Меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилиш методикасини ўрганиш

МЕҲНАТ ШАРОИТИНИ БАҲОЛАШ ВА МЕҲНАТ ШАРОИТИ БЎЙИЧА ИШ ЎРИНЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯ ҚИЛИШ МЕТОДИКАСИНИ ЎРГАНИШ Ишнинг мақсади: Ишлаб чиқаришда меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилиш методикасини ўрганиш ва амалда қўллаш бўйича амалий кўникма ҳосил қилиш. Ишнинг вазифаси: Ишлаб чиқаришда меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилиш бўйича ҳужжатлар талаблари билан танишиш. Меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилиш методикаси билан танишиш. Берилган топшириққа асосан меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилиш ҳужжатларини тўлдиришни ўрганиш. Асосий маълумотлар: Илмий-техник тараққиёт меҳнат шароитига бир хилда таъсир кўрсатмайди, у меҳнатни енгиллаштириш билан бир қаторда, юз бериши мумкин бўлган жароҳатланишлар ва касалланишлар хавфини оширади. Ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан мураккаб ва энергия жиҳатидан қувватли техникаларни қўллаш, интенсив технологияларнинг татбиқ этилиши, янги кимёвий модда ва препаратларнинг қўлланилиши ва бошқа ҳолатлар натижасида келиб чиқади. Илмий томондан асосланган меҳнат ва дам олиш тартибини жорий этиш, таъсирчанлик, зўриқишларни камайтириш борасида чора- тадбирлар кўриш, аниқ касбий танловлар ўтказиш, касб бўйича ўқитишларни сифатли олиб боришга катта эътибор қаратиш зарур бўлади. Меҳнат шароитларини яхшилаш ишлари бир қатор омилларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Ишлаб чиқариш шароитини Меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилиш бўйича ҳужжатлар талаблари Ишлаб чиқариш корхоналарида қулай меҳнат шароитларини яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш зарур. Бу тадбирларни амалга ошириш учун олдин иш ўринларидаги мавжуд меҳнат шароити кўрсаткичларини аниқлаш, белгилаш ва ўлчаш, яъни экспертиза ўтказиш керак бўлади. Олинган натижалар таҳлил қилинади ва шунга қараб хулоса чиқарилади. Иш ўринларининг, машина ва механизмлар, технологик жараёнлар, бино ва иншоотларнинг санитария-гигиена талабларига, МХСТ, СМваК, меҳнат хавфсизлиги, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги қоида ва талабларига жавоб бериш ёки бермаслигини, ҳамда меҳнат хавфсизлиги чора-тадбирларини режалаштириш учун керакли маълумотларни олиш мақсадида иш ўринларида аттестация Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 29 июлдаги 378-сон қарори билан тасдиқланган “ Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси тўғрисида ” ги низом ишлаб чиқаришда меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилиш бўйича асосий ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ноқулай меҳнат шароитларида ишлайдиган меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; ишлаб чиқаришда меҳнат шароитлари, ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун имтиёзлар ва компенсациялар берилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш; ноқулай меҳнат шароитлари учун бериладиган имтиёз за компенсацияларни тартибга солувчи меъёрий-услубий асосларни ишлаб чиқиш ва мукаммаллаштиришдир. 2. Меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилиш методикаси “ Меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилиш методикаси” Меҳнат вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. 1996 йил 28 майда 247 - тартиб рақами билан Адлия вазирлигида рўйхатга олинган. Бу “Методика”га Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган. Киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар Адлия вазирлигида 2001 йил 20 июлда 247-1 рақами остида рўйхатга олинган. 2.3. Иш ўринларида аттестация ўтказиш тартиби Асбоб-ускуналар ёрдамида ишлаб чиқаришдаги омилларнинг мавжуд даражалари, катталиклари (миқдорлари) аниқланади. Олинган миқдорлар “№ _____ иш ўрнидаги меҳнат шароити харитаси”га киритилади (17.1 – жадвал). Иш ўрнидаги меҳнат шароити харитасини тўлдириш методикаси қуйидагилардан иборат (17.1 – жадвал): жадвалда келтирилган барча ишлаб чиқариш омиллари бўйича ўлчашлар ўтказилади, натижалар жадвалга киритилади; агарда иш ўрнида жадвалга кирмаган омиллар мавжуд бўлса, улар қўшимча равишда ёзилади; жадвалнинг 2 - устунига “Меҳнатнинг гигиеник классификатори”, “Санитар меъёрлар, қоидалар ва гигиеник меъёрлар” ва амалдаги стандартлар маълумотлари киритилади; жадвалнинг 3-устунига омилларнинг асбоб-ускуналар билан ўлчаб аниқланган миқдорлари киритилади; жадвалнинг 4-устуни “Меҳнат шароитларининг гигиеник классификатори” маълумотлари бўйича тўлдирилади; жадвалнинг 5-устуни ишлаб чиқариш омилининг таъсир этиш вақтини аниқлаш бўйича ўтказилган хронометрик ўлчашларга асосан тўлдирилади (тўла иш кунига нисбатан фоиз ҳисобида) . Иш вақтининг 80 % кам бўлмаган қисмини иш ўрнида аттестация ўтказган вақтдаги шарт-шароитларда иш бажариш билан ўтказишга тўла иш куни дейилади. 3. Ишни бажаришга топшириқ Ишлаб чиқариш корхонасида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ташкилий, санитар-гигиеник ва техник чора-тадбирлари режалаштирилган. Корхонада бу комплекс тадбирларни тўла ва мукаммал равишда амалга ошириш натижасида унинг томонидан олинадиган ижтимоий-иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини ҳисобланг. Корхона томонидан кўриладиган ижтимоий-иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблашда қуйидаги 6.2 – жадвалда келтирилган маълумотлардан фойдаланинг. Жадвалдаги маълумотлар варианти талабанинг гуруҳ журналидаги тартиб рақамига боғлиқ ҳолда олинади. Ишни бажариш тартиби 6.2 – жадвал остида келтирилган 4. Тошириқни бажариш тартиби: Ишнинг мавзуси, мақсади, асосий тушунчалар, асосий қоидалар, ҳамда аттестация ўтказиш методикаси билан танишиб чиқинг, зарур маълумотларни дафтарингизга киритинг. Ўз вариантингиз бўйича топшириқдаги иш ўрни учун 17.1 – расмдаги диаграммадан меҳнат шароити кўрсаткичларини ишнинг 17.1 ва 17.2 – жадвалларига киритинг. Таҳлил қилинг Хулоса қилинг. Назорат саволлари Иш ўринлари аттестацияси нима учун ўтказилади? Қанақа ҳужжатлар аттестация ўтказишнинг меъёрий асослари ҳисобланади? Аттестация ўтказишнинг илмий-методик асосини кимлар ишлаб чиқади? Аттестация ўтказишнинг даврийлиги қанақа? Меҳнат шароитини шакллантирувчи омилларга нималар киради? Аттестация ўтказишга ким жавобгар ва уни ўтказиш қандай бошланади? Аттестация ўтказиш комиссияси таркибига корхонадан кимлар кириши тавсия этилади? Аттестация ўтказиш натижалари бўйича қанақа ҳужжатлар тўлдирилади? Эътиборингиз учун раҳмат!