Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 186.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Мойли экинлар аҳамияти. Кунгабоқар етиштириш технологиияси

Купить
Мойли экинлар аҳамияти. Кунгабоқар етиштириш технологияси “ Ўсимликшунослик ва пахтачилик” фани Режа:  Мойли экинлар аҳамияти  Кунгабоқар - аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши  Кунгабоқар биологияси ва навлари  Кунгабоқар етиштириш технологияси  Ушбу экинларнинг уруғи ва меваси таркибида 20-60-%мой бўлиб, озиқ- овқатда, консерва ишлаб чиқаришда, қандолат ва нон маҳсулотлари тайёрлашда қўлланилади..Бундаг ташқаои, ўсимлик мойимаргарин, совун, лак, бўйёқ, алиф, стеарин, линолеум ишлаб чиқаришда, табобатда, парфюмерияда, терига ишлов беришда қўлланилади.  Мой ишлаб чиқарилгандан кейин қолган кунжара ва шрот чорва молларига юқори тўйимли озуқа ҳисобланади.Айрим мойли экинлар силос тайёрлашда қўлланилади.  Ер юзида мойли экинлар кўп тарқалган, экин майдони 140 млн.га дан ортиқдир.Эн кўп тарқалган экинлар -соя (73,5 млн.га), кунгабоқар (18,33млн.га)рапс-сурепица-22,25 млн.га, ерёнғоқ-21,78млн.га., мойли зиғир-7,5 млн.га, кунжут-6,75 млн0.га.Мойли экинлар АқШ, Канада, Ҳиндистон, Бразилия, Аргентина, Хитой, Покистон, Россия, Молдова, Мойли экинларнинг таркибидаги мой миқдори ва сифати(Г.С.Пос и панов маълумотлари) Экинлар қуруқ уруғда мой миқдори, % Йод сони Совунланиш сони Кислота сони қуриш даражаси 1 2 3 4 5 6 Лялеманция 23,3-37,3 162-103 181-185 0,8-4,4 қурийдиган Перилла 261-49,6 181-206 189-197 0,6-3,9 -"- Мойли зиғ ир 30,0-47,8 165-192 186-195 0,5-3,5 қурийдиган Мойли кўкнори 46,0-56,0 131-143 189-198 - қурийдиган Кунгабоқар 29,0-56,9 119-144 183-186 0,1-2,4 Ярим қурийдиган Махсар 25,0-32,0 115-155 194-203 0,8-5,8 --"-- Кунжут 48,0-63,0 1-3-112 186-195 0,2-2,3 --"-- Соя 15,5-24,5 107-137 190-212 0,0-5,7 --"-- Оқ хантал 30,2-39,8 92-112 170-184 0,06-8,5 --"-- Ер-ёнғ оқ 41,2-56,5 83-103 182-207 0,03-2,24 қуримайдиган Канакунжут 47,2-58,6 81-86 167-185 0,10-11,0 --"-- Кузги рапс 45,0-49,6 94  100 г мой қанча йодни қабул қилса, шунга қараб йод сони аниқланади.Йод сони кўп бўлган мой тез қурийди. Шунга қараб ўсимлик мойи 3 гуруҳга бўлинади:  - қурийдиган мойда (перилла, ялеманция, зиг ир мойида) йод сони 130 дан ортиқ бўлади;  ярим қурийдиган мойда йод сони 85-130 бўлиб, бу озиқ-овқатда ишлатиладиган мой (кунгабоқар, кунжут, соя, рапс, хантал, махсар);  қуримайдиган мойда (ерёнғоқ ва канакунжут мойида)йод сони 85 дан кам бўлади.  Озиқ-овқатда ва техникада қўлланиладиган мой таркибида боғланмаган мой кислоталар сони кам бўлиши керак. Бу мойларни нейтраллаштириш учун ўювчи калий қўлланилади. Бир грамм мой таркибидаги боғланмаган мой кислоталарини нейтраллаш учун сарфланадиган ўювчи калий миқдорига қараб кислорта сони аниқланади. Тўла пишмаган уруғда кислота сони юқори бўлади.  Мойли экинларнинг таркибида юқори сифатли оқсил бўлади. Таркибида лизин, триптофан, цистин, аргинин каби муҳим аминокислоталар мавжуд. Мойли экинлар орасида энг кўп соя ўсимлигидан мой ишлаб чиқарилмоқда, ундан кейин кунгабоқар, ерёнғоқ, чигит, рапс, кунжут, махсар мойи туради.  Мойли экинлар орасида эфирмойли экинлар ажралиб туради.Бу экинларнинг таркибида (уруғида, мевасида, баргида, поясида )5-7% эфир мойи бўлади. Бу гуруҳнинг асосий вакиллари арпабодиён, кашнич, қора зира, ялпиз, оқ зирадир.  Эфирмойли экинлар табобатда, парфюмерия ва озиқ-овқатда қўлланади. Чиқиндиси чорва молларига юқори сифатли озиқ бўлади. Кунгабоқарниннг халқ хўжалигидаги аҳамияти .  Кунгабоқар мойи, асосан озиқ-овқатда қўлланилади. У оқиш сариқ рангли, итиниқ, ярим қурийдиган (йод сони 119-144) , уруғ таркибида 29-56% мой ва 15% оқсил бўлади.Мой таркибида 62% гача биологик фаол менол кислотаси, витаминлардан А,Д,Е,К, фосфатидлар мавжуд.  Кунгабоқар мойи маргарин, майонез, балиқ ва сабзавот консервалари, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда лакбўёқ, совун тайёрлашда ишлатилади  Мой олингандан кейин қоладиган чиқиндилари-шрот ва кунжара чорва молларига юқори сифатли озиқдир. Кунжара таркибида 5-7% шротда эса 1% мой 3-35% оқсил бўлади. Кунжарадан ҳолва тайёрланади. КУнгабоқарнинг савати (бошчаси) чорва молларига ҳам яхши озиқдир. Кунгабоқарнинг ватани Шимолий Американинг жанубий туманлари бўлиб Оврупага XYI асрнинг бошлар Систематикаси .  Кунгабоқар- Asteraceae оиласига, Helianthus annus L авлоди ва турига мансуб.Маданий тури экма ва манзарали кенжа турларига бўлинади. КУнгабоқар навлари уруғнин катталигига мойнинг миқдорига ва мағизининг чиқишига кўра 3 гуруҳга бўлинади:  1. Мойли кунгабоқар-пристаси майда, узунлиги 8-14 мм, 100-та сининг вазни 35-80 г, пўчоғ 22-36%ни ташкил қилади, мағизи таркибида 53-63% мой бўлади;  2. Чақиладиган кунгабоқар- пистаси йирик, узунлиги 15-25 мм, 1000 донасининг вазни 100-170 г, пўчоғининг миқдори 42-56%, мағизининг таркибида 20-35% мой бўлади;  3. Оралиқ кунгабоқар- юқоридаги ҳамма кўрсаткичлари бўйича ўртача. Пистанинг пўчоғида 76% гача углерод бўлса, мол(га-?) зарар келтирмайди. Биологияси.  Бир йиллик, яхши ривожланган ўқ илдиз, қурғоқчиликка чидамли.Уруғи 4-6°С да униб чиқади, ҳарорат 10-12° бўлганда анча тез унади. Майсаси -6° совуққа бардош беради. Оптимал ҳарорат 18° бўлади. Фойдали ҳарорат йиғиндиси тезпишар навлар учун 1850°, ўртапишар навлар учун 2150° га тенг. КУнгабоқар майсаланиш, гуллаш даврларида иссиқликка талабчан бўлади.  Кунгабоқар қур ғоқчиликка чидамли, қалин туплари буғланишдан сақлайди.Сувни кўп талаб қиладиган даври - гуллаш даври, бу даврда талаб қиладиган сувнинг 60%ни ўзлаштиради.қурғоқчилик шароитида ҳосил анча камаяди.  Ёруғсевар қисқа кун экини, соя жойларда ва булутли ҳавода ўсиши ва ривожланиши тўхтайди, барглари майдалашади.  Озуқага талабчан , 1 т писта ва тегишли поя-барг ҳосил қилиш учун 50-60 кг азот, 20-25 кг фосфор, 120-60 кг калий сарфланади. Озиқ элементларини кўп талаб қиладиган даври- саватнинг ривожланишидан гуллашгача бўлган даврдир. Гуллаш давўрига етганда кунгабоқар 60% азотни, 80% фосфорни ва 90% калийни ўзлаштирган бўлади.  Кунгабоқар қора, бўз, сур, муҳити рН 6,0-6,8 бўлган тупроқларда яхши ўсади ва ривожланади.  Ўсув даврида кунгабоқарда қуйидаги ривожланиш босқичлари аниқланган:  -униб чиқиш 10-15 кун давом этади, муртак илдиз ривожланади, уруғ- палласи ер бетига чиқади;  -саватнинг шаклланиши 30-40 кун, бу босқичда биринчи чинбарглари ривожланади.Ўсимликда ўртача 13 та барг Етиштириш технологияси.  Кунгабоқар ишлов бериладиган далада, кузги ва баҳорги буғдой дон экинлари(арпа буғдой)дан кейин экиш мумкин. Кунгабоқарни қанд лавлаги, беда ва судан ўтидан кейин экилмайди, чунки бу экинлар тупроқни қуритиб юборали.Рапс, кўк нўхат, соя ва ловиядан кейин ҳам экилмайди, чунки касалликлари бир хил. КУнгабоқар бир экилган ерга 8-10 йилдан кейин қайта экиш мумкин.  Ерга ишлов беришда қўйиладиган асосий талаб - кўп йиллик бегона ўтлардан тозалаш, текислаш, намни сақлаш, кўп йиллик бегона ўтлар билан зарарланган ерларга кўп босқичли ишлов берилади:608 см га дискланади, кейин 10-12 см чизелланади, оғир борона юргизилади (БДТ-7), ўт ўсиб чиққанада ер ҳайдалади. Экишдан олдин тупроқ юзаси текисланади, культивация 8- 10см чуқурликда қилинади ва борона юргизилади. Ўғитлаш . Экиш.  Экиш учун районлаштирилган навнинг уруғи экилади.Уруғ 1000 донасининг вазни 50-100г бўлиши керак, унувчанлиги 95% дан кам бўлмаслиги, тупсони нам ерларда 40-50 минг, қисман суғориладиган ерларда 30-40 минг, лалми ерларда 20-30 минг ўсимлик мақсадга мувофиқдир.АМалда экиладиган уруғ миқдори уруғсифатигап, экиш усулига, навларининг биологиясига боғлиқ бўлади.  Кунгабоқар уру ғи экишдан олдин фентиурам билан ишланади (3кг/т), интенсив етиштириш технологияси қўлланганда ягана қилмаслик учун аниқ уруғ экилади. Ўртача 45-55 минг дона уруғ экилади ёки 5-8 кг/га уруғ олиш учун, 35-40 кг/га силос тайёрлаш учун,экиш чуқурлиги 6-10 см, қатор ораси 70см экадиган сеялкалар_СУПН-8, СКПП-12да кунгабоқар кенг қаторлаб экилади. Экинни парваришлаш .  Қуруқ ҳавода экилган бўлса, катоклар билан зичлаштирилади.қатқалоққа қарши борона қилинади.Ўсу вдаврида қатор ораси 2-3 марта культивация қилинади.қатор орасига ишлов беришда КРН-5,6А, КРН- 4,2А ва қўшимчамосламалар КЛТ-360,КЛТ-350 қўлланилади.  Бегона ўтларга қарши нитрин, трефлан, згезагард-50 гербицидлари қўлланади., бунинг учун ОПШ-15,ОП-200-2-01,ПОМ-630 машиналари қўлланилади.  Гуллаш даврида экинзорга асалари уялари қўйилса, гуллар яхши чангланади, ҳосилдорлик ошади(1 гектарга-1,1-5 уя), касалликларга ва ҳашоратларга қарши уруғ экишдан олдин ТМТД 80%-3 кг/т, апрон 35%-4 кг/т ишлатилади.Бу ишлар ПС-10 ёки "Мобитокс" машинасида бажарилади. Заразихага қарши алмашлаб экиш, уруғни дорилаш, чидамли нав экиш тавсия қилинади.  Ўсув даврида суғорилади.СУғориш Э ЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha