Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Анатомия

Продавец

Bohodir Jalolov

Одам органлар тизими

Купить
Одам органлар тизими Орган лар тизими Ўсимлик ва ҳайвонлар каби одам ҳам турли функцияларни бажарувчи органлар тизимига эга. Орган лар тизими • ташқи о рган лар : Кўз, қўллар, тирноқ, бурун • ички органлар : ошқозон , ўпка , юрак ва ичак • б арча орган лар турли функци яларн и бажаради Ҳужайра тирик мавжудотларнинг тузилиш бирлиги ҳисобланади. Кўп миқдордаги ўхшаш ҳужайралар бир функцияни бажариш учун бирлашадилар. Улар бирлашиб тўқима ҳосил қиладилар. Кўпгина тўқималар бир -бири билан бирлашиб органни ҳосил қиладилар. Масалан, буйрак, юрак, ошқозон . Бир неча органлар биргаликда ишлаб, органлар тизимини ҳосил қилади. Масалан : ошқозон, ичак ва оғиз бўшлиғи ҳазм қилиш тизимини ташкил қилади. Органлар тизимининг баравар ва мувофиқ фаолияти одам танасини ташкил қилади. Одам танаси тизими қуйидагилар : • ҳазм қилиш тизими • таянч - ҳаракат тизими • р епродуктив тизим • нафас олиш тизими • н ерв тизими • қон айланиш тизими • айириш тизими Ҳазм қилиш тизими : Инсоният мавжуд бўлиши учун озиқланиши зарур. Озиқ - овқат энергия билан таъминлайди. Биз озиқланадиган ози қа ошқозонга тушади. Дастлаб озиқа ҳазм бўлади, органлар деворлари орқали қон айланиш тизимига сўрилади. Кейин кислород билан оксидланиб энергия ишлаб чиқади. Ҳазм қилиш тизими озиқа (озиқланиш) истеъмол қилиш, овқатни ҳазм қилиш, сўрилиш ва ҳазм бўлган овқатнинг ассимиляция си ( сингиш ) ва организмдан чиқинди моддаларнинг чиқишини ўз ичига олади. Қатор органлар : оғиз бўшлиғи , қизилўнгач , ошқозон , ўн икки бармоқли, ингичка ва йўғон ичак, жигар, ошқозон ости бези, ўт пуфаги ва орқа чиқиш тешиги органлар тизимини (ҳазм қилиш тизими) ташкил қилади. Озиқ - овқатни ўзлаштириш озиқланиш жараёнининг босқичларидан бири ҳисобланади. Озиқланиш жараёни босқичлари қуйидагилардан иборат : • Озиқланиш : Таом истеъмол қилиш . • Ҳазм қилиш : Озиқани парчаланиши . • Сингиш : ҳазм бўлган озиқа ингичка ичак деворлари орқали сўрилади . • Ассимиляция : сўрилган озиқа қон айланиши орқали ҳужайраларга етказилади ва унинг компонентлари орқали ассимиляци я жараёнига киришади . • Экскреция: Ўзлаштирилмаган озиқа ташқарига чиқади . Нафас олиш тизими : Нафас олиш – организмнинг ғайри ихтиёрий функция си . • Нафас олиш икки асосий жараённи ўз ичига олади : • Нафас олиш ва энергия ҳосил қилиш • Нафас олиш орқали кислород ютамиз ва карбонат ангидрид гази чиқарамиз . Кислород энергияни чиқариш учун овқатни ҳужайраларда ўзлаштирилишига қараб сарф бўлади ҳамда карбонат ангидрид гази ҳосил бўлишига имкон яратади. • Карбонат ангидрид газининг ҳосил бўлиши бу кераксиз моддаларнинг чиқиб кетиш жараёнидир. Нафас олиш тизимининг органлари : • бурун бўшлиғи • халқум • т рахея • б ронх лар • ўпка • д иафрагма Нафас олиш жараёни : • бурун орқали ҳаводан нафас оланади • бурундан ҳаво Бўғиз (ҳалқум) деб аталувчи томоқдаги чуқурчага боради. Бўғиздан ҳаво трахея деб аталувчи томоқнинг нафас йўлига ўтади. • т рахея бро н х деб аталувчи икки найчасимон тузил мани ҳосил қилади . • ҳар бир бронх ўпкага киради ва бронхиол аларга бўлинади . Бу бронхиол алар альвеола деб аталувчи ҳаво қопчалари билан тугайди . Нафас олиш жараёни: • ҳаво бронхларга кирганда, аввал ҳаво бронхиол ага сўнгра ҳаво қопчаларига етказилади . • а львеола лар қон томирлари билан қамраб олинган . • ҳаводаги к ислород альвеола лар орқали қон томирларига киради . • қон айланиш тизимидаги карбонат ангидрид гази альвеола ларга ўтади . • бу сув буғи билан биргаликда карбонат ангидрид гази ортига, ташқарига чиқиш учун бурунга қайтади. Энерги я ишлаб чиқиш : • қон айланиши давомида орган ҳужайраларига қон кислород етказиб беради. • энергия ва карбонат ангидрид гази ишлаб чиқиш учун кислород ҳужайранинг озиқа моддаларига таъсир кўрсатади. • к ислород энергия ва карбонат ангидрид гази ишлаб чиқиш учун ҳужайранинг озиқланиш моддараларига таъсир кўрсатади. • энергия ишлаб чиқиш учун тенглама : • Овқат + Кислород = CO 2 + H 2 O + Энергия Қон айланиш тизими : • қон айланишини таъминлайдиган органлар тизими қон айланиш тизими деб аталади. • бу тизим барча органларни кислород ва озиқа билан таъминлаш учун мавжуддир. Ҳатто чиқиндилар ҳам ушбу тизим орқали ажратилади. Кислород, озиқа ва кераксиз маҳсулотлар(чиқиндилар) танамизда қон орқали айрилади. Қон шунингдек тана ҳароратини меъёрда бўлишига ёрдам беради. Қон айланиш тизими органлари қуйидагилар ҳисобланади : • юрак • а ртери ялар • в ен алар Юрак  қон айланиш тизимининг асосий органи ҳисобланади  кўкрак қафасида жойлашган  ўлчами одам муштининг ўлчамига тенг  тўрт қисм - иккита бўлмаси ва иккита қоринча дан иборат. Қон айланиш тизими : • қон томирлари – юракдан қонни тананинг барча қисмларига етказувчи ва қон тананинг барча қисмларидан қайта юракка етказиладиган узун труб алар . Икки турдаги қон томирлари мавжуд : • а ртери я • в ен алар Қон айланиши : I босқич: қ он (кислород билан тўйинган ) юракнинг чап қисмидан (чап бўлмаси ва чап қоринчасидан) ҳаракатланиб артерия орқали тананинг барча қисмларига етказилади II босқич : тананинг барча қисмларидан веналар орқали қон юракнинг ўнг қисмига етказилади. Бу қон карбонат ангидрид гази билан тўйинган III босқич : карбонат ангидрид газига тўйинган қон (юракнинг ўнг ярмидан) ўпкага етказилади, у ерда қон кислород билан тўйинади ва карбонат ангидрид газидан тозаланади IV босқич : тоза қон (кислород билан тўйинган ) юракнинг чап қисмига қайтади ва қон айланиш жараёни қайтарилади Қон айланиш жараёни ўз ичига қуйидаги босқичларни олади: Юрак бўлмаси : № Ўнг бўлмаси Чап бўлмаси 1. Тананинг барча қисмларидан паст даражадаги кислородли қонни қабул қилади Ўпкадан кислород билан тўйинган қон қабул қилади 2. Юракнинг ўнг қоринчасига паст миқдордаги кислородли қонни юборади Бу қонни юрак чап қоринчасига йўналтиради. 3. Юрак ўнг қоринчаси Юрак чап қоринчаси 4. Кислороди паст даражали қонни ўпкага юборади. Тананинг турли қисмларига қон юборади Нерв тизими : • тананинг барча орган тизимлари ишини мувофиқлаштиради • нафақат ички органлар тизимини , шунингдек организм ни сезги органлари орқали ташқи муҳит билан ҳам боғлайди. Нерв тизимининг асосий органлари: • бош мия • орқа мия • н ерв лар • сезги органлари Нерв тизими функциялари: • организмнинг барча органлари ишини бошқаради • тананинг барча тизимларини мувофиқлаштиради • сезги органларимиз орқали атроф - муҳит тўғрисида ахборот беради Айириш тизими : Организм ассимил яция жараёнида фойдали моддаларни ўзлаштириб, кераксиз чиқиндиларни организмдан чиқариб юборади . • Чиқиндилар (Ортиқча моддалар) – организмдан чиқарилиши зарур бўлган барча ортиқча ва зарарли моддалардир. • Бу чиқиндилар – турли кимёвий реакциялардан иборат бўлган организмдаги жараёнларни (ўзлаштириш, айланиш ва нафас олиш каби) ҳосиласидир . • тери орқали : организм д а н терлаш ёрдамида тери орқали чиқарилади . Тер ажралиши тана ҳароратини меъёрида бўлишига ёрдам беради . • ўпка / бурун орқали : ҳосил бўлган карбонат ангидрид гази организмдан бурун ва ўпка орқали нафас олиш йўли билан чиқарилади. • ичак орқали : озиқанинг ортиқча моддалари йўғон ичакнинг орқа тешиги орқали фекали я кўринишида чиқарилади. • сийдик шаклида : сийдик асосий чиқинди модда ҳисобланади. Айириш тизими организмдан захарли ва зарарли моддаларни сийдик билан чиқариб юборади. Чиқиндилар организм д а н тўрта турли йўл орқали чиқарилади : Айириш тизимини ҳосил қилувчи органлар : • буйраклар • сийдик йўли • қовуқ Буйраклар – қориндан пастроқда, тананинг иккала тарафида жойлашган ловиясимон шаклга эга жуфт орган. Улар нефрон лардан тузилган бўлиб, фильтрлашга, фойдали моддаларнинг зарарли моддалардан ажралишига ёрдам беради. Буйраклар муҳим ва фойдали моддаларнинг кераксиз суюқликдан(сийдик) фильтрлашда ёрдам беради. Таянч тизим • танамизга шакл ва танамизни тик тутиш имконини беради  тананинг ҳаракатланиши ва букилишига имкон беради • о рган ларни ташқи таъсирлардан ҳимоялайди . Таянч тизим • Таянч тизимни суяк ва тоғай ташкил қилади. • Бу тизим одам организм ида 206 та суяк ва бир неча тоғайдан иборат . • Умуртқа поғонаси 26 та умуртқа деб аталувчи кетма - кет ликдаги суяк бирлигидан ташкил топган. • У орқа мияни ҳимоя қилади , бошни кўтариб туради ва қовурғаларни бирлаштиришда асос ҳисобланади. • Кўкрак суяги – кўкрак қафасининг қорин бўшлиғи ўрта чизиғидаги ясси суяк. (ii) Қўл оёқлар суяклари уларнинг боғламлари билан қуйидагиларни ташкил қилади - • Тиззанинг вентрал қисмини қоплаб турувчи , тизза кўзи деб аталувчи коса шаклидаги суяк • Кўкрак ва Тоз боғлам суяклари эркин қўл ва оёқларларни бирлаштиришга ёрдам беради . Бўғимлар барча кўринишдаги ҳаракатлар, жумладан организмнинг суяк қисмида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Репродуктив тизим : Барча тирик мавжудотлар кўпайиб ўзидан авлод қолдиради. • Одам р епродуктив жараёни икки жинс, аёл ва эркак жинсининг ўзаро таъсирини ўз ичига олади . • Эркаклар репродуктив тизими аёллар р епродуктив тизимидан фарқланади . • Турли кўринишдаги икки репродуктив ҳужайра (гамет алар ) эркак ва аёл жинсий органлари орқали ҳосил бўлади. • икки гамет алар ( жинсий ҳужайралар ) бирлашадилар ва зигот а ( уруғланган тухум ҳужайралар ) ҳосил қиладилар , у аёл ички органи бачадон деворида жойлашади ( бир неча бўлинишдан сўнг ). • ҳомила она организми озиқланадиган ҳаво ва озиқа билан озиқланиб ўсади. • ҳомила ўсиб болага айланганда (9 ойдан кейин ), бола дунёга келади . Барча тасвирлар Интернет дан www.google.com сайтидан юклаб олинган Баъзи тасвирлар Photoshop дастурида ўзгартирилди .
Купить
  • Похожие документы

  • Endokrin organlari anatomiyasi
  • Odam mushak sistemasi
  • Faxriy yorliq
  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami
  • Yosh anatomiyasi va fiziologiyasi. Bolalarda o’sish va rivojlanish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha