Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 01 Июль 2021
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Транспорт

Продавец

Bohodir Jalolov

Мелиорация ва қурилиш машиналари тўғрисида умумий маълумотлар

Купить
Мавзу: Мелиорация ва қурилиш машиналари тўғрисида умумий маълумотлар Режа: 1.Машиналарнинг вазифаси ва синфланиши. 2. Машиналарнинг куч қурилмалари ва ускуналари. 3. Машиналарнинг бошқарув тизимлари ва юриш жиҳозлари. Ўқув машғулотида таълим технологияси модели 1-мавзу. Мелиорация ва қурилиш машиналари тўғрисида умумий маълумотлар Вақт: 2 соат Талабалар сони: 46 Ўқув машғулотининг шакли ва тури Маъруза Маъруза режаси/ ўқув машғулотининг тузилиши 1. Машиналарнинг вазифалари ва синфланиши 2. Машиналарнинг куч қурилмалари ва ускуналари 3. . Машиналарнинг бошқарув тизимлари ва юриш жиҳозлари Ўқув машғулоти мақсади: Мелиорация ва қурилиш машиналари тўғрисида умумий маълумот- лар бўйича билимларни шакллантириш Педагогик вазифалар: 1. Машиналарнинг вазифалари ва синфланиши тўғрсида умумий тушунчалар хосил килиш. 2. . Машиналарнинг куч қурил- малари ва ускуналарини тузи- лишларини тушунтириш. 3. Машиналарнинг бошқарув тизимлари ва юриш жиҳозла- Рини тузилишини ўргатиш. Ўқув фаолияти натижалари: 1. Мелиорация ва Ўқув машғулотининг технологик харитаси Иш босқичлари ва вақти Фаолият мазмуни Таълим берувчи Таълим олувчи 1-босқич. Ўқув маш - ғулотига ки - риш 15 дақиқа 1.1. Мавзунинг номи, мақсади ва кутилаётган натижаларни етказиш. Машғулот режаси билан таништиради. Тинглайдилар, ёзиб оладилар. 2-босқич. Асосий 50 дақиқа 2.1. Савол-жавоб орқали билимларни фаоллаштиради. 2.2. Инсерт усулидан фойдаланиб, талабаларни Мелиорация ва қурилиш машиналари тўғрисида билимларини аниқлайди.(1-илова) 2.3. Б/Б/Б усулидан фойдаланиб, Мелио-рация ва қурилиш машиналари куч қурилмалари ва ускуналари тўғрисида кўникмасини аниқлайди(2-илова). 2.4. Асосий тушунчаларга таъриф беради. 2.5. Кластер ёрдамида Мелиорация ва қурилиш машиналари билан бажариладиган ишларни тизимлаштиради (3-илова). Жавоб берадилар. Ўқийдилар, ёзи 1-илова Инсерт техникасини қўллаган холда иш юритиш қоидалари матнни ўкинг. қаторларига қалам билан белгилар қўйиб, олинган маълумотларни тизимлаштиринг: v – мавжуд бўлган билимларга мос келади; - - ..ҳақидаги билимларга эътироз билдиради; + - янги маълумотлар ҳисобланади; ? – тушунарсиз қўшимча маълумот талаб қилинади. 2-илова Б/Б/Б (Биламан/ Билишни хохлайман/ Билиб олдим) 1. «Инсерт» техникасидан фойдаланиб матнни ўқинг. 2. Олинган маълумотларни тизимлаштиринг – матнга қўйилган белгилар асосида жадвал қаторларини тўлдириб чиқинг. т/ р Мавзу саволлари Биламан Билишни хохлайман Билиб олдим 1. 2. 3. 4. КЛАСТЕР (ТИЗИМЛАШТИРИШ) 3-илова Бульдо- зерларАғдаргичи буриладиган Ағдаргичи бурилмайдиганнган Механик бошқариладиган Гидравлик бошқариладиганЎрмаловчи(гнусе -ницали) Пневмо- ғилдираклиЕнгил ва ўрта Оғир ва ўта оғир Тортиш кл- си бўйича Ушбу ўрганиладиган фаннинг асосий мақсади – сув хўжалиги мажмуасида қўлланиладиган мелиорация, қурилиш машиналари ва кичик механизация воситалари(қўл машиналари)нинг тузилишларини, уларнинг классификацияларини, қўлланилиш соҳаларини, уларга қўйиладиган талабларни, ишлатиш ва хизмат кўрсатиш вақтида риоя этиладиган қоидаларни, техника хавфсизлиги ва бошқа талабларни ўрганишдир. Фаннинг асосий вазифаси – олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш билан бир қаторда, техник қаров ва хизмат кўрсатиш қоидаларини пухта эгаллаш, машинларнинг асосий параметрларини аниқлай билиш, тегишли кўрсаткичлар асосида машина ва механизмларни танлаш ҳамда улар тўғрисида етарли малакага эга бўлишдан иборатдир. Қурилиш машиналарининг амалда пайдо бўлишини Х1Х асрнинг бошлари деб ҳисоблашимиз мумкин, чунки бу даврда буғ машиналари пайдо бўлган ва кенг қўлланила бошланган эди. Биринчи қурилиш машиналаридан двигатели 15 от кучига эга бўлган буғли кўп чўмичли ер кавлагич ҳисобланиб, бу машина Петербург темир йўллари инженерлари институти директори И.А.Бетанкур раҳбарлигида 1812 йилда Ижорск заводида ясалган. 1 – расм. Ижорск заводининг буғ билан ишловчи дунёдаги биринчи кўп чўмичли экскаватор и (1812 й.) 1836 йилда Америкалик механик Отис томонидан энг муҳим қурилиш машиналаридан бири бўлган буғ экскаватори кашф этилди. Унинг чўмичини ҳажми 1,14 м3 бўлиб, вертикал жойлашган буғ машинасининг қуввати 15 от кучига эга, буғ қувурли қозонининг босими 5 атм. ва уч одам билан бошқарилиб, саккизта ишчи мавжуд бўлиб, йўллар тайёрлаш ва зарурий ҳолларда машинани ҳаракатлантирар эдилар (экскаватор ҳаракат қисмининг юритмаси йўқ эди). Ҳозирги замон экскаваторлари сингари, унинг ҳам учта асосий: чўмични кўтариш ва тушириш, хартум(стрела)ни буриш ва тирсакни ҳаракатлантириш ҳамда тортиш каби ишчи механизмлари бор эди. Экскаваторнинг иш унумдорлиги 30 дан 80 м3/соат гача бўлиб,худди шундай ҳажмдаги замонавий экскаваторлардан 1,5…2 марта кам иш унумдорликда, массаси бўйича анча оғир эди. Экскаваторнинг иш унумдорлиги 30 дан 80 м3/соат гача бўлиб,худди шундай ҳажмдаги замонавий экскаваторлардан 1,5…2 марта кам иш унумдорликда, массаси бўйича анча оғир эди. Отис транспорт воситаларининг сонини ҳисоблаш учун ҳозирда қабул қилинган услубларни қуллаб, экскаваторнинг ишлаш технологиясини ишлаб чиқди. Отиснинг биринчи экскаваторлари унчалик кенг қўлланилмади ва унинг ихтироси қандай муваффақиятлар келтиришини билмасдан унинг муаллифи вафот этди. 1842 йилда рус инженери П.П. Мельников бундай экскаватор 150 та ер қаз ийдиган одам нинг ўрнини босишини исботлади ва АҚШ дан 4 та шундай машинани сотиб олишга эришди. Бу машиналар Петербург – Москва темир йўл қурилишида муваффақиятли ишлади. В.Отиснинг экскава - тори (1836 й.): 1- чўмич; 2- тирсак; 3- кўтарувчи занжир; 4- кўтарувчи барабан; 5- барабаннинг зан- жирлари; 6- тирсакли сургич ва тортгич; 7- хартум; 8- юритувчи вал юлдузчаси; 9 - тиргак: 10- хартум осмасининг тягаси; 11- хартумни тутиб турувчи, айланувчи колонна; 13- хартумни бурувчи занжирлар; 14- юриш ғилдираклари. От тортувчи биринчи грейдер Балласт қутили биринчи йўл катоклари Коломенск заводининг буғ билан ишловчи биринчи катоги Дунёдаги биринчи грейдер - элеватор (1875 й.) . Россияда биринчи марта ишлаб чиқилган буғ машина билан харакатланувчи жағли тош майдалагич Х1Х асрнинг иккинчи ярмида йўл ишларида тошларни майдалаш учун биринчи марта жағли тош майдалагичлар ишлатила бошланди. ХХ асрнинг бошларида эса биринчи бўлиб Россияда анча бир хил майдалайдиган мураккаб ҳаракатланувчи жағли тош майдалагич пайдо бўлди. Биринчи қоришма тайёрлагич машиналар 60 йилларда ёғочдан тайёрланган бўлиб, ишчилар ёрдамида қўл билан ҳаракатга келтирилган. Бундай машиналар қўл билан тайёрланганга нисбатан харажатларни 1,5…2 марта камайтиради. Отлар билан юритмани таъминлаш ва темир барабанларга ўтиш буишларнинг нархини яна 1,5 марта арзонлаштирди,буғли юритмага ўтилганда эса – яна 3 мартага арзонлашди. 1856 йилда рус полковниги И.К.Константинов аралаштиришни осонлаштириш учун бетон қоргичнинг барабани ўқини бироз қиялатишни таклиф этди, натижада ушбу таклиф кенг оммалаш Мессентнинг бетон қоргич ускунаси АСОСИЙ АТАМА ВА ТУШУНЧАЛАР Автоматизация – ишлаб чиқариш корхоналарида қурилиш машиналари асбоб ускуналарнинг назорати ва бошқаришда қўлланиладиган техник воситалар ва тизими бўлиб, ишчиларни технологик жараёнлардан қисман ёки тўлиқ озод этишда қўлланилади. Агрегат – (лат.aggrego-улайман) – машинанинг тўла ўзаро алмашинадиган ва технологик жараёнда маълум вазифани бажарадиган йириклашган, унификациялашган элементи, биргаликда ишлайдиган бир қанча машиналарнинг бирикмаси. • Машина – энергия ҳ осил қ илиш учун ма қ садли ҳ аракатни амалга оширувчи , қ исмлари мос (мослашган) тартибда ишловчи механик қ урилма . • Механизация - қў л ме ҳ нати воситаларини машина ва механизмлар билан алмаштириш . Механизация қурилишдаги илмий-техник ривожланишнинг бош йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади. • Ме МЕЛИОРАЦИЯ МАШИНАЛАРИ К анал ќазиш м аш иналари Ќ азиб чи карилган тупроќларни текислаш м аш иналари К анал тозалаш м аш иналари К анал сиртини текислаш , ш иббалаш ва силлиќлаш м аш иналари Е рларни суѓориш га тайёрлаш м аш иналари Ё пиќ зовурларни ќурувчи м аш иналар Е рларни тозалаш ва текислаш м аш иналари К аналларга бетон ётќизиш ва уларни ќирќиш м аш иналари С уѓориш м аш иналари КУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ Ер ишлари машиналари Козик кокиш машиналари Кутариш ташиш машиналари Бургилаш машиналари Бетон ва темир бетон ишлар машиналари Пардозлаш ишлари машиналари Йул ишлари машиналари Кул ишлари машиналари(м еханизацияла шган асбоб - ускуналар) • Куч хосил килувчи курилмаларининг турлари вазифалари а) Ички енув двигателлари (карбюраторли ва дизелли) б) Электро двигателлар (кучиб юрувчи ва кучмас машиналарда) в) Гидродвигателлар (стационар машиналар, ГЭС ва бошк) Ички ёнув двигетилининг куриниши • Механик усул билан бошкариш тизими Насоссиз т ўғ ридан-т ўғ ри бощ қ ариш системасининг схе-маси: а - пиша н гли-лентали тормоз, б - пишангли-гидравлик тормоз.. Гидравлик усул билан бошкариш тизими Пневматик бошқариш системаси : 1 — Компрессор; 2 — сақловчи клапан, 3 - мой ва нам ажратгич: 4— ресивер;5—манометр; 6—таксимловчи қурилма (бошқариш жўмраклари); 7,8— камералар;9—пневматик камера. . 1-расм. Шиналарнинг қ ир қ ими: а—камерали;б—камерасиз, 1 — протектор; 2 — брекер; 3 —каркас; 4 —ёндор; 5—борт;6— симли ҳ ал қ а; 7 — борт резинаси;8—герметизацняловчи қ атлам; 9 — турн; 10 — вентиль; В “— шина профилининг кенглиги; Н—шина профилининг баландлиги; Д - шинанинг ташки диаметри: а — шинанинг тўғин бўйича кенглиги-; с— бортнинг кенг лиги ; П — пр отекторни н г кенглиги . 4-расм . Осма турлари : а — бикир; б — эластик; в — эластик балансирли;1— тарангловчи ғилдирак; 2 — юритувчи юлдузчалар; 3 — амортизация берувчи тарангловчи қурилма: 4 — тутиб турувчи ғалтак; 5 — балансирловчи рессор; 6 — таянч катоклари; 7 — гусеница. Шагающий экскаватор- драглайн ЭШ-65.100 используется в горнодобывающей промышленности при добыче полезных ископаемых открытым способом без применения транспорта с укладкой породы в выработанное пространство или на борт разреза. При разработке пород повышенной прочности требуется частичное или сплошное рыхление взрыванием. Простота монтажа, оптимальные параметры, надежность в работе позволяют эксплуатировать машину с большой эффективностьюТехнические характеристики экскаватора ЭШ-65.100 ОМЗ Емкость ковша 65 m3 Длина стрелы 100 m Высота выгрузки 38,5 mm Глубина копания 46 m Эксплуатационная масса 5460000 kg Мощность электродвигателя 4x2250 kW Радиус разгрузки 97,6 m Одимловчи юриш жиҳози Сузувчи юриш жиҳозли землесос Сузувчи юриш жиҳозли землесос Рельсли юриш жиҳози МАВЗУ БУЙИЧА ЎЗ-ЎЗИНИ ТЕКШИРИШ САВОЛЛАРИ 1.Машиналарнинг бошқариш тизимлари тўғрисида айтиб беринг. 2.Механик бошқариш тизими тўғрисида айтиб беринг. 3.Гидравлик насоссиз ва насосли бошқарув тизимларининг афзалликларини айтиб беринг. 4.Пневматик бошқарув тизимини бошқа тизимлардан асосий фарқи ниалардан иборат. 5.Комбинацион бошқарув тизимларига мисоллар келтиринг.
Купить
  • Похожие документы

  • VAZ 2121 avtomobilining besh uzatmasi
  • Avtotest prava Javoblari bilan
  • Toshkent shahri, Yashnabod tumanida joylashgan tuman ahamiyatidagi “Quruvchilar” ko‘chasini ta’mirlash texnologik jarayonlarini ishlab chiqish va tashkil etish mavzusidagi
  • ARGOS test
  • Avtotest prava savollari javoblari bilan

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha