Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 50.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Биология

Продавец

Bohodir Jalolov

Микроорганизмларнинг классификацияси

Купить
Микроорганизмларни нг классификацияси Систематика (таксономия) деб микроорганизмларни маълум аниқ белгиларига асосланиб, уларни қариндошлик алоқаларини ўрнатиб гуруҳларга (таксонларга) бўлинишига айтилади. Микроорганизмларининг ташқи ва ички структуралари, физиологик ва биокимёвий хусусиятларини, ҳамда микроорганизмларни табиий шароитда юзага келтирадиган асосий жараёнларни билиш зарур бўлиб, бунда уларнинг қуйидаги хусусиятлари хақидаги билимлар асос қилиб олинади: 1. Шакли ва ўлчами; 2. Ҳаракати (ҳивчинларининг бор - йўқлиги ва жойланиши); 3. Капсуласининг бор йўқлиги; 4. Эндоспора ҳосил қилиши; 5. Грам усулида бўялиши; 6. Модда алмашинишиниг ўзига хос томонлари ва энергия олиш услублари; 7. Энергия олиши; 8. Ўзи яшаб турган ташқи муҳитни қандай қилиб ўзгартириши ва ташқи муҳит унинг яшашига қандай қилиб таъсир этиши ва унин Шу вақтгача фенотип хусусиятлари асосий ҳисобланган бўлса, энди генотип хусусиятларини ҳам ўрганиш керак бўлди ва молекуляр биология эришган ютуқлар бунга имконият яратди. Бунда: 1) микроорганизм нуклеин кислотасининг нуклеотид таркиби, пурин ва пиримидин асосларининг бир-бирларига бўлган нисбати ўрганилади ва шу асосда икки гуруҳ микроорганизмлар фарқлари аниқланади. 2) икки гуруҳга мансуб микроорганизм нуклеин кислоталарини бир- бирлари билан гибридлаб, улар орасидаги нуклеотидлар гомологияси (ўхшашлиги) ўрганилади. Агар, нуклеин кислота таркиби 80 - 90% гача гомологияга эга бўлса, ўрганилаётган микроорганизмлар яқин "қариндош", гомологлиги 50% дан кам бўлса, микроорганизмлар узоқ "қариндош" ҳисобланади. Микроорганизм хусусиятлари аниқ ўрганилгандан сўнг, унга К. Линней таклиф қилган биноминал номенклатура талаби каби, икки лотин атамасидан ташқил топган илмий ном берилади. Биринчи атама авлод номини билдириб, микроорганизм морфологияси ёки физиологияси ёки шу авлодни кашф этган олимнинг исми - шарифи ёки ажратиб олинган муҳитни ифодалайди. Иккинчи атама эса кичик ҳарфлар билан ёзилиб, микроорганизм колониясининг ранги, келиб - чиқиш манбаини, ёки шу микроорганизм юзага келтирадиган жараён ёки касаллик ёки бошқа бир фарқлантирувчи белгиларни билдиради. Масалан, Bacillus albus да биринчи сўз - Васillus -спора ҳосил қилувчи, Грам мусбат каби хусусиятларни англатса, иккинчи сўз - albus – микроорганизм колонияси рангининг оқ эканлигини билдиради (albus - оқ). Микроорганизмларга 1980 йил 1 январдан бошлаб Халқаро бактерия номенклатураси кодекси қоидаларига мувофиқ ном бериладиган бўлди. Микроорганизмларни яқин белгиларига қараб гуруҳлаш учун тур (species), авлод (genus), оила (familia), тартиб (ordo), синф (classis), бўлим (divisio), салтанат ёки олам ( regnum) каби таксономия категориялари ишлатилади. Тур деб, фенотипик ўхшашликга эга бўлган бир генотипга мансуб индвидлар (особлар) йиғиндисини билдирувчи таксономик бирликга айтилади. Улар кичик тур (подвид) ва вариантларга бўлинади. • Микробиологияда штамм ва клон каби атамалар ҳам ишлатилиб, штамм деганда ҳар хил табиий муҳитдан ( сув ҳавзаси, тупроқ ва ҳоқазо) ёки бир муҳитдан ҳар хил муддатда ажратилган ёки ҳар хил экологик муҳит ёки географик худуддан ажратиб олинган бирорта белгиси билан фарқланадиган бир турга кирувчи микроорганизмлар гуруҳи тушунилади. • Клон - бир ҳужайрадан олинган микроорганизм культурасидир. • Бир турга кирувчи индивидларнинг тўплами - (популяцияси) тоза культура дейилади. Микробиологияда микроорганизмлар эволюцияси ва филогенияси ҳақида маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабабли, юқори ўсимликлар ва ҳайвонлар сингари, табиий систематикага эга эмас. Шунинг учун ҳам, микроорганизмлар систематикаси сунъий бўлиб, у микроорганизмларни ташхис ва уларни идентификация қилиш учун хизмат қилувчи аниқла Д. X. Бергининг 1984 - йил 9 мартда нашр этилган "Бактериялар аниқлагичи" да келтирилган энг муҳим микроорганизмларининг қисқача тавсифи (Е.Н. Мишустин, 1987) Микроорганизмлар асосан, ҳужайра деворининг бор-йўқлиги, таркиби ва уларнинг турига қараб бўлимларга, ундан бошқа таксономик категорияларга (синф, тартиб, оила, авлод,тур) микроорганизмларнинг морфология, физиолого - биокимёвий белгилари йиғиндисига қараб 4 бўлимга бўлинган: I бўлим – Gracilacutes; II бўлим - Firmicutes; III бўлим – Tenericutes; IV бўлим – Mendosicutes. 1 бўлим – Gracilacutes Бу бўлимга ҳужайра девори грамманфий тузилишга эга бўлган кокклар, таёқчасимон ёки ипсимон прокариотлар киради. Улар ҳаракатчан ёки ҳаракатсиз бўлишлари мумкин, эндосоралар ҳосил қилмайди. Миксобактериялар мева таналари ва миксоспоралар ҳосил қилади. Кўпайиши бинар бўлиниб ва куртакланиб амалга ошади. Бу бўлимга фототрофлар ва нофототрофлар (литотрофлар ва хемотрофлар), аэроблар, анаэроблар ва факультатив анаэроблар киради. Облигат паразит турлари бор. Gracilus сўзи лотинча сўз бўлиб юпқа деган, cutes эса пўст, тери деган маънони билдиради. • Бўлимга 3 та синф киради: 1 синф – Scotobacteria (10 та гуруҳ); 2 синф – Anoxyphotobacteria; 3 синф – Oxyphotobacteria. II бўлим - Firmicutes Firmicutes бўлими (firmis - сўзи лотинча пишиқ деган маънони англатади, cutes - пўст, тери). Бу бўлимга ҳужайра девори грамм мусбат типида, шарсимон, таёқча ёки ипсимон шаклли, баъзилари шохланган, ҳаракакатчан, ҳаракатсиз, бинар бўлиниб кўпаяди, баъзан споралар ёрдамида кўпаяди, фотосинтезга эга бўлмаган хемотроф организмлар. Аэроб, анаэроб ва факультатив анаэроблар, спора ҳосил қилувчи ёки спорасиз бактериялар, актиномицетлар ҳамда уларга яқин прокариотлар киради. Иккита синфга бўлинади: 1 синф - Firmicutes 2 синф - Tallobacteria IV. Mendosicutes бўлими Бу бўлимга ҳужайра девори такомиллашмаган, пептидогликани йўқ, ҳужайралари шарсимон, таёқчасимон, спиралсимон, пирамида кўринишли, квадрат, олти нурли юлдузсимон, мицеллийли ва ҳоказо шаклли прокариотлар киради. Баъзи вакиллари Грам мусбат, баъзилари Грам манфий бўялади, эндоспоралар ҳосил қилмайди, кўплари ҳаракатчан. Кўпгина вакиллари ҳақиқий анаэроблар, баъзилари аэроб. Ташқи муҳитнинг экстермал ҳолатларида яшайди. Бўлимга Archeobacteria синфи кириб, улар ўзининг физиологик, биокимёвий хусусиятлари ва экологиясининг ноёблиги билан ва бошқа прокариотлардан кескин фарқланади. Хусусан, рибосома РНК си - 5S ва 16S, транспорт РНК- лари таркиби ва бирламчи тузилиши ва ҳужайра девори липид мембранаси таркиби билан ажралиб туради. Баъзи турларининг 100°С дан ҳам юқори те III. Tenericutes бўлими Бу бўлимга ригид (қаттиқ) ҳужайра девори йўқ, грамманфий, пентидогликан синтезламайдиган прокариотлар, одам, ҳайвон ва ўсимликларда касаллик қўзғатувчи микоплазмалар киради. Уларда ҳужайра девори йўқ. Ҳужайра мембранаси 3 қаватдан иборат бўлиб, овал ёки шарсимон шаклли, баъзилари ипсимон шохланган бўлиши мумкин. Катталиги 125 - 250 нм, бўлиб, энг кичик бактерияларга яқин. Вируслар каби бактериал фильтрдан осон ўтади. Улар Mollicutes (mollis - лотинча юмшоқ, cutes - тери ёки пўст) синфини ташқил этиб, Mycoplasmatales тартиби ва бу тартибга 3 оила - Mycoplasmataceae, Acholeplasmataceae ва Spiroplasmataceae лар киради.
Купить
  • Похожие документы

  • Fermentlar va kofermentlar funksiyasi
  • Viroidlar va uning ahamiyati
  • Faxriy yorliq
  • Faxriy yorliq
  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha