Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Биология

Продавец

Bohodir Jalolov

Моғор замбуруғлари, дрожжа ва вируслар

Купить
Моғор замбуруғлари, дрожжа ва вируслар Режа: 1. Фильтрланувчи вируслар 2. Моғор замбуруғларининг систематикаси 3. Дрожжалар Фильтрланувчи вируслар Фильтрланувчи вирусларнинг ўлчами хаддан ташқари майдалигига қарамай уларнинг инсон, ҳайвон, ўсимлик ва бактериялар ҳаётидаги роли катта. Уларнинг келтирадиган зарари ҳам катта. Улар грипп, чечак, энцефалит, қутириш, қизамиқ, полиомиелит, рак, спид ва бошқа юқимли касалликларни келтиради. Вируслар ҳайвонларда оқсим (яшур), вабо ва бошқа касалликларни, ўсимликларни зарарлаб тамаки, гаримдори мозаикаси, тарвуз, нўхот ва бошқа фойдали ўсимликларнинг касаллигини келтиради. Биринчи бўлиб фильтрланувчи вируслар Д.И. Ивановский томонидан 1892 йилда очилган. Д.И. Ивановский бактериал фильтрдан ўтган микроорганизмларни фильтрланувчи вируслар деб атаган. Бу ихтиродан кейин ўнлаб вируслар очилган ва "фильтрланувчи" сўз ўз-ўзидан қолиб кетган. Вирусларнинг шакли ва катталиги хилма хил. Улар юмалоқ, тухумсимон чўзиқ, кўпбурчакли ва таёқчасимон бўлишлари мумкин. Вирусларнинг катталиги кўндалангига 5 дан 800 мкм гача бўлади. Моғорлар фақат ҳаво бор жойда ривожланади. Шунинг учун моғорлар субстрат юзасида ўсади. Масалан ёғ, нон, чой, мураббо ва бошқа маҳсулотлар юзасида ўсадилар. Кўпчилик моғорлар фермент, органик кислота, антибиотик, витамин ва хоказоларни олишда қўлланади. Рокфор ва яшил пишлоқларни олишда ҳам моғорлар ишлатилади. Кўпчилик моғорлар озиқ-овқат, ёғоч, саноат молларини айнитади. Моғорларнинг споралари юзлаб ва минглаб ҳавода учиб юради. Моғорларнинг споралари намланган маҳсулотларга тушиб, ўсиб, ривожланиб, маҳсулотни айнитади. Моғор замбуруглари турли кўпайиш усуллари билан ажралиб туради. Кўпинча улар споралари билан кўпаядилар. Спора ўсиб, гифа ҳосил қилиб, шохчаланиб кетади. Аммо мицелийдан узилган ҳар бир қисмидан ҳам моғор ўсиб ривожланаверади. Замбуруғнинг бу синфига икки хивчинли зооспоралар ёрдамида жинсли ва жинссиз кўпаядиган сувда ва тупроқда яшайдиган шакллари киради. Бир ҳужайрали кўп ядроли, мицелийси яхши ривожлангандир. Улар облигат паразитлар бўлиб, бутун ривожланиш цикли юқори ўсимликлар танасида ўтади. Яхши ривожланган бир ҳужайрали, жинсий ва жинссиз йўл билан кўпаядиган, тараққий этган тупроқ замбуруғларидир. Улар зооспоралар ҳосил қилмайдилар. Жинсий кўпайиш спорангийларда ҳосил бўладиган спорангиоспора ёрдамида амалга ошади. Гуркираб ўсаётган мицелийдан вертикал холда спорангий таначаси ўсиб чиқади ва унда юзлаб ва минглаб спорангиоспоралар етиладиган спорангий ҳосил бўлади. Зигомицетлар (zygomycetes) Базидиомицетлар замбуруғларнинг юқори тараққий этган гурухи ҳисобланади. Кўп ҳужайрали мицелийси бўлиб, жинсий кўпайишда базидиоспоралари мавжуд базидиялар хизмат қилади. Бир ҳужайрали базидияларда тўртта калта ўсимталар - стеригмаларда бир донадан базидиоспоралар жойлашган бўлади. Уларнинг зиготаси катталашиб, тугноғичсимон ҳужайра базидияни ҳосил қилади. Базидияларнинг юқори учида ингичка ўсимталар-стеригмалар пайдо бўлиб, ядролар эса уларга ўтади. Вояга етган базидия ичида 4 та базидиоспора мавжуд. Қоракуя замбуруғлари гулли ўсимликлар, айниқса бошоқли экинларни зарарловчи замбуруғлар катта иқтисодий зарар етказадилар. Қоракуя замбуруғлари ўсимликларни барча ривожланиш босқичларида зарарлай олади. Дрожжалар табиатда кенг тарқалган, бир ҳужайрали ҳаракатланмайдиган организм. Улар тупроқда, меваларда айниқса пишиб кетганларида, ўсимликлар баргларида учрайди. Кўп дрожжалар хўжаликда ва саноатда ишлатилади . Дрожжалар Адабиётлар: 1. Панфилова Н.Е. Сут ва саломатлик. Тошкент- «Меҳнат» 1991й.124 б. 2. Регуляторы роста растений /Под. ред. Г.С.Муромцева/ М., 1979. 3. Семихатова Н.М. Хлебопекарные дрожжи. М, 1980. 4. Готтиеалк. Метаболизм бактерий. М., 1982. 5. Егоров Н.С. Основы учения об антибиотиках. М., 1986. 6. Ауэрман Л.Я. Технология хлебопекарного производства. М, 1972.
Купить
  • Похожие документы

  • Fermentlar va kofermentlar funksiyasi
  • Viroidlar va uning ahamiyati
  • Faxriy yorliq
  • Faxriy yorliq
  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha