Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Январь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Мева ва резавор мева ўсимликларининг ташқи мухит омилларига талаби

Купить
Режа: 1. Мева ва резавор мева ўсимликларини ёруғликка бўлган талаби 2. Мева ва резавор мева ўсимликларини иссиқликка бўлган талаби 3. Мева ва резавор мева ўсимликларини намликка бўлган талаби 4. Мева ва резавор мева ўсимликларини тупроқ омилларига бўлган талаби Мева ва резавор мева ўсимликларининг ташқи мухит омилларига талаби Мева экинлари ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлиги кўп жиҳатдан ташқи муҳит омилларига боғлиқ бўлади. Айниқса, иқлим ва тупроқ омиллари мева экинларини ўсишига ва ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Бу талаб ўсимлик ёшининг ҳар хил даврларида (ёшлик, ҳосил бериш ва қариш) ўсиш ва тиним фазаларида йил давомида ( баҳор, ёз, қиш, куз) турли хил бўлади. Ўсимликларни ўтказиш ҳамда уларни парвариш қилишнинг агротехника тадбирлари йўли билан ноқулай шароитларни юмшатиш ёки йўқ қилиш ҳамда уларнинг ўсиши ва ҳосил бериши учун оптимал шароит яратиш мумкин. Ёруғлик - углеродни ассимиляция қилиш жараёни - фотосинтезнинг асосий омили ҳисобланади. У ўсимлик органларининг ўсиши ва ҳосил бўлишига ёрдам беради, транспирациясига, ўсувчи органларнинг йўналишига ва бошқаларга таъсир кўрсатади. Ёруғликнинг ўзг Боғнинг ёруғлик режими очиқ жойнинг ёруғлик режимидан фарқ қилади. Шох-шабба ва дарахт тагига ёруғлик кам тушади. Тоғ ва тоғ этакларида ўсувчи дарахтлар водийда ўсувчи дарахтларга қараганда ёруғликдан кўпроқ фойдаланилади. Ҳаво булут вақтларда ёруғлик кучи анча камаяди. Тепаликларда ва жанубий ён бағирларда ўсаётган дарахтлар чуқурликда ёки шимолий ён бағирларда ўсаётган дарахтларга нисбатан ёруғликдан кўпроқ фойдаланилади. Дарахт шох-шаббаси, унинг айрим қисмларига ёруғлик бир хилда тушмайди. Шу туфайли фотосинтез ҳам бир хил бормайди. Ташқи томондаги баргларга шох шабба орасидаги баргларга нисбатан шох шаббанинг юқори яруслардаги баргларга эса пастки ярусдаги баргларга қараганда ёруғлик кўп тушади. Шох шабба марказига яқинлашган сари баргларга тушадиган ёруғлик камая боради. Сийраклаштир Мева экинлари ёруғликка бўлган талаблари жиҳатидан ёруғсевар, сояга чидамли ва сояпарвар ўсимликлар фарқ қилинади. Ёруғсевар ўсимликларда ёруғлик етишмаслиги новдаларнинг заифланиши (нимжон ўсиши) кузатилади. Сояда ўсган дарахтларнинг поя ва баргларидаги механиқ тўқималар кам ривожланади. Ёруғлик ҳаддан ташқари кучли бўлса, шох-шабба тепага қараб кам ўсади, склет шохлар атрофга қараб кучли ривожланиб, ер бағирлаб ўсади. Ёруғлик бир томондан тушса, шохлар ёруғлик тушиб турган томонга эгилиб ўсади, шох-шабба бир томонлама ривожланади ҳамда ёруғлик тушган томонда ёғочликнингйиллик қавати кенгроқ бўлади. Битта ёруғсевар ўсимликнинг ўзида сояпарвар ва ёруғсевар барглар бўлади. Мева ва резавор мева ўсимликларини ёруғликка бўлган талаби Ёруғликка бўлган талаби га кўра, асосий мева дарахтлар турларини қуйидаги тартибда жойлаштириш мумкин: писта, чилон-жийда, анжир, зайтун, анор, хурмо, шафтоли, ўрик, бодом, гилос, ённоқ, нок, олма, олча, резавор мевалар. Олма нисбатан сояга чидамли дарахтдир. Бироқ, шох-шаббаси қалин бўлиб, сояда қолган мевалари ўзига хос рангни яхши ололмайди ва ёмон ривожланади. Нок ёруғсевар ўсимлик. Шох-шаббасининг ичи сийрак, ён томонлари қалин бўлади. Беҳи ҳам ёруғсевар. Сояда кам гуллайди ва кам ҳосил беради, ўсишдан орқада қолади, заифлашади ва қуриб қолади. Ўрик, шафтоли, ва гилос ҳам ёруғсевар ўсимликлардир. Ўрик ёввойи ҳолда очиқ, ёруғ жойларда ўсади. Шафтоли ўрикка нисбатан анча ёруғсевар ҳисобланади ҳамда унинг шох-шаббаси қалинлашиб кетганда сояда қолган шохчалари тез қурий бошлайди. Олча нин Малина сояга чидамли ўсимлик. Девор олдида, кўпинча мева дарахтларнинг тагида ўсади ва ҳосил беради. Қуёш кучли қиздирса барглари куяди. Қора смородина ва крижовник мўътадил ва тарқоқ ёруғликка моил, сояни ёқтирмайди, кучли иссиқда смородина барглари куяди. Анжир, анор, бодом, зайтун ёруғсевар ўсимликлардир. Чилонжийда ҳамда писта жуда ёруғсевар ўсимликлар ҳисобланади. Мева экинлари тиним даврида ёруғликни талаб қилмайди. Қаламча ҳамда кўчатлар қоронғи ертўлаларда ёки кўмилган ҳолда сақланади ва улар ҳеч қандай салбий таъсир кўрмайди. Мева ва резавор мева ўсимликларини ёруғликка бўлган талаби Мева экинларининг ўсиш ва ривожланишида тупроқ ҳамда ҳавонинг ҳарорати муҳим омил ҳисобланади. Ўсимликда кечадиган моддаларнинг кимёвий ўзгариши ва ўрин алмашиши шу билан боғлиқ. Иссиқлик энергия омили сифатида транспирация, фотосинтез, ўсув фазаларнинг бошланиши ва узунлигига таъсир кўрсатади. Иссиқлик етишмаса ўсув даврида фотосинтез сусаяди, ўсимлик ўсишдан қолади, қишга тайёргарлиги ёмонлашади, мевасининг сифати бузилади, уларнинг шира йиғиши ва пишиб етилиши чўзилади, керакли рангга эга бўлмайди. Иссиқлик оптимал даража дан кўтарилиб ёки камайиб кетганда ўсимликорганизмининг ҳаёт фаолияти сусаяди маълум чегарага етганда эса улар ўсишдан тўхтайди ва ҳатто нобуд бўлиши ҳам мумкин. Ўсимликларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун узоқ совуқ бўлмайдиган маълум даврни талаб қилибгина қолмай Мева дарахтлар, асосан тунда ўсади, бу вақтда ҳароратнинг мўтаъдил бўлиши ўсиш учун қулай шароит яратади. Мева дарахтларига паст ҳарорат янада кўпроқ зарар етказади. Ноль градусда биокимёвий ўзгаришлар, нафас олиш ва транспирация жуда сусаяди, фотосинтез ва ўсиш эса тўхтаган бўлади. Паст ҳароратда тўқималарда муз ҳосил бўлади. Улар ўсимлик тўқималаридаги ҳужайралар оралиғида ҳамда ҳужайралар ичида кристалланиши мумкин. Агар мева ўсимликлар қишга яхши тайёрланган ва совуқлар бошланганда секин совий бошлаган бўлса, у ҳолда муз ҳужайралар оралиғида ҳосил бўлади.Ўсимликлар қишга тайёргарлик кўрмаган ва ҳаво тез совиб, сув ҳужайралар ичидан ҳужайралар оралиғига ҳали чиқиб улгурмаганда, муз кристаллари ҳужайралар ичида, ҳужайра пўсти билан протоплазма орасида ҳосил бўлади. Муз протоплазмани сиқа Ўсимликлар чиниқишининг биринчи фазасини ўтагач, уларнинг совуқка чидамлиги ошади, улар 15-20 о С совуқка, совуққа чидамлилари эса 25-30 о С гача чидай оладиган бўлади. Энг асосий мева ва резавор мева ўсимликлар иссиқка бўлган талабига кўра, қуйидаги тартибда жойлашади: смородина, крижовник, малина, қулупнай, олча, олма, нок, олхури, гилос, ёнғоқ, беҳи, шафтоли, бодом, хурмо, анор, анжир, чилонжийда, писта, цитрус мевалар, зайтун. Бу градация шартли ҳисобланади, чунки ҳар бир тур ичида, айниқса, олмада совуқка чидамли ва совуқка чидамсиз навлари бор. Олма - жанубий навлари ҳарорат 32-35 о С дан паст бўлганда, баъзилари эса (Ренет Симиренко нави) - 21 о С да нобуд бўлади.Олманинг кўпчилик навларининг ўсиши ва ҳосил бериши учун ўсув даврида юқори ҳарорат талаб қилинмайди. Кучли иссиқда айрим Ўрик – Ўзбекистонда эрта гуллайди ва шунинг учун гулларини кўпинча баҳорги совуқлар уриб кетади. Ёғочлиги яхши пишган бўлса, - 30 о С гача чидайди. Иссиққа чидамли. Шафтоли – совуқка чидамсиз. Бир йиллик новдалари ва гул куртаклари -22-26 о С да нобуд бўлади. Баҳорги совуқлардан гуллари кам зарарланади, чунки ўрикдан кеч гуллайди. Бодом - 22-25 о С совуққа чидайди, аммо бу шароитда мева куртакларини совуқ уради. Тиним даври қисқа, эрта гуллайди (феврал – март бошларида) ва шунинг учун кўпинча баҳорги совуқлардан зарарланади. Жийда - иссиққа чидамли-30 о С ва ундан ҳам паст ҳароратга чидай олади. Олхўри - совуққа чидамли, - 30 о С дан паст ҳароратга ҳам чидай олади. Европа олхўрилари совуққа чидамсиз. Кеч гуллайди ва баҳорги совуқлардан кам зарарланади. Олча – иссиқлик омилига нисбатан анча Ёнғоқ - иссиқсевар ўсимлик, аммо қишда баъзан 27-28 о С гача пасаядиган жойларда ҳам ўстирилади. -25 о С бир йиллик янги новдаларини совуқ уради. -25- 26 о С да бир йиллик кўчатлари нобуд бўлади. Анор - иссиқсевар ўсимлик, ҳарорат 12-15 о С гача пасайганда бир йиллик новдалари, 15-16 о С да шох-шаббалари қаттиқ зарарланади, 18 –20 о С да барча ер устки қисми нобуд бўлади. Анжир - иссиқсевар ўсимлик, ҳарорат 15 о С да бир йиллик янги новдаларини, - 16 о С да кўп йиллик шохларини, -18 о С да эса ўсимликнинг илдиз бўғзигача бўлган ер устки қисмини совуқ уради. Хурмо - совуқка чидамлиги жиҳатдан субтропик ўсимликлардан устун туради - 18-20 о С гача борадиган қисқа муддатли совуқларга бардош бера олади, лекин бунда шох-шаббаси анчагина зарарланади. Қулупнай , малина - совуққа чидамсиз. Ўзбекист Намлик мева экинлари ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. Чунки, ўсимлик барглари, шохлари, илдизлари, мевалари 72-86 фоизини сув ташкил этади. Сув таъсирида бир қатор мураккаб биокимёвий, физиологик жараёнлар, минерал ҳамда органик моддаларнинг коллоид ҳолатини сақланиши, ферментлар таъсири, фотосинтез, ўсиш жараёни интенсивлиги рўй беради. Сув тўқималарни тургор ҳолатда сақлайди. У ўзининг солиштирма иссиқлик сиғими туфайли ўсимликларда ҳароратни стабиллаштиришга ва ҳоказоларга ёрдам беради. Ўсимлик ҳужайраларида сув етарли даражада бўлганда органик моддалар синтези, етишмаганда эса, гидролиз кучаяди. Сув ўсимликка тупроқ орқали таъсир этади. Шунинг учун тупроқнинг сув режими, йиллик ёғингарчиликни миқдори ва уларнинг тақсимланиши, ер ости сувлари сатҳи ўсимликлар ҳаётида катта ўрин тутади. Мева Ўзбекистонда деярли барча мева ўсимликлар (зайтун ва пистадан ташқари) намсевар ҳисобланади. Бизнинг шароитимизда уларни суғормасдан ўстириш мумкин эмас. Олма - намсевар ўсимлик. Унинг сувга бўлган талаби пайвандтагга ҳамда илдизларнинг тупроқда жойлашиш чуқурлигига боғлиқ. Туркманистон олмаси ер ости сувларининг юза - 1,0 – 1,5 м гача жойлашишигача чидай олади. Нок – ёш вақтида, ҳали узун ён илдизлар пайдо бўлмагунча сувга талабчан бўлади. Ер ости сувларининг юза жойлашиши салбий таъсир кўрсатади. Ҳавонинг қуруқлигига чидамсиз. Беҳига пайванд қилинган, илдиз тизими ҳали яхши ривожланмаган нок намга анча талабчан бўлади. Беҳи – қурғоқчиликка яхши чидамли, бунда у буғланишни камайтиради ва тупроқнинг ўта намлигига қарши баргларини буруштиради. Тупроқ намлиги мўътадил бўлганда сифатли ва мўл Олхўри – асосан илдиз тизими юза жойлашганлиги сабабли тупроқ ҳамда ҳаво намлигига талабчан ҳисобланади. Қуруқ тупроқда ҳамда ҳаво қуруқ бўлганда суст ўсади ва мевалари майда бўлиб қолади, улар кўпинча тўкилиб кетади. Олхўрилар ичида тоғолча қурғоқчиликка анча чидамли ҳисобланади. Гилос – ҳаво намлигига унча талабчан эмас, бироқ мевалари пишаётган даврда ёққан ёмғир уларнинг ёрилиб кетишига сабаб бўлади. Ер ости сувларининг юза жойлашиши гилосга салбий таъсир кўрсатади. Ёнғоқ – нам етарли бўлган тупроқлардагина яхши ўсади; қуруқ ва сернам тупроқда яхши ўсмайди. Тупроқ намлиги етарли бўлганда ҳавонинг қуруқлигидан унча зарарланмайди. Бодом - қурғоқчиликка чидамли, куруқ тошлоқ тупроқларда эркин ўса олади. Анор - қурғоқчиликка чидамли. Аммо уни сув билан яхши таъминланган ерлардагина ўстириш Мева ва резавор меваларниннг ҳаёт кечириши учун ҳаво, айниқса кислород ва карбонат ангидрид катта аҳамиятга эга. Уруғли меваларнинг мевалари, данак мевалилардан эса ўрик, шафтоли, олхўри шамолдан анча зарар кўради (тўкилади). Олча, бодом, ёнғоқ мевалари шамолга анча чидамли ҳисобланади. Навларнинг чидамлилиги ҳам ҳар хил. Йирик мевалар кўпроқ тўкилади. Уруғли мевалардан олманинг Ренет Симиренко, Делишес, Жонатан, Пармен зимний золотой, нок навларидан эса Бере Боск, Оливье де Серр, Любимица Клаппа шамол таъсирига анча чидамли ҳисобланади. Кандиль Синап, оқ Розмарин олма навлари, Бере Ардапон, Бере Диль, Бере Лигеля, Деканка зимняя нок навлари шамолдан тўкилувчан ҳисобланади. Тупроқ таркибидаги ҳаво ўсимликларнинг ҳаёти учун катта аҳамиятига эга. Бу ерда у сув бўлмаган ҳамма тешикчаларни тўл Мева ўсимликлари илдиз тизимининг ўсиши ва тупроқда жойлашиш харакатери тупроқ типи, таркиби ва унумдорлигига боғлиқ Мева ўсимликларининг илдизлари анчагина чуқурликка кириб боради, шунинг учун тупроқнинг юқори қатламларигина эмас, балки она жинс (ҳайдалма қавати ости) қатламининг ҳам таъсир кўрсатишини ҳисобга олиш керак. Тупроқ зичлашиб, аэрация яхши бўлмаганда, оксид бирикмалар ўсимликка зарарли ҳисобланган чала оксидларга айланади. Тупроқ аэрациясига, айниқса, бодом, ўрик, шафтоли, анжир, гилос, кўпроқ жийда, смородина эса камроқ талабчан ҳисобланади. Тупроқ аэрацияси чуқур ҳайдаш ва тупроқни юмшатиш билан яхшиланади. Тупроқ ости қатлами енгил кумли ва тош шағалли ерларда ҳам мева ўсимликлар яхши ўсмайди. Чунки, бундай тупроқлар сувни тез ўтказиб юборади, тез-тез суғоришни талаб этади Тупроқ эритмаси реакциясига нисбатан мева дарахтлар уч гуруҳга бўлинади. Резавор мевалар учун нордон ва бироз нордон тупроқлар (рH 4,6-5,7); цитрус ҳамда уруғ мевалилар учун бир оз нордон ва нейтрал тупроқлар (рH- 6-7); данак мевалилар, айниқса ўрик, уруғмевалилардан беҳи учун кам ишқорли тупроқлар яхши ҳисобланади. Тегишли агротехнологик усулларни қўллаганда мева ва резавор-мева экинлари Ўзбекистоннинг барча тупроқларида ўсади. Ботқоқлашган, ботқоқ, тош шағалли ҳамда шўрланган тупроқлар мелиорация тадбирларисиз кам яроқли ҳисобланади.Мева ва резавор мева ўсимликларини тупроқ омилларига бўлган талаби Ўзбекистонда суғориладиган, механиқ таркиби енгил ва ўртача қумоқ, лёссимон бўз тупроқлар, шунингдек, ўтлоқ тупроқлар энг яхши тупроқлар ҳисобланади. Олма - механиқ таркиби ҳар хил бўлган турли типдаги тупроқларда ўсади; тўқ тусли бўз туроқларда мўл ҳосил беради. Тош - шағалли қатлам юза жойлашган ерларда ёмон ўсади, кам ҳосил беради, органик ўғитлар ҳамда тез-тез суғоришга талбчан бўлади. Тупроқ шўрига чидамсиз. Ер ости сувлар чуқур жойлашган ўтлоқ-ботқоқ ерларда яхши ўсади. Нок - унумдор, юмшоқ, намни яхши сақлайдиган, ҳайдалма қавати остки қатламининг сув ўтказиш хоссаси яхши бўлган тупроқда яхши ўсади. Беҳи - қумоқ, ўтлоқ-тошлоқ тупроқларда яхши ўсади ва ҳосил беради. Ўрик, олча, шафтоли, гилос - ҳар хил тупроқларда яхши ўсади. Қуруқ шўрланган ва ботқоқланган тупроқларга чидамсиз. Бодо
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha