарияти   томонидан   улкан   ишлар   амалга   оширилмоқда.
Хусусан   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 ноябрь
2019   йил   Марказий   Осиё   минтақавий   иқтисодий   ҳамкорлик   дастурининг
вазирлар   даражасидаги   конференциясида   иштирок   этиш   учун   Тошкент
17
  Сирожиддинов   Н.  «Проблемы   повышения   эффективности  внешней  торговли   У збекистана».-  Т.,
УМЭД, 20 1 4 г., 224 с
38 шаҳрида   бўлиб   турган   Жаҳон   божхона   ташкилоти   бош   котиби   Кунио
Микурияни   қабул   қилди. . 18
Янги   таҳрирдаги   божхона   кодексини   яратишдан
яна   бир   мақсади   божхона   ишига   оид   қонун   ҳужжатларини   бирлаштириш,
мукаммал қонуний асосни яратиш ва бугунги кунда суд-ҳуқуқ тизимида олиб
борилаётган   ислоҳотлардан   келиб   чиққан   ҳолда   божхона   қонунчилигини
такомиллаштиришдир.  
Бугунги кунда, Давлат  божхона қўмитаси Осиё тараққиёт  банки   билан
хамкорликда     чегара     божхона   масканларини   божхона   назорати
ўтказилишига   оид   замонавий   техник   жихозлари   билан     таъминлаш
масалалари юзасидан самарали музокаралар олиб  бормоқда.  Осиё тараққиёт
банки   эса,   мазкур   лойихани   амалга   оширишда   молиявий   ёрдам   кўрсатиш
имкониятларини ўрганмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг дастурига мувофиқ
ўтган   йилнинг   9   ноябрь   куни   Термиз   шахрида   «Термиз-Хайратон»   кўприги
орқали   харакат,   хамда   «Айритом»   халқаро   ўтказиш   пункти   божхона
комплекси   Янги   биносининг   расмий   очилиш   маросими   бўлиб   ўтди.   Унда
Ўзбекистон   Республикасида   фаолият   кўрсатаётган   хоризжий   мамлакат
элчихоналари   элчи   ва   юқори   дипломатик   лавозимдаги   ходимлари,   нуфузли
халқаро   ташкилотлар   рахбарлари,   хорижий   ва   махаллий   оммавий   ахборот
вакиллари,   Афғонистон   Савдо   вазири   бошчилигидаги   расмий   делегация
аъзолари,   хамда   Ўзбекистон   Республикаси   вазирлик   ва   идораларининг
вакиллари фаол иштирок этдилар.
Анжуманда,   унинг   қатнашчилари   томонидан   «Термиз-Хайратон»
кўприги Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистонни бир бири билан боғлаб
турувчи   асосий   тарнспорт   артерияси   хисобланиши,   Толиблар   режими
ағдарилгандан   сўнг   Афғонистонга   жахон   жамоатчилиги,   жумладан   /арб   ва
Европа   мамлакатлари   томонидан   кўрсатилаётган   халқаро   инсонпарварлик
юкларини   ўтказишда   мазкур   кўприкнинг   халқаро   ахамияти,   унинг   гиёхванд
18
  Хамкорлик   масалалари   мухокамаси.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ш.   Мирзиёевнинг
Жахон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микурияни қабули.  Халқ сўзи. 15 ноябрь 2019 йил.
№ 87.
39 моддалар   тарқалишига   қаршиумумий   курашдаги   ўрни,   хамда   кўприк
фаолияти   билан   боғлиқ   бошқа   жабхалар   хақидаги   батафсил   фикрлар
билдирилди.   Ундан   ташқарии,   кўприк   фаолиятини   қайта   тиклашда   фаол
иштирок   этган   хорижий   хомийлар,   жумладан   АҚШ,   Германия,   Англия   ва
бошқа   қатор   давлатларнинг   Ўзбекистондаги   элчихоналарининг   яқиндан
кўрсатган моддий ва маънавий ёрдамлари алохида таъкидланди.
АҚШ,   Англия   ва   Германия   давлатларининг   элчихоналари   вакиллари
билан  бўлган  сухбатда   Англиянинг  Ўзбекистондаги  муваққат  ишлар  вакили
Ричард   Адам   жаноблари   «Термиз-Хайратон»   кўпригининг   очилиши   Европа
давлатларининг хам манфаатига мос деб таъкидлади.
Республикамиз   божхона   хизмати   тараққиёти   йўлида   АҚШнинг
Тошкентдаги   элчихонаси   билан   хамкорлик   самарали   ривожланмоқда.   АҚШ
элчихонаси   божхона   тизимимизга   ўқув   тадбирлари   ўтказиш,   миссияларни
ташкил   этиш,   турли   божхона   жихозларини   беғараз   тақДим   этиш   орқали
ёрдам   кўрсатиб   келмоқда.   Ўзаро   имзоланган   шартномалар  доирасида,   АҚШ
томони   келажакда   хам,   махсус   божхона   мосламаларини   беғараз   етказиб
бериш   тарзида   техник   ёрдам   кўрсатиш   ва   Республика   божхона   хизмати
ходимлари учун ўқув тадбирлари ўтказиш ишларини режалаштирган. 19
 
АҚШ   элчихонасининг   мутасадди   вакиллари   билан   бўлиб   ўтган
учрашувда,   улар   ЕХВS   дастурининг   3-босқичи   доирасида,   Ўзбекистон
томонига   УАЗ-3153   русумли   автомобиллар,   техник   жихозлар   ва   ўқув
тадбирлари ўтказиш учун тегишли маблағ ажратилишини маълум қилдилар.
Америка   Қўшма   Штатлари   элчихонаси   хамда   БМТ   хузуридаги   гиёхванд
моддалар ва жиноятчиликка қаршикураш бўйича Марказий Осиё минтақавий
ваколатхонаси мутасадди ходимлари Тошкент шахрида Янги ташкил этилган
Олий   харбий   божхона   институтини   замонавий   ўқув   жихозлари   ва
адабиётлари   билан   таъминлаш   масаласини   ўрганиш   мақсадида   Ушбу   олий
ўқув юртига бир неча бор ташриф буюрдилар.
19
  Сирожиддинов   Н.  «Проблемы   повышения   эффективности  внешней  торговли   У збекистана».-  Т.,
УМЭД, 20 1 4 г., 224 с
40 Халқаро   ташкилотлар   билан   хамкорлик   ришталарини   ўрнатиш   Ташқи
алоқалар   департаменти   фаолиятининг   мухим   йўналишларидан   бири
хисобланади.   Шу   боис   ўтган   йил   давомида,   Европа   Хамжамияти   ва   бошқа
нуфузли   халқаро   ташкилотлар   хомийлигида,   «Марказий   Осиёнинг   чегара
ўтиш   йўллари»   (Алмати),   «Гиёхванд   моддалар   ғайриқонуний   тижоратининг
миллий  ва  халқаро  асоратлари»   (Тошкент)   «Марказий   Осиёда  прекурсорлар
назорати» (Алмати), «Контрабандага қаршикураш» (Япония), «Икки мАқсада
фойдаланиладиган   жихозлар   идентификацияси»   (Тошкент),   «Оммавий
қирғин   қуроллари   бўйича   халқаро   суриштирув   ишлари»   (Тошкент),   «Киото
Конвенцияси»,   Аруш   Декларацияси   ва   бошқа   божхона   ишига   оид   халқаро
хужжатлар   талаблари»   (Тошкент),   «ТАСИС»   дастуридан   техник   ёрдам
олувчи  мамлакатлар  (Тошкент),  Европа  Иттифоқининг  2002-2006  йилларига
мўлжалланган   стратегик   режалари   (Тошкент),   КОИКА   халқаро   ташкилоти
томонидан   уюштирилган   анжуман   (Сеул),   «Терроризмга   қаршикурашда
ўзаро   ёрдам»   (АҚШ),   «Ядровий   қуроллар   билан   боғлиқ   махсулотлар
идентификацияси»   (Тошкент),   «Биологик   қуроллар   тарқалишининг   олдини
олиш»   (Алмати)   мавзуларида   юқори   малакали   хорижий   экспертлар
иштирокида   20дан   зиёд   илмий,   назарий   ва   амалий   ўқув   машғулотлари   ва
семинарлар   ўтказилиб,   унда   Давлат   божхона   қўмитасининг   200га   яқин
ходимлари фаол қатнашдилар. 
Ундан   ташқари,   Японияда   «Янги   мустақил   давлатлар   учун   экспорт
назорати»   дастури   доирасида   ва   Венгрия   Республикасининг   Будапешт
шахридаги   халқаро   хуқуқ   Академиясида   Ўзбекистон   божхона   тизимининг
қатор   мутахассислари   махсус   дастур   асосида   тахсил   олдилар.   Уларнинг
ўқишлари   билан   боғлиқ   бўлган   барча   харажатлар   тадбир   ташкилотчилари
томонидан қопланади.
Мамлакатимизда   фаолият   кўрсатиб   келаётган   халқаро   ташкилот   ва
жамғармалар   билан   божхона   иши   сохасидаги   алоқаларни   янада
ривожлантириш мақсадида Давлат божхона қўмитасида 12 халқаро ташкилот
ва   Ўзбекистон   Республикасида   аккредитация   қилинган   7   хорижий   давлат
41 элчихона   ва   ваколатхоналари   вакиллари   иштирокида   «Давра   сухбати»
ўтказилиб,   унда   халқаро   хамжамият   билан   амалга   оширилаётган   хамкорлик
ишларини   такомиллаштириш   ва   техник   ёрдам   кўрсатиш   масалалари
юзасидан   фикр   алмашилди.   Учрашув   якунлари   хақидаги   маълумотлар
махаллий оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилди.
«Европейд»   лойихаси   (Бельгия),   САДАР   дастури,   «краун»  ва   «HAZ-X»
(АҚШ) компаниялари, «ХАЙМАН» (Германия) ширкати, «Эксперт назорати
ва   чегаралар   хавфсизлиги»   дастури   (АҚШ),   Америка   Қўшма   Штатлари
халқаро   тараққиёт   агентлиги,   ТРАСЕКА   дастури,   БМТнинг   Марказий
Осиёдаги гиёхванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш ваколатхонаси,
Осиё   тараққиёт   ва   ривожлантириш   банки,   ЮНКТАД   савдони
ривожлантириш   халқаро   ташкилоти,   ядровий   қуроллар   назорати   бўйича
Висконсин   лойихаси,   Ядро   хавфининг   олдини   олиш   агентлиги,   Ливермол
миллий   лабораторияси   ва   бошқа   қатор   халқаро   ташкилот   ва   хорижий
давлатлар   божхона   маъмуриятларининг   рахбар,   вакил   ва   экспертлари   билан
Давлат  божхона  қўмитасида   олиб  борилган  музокаралар  давомида  самарали
божхона   идораларини   замонавийлаштириш   ва   ривожлантириш,   гиёхванд
моддаларнинг   ғайриқонуний   тарқалишига   қаршикураш,   мазкур   халқаро
ташкилотлар   билан   олиб   борилаётган   ўзаро   алоқаларнинг   ахволи   ва
келажакдаги   хамкорлик   режалари,   Ўзбекистон   божхона   тизимига   техник
ёрдам   кўрсатиш,   замонавий   техник   жихозлар   тақдим   этиш   хамда   божхона
ишига оид бошқа қатор долзарб масалалар атрофлича мухокама этилди. 
Турли   давлат   божхона   хизматлари   рахбарларининг   ўзаро   учрашиб
туришлари   икки   томонлама   алоқаларнинг   янада   такомиллашишига   алохида
хисса   қўшади.   Хитой   Халқ   Республикаси   Бош   божхона   маъмурияти
рахбарининг   хар   икки   давлат   ўртасида   божхона   сохасидаги   алоқаларни
мустахкамлаш   ва   ривожлантириш   мақсадида   ўтган   йили   Ўзбекистонга
ташриф   буюриши   хамда   икки   томонлама   олиб   борилган   музокаралар
натижасида, келажакдаги ўзаро хамкорликнинг асосий йўналишларини ўзида
акс эттирган учрашув Баённомаси имзоланди. Шунингдек, Тошкентда Корея
42 ва Ўзбекистон божхона хизмати рахбарларининг навбатдаги 3-учрашуви хам
бўлиб   ўтди,   унда   учрашув   баённомаси   имзоланиб,   келгусида   мавжуд
алоқаларни янада кенгайтириш хақида келишиб олинди.
Давлат   божхона   қўмитаси   Ташқи   алоқалар   департаменти   фаолиятида
Мустақил   давлатлар   хамкорлигига   аъзо   мамлакатлар   божхона   хизматлари
билан   ишчи   алоқаларини   мустахкамлаш   мухим   ахамиятга   эга.   Шу   боис
мазкур   давлатлар   божхона   хизматлари   билан   мунтазам   равишда   ёзишма,
мулоқот ва учрашувлар амалга оширилиб келмоқда. Ўзаро келишилган режа
асосида   ўтказиладиган   Россия   –   Ўзбекистон,   Ўзбекистон   -   Қозоғистон,
Ўзбекистон   -   Қирғистон   хукуматлараро   комиссиялар   мажлисларига   оид
тегишли   маълумот   ва   хужжатлар   ўз   вақтида   тайёрланиб,   мазкур
анжуманларда   Ўзбекистон   божхона   хизмати   делегацияларининг   фаол
иштирок этишлари таъминланмоқда. 
Жумладан,   Россия   Федерациясининг   Москва   шахрида   бўлиб   ўтган
Мустақил   давлатлар   хамкорлиги   мамлакатлари   божхона   хизматлари
рахбарларининг   навбатдаги   анжуманларида   Давлат   божхона   қўмитаси
вакиллари   фаол   қатнашиб,   божхона   тизимини   такомиллаштириш
йўналишлари   бўйича   ўзаро   тажриба   алмашдилар.   Шунингдек,   Ўзбекистон
божхона   тизимининг   қатор   намояндалари   ўтган   йили   Москва   шахрида
Россия   ва   МДХ   мамлакатларида   иссиқлик   ва   ядро   энергетикаси
комплекслари фаолиятига бағишланган рахбар ва мутахассис ходимлар учун
мўлжалланган   махсус   ихтисослаштирилган   ўқув   Машғулотларида
қатнашдилар. Ундан ташқарии ДБҚ вакиллари Ўзбекистон худудларига олиб
келинаётган   енгил   автомобиллар   кириб   келишининг   қонуний   асосларини
ўрганиш мақсадида Россиянинг Астрахань, Саратов ва Самара хамда Россия
Федерацияси   Давлат   божхона   қўмитасининг   экспорт   ва   импорт
контрактларини   қайд   қилиш   жараёнини   назорат   этишда   тажриба   алмашиш
учун Москва шахарларида бўлдилар.
Ўзбекистон   Республикаси   ва   Қозоғистон   Республикаси   қўшма
хукуматлараро   комиссияси   мажлиси   қарорига   мувофиқ,   Қозоғистон
43 Республикасининг   «Жибек   Жолў»   ва   Тошкент   вилояти   божхона
бошқармасига   қарашли   «Ғишт-Кўприк»   божхона   масканида   Ўзбекистон   ва
Қозоғистон   Республикаларининг   чегара   ва   божхона   хизматлари
вакилларининг   навбатдаги   ишчи   учрашуви   ўтказилиб,   унда   чегарадош
божхона   масканларидаги   муаммолар,   жумладан,   Ўзбекистон-Қозоғистон
чегараларида ўтказиш пунктларини аниқлаш масалалари, хамда чегаралардан
контрабанда   йўли   билан   махсулот   олиб   ўтилишига   қаршикураш   чора-
тадбирлари атрофлича мухокама этилди.
Давлат   божхона   қўмитаси   вакиллари   Қирғизистон   Республикасининг
Ўш   шахрида   Марказий   Осиё   Хамкорлиги   ташкилотининг   навбатдаги   2-
Марказий   Осиё   иқтисодий   анжуманида   иштирок   этдилар,   бир   гурух   Давлат
божхона   мутахассислари   эса   Украина   Республикаси   ва   Россия
Федерациясининг божхона ўқув юртлари фаолияти билан яқиндан танишиш
мақсадида   Москва   ва   Днепропетровск   шахарларида   бўлиб   қайтдилар.   Улар
олиб   келган   маълумотлар   Тошкент   Олий   харбий   божхона   институтининг
фаолиятини йўлга қўйишда қўл келмоқда.
Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, Марказий Осиё давлатлари
ўртасида   Ўзбекистон   саноати   юқори   ишлаб   чиқариш   ва   қайта   ишлаш
қувватларига   эга   саноатлардан   биридир.   Аммо   қайта   ишлаш   учун   олиб
келинган   товарлар   таркибига   эътибор   қаратсак   товарлар   тури   жуда   ҳам
камлиги,   товарларнинг   асосий   қисми   давлат   улуши   мавжуд   корхоналар
томонидан   қайта   ишланиши   ҳозирги   кунда   ўз   ечимини   кутаётган
масалалардан биридир.
Ҳозирги   кунда   хорижий   сармояли   корхоналар   тузиш   давлатлар
ўртасидаги   иқтисодий   алоқалар   ривожлангани   сайин   такомиллашиб
бормоқда.   Ўзбекистон   Республикаси   ҳукумати   кейинги   йилларда   дунёнинг
етакчи давлатлари билан ҳамкорликда хорижий сармояли корхоналар ташкил
этишга   катта   эътибор   бермоқда.   Бунга   мисол   қилиб,   "УзДЭУ   Авто"
Ўзбекистон-Жанубий   Корея,   "УзБАТ"   Ўзбекистон-Британия-АҚШ,
тўқимачилик   соҳасида   "Поп   Фен"   Ўзбекистон-Туркия   хорижий   сармояли
44 корхоналарни, енгил саноат, машинасозлик, олтин қазиб олиш, ҳар хил озиқ-
овқат   ва   истеъмол   маҳсулотлари   ишлаб   чиқарувчи   хорижий   сармояли
корхоналарни келтиришимиз мумкин.
45 Хулоса ва таклифлар
Илмий   изланишлар   натижаларини   тахлил   қилиш   шуни   кўрсатадики,
Давлат   божхона   қўмитаси   ходимлари   ўзларининг   хорижий   мамлакатлар
божхона   хизмати   ва   халқаро   божхона   маъмуриятлари     рахбарлари     ва
халқаро     ташкилот     вакиллари   билан   ўтказган   учрашув   ва   сухбатлари
давомида,   сухбатдошларга   мустақиллик   йилларида   мамлакатимизда   амалга
оширилаётган   ижтимоий-иқтисодий   ислохотлар,   божхона   тизимининг
фаолияти,   жумладан,   коррупция,   уюшган   жиноятчилик,   гиёхванд   моддалар,
қурол-яроғ  хамда  ўқ-дорилар  билан ғайриқонуний тижорат қилишга  қарши
кураш,   Ўзбекистон   божхона   тизими олдида турган   асосий   вазифалар   ва
устувор     йўналишлар,   Давлат   божхона     қўмитасининг     республика   божхона
сиёсатини   ишлаб   чиқиш   ва   хаётга   тадбиқ   этиш,   мамлакатнинг   иқтисодий
хавфсизлигини таъминлаш, божхона ишларини амалга оширишда жисмоний
ва  юридик  шахсларнинг  хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш, республика
божхона чегараларида божхона назоратини таъминлаш масалалари борасида
маълумот бериб борадилар.
Республикада   олиб   борилаётган   «Очиқ   эшиклар   сиёсати»   -   савдо-
иқтисодий   алоқаларни   эркин   ва   жадал   ривожлантириб   бориш,   икки
томонлама   ва   кўп   томонлама   асосда   тенг   хуқуқли   ва   ўзаро   фойдали
алоқаларини   кенгайтириш,   рақобат   ва   хамкорлик   ўртасидаги   хақиқий
мувозанатни   таъминлаш,   замонавий   техника   ва   технологияларни
республикага   олиб   кирадиган   хорижий   инвесторлар   ва   алохида
мамлакатларга   нисбатан   қулай   савдо   режимини   шакллантириш,   халқаро
хуқуқий   нормаларнинг   миллий   меъёрларга   нисбатан   устуворлигини   тан
олиш,   ГАТТ/ЖСТ   принциплари   ва   қоидаларига   амал   қилиш   асосида   ташқи
савдо   режимини   босқичма-босқич   либераллаштириш   ва   республиканинг
мазкур   ташкилотга   интеграциялашиб   боришини   таъминлаш   сингари   бир
қатор   мақсадларга   қаратилгандир.   2017-2021   йиллар   Ўзбекистон
Республикаси   хукумати   томонидан   миллий   иқтисодиётни   эркинлаштириш
бўйича фаол чора-тадбирларни амалга ошириш йиллари бўлди.
46 Бугунги   кунда   Ўзбекистон   Республикаси   хукумати   ЖСТга   аъзо   бўлиб
киришни   жаҳон   иқтисодий   хамжамиятига   интеграциялашувнинг   асосий
шаклларидан   бири   сифатида   қараб   келмоқда   ва   мазкур   ташкилотга   тенг
хуқуқли   аъзо   бўлиб   кириш   борасида   дадил   қадамлар   ташланмоқда.   ЖСТга
аъзо   бўлиб   кириш   мамлакат   ташқи   иқтисодий   сиёсатнинг   энг   устувор
йўналишларидан   бирига   айланиб   бормоқда.   Халқаро   тажрибага   мувофиқ,
ЖСТга   аъзо   бўлиш   узоқ   муддатли   истиқболларда   хар   қандай   миллий
иқтисодиёт   ривожига   ижобий   таъсир   кўрсатади,   бироқ   қисқа   муддатли
истиқболларда у миллий хўжалик тараққиёти  учун айрим  муаммоларни хам
юзага   келтириши   мумкин.   Экспортни   рағбатлантирувчи   сиёсат   олиб
борадиган   мамлакатлар   ЖСТга   аъзо   бўлишдан   нафақат   узоқ   муддатли
истиқболларда,   балки   қисқа   муддатли   истиқболларда   хам   ката   фойда
кўрадилар. Бунга қарама-қарши ўлароқ, импорт ўрнини босувчи сиёсат олиб
борувчи   мамлакатлар   ЖСТга   аъзо   бўлишдан   узоқ   муддатли   истиқболларда
манфаат   кўрсаларда,   қисқа   муддатли   истиқболларда   улар   иқтисодий
жихатдан   маълум   даражада   зарар   кўришлари   хам   мумкиндир.   Кўпчилик
мамлакатлар   ўзи   ишлаб   чиқарган   махсулотларининг   халқаро   бозорларда
айирбошлашни   яхшилаш   мақсадида   уларни   халқаро   стандарт   талабларига
мослаштиришга   харакат   қиладилар.   Ўзбекистонда   хам   ташқи   савдо
фаолиятини   бошқаришда   бир   қатор   иқтисодий   дастаклардан   ва   бу
дастакларни   хаётга   тадбиқ   этувчи   давлат   органлари   хизматидан
фойдаланилади.
47 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.Ўзбекистон Республикаси қонунлари. 
1.1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.: Ўзбекистон, 2014 йил.
1.2. Ўзбекистон Республикасининг Божхона Кодекси. Т.: Адолат, 2016й.
1.3.   Ўзбекистон   Республикасининг   «Божхона   хизмати   тўғрисида»   ги
қонуни. Т.: Иқтисодиёт ва хуқуқ дунёси 1997 й.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари
2.1.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг
«Буюк   келажакни   мард   ва   олижаноб   халқимиз   билан   бирга   қурамиз.»   Халқ
сўзи
2.2.   Шавкат   Мирзиёев.   «Миллий   тараққиёт   йўлимизни   қатъият   билан
давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз» 1-жилд
3. Асосий адабиётлар
3.1.   Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик –
ҳар   бир   раҳбар   фаолиятининг   кундалик   қоидаси   бўлиши   керак.   Ўзбекистон
Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг   мамлакатимизни   2016
йилда   ижтимоий-иқтисодий   ривожлантиришнинг   асосий   якунлари   ва   2017
йилга   мўлжалланган   иқтисодий   дастурнинг   энг   муҳим   устувор
йўналишларига   бағишланган   Вазирлар   Маҳкамасининг   кенгайтирилган
мажлисидаги маърузаси .  Халқ сўзи, 2017 йил 16 январь
3.2.  «Основы таможенного дела».- М.,  под ред.В.Г.Драганова, 1998.
3.3.   Комилов У. Божхона иши асослари. Т.: Иқтисодиёт ва хуқуқ дунёси,
1998 йил .
4. Статистик маълумотлар тўпламлари
4.1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018-2020
йиллар давомидаги хизмат фаолияти якунлари тўғрисида маълумот, Т.: 2021
йил, 12-бет.
4.2.   Ўзбекистон   Республикаси   Давлат   статистика   қўмитасининг   2018-
2021 йй.учун маълумотлари, Т.: 2021 йил.
48 5 . Интернет сайтлари
5 .1 .  www    .   review    .   uz     – “Экономическое обозрение” журналининг расмий 
сайти
5 . 2 .  www    .   vip    .   lenta    .   ru      – Интернет нашриёти
5 .3.  www.с ustoms.ru  –Ўзбекистон Республикаси ДБҚ сайти
5.4 www.economyworld.com   –   Ахборот   Технологиялари   Ассосацияси   веб-
сайти.
49