Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 192.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Меҳнат ҳуқуқи

Купить
МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ Режа: 1. Меҳнатга доир муносабатлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. 2. Меҳнатни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ва унинг тамойиллари. 3. Жамоа шартномалари ва келишувлари. . • Меҳнатга доир муносабатлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. • Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасига биноан ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эгадир. • Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади. • Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунларининг асосий вазифалари: • ходимлар, иш берувчилар, давлат манфаатларини эътиборга олган ҳолда, меҳнат бозорига самарали амал қилиш; • хаққоний ва ҳавфсиз меҳнат шарт-шароитларини яратиш; • ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғини ҳимоя қилинишини таъминлаш; • иш сифати яхшиланишига, моддий ва маданий турмуш даражасининг юксалишига аҳамият Қонун бўйича меҳнат қилиш ҳуқуқига эга шахслар, агар иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузган бўлса, меҳнатга оид меҳнатга оид муносабатларнинг субъекти бўлиб ҳисобланади. Меҳнат қилиш ҳуқуқи 16 ёшдан берилади. Айрим ҳолларда 15 ёшга тўлган шахсларга ота-онасидан бирининг розилиги бўйича меҳнат қилиш, ишга қабул қилиниш ҳуқуқи берилади. 14 ёшга тўлган ўқувчилар ота-онасидан бири ёки уларнинг ўрнини босувчилар розилиги билан ёзги таътилларда, ўқишдан бўш вақтларида ишга қабул қилинишлари мумкин. Демак ходим 14,15,16 ёшдан меҳнатга оид муносабатларнинг субъекти бўлиши мумкин. Иш берувчи қуйидаги асосларда меҳнатга оид муносабатларнинг субъекти бўлиши мумкин: корхоналар, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари раҳбарлари тимсолида; мулкдорнинг ўзи айни бир вақтда раҳбар бўлган х • Ходимнинг ва иш берувчининг ўзаро муносабатларини тартиб доирасида тутиш, икки тарафнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ходимларнинг ва иш берувчининг корхонадаги вакиллик органлари сайланиб қўйилади. Меҳнат қонунларида бу вакиллик кенг кўрсатилган. • Меҳнатни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ваунинг тамойиллари. • Меҳнат ҳуқуқи меъёрлари билан тартибга солинадиган муносабатларга меҳнат ҳуқуқи муносабатлари дейилади. Аммо бу таъриф меҳнат ҳуқуқи муносабатлари моҳиятини тўла очиб бермайди, чунки уларнинг таъсир доирасига кирадиган бир қатор ўзига хос ва фарқли хусусиятлар ҳисобга олинмаган. • Биринчидан, меҳнат ҳуқуқи муносабатларида у ёки бу шахс бирор корхона, муассаса ва ташкилотда ижтимоий меҳнатда қатнашиш орқали ўзининг меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга оширади. • Иккинчидан, меҳнат Ўзаро боғлиқ фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан фарқли равишда меҳнат муносабатларининг асосий принципларига қуйидагилар киради: ходимнинг меҳнат жамоасига мансуб бўлиши ва унинг таркибида жамоа олдида турган вазифани бажаришда иштирок этиши; маълум меҳнат турини бажариш, яъни якка тартибда белгиланган аниқ вазифани эмас, балки маълум ихтисос, малака, лавозим бўйича ҳамма турдаги ишларни бажариши; белгиланган меҳнат интизомига амал қилиш (бунда ходим ички меҳнат интизомига, яъни ходимларни биргаликда фаолият кўрсатиш шартларига бўйсунади); меҳнат мажбуриятининг шахсий хонаки ерда эканлиги, яъни ходимнинг шахси билан боғлиқ эканлиги хусусияти. Меҳнат ҳуқуқи муносабатларининг мазмуни томонларининг субъектив ҳуқуқ ва мажбурияти бўлиб, ходимларнинг асосий ҳуқуқи ва мажбуриятларини амалга ошириш • меҳнат жамоасини вужудга келтириш ва келажакда унинг ишларини ташкил этиш (кадрларнинг касб тайёргарлиги ва қайта тайёрлаш бўйича ходимларни қабул қилиш ва ўтказиш ҳуқуқи ва мажбурияти ва ҳ.к.); • меҳнат шароитларини яхшилаш билан боғлиқ (ходимга маълум иш ўрни бириктириш, уларни аттестациядан ўтказиш, ишини оқилона ташкил этиш); • меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш ва уни такомиллаштириш билан боғлиқ (меҳнатга ҳақ тўлашни яхшилаш, устама ва қўшимча ҳақ тўлашни жорий этиш ҳуқуқи ва мажбурияти); • алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш ва интизом ваколатини амалга ошириш, келтирилган зарарни ундириш билан боғлиқ. • Меҳнат муносабатларининг амал қилишига асос меҳнат шартномаси ёки контракт бўлиб, унда ҳар икки томоннинг ҳоҳиши ифодаланади; фуқаронинг мазкур корхона, муассаса, ташк • Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди. • Меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари иш берувчи ва ходим ҳисобланади. • Ишга қабул қилишга Ўзбекистонда ходимларга 16 ёшдан йўл қўйилади. Фуқароларнинг меҳнат муносабатларига киришининг зарурий шарти меҳнат ҳуқуқий лаёқати бўлиб, у 16 ёшга тўлганда бошланади. Айрим ҳолларда 15 ёшга тўлган шахслар ҳам ишга қабул қилиниши мумкин. • Мактаб ўқувчиларини аста-секин меҳнатга кўникма ҳосил қилиб бориши зарурлиги ҳисобга олиниб, қонунда 14 ёшга тўлган, балоғат ёшига етмаганларни ҳам ишга қабул қилиш ҳолатлари назарда тутилган. • Иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнатга оид муносаб жамоаларга меҳнат низоларида ўз манфаатларини қувватлаш ҳуқуқига эгадир. Иш берувчининг асосий қоидалари қуйидагилар: корхонани бошқариш ва ўз ваколатлари доирасида мустақил қарорлар қабул қилиш; қонун ҳужжатларига мувофиқ якка тартибдаги меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш; меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни лозим даражада бажаришни ходимдан талаб қилиш; ўз манфаатларини ҳимоялаш учун бошқа иш берувчилар билан бирга жамоат бирлашмалари тузиш ва бундай бирлашмаларга аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадир. Меҳнат ҳуқуқи муносабатларида киритиладиган ўзгаришлар ҳар икки томон розилиги асосида амалга оширилади (бошқа ишга ўтказиш учун ходим билан маъмуриятнинг ўзаро келишуви бўлиши керак). Меҳнат ҳуқуқи муносабатларини тўхтатишда томонлар келишуви асос бўлади, бошқа ишга кўчиришда ишг • Жамоа шартномалари ва келишувлари ходимлар билан иш берувчиларнинг меҳнатга оид муносабатларини шартнома асосида тартибга солишга қаратилган. Жамоа шартномалари ва келишувлари қўйидаги принцплардан иборат: • қонун хужжатлари нормаларига амал қилиш; • тарафлар вакилларининг ваколатлилиги; • тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги; • жамоа шартномалари, келишувлари мазмунини ташкил этувчи масалаларни танлаш ва муҳокама эркинлиги; • мажбуриятлар олишнинг ихтиёрийлиги; • олинаётган мажбуриятларнинг ҳақиқатда бажарилишини таъминлаш; • текшириб боришнинг мунтазамлиги; • жавобгарликнинг муқаррарлиги асосида тузилади. • Жамоа шартномасида иш берувчи ва ходимнинг мажбуриятлари: • меҳнатга ҳақ тўлаш; • қўшимча тўловлар, нафақалар бериш; иш билан таъминлаш; • ходимни қайта ўқитиш; • иш вақти, дам олиш вақти, Бош келишув Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (ходимларининг бошқа вакиллик органлари) ва иш берувчиларнинг Республика миқёсидаги бирлашмалари ўртасида, тарафларнинг таклифига кўра эса Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан ҳам тузилади. Тармоқ келишувлари тегишли касаба уюшмалари (ходимларининг бошқа вакиллик органлари) ва иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) ўртасида, тарафларнинг таклифига кўра эса Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан ҳам тузилади. Ҳудудий келишувлар тегишли касаба уюшмалари (ходимларнинг бошқа вакиллик органлари) ва иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) ўртасида, тарафларнинг таклифига кўра эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳам тузилади. Жамоа келишувининг амал қилиш муддатини тарафлар белгилайди, у муддат уч йилдан ошиб кетмас • Мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва меҳнат қонунчилигига биноан меҳнат қилиш ҳуқуқи ихтиёрий равишда амалга оширилади. Иш билан банд бўлмаган жисмоний шахслар жавобгарликка торилмайди. • Ёлланиб ишлаётган, шу жумладан ишни тўлиқсиз иш вақтида ҳақ эвазига бажараётган, шунингдек ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан вақтинчалик ишга эга бўлган фуқаролар; бетоблиги, меҳнат таътилида, касбга қайта тайёрлашда, малака оширишда эканлиги, ишлаб чиқаришнинг тўхтатиб қўйилганлиги муносабати билан, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинча иш жойида бўлмаганда ходимнинг иш жойи сақланиб турадиган бошқа ҳолларда вақтинча иш жойида бўлмаган Меҳнат органларида рўйҳатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида таклиф этилган мақбул келадиган ишни икки марта рад этган шахслар ва рўйҳатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида мақбул келадиган ишни қидириш мақсадида узрсиз сабабларга кўра меҳнат органига келмаган шахслар ишсиз деб эътироф этилмайдилар. Таклиф этилган ишдан бош тортган кундан ёки мақбул келадиган ишни қидириш мақсадида узрсиз сабабларга кўра меҳнат органига келмаган кундан бошлаб ўттиз календар кун ўтганидан кейингина шахс иш қидираётган сифатида қайта рўйхатдан ўтишга ҳақли бўлади.Фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Биринчи марта иш қидираётган, касби (мутахассислиги) бўлмаган шахслар учун дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган иш, бундай ишни топиб бериш имконияти • Ишсизлик шахс нафақа даврида иш қидириши ва ҳар икки ҳафтада бир марта маҳаллий меҳнат органида йўқламадан ўтиши керак. • “ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2002 йил 12 август, 31- сонли” қ арор қабул қилди. • Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 24 январдаги “Қарияларни қадрлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги 30 сонли ва 2002 йил 29 мартдаги “Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатишни кучайтириш тўғрисида”ги 106-сонли қарорларини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларни ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий ҳизмат к Фойдаланган адабиётлар: 1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т. “Адолат”, 2008. 2. Каримов И.А. “Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда”. Т. “Ўзбекистон”, 1999. 3. И.Каримов.” Юксак маънавият-енгилмас куч”. Т. Маънавият, 2008. 4. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси. Т. “Адолат”, 2006. 5. Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида” 1992 йил 6 майдаги қонуни. Ўзбекистоннинг янги қонунлари. 6-сон. Т. “Адолат”. 1992. 6. Ўзбекистон Республикаси “Ногиронларни ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида”ги қонуни. Ўзбекистоннинг янги қонунлари. 7-сон. Т. “Адолат”. 7. Ўзбекистон Республикаси “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни. Ўзбекистоннинг янги қонунлари. 6-сон. Т. “Адолат”, 1993. 8. Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонун
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha