Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 60.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Мулокот –шахслараро муносабатлар психологиясининг асосий воситаси эканлиги

Купить
Муло қот –шахслараро муносабатлар психологиясининг асосий воситаси эканлиги 1 М у н д а р и ж а Кириш........................................................................................................ I -Боб. Мулоқот – шахслараро муносабатлар психологиясининг асосий воситаси........................................................................................ 1.1. Жамият ҳаётида мулоқатнинг тутган ўрни. Мулоқотнинг шакллари..................................................................................................... 1.2. Мулоқ о тнинг комуникатив томони ..................................................... 1.3. Мулоқот – интерактив ҳамкорлик сифатида ....................................... 1.4.Мулоқот –шахслараро бир – бирини идрок қилиш сифатида ................... Биринчи боб бўйича хулосалар II –Боб. Мулоқотни самарали ташкил этиш ва унга таъсир эту Кириш Мавзунинг долзарблиги: Юксак ахборот – технологиялар асри бўлмиш XXI аср инсон омилига эътиборнинг кучайиши билан ҳам тавсифланади. Зеро, ўз руҳий кечинмаларини бошқариш, яқинлари билан самимий соғлом муносабатларда бўлиш истаги оддий фуқароларда ҳам кун сайин ортиб бормоқда. Бу борада эътиборли жиҳатлардан бири – бу муомала, ўзаро таъсир ва ўзлигини ўзгаларга намоён эта олиш қобилиятидир. Давримиз инсонни мустақил фикрли шахс сифатида ҳар бир сонияда ўйлашга, фикрлашга, мулоҳаза юритиб, ўзи учун хулосалар чиқаришга мажбур этмоқда. Яъни, бу чексиз оламда биз ўзимизни ўзгаларсиз, ўз манфаатларимизни ўзгалар манфаатисиз тасаввур қила олмаганимиз учун ҳам ижтимоий психология қонуниятларини билишга мажбурмиз. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасидаёқ, юртбошимиз ёшларимизга жуда катта аямаслигимиз керак. Ёш авлод тарбияси ҳақида гапираётганда зиёлиларимизнинг ўрни алоҳида эканлигини эътиборга олиш керак.” деганларидаёқ, барча зиёли – олимлар олдига шахс ва жамият муносабатларига алоҳида эътибор қаратиб, бу йўлда янгича фикрлаш фалсафасини яратишга чақирганликлари йил сайин аён бўлмоқда. Ушбу масалаларни ёритишда эса ижтимоий психология фанининг ўрни ва роли ўзига хосдир. Чунки у мамлакатдаги ижтимоий психологик вазиятни инобатга олган тарзда шахс тарбиясидаги ҳам ижтимоий, ҳам психологик омиллар таъсирини комплекс тарзда ўрганувчи фан ва амалиёт йўналишидир. Бу ўринда, мулоқот – шахслараро муносабатлар психолоиясининг асосий воситаси эканлиги алоҳида эътиборга лойиқ. Шу нуқтаи назардан, мулоқот – шахслараро муносабатлар психолоиясида ҳозирги даврда ҳам ниҳоятда долзарб 4. Мулоқотни самарали ташкил этишга таъсир этувчи асосий омилларни аниқлаш. Битирув малакавий ишнинг методлари. Мулоқот – шахслараро муносабатлар психолоиясининг асосий воситаси эканлиги ўрганилган илмий, услубий адабиётлар таҳлили, кузатиш, суҳбат, анкета ва тест методларидан фойдаланилди. Битирув малакавий ишнинг янгилиги: 1. Мулоқот – шахслараро муносабатлар психолоиясининг асосий воситаси сифатида ўрганилганлигини таҳлили. 2. Мулоқотнинг жамият ҳаётида тутган ўрни таҳлил қилинганлиги. 3. Мулоқот шаклларининг тавсифи кенг ёритилганлиги. 4. Мулоқотни самарали ташкил этишга таъсир этувчи муҳим омиллар аниқланганлиги. Битирув малакавий ишнинг назарий аҳамияти. Битирув малакавий ишда таҳлил қилинган назарий маълумотлар, далиллар ва хулосалар шахс психологияси, ижтимоий психология, этнопсихо фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташкил тонган. Битирув малакавий ишнинг ҳажми 51 бетни ташкил этади. 6 I-Боб. Мулоқот – шахслараро муносабатлар психологиясининг асосий воситаси 1.1. Жамият ҳаётида мулоқатнинг тутган ўрни. Мулоқотнинг шакллари Мулоқот одамлар амалга оширадиган фаолиятлар ичида етакчи ўринни эгаллаб, у инсондаги энг муҳим эҳтиёжни - жамиятда яшаш ва ўзини инсон, шахс деб ҳисоблаш билан боғлиқ эҳтиёжини қондиради. Шу боис ҳам унинг ҳар бир инсон учун ижтимоий аҳамияти каттадир. Мулоқот - одамларнинг биргаликдаги фаолиятлари эҳтиёжларидан келиб чиқадиган турли фаолликлари мобайнида бир- бирлари билан ўзаро муносабатларга киришиш жараёнидир. Яъни, ҳар бир шахснинг жамиятда адо этадиган ишлари (меҳнат, ўқиш, ўйин, ижод қилиш ва бошқалар) ўзаро муносабат ва ўзаро таъсир шаклларини ўз ичига олади. Чунки ҳар қандай иш одамларнинг бир-бирлари билан тил топишишини, бир-бирларига турли е) шахсларнинг бир-бирларини тушуниши жараёни. Мулоқотнинг турли шакллари ёки босқичлари мавжуд бўлиб, дастлабки босқич - одамнинг ўз-ўзи билан бўладиган мулоқотидир. Т.Шибутани "Ижтимоий психология" дарслигида: "Агар одам озгина бўлса ҳам ўзини англаса, демак, у ўз-ўзига кўрсатмалар бера олади" - деб тўғри ёзган эди. Одамнинг ўз-ўзи билан мулоқоти аслида унинг бошқалар билан мулоқотининг характерини ва ҳажмини белгилайди. Агар одам ўз-ўзи билан ҳадеб мулоқот қилишни одат қилиб олиб, доимо жамиятдан ўзини четга тортиб, тортиниб юрса, демак, у бошқалар билан суҳбатлашишда, тил топишишда жиддий қийинчиликларни бошдан кечиради, дейиш мумкин. Демак, ўзгалар билан мулоқот - мулоқотнинг иккинчи босқичи ва кўринишидир. А.Н.Леонтьев ўзининг "Психика тараққиётидан очерклар" кўринишлар, жабҳалар ва қисмлар борлигини аниқлашимиз мумкин. Г.М.Андреева мулоқотнинг қуйидаги тўзилишини таклиф этади: 1. Мулоқотнинг коммуникатив то м они (яъни мулоқотга киришувчилар ў ртасидаги маълумот ва ахборотлар алмашинуви жараёни). 2.Мулоқотнинг интерактив томони (яъни, мулоқотга киришувчи томонларнинг бир-бирларининг ижтимоий хулқ - атворига таъсир кўрсатиш жараёни). 3. Мулоқотнинг перцептив томони (яъни, мулоқотга киришувчи томонларнинг бир-бирларини идрок этишлари ва тушунишлари билан боғлиқ бўлган мураккаб психологик жараён). Бу тизимнинг ҳар бир томонини кейинги бўлимларда батафсил таҳлил этилади. Кўпгина олимлар мулоқотнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятига тўхталиб ўтар эканлар, унинг қатор вазифалари-функцияларини ажратадилар. Масалан, таниқли рус олими Б.Ф.Ломов унинг функциял расмий вазифалари ва хулқ-атвор нормаларидан келиб чиқса, масалан, раҳбарнинг ўз қўл остида ишлаётган ходимлар билан мулоқоти, профессорнинг талаба билан мулоқоти, ўқитувчининг ўкувчиси билан муомаласи ва ҳоказо, норасмий мулоқот - бу одамнинг шахсий муносабатларига таянади ва унинг мазмуни ўша суҳбатдошларнинг фикр-ўйлари, ният-мақсадлари ва эмоционал муносабатлари билан белгиланади. Масалан, дўстлар суҳбати, поездда ўзоқ сафарга чиққан йўловчилар суҳбати, танаффус вақтида талабаларнинг спорт, мода, шахсий муносабатлар, севги-муҳаббат борасидаги мунозаралари норасмий муомала кўринишларидир. Одамларнинг асл табиатларига мос бўлгани учун ҳам норасмий мулоқот доимо уларнинг ҳаётида кўпроқ вақтини олади ва бунда улар чарчамайдилар. Лекин шуни таъкидлаш керакки, одамда ана шундай мулоқотга ҳам меҳнат, таълим жараёнидаги ёки конкрет топшириқни бажариш жараёнида гуруҳ аъзоларининг мулоқоти); в) шахсий мулоқот (бир шахснинг бошқа шахс билан ўз муаммоларини ечиш мақсадида ўрнатган муносабатлари, икки дугонанинг дилдан "сирлашишлари", онанинг фанзандга ўгитлари каби); г) педагогик мулоқот (педагогик жараёнда иштирок этувчилар ўртасида амалга ошириладиган мураккаб ўзаро таъсир жараёни) турлари фарқланади. Ҳар бир мулоқот турининг ўз қонун-қоидалари, таъсир усуллари ва йўл-йўриқлари борки, уларни билиш ҳар бир кишининг, айниқса, одамлар билан доимо мулоқотда бўладиганлар, жамоат ишларини бошқарувчиларнинг бурчидир. Мулоқот жараёнининг мураккаб психологик табиатини билиш, турли шароитларда самарали муносабатлар ўрнатиш малакасини ошириш учун унинг таркибига кирувчи ҳар бир элеме вазиятларда кўпчилик томонидан эътироф этилганлиги факти билан характерланади, ҳар бир жамият, давр, миллат ва ижтимоий гуруҳ психологияда муҳрланади. Ижтимоий нормаларнинг у ёки бу даврда, у ёки бу тоифа вакили бўлмиш шахс томонидан қай даражада бажарилиши ёки унга амал қилинаётганлиги ижтимоий санкциялар орқали назорат қилинади. Ижтимоий санкциялар — нормаларнинг шахс хулқида намоён бўлишини назорат қилувчи жазо ва ра ғ батлантириш механизмлари бўлиб, уларнинг борлиги туфайли биз ҳар бир алоҳида вазиятларда ижтимоий хулқ нормаларини бузмасликка, жамоатчиликнинг салбий фикри объектига айланиб қолмасликка ҳаракат қиламиз. Масалан, юқоридаги мисолда, агар жамоат транспортида катта мўйсафид кишига ўрин бўшатишни норма деб қ абул қилмаган ўсмирга нисбатан кўпчиликнинг айблов кўз билан қараши, 1.2. Мулоқотнинг коммуникатив томони Мулоқотнинг коммуникатив томони дейилганда, унинг шахслараро ахборотлар, билимлар, ғоялар, фикрлар алмашинуви жараёни сифатидаги вазифалари назарда тутилади. Бу жараённинг асосий воситаси бўлиб тил хизмат қилади. Тил шахслар ўртасида алоқа воситаси бўлиб, унинг ёрдамида одамлар ўзлари билган маълумотлари, ахборотлар, ғоялар, ҳаттоки турли хил миш-мишларни бир- бирларига етказадилар. Маълумки, алоқа воситаси сифатида нутқнинг асосан икки тури фарқланади: ёзма нутқ ҳамда оғзаки нут қ- оғзаки нутқнинг ўзи диалогик ва монологик турларга бўлинади. Диалогик нутқнинг мазмуни, унинг характери, давомийлиги мулоқотга киришган шахсларнинг шахсий қарашларига, қизиқишларига, бир-бирларига бўлган муносабатларига, мақсадларига бевосита боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам ў ифодалари ва бошқалар ўзаро мулоқотнинг нутқсиз воситалари бўлиб, улар мулоқот жараёнини янада кучайтириб, уни тўлдиради, баъзан эса нутқли мулоқотнинг ўрнини босади. Буюк рус ёзувчиси Л.Толстой одамларда 97 хил кулгу тури ҳамда 85 хил кўз қ арашлари тури борлигини кўзатган. Г.М.Андреева нинг ёзишича, одам юз ифодалари, нигоҳларининг 2000 га яқин кўринишлари бор. Айниқса, биринчи бор учрашганда кўзлар тўқнашуви, нигоҳларнинг роли кейинги мулоқотнинг тақдирига кучли таъсир кўрсатиши махсус тадқиқотлар жараёнида ўрганилган. Буларнинг барчаси мулоқотнинг ҳиссий томондан бой, мазмундор бўлишини таъминлаб, одамларнинг бир-бирларини тушунишларига ёрдам беради. Мулоқотнинг новербал воситаларининг миллий ҳамда ҳудудий хусусиятлари борлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқ лозим. Масалан, ўзбек халқини туриб гаплашадилар, эркаклар ўртасида эса доимо фазовий масофа бўлади. Олимларнинг аниқлашларича, болаларни одатдагидай орқама- кетин ўтқазиб ўқитгандан кўра, уларни юзма-юз ўтқазиб давра қилиб ўқитган маъқул эмиш, чунки бундай шароитда ўқувчиларда ҳам жавобгарлик ҳисси юқорироқ бўлар экан ҳамда эмоциялар алмашинишгани учун ҳам гуруҳдаги психологик вазият ижобий бўлиб, болаларнинг предметга ва бир-бирларига муносабатлари анча яхши бўлар экан. Демак, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда мулоқотнинг барча воситаларига, айниқса, нутққа эътибор бериш керак. Болаларни илк ёшлик чо ғ лариданоқ нутқ маданиятига ўргатиш, нутқини ўстириш чораларини кўриш керак. Педагог эса шундай нутқ маданиятига эга бўлиши керакки, у аввало унинг фаолиятини тўғри ташкил этишни таъминласин, қолаверса, болаларда ну боргач бажарадиган "фарзандлик" роли (ота ва она, яқин кариндошлар олдида) талаб ва имтиёзларидан фарқ қилади, яъни аниқ бир шахснинг ўзига хослиги ва қайтарилмаслиги у бажарадиган турли-туман ижтимоий ролларнинг характеридан келиб чиқади. Шунга кўра, кимдир "тартибли, баъмани, фозил, ахлоқли ва одобли" дейилса, кимдир - беъмани, бебош, ўзгарувчан, иккиюзламачи (яъни, бир шароитда жуда қобил, бошқа ерда -бетартиб) деган ҳаётий мавқега эга бўлиб қолади. Ҳаётда шахс бажарадиган ижтимоий роллар кўплиги сабабли ҳам турли вазиятлардаги унинг мавқеи - статуси ҳам турлича бўлиб қолади. Агар бирор рол шахс ижтимоий тасаввурлари тизимида унинг ўзи учун ўта аҳамиятли бўлса (масалан, талаба роли), у бошқа ролларни унчалик қадрламаслиги ва оқибатда, ўша вазиятда бошқачароқ, ноқулай ва талаба ва ишдан кейин эса - чаққон ва уддабурон, тадбиркор, тижоратчилик билан шу ғ улланишга мажбур бўлиши мумкин. Бу ҳолат табиийки, шахсдан кучли ирода, доимий интилувчанлик ва ўз устида муттасил ишлашни талаб қилади. 17 1.3. Мулоқот - интерактив ҳамкорлик сифатида Мулоқотнинг бу хусусияти кишиларнинг мулоқот жараёнида биргаликдаги фаолиятда бир-бирларига амалий жиҳатдан бевосита таъсир этишларини таъминлайди. Шу туфайли одамлар ҳамкорликда ишлаш, бир-бирларига ёрдам бериш, бир-бирларидан ўрганиш, ҳаракатлар мувофиқлигига эришиш каби қатор қобилиятларини намоён қилишлари мумкин. Шу туфайли ўқитувчи бола шахсига мақсадга йўналган ҳолда таъсир кўрсатиши мумкин. Аслини олганда, ҳар қандай мулоқот, агар у бемаъни, мақсадсиз, қуруқ гаплардан иборат бўлмаса, доимо мулоқотга киришувчиларнинг хулқ-атворини, уларнинг установкаларини ўзгартириш имкониятига эга. Жамият миқёсида оладиган бўлсак, одамларнинг турли шароитларда ўзларини тутишлари, хулқ-атворларининг бошқарилиши маълум психологик қонуниятларга боғлиқлигин Демак, ҳар бир шахс турли шароитларда турлича ролларни бажаради. Бу ролларнинг қандай бажарилаётганлиги, одамларнинг кутишларига мос келишлиги ижтимоий назорат тизими орқали кўзатиб турилади. Шунинг учун ҳам мулоқотга киришган кишилар доимо ўз хулқ-атворларини, қолаверса, ўзгаларнинг хулқ-атворини назорат қилиб, ҳаракатларда бир-бирларига мослашадилар. Л екин баъзан шундай бўлиши ҳам мумкинки, ролларнинг кўплиги роллараро зиддиятларга олиб келиши мумкин. Масалан, мактаб ўқитувчисининг ўзи ўқитаётган синфда фарзанди бўлса, дарс пайтида шундай зиддиятни бошдан кечириши мумкин, яъни бир вақтнинг ўзида ҳам ота, ҳам ўқитувчи ролини бажаришга мажбур бўлади. Ёки хулқи ёмон ўқувчининг уйига келган ўқитувчи бир вақтнинг ўзида ҳам ўқитувчи, ҳам меҳмон роллари ўртасида қийналади. Турли ролларни бажар Бу эса педагогикада муҳим муаммодир. Ҳар бир педагогнинг ўз таъсир услублари ва таъсир кучи бўлади, ў қитувчи шахсининг болаларга таъсири қуйидаги экспериментда жуда яққол кўзатилган. Бошлангич синф ўқувчиларига анчагина ўйинчоқлар бериб, шуларнинг ичида фақат биттасига, қизил ё ғ оч ўйинчоққа тегмаслик айтилган. Болалар ёл ғ из қолдирилиб, ҳаракат лари пинҳона кўзатилган. Жуда кўп болалар такиқланган ўйинчоққа барибир тегишган. Экспериментнинг иккинчи сериясида энди барча ўйинчоққа тегиш мумкину, фақат қизил қутичанинг қопқо ғ ини очиш мумкин эмас, деб айтилган. Шу қут и ча тепаси да эса шу болаларнинг ўқитувчиси нинг сурати илиб қўйилган. Бу серияда биринчисига қараганда "таъқиқни бўзувчилар" сони кескин камайган. Демак, бу нарса ўқитувчи шахсининг (портрети тимсолида бўлса ҳам) инсонлараро муносабатларда ижтимоий хулқнинг қуйидаги кўринишлари намоён бўлади: * муваффақиятларга эришиш ёки ма ғ лубиятлардан қочиш билан боғлиқ йўналишдаги ижтимоий таъсир; * инсонларга доимий равишда интилиш ёки улардан қочиш, ҳадиксираш билан боғлиқ хулқ кўринишлари; * одамлар устидан хукмронлик қ илишга интилиш ёки бўйсунишга мойилликни намоён этувчи ҳаракат кўринишлари; * ўзига ишонч ёки ҳамиша ўзгалар олдига ночорликни ҳис қилиш. Юқорида қайд этилган ижтимоий хулқ шакллари ҳақида гап кетар экан, улар орасида шахснинг жамиятдаги ўрнини белгиловчи, унинг одамлар орасидаги нуфўзи ва тақдирига алоқадор хулқ шакллари тобора долзарб аҳамият касб этиб бормокда. Масалан: - одамлар ўртасидаги меҳр-оқибат ва ёмонликни, дўстл и к ёки душманликни намоён этувчи сифатлар; - ҳаётда аниқ зафарлар 1.4. Мулоқот - шахслараро бир-бирини идрок қилиш эканлиги Мулоқот жараёнида одамлар бир-бирлари билан маълумотлар алмашиб, ўзаро таъсир кўрсатибгина қолмай, балки бир-бирларини тўғрироқ ва аниқроқ англашга, тушунишга ва идрок қилишга ҳаракат қиладилар. Бу томон шахсий идрок ва тушуниш муаммоси билан боғлиқдир. Биргаликдаги фаолият жараёнида шахсларнинг бир- бирларини тўғри тушунишлари ва аниқ идрок қилишлари мулоқотнинг самарали бўлишини таъминлайди. Рус психологи А.А.Бодалев бошчилигидаги лаборатория бир-бирларини идрок қилиш механизмларини аниқлаш борасида қатор психологик қонуниятларини кўзатган. Бундай механизмларга идентификация, рефлексия ва стереотипизациялар киради. Идентификация шундай психологик ҳодисаки, бунда суҳбатдошлар бир-бирларини тўғрироқ идрок қилиш учун ўзларини бир-бир ўқувчилар аудиториясидаги холатини тасаввур қилиши осон бўлади. Чунки худди "кўзгуга қараётгандай" ҳамкасбининг ҳар бир қили ғ и ва гапириш маромларини ўзиникидай ҳис қила олади. Стереотипизация одамлар онгида мулоқотлар мобайнида шаклланиб ўрнашиб қолган, кўникиб қолинган образлардан шаблон сифатида фойдаланиш ҳолларидир. Ижтимоий стереотиплар — ҳар бир шахсда у ёки бу гуруҳли кишилар ҳақида шаклланган образлардир. А.А.Бодалев ва унинг шогирдлари бундай стереотиплар баъзан мулоқотни тўғри йўналганлигини таъминласа, бошқа ҳолларда эса ундаги хатоликларнинг сабаби бўлиши мумкинлигини кўзатишган. Идрок ва тушуниш борасидаги бундай хатоликлар ка у зал атрибуция (лотинчасига "ка у за" - сабаб, "атребуцио" - қўшиб бермоқ, бўрттириб кўрсатмоқ маъносини билдиради) деб атал образларни шакллантирган. Нотаниш одам ҳақида тушунчанинг шаклланишида у ҳақида берилган бирламчи маълумот катта роль ўйнайди. Масалан, ўша Бодалев талабаларнинг икки гуруҳига бир хил портрет кўрсатиб, биринчи гуруҳда бу одам йирик олим, иккинчисида эса, бу - давлат жиноятчиси деб, унга иккала ҳолда ҳам ижтимоий- психологик характеристика беришларини сўраган. Кўрсатмалар (дастлабки установка) ҳар хил бўлганлиги сабабли берилган таърифлар ҳам турлича бўлган. Биринчи гурухдаги талабалар бу одам меҳнаткаш, меҳрибон, шафқатли, ғ амхўр, ақлли бўлса керак, дейишган бўлса, иккинчи гуруҳдагилар у н и -бешафқат, маккор, агрессив, қатьиятли деб таърифлашган. Биринчи гуруҳдагилар портретдаги кўзларни доно, мулойим дейишган бўлса, бошқалар уларни ёв у з, бешафқат деб айтишган. Шундай қилиб, ижтимоий п Одамларнинг бир-бирларини тўғри идрок қилишлари уларнинг перцептив, яъни ҳиссий билиш (идрок, сезиш) соҳасига алоқадор бўлса, бир-бирларини тушуниши уларнинг тафаккур соҳаларига бевосита тааллуқли бўлиб, мураккаб жараёндир. Бош қ а одамни тўғри тушунган шахс унинг ҳиссий ҳолатига кира олган ҳисобланади, бошқача қ и либ айтганда, унда эмпатия -бировларнинг ҳис кечинмаларини тушуна олиш, ўзгага ҳамдард бўлиш қобилияти ривожланган бўлади. Юксак онгли, маданиятли, "кўпни к ў рган" шахсгина бошқаларни тўғри тушуниши, уларнинг мавқеида тура олиши мумкин. Аниқ ва тўғри тушунишга тааллуқли қонуниятларга қуйидагилар киради: 1. Бошқа одам ҳақидаги маълумот нин г миқдорий томони. Биринчи бор тўқнашган одамларда бир-бирлари ҳақида фақат бирламчи тасаввургина ҳосил бўлиши мумкин. Америкалик тад солиштиришлари натижасида рассомларнинг баҳолари анча аниқроқ бўлиб чиққанининг гувоҳи бўлишган. 5. Ҳиссий ҳолатнинг таъсири. Нуррей деган олимнинг тадқиқотларида турли эмоционал ҳолатни бошидан кечираётган шахсларга бошқа одамни баҳолаш топшири ғ и берилган. Бир серияда текширилувчиларга электр токи билан таъсир этиб туриб, бошқа одамнинг расмини баҳолашни тавсия этишганда, баҳоланаётган шахсда жоҳилликка яқин сифатлар ҳам борлиги айтилган. Яхши эмоционал ҳолат бошдан кечирилаётган серияда эса ўша одамда асосан яхши сифатлар қайд этилган. 6. Шахснинг очи қ лиги. Кундалик мулоқотда очиқ, самимий одам билан тунд, писмиқ одам баҳолари ўртасида сифат фарқлари аниқланган. Бундан ташқари, одамнинг мулоқот тажрибасининг бойлиги ҳам унинг бошқалар ҳақидаги тасаввурларининг аниқ бўлишини таъминлай II –Боб. Мулоқотни самарали ташкил этиш ва унига таъсир этувчи омиллар 2.1. Ижтимоий психологик тренинг ва мулоқотни самарали ташкил этиш Тренинг усулининг ижтимоий-психологик моҳияти шуки, бу усул орқали одамларда мулоқот малакалари ҳосил қилиниб, улар турли ижтимоий шароитларда ўзини тўғри тутишга одатлантирилади. Бошқача қилиб айтганда, тренинг мулоқотга ўргатишдир. Тўғри, одам кишилар жамиятида яшар экан, кундалик мулоқот жараёнида турли мулоқот шаклларига ўрганиб, ўзида маълум мулоқот малакаларини шакллантириб боради. Лекин инсонда бундай малакалар стихияли тарзда ёки мақсадга қаратилган ҳолда ҳам ҳосил қилиниши мумкин. Охирги ҳолат ҳозирги замон кишисининг турли ишлаб чиқариш ва муомала шароитларида тўғри мослашишига ёрдам беради. Бу нар ca инсонда, Ю.Н.Емельянов таъбири билан айтган Т-гуруҳнинг аҳамияти шундан иборатки, у биринчидан, одамлар ўртасида илиқ ўзаро муносабатларнинг шаклланишига олиб келиб, шахсда бировни тушунишга интилиш, унинг манфаати йўлида ўз қарашларини ҳам қайта анализ қилиш эҳтиёжини пайдо қилади. Иккинчидан, Т-гуруҳ аъзолари ўртасида шундай умумий "психологик тил" пайдо бўладики, улар тез орада ўзгаларни ва ўз ҳис-кечинмаларини англабгина қолмай, балки бир-бирларига ҳам ижобий таъсир кўрсатиш қобилиятига эга бўладилар. Уларда мулоқот мобайнида ўзини "ўзгалар" ўрнига қўйиш, уларнин г ички оламини тўғри тушуниш қобилияти ва истаги тарбияланади. Учинчидан, Т-гуруҳдаги маш ғ улотлар мулоқот жараёнининг турли мураккаб қирраларидан ташқари, унинг мазмуний томонлари бўйича ҳам иштирокчиларни чиниқтирадики, улар муомаладаги ҳар бир ибора ўрганувчи ўз хулқ-атворини вербал назорат қилишдан ташқари, ўз танаси, ҳар бир ҳаракат, ритмнинг моҳиятини ҳам тушунган ҳолда уни ҳаётда, амалда ишлатишига эришиш зарур. 3. Т-гуруҳнинг ҳар бир иштирокчиси албатта ўз-ўзини кўзатиш кундалигини юритмо ғ и, унга ҳар галги машғулотдан сўнг ўз ҳис- кечинмалари, муаммоларни ечишдаги шахсий иштироки, тасаввурлари ва бошқаларни одилона ёзиб бориши ҳам муҳимдир. 4. Т-гуруҳга аъзо бўлиш ихтиёрий бўлганлиги учун ҳам унинг ҳар бир аъзоси машғулотларни сира ҳам қолдирмасликка ҳаракат қилиши зарур, чунки бу нарса ўкув гуруҳининг муҳитига, аъзоларнинг ўзаро муносабатларига бевосита таъсир қилади. 5. Машғулотлар махсус хоналарда, шовқин-сурондан холи ерда ташкил этилиши, у ер дид билан безалган, шинам бўлмо ғ и лозим. 6. Т-гуруҳ аъзолари машғулотларга ўзла ўтказилмоқда. Ваҳоланки, мулоқотдаги билимдонликка эришиш, "ижтимоий ақл"га эга бўлиш барча мутахассисларга зарур. Амалий психолог хоҳ мактабда бўлсин, хоҳ саноат корхонаси ёки бошқа идора ва ўқув юртида бўлмасин, маҳаллий шароитни чу қ ур ўрганган ҳолда, у ерда раҳбарият билан келишилган ҳолда Т-гуруҳлари ташкил этмо ғ и ва шу йўсинда ҳам ўзининг, ҳам атрофдагиларнинг билимдонлигини ошириб бормо ғ и зарур. 30 2.2. Низолар психологияси ваунинг келиб чиқиши Ижтимоий ҳаётда, шахслараро муносабатларда айрим алоҳида низолар, ўзаро келишмовчиликларни бўлиб туриши муқаррар. Шунинг учун баъзан олимлар зиддият ёки низоларнинг нафақат салбий, балки ижобий томонлари ҳам бўлиши мумкинлигини очик эътироф этадилар. Масалан, ГАндрвева айрим зиддиятларнинг конструктив оқибатлари тўғрисида ёзади. Унинг фикрича, баъзан икки шахс ўртасида келиб чиққан низо уларнинг истиқболда тўғри хулоса чиқариб, шундай ҳаракатни бошқа қайтармасликка, омилкорликка, ҳушёрликка ундайди. Ёки бир қарашда танбеҳга асосланган шахслараро зиддият шахсни ўз устида муттасил ишлашга, ўз хулқини ўзи тўзатишига олиб келади. Бундай низолар оқибатида кўра конструктив деб аталади. Деструктив низонинг оқибати эса кўпинча салбий бўлиб, у шахслара 1. Информацион-ахборот омиллари: мулоқот жараёнида шерикларга нотўғри тарзда етиб келадиган нотўлиқ, ноаниқ фактлар, миш-мишлар; шубҳалар, тўла аниқлик киритилмаган атайлаб ёки билмай туриб деярли хуфёна тарзда етказилаётган маълумотлар; ахборот манбаига нисбатан ишончнинг йўқлиги; айрим ҳодиса, воқеаларга алоқадор бўлган тортишув ва келишмоқчиликларга сабаб бўлган қоидалар, ақидалар, чақири қ лар, қонун нормалари ва бошқалар ҳам шахслараро ёки гуруҳлараро зиддиятларнинг омили бўлиши мумкин. 2. Жамият миқёсидаги айрим тизимлар н инг фаолиятига боғлиқ омиллар: мулкчиликка оид муаммолар, ижтимоий мақом талашиш, хокимият йўналишидаги амал ва ҳисоботларга оид жанжаллар, турли ижтимоий нормалар, анъаналар, стандартлар, хавф с излик масалаларидаги қарама-қаршиликлар, ра ғ батлантириш ва жазолаш, олиши, чўзилиб кетганда, баттар "газзак" отиши, қисқа фурсатда ҳал этилса, муаммо хал бўлиши ҳам мумкин. Шахсий мулоқотдаги низолар шахснинг ҳаётий тажрибаси, маълумотлилиги даражаси, профессионал маҳоратига боғлиқ равишда турли кўринишларда ўз ечимини топиши мумкин; 5. Хулқ-атвор билан боғлиқ омиллар: манфаатлар, қизиқишлар, ўзига бўлган баҳога зид келадиган ёки хавф-хатар ту ғ дирувчи вазият пайдо бўлиши билан гўёки, ҳимоя воситаси сифатида пайдо бўлувчи омиллар туркуми бўлиб, бу иккинчи томоннинг худбинлиги, адолатсизлиги, масъулиятсизлиги ёки лоқайдлик, бепарволик оқибатида келиб чиқади. Низокашлар бундай шароитда ўзларига нисбатан бўлаётган салбий муносабатни хатти-ҳаракатда кўриб, сезиб турганлари бо ис хафагарчилик келиб чиқади ва бу конфликт билан тугайди. Конфликт ёки низо кутишларининг гуруҳ нормаларидан о ғ иши оқибатида келиб чиқади. Агар бу меҳнат жамоасида рўй берса, бу гуруҳ аъзоларининг малакасизлиги ёки раҳбарнинг одамларни бошқаришдаги ўқувсизлиги натижасида келиб чиқиши мумкин. Демак, бундай жамоада психологик, маънавий муҳит носоғлом бўладики, шахс билан бошқа шасхлар ў ртасида келишмовчиликка олиб келади. Гуруҳлараро зиддият ёки низо - икки ёки ундан ортиқ гуруҳларнинг бир-бирлари билан муросага келишолмай қолга н та қ дирда руй беради ва бунда уларнинг ўз мақсадлар ига эришишларига бир-бирларининг ҳалақит беришлари асосий омиллардан ҳисобланади. Кўпинча муайян формал, расмий гуруҳ аъзолари гуруҳбозликка берилиб, ҳар бир кичик гуруҳ манфаатлар и бир-бирига мос келмай қолганда ҳам низо келиб чиқади "Гуруҳбозлик" деб аталмиш бундай ҳолат ҳа ҳам турлича бўлиб, ҳар қандай кўринишда ҳам барибир бундай низо икки ва ундан ортиқ шахслар ўртасидаги психологик масофани тобора ўзоқлаштиради, самимиятнинг камайишига олиб келади. Шахслараро низоларнинг келиб чиқиши қуйидаги ҳолатларга боғлиқ бўлади: -меҳнат жараёнлари ва ишлаб чикариш вазиятларига; -жамоа аъзоларининг шахсий хусусиятларига; -турли вазиятларга шахснинг субъектив муносабатига; -шахслараро муносабатларнинг турли вазиятлардаги турлича намоён бўлишига. Шахслараро низо очиқ ёки яширин тарзда намоён бўлиши мумкин. Очиқдан очиқ юз берадиган низолар одатда тортишиб қолган шахсларнинг тўғридан-тўғри, бевосита хатти-ҳаракатлари тарзида намоён бўлади. Бундай низони кўзатиш, қайд этиш ва унга керак бўлса, аралашиш ҳам мумкин бўлади. Яширин низо эса очиқ намоён бўлмайди, балки у турл оширилади. Чунки жамоадаги бундай низолар ўзига хос сигнал функциясини бажарадики, у орқали раҳбарлар меҳнат жамоасида номаъқул психологик муҳит пайдо бўлаётганлигидан хабардор бўладилар. Субъектив сабаблар ёки омиллар туфайли келиб чиқадиган низоларга аксарият ҳолатларда одамларнинг ўзлари, уларнинг шахсий хусусиятлари, улардаги эҳтиёж, истак ва маслакларнинг номутаносиблиги асос бўлади. Бунда қарор қабул қилувчининг қарори бошқаларга номаъқул бўлиши, улар меҳнати адолатсиз бахоланиши, айрим шахсларнинг эса очиқ табиатан жанжалкаш эканлиги сабаб бўлади. Бундан ташқари, низолар қуйидагича тоифаланади: -горизонта л - бир-бирига бўйсунмайдиган, тобе бўлмаган оддий ходимлар ўртасида; -вертикал - ўзаро бир-биридан амал по ғ онаси бўйича фарқ қилувчилар, масалан, раҳбар билан ходим ўртасида; -а 2. 3 . Низоларни бартараф этиш усуллари Низоларнинг олдини олиш ёки у пайдо бўлган бўлса, бартараф этиш учун унинг келиб чиқиш сабабини, асосий айбдорларни ёки объектив сабабларни ани қ лаш лозим. Мутахассислар низоларни бартараф этишнинг кўплаб усуллари ва йўллари борасида тавсиялар ишлаб чиққанлар. Масалан, Х.Корнелиус ва Ш.Фейерлар уни ҳал қилиш учун низо харитасини тўзишни таклиф этади. Унга кўра, низоли вазиятни аниқлаш учун қуйидагилар инобатга олиниши лозим: 1) низони келтириб чиққан муаммонинг умумий қирраларини очиш, масалан, агар ишлаб чиқаришдаг и низо иш хажмининг тўла бажарилмаганлиги сабабли келиб чиққан бўлса, аввало иш тақсимоти диаграммасини тўзиш керак; 2) низонинг асл сабабини аниқлаш, зеро, айнан шу иш одатда энг мушкул иш ҳисобланади; 3) низонинг ҳақиқий иштирокчиларин бартараф этишга имкон берувчи икки гуруҳ усулларни таклиф этади - тизимий ҳамда шахслараро. Низоларни ҳал қилишга боғлиқ бўлган тизимий усулларга у қуйидагиларни киритади: 1 )ишга нисбатан қўлланиладиган талабларни тушунтириш, масалан, ишчи ёки ходим ўз хизмат вазифасини тўлақонли адо этолмаганлиги сабабли у билан раҳбар ўртасида низо келиб чикқан бўлса, низони баратараф этишга ахд қилган кимса шу хизмат лавозимига қўйиладиган талаблар, ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари билан қаторда унинг бурч ва масъулиятини ҳам яна бир маротаба уқтириб қўяди; 2) мувофи қ лаштирувчи ва бирлаштириш усуллари. Одатда бир ходимнинг иш самараси бошқа бир ходимга ёки ходимларга, қолаверса, бошқа тўзилмаларнинг аниқ ва яхши ишлашига боғлиқ бўлади. Шунинг учун бир ходим ёки ходимлар гуруҳида низоли вазиятнинг пайдо бўл содир этилмаслигини кафолатлайди. Бундай шароитда раҳбарлар ва гуруҳ лидерларининг роли катта бўлади; 4) ра ғ батлантириш тизимини жорий этиш самарали иш усулларидан ҳисобланади. Бундай шароитда одамларнинг хулқ- ат в орига таъсир этиш, пайдо бўлиши мумкин бўлган низоли ваз и ятларга барҳам бериш ёки содир бўлган бўлса, уни бартараф этиш учун ташаккур билдириш, мукофотлаш, хизмат лавозимини кўтариш кабиларни қўллаш ижобий самара бериши мумкин. Низоларни бартараф этишнинг шахслараро муносабатларга а ло қадор усулларига қуйидагилар киради: 1 )бош тортиш - низога нисбатан шундай реакцияки, бунда низога гувоҳ бўлганлар аслида унинг мавжудлигини тан олмайдилар, унга аралашишдан бош тортадилар. Одатда бундай шароитда раҳбар ё айни пайтда вақти йўқлигини, имконият йўқлигини, низонинг сабаби арзим айбини, улар томонидан йўл қўйилган хатоларни очиқ, холис ўртага ташлайди ва энг маъқули - хар бир шахс ўз бурч ва масъулиятларини тарозига солиб олишлари эканлигини уқтиради. Натижада иккала томонда хосил бўлган танглик маълум маънода юмшайди ва оқилона қарорлар қабул қилиш имконияти ту ғ илади. Низокашлар жанжал бўлгандан кўра ёмон бўлса ҳам бир қарорга келинганлигидан хурсанд бўлиб, ўз фикрларидан маълум маънода қайтадилар, вақт ўтгач эса вазият умуман юмшаб, томонлар ярашиб кетиши мумкин. Одатда оилавий низоларда компромисс йўлини тутган оиланинг катта аъзоси ёки эркак киши низонинг олдини олишга эришади, бунда бирор томоннинг "бир гапдан қолиши" катта роль ўйнайди; 4 )рақобат — одатда бир томоннинг иккинчиси устидан устун келиши ҳисобига бошқасининг батамом енгилишини назарда эканлиги, яхшиси мавжуд муамммони ечишга тенг киришиш лозимлиги фикрига келиб тўхтайдилар. Шундай қилиб, реал ҳаётда низонинг келиб чнқиши, унинг қандай кечиши ва ечими уни келтириб чиқарган вазиятдан ҳам кўра, ушбу вазиятда иштирок этаётган инсонларнинг унга нисбатан субъект и в муносабатларига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай низоли, зиддиятли ҳолатларда унга алоқадор бўлиб қолган инсонлар қуйидаги қоидаларни ёдда тутишлари лозим: 1. Низоли вазиятда ақл эмас, балки ҳиссиётлар устун бўлишини унутманг, ҳиссиётлар эса одамнинг жаҳли чиқиб, ақли кетиб қолишига туртки бўлади ва у ўз хатти-ҳаракатлари ва гапираётган сўзларини назорат чилиш қобилиятидан маҳрум бўлади. Вақт ўтиши билан шу қилган ишингиз учун ўзингиз қаттиқ азият чекиб, хижолат бўлиб қолишингиз мумкин. Шу боис ҳам ишдами суҳбатдошни тинглашга интилинг, зеро, тинглай олиш маҳорати сизнинг яхши суҳбатдош эканлигингизнинг муҳим кўрсатгичидир. Бу ўринда Де йл Карнеги каби мулоқот усталарининг тажрибасини эсланг. 4. Ҳар қандай масала хусусида унинг ечими ягона бўлмаслигини унутманг, чунки барча ҳолатларда қийин вазиятдан чиқишнинг бир қатор усуллари, йўллари бўлиши табиий. Шунинг учун Сизнинг фикрингизга зидроқ келаётган фикрни суҳбатдошдан эшитганингизда, "Балки мен хато қилаётгандирман" деб, унинг фикрлаш тарзидаги тўғри мулоҳазаларни таҳлил қилинг, суҳбатдош фикридаги ижобий ва салбий жиҳатларни ажратинг, уларнинг реал оқибатларига баҳо бериб кўринг. Бундай ҳолатларда ҳеч бўлмаганда "Мен Сизнинг фикрингизга тўлиқ қўшилмасамда, берган таклифингизни албатта ўйлаб кўраман, менга бироз имкон беринг&# ана шу жиҳатларга қаратинг. Масалан, эр ва хотин урушиб қолган пайтда аёл қанчалик баланд овозда ўз дардини тўкиб солаётганлигига қарамай, унинг фарзандларнинг онаси, меҳрибон эканлигини ўйлаб, фарзандларга бундай қилиқлар қилмаслигини эр ёддан чиқармаса, бироз сабр қилса, юрагидагини охиригача тўкиб солишини бардош билан кута олса, турмуш ўрто ғ и бироздан сўнг инсофга келади, "кўнгли юмшайди". 8. Суҳбатдошингизга сизнинг ўрнингизга туриб, масалани ҳал қилиш йўлини ўйлашга чорланг, масалан, унга тахминан шундай мурожаат қилинг: "Мени ўрнимда бўлганингизда Сиз, нима қилган бўлар эдингиз?" Бундай мурожаат суҳбатдошни ҳиссиётлардан реал вазиятни холис баҳолаш мақомига ўтишига асос бўлади ва унда танқидий руҳни бироз бўлса-да, юмшатади. 9. Суҳбатдош олдидаги афзалликларингиз, Шахснинг ижтимоийлашуви Ижтимоийлашув ёки социализация тушунчаси соф ижтимоий- психологик ва социологик категория бўлиб, бу шахснинг у н и ў раб турган таш қ и ижтимоий муҳит таъсирларига берилиши, унинг норма ва қоидаларини ўзлаштиришга мойиллиги, ўзлаштирганлик даражасини ифодаловчи жараёндир. Бу тушунчанинг умумий маъносида инсоннинг ту ғ илиб, ўзини бевосита ўраб турган ташқи муҳит таъсирида ул ғ айиши, шу жамият, шу атроф-муҳит қур шо вида тарбияланиши ётади. Оила муҳити ҳар бир шахс учун ана шундай бирламчи, дастлабки ижтимоийлашув ўчо ғ и, маскани ҳисобланади. Ижтимоийлашувнинг иккиламчи масканлари ҳам мавжудки, унга барча босқичдаги таълим муассасалари, Меҳрибонлик уйлари, махсус интернатлар ҳамда ҳарбий билим юртлари киради. Чунки у ерда нисбатан узоқ вақт мобайнида бола тарбиялан қисми, унинг механизми сифатида қаралиши мумкин. Ижтимоий- психологик мослашув , яъни, шахснинг ижтимоий муносабатларга кўникиши ва мослашиши орқали орттирган тажрибаси умумий ижтимоий лашувнинг бир кўринишидир. Ижтимоийлашув жараёнида инсон жамиятдаги ижтимоий нормаларни ўзлаштиради, турли ролларни бажаришга ўрганади, жамоатчилик шароитида ўзини тутиш кўникмаларини ҳосил қилади. Шахснинг ижтимоийлашуви шу маънода унинг ижтимоий борлиқни билишига, англашига асосланади. Ижтимоийлашув манбаларига қуйидагилар киради: 1 ) болалик даврида орттирилган тажриба - бу жараён психик функцияларнинг шаклланиши ва дастлабки ижтимоий хулқ нормаларининг намоён бўлиши билан параллел равишда кечади; 2) ижтимоий институтлар - таълим ва тарбия тизими; оиладан бошлаб, то олий ўқув юртлари ва ундан юқори поғона ижтимоийлашувнинг ҳар бир босқичида шахс ўзининг "Мен"ини тобора англаб, унга керакли тузатишлар киритиб боради. Агар шахсий тажриба ижобий бўлиб, одам кўрган-кечирганларидан яхши ва тў ғ ри хулосалар чи қ ариб, тў ғ ри турмуш тарзини шакллантира олса, унинг одамлар орасида обруси юқори, акс ҳолда шахс деградацияси, хул қ даги депривациялар ҳақида хулоса чиқарилади. Демократик жамиятда ижтимоийлашувнинг маъноси одамнинг ўз "Мен"ини тўла ифода эта олиши, ўз иқтидори, салоҳияти ва имкониятларини ўз камоли ва одамлар манфаатига бўйсундира олиши билан ифодаланади. Тоталитар тузум эса аксинча, одамларда мазохизм (тобеликка кўникиш, а хл оқан паст кетишликлар), садизм (ўзгалар устидан чексиз ҳукмрон бўлишга интилиш, одамларни қўркитиш, улар устидан зўравонликии намоён этиш), дест доно, илмга чанқоқ, демократик ўзгаришларга кўникканроқ бўлиб вояга етмокда. Чунки уларнинг ижтимоийлашуви учун юртимизда барча шарт-шаро и тлар яратилган. Айниқса, Президентимиз ташаббуслари билан ҳукуматимиз томонидан яратилган шароитлар боис амалга оширилаётган "Со ғ лом она - со ғ лом бола" ҳаракати, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг кенг кўламда барча таълим босқичларида муваффақиятли жорий этилганлиги ўзининг жуда катта ижтимоий самарасини бермокда. Бу ишларнинг миллий манфаатимизга нечо ғ ли бо ғ лиқлигини таъкидлаб, Президентимиз Ислом Каримов мустақилликнинг остонасидаёқ, "Биз бутун иқтисодиётга ижтимоий йўналиш бахш этишни, уни инсонга, унинг талаб ва эҳтиёжларини қондиришга қаратишни ўзимизнинг асосий вазифамиз деб биламиз.... со ғ лиқни с ақ лашни яхшилаш биринчи Хулоса Мулоқот – шахслараро муносабатлар психологиясининг асосий воситаси эканлиги мавзусини атрофлича ўрганиш асосида қуйидаги хулосаларни илгари суришга муваффақ бўлдик: 1. Шахслараро муносабатларда амал қиладиган ҳар бир мулоқот турининг ўз қонун-қоидалари, таъсир усуллари ва йўл-йўриқлари борки, уларни билиш ҳар бир кишининг, айниқса, одамлар билан доимо мулоқотда бўладиганлар, жамоат ишларини бошқарувчиларнинг бурчидир. 2. Болаларни илк ёшлик чоғлариданоқ нутқ маданиятига ўргатиш, нутқини ўстириш чораларини кўриш зарур. Педагог эса шундай нутқ маданиятига эга бўлиши керакки, у аввало унинг фаолиятини тўғри ташкил этишни таъминласин, қолаверса, болаларда нутқнинг ўсишига имконият берсин. 3. Мулоқот маданиятини эгаллашга тайёргарлик, айниқса, бўлғуси психологлар, педагоглар ва раҳбарлар вазиятларга ҳам боғлиқ тарзда келиб чиқиши ва вазиятнинг характерига боғлиқ ҳолда турлича кечиши мумкин. 5. Реал ҳаётда низонинг келиб чнқиши, унинг қандай кечиши ва ечими уни келтириб чиқарган вазиятдан ҳам кўра, ушбу вазиятда иштирок этаётган инсонларнинг унга нисбатан субъектив муносабатларига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай низоли, зиддиятли ҳолатларда унга алоқадор бўлиб қолган инсонлар мулоқот маданиятига хос қоидаларни ёдда тутишлари лозим. 6. Мулоқотда муаммоли вазиятлар турли фаолият жабҳаларида учраши мумкин, юқоридаги қоидаларни унутмаслик инсоннинг ўзига, саломатлигига, одамлар орасидаги обрўсига бевосита алоқадор эканлигини, яшаш баъзан зиддият ва низолар билан янада яхши бўлишини ҳеч ким унутмаслиги керак. 49 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси - халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. - Т.: «Ўзбекистон», 2000. 2. Каримов Ислом Абдуганиевич. Ўзбекистон мустақилликка эри- шиш остонасида / И.А. Каримов. - Т.: «Ўзбекистон», 2011 — 440 б. 3. Андреева Г.М. Социальная психология.. Учебник для высших учебных заведений / Г.М. Андреева. - 5-е изд., испр. и доп. - М.: «Аспект Пресс», 2003. - 364 с. 4. Бодалев А.А. Восприятие и понимание человека человеком. — М.: 1982. 5. Бодалев А.А. Психология общения. - М., Воронеж, 1996 - С. 10- 98. 6. Бодалев А.А. Личность и общение. - М.: 2003. 7. Дейл Карнеги. Ўз-ўзига ишонч ҳосил қилиш ва омма олдида сўзлаш санъати. - Т.: "Янги аср авлоди", 2010 - 224 б. 8. Каримова В., Бердиев Г. Муроса қилиш одоби ёки конф- ликтла 14. Харисс Р. Психология массовых коммуникаций. – СПБ.: прайм – ЕВРОЗНАК, - 2003 – 448 с. 15.Шихарев П.Н. Современная социальная психология. – М.: 1999. Ҳаёт китоби: Ёшлар учун энциклопедик қўлланма. – Т.: “Шарқ”, 2011 – 272 бет. 51
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha