Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 180.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Январь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Мойли экинларнинг аҳамияти. Кунгабоқарнинг биологияси ва етиштириш технологияси 2

Купить
Мойли экинларнинг аҳамияти. Кунгабоқарнинг биологияси ва етиштириш технологияси Режа: 1. Мойли экинларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти, умумий тавсифи, таркиби, сифат кўрсатгичлари 2. Кунгабоқарнинг аҳамияти, тарқалиши, ҳосилдорлиги 3. Кунгабоқарнинг биологик хусусиятлари ва навлари 4. Кунгабоқарни уруғ ва силос учун етиштириш технологияси Мойли экинларга уруғи ёки мевасида кўп мой тўплайдиган ўсимликларнинг катта гуруҳи мансуб бўлиб, мамлакатимизда улардан кунгабоқар, хантал, рапс, махсар, мойли зиғир, кунжут, ерёнғоқ, соя ва бошқалар экилади. Техник экин – ғўза чигитида ҳам мой миқдори юқори бўлиб, ундан ўсимлик мойи олиш учун хом ашё сифатида фойдаланилади. Ўсимлик мойи озиқ-овқат учун, кондитер маҳсулотлари, консервалар, маргарин ва бошқа маҳсулотлар тайёрлашда ишлатилади. Шунингдек, у лак-бўёқ ва совун ишлаб чиқаришда, тери ишлаш, тўқимачилик ва парфюмерия саноатларида сурков мойи сифатида ишлатилади. Уруғ таркибида мой ажратиб олингандан кейин қолган кунжара чорва моллари учун қимматли концентрат озиқ ҳисобланади. Айрим мойли экинлар силос тайёрлаш учун экилади. Ўсимлик мойининг қуриш хусусияти унинг сифатини белгилайдиган муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Бу кўрсаткич йод сони билан ўлчанади ва бу сон 100 г мойга бириккан грамм ҳисобидаги йод миқдорини ифодалайди. Йод сони қанча катта бўлса, мойнинг қуриш хусусияти шунча юқори бўлади. Қуриш даражасига қараб ўсимлик мойлари уч гуруҳга бўлинади. Қурийдиган мойлар – буларда йод сони 130 дан юқори бўлиб, асосан техникавий мақсадлар учун ишлатиладиган зиғир, перилла, лялемация, рижик ва бошқа ўсимликлар мойидир. Чала қурийдиган мойлар – буларнинг йод сони 85-130 га тенг бўлиб, асосан озиқ- овқатга ишлатиладиган кунгабоқар, соя, кунжут, рапс, хантал, махсар мойларидир. Қуримайдиган мойлар – буларнинг йод сони 85 дан кичик бўлиб, уларга ер ёнғоқ (озиқ- овқат учун ишлатилади) ва кана кунжут (техникавий мақсад учун) мойидир. 1 г мойдаги эркин кислотани нейтраллаш учун сарфланадиган ўювчи калийнинг мг ҳисобидаги миқдори билан аниқланади. Ўсимлик мойининг совунланиши 1 г мойдаги эркин ҳамда глицерин билан боғланган ёғ кислоталарини нейтраллаш учун сарфланган мг ҳисобидаги ўювчи калий миқдори билан аниқланади. Мойли экинлар иссиқ иқлимли районларда экилганда ўсимлик мойида тўйинган кислоталар миқдори ошади ва йод сони кичик бўлади. Мўътадил иқлимда эса мой таркибида тўйинган кислоталар кам бўлгани ҳолда, йод сони катта бўлади. Одатда бир нав ўсимлигининг уруғи таркибидаги мой миқдори жанубий районларда шимолий районлардагига қараганда кўп бўлади. Мойли экинлар ер юзида 140 млн.га майдонга экилади. Уларнинг орасида соя энг кўп майдонни (62,6 млн.га) эгаллайди. Шунингдек кунгабоқар (18,33 млн.га), рапс (22,25 млн.га), ер ёнғоқ (21,78 млн.га), мойли зиғир (7,5 млн.га), кунжут, (6,75 млн.га) ҳам катта майдонларда етиштирилади. Кунгабоқар – асосий мойли экинлардан ҳисобланади. Унинг энг яхши навлари уруғи таркибида 50-52% чала қурийдиган мой мавжуд. У бевосита озиқ-овқатга, маргарин, консерва ва кондитер маҳсулотлари тайёрлашда, совун пиширишда, олиф, стеарин ва олеин кислота ишлаб чиқаришда ишлатилади. Мойининг таркибида ярим тўйинмаган менол кислотаси бўлиб, бу кислота киши организмидан холестерин эфирларини чиқариб юборади. Кунгабоқар кунжараси ва шроти қорамоллар учун тўйимли концентрат озиқ ҳисобланиб, мувофиқ равишда ҳар 100 кг да 109 ва 100 озиқ бирлиги мавжуд. Кунжараси таркибида 5-7%, шротда 1% мой, 33-35% оқсил бўлади. Кунжарасидан ҳолва тайёрланади. Пояси ёқилганда қоладиган кул таркибида 35% га яқин калий оксид бўлиб, совун пиширишда ва шиша саноатида қўлланиладиган поташ олишда ишлатилади. Ватани Шимолий Америка, Европага XVI асрнинг бошларида келтирилган. Кунгабоқар мойи илк бора 1835 йилда Россияда ишлаб чиқарилган. Жаҳон бўйича кунгабоқар 18,33 млн га яқин майдонга экилади. Экин катта майдони Россия (3,13 млн га), Руминия (0,5 млн га), Туркия (0,47 млн га), Болгария (0,3 млн га)да жойлашган. Бу ўсимлик Канада, Хитой, Испания, Австралия, Танзания, Шимолий Кавказда, Украина, Молдавия, Қозоғистон, Грузияда етиштирилади, ҳосилдорлиги 12-15 ц/га ни ташкил этади. Кунгабоқар (Helianthus annus L.) маданий турининг экма ва манзарали кенжа турлари мавжуд, уруғининг катталиги, мой миқдори ва мағзининг чиқишига қараб кунгабоқар навлари 3 гуруҳга бўлинади: а) мойли: б) чақиладиган: в) оралиқ. Кунгабоқар уруғи нам етарли бўлганда 4-6 0 С ҳароратда уна бошлайди. Ҳарорат 8-10 0 С бўлганда 15-20 кундан кейин, 15-16 0 С бўлганда – 9-10 кундан сўнг, 20 0 С бўлганда эса 6-8 кундан кейин униб чиқади. Майсалари -5- 6 0 С ли қисқа муддатли совуққа чидайди. Гуллаш фазасида ва кейинги даврда ҳарорат 25-27 0 С қулай ҳисобланади. 30 0 С дан юқори ҳарорат ўсимликка салбий таъсир этади. Кунгабоқар қурғоқчиликка чидамли бўлсада, нисбатан кўп сув истеъмол қилади. Битта ўсимлик ўсув даврида 200 кг сувни сарфлайди. Транспирация коэффиценти 470-570 га тенг. У ўсув даврида сарфланадиган сувнинг 23% ни униб чиқиш – саватча ҳосил бўлиш даврида, 60% ни – саватча ҳосил бўлиш – гуллаш ва 17% ни гуллаш - пишиш фазасида сарфлайди. Кунгабоқар ёруғсевар ўсимлик. Бошқа ўсимликлар билан сояланиб қолса (айниқса ўсув даври бошларида), шунингдек, булутли кунлар узоқ давом этса, унинг ўсиши ва ривожланиши сусаяди, барглари майдалашади. Кунгабоқар қисқа кун ўсимлиги бўлиб, шимолга борган сари ўсув даври узаяди. Қора, бўз, сур, муҳити рН 6,0-6,8 бўлган тупроқларда кунгабоқар яхши ривожланади. Қумли, ботқоқ ва шўртоб тупроқларда яхши ўсмайди. Озиққа талабчан. 1 т писта ва шунга мос поя-барг ҳосил қилиши учун 50-60 кг азот, 20-25 кг фосфор, 120-160 кг калий сарфланади. Саватчанинг ривожланишидан гуллашигача бўлган даврда озиқ элементларини кўп талаб қилади. Гуллаш даврига етганда кунгабоқар азотнинг йиллик миқдорининг 60%ини, фосфорнинг 80%ини ва калийнинг 90%ини ўзлаштиради. Ўсимлик нави ва ўстириш шароитига қараб, фазалар орасидаги вақт: экилгандан майса чиқаргунча 9-15 кунни, майса чиқаргандан саватча ҳосил қилгунча 30-40 кунни, саватча ҳосил қилгандан гуллагунча 19-28 кунни ва гуллашдан тўла етилгунча 33-47 кунни ташкил этади. Ўзбекистонда “ВНИИМК-8931”, “Чкаловский гигант”, “Красотка”, “НS-8506”, “Самбред- 1254”, “Лучаферул” навлари туманлаш- тирилган. Дам берилган ёки эртаги шудгорни ўғитлаб экилган кузги экинлар кунгабоқар учун энг яхши ўтмишдош ҳисобланади. Шунингдек баҳорги арпа, маккажўхори ва дуккакли дон экинлари (кунгабоқар билан бир хил– сплеротиния билан касалланадиган ловия бундан мустасно) ҳам энг яхши ўтмишдош ҳисобланади. Уни қанд лавлаги, беда, судан ўти ва тупроқнинг пастки қатламларини жуда қуритиб юборадиган бошқа экинлардан кейин экиш ярамайди. Алмашлаб экишда кунгабоқарни биринчи экилган далага 7-8 йилдан кейин қайта экиш мумкин. Бир далага қайта-қайта экилса, шумғуя, касалликлар (склеротиния, занг) ва зараркунандалар (кунгабоқар узунбуруни, кунгабоқар куяси ва бошқалар) тарқалишига сабаб бўлади. Азотни саватча ҳосил қилишдан гуллаш фаза- си охиригача, фосфорни майса чиқаришдан гуллашгача, калийни саватча шаклланишидан етилишигача кўп ўзлаштиради. Шудгор олдидан гектарига 15-20 тонна гўнг, 45-60 кг дан фосфор ва калий солиш мақсадга мувофиқ. Экиш билан бирга 10-10 кг дан азот, фосфор ва калий, униб чиққанидан сўнг 30-50 кг азот, 20-40 кг фосфор берилади. Кунгабоқар анғизда етиштирилганда иссиқ ва нам етарли бўлган ҳудудларда ерлар икки марта (6-8 см чуқурликда дискли ва 8-12 см чуқурликда лемехли боронада) юмшатилади ва 30-32 см чуқурликда кузги шудгор қилинади. Кузда шудгорлаб қўйилган ерлар бегона ўтларни йўқотиш ва намни сақлаш учун баҳорда бороналанади, бегона ўт кўп ерлар 1-2 марта борона тақилган культиватор билан ишланади. Экиш учун туманлаштирилган навларининг тозалиги 97% ва унувчанлиги 90% дан кам бўлмаган уруғи танланади. Экишдан олдин уруғларни 1 ц уруғга 300 г 65 фоизли фентиурам воситаси билан дориланади. Кунгабоқарни дала ишлари бошлангандан 10-12 кун кейин, ҳаво ҳарорати ўртача 15 0 С бўлганда экиш мақсадга мувофиқ. Уни қатор оралиғини 70 ёки 90 см қилиб СУПН-8, СКПП-12, СПЧ-6М сеялкалари билан экиш керак. Силос учун қатор оралиғини 45, 60 ва 70 см дан қилиб экилади. Гектарига мой олиш учун 5-8 кг, силос учун 35-40 кг уруғ экиш керак. Экиш чуқурлиги 6-7 см. Қурғоқ- чил ерларда 8-10 см чуқурликда экилади. Экиш билан бирга ғалтак бостирилади. Майсалари чиқишидан 4-5 кун олдин қатқалоқ ва бегона ўтларни йўқотиш учун далалар бороналанади. Майсалари 1-2 жуфт чин барг ёзганда, ўсимликларда тургор ҳолати сусайганда тракторни кичик тезликда юргизиб кўндалангига бороналанади. Зарур бўлса ягона қилинади. Биринчи культивация 6-8 см, иккинчиси 8-10 см, учинчиси 5-6 см чуқурликда ҳимоя зонаси қолдириб КРН-5,6А, КРН-4,2А культиваторлари билан ўтказилади. Ўсимлик бўйи 60-70 см га етганда қатор ораларини ишлаш тўхтатилади. Суғориладиган ерларга шудгорлангандан кейин гектарига 2000-3000 м 3 меъёрида яхоб суви берилади. Кунгабоқар биринчи марта икки жуфт чин барг чиқарганда (ягоналаш- дан кейин), иккинчи марта гуллаш бошлан- ганда ва учинчи марта тўла гуллашдан 7-10 кундан кейин суғорилади. Ҳар галги суғориш меъёри 600-800 м 3 /га. Бунда тупроқ намлиги даланинг тўла нам сиғимига нисбатан гуллаш даврида 70% дан, гуллаш - уруғи пишиш даврида эса 80% дан кам бўлмаслиги зарур. Бегона ўтларга қарши нитран, трефлан, гезагард -50 гербицидлари қўлланилади. Касаллик ва ҳашоратларга қарши уруғ экишдан олдин 80 фоизли ТМТД (3 кг/т), 35 фоизли апрон (4 кг/т) билан ишланади. Заразихага қарши алмашлаб экиш, уруғни дорилаш, унга чидамли нав экиш тавсия этилади. Кунгабоқар ҳосили тўла етилгандан сўнг (саватчадаги 70-75% уруғ қўнғир тусга кирганда) ПСП-1,5 мосламали СК-4 комбайни билан фақат саватчалари йиғиб олинади. Сўнгра поялари ўриб майдаланади ва ширали озиқаларга қўшиб силосланади. Қуритилган ва намлиги 13 фоиз бўлган уруғлар махсус жойларда сақланади. Қорамоллар учун силос- ланадиган кунгабоқар гуллай бошлаганда силос комбайнида, чўчқаларга бериш учун саватча ҳосил қила бошлаганда ўрилади. Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha