Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 257.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 12 Апрель 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Мош, ловия ва нўхат касалликлари

Купить
МОШ, ЛОВИЯ ВА НЎХАТ КАСАЛЛИКЛАРИ ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ МАЙСАЛАРИ ВА ИЛДИЗИ ЧИРИШИ ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ МАЙСАЛАРИ ВА ИЛДИЗИ ЧИРИШИ Бу касалликлар дунёнинг барча минтақаларида ловия, мош, нўхат, ўриснўхат (горох), соя, ёсмиқ ва бошқа дуккакли экинларда тарқалган; ўсимликлар илдиз чириши билан бутун вегетация даврида сурункали зарарланади, аммо одатда уруғбарг ва ёш кўчатлар чириши кўпроқ учрайди. Уларнинг барча органлари (барг, гипокотиль, поя, илдизчалари) зарарланиши ва чириши мумкин. Зарарланган каттароқ ўсимликларнинг барглари сарғаяди ва сўлади, тўкилади, дуккаклари ва дони кичик бўлиб қолади, бўйи пасаяди, илдизи қораяди ва сўлиб қолиши мумкин. ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ МАЙСАЛАРИ ВА ИЛДИЗИ ЧИРИШИ Қўзғатувчи замбуруғлар зарарланган уруғ, ўсимлик қолдиқлари ва тупроқда сақланади. Касаллик кўпроқ тупроқ намлиги 50% дан паст, тупроқ ҳарорати 18-25 о С бўлганида ва уруғ чуқур экилганида кучли ривожланади. Илдиз ва ниҳоллар чириши экин сийрак бўлиб қолишига, касаллик кучли ривожланганида ҳосил 30% ва кўпроққа пасайишига олиб келади. Касалликни бир нечта паразит замбуруғлар қўзғатади. Улардан энг кўп тарқалгани – фузариоз , камроқ учрайдиганлари ризоктониоз , питиоз ва қора илдиз чиришдир . Бу касалликларнинг характерли белгилари қуйида келтирилади. ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ ИЛДИЗИ ФУЗАРИОЗ ҚУРУҚ ЧИРИШИ Касалликни Fusarium solani f.sp. phaseoli ва баъзи бошқа Fusarium турлари қўзғатади. Янги униб чиққан ниҳолларнинг ўқ илдизларида оч- қўнғир, сўнгра қизғиш-қўнғир ва ниҳоят қўнғир доғлар, сўнгра илдиз бўйлаб чатнашлар пайдо бўлади ( 40 расм ), илдиз нобуд бўлади ва ўсимлик сўлиб қолади. Баъзи ўсимликларда зарарланган жойлардан юқорироғида ён илдизлар ўсиб чиқади. Замбуруғ ўсимликларга ҳар хил яралар орқали ёки бевосита илдизнинг соғлом тўқималарига киради. Далага дуккакли экинларни қайта экиш тупроқ зарарланишини кучайтиради. Дуккакли экинлар бўлмаганида ҳам паразит тупроқда 5 йилдан кўпроқ сақланиши мумкин. 40 расм. Дуккакли экинларнинг илдизлари фузариоз қуруқ чириши (қўзғатувчи Fusarium solani f.sp. phaseoli ). ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ ИЛДИЗИ ФУЗАРИОЗ ҚУРУҚ ЧИРИШИ Қўзғатувчининг белгилари. Ҳаво мицелийси бароқ ёки юпқа парда шаклли, оқ, оқ-пушти, оқ- оч-жигарранг-сариқ тусли. Макроконидиялар ҳаво мицелийси, пионнот ва спородохийларда пайдо бўлади, урчуқ- ўроқ шаклли, эгилган, баъзан деярли эгилмаган, 4-6 ҳужайрали, кўп бўлганида оч-қўнғир-сариқ, кўкиш-яшил, қўнғир-оқиш тусли, 4 ҳужайралиларининг ўлчами 30-45х4,5-5,5 мкм, 6 ҳужайралиларники 20-60х4-7 мкм. Патоген омборхонадаги картошка туганакларида қуруқ чириш қўзғатади, чириётган помидор ва ғалла донларида учрайди. Пояни одатда илдиз бўғзидан юқорироғидан зарарлайди. ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ РИЗОКТОНИОЗ ИЛДИЗ ЧИРИШИ Қўзғатувчи Rhizoctonia solani замбуруғи. Экилган уруғ чирийди , унганларининг илдиз бўғзида қайноқ сувга куйганга ўхшаш, рангсиз доғлар пайдо бўлади, натижада уруғбарг ва ниҳоллар сўлийди . Каттароқ ниҳоллар ва ёш ўсимликларнинг илдиз бўғзида бироз ботиқ, қизғиш-қўнғир, узунчоқ яралар пайдо бўлади ( 41 расм ). ПИТИОЗ ИЛДИЗ ЧИРИШИ Қўзғатувчилар Pythium debaryanum ва Pythium sp. замбуруғлари. Ниҳолларнинг илдиз бўғзида ҳўл чириш ривожланади. Ниҳоллар ва баъзан ёш ўсимликлар сўлиб қолади ва қурийди. 41 расм. Дуккакли экинларнинг ризоктониоз илдиз чириши (қўзғатувчи Rhizoctonia solani ). ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ ҚОРА ИЛДИЗ ЧИРИШИ Қўзғатувчи Thielaviopsis basicola замбуруғи. Зарарланган ўқ илдизда тўқ-қўнғир, сўнгра қора тус олувчи доғлар пайдо бўлади, илдиз чирийди . Замбуруғ ҳақида маълумотлар “Помидор касалликлари” маърузасида келтирилган. Булардан ташқари, дуккакли ўсимликларда илдиз чиришини баъзан бир нечта иккиламчи паразит замбуруғ ва бактериялар ҳам қўзғатади. ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ МАЙСАЛАРИ ВА ИЛДИЗИ ЧИРИШИ БИЛАН КУРАШ ЧОРАЛАРИ ● Касалликларга чидамли ва эртапишар навлар яратиш ва қўллаш; ● Юқори сифатли, соғлом, пухта сараланган ва самарали фунгицид билан дориланган уруғларни тавсия қилинган муддатларда ва чуқурликка, эртароқ муддатларда ва қисқа вақт ичида экиш; ● Уларни экишдан олдин 12-20 соат давомида ивитиш ; ● Экиш пайтида қаторларга фосфор ва калий ўғитлари солиш; ● Агротехника қоидаларига риоя қилиш, қатқалоқни юмшатиб туриш; ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ МАЙСАЛАРИ ВА ИЛДИЗИ ЧИРИШИ БИЛАН КУРАШ ЧОРАЛАРИ ● Алмашлаб экишни жорий қилиш, дуккакли сабзавот экинларини олдинги йили ҳам шу экин бўлган далага экмаслик, кўп йиллик дуккакли ем- хашак ўтларидан камида 1 км узоқдаги далаларга экиш; ● Экин қолдиқларини даладан чиқариб ташлаш ва ерни кузда чуқур ҳайдаш лозим. ● Тошкент ва Жиззах вилоятларида синалган уруғ дорилагичлари (Витавакс 200ФФ, Янги Раксил, Дармон-4, Ҳимоя) орасида ВИТАВАКС 200ФФ нўхат илдиз чириши ва фузариозга қарши энг юқори биологик самарадорлик кўрсатган . ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ УН-ШУДРИНГ КАСАЛЛИГИ ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ УН-ШУДРИНГ КАСАЛЛИГИ Касаллик дунёнинг барча минтақаларида тарқалган, Ўзбекистонда ҳам қайд этилган. Ун-шудринг ўсимликларнинг барча ер усти органларини зарарлайди ва уларнинг устида ун пуркаганга ўхшаш оқ, сўнгра кулранг тус олувчи қатлам ривожланади. Кулранг қатлам асосан конидиялардан иборат. Конидиялар шамол, ёмғир томчилари ва ҳашаротлар воситасида экин ичида тарқалади. Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Сабзавот экинларининг касалликлари ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ УН-ШУДРИНГ КАСАЛЛИГИ Ёз охирларида барглардаги қатлам ичида ва устида оч-сариқ, сўнгра қора тусли, думалоқ, оддий кўз билан зўрға кўринадиган клейстотецийлар пайдо бўлади. Клейстотецийлар ўсимлик қолдиқларида қишлайди , баҳорда уларнинг ичидан аскоспоралар чиқиб, ёш ўсимликларни зарарлайди . Ун-шудринг ҳаво ҳарорати 20-25 о С ва намлиги 70- 80% бўлган шароитда кучли ривожланади. Кеч экилган экинлар одатда кучлироқ зарарланади. Кўпинча касалланган ўсимликлар нобуд бўлмайди , аммо барглари ва дуккаклари кичик бўлиб қолиши, фотосинтез камайиши ва ўсимликдаги физиологик жараёнлар бузилиши натижасида ҳосил 15% ва ундан ҳам кўпроққа пасайиши кузатилади. ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ УН-ШУДРИНГ КАСАЛЛИГИ Ун-шудрингни дуккакли экинларда облигат паразит аскомицет замбуруғлар, жумладан мош ва ловияда Erysiphe communis f. phaseoli , нўхатда Leveillula taurica f. ciceris қўзғатади. E. communis замбуруғининг бошқа ихтисослашган формалари ўриснўхат, соя, ёсмиқ ва бошқа дуккакли ўсимликларни зарарлайди. Ўзбекистонда ун-шудринг ловияда учраши ҳақида хабар қилинмаган , нўхатда қайд этилган , мошни кучли зарарлаши ва ҳосилини пасайтириши аниқланган. Касалликка чидамли навлар мавжуд эмас. ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ УН-ШУДРИНГ КАСАЛЛИГИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ ● Эртапишар навларни муътадил муддатларда экиш; ● Ўсимлик қолдиқларини даладан чиқариб йўқотиш; ● Касалликнинг биринчи белгилари кўриниши билан, уруғлик экинларга фунгицид пуркаш; ● Чуқур кузги шудгор қилиш тавсия қилинади. ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ ЗАНГ КАСАЛЛИГИ ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ ЗАНГ КАСАЛЛИГИ Касалликни ловия ва мошда якка хўжайинли облигат паразит – Uromyces phaseoli (синоним U. appendiculatus ) базидиомицет замбуруғи қўзғатади; Ўзбекистонда ловияда учрайди, мош ҳам зарарланиши эҳтимоли бор. Баҳорда экин баргларининг устки томонида сариқ доғлар, уларнинг ўрталарида тўқ-қўнғир нуқталар шаклидаги спермогонийлар , баргнинг остки томонида сарғиш-оқиш эциялар ва эциоспоралар пайдо бўлади. Ёз бошида баргларнинг пастки, баъзан эса ҳам устки томонида ва дуккакларида думалоқ, диаметри 2 мм гача келадиган, қўнғир урединиялар ривожланади. Улардан чиққан урединиоспоралар шамол ёрдамида соғлом экинларга тарқалади ва уларни зарарлайди. Мавсум давомида замбуруғ бир нечта урединия авлодларини беради. Кучли зарарланган барглар, баъзан дуккаклар ҳам, тўкилади ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ ЗАНГ КАСАЛЛИГИ Ёзнинг иккинчи ярмида барг, поя ва дуккакларда тўқ- қўнғир телиялар ва телиоспоралар ривожланади. Телиоспоралар ўсимлик қолдиқларида қишлайди , баҳорда улардан базидиоспоралар ўсиб чиқади ва экинларни зарарлайди . Қиш юмшоқ келадиган минтақаларда замбуруғ мавсумдан мавсумга урединиоспоралар билан ҳам ўтади . Ловиянинг бута шаклли навлари камроқ, паст бўйли эртапишар навлари кучлироқ зарарланади; мумли навлари зангга ўта чидамли. Нўхатда зангни Uromyces ciceris-arietini замбуруғи қўзғатади [1] . Ёз бошида баргларнинг остки томонида қўнғир урединиялар, ёз охирида эса тўқ-қўнғир телиялар ривожланади. Нўхат занги Ўзбекистонда учраши ҳақида хабарлар мавжуд эмас . [1] Ортиқбоев ва Раҳмонов (2005) қўзғатувчи сифатида Uromyces pisi турини келтиришган, аммо илмий ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ ЗАНГ КАСАЛЛИГИ Ўриснўхат, соя, ёсмиқ ва хашаки дуккакли экинларни зангнинг бошқа турлари зарарлайди; уларнинг Ўзбекистонда учраши номаълум. Қўзғатувчиларнинг белгилари . Uromyces phaseoli . Ловия ва мошда паразитнинг барча (эцио-, урединио- ва телио-) босқичлари ривожланади. Спермогоний баргнинг устки томонида, шар шаклли, диаметри 100-140 мкм. Эциялар гуруҳларда, оқ тусли, доиралар шаклида жойлашган. Эциоспоралар қиррали-шар, эллипсоид ёки тухум шаклли, усти сўгалчалар билан қопланган, ўлчами 20-27х16-24 мкм. Урединиялар баргнинг ҳар 2 томонида, эни кўпинча 0,5 мм гача, тартибсиз равишда биттадан ёки гуруҳларда, доиралар шаклида жойлашган, қўнғир рангли. Урединиоспоралар 1 ҳужайрали, оч-сариқ рангли, тескари-тухум, камроқ ҳолларда шар шаклли, устида кам миқдорда тикан ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ ЗАНГ КАСАЛЛИГИ Ўзбекистонда нўхатнинг Cicer songaricum Steph. ex DC. турида занг касаллигининг яна бир қўзғатувчиси – Uromyces heimerlianus ( урединия ва телия босқичларида ) учраши қайд этилган. КУРАШ ЧОРАЛАРИ ● Чидамли навлар яратиш ва қўллаш; алмашлаб экиш; ● Экишдан олдин уруғни фунгицид билан дорилаш; ● Бегона ўтларга қарши гербицид; ● Касаллик кучли ривожланганида, уруғлик экинларга фунгицид пуркаш; ● Ҳосилни йиғиб олгач, ўсимлик қолдиқларини даладан чиқариб, йўқотиш ва чуқур кузги шудгор қилиш тавсия этилади. ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ АСКОХИТОЗ КАСАЛЛИГИ ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ АСКОХИТОЗ КАСАЛЛИГИ Касалликни ловия ва мошда Ascochyta boltschauseri ва Ascochyta phaseolorum пикнидали замбуруғлари қўзғатади. Баргларда, баъзан дуккакларда думалоқ ёки нотўғри шаклли, қўнғир тусли, тўқ-қўнғир ҳошияли, баъзан концентрик доиралар шаклидаги доғлар ривожланади. Ҳар бир доғнинг марказида тўқ-қўнғир, сўнгра қора тус олувчи пикнидалар пайдо бўлиб, доғларнинг ўртаси қорайиб қолади. Поя ва барг бандларида чўзинчоқ доғлар ва пикнидалар ривожланиши мумкин. Дуккаклар ва уларнинг ичидаги дон ҳам зарарланади . Қўзғатувчининг пикноспоралари экин ичида ёмғир ва шамол билан тарқалади ва соғлом ўсимликларни заралайди. ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ АСКОХИТОЗ КАСАЛЛИГИ Уруғлик сифатида экилган дон унмайди ёки унган майсаларнинг кўпчилиги кейинчалик чириб кетади. Замбуруғ уруғ ва ўсимлик қолдиқларида қишлайди. Аскохитоз ловия ва мошда Ўзбекистонда қайд этилмаган . Нўхатда касалликни Ascochyta rabiei замбуруғи қўзғатади. Экиннинг барг, поя, дуккак ва донларида кулранг-қўнғир, баъзан тўқ-қўнғир, сўнгра қораювчи, узунчоқ ёки кўпинча думалоқ доғлар , уларнинг устида эса кенглиги 0,1-0,2 мм келадиган пикнидалар ривожланади. Зарарланган дон экилганда унмайди, ёки унган ниҳоллар кейинроқ чириб кетади. Кучли зарарланган ўсимликлар қуриб қолади . ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ АСКОХИТОЗ КАСАЛЛИГИ Тез-тез ёмғир ва 20-25 о С ҳаво ҳароратида замбуруғнинг пикноспора ва аскоспоралари экин ичида тез тарқалади ва аскохитоз кучли ривожланади . Споралар ўсиши учун минимал ҳаво ҳарорати 3 о С, максимум 33 о С. Касаллик ривожланиши учун оптимал ҳаво намлиги 65% дан юқори ва ҳарорати 18-23 о С, минимум 8 о С ва максимум 32-33 о С га тенг. Патоген уруғда ва ўсимлик қолдиқларида пикнида ва хламидоспорлари билан қишлайди . Хламидоспорлар тупроқда 4 йилгача сақланиши мумкин. ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ АСКОХИТОЗ КАСАЛЛИГИ Аскохитоз ниҳолларни сийрак қилиб қўяди, барглар вақтидан олдин қурийди ва тўкилади. Ўсимликлар ривожланишдан орқада қолади, майда, ўсиш қуввати ҳамда унувчанлиги паст бўлган ва зарарланган уруғлар ҳосил бўлади. Касаллик нўхатнинг кўк массасини гектардан 30-50 центнерга, донни 2-7 центнерга пасайтириши мумкин. Қўзғатувчининг физиологик ирқлари мавжуд; баъзи навлар аскохитозга чидамли ёки нисбатан камроқ зарарланади. ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ АСКОХИТОЗ КАСАЛЛИГИ Аскохитоз нўхатда Ўзбекистонда асосан лалмикор ерларда , баъзи минтақаларда ва мавсумларда экинни кучли зарарлайди , аммо қўзғатувчининг қайси турга мансублиги аниқ эмас . Касалликни мамлакатимизда Ascochyta pisi қўзғатиши хабар қилинган, аммо бу хабарлар нотўғри , чунки A. pisi ўриснўхатга ихтисослашган, нўхатни эса фақат Ascochyta rabiei зарарлайди. Аскохитозни ўриснўхат, соя, ёсмиқ ва хашаки дуккакли экинларда замбуруғнинг бир нечта бошқа турлари ҳам қўзғатади. Улар Ўзбекистонда учраши ҳақида хабарлар йўқ. ДУККАКЛИ ЭКИНЛАР АСКОХИТОЗ КАСАЛЛИГИНИНГ ҚЎЗҒАТУВЧИЛАРИ Ascochyta boltschauseri . Ловия ва мошнинг барг ва дуккаларида, камроқ ҳолларда пояси ва барг бандларида думалоқ, тўқ-сариқ-қўнғир ёки тўқ-қўнғир, баъзан концентрик шаклли доғларнинг марказларида пикнидалар ривожланади. Пикнидалар тўқима ичида жойлашган, думалоқ, диаметри 100-180 мкм , эпидермисни кенглиги 25 мкм ча бўлган оғизча (устьица) си билан ёриб чиқади. Пикноспоралар рангсиз, 2 ҳужайрали, узунчоқ-цилиндр шаклли, тўғри ёки бир томони иккинчисидан каттароқ, ҳужайра тўсиқчасидан бироз тортилган, сал эгилган, устки ва остки томонлари думалоқлашган, ўлчами 22-28х7-8 мкм. Ascochyta phaseolorum . Ловия ва мош баргларининг устки томонида қўнғир, ўртаси тўқ-сариқ доғларда пикнидалар ривожланади. Пикнидалар тўқима ичида жойлашган, думал ДУККАКЛИ ЭКИНЛАР АСКОХИТОЗ КАСАЛЛИГИ БИЛАН КУРАШ ЧОРАЛАРИ ● Чидамли навлар яратиш ва қўллаш; ● Алмашлаб экишни жорий қилиш (бир марта нўхат экилган майдонга 4-5 йил уни қайта экмаслик); ● Уруғликни соғлом ёки кам зарарланган экинлардан олиш; ● Экишдан олдин уруғни яхшилаб тозалаш, саралаш ва самарали фунгицид (мисол учун, Витавакс 200ФФ) билан дорилаш; ● Уруғ олиш учун мўлжалланган далаларда биринчи кўринган касал ўсимликларни даладан чиқариб, йўқотиш ва экинга фунгицид пуркаш; ● Калийли ўғитларнинг юқори меъёрларини солиш; ● Кузда ҳосил йиғиб олингач, далани ўсимлик қолдиқларидан тозалаш ва чуқур шудгор қилиш тавсия қилинади. НЎХАТНИНГ ФУЗАРИОЗ КАСАЛЛИГИ НЎХАТНИНГ ФУЗАРИОЗ КАСАЛЛИГИ 2003 ва 2004 йилларда Жиззах ва Тошкент вилоятларининг лалми ва суғориладиган ерларида нўхатда энг кенг тарқалган касаллик фузариоз (қўзғатувчи Fusarium oxysporum ) бўлиб, у билан кучли зарарланган навлардаги дон оғирлиги лалмида 34,6% дан 68,5% гача, суғориладиган ерларда 22,6% дан 46,0% гача пасайган; фузариоз нўхат ҳосилини 2-2,5 баравар камайтириши аниқланган . Нўхат фузариозига қарши курашда ВИТАВАКС 200ФФ уруғ дорилагичини ишлатиш тавсия қилинади. ДУККАКЛИ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ МОЗАИКА КАСАЛЛИКЛАРИ ДУККАКЛИ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ МОЗАИКА КАСАЛЛИКЛАРИ Ловияда мозаика белгиларини тўртта вирус , жумладан ловия оддий мозаикаси вируси ( Phaseolus virus 1), ловия сариқ мозаикаси вируси ( Phaseolus virus 2), ерёнғоқ паст бўйлиги вируси ( Peanut stunt virus ) ва беда мозаикаси вируси ( Medicago virus 2) қўзғатади. Оддий мозаика Ўзбекистонда ловиянинг энг кўп тарқалган касалликларидан биридир (Власов, 1958; Саттарова ва б., 2003). Қўзғатувчи потивируслар гуруҳига киради, вирионлари ипсимон шаклли, узунлиги 750 нм, инактивация ҳарорати 58 о С, охирги суюлтириш 1: 1000, ўсимлик шарбатида вирус бир неча кун сақланади, криптограммаси R/1; 3,5/5; E/E; S/Ap. ДУККАКЛИ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ МОЗАИКА КАСАЛЛИКЛАРИ Мозаика белгилари ловия нави, зараланиш вақти ва об-ҳаво шароитларига кўра жуда ўзгарувчан . Зарарланган ўсимликлар пакана бўлиб қолади, баргларида хлороз ривожланади, улар мўрт бўлиб, буралиб қолади, ғижимланган тус олади, устида қавариқ шишлар пайдо бўлади ( 42 расм ). Новдаларнинг учи қурийди, баъзан дуккаклар кичиклашади ва шакли бузилади, баргларнинг четлари пастга букилади ( 43 расм ). Вирусларнинг баъзилари кейинги мавсумга уруғ билан, бошқалари йўнғичқа ( Trifolium ) ва/ёки илонгул ( Gladiolus )да қишлаб, ўтади . 42 расм. Ловиянинг оддий мозаика касаллигининг белгилари (қўзғатувчи Phaseolus virus 1). 43 расм. Ловиянинг оддий мозаика касаллигининг белгилари (қўзғатувчи Phaseolus virus 1). ДУККАКЛИ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ МОЗАИКА КАСАЛЛИКЛАРИ Экин ичида вирусларнинг учта тури ҳам бир нечта шира турлари (картошка шираси, дуккакли экинларнинг қора ширалари, шафтоли шираси ва б.қ.) ва зарарланган ўсимликларнинг соғломларига тегиши ( контакт ) орқали тарқалади. Ловиянинг мозаикага чидамли навлари мавжуд. Оддий мозаика билан ловиядан ташқари ўриснўхат, йўнғичқа, оқ қашқарбеда, люпин, хашаки дуккакли экинлар ва баъзи бошқалар зарарланади. ДУККАКЛИ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ МОЗАИКА КАСАЛЛИКЛАРИ Мош мозаикасини вирус қўзғатади. Бу жуда хавфли касаллик бўлиб, у мош дони ҳосилини 55-70% га , кўк массасини эса 30-65% га камайтиради . Зарарланган барглар томирлари атрофида қорамтир ҳошия пайдо бўлади ва барг четлари пастга букилади. Сўнгра баргларда яққол кўзга ташланувчи мозаика ривожланиб, улар кучли ғижимланган шакл олади. Ўсимликнинг бўйи пасаяди ва у ривожланишдан орқада қолади. Вирус уруғ билан ўтади. Баъзи мош навлари камроқ зарарланади. Ўзбекистонда учраши номаълум . ДУККАКЛИ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ МОЗАИКА КАСАЛЛИКЛАРИ Нўхатнинг оддий мозаикаси . Ўзбекистонда ва қўшни Қозоғистонда кенг тарқалган . Зарарланган барг томирлари сарғаяди, баргларга мозаика кўриниши берувчи оч тусли, доиралар шаклли доғлар пайдо бўлади; баъзи навларнинг барглари бужмаяди. Зарарланган ўсимликлар заифлашади, ўсишдан орқада қолади, дон ва кўк масса ҳосили пасаяди . Қўзғатувчи вирус ловия ва мошни зарарламайди . Векторлари – ўсимлик ширалари . Вирус уруғда сақланмайди, дуккакли бегона ўтларда сақланади ва кўпаяди. Нўхатни беда мозаикасини қўзғатувчи вирус ( Medicago virus 2) (R/1; 1,1/16 + 0,8/16; U/U; S/Ap) ҳам зарарлаши мумкин . ДУККАКЛИ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ МОЗАИКА КАСАЛЛИКЛАРИ БИЛАН КУРАШ ЧОРАЛАРИ ● Уруғлик учун соғлом дон ишлатиш ва уни эртароқ муддатларда экиш; ● Уруғлик экинларни бошқа далалардан ва кўп йиллик дуккакли экинлардан узоқ жойлаштириш; ● Далалардаги зарарланган ўсимликларни юлиб олиб, даладан чиқариб йўқотиш; ● Шираларга қарши инсектицид қўллаш тавсия қилинади.
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha