Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 20 Май 2022
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Оиладаги шахслараро низолар. Бириктирувчи ва ажратувчи низолар

Купить
Оиладаги шахслараро низолар. Бириктирувчи ва ажратувчи низолар. Турли хил оилавий низоларнинг пайдо бўлиши ва бартараф этилиши йўллари Ҳасад кишилар орасида жанжални бошлаб беради (Демокрит) Майда одамларда димоғ катта бўлади (Ф.Вольтер) Ғазаб – бир муддатлик ошкора нафратдир; нафрат эса – яширин, доимий ғазабдир (Ш.Дюкло) Худбинликнинг уч тоифаси бўлади: ўзи яшаб, бошқаларнинг яшашига ҳалақит бермайдиган худбин; ўзи яшаб, бошқаларга кун бермайдиган худбин; ўзи ҳам яшамай, бошқаларнинг яшашига ҳам кун бермайдиган худбиндир (И.С.Тургенев ) Инсоннинг биттагина золими бор, у ҳам бўлса – жаҳолатдир (В.Гюго) Баҳслашиш кўпларнинг қўлидан келади, оддийгина суҳбатлашишни эса камдан-кам киши уддалайди (А.Олкотт) Барча жанжалларнинг ўзига хос хусусияти – иккала томоннинг заифлигидир (Ф.Вольтер) )Фақат душманларини енгган киши мард бўлмасдан, ўз хиссиётлари устидан ғалаба қилган киши ҳам марддир (Демокрит) 3КОНФЛИКТ НИМА? Конфликт - ўзаро қарама- қарши бўлган зиддиятли манфаатлар ва муносабатлар- нинг тўқнашувидир 4ҲАР БИР ИНСОН КОНФЛИКТ БИЛАН ТЎҚНАШ КЕЛАДИ. ҲЕЧ БИР ИНСОН ЎЗИНИ КОНФЛИКТ ВАЗИЯТЛАРДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИНГАНМАН ДЕБ АЙТА ОЛМАЙДИ. КОНФЛИКТЛАР ИНСОН ҲАЁТИНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ. КОНФЛИКТ БИЛАН ТЎҒРИ МУНОСАБАТ ЎРНАТИШ МУМКИН. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ҲАМ КОНФЛИКТЛАР БЎЛАДИ. 5МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ Конфликт вазиятда ҳар бир томоннинг ўз қарашлари, ўйлари, фикрлари тизими, улар мажмуаси мавжуд бўлади. Мана шу ўй ва фикрлар тизими худди мана шу томоннинг ўз шахсий манфаатларини англатади. Инсон ўз шахсий манфаатларисиз яшай олмайди. Ҳар бир одам, хатто энг кичкина ёшдаги болакайларнинг ҳам ўз шахсий манфаатлари мавжуд 6 Конфликт бу – одамларнинг уришиши, жанжаллашиши, куч ишлатиб, бир-бири билан тўқнашиши, сўз айтишиш, бировларни айблаш, сўкиниш, ғазабланиш, жаҳл билан гаплашиш, кесатиш, бировларни уриб-туртиш, дўқ қилиш, қўрқитишга уриниш, у қиламан, бу қиламан деб, уларга таҳдид қилиш, пичинг билан гапириш , тўғри сўзлар мазмунини бузиб талқин қилиш , бировларнинг орқасидан гапириш, қасд қилиш, бировларга жисмоний зўравонлик ўтказиш, зўрлаш, шантаж, бировларни оёғидан чалиш, камситиш, одамлар устидан кулиш, гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бировларни яккалаб қўйиш, дилсиёҳлик, ҳафагарчилик, нафрат ва қасос, бировларни менсимаслик, кибр, ўзини бошқалардан устун қўйиш, кек сақлаш, нафсониятга тегадиган амаллар ва сўзлар ишлатиш, бировнинг ҳар бири сўзи ва амалидан ёмонлик қидириш 7Конфликт бизда қандай ҳиссиётлар, эмоцияларни уйғотади? 8КОНФЛИКТЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ УЧУН....... 9Конфликт ечимини топиш нима? Конфликт ечимини топиш – конфликт вазиятни йўқотиш ҳамда у юзага келтирган муносабаларни тўғри йўлга солиш билимлари ва кўникмалари мажмуидан иборатдир. 10Конфликтнинг икки томони – нима?! Конфликт фақат бир томондан иборат бўла олмайди . Конфликтнинг доимо икки томони мавжуд бўлади. Конфликтнинг икки томони мавжуд. Конфликт келиб чиққанидаёқ, мана шу унинг мавжуд икки томони ҳам вужудга келади. Бир томон - зиддиятни кучайтириш , иккинчи томон – зиддиятни пасайтириш . Бир томон – зиддиятни бузғунчиликка олиб келиш, иккинчи томон – зиддиятни муросага, яратувчанликка ва осойишталикка олиб келишдир. Конфликтда, унинг қанчалик мураккаб бўлишига қарамай, ҳар вақт икки томон – бузғунчилик ва яратувчанлик мавжуд бўлади. 11 (1) Конфликт ечими топилмаса ва уни бошқариш имконияти бой берилса; (2) Ғазаб, жаҳл, дилсиёҳлик, ҳафагарчилик, нафрат ва қасос хисларининг келиб чиқишига сабаб бўлганда; (3) Жуда қаттиқ стрессга олиб келганда; (4) Одамлар ўртасида узоқ муддатли низо ва ихтилоф вужудга келтирганда; (5) Пашшадан фил ясаб, кичкина муаммони катта можарога айлантирганда; (6) Зўравонлик ва урушга сабаб бўлганда.Конфликтнинг вайрон қилиш имконияти: 12  Яширин имкониятлар ва муаммонинг янги қирраларининг очилишига сабаб бўлади;  Муаммо ечимининг янги йўл- йўриқлари, имкониятлари ва усулларини кашф этади;  Ишонч, самимийлик, ҳамкорлик ва ҳақиқатни тан олишга қаратилган янги муносабатлар қурилишига сабаб бўлади;  Одамларни умумий ғоялар асосида бирлаштиради;  Самимий ва очиқ, илиқ мулоқот учун имкон яратади ва шундай муносабатларга инсонларни ўргатади;  Ўз фикр ва ўйларингизга аниқлик киритишга ва ўз позициясини қайта кўриб чиқишга мажбур қилади. Конфликтнинг яратувчанлик имконияти: Стереотиплар ва КОНФЛИКТ 13 14 Конфликт фожеа эмас! Конфликтдан ваҳимага тушмаслик даркор! Конфликтлар инсон ҳаётининг ажралмас таркибий қисми бўлар экан, конфликтларни тан олмасликнинг, уларни инобатга олмасликнинг иложиси йўқ. Конфликтларни бошқариш, уларнинг ечимини топишга ўрганиш даркор.  Оилавий низолар ўзига хос хусусиятга эгабўлиб, қадимдан алоҳида эътибор қилинган( шарқда ажримлар эркак киши томонидан бўлиши, хитойда, грецияда (эр гувоҳлар олдида хотини бн ажрашиши айтиши кифоя, лекин хотин ажрашишини истаса, шаҳар хокимига мурожаат қилган, болалар отаси бн қолдирилган), Ю.Цезар, Антоний 4тадан хотини бўлган, Ҳиндистонда никоҳ илоҳийлаштирилган, “саккиз йил мобайнида бола туғмаган аёл бошқасига алмаштирилиши мумкин, ўлик бола туққан – ўнинчи йили, фақат қиз болаларни туғадигани – ўн биринчи йили, урушқоқ, беадаби эса ўша заҳоти эр томонидан қўйиб юборилиши мумкин” бўлган).  Хиёнатга бефарқлик ҳолатлари ҳам учраган (Африкадаги Динка қабиласи, Ассама ороли, юқори, қуйи табақа вакили). Низо турлари  Конструктив ва деструктив (йўналишига кўра).  Оилалар орасида низо бўлишига кўра. Эр-хотин, қайнона-келин, ота-она ва фарзандлар, қайнона-куёв, овсин-овсин, келин ойи ва қайни опа (қайни-сингил) орасида, ака-укалар, опа-сингиллар орасидаги низолар.  Эр-хотин низолари. етакчилик қилиш, молиявий таъминот масалаларида, рашк қилиш, бола тарбиясида диққат эътиборсизлик, уй ишларини бажариш хобби ва дўстлари билан мулоқотни чеклаш асосида, жинсий хаёт масалаларида ва бошқалар асосида вужудга келади.  Қайнона келин низолари. Ижтимоий-этнопсихологик сабаблари.  Қайнона-куёв низолари. Аксарият русийзабонларда кузатилади.  Ижтимоий-этнопсихологик сабаблари. Ичкуёвлиги, эркак мавқеи (статусини) пастлиги ҳамда қизини куёвига рашк қилиши.  Ота-оналар ва фарзандлар орасидаги низолар.  Ота-оналар томонидан болаларини ҳар бирини индивидуал- психологик хусусиятларини, ёш даврига хос хусусиятларини хисобга олмаслик.  Бола мустақиллигини чеклаш ёки аксинча уни ўз холига ташлаб қўйиш.  Ака-укалар, опа-сингиллар орасидаги низолар.  Болаларни ўзаро муносабатлари, овсинлар орасидаги муносабатлар мерос талашиш асосидаги низолар.  Низолар ифодаланганлигига кўра:  Вербал аммо хақоратларсиз, жаргонларсиз;  Вербал шахсни хақоратлаш билан кечадиган; жаргонлар қўлланадиган.  Вербал ва қўл кўтариш, уруш билан якунланадиган.  Оғир тан жарохати етказиладиган  Ўлим билан тугайдиган. (қотиллик ёки суицид ёки қотиллик+суицид). Оиладаги низоларнинг асосий сабаблари • Эр-хотиннинг ўзаро психосексуал мос эмаслиги; • Ўзганинг «Мен»ини улуғламаслик, ҳисларига ҳурматсизлик, шаънига тегиш; • Ижобий эмоцияларга бўлган эхтиёжни қондирмаслик: ўзаро эътибор, эркалаш ва ғамхўрликнинг йўқлиги; • Эр ёки хотиннинг ўз эхтиёжини қондиришга мукка кетиши (алкоголь, гиёҳвандлик, ўзига бўлган харажатнинг кўплиги ва шу кабилар); • Уй хўжалик ишлари, бола тарбияси, ота онага муносабат юзасидан ўзаро ёрдам ва ўзаро тушунишнинг йўқлиги; • Дам олиш, кўнгил очиш тадбирлари юзасидан эхтиёжларнинг турлилиги. Оила ривожланишининг инқирозли даврлари • Оилавий ҳаётнинг биринчи йилида ўзаро мослашувга оид низолар ўрин олади. Икки «Мен» «БИЗ»га айланади. Янги оилавий ролларни қабул қилиш, ўзга томоннинг асл қиёфасини кўриш. • Иккинчи инқироз даври фарзанд туғилиши билан боғлиқ – янги вазифалар, мажбуриятлар, ўзаро муносабатларнинг янги босқичга ўтиши. • Учинчи инқироз даври оила ҳаётининг ўрта даврига мос келади ва бунда бир хилликдан тўйиниш ҳисси пайдо бўлади. • Низоларнинг тўртинчи даври 20 йилги оилавий ҳаётдан сўнг пайдо бўлади - яккалик ҳисси юзага келади. Фарзанларнинг мустақил бўлиши ва ота она бағридан чиқиб кетиши, эркакнинг аёлга боғланиб қолиши. Оилавий хаётдаги қийинчиликларнинг кўрсаткичлари • Эр хотиннинг психофизиологик, сексуал жихатдан ўзаро мос эмаслиги; • Эр хотиннинг етук эмаслиги; • Салбий социал эмоцияларнинг устунлиги; • Оила аъзоларининг қарашлари турлилиги; • Ўзаро муносабатда низога мойиллик; • Эхтиёжни қондириш учун ҳаддан зиёд кўп зўриқиш; • Оилавий муаммолар ечимини топишга қийналиш. Оиладаги низолар қуйидаги психологик оқибатларга олиб келади • Оилавий ҳаётдан мутлақ қоникмаслик — инсоннинг оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввури мавжуд оилага кўп жиҳатдан мос келмайди; • Йирик оилавий жанжалдан сўнг оилавий ҳаётда кучли ваҳима ҳиссининг ҳукм суриши ; • Психик-асабий зўриқиш — оилада доимо психологик босимнинг мавжудлиги ёки муҳим ҳисларни намоён қилиш имконининг йўқлиги; • Айбдорлик ҳисси - инсон ўзини ҳар қандай низонинг айбдори деб ҳис этса ҳамда бошқалар уни айблашини ҳис этиб яшаса . МУАММОЛИ ВАЗИЯТЛАРГА НИСБАТАН СТЕРЕОТИПЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ Муаммоли вазиятларни кай тарзда хал этишни СТЕРЕОТИПИ оилада шаклланади. Низоларга нисбатан конструктив ёки деструктив муносабатга оилада ўрганилади КОНСТРУКТИВ МУНОСАБАТ - муаммони ечишга интилиш ДЕСТРУКТИВ - муаммони ечишдан кочиш ёки уни янада чукурлаштириш МУАММОЛИ ВАЗИЯТ, яъни мақсадга интилиш йўлида тўсиққа учраш ФРУСТРАЦИЯ ҳолатини келтириб чикаради.  Фрустрация ҳолатига тушганда инсон уч ҳаракат вариантларидан бирини танлаши мумкин Фрустрация ҳолатига тушганда инсон уч ҳаракат вариантларидан бирини танлаши мумкин 1. Ўзгаларни айблаши, нохушлик содир этган айбдорни кидириши 2. Ўз-ўзини айблаши, афсус ва надомат қилиши 3. Бир оз вақт сабр қилиб, вазиятдан чиқиш йўлини излаши 1 ва 2 услублар - деструктив 3 эса конструктив хатти–ҳаракатлар деб аталади  Қуръони-Каримнинг қатор сураларида, жумладан, унинг “Бақара” сурасида эр ва хотиннинг ўзаро инсоний ва мулкий муносабатлари, фарзандни дунёга келтириш ва уни вояга етказишда ота-оналик масъулияти ва бурчлари баён этилган. Унда “талоқ”нинг Аллоҳ томонидан буюрилган, лекин унинг ўзига энг номаъқул бўлган амалдан эканлиги таъкидланган.  Ажрим қоидалари Ўзбекистон Республикасининг “Оила Кодекси”нинг “Никоҳнинг тугатилиши” деб номланган 7 бобнинг 37-48 моддалари ҳамда “Никоҳдан ажралишни қайд этиш” деб номланган 26 бобнинг 218-222 моддалари билан тартибга солинган. С.Крахотвил ажрим жараёнининг қуйидаги босқичларини ажратади:  Бош кўтариш босқичи : хўрланган ва норози аёл ўз фаоллигини ошириб, ажрим содир бўлмаслигининг олдини олиб учун муайян сайъи-ҳаракатларга киришади. Лекин барча ишларни хавотирлик ва ҳаяжон билан амалга оширгани сабабли, кўп хатоларга йўл қўяди ва номаъқул ишлар ҳам қилиб қўйиши мумкин;  Тушкунликка тушиш босқичи: ажралишни хоҳламаган томон вазиятни бошқара олмаганлигини тан олиб, тушкунлик, депрессия ҳолатига тушади, ва энди ўзини ҳам айблай бошлайди;  Бўйинга олиш босқичи: ажралишни хоҳламаган томон энди мавжуд ҳолат билан келишиб, бундай никоҳнинг бўлганидан бўлмагани маъқуллиги фикрига келади.
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha