Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 27 Февраль 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Ноанъанавий экинлар ва уларни етиштириш усуллари

Купить
Ноанъанавий экинлар ва уларни етиштириш усуллари Режа: 1.Қишлоқ хўжалигида ноанъанавий ёндашишнинг аҳамияти 2.Ноанъанавий экинлар 3. Дала экинлари етиштиришнинг ноанъанавий усуллари 01 0F 01 06 17 1C 21 13 Таянч иборалар: топинамбур, батат, ясмиқ, ноъананавий ёндашиш, ноанъанавий усуллар, тропик ва субтропик экинлар, чой, шўрга чидамли ўсимликлар киноя, тариқ, жўхори, доривор, отқулоқ, импира, мойчечак 1.Қишлоқ хўжалигида ноъананавий ёндашишнинг аҳамияти XXI- аср, бу янги технологиялар, янги ютуқлар, янги имкониятлар асри. Бугунги фан ва технологиялар асрида барча соҳаларда катта ютуқларга эришилмоқда. Лекин бу эришилган ютуқлар эришишимиз мумкин бўлган марралар олдида заррача ҳам бўла олмайди. Бизнинг имкониятларимиз жуда юқори. Муҳими биз шу имкониятларимизга ишонишимиз ва уни рўёбга чиқаришимиз керак.13 1B 2324 1B 18191A 0E 15 1E 19 2C 28 Ўзбекистонда ўсувчи ноанъанавий қишлоқ хўжалиги экинларининг таснифи ва иқтисодий самарадорлиги бўйича каталоги тайёрланди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарига кўра, тўпламда республиканинг турли ҳудуд ва минтақаларида етиштириладиган ноаъанавий қишлоқ хўжалиги экинларининг таснифи ва иқтисодий самарадорлиги (каталог) борасида маълумотлар келтирилган. Каталогда 40 турга яқин ноанъанавий қишлоқ хўжалиги экинлари ботаникаси, тарқалиш географияси, ўсиш ва ривожланиш биологияси, парваришлаш ва маҳсулот етиштириш агротехнологияси, агротехнологик жараёнларни ташкил этиш хусусиятлари, ўтқазишнинг оптимал муддатлари, маҳсулот етиштириш билан боғлиқ харажат турлари ҳамда самарадорлик кўрсаткичлари келтирилган.24 0A0B 0B 0809 2002 02 1B 19 34 272809 351A 1E 2009 04 0F 02 1F Каталлогга, жумладан:  сабзавот экинларидан – артишок, бамия, батат, брюссель карами, доривор мелисса;  донли экинлардан – арпа, африка қўноғи, жўхори, маржумак, сули;  дуккакли дон экинлардан – вика, кўк нўхот, маданий ясмиқ, экма бурчоқ;  озуқа экинлардан – амарант, баргак (эспарсет), берсим-миср себаргаси, перко, полба;  мойли экинлардан – зиғир, кунжут, махсар, рапс, рижик;  доривор ўсимликлардан – бозулбан, валериана, горчица ўсимлиги, заъфарон, коврак, топинамбур, ширинмия тритикале сингари ўсимликлар киритилган.  Қўлланмадан ноаъанавий қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришни ташкил этиш, агротехник тадбирларни амалга ошириш жараёнларини илм-фан ва инновацион ёндашув асосида ташкил этиш учун фойдаланишлари мумкин.29 01 12 370E 1F 01 20 370E 24 01 20 370E 1E 01 0225 370E 24 01 2 Республикамизда сўнги йилларда халқ хўжалигининг барча соҳаларида бир қатор ислохатлар амалга оширилди, туб ўзгаришларга ва ютуқларга эришилди. Биргина дончилик соҳасида дон ҳосилдорлиги 17 ц/га дан 55 ц/га, ялпи ҳосил 900 минг тоннадан 7.5-8 млн. тоннага етди. Мевачилик, сабзавотчилик ва бошқа соҳаларида ҳам катта ютуқларга эришилди. Бироқ, қишлоқ хўжалигидаги бу ютуқлар аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига ўсиб бораётган эҳтиёжини тўла қондира олмайди. Кечаги ютуқлар бугун одатдаги ҳолат, эртаги кун эса бизни янги мақсадлар, режа ва марралар кутиб турмоқда. Бу марраларни залб этиш учун эса кечаги кунги иш услуби мутлоқо тўғри келмайди. Чунки кечаги кунги иш услуби, деҳқончилик маданияти ва теҳнологиялар кечаги кунги режаларни бажариш учун тўғри келади, бугунги кунда эса биз ўзгача ёндашиш Ноанъанавий экинлар. Қишлоқ хўжалигида ноанъанавий ёндашувда ноанъанавий ўсимликларни танлаш, экиб етиштириш алохида аҳамиятга эга. Мамлакатимизда экиб етиштирилаётган экин турлари анча чекланган, имконият даражасидан паст. Масалан донли экинлардан асосан буғдой арпа, шоли экинлари. Дуккакли дон экинларидан эса махаллий нўхот, мош ва ловия экиб етиштирилади. Туганакмевали экинлардан фақат картошкани етиштирамиз. ДИҚҚАТ САВОЛ! Ноанъанавий экин турларини экиш қайси муаммоларга ечим бўлиши мумкин?01020304 0809 1024 3104190B04 09 310424 22231F 02 02 32 1D0C0413 1923 Ноъананавий ўсимликлар деярли барча экин гурухларида мавжуд, бу экинларни мамлакатимизнинг суғориладиган майдонларида экиб етиштиришимиз мумкин. масалан: - донли ва дон дуккакли экинлардан тритикале, жавдар, пивабоп арпа, маржумак, бурчоқ, ясмиқ, жанду ва бошқалар; - мойли экинлардан зайтун, облепиха, мой учун қовоқ, данакли мой экинлар ва бошқалар; - ем хашак экинларда судан ўти, колумбия ўти, кўп йиллик жўхори, амарант ва бошқа экинлар; - туганакмевали экинлардан топинамбур, батат ; - тропик ва субтропик экинлардан маржумак ва бошқалар; - шўрга чидамли ўсимликлар киноя, тариқ, жўхори ва бошқа ўсимликлар. - доривор ўсимликлардан - отқулоқ, импира, мойчечак ва бошқа экинлар экиб етиштириш; - тошли ва адирли ерларда - писта бодом ва жийдазорлар барпо этиш; Ноанъанавий экинлар ўстиришда ўсим Ноанъанавий экинлар ўрганилган, бироқ бизда кенг тарқалмаган ва шунингдек яхши ўрганилмаган бўлиши мумкин. Биринчи турдагиларини кўпайтириш катта қийинчилик туғдирмайди. Бу экинларнинг фақат уруғчилик тизимини тўғри йўлга қўйиш лозим. Иккинчи турдаги ўсимликларда эса бироз қийинчиликлар мавжуд. Чунки бу ўсимликларининг уруғи етарли эмас, шунингдек бу ўсимликларни етиштириш технологияси етарлича ўрганилмаган. 1D0C0413 0A 1F 1B 0D 0A Дала экинлари етиштиришнинг ноъананавий усуллари Ноанъанавий деҳкончилик нима? Бу саволга жавоб беришдан олдин, деҳкончиликнинг қандай усуллари мавжуд ? – деган саволга жавоб беришга харакат қиламиз. Бу тўғрисида турлича фикр мулохазалар юритиш мумкин. Тўғрисини айтганда ягона жавобнинг ўзи йўқ. 32 1D 0E 12 26 2C 3C103620 0E  Замонавий технологиянинг асосий талабларидан бири-экологик мувозанатни сақлаш, маҳсулот таннархини пасайтириш ва махсулот сифатини яҳшилашдан иборат. Бугунги кунда замонавий технологиянинг асосий вазифаларидан бири энергия ва маблағ тежовчи технологиялар ишлаб чиқиш ва уни жорий этишдан иборат. Ноанъанавий деҳқончиликни маълум даражада замонавий технологиянинг таркибий кисми деб қарашимиз мумкин. Ҳар иккаласининг максад ва вазифаларида жуда кўп ўхшашликлар мавжуд.  Замонавий технология ҳам, ноанъанавий деҳкончилик ҳам нисбий тушунча, чунки кечаги кунги энг янги , замонавий технологиялар эртаги кунга келиб эскиради ва одатдаги технология хисобланади. Кечаги кунда ноанъанавий хисобланган технологиялар , ишлаб чиқаришда кенг жорий этилса одатдаги ҳол бўлиб хисобланади. Маҳсулот таннархини камайтириш учун тупроққа ишлов беришни минималлаштириш, анғизга экиш усулини жорий этиш лозим. Сўнгги йилларда АҚШ, Бразилия, Хиндистон, Австралия ва шу сингари жуда кўплаб давлатларда тупроққа ағдармасдан юза ишлов бериб, анғизга экиш усулини кўллаш тоборо кенг жорий этилиб бормоқда. Бу технологияни жорий этилиши афзалликлари куйидагилардан иборат: -ёқилғи, мойлаш материаллари сарфи 2-маротаба камаяди; -сув сарфи 30% га камаяди; -уруғларни қисқа муддатларда экиб ундириб олиш имконияти вужудга келади; -тупроқ юза қисмининг минемал бўзилиши; -тупроқнинг юза қисмида ўсимлик колдиқлари сақланиб қолади. Бу технологияни жорий этишда бир катор афзалликлар билан бир каторда айрим муаммолар ҳам мавжуд. Масалан, бегона ўтларнинг кўпайиб кетиши. Айниқса бу муаммо, суғориладиган дехкончилик шароитида яққол намоён бўлади. Шу туфайли бу усул бегона ўтлардан нисбатан тоза майдонларда, шунингдек гербицидларни кўллаш билан бирга амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Анғизга экиш усулини кўллаш айниқса буғдойдан бўшаган майдонларда такрорий экин сифатида маккажўхори ва дуккакли дон экинлари экилганда катта иқтисодий самарадорликка эга. Қишлоқ хўжалигида ноанъанавий усуллардан бири-аралаш экиш усулларини жорий этиш. Маълумки, экинлар аралаш ҳолда экилганда соф ҳолда экилганга нисбатан ҳар доим юқорироқ ҳосил етиштирилади. Сўнгги йилларда бир неча экинларни биргаликда ҳамкор экиш усули Хитой, Хиндистон , Миср сингари суғориладиган ерлар майдони борган сари чекланиб бораётган давлатларда тоборо катта майдонларни ташкил этиб бормоқда. Республикамизда хамкор экиш асосан чорва озукабоп экинларида макка-беда, ғалла-беда усуллари жорий этилган. Бироқ, бу усулни сабзавотчиликда, дуккакли дон экинлари етиштиришда ва ҳатто пахтачиликда кенг жорий этиш мумкин. Ўтган асрнинг 90 йилларида (1994-1998 йиллар) Андижон вилояти шароитида ғўзани қанд ловлаги, ер-ёнғоқ, соя, булғор калабпир, карам ва бошка экинлар билан эгат оралатиб хамкор экиш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилган (Мирзажонов, Азизов, Рўзиев). Деярли барча вариантларда умумий ҳосилдорлик ва иқтисодий самарадорлик соф ҳолда экилган шароитдагига нисбатан юқори бўлиши кузатилди. Эгат оралатиб ҳамкор экиш усули асосан тор каторли (60 см) эгатларда кўлланилади. Бунда ғўза кўчат қалинлиги сақланиб қолинишига эътибор берилади. Яъни, чигит 8-10 см ораликда экилади, натижада ҳар гектар майдонда 85-90 минг кўчат сақланиб қолинади. Ҳамкор экишни жорий этилиши ҳар гектар майдондан 28-35 ц/га пахта билан бирга 400-500 ц/га канд лавлаги, 16-18 ц/га ер ёнғоқ ёки 150-200 ц/га сабзавот экинлари ет Артишок Ўзбекистон учун ноанъанавий бўлган истиқболли қимматбаҳо ўсимлик бўлиб, ундан яшил ҳолида силос, сенаж ва қуруқ ем-хашак сифатида фойдаланилади, ҳамда озиқ-овқат, фармацевтика саноати учун хомашё ва чорва молларига озуқа сифатида муҳим аҳамиятга эгадир. Артишокнинг ҳўл вазни таркибида 18% протеин,15% оқсил, 1,92% инулин ва бундан ташқари, чорва ҳайвонларнинг ривожланиши учун зарур бўлган витаминлар ва бошқа органик моддалар мавжуддир. Артишок озиқ-овқат саноатида кенг қўлланилади, хом, қовурилган ва консерваланган кўринишда истеъмол қилинади. Унинг гул косаси ичидаги юмшоқ пўсти жуда ёқимли мазага эга бўлиб, кам калорияли парҳезбоп маҳсулот ҳисобланади, у салат тайёрлашда ёки қовурилган ҳолатда, турли хилдаги соуслар билан биргаликда истеъмол қилинади.Артишок катталар ва болаларга Aвстралиялик тадқиқотчилар таомномада кўпроқ крестгулли сабзавотлар, хусусан, брюссель карами ва брокколининг бўлиши – кексаларда қон томир касалликлари хавфини камайтириши мумкинлигини аниқладилар. Олимлар 684 та кекса австралияликнинг тиббий маълумотларини ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келишди. Ҳар куни 45 граммдан кўпроқ крестгулли сабзавотларни истеъмол қилган аёлларда, бу каби маҳсулотларни кам ёки умуман истеъмол қилмайдиганлар билан таққослаганда, қон томирларининг калцификацияси хавфи 46 фоизга пастлиги маълум бўлди. Брюссель карами илк бор Белгияда етиштирилган. Карл Линней карамни илмий жиҳатдан биринчи бўлиб таърифлаган ва уни Брюссельдан келган белгиялик боғбонлар шарафига «Брюссель карами» деб номлаган.2F 07 0B02 07 2011 11 11 15 35 0D11 0B 04 03 07 19 36 0C 1E04 36 0511 БАМИЯ -- ғўзадошлар - гулҳайригулдошлар оиласига мансуб бир йиллик техник ўсимлик бўлиб, Европа ва Осиёнинг ўрта минтақаларида 12 тури экилади, Ўзбекистонда экилмайди. Поясини узунлиги 1.5 метргача, йўғонлиги 2.0 сантиметргача, туклар билан қопланган, барглари панжасимон бўлиб, 3 - 7 бўлакли, узун бандли, гуллари йирик, оқ, сариқ ёки пушти, косачаси икки қават, якка - якка барг қўлтиғида ва поя учигача ва тожбарглари қат-қат жойлашган, гулбарглари тўғри 5 бўлакли, икки жинсли, чангчилари жуда кўп, ипчалари туташ, уруғчиси битта. Июнь - августда гуллайди, июль - сентябрда уруғлайди. Мевасини узунлиги 15 сантиметргача 5 қиррали, эни 6 сантиметргача, мевасини 2 - 3 сантимет каталикдан бошлаб барралигида истимол қилиш мумкин. 2D 1123 16090B0B 51 1E 52 1610 26 26 1123 1F 0D 0D 26 1F 35 24 23 Бу ўсимлик кадиут, асорун деб ҳам номланиб, валерианадошлар оиласига мансуб, кўп йиллик ўт. Оилага 400га яқин тур ўсимлик мансуб бўлиб, турли минтақаларда ўсишга мослашган. Уларнинг кўпчилиги шимолий ярим шарда, хусусан Евроосиё, Бразилия ва Анд тоғларида тарқалган. Уларнинг ҳаммасининг ҳаётий шакли ўт ўсимлик ҳисобланади. Улар орасида биргина доривор валериана маданийлаштирилган бўлиб, кўпгина мамлакатларда экиб ўстирилади. Доривор валериананинг бўйи 2 м га етадиган, уруғлари орқали кўпаювчи ўт ўсимлик. Уруғидан экилган ўсимлик иккинчи йили гуллаб, уруғ-мева беради. Тупроққа экилган уруғлардан 5 0 С дан юқори бўлганда униб чиқади. Юқорироқ хароратда (10-12 0 ) экилган уруғлардан 10-12 кунда ниҳоллар униб чиқади. Уруғларни унувчанлик хусусияти яхши бўлгани сабабли, суғориладиган майдонлар РАПС – ЧОРВА МОЛЛАРИ УЧУН ОҚСИЛГА БОЙ ЎСИМЛИК Маълумки, чорвачиликни ривожлантириш мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг устувор вазифаси саналади. Шу боис юртимизда чорвачиликни ривожлантириш, бу борада тадбиркорликни йўлга қўйишга устувор аҳамият қаратилаётгани бежизга эмас.
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha