Микроорганизмлар ва уларга ташқи факторларнинг таъсири

Микроорганизмлар ва уларга ташқи факторларнинг таъсири Режа: 1. Микроорганизмларга температуранинг таъсири. 2. Микроорганизмларга намликнинг таъсири. 3. Кимёвий факторларнинг таъсири 4. Биологик факторлар Микроорганизмларга температуранинг таъсири. Микроорганизмлар юксак ўсимликларга қараганда температурага анча чидамли бўлади. Масалан, Вас. subtilis температура 5°С дан то 57°С гача бўлганда ҳам ривожланаверади. Микроорганизмларга намликнинг таъсири . Бактерияларнинг намликка чидамлилиги турлича. Баъзилари жуда чидамли бўлса, бошқалари ниҳоятда чидамсиз бўлади. Кимёвий факторларнинг таъсири Баъзи кимёвий моддалар бактерияларга кучли таъсир этади. Масалан, уларга кучли кислоталар, ишқорлар, оғир металларнинг тузлари билан таъсир этилса, уларда манфий хемотаксис намоён бўлади. Стериллизация Микроорганизмлар ўстириладиган озиқ муҳитини албатта стериллаш зарур. Улар автоклавда 2 атм. босимда 120° да 30 минут давомида стерилланади Биологик факторлар Табиий шароитда микроорганизмлар мураккаб биоценозларни ташкил этади, яъни бир ернинг ўзида турли бактерияларни учратиш мумкин. Бактериялар орасида симбиоз, метабиоз, антагонизм учраши мумкин. Ризосфера бактериялари . Ўсимликлар илдизи таъсири остидаги зона ризосфера дейилади. Ризосфера микроорганизмлари илдизлар юзасида ва ўсимлик илдизларига бевосита тақалиб турадиган тупроқда кўплаб ривожланади. Adabiyotlar: Muhamedov E.M., Eshboev E.X. Mikrobiologiya, immunologiya, virusologiya. T. Bakulina N.A., Kraeva E.L. Mikrobiologiya. T., “Meditsina” nashriyoti. 1979. Vorobyov A.A., Bo`kov A.S. «Mikrobiologiya». M., izd-vo «Vo`sshaya shkola». 2003. Pyatkin N.D., Krivoshein Yu.S. Mikrobiologiya va immunologiya. M., izd-vo «Meditsina» 1980. Sinyushina M.N., Samsonova M.N. Rukovodstvo k laboratorno`m zanyatiyam po mikrobiologii. M., 1981. Timakov V.D., Livashev V.S., Borisov L.B. Mikrobiologiya. M., 1983.