Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 234.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 20 Май 2022
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Оила тузилиши ва оилавий ўзаро муносабатлар турлари

Купить
ОИЛА ТУЗИЛИШИ ВА ОИЛАВИЙ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАР ТУРЛАРИ  Оила – энг аввало ривожланувчи тузилма бўлиб, унга ёшга оид қонуниятлар хосдир. Чунки оила аъзолари йиллар ўтгани сари ривожланади, етукликка эришади, қарийди, шу боис ҳам оила доимий ўзгариш ва ривожланишларни бошидан кечиради.  Оиланинг таркибий тузилмаси ҳам илмий жиҳатдан муҳим бўлиб, уни энг аввало алоҳида индивидлар ташкил этади. Алоҳида индивид ўз хоҳиш-истаклари, эҳтиёжлари, мотивацияси, ҳаётий мақсад-муддаоларига эга дастлабки автоном бирликдир.  Эр-хотин тизими оиладаги эр ва хотиндан иборат бўлади. Эркак ва аёл қовишувидан бошланадиган бу тузилма аслида бутунлай бир-биридан фарқ қилувчи қадриятлар, қарашлар, кутишлар ва эътиқодлардан таркиб топадики, агар уларнинг ҳар бири ўзаро мулоқот жараёнида бир-бирларини билгани сари ўз қарашлари, хатти-ҳаракат меъёрлари, одат ва қилиқларидан қисман бўлса-да, воз кечмас экан, оилавий бирлик рўй бермайди.  Ота-оналар тузилмаси ҳар доим ҳам эр- хотинликни назарда тутмайди, зеро, уни ёлғиз момо, хола ёки тўнғич фарзанд ҳам ташкил этиши мумкин.  Ота-оналар энг аввало оиланинг хавфсизлиги, унда самимият муҳитининг бўлиши, тарбия жараёнларининг қандай кечишига жавобгардир. Улар шу оиладаги барча фарзандларнинг келажагини, керак бўлса, жуда яхши камол топиши учун ўз билим ва тажрибасини сафарбар этадиган инсонлардир.  Ака-опа-укалар тузилмаси – оилада фарзандларнинг ҳаётни ўрганишлари, бир- бирларини тушунишлари баъзан тортишиб, баъзан дўстона муомалани йўлга қўйишлари жуда муҳимдир.  Одатда оилада шаклланган ва сайқал топган ака-ука, опа-сингилчилик муносабатлари кейинчалик дўстлар, ҳамкасблар, рақиблар билан бўладиган мураккаб ўзаро муносабатларни йўлга қўйиш учун зарур бўлади.  Муаммоли оилалар деб, Минухин оила ичидаги мавжуд тузилмалар ўртасидаги муносабатларнинг бузилишини тушунади. Масалан, “pa-de-de” типидаги оила (французча pas de deux – икки киши рақси маъносини билдиради) одатда фақат икки кишидан иборат бўлиб, бундай оилада фарзанд бўлмайди. Ёки фарзандлари аллақачон “учирма” қилинган бўлиб, ота-она хонадонини тарк этган бўлади. Бу каби оилалардаги ўзаро муносабатлар анчагина таранг бўлиб, аксарият ҳолатларда бундай кечинмалар вақтинча характерга эгадир.  Кўп фарзандли оила (“чориқ” типли оила) муносабатлар тизими серқирра бўлган оиладир, унда баъзан, фарзандларнинг тўнғичи ота- оналардай юқори поғонага ҳам кўтарилиб қолади.  Бундай оиладаги муносабатларнинг яхши бўлиши учун ота-она ҳар бир оила аъзосининг вазифалари ва оиладаги мақомларини аниқ тасаввур қилиб, бўлиб бериши, тўнғич бола билан кичиклар ўртасидаги муомала қоидаларини болаликдан бир маромда йўлга қўйилган бўлиши талаб этилади. Бу ерда ота-она тузилмаси, яъни, ота-онанинг мавқеи, обрўси кучли ва етакчи бўлиши шарт.  Дистант оила ёки “аккордеон” типидаги оилада аъзолардан кимдир, бу кўп ҳолларда ота – у ёки бу сабабга кўра оила аъзолари билан кам кўришади (узоқ муддатли сафардаги денгизчи, ҳарбий хизматчи, геолог, нефт қазувчи каби). Ота бундай ҳолатларда ўзаро муомала жараёнларида ё жисмонан мавжуд шахс сифатида ёки рамзий тарздаги ота сифатида иштирок этади.  Нотўлиқ оила – баъзан турмуш ўртоғидан бирининг ўлими туфайли жудоликка маҳкум этиганлар оиласида ҳам ўзига хос муносабатлар шаклланган бўлиб, уларда гўёки “арвоҳ” оилавий жараёнларнинг барчасида иштирок этаётганга ўхшайди. фарза нд Ота Боуэн “эмоционал учбурчакли к” она БОУЭН ТУРЛИ ТОИФАЛИ МУАММОЛИ ОИЛАЛАРНИ ТАҲЛИЛ ЭТИБ, УЛАРДАГИ ЗИДДИЯТЛАРНИНГ АСЛ САБАБИ – АНА ШУ КАБИ ЭМОЦИОНАЛ УЧБУРЧАКЛИКНИНГ ҲОСИЛ БЎЛА ОЛМАГАНЛИГИДА ЭКАНЛИГИНИ КЎРСАТАДИ ВА ОИЛА ТИНИ АЖРАТАДИ: .  1-Эр ва хотин узоқ вақт мобайнида ҳам бир-бирига кўника олмаётган, муносабатларини ойдинлаштира олмаган оила тури . Улар эмоционал учбурчак доирасида ўзаро муносабатларда бир-бирларини айблаш, камчиликларини топиш билан овора бўлади, лекин муносабатларига сира болаларни аралаштирмайди.  Иккинчи тоифа оилада аъзолардан бири тўлалигича бошқасига тобе бўлиб олади, ўзидаги автономиядан атайлаб воз кечади. Натижада бундай оилада иккита “ёлғон, яширин “Мен”лар пайдо бўлади, бир шахс иккинчиси устидан тўла ҳукмронлик қила бошлайди. Бундай никоҳлар одатда мустаҳкам бўлишига қарамай, уни ташкил этувчилардан бири – тобе “Мен” турли психосоматик ва руҳий касалликларга чалиниб боради, фарзандлар ҳам шу муносабатларга кўникиб бораверади.  Учинчи тоифали оилада ўзаро муносабатлар бир маромда кечаверади, лекин оиланинг мутъе, тобе аъзоси тобора болаларга боғланиб, ўзидаги камчиликларни, хавотир ва қўрқувни бора- бора болаларга юклайдиган, уларни керак бўлса, айблашга ўрганиб қолади.  5-мавзу: Оила ҳаётий циклининг босқичлари. “Оила” ва “никоҳ” тушунчаларининг психологик шарҳи. ОИЛА РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ БОСКИЧЛАРИ  1- босқич . Янги оила қурилиши - психофизиологик ва ижтимоий психологик мослашув, рўзгор ташкил этиш, қўни-қўшнилар билан муносабатлар қуриш, эски дўст биродарлар билан муносбатларни янгитдан кўриб чиқиш, дам олиш ва ишлаш режимлари, қадрият ва қизиқишларнинг мослашуви, қайнота- кайнонага нисбатан муносабат қуриш ОИЛА РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ БОСКИЧЛАРИ  2- босқич . Фарзандларни тарбиялаш - Фарзандлар туғилиши (жинсий установкалар: ўғил-қиз), рўзғор кенгайиши, янги билим ва малакаларга мухтожлик, ота-онанинг ёрдами ва аралашуви, ота-она хулқидаги намунавий томонларни шакллантириш,ОИЛА РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ БОСКИЧЛАРИ ОИЛА РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ БОСКИЧЛАРИ  3- босқич . Фарзандларнинг улғайиши, тарбиявий таъсирнинг камайиши  Қарияларнинг нафақага чиқиши, невара боқиш билан боғлик муаммолар, фарзандлардан бўлган кутувлар, ижтимоий фикрга берилиш, қариялар вақт ўтказувчи жамоалар ва уларга мослашиш, фарзандлар никоҳининг ҳолати, моддий таъминланганлик, соғлиққа шикоятлар, босиб ўтилган умрга баҳо бериш ОИЛА РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ БОСКИЧЛАРИ Оила ривожланишининг инқирозли даврлари • Оилавий ҳаётнинг биринчи йилида ўзаро мослашувга оид низолар ўрин олади. Икки «Мен» «БИЗ»га айланади. Янги оилавий ролларни қабул қилиш, ўзга томоннинг асл қиёфасини кўриш. • Иккинчи инқироз даври фарзанд туғилиши билан боғлиқ – янги вазифалар, мажбуриятлар, ўзаро муносабатларнинг янги босқичга ўтиши. • Учинчи инқироз даври оила ҳаётининг ўрта даврига мос келади ва бунда бир хилликдан тўйиниш ҳисси пайдо бўлади. • Низоларнинг тўртинчи даври 20 йилги оилавий ҳаётдан сўнг пайдо бўлади - яккалик ҳисси юзага келади. Фарзанларнинг мустақил бўлиши ва ота она бағридан чиқиб кетиши, эркакнинг аёлга боғланиб қолиши. ОИЛА ВА НИКОХ ТУШУНЧАЛАРИ  Фалсафий луғатларда “Оила – бу жамиятнинг ячейкаси (кичик ижтимоий гуруҳ), эр-хотинлик ҳамда ота-оналик муносабатларини тиклаш орқали шахсий турмуш тарзини ташкил этишнинг муайян кўриниши, яъни, бир ерда умумий ҳўжалик юритадиган эр ва хотин, ота-оналар ва фарзандлар, ака-укалар ва опа-сингиллар ҳамда бошқа қариндошларнинг биргаликда яшашини ифодаловчи муҳим бўғин” деб таъриф берилган.  Бу каби таърифлардан оиланинг 4 та муҳим тавсифи келиб чиқади:  Оила – жамиятнинг бўғини (кичик ижтимоий гуруҳ);  Оила – шахсий яшаш тарзини ташкил этиш шакли;  Оила – эр-хотинларнинг бирлашуви;  Оила – эр-хотинларнинг бошқа яқин қариндош: ота-оналари, ака-укалари, опа- сингиллари, момолар ва боболар, фарзандлар ва уларнинг фарзандлари билан кўпқиррали муносабатлар ўрнатиш имконияти.  Никоҳ -эр-хотин ва бошқа яқин қариндошлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга соладиган ижтимоий институт бўлиб, Ўзбекистонда никоҳ муносабатлари 1998 йилда Олий Мажлис томонидан қабул қилинган “Оила Кодекси” билан регламентация қилинади.  Қонуний никоҳ ФХДЁ бўлимлари орқали расман қайд қилинган тақдирдагина эр ва хотин ва уларнинг фарзандлари ўртасида серқирра ўзаро муносабатлар тартибга солинган, хотиннинг ва у туққан фарзанднинг барча ҳуқуқлари, жумладан, мол-мулк ва моддий неъматларга нисбатан муносабатларлари қонунийлаштирилган ҳисобланади.  Оила аъзоларининг ҳаётий мақомлари ва муносабатларини қуйидаги схемада тасаввур этиш ва таҳлил этиш мумкин:  Ички назорат – ташқи назорат;  Эгоизм – социоцентризм (худбин ёки саҳоватлилик);  Ижтимоий нормаларга бўйсунувчан – фақат ўзини ўйлайдиган;  Зиддият ва қарама қаршиликларга нисбатан муросасозлик – уларни рад этиш;  Ўзига ишонч – ишончнинг йўқлиги. УЗОҚ УМР КЎРИНГ!  Эътиборингиз учун рахмат
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha