Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 223.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Оила ҳуқуқи асослари 1

Купить
Оила ҳуқуқи асослари Режа: 1.Оила ҳуқуқи тушунчаси, мақсад ва вазифаси. 2.Оиланинг ривожланиш тарихи. 3.Оила ҳуқуқининг бошқа ҳуқуқ соҳалардаги ўрни. 4.Оила ҳуқуқининг предмети. Оила ҳуқуқи тушунчаси, мақсад ва вазифаси. Республикамиз мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб оилани мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш учун бир қатор тадбирларни амалга оширди. Ўзбекистонда 28 миллионга яқин аҳоли яшайди, шулардан 52 фоизини хотин - қизлар ташкил қилади. Бугунги кунда аҳолининг 48 фоизи 18 ёшгача бўлган йигит ва қизлардан иборат. Ҳар йили 170 мингдан ортиқ никоҳ расмийлаштирлади. Жами бугунги кунда Ўзбекистонда 6 миллион 500 минг оила мавжуд. Республикамизда 16 ва ундан катта ёшдаги аёллар 65,7 фоиздан кўпроғи никоҳда, 50 ёшгача бўлган аёлларнинг 1,04 ва эркакларнинг 0,75 фоизи никоҳда бўлмаганларни ташкил этади. 1998 йилда 91,6 фоиз болалар никоҳдан ўтган эр – хотиндан туғилган. Мамлакатимизда аҳолининг кўп қисмини болалар ва ёшлар ташкил қилади. Ижтимоий муаммолар ҳам шунга кўра ўз ифодасини топади. Республикамиз Конституциясининг 63 - моддасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга”, деб тасдиқланган. Оилалар тинч-тотув яшаса, жамиятга келтирадиган ижобий ютуқлар кўпаяди, фарзандлар яхши тарбия олади. Оилага эса ғамҳўрлик қилиш ва унга ҳар тарафлама моддий ёрдам бериш, инсонпарвар- демократик давлатнинг муҳим вазифасидан биридир. Республикамиз Президенти оиланинг жамиятдаги ўрнига баҳо бериб шундай дейдилар: “Оила-жамиятнинг негизи, бизнинг давлатимизни ҳам катта бир оила деб тушуниш мумкин ва лозим. Бунда ўзаро ҳурмат ва қаттиқ тартиб бўлмаса, оиланинг барча аъзолари ўз бурчларини адо этмаса, бир- бирига нисбатан эзгулик билан меҳр-оқибат кўрсатмаса, яхши ва муносиб яшаш мумкин эмас. Оила турмуш ва виждон қонунлари асосида қурилади, ўзининг кўп асрлик мустаҳкам ва маънавий таянчларига эга бўлади, оилада демократик негизларга асос солинади, одамларнинг талаб-эҳтиёжлари ва қадриятлари шаклланади. Ўзбекларнинг аксарияти ўзининг шахсий фаровонлиги тўғрисида эмас, балки оиласининг, қариндош-уруғлари ва яқин одамларининг, қўшниларининг омон-эсонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилишни биринчи ўринга қўяди. Бу эса энг олий даражада маънавий қадрият, инсон қалбининг гавҳаридир”. И.А.Каримов, Ўзбекистон миллий истиқлол, иқисод, сиёсат, мафкура, “Ўзбекистон”, 1993, 47-бет. Оилавий муносабатларнинг ривожланиш тарихи. Оилавий муносабатларга шарқда ўтмишдан бошлаб катта аҳамият берилиб келинган. Зардуштийликда оилавий бурч ва фарзанд тарбияси алоҳида ўрин тутган. “Авесто” тадқиқотчиси Ҳ. Ҳомидов ўша даврдаги оилалар тўғрисида шундай деб ёзади: “Эркак зурриёт қолдириш қобилиятига эга бўлса-ю, аммо уйланмаса, унга тамға босишар ёки белига занжир боғлаб юришга мажбур қилишарди. Баъзан бундай эркакни қопга солишиб калтаклашган. “Авесто”да қариндошларнинг ўзаро оила қуриши ман этилган. қавм ва уруғ қонини тоза, авлодни бенуқсон сақлаш учун шундай қилинган. Кўп болали оилаларга давлат ҳисобидан нафақа тайинлаш лозимлиги қайд этилган, бир йўла икки-уч туққан аёллар мукофот олишга сазовор, деб уқтирилади”. Ҳ.Ҳомидов, “Шоҳнома” нинг шуҳрати, “Ўззбекистон”, 1991, 93-94 б Патриархал оила Марказий Осиё халқларида оиланинг энг дастлабки тарихий шакли ҳисобланган. Бу оила айни замонда жамиятнинг асосий ишлаб чиқариш жамоаси ҳам бўлган. Шунинг учун оилавий муносабатларга, ҳар бир оила аъзоларининг хатти-ҳаракатларига алоҳида эътибор берилган. Марказий Осиёда патриархал оила эрамиздан олдинги биринчи минг йилликларда вужудга келган. Аста-секин ўша даврларда кичик-кичик оилалар вужудга кела бошлаган. Кичик оилалар вужудга келиши билан никоҳнинг шарт-шароитлари ҳам ўзгариб борган. НИКОҲ – бу эркак билан аёл ўртасидаги муайян иттифоқ ва бу иттифоқнинг жамият, давлат томонидан тан олиниши ва маъқулланишининг тарихий шаклидир . Жамият никоҳ воситаси билан эркак ва аёл ўртасидаги табиий муносабатларни тартибга солиб туради, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар орасида ахлоқий, ҳуқуқий мажбуриятлар ўрнатади. Никоҳ (арабча - қўшилиш) сўзи ўзбек тилига араблардан кириб келган. қўшилиш маъносига шарҳ берадиган бўлсак, никоҳ натижасида оилалар ўртасида қариндошликлар ўрнатилади. Оила аъзолари тўлдирилиб борилади. Бунга биринчидан, янги оилалада фарзандлар туғилиши бўлса, иккинчидан, никоҳ сабабли қариндошлик вужудга келади. Қуда-андалар ҳам бир-бирларига яқин инсонлар бўлиб қолади. Бизнинг юртимизда азалдан оилани мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалаларига катта эътибор берилиб келган. Умуман олганда, Марказий Осиёда аёлларга қадимдан катта ҳурмат билан қаралган. Аёллар жамиятда эркаклар билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланишган. Геродотнинг “Тарих” номли асарида ватанпарвар аёл Тўмарис ҳақида келтирилган тарихий маълумот бунга ёрқин мисол бўла олади. Турон аҳолиси Тўмарис бошчилигида босқинчи Кайхусрав армиясига зарба беради. Бошқа бир қадимги грек тарихчиси-Элион қолдирган маълумотга кўра, Марказий Осиёдаги йирик қабилалардан бири бўлган сакларнинг одатлари бўйича уйланишни истаган ҳар бир йигит ўзи уйланмоқчи бўлган қизи билан ер ости уйида кураш тушиши шарт бўлган. Бу курашда ғалаба қилган тақдирдагина уйланиш ҳуқуқига эга бўлган. Демак, бу ерда кур Марказий Осиё халқларининг машҳур достонлари–“Ўғузнома”, “Алпомиш” ва “Манас”ларда никоҳ билан боғлиқ одатларда, йигитнинг жисмоний қобилиятларига ва уни синаб кўришга алоҳида аҳамият берилган. Йигитнинг қизга муносиб ёки муносиб эмаслигини аниқлаш учун талабгорларнинг ўзаро от пойгаси, камонда нишонни уриши, узоққа ўқ узиши, кураш каби рақобатчилик шаклларидан ҳам фойдаланилган. Шунингдек бу танлов “қиз қувлаш”. “Тортишмачоқ” кабиларда ҳам ўз ифодасини топган. Маълумки бугунги кунгача никоҳий муносабатларда айрим удумларимиз хануз сақланиб қолган. Бунга мисол қилиб совчиликларга бориш, унаштириш, таништириш маросимлари, тўй-тантана, чаллов удумларини кўрсатиш мумкин. Жамиятимиз ривожланган сари удумларимиз ҳам такомиллашиб бормоқда. Оила ҳуқуқининг бошқа ҳуқуқ сохалардаги ўрни Оила ҳуқуқи бошқа ҳуқуқ соҳалари билан чамбарчас боғлиқ. Чунки оила аъзоси жамиятимизнинг барча соҳаларида меҳнат қилади. Оилада фарзанд тарбияланади, жамиятга керакли шахс бўлиб етилишида оиланинг ўрни жуда каттадир. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фани оила ҳуқуқининг умумий тушунчасини, мақсадини изоҳлаб беради. Конституциявий ҳуқуқ инсон ҳуқуқлари, бурчлари, уларнинг кафолати масалаларини, оила давлат ҳимоясида эканлигини, ота-оналар ва фарзандларнинг ҳуқуқий муносабатларини
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha