Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 604.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 01 Июль 2021
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Оилавдаги низолар -омил, сабаб, ифодаланиш формалари, турлари, асоратлари ва олдини олиш йуллари

Купить
ОИЛАВДАГИ НИЗОЛАР:ОМИЛ, САБАБ, ИФОДАЛАНИШ ФОРМАЛАРИ, ТУРЛАРИ, АСОРАТЛАРИ ВА ОЛДИНИ ОЛИШ Й У ЛЛАРИ Баҳслашиш кўпларнинг қўлидан келади, оддийгина суҳбатлашишни эса камдан-кам киши уддалайди (А.Олкотт)Барча жанжалларнинг ўзига хос хусусияти – иккала томоннинг заифлигидир (Ф.Вольтер) 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент • ҲАР БИР ИНСОН НИЗО БИЛАН ТЎҚНАШ КЕЛАДИ. ҲЕЧ БИР ИНСОН ЎЗИНИ НИЗО ВАЗИЯТЛАРДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИНГАНМАН ДЕБ АЙТА ОЛМАЙДИ. НИЗОЛАР ИНСОН ҲАЁТИНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ. НИЗО БИЛАН ТЎҒРИ МУНОСАБАТ ЎРНАТИШ МУМКИН. ОИЛАДА ҲАМ НИЗОЛАР БЎЛАДИ. 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент НИЗО НИМА? НИЗО - ўзаро қарама- қарши бўлган зиддиятли манфаатлар ва муносабатларнинг тўқнашувидир 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент НИЗО БУ : • одамларнинг уришиши, жанжаллашиши, • куч ишлатиб, бир-бири билан тўқнашиши, • сўз айтишиш, бировларни айблаш, сўкиниш, • ғазабланиш, жаҳл билан гаплашиш, кесатиш, • дўқ қилиш, қўрқитишга уриниш, “у қиламан, бу қиламан” деб таҳдид қилиш, • пичинг билан гапириш, тўғри сўзлар мазмунини бузиб талқин қилиш, • бировларнинг орқасидан гапириш, 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент • қасд қилиш, • бировларга жисмоний зўравонлик ўтказиш, зўрлаш, • шантаж, бировларни камситиш, • одамлар устидан кулиш, гуруҳ-гуруҳ бўлиб, кимнидир яккалаб қўйиш, • дилсиёҳлик, хафагарчилик, нафрат ва қасос, менсимаслик, • кибр, ўзини бошқалардан устун қўйиш, кек сақлаш, • нафсониятга тегадиган амаллар ва сўзлар ишлатиш, одамнинг ҳар бири сўзи ва амалидан ёмонлик қидириш...... 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент ОИЛАДАГИ НИЗОЛАР • Оиладаги низо бу – оила аъзоларининг орасида бирор масала юзасидан, фикрларнинг мос келмаслиги, қарашларнинг турличалиги, ижтимоий савия, дунёқараш каби мезонларнинг уйғун бўлмаслигидир. • Оилада юзага келиш эҳтимоли бўлган низо- жанжалларнинг сабабларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш масалаларини ижобий ҳал қилиши учун биринчи навбатда, уларни кимлар орасида юз бераётганини аниқлаб олиш мақсадга мувофиқ. 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент ОИЛАДАГИ НИЗО ТУРЛАРИ • Э Р-ХОТИН ЎРТАСИДА • Қ АЙНОНА-КЕЛИН ЎРТАСИДА • Қ АЙНОНА-КУЁВ ЎРТАСИДА • О ВСИНЛАР ЎРТАСИДА • АКА-УКАЛАР ЎРТАСИДА • О ТА-ОНАЛАР ВА ФАРЗАНДЛАР ЎРТАСИДА • ҚУДАЛАР ЎРТАСИДА • ҚАРИНДОШЛАР ЎРТАСИДА 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент Э Р-ХОТИН ЎРТАСИДА ГИ НИЗО • Эр ва хотин орасида юзага келадиган низолар асосли ва асоссиз бўлади. Гоҳида низо низо иштирокчисини шахсиятига тегмайди, гоҳида эса нафсониятига қаттиқ ботади. Шунга кўра низоларнинг ажратувчи ва бириктирувчи тоифалари фарқланади. • Бириктирувчи низолар нинг юзага келишига сабаб бўлган муаммолар ва уларнинг ҳал қилиниши ҳам эрнинг, ҳам хотиннинг, бутун оиланинг манфаатларига қаратилган бўлади. Агар улар ҳал этилса, бунинг оқибатида оиланинг умумий манфаатларига оид муаммолар ўз ечимни топади. Бундай низоларга оиладаги тартиб, интизом, озодалик, оила бюджетини юритиш, саранжомлик, тежамкорлик, исрофгарчиликка йўл қўймаслик, бола тарбияси ва бошқа шу каби тоифадаги низолар мисол бўла олади. Улар асосан, эр- хотин ўртасидагина юзага келади, уларнинг иштирокчилари • Ажратувчи низоларда уларнинг юзага келишига сабаб бўлган муаммо ва унинг ечими эр-хотинлардан бирининг манфаатига қаратилган бўлади. Бундай низоларда бир томон манфаатининг ҳал этилиши кўпинча иккинчи томон манфаатининг бой берилиши ҳисобига бўлади. • Ажратувчи низолар аксарият ҳолларда «чегараланмаган» низолар бўлиб, ўз характери, иштирокчилари, ҳал этилиши ва оқибатларига кўра эр- хотин муносабатлари доирасидан четга чиқади. Бундай эр-хотин низоларига оиланинг бошқа аъзолари – қайнона , қайнсингил, овсинлар ва бошқалар ҳам аралашади. Яъни низо бир оғиздан чиқиб, бошқаларга тарқала бошлайди. Унинг кўлами маълумот манбаидан узоқлашиб, ундан хабардор бўлган ва унга жалб этилган иштирокчилар сони ортиб борган сари кенгайиб бораверади. 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент • Эр-хотин муносабатларида низоларнинг ривожланиши йўли у ёки бу тарзда ривожланиши оқибатида шартли равишда тўрт хил оилалар шаклланиб боради. Булар: 1. Ўзаро муносабатлари мустаҳкамланган оилалар; 2. Муносабатлари вақтинча мустаҳкамланган оилалар; 3. Янги низолар юзага келиб ва такрорланиб турадиган (низоли) оилалар; 4. Муносабатлар узил-кесил бузилиб, ажралишиб кетадиган оилалар. • Буларнинг орасида энг мақбули – 1 -тоифа даги оилалар. Ёшларимизнинг ҳар бири шундай мустаҳкам оила қуришга интилишлари лозим. 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент ҚАЙНОНА КЕЛИН НИЗОЛАРИ • Оиладаги юзага келадиган низолар аксарият ҳолда қайнона-келин муносабатларида намоён бўлади. • Аҳмад Дониш ўзининг «Наводир ул вақое» ( Нодир воқеалар) номли китобида қайнона келин-низолари ҳақида ёзар экан, шундай дейди: «Қайнона-келин низолари бундан олдинги оилаларда ҳам бўлган, ҳозир ҳам бор ва бундан кейин ҳам бўлади. Улар доимо уришаверадилар. Улар нима учун уришадилар? Чунки улар нима учун уришаётганликларини ўзлари ҳам билмайдилар. Шунинг учун урушадилар». 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент НИЗО САБАБЛАРИ • Баъзи қизларда никоҳгача оилавий ҳаётга, қайнонага, қайнона- келин муносабатларига нисбатан салбий тасаввур шаклланган бўлади. • Қайнона-келиннинг дунёқарашлари ва уй-рўзғор тутишлари орасида фарқ бўлади. • Айрим ҳолларда қайнона-келин болалар тарбияси масаласида келиша олмай қоладилар. • Баъзан катта хонадонда овсинлар қайнона илтифотини қозониш йўлида бир-бирларидан рашк қилишлари асосида келишмовчиликлар келиб чиқади. • Баъзи ҳолларда қайнона келиннинг ёш хусусиятлари, қизиқиши, орзу-ҳаваслари, ишлаши ёки ўқишини ҳисобга олмайди. • Айрим келинларнинг янги оилага мослашиши қийин бўлади, оқибатда қайнона-келин орасида келишмовчиликлар келиб чиқади. 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент НИЗО САБАБЛАРИ • Баъзи қизларда никоҳгача оилавий ҳаётга, қайнонага, қайнона- келин муносабатларига нисбатан салбий тасаввур шаклланган бўлади. • Қайнона-келиннинг дунёқарашлари ва уй-рўзғор тутишлари орасида фарқ бўлади. • Айрим ҳолларда қайнона-келин болалар тарбияси масаласида келиша олмай қоладилар. • Баъзан катта хонадонда овсинлар қайнона илтифотини қозониш йўлида бир-бирларидан рашк қилишлари асосида келишмовчиликлар келиб чиқади. • Баъзи ҳолларда қайнона келиннинг ёш хусусиятлари, қизиқиши, орзу-ҳаваслари, ишлаши ёки ўқишини ҳисобга олмайди. • Айрим келинларнинг янги оилага мослашиши қийин бўлади, оқибатда қайнона-келин орасида келишмовчиликлар келиб чиқади. 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент АЖРАЛИШ • Ажралиш қаерда юз берса, оқибати нафақат бир инсонга, балки унинг атрофидагиларга кўпроқ таъсир этади, деган саволга кўпчилик бу – албатта, “оилада” деб жавоб беради. Чунки бирор меҳнат ёки ўқиш жамоасидан ажралиш ихтиёрий одамга оиладан ажралиш каби кучли таъсир этмайди. • Оила бор ерда минг афсуски, “ажрим” тушунчаси ҳам мавжуд бўлар экан. Аксарият ҳолларда никоҳнинг барбод бўлиши кўплаб ички руҳий сиқилишлар, зиддиятлар, салбий оқибатларни келтириб чиқаради. 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент АЖРАЛИШ • Ажралиш қаерда юз берса, оқибати нафақат бир инсонга, балки унинг атрофидагиларга кўпроқ таъсир этади, деган саволга кўпчилик бу – албатта, “оилада” деб жавоб беради. Чунки бирор меҳнат ёки ўқиш жамоасидан ажралиш ихтиёрий одамга оиладан ажралиш каби кучли таъсир этмайди. • Оила бор ерда минг афсуски, “ажрим” тушунчаси ҳам мавжуд бўлар экан. Аксарият ҳолларда никоҳнинг барбод бўлиши кўплаб ички руҳий сиқилишлар, зиддиятлар, салбий оқибатларни келтириб чиқаради. 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент АЖРАЛИШ ОҚИБАТЛАРИ • нотўлиқ оилалар сони кўпаяди; • оилалараро ёки қариндошлараро адоват юзага келади; • бир жинснинг иккинчи жинсга нисбатан нафрати пайдо бўлади; • никоҳдан ташқари муносабатлар ортади; • шахснинг ижтимоий фаоллиги сусаяди. 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент АЖРАЛИШ ТУФАЙЛИ ИНСОН ПСИХОЛОГИЯСИ • оила меваси бўлмиш бола руҳиятида тиклаб бўлмайдиган чуқур ўзгаришлар рўй беради; • оиланинг ҳар бир аъзоси психологиясида ишончсизлик, ғазаб, қаҳр, ўч олиш, агрессивлик каби бир қатор салбий хислатлар вужудга келади; • эркакларда ёлғизлик ҳиссининг ортиши, гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка берилиш, турли касалликлар; • аёлларда ёлғизликни ҳис қилишнинг ортиши, қайта оила қуриш имкониятининг чекланганлиги, неврозлар, стресслар, турли хасталиклар, ўз жонига қасд қилиш; • оилада тинчи бўлмаган, ажралишга йўлиққан одамнинг меҳнати, ўқиши, фаолияти самарадорлиги пасайиб кетади; • саломатлигига, ҳаётдаги қизиқишларига путур етади; • умри қисқаради ва бошқа бир қатор ҳолатлар. 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент АЖРАЛИШ САБАБЛАРИ • яшаш шароитининг ёмонлиги; • оила аъзоларидан бирининг кўп меҳнат қилиши, оилада мажбурият ва вазифаларнинг нотўғри тақсимланганлиги; • оилани бошқаришга интилиш, оиладаги номутаносибликлар; • оила юмушларини бажаришда тажрибасизлик, нўноқлилик, уддабуронликнинг кузатилмаслиги; • оила аъзолари орасида ижтимоий, биологик, психологик, физиологик омилларнинг мос келмаслиги; • оила аъзоларида ҳаётий қадриятларнинг турли эканлиги (бири учун пул топиш, иккинчисининг пул сарфлашга ружу қўйиши, бири учун тежамкорлик, бошқасига сахийлик ва ҳоказо.); • оила аъзолари бир-бирининг характери, ижтимоий аҳволи, темпераменти, қобилиятини билмаслиги, психологик саводсизлиги ва ҳоказо. • оила аъзолари ўзаро муносабатлар, муомала одобини билмасликлари. 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология АЖРАЛИШ БЎЙИЧА ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ • Ажраётларнинг ёши бўйича эр-хотинларнинг аксарият ёш оила эканлиги (48 фоизи), ўрта ёшдаги оила эканлиги (40 фоизи) ва ажабланарли томони 35- 40-йиллик (12 фоизи) оилавий ҳаёт тажрибасидаги фуқаролар эканлиги кузатилди. Ажралаётган оилаларнинг 42 % ида 1; 48 % ида эса 2-3- фарзандли. Ажралаётганларнинг ёшига эътибор қаратсак, хотин-қизларнинг ўрта таълимни битирмасдан оила қурганлари ва кейинчалик фарзандли бўлгач, ёш оила бўла туриб ажрашаётганликлари кузатилди. 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент Ажралишни ҳал этиш мезонлари • Муаммони аниқлаш ; • Муаммода фикрни жамлаш; • Шахсга эмас, муаммога хужум қилиш ; • Фаол тинглаш малакаси - тинглашга тайёрлик; • Бировнинг ҳис-туйғуларига эътиборли бўлиш; • Ўз амалларига масъул бўлиш; 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент Низо ларсиз муомала қилиш қоидалари • Низони ўз вақтида, илдиз отиб кетмасидан йўқотишга ҳаракат қилиш. • Низо билан тўқнашганда низо билан жавоб қайтармаслик. • Ҳар қандай суҳбатдошга эмпатик (бировнинг хис- туйғуларини англаш асосида) муносабат билдириш. • Эмпатик муносабат ўрнатиш учун суҳбатдошга хуш келадиган мавзуларни танлаш, унга комплиментлар кўрсатинг, кулиб гаплашинг, унинг сўзларини диққат билан эшитинг в.ҳ. 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент Оилавий муносабатларни яхшилаш йўллари: • бир-бирига ён бериш; • ўз қарашлари ва мулоҳазаларини ўтказишга ҳаракат қилмаслик; • бир-бирини ҳурмат қилиш; • бири бошқасини камситмаслик; • ўз кайфиятини бошқариш; • ўз хатти-ҳаракатларига танқидий кўз билан қараш. 01.07.21Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент МУЛОҚОТНИ ИЛИҚЛАШТИРУЧИ ОМИЛЛАР • самимийлик; • очиқлик; • ўзаро бир-биридан сир яширмаслик; • ўзаро ишонч; • қарашлар якдиллиги; • муаммоларни очиқ айта олиш, ўз муаммосини айтганда “бу одам ёмон экан” деган ҳаёлларга бормаслик; • уларнинг сиз борангизда ҳеч қачон ёмон фикрга бормаслигига, сизни “муҳокама” этиб турмаслигига ишонч; • уларнинг сизни ҳар доим очиқ юз билан кутиб олишлари; • сиз учун ҳеч қачон вақт аямасликлари; • сиз билан ҳар вақт бир текис муомала ва суҳбат қуришлари; • сизга ҳамдардлилик билдира олишлари; • ёрдам керак бўлганда, уларнинг ҳар доим тайёрлиги ва шу каби ўнлаб хусусиятларнинг намоён бўлиши ойдинлашади. 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент • Ақл калити – тил. • Сўзнинг пири – тил. • Юзнинг кўрки – кўз. • Тилнинг кўрки – сўз. 01.07.21 Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент “ Ўзбекистон қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган Озод Шарофиддинов оилани “бахт фабрикаси” деб атаганлари ҳам бесабаб эмас. Оила - табиатнинг шоҳ асаридир. Сантаяна. Акрамова Феруза психология ф.н., доцент01.07.21 ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР ! 01.07.21Акрамова Ф.А. - психология ф.н., доцент
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha