Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 51.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 31 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Нав алмашиниши, ғўзанинг асосий районлаштирилган ўрта, ингичка ва истиқболли навлари

Купить
Нав алмашиниши, ғўзанинг асосий районлаштирилган ўрта, ингичка ва истиқболли навлари “ Ўсимликшунослик ва пахтачилик” фани Режа:  Нав алмашиниши  Ўрта толали ғўза навлари  Ингичка толали ғўза навлари  Истиқболли ғўза навлари  Ўрта Осиё териториясида ўтмишда ғўзанинг G. herbaceum турига мансуб бўлган жайдари ғўза етиштирилган. Ўрта Осиё ва Закавказьенинг ҳозирги территориясида 1917 йилга кадар асосан завод аралашмаси деб аталган Америка ғўзаси популяцияси экилар эди. Завод аралашмаси ғўза навларини пала-партиш кўпайтириш, асосан пахта заводларида Америка (АҚШ)дан келтирилган турли хил нав (Кинг, Триумф, Руссельс, Клевленд ва бошқа) ғўза чигитларини аралаштириб юбориш натижасида вужудга келди.  Завод аралашмаси уни яратилган ва ўстирилаётган жой номи билан аталиб қолинди ва бу навлар тезпишарлик даражаси ва бошқа агробиологик хусусиятлари, шунингдек, технологик ҳамда хўжалик белгилари билан бир-биридан ўзаро фарқ қилади. Масалан, жанубий районларда бирмунча кечпишар, кўсаги йирик завод аралашмаси (Марв, Байрам  Ўрта Осиёдаги баъзи тажриба станцияларда 1917 йилдан анча олдинроқ ҳамда янги келтирилган оригинал Америка ғўза навларидан танлаш йўли билан дастлабки селекцион навлар яратилган эди. Лекин бу навларни кўпайтириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш асосан кейинроқ йўлга қўйилди. Бу ғўза навларидан ўша даврда Навроцкий (№ 0100) — ўртапишар, Триумф Навроцкий (№ 0250)—ўртача кечпишар, Оқжўра (№ 182) — ўртача тезпишар ва Деҳқон (№ 169) — ўртача тезпишар навлар энг кўп тарқалган эди. Мана шу навлар ичида энг аҳамиятлиси ва энг кўп тарқалгани Навроцкий нави бўлди. 1930 йилда Россия бўйича етиштирилган ялпи ҳосилнинг қарийб 50— 70% и шу нав ғўзадан олинган, собиқ иттифоқ бўйича эса 60% майдонга экилган. Триумф Навроцкий нав ғўза эса жуда кам экилар эди.  Навроцкий нав ғўзанинг бунчалик кўп экилишига сабаб шуки, бу ғўза агрономик ва хўжалик жиҳатидан бошқа навларга қараганда анча устун туришидан ташқари, у ер танламаслиги, кўсагининг йириклиги (битта кўсагидан 5,5—6,5 г пахта чиқади), серҳосиллиги каби хусусиятлари билан бошқа навлардан кескин фарқ қилар эди. Бундан ташқари Навроцкий нави ўша вақтларда сертолалиги (34—35% тола чиқарди), шохи ғуж ва ётиб қолмайдиган, пояси мустаҳкам ўсимликлардан ҳисобланарди. Лекин толаси нисбатан қисқалиги (26—28 мм), дағаллиги сабабли мамлакатимиздаги тўқимачилик саноати қайта жиҳозлангандан кейин тола сифати талабга жавоб беролмай қолди. Бундан ташқари, бу нав вертициллёз вилт ва гоммоз касаллигига унчалик чидамас эди.  Упланд (Г. гирзутум тури) нинг етиштирилган дастлабки навларини кўпайтириш ва кўпл  Ўрта Осиё, Закавказье ва собиқ иттифоқнинг Европа қисмидаги янги пахтачилик районларида ғўза селекцияси ва уруғчилиги ишлари кенг йўлга қўйилиши натижасида қисқа муддат ичида тўқимачилик саноати ҳамда ўзгарган агротехника талабларига мос келадиган янги-янги навлар пайдо бўла бошлади. Бу вақт- вақти билан эски навларни янги, бирмунча такомиллашган навлар билан алмаштириб туришига имконият яратди. Ҳозирга қадар нав алмаштириш 7 марта ўтказилди.  Ўрта Осиё ва Озарбайжондаги пахтачилик зонанинг об-ҳавоси илиқ, жанубий районларида 1930 йилдан бошлаб саноатбоп ингичка толали Миср пахтасини кўплаб экишга киришилди; ваҳоланки, илгари вақтларда бу навни мазкур районларда экиш мумкин эмас деб ҳисобланар эди. 1929—1932 йилларда Мисрдан кўп миқдорда келтирилган (қуйи Мисрдан — кечпишар Сакелляридис  Мана шу навлардан аввал индивидуал танлаш, сўнгра дурагайлаш йўли билан бирмунча тезпишар ва мамлакатимизнинг тегишли пахтакор районлари шароитига анча мувофиқлашган ингичка толали ғўза навлари яратилди. Селекциянинг бу япги навларидан баъзилари ўта тезпишарлиги ва энг қимматли хўжалик белгилари (кўсагининг йириклиги, толасининг кўп чиқиши, вилт касаллигига яхши чидамлилиги ва бошқа белгилари) жиҳатидан ҳам анча устун бўлиб чиқади.  Селекционерлар томонидан яратилган ўрта толали (Г. гирзутум) навлар Америкадан келтирилган навлардан яратиб олингани учун дастлабки пайтларда «Амиркон» пахта деб, Миср ғўза навлари иштирокида яратиб олинган ингичка толали (Г. барбадензе) навларни эса нотўғри равишда «Миср пахтаси» деб аталар эди.  МДҲ пахтакор районларнинг экологик шароити АҚШ ва Мисрдаги пахтакор районларнинг шароитидан катта фарқ қилади, шунинг учун бундан бир неча йиллар муқаддам АҚШ ва Мисрдан келтирилган мазкур оригинал ғўза навлари пахтакор районлари шароитига иқлимлаштирилиши натижасида улар биологик, морфологик ва бошка белгилари жиҳатидан кескин даражада ўзгариб кетди. Шунинг учун селекционерлар яратган ўртача толали ғўза навларини ҳозирги вақтда «Ўрта толали ғўза навлари » ёки ингичка толали селекцион навларни эса «ингичка толали ғўза навлари» деб аташ қабул қилинди. Ҳозирги замон пахтачилигида нав алмашиниш  Биринчи нав алмашиниш 1921—1922 йилдан то 1934 йилгача ўтказилган. Бунда Ўрта Осиёда яратилган селекцион навлар завод аралашмаси билан, шунингдек кейин тикланиш даврида яратилган баъзи бир навлар алмаштирилди.  Иккинчи нав алмашиниш асосан 1934—1938 йилларда ўтказилди. Бу нав алмашинишида экиладиган навлардан 30 таси, шу жумладан, ўша даврда анчагина кўп тарқалган Навроцкий нави ва бошқа навлар ишлаб чиқаришдан бутунлай олиб ташланди ҳамда энг-яхши навларгина экиш учун қолдирилди ва ишлаб чиқаришга жорий этилди. Шундай қилиб, ўша даврдаги ҳар хил навлик йўқотилди.  Иккинчи нав алмашинишда ўрта толали навлардан асосан ўртапишар 8517 (Колхозчи), 2034 (Большевик) ва тезпишар навлардан 1306 (Шредер) бор эди. Буларнинг ичида 8517 (Колхозчи) нави эн  У ч и н ч и н а в алмашиниш Улуг Ватан. уруши йилларида, яъни 1941—1945 йиллар даврида ўтказилди. Бу нав алмашинишда ўрта толали навлардан асосан С- 460, 18819, 1298 каби навлар бор эди. Булар ичида С- 460 нави энг кўп экилар эди.  Вилтга чидамсиз ингичка толали ғўза навлари 10964, 123-Ф, 504-В кабинавлар билан алмаштирилди.  Тўртинчи нав алмашиниш асосан 1947—1950 йилларда ўртача толали ғўза навлари орасида ўтказилди. Бунда 108- Ф, С- 450- 555 ўртача тезпишар ва 1306- ДВ, 611-6 тезпишар навлар асосий навлардан ҳисобланган. Бирмунча кейинроқ тезпишар КК-1083, КК-1086, G- 4727 тезпишар; 138- Ф ва бошқа ўртача тезпишар навлар ишлаб чиқаришга жорий қилинди.  Бу нав алмашинишда 108-Ф нав ғўза энг муҳим навлардан деб ҳисобланди ва у жуда узоқ вақтгача бошқа навлар билан алмаштирилмади. С-  Б е ш и и ч и н а в а л м а ш и н и ш 1970-1972 йилда ўрта толали, вилтга чидамли Тошкент- 1, Тошкент- 2, Тошкент-3 навларини экишга жорий қилишдан бошланди. Бу навлар ичида бирмунча яхшироғи ва муҳимроғи Тошкент- 1 навидир. Кейинги йилларда Тошкент- 1 нави вилт билан қаттиқ зарарланадиган 108-Ф нави экиладиган асосий майдонни эгаллади.  Кейинги пайтларда тезпишар, вилтга чидамли, ингичка толали ғўза навлари яратилди ва булардан С- 6030, С-6029, С-6022, Термиз-7 нави айрим жойларга экиш учун жорий қилинди.  Олтинчи нав алмашиниши 1972-1982 йилларда Тошкент навлари сифати бўйича 108-Ф га нисбатан орқада эди. Шунда 6 -типга таъллуқли Ан-Бояут-2 нави яратилди.  Еттинчи нав алмашиниши 1982 – 2000 йилларда бўлиб, Қирғиз-3, Юлдуз, Бухоро-6, С-9070, Фағона-3, Наманган, Ан-410, АН-510, АН-415  Мамлакатимизда экилаётган ўрта толали ғўзанинг кўнчилик навларида пахта толасининг узунлиги 30— 33 мм, баъзиларида 35—36 мм га етади, ингичка толали ғўза навларида эса 38—42 мм гача боради. Толанинг бошқа хусусиятлари яхши бўлиши билан бирга, у қанча узун бўлса, қиммати шунча ортади.  Нав алмаштириш, экилаётган ғўза навларини янгилаб туришни пахта ҳосилдорлигини ошириш ва сифатини яхшилашга таъсири.  Пахтачиликда нав алмашишни ўтказишдан мақсад ҳосилдорликни ошириш ва тола сифатини яхшилаш ҳамда ўсув даврини қисқартиришдан иборат эди. Барча нав алмаштиришлар олдига қўйилган вазифани уддаладилар. Яъни ҳар бир нав алмаштиришда ҳосилдорлик 15-20 % га ошганлиги маълумотлардан маълумдир. Биринчи нав алмаштиришдан олдин ҳосилдорлик гектарига 11.0 центнер бўлган бўлса, 1930 йилларда бу кўрсат Ўрта толали ғўза навлари  Оқдарё- 6 . Нав ЎзПИТИ Самарқанд филиалида дурагайлаш йўли билан яратилган. Ўсув даври 120-125 кун. Кўсак йириклиги 6,5-7,0 г. Толасининг узунлиги 33-34 мм, тола чиқиши эса 35-36 фоиз. Тола пишиқлиги 4,6 гк бўлиб, нисбий узилиш кучи 28,3 гк текс. 1000 дона чигит массаси 120-125 г. Ҳосилдорлиги Самарқанд вилоятининг турли тупроқ-иқлим шароитида гектаридан 30-45 центнергача, толаси V-тип.  Наманган-77. Г.С.Зайцев номидаги ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институти ва Қизил Ровот тажриба хўжалигида яратилган. Нав ўртапишар бўлиб, ўсув даври 110 - 125 кун. Вилт касаллигига чидамли. Бир кўсакдаги пахта вазни 5,2 г, тола чиқиши 33,3 фоиз, штапел вазн узунлиги 33,7 мм, толанинг узилиш кучи 4,7 гк, нисбий узилиш кучи 26,2 гк текс. Толаси V- тип. Ҳосилдорлиги  С-6530. Г.С.Зайцев номидаги ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институтида дурагайлаш йўли билан яратилган. Ўртапишар навлар гуруҳига кириб, вилт касаллигига чидамли. Ўсув даври 114-124 кунни ташкил этади. Бир кўсакдаги пахта вазни 5,4-6,2 г, тола чиқиши 36,8-37,2 фоиз, штапел вазн узунлиги 35,2 мм, пишиқлиги 4,5-гк, нисбий узилиш кучи 27,1 гк текс. Ҳосилдорлиги гектарига 40-48 ц гача етади.  Юлдуз. Ўзбекистон Фанлар Академиясининг ўсимликлар биологияси институтида О.Жалилов томонидан танлаш йўли билан яратилган. Ўсув даври 115-120 кун. Кўсакдаги пахта вазни 6,5-7,5 г, тола чиқиши 39-40 фоиз, тола узунлиги 33-34 мм, толанинг пишиқлиги 4,5-4,7 гк, нисбий узилиш кучи 26,4-27 гк текс, толаси V-типга мансуб.  С-4727. Г.С.Зайцев номидаги ғўза селекцияси ва уруғчилиги институтида д  Омад. Г.С.Зайцев номидаги ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институтининг олими Р.Ким томонидан яратилган. Ўсув даври 115- 118 кун. Ғ ўзанинг бўйи 80-90 см га боради. Кўсаклар танага ёпишган ҳолда жойлашган. Кўсак оғирлиги 5,0-5,5 г. Ҳосилдорлик 40 центнергача. Тола чиқиши 35-36 фоиз. Тола узунлиги эса 33-34 мм ни ташкил қилади. Толаси V -типга мансуб. Микронейр кўрсатгичи 4,5-4,6.  Сувга талаби ўртача, вилт билан зарарланиши 5-8 фоизни ташкил қилади. Минерал ўғитларга ўртача талабчан.  Навбаҳор. Нав Ўзбекистон генетика ва ўсимликлар экспериминтал биология институтининг олими академик Д.Мусаев ва П.Г.Губанова томонидан яратилган. Ўсув даври 118-120 кун. Ғўза шохланмайди, кўсаклари танага ёпишган ҳолда бўлади. Гектаридан 40 центнер ва ундан кўп ҳосил олиш мумкин. Тола чиқиши  Гулбаҳор. Ўзбекистон ФА «Биолог» илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида С-4534 х Л-434 авлодидан якка танлаш йўли билан яратилган. Бўйи 100-120 см. Туп пирамидасимон, 0-1 моноподиал шохи ҳосил қ и лади. Кўсаги тухумсимон, чўзинчоқ учли, 1000 дона чигит массаси 128 г. Ҳосилдорлиги гектаридан 46,3 центнергача. Тола чиқиши 38,1 фоиз, кўсак йириклиги 5,7 г. Вилт билан касалланиш даражаси 11 фоизгача. Ўсув даври 125-138 кун. Толаси V типга мансуб.  Меҳ р . Ўзбекистон ўсимликлар эксп е риментал биологияси институти олими академик О.Жалилов томонидан яратилган. Ўсув даври 119-123 кун. Ғўзанинг бўйи 90-100 см га боради. Шохланиши 0,5-1 типга мансуб. Кўсакларининг оғирлиги 5,5-6 граммни ташкил қилади. Қурғоқчиликка чидамсиз, вилт касаллиги билан зарарланиши ўртача, минерал ўғитларга талабчанлиги кучли  Ан-Боёвут-2. Ўзбекистон ФА ўсимликлар биологияси институтида С.Содиқов ва бошқалар томонидан яратилган. Тезпишар нав. Ўсув даври 129-130 кун. Кўсагидаги пахта вазни 6,5-7,0 г. Тола чиқиши 35-36 фоиз, тола узунлиги 34-3 5 мм, толанинг нисбий узилиш кучи 26,1-26,7 гк текс. Толаси V тип.  Армуғон. Бу нав Л-9263 х Л-541 дурагай комбинацияларини ўзаро чатиштириб , кўп маротаба якка танлаш орқали П.Г.Губанова, О.Д.Джураев, Ж.А.Мусаев, 3.Ю.Садиқовалар томонидан яратилган.  Ҳосилдорлиги 48-55 центнер, битта кўсакдаги пахта вазни 6,0- 6,5 г. ўсув даври 120-125 кун, тола чиқиши 38-39 фоиз, тола узунлиги 33-34 мм, нисбий узилиш кучи 25,6 гк. текс, толаси V тип. Вилт билан зарарланиши 5,1-11 фоиз. Нав 1999 йилда районлаштирилган.  Бухоро-8. Нав госсипиум хирзитум турига мансуб бўлган Бухоро-6 нав  Ҳосил шохлари агротехник шароитга мос равишда 2 ёки 3 типда шохлайди, ҳосил шохи асосий поянинг 5-7 бўғинларидан чиқади. Ўсув шохлари 0-3 тагача. Кўсаклари йирик, тухумсимон, кўсакдаги пахта вазни 7,0-11 г. Ҳосили тўкилмайди. Нав ўртапишар , ў сув да в ри 118-120 кун. Кўсаги асосан 5 чаноқли, баъзан 4 чаноқлилари ҳам учраб туради. Чигити йирик, 1000 дона чигит массаси 120-140 г атрофида, тукли, яшил кулрангда.  Толаси III ва IV типга мансуб бўлиб, майин ва узун. Тола чиқиши 35-37 %, тола узунлиги 33-36 мм ни ташкил этади.  Хоразм-126. «Пахта» илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг Хоразм тажриба таянч пунктида Хоразм-125 навидан якка танлаш йўли билан Д.Йўлдошев, К.Матназаров, А.Искандаров, А.Ҳасанова, Ш.И.Ибрагимоқ, И.Баҳромоқ, Но Ги Хвалар томонидан яратилган.  Нав 1997 йилда давлат рее  Хоразм-127. 163-Ф нави С-9062 нави б илан чатиштирилиб, кўп маротаба якка танлаш ҳамда қайта танлаш йўли б илан яратилган. 2002 йилда Давлат Реестрига киритилган.  Ўсув даври 120-130 кун. Пояси тик, бўйи 90-120 см, танаси яшил, ўртача тукланган. Ҳосил шохлари 5-6 бўғимдан чиқади. 1,0-1,5 типда шохлайди. Чигити оч яшил, кулранг. 1000 дона чигит массаси 122-132 г. Мойдорлиги 24,5 фоиз. Тола чиқиши 36,5-38,4 фоиз, тола узунлиги 34,5-36 мм, узулиш узунлиги 26,2 гк, нисбий узулиш кучи 26,0-27,3 гк/текс. Сифат маркази маълумотига кўра, толанинг микронейр кўрсаткичи 4,2-4,4 га тенг. Узун (и нгичка ) толали навлар  Ашхабод-25. Туркманистон Ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институтида Д.Бобоев томонидан дурагайлаш йўли билан яратилган. Ўсув даври 140-150 кун. Тола чиқиши 34,6 фоиз, бир кўсагининг вазни 3,0-3,3 г. Тола узунлиги 40-41 мм, пишиқлиги 4,6-4,8 гк, нисбий узилиш кучи 37,5 гк текс. Толаси 1 тип. Фузариоз вилтга чидамли.  Термиз-16. ЎзПИТИ Сурхондарё филиалида А.Г.Гаврилов, Н.Холмуродов ва бошқалар томонидан дурагайлаш усулида яратилган. Бир кўсакдаги пахта вазни 3,2 г, тола чиқиши 33,7 %. Штапел вазн узунлиги 39,1 мм, толанинг пишиқлиги 4,6-4,7 гк, нисбий узилиш кучи 36,6 гк текс, ўсув даври 119 кун. III тип тола беради. Фузариоз вилт касаллигига чидамли.  Термиз-24. ЎзПИТИ Сурхондарё филиалида танлаш йўли билан яратилган. Бир кўсакнинг вазни 2,8  Қарши-8. Г.С.Зайцев номидаги ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институтининг Қашқадарё таянч пунктида танлаш йўли билан яратилган. Кўсакдаги пахта вазни 3,1-3,3 г, тола чиқиши 33,2 фоиз. Штапел вазн узунлиги 38,5 мм, толасининг пишиқлиги 4,7 гк, нисбий узилиш кучи 32,2 гк текс. Толаси II тип. Ўсув даври 110-115 кун. Вилт касаллигига чидамли.  С-6037. Г.С.Зайцев номидаги ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институтида Ю.Хуторной ва Ш.Ибрагимоқлар томонидан чатиштириш йўли билан яратилган. Кўсагининг вазни 3,6-3,8 г, тола чиқиши 30-31 фоиз. Тола узунлиги 40-4 1 мм, пишиқлиги 4,3-4,6 гк, нисбий узилиш кучи 35,5 гк текс. Касалликка чидамли.  Бу навларнинг тавсифи уларнинг келиб чиқиши, морфологик, биологик, хўжалик ва технологик белгиларга қараб ўрганилади. Э ЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha