Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 658.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Очиқ ахборот тизимларида ахборот - психологик хавфсизлик курснинг предмети ва вазифалари

Купить
Очиқ ахборот тизимларида ахбор от - психологик хавфсизлик курснинг предмети ва вазифалари Режа: 1 Курснинг мақсад ва вазифаси. 2 Асосий тушунча ва терминлар. 3 Курсни ўрганишнинг аҳами яти. • 21 – асрни ахборот технологиялари асри деб бежиз айтмаяптилар. Бу ма ъ нода Акинавада 2000 йил 22 июлда жаҳоннинг ривожланган 8 мамлакати томонидан имзоланган глобал ахборот жамияти хартиясини эслаш мақсадга мувофиқдир . • Курснинг мақсад ва вазифаси. • Асосий тушунча ва терминлар. • Курсни ўрганишнинг аҳамияти. • Глабаллашаётган дунёда ахборот халқлараро ва давлатлараро муносабатларда катта аҳамият касб этади. Глобаллашув бу - кейинги вақтда илмий адабиётда ва оммавий ахборот воситаларида “глобаллашув”, “глобал дунё”, “иқтисодий - молиявий глобаллашув”, “аксилглобал ҳаракатлар”, “маданий глобаллашув” каби иборалар кўп қўлланиладиган бўлиб қолди. Айниқса, дунё иқтисодиётида рўёй бераётган салбий жараёнлар ҳақида сўз очилиб қолса, шубҳасиз, гап глобаллашув жараёнига бориб тақалади. “ Глобаллашув” атамасини дастлаб америкалик олим Т.Левиттнинг 1983 йили “Гарвард бизнес ревью” журналида чоп этилган мақоласида тилга олган эди. Муаллиф йирик трансмиллий корпорациялар ишлаб чиқарадиган турли - туман маҳсулот бозорларининг бирлашув жараёнини шундай деб атаган эди. Глобаллашув субъектлари • Глобаллашув халқаро муносабатларнинг анъанавий иштирокчиси - давлатлардан ташқари умумдунёвий жараёнларга бевосита таъсир этувчи янги субьектларни - Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, ЮНЕСКО, Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон савдо ташкилоти, “катта саккизлик”(АҚШ, Германия, Буюк Британия, Япония, Франция, Канада, Италия, Россия), минтақавий ташкилотлар (Европа Ҳамжамияти, АСЕАН, ГУУАМ ва ҳоказо), трансмиллий корпорациялар (ТМК), нодавлат ташкилотлар (масалан, “яшиллар” ҳаракати каби). Ж. Сорос ва Б.Гейтс сингари бадавлат кишиларни сиёсат майдонига олиб чиқди. • ахборот агентликлари, газеталар, журналлар, журнал тарздаги нашрлар, бошқа нашр маҳсулотлар, радио, телевидение, аудио ва видео маҳсулотлар ҳисобланади. Интернет, матбуот хизмати, жамоатчилик билан алоқалар, давлат, жамоатчилик ва бошқа ташкилотлар ва муассасалар, реклама агентликлари бўйича тузилмалар ҳам шулар жумласидандир. Очиқ ахборот тизимлари : • Курснинг предмети шуки , аудиторияда очиқ ахборот тизимларида айланувчи ахборотларни баҳ о лашга психологик имм у нит е т ва онгли равишда оқилона ёндашишни тарбиялаш мақсадида очиқ ахборот тизимларидаги долзарб ахборий психологик хавфсизлик муаммоларини идрок этиш дан иборатдир . Миллий ахборий хавфсизлик : • Миллий ахборий хавфсизлик тушунчаси ҳар бир инсоннинг, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини ўз ичига олади. Ҳар бир инсон хавфсизлиги деганда унга шахс сифатида зарар етказиш мумкин эмаслиги тушинилади, унинг ижтимоий фаолияти олаётган ахборотларни идрок этишга ва бошқа инсонлар билан ахборий ўзаро алоқага кўп жиҳатдан боғлиқдир. • Жамиятнинг ахборий хавфсизлиги унинг маънавий, иқтисодий, сиёсий соҳаларига, маданий қадриятларига, инсонлар ҳулқ-атворини ижтимоий тартибга солувчиларга , ахборот инфра тузилмаларига ва булар ёрдамига узатилаётган хабарларга зарар етказиш мумкин эмаслигидан иборатдир. • Давлатнинг ахборий хавфсизлиги предмети ахборот ва жамият ахборот инфра тузилмаларидан ташкил топган жамият ишларини бошқаришни бажариш бўйича давлат фаолиятига зарар Миллий манфаатларга тазйиқ : • Миллий манфаатларга тазйиқ деганда мамлакат миллий манфаатларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи миллий қадриятлар ва миллий турмуш тарзига ҳавф туғдирувчи шарт-шароитлар мажмуи тушинилади. Информация соҳасидаги миллий манфаатларга тазйиқ деганда ахборот соҳасида ва манфаатларни амалга ошириш бўйича фаолиятда миллий манфаатлар объектларига зарар етказиш хавфини туғдирувчи шарт-шароитлар мажмуи англашилади. Яъни ахборий фаолият соҳасида инсон ва фуқаро ҳуқуқий мавқеини амалга оширишга, ахборотлар, ахборий инфратузилмага, шунингдек, мазкур объектлар билан боғлиқ миллий манфаатларни амалга ошириш бўйича фаолиятга зарар етказиш тазйиқидир. шахс ва жамият манфаатларига тазйиқ : • Ахборот соҳасида шахс ва жамият манфаатларига тазйиқ манбалари деганда инсон ва фуқаронинг очиқ ахборотга эга бўлиши, қонун билан тақиқланмаган фаолиятни амалга оширишни фойдаланишга бўлган ҳуқуқини чеклаш тушунилади. Булар эса шахсий хавфсизлик маънавий ва ақлий ривожланишни таъминловчи ахборотлар ҳисобланади. Бундан ташқари индивидуал, «в и ртуал ахборот» майдонини, унинг руҳий фаолиятига таъсир этиш технологияларидан фойдаланиш имконини шакллантириш ҳисобига жамоатчилик онгини чалкаштириш имконини кенгайтириш шахснинг манфаатларига бўлган энг хавфли тажовуз ҳисобланади. Ахборий қарама-қаршилик : • Ахборий қарама-қаршилик, бу- аудиторияга атроф дунёдаги бирор ҳодисага нисбатан муносабатда бўлишга ўз қарашлари, фикрини тиқиштириш ҳамда қарши томон ғояси ва нуқтаи-назарини инкор этиш роли билан таъсир этишга интилишдир. • Ахборий- психологик кураш, бу- бошқа мамлакат ёки мамлакатлар гуруҳида мавжуд ижтимоий т и зимни бўшаштириш, жамият ахлоқини издан чиқариш, ривожланиш миллий праграммасига путур етказиш, шунингдек ўз қадриятлари ва турмуш-тарзини тўғридан - тўғри экспорт қилиш мақсадида ахборот хизмати ва қўпорувчилик билан шуғулланувчи хизматларни ўзаро хамкорлигидир.
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha